Huquqiy axborot
09 сентября 2024 13:33
❗️Фуқаролик жамияти институтлари учун муҳим фармон қабул қилинди.
Манба:
ПФ-124-сон, 26.08.2024 й.
Батафсил видеороликдаКаналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 сентября 2024 11:18
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Тадбиркорларнинг
ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўлови 10 бараварга
камайтирилади ➖ Манба: (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.);
🔹
Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга
камайтирилади ➖ Манба: (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.);
🔹Айрим тадбиркорларга
ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади ➖ Манба: (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.);
🔹“Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-308-сон 30.08.2024 й.);
🔹“Ўзбекистон Республикасининг
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун
қабул қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-952-сон 30.08.2024 й.);
🔹Бир фуқарога бир неча марта
сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик
белгиланди ➖ Манба: (ЎРҚ-953-сон, 04.09.2024 й.);
🔹Товар ва молия бозорларида
соғлом рақобат муҳити
таъминланади ➖ Манба: (ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 сентября 2024 08:13
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Божхона брокери фаолияти ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-956-сон, 05.09.2024 й.) билан
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди 🔰 Унга кўра, ваколатли давлат органини
божхона брокери сифатида фаолиятни ҳамда
халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш тўғрисида
хабардор қилиш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
✔️ Шунингдек, мазкур фаолият турларини бошлаш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун
жавобгарлик белгиланмоқда.📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 сентября 2024 07:07
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга қўшимча вазифалар юклатилди
⚡️
Қарорга кўра, дастур доирасида
микрокредитлар ажратиш ва ресурс маблағлари билан таъминлашда, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга молиявий маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан
2 фоиз банд паст ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жойлаштириш тартиби жорий этилади.
🗓
2024 йил 1 ноябрдан микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб,
Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади.
✔️ “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга
қуйидаги вазифалар юклатилди:🔸қайта молиялаштириладиган ёки кафиллик тақдим этиладиган микрокредитларнинг шартларига, микрокредит олувчиларга қўйиладиган талабларни ва микрокредитлар ажратадиган банклар ва микромолия ташкилотларига нисбатан
мувофиқлик мезонларини белгилаш;🔸республика бюджети ва бошқа манбалардан молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича
таваккалчиликларни ўзаро тақсимлаш асосида қайта молиялаштиришга йўналтириш;
🔸микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича
портфель кафилликлар тақдим этиш.🏢 “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖнинг
мол-мулклари баҳолашдан ўтказмаган ҳолда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга
қўшиб юборилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 сентября 2024 13:10
#Биласизми
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори –
1 050 000 сўм (1 октябрдан ойига 1 155 000 сўм бўлади);
🔹базавий ҳисоблаш миқдори –
340 000 сўм (1 октябрдан ойига 375 000 сўм бўлади);
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори –
428 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия –
834 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори –
920 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа –
920 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан
(834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари –
920 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа –
745 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда –
745 000 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 сентября 2024 07:02
#Таълим #Меҳнат_ҳуқуқлари
🎓 Қонунчиликка кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
🗓 Шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга кафолатлар берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 сентября 2024 11:12
#Амал_қилинг
🖥 Қонунчиликка кўра, компьютер тизимида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш мақсадини кўзлаб компьютер дастурларини яратиш ёки мавжуд дастурларга ўзгартиришлар киритиш, худди шунингдек махсус вирус дастурларини ишлаб чиқиш, улардан қасддан фойдаланиш ёки уларни қасддан тарқатиш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
🔹БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 млн сўмдан 102 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹2 йилгача озодликни чеклаш;
🔹2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 сентября 2024 06:43
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 сентября 2024 11:15
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилиб етказилган зиён ва маънавий зарарни белгиланган тартибга мувофиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 сентября 2024 07:39
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-953-сон, 04.09.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди⚡️
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан
фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун
сайлов (овоз бериш) бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди.
✅ Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган
давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб
нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 сентября 2024 14:49
#Таълим #Биласизми
🔍 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 сентября 2024 09:06
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:
➖аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;
➖мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;
➖турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;
➖Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 сентября 2024 16:07
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-952-сон 30.08.2024 й.) қабул қилинди
🏅Унга кўра,
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди.
✅ Фахрий унвон бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган,
соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш,
янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, ўз фаолияти давомида
давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган, бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари
раҳбарлари ва таъсисчиларига берилади.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 сентября 2024 15:10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
⚡️
Фармонга мувофиқ,
2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини,
2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга
2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган
ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан
қайтариш тизими жорий этилади:
🔹 ойлик товар айланмасининг
нақд пулсиз қисми:➖60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган
ҚҚСнинг 40 фоизи;➖60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган Қ
ҚСнинг 20 фоизи;🔹туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган
ҚҚСнинг 20 фоизи.📝 2024 йил 1 ноябрдан барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган
Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.
🔍
2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида
йўл қўйилади.🗓
2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича
“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 сентября 2024 14:51
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тадбиркорларнинг ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўлови 10 бараварга камайтирилади
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра,
5 та йўналишдан иборат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида
белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:
🔹ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати;
🔹амалий тадбирлар режаси.
🗓
2024 йил 1 ноябрдан:➖давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади;
➖ Президент
қарорига асосан амалга оширилаётган
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган
100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини
300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.
⚠️
2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш,
электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида
10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 сентября 2024 12:46
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-314-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Эстония Ҳукумати ўртасида
Йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
🗓 Битим
2024 йил 29 январда Брюссель шаҳрида имзоланган.
🏢
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун
масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
🔍
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 сентября 2024 08:39
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-957-сон, 07.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🏢 Қонун билан
бир қатор қонун ҳужжатларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Спорт вазирлигининг, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг номланиши ва ваколатлари, шунингдек Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг
номланиши аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
🎓 Шунингдек,
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга ўрта махсус, профессионал, олий таълимни ҳамда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ташқи баҳолашнинг янги тизими жорий этилишини,
кадрларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
📜 Бундан ташқари, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни
лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
ўртасида тақсимланиши белгиланмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 сентября 2024 07:37
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-955-сон, 05.09.2024 й.) билан
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди ⚡️ Қонунга киритилган
қўшимча ва ўзгартиришларга кўра:
✅ Давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун
бошқалар билан тенг равишда одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди, шу жумладан
суд процессининг барча босқичларида, шунингдек суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунда белгиланган тартибда бевосита ёки билвосита иштирок этишини таъминлашга қаратилган чораларни кўради.
✔️ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши, шу жумладан қонунда белгиланган тартибда
сайлаш ва сайланиш, референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
📝 Давлат
сайлов участкаларида (референдум участкаларида) ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, шу жумладан эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун
зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.
Илгари бундай нормалар мавжуд эмас эди.📜 Бундан ташқари, Қонун ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш учун
қулай мулоқот шаклларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга
монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 сентября 2024 06:47
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури такомиллаштирилади
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди
🔍 Қарорга кўра,
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:
🔹бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни,
шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг
ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;
🔹гаровсиз ажратилган
100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;
🔹микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган
100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.
✅ Дастур доирасида
100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:
➖ камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва
ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
➖
2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган
ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга
қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:
▫️5-тоифа учун –
12,5 фоиз;▫️4-тоифа учун –
13,5 фоиз;▫️3-тоифа учун –
14,5 фоиз;▫️2-тоифа учун –
17,0 фоиз; ▫️1-тоифа учун –
18,0 фоиз;Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 сентября 2024 09:32
#Амал_қилинг
❗️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 сентября 2024 14:38
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилиши белгиланган.
📝 Бунда, пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 сентября 2024 08:28
#Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя #Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланган.
✔️ Бунда, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ("Аёллар дафтари" жамғармаси) ташкил этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 сентября 2024 15:00
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг #Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:
➖телефондан фойдаланиш;
➖китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
➖видеоматериалларни томоша қилиш;
➖аудиоматериалларни эшитиш;
➖эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;
⚠️ шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш БҲМнинг учдан бир қисми (113 минг 300 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 сентября 2024 08:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити таъминланади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди🔰
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,
давлат ёрдами берилишига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
🗂 Бундан ташқари
“Рақобат тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият турига асосан
табиий монополия субъектлари жумласига киритилса,
ўша фаолият тури унинг асосий фаолият тури ҳисобланади.
☑️
Жазолар тизимини либераллаштириш мақсадида рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан
молиявий санкциялар тарзидаги жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 сентября 2024 06:32
#Таълим #Биласизми
❗️Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин
🔰Қонунчиликка кўра,
2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига
таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда
ажратилади:🔹олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити
фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;
🔹таълим кредити:
▫️олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун
тўлов-контракт суммаси миқдорида;▫️олий таълим ташкилотларининг
иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг
ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан
80 фоизи миқдорида ажратилади.
✔️
Бунда таълим кредити:🔸
ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар
“Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва
“Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
🔸
профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар
“Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 сентября 2024 11:15
#Амал_қилинг
⚡️Қонунчиликка кўра, тадбиркорларни пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 сентября 2024 06:36
#Таълим #Биласизми
📘 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйиш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 сентября 2024 15:45
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-308-сон 30.08.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
🔹
2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича
чора-тадбирлар; 🔹
2024–2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган
лойиҳалар дастури.✅ Бунда қуйидагилар инобатга олинади:
➖йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида камида
1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан
Тошкент–Самарқанд йўлини қуриш ишларини 2024 йилда ҳамда Тошкент–Андижон йўлини 2026 йилда бошлаш;➖йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини
2027 йил 1 июлга қадар, табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса
2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш;
➖йилига қўшимча
30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида
2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини
модернизация қилиш бўйича келишувларга эришиш;
➖тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини
87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини
30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда
2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда
ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компанияларни жалб қилиш;
➖
400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида
ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этиш;
➖илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида
100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар бошқарувига бериш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 сентября 2024 15:00
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади
⚡️
Фармонга кўра,
экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:
🔸
солиқ тўловчилардан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга
жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига
тақдим этиш талаб этилмайди;🔸божхона органлари томонидан реал вақт режимида
электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар
экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.✅ Асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмлар импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати
180 кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган
етказиб бериш муддати эътироф этилади.🗓
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси
50 фоизга камайтирилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 сентября 2024 11:13
#Меҳнат_ҳуқуқлари #Биласизми
🔍 Қонунчиликка кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин.
🗓 Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…