huquqiyaxborot | Неотсортированное

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Подписаться на канал

Huquqiy axborot

#Таълим #Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

🗓 Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

❌ Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

🗓 Қонунчиликда 1 сентябрдан нималар ўзгаради?


🔹Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Айрим мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Оғир атлетика спорт тури янада ривожлантирилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Тадбиркорларнинг маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларисиз сотиш ҳолатлари солиқ базасидан аниқланганда ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Пиво маҳсулотларининг чакана савдоси хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турига киритилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Айрим чет тиллари бўйича имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши лозим бўлган балл бир поғона пасайтириладиБАТАФСИЛ;

🔹Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Давлат харидларида ногиронлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган тадбиркорларга устунлик берилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Айрим лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш харажатлари қоплаб берилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Ногиронликни белгилаш осонлаштирилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Айрим туроператорларга имтиёзли кредит берилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Ов туризмини ташкил қилганлар мол-мулк ва ер солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Жойлардаги иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларида саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Шоли етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилади ➖ БАТАФСИЛ.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Мустақиллик тенгдошлари.


Батафсил видеороликда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2024 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

▶️ Қонунчиликка кўра, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари 3 йил муддат мобайнида мол-мулк ва ер солиғини 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

☑️ Қонунчиликка кўра, овчилик хўжалигини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

🔹ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади;

🔹овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга ажратилади;

🔹электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2022 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

🗓 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 31 декабргача кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисмини, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

🔰Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.

🗓Бунда, рухсатномани расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали 5 кун муддатда кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хусусий мулкнинг ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кафолатлари кучайтирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-950-сон, 29.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

✔️ Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг, ушбу субъектлар давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддан қатъи назар, Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланиши белгиланмоқда.

🔍 Бундан ташқари, Шаҳарсозлик кодексига сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда қуриш тақиқланишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2021 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2020 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-943-сон, 14.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди


🔰Қонун билан судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоидани бекор қилишни, ўз навбатида судларнинг ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориши назарда тутилмоқда.

🔍 Шунингдек, суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан ягона суд амалиётини таъминлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Ҳуқуқ мактаби — юридик билимларни эгаллаш учун замонавий ва қулай мобил илова


⚡️Илова орқали юқори малакали устоз ва экспертлар томонидан тайёрланган ўқув материалларидан фойдаланиш мумкин.

🔍 Нега айнан Ҳуқуқ мактабини танлашингиз керак?

🔹 Мураккаб ҳуқуқий масалалар содда тилда тушунтирилган;

🔹Мобил иловадан исталган вақтда ва жойда фойдаланиш имконияти мавжуд;

🔹 Муваффақиятли фойдаланувчилар Адлия вазирлиги ва ТДЮУ томонидан махсус сертификат билан тақдирланади.

Ҳуқуқий саводхонлик — муваффақиятингиз калитидир!

Юклаб олиш:
App Store | Play Market

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Таълим #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилиши белгиланган.

🗓 Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этиши назарда титилган.

📝 Шунга кўра, талабалар жорий йилнинг 1 августидан турар жойга жойлашиш учун ариза беришлари мумкин.

🌐 Бунинг учун талаба давлат хизматлари марказларига бевосита келиб ёки мустақил равишда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин.

🚫 Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

⚠️ Маълумот учун, айрим тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🏪 Қонунчиликка кўра, миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2 — 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган "Музейлар ҳафталиги" доирасида ҳамда ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Бугунги қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактабларда Ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади


"Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (532-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган “Ҳуқуқ синфлари” ташкил этилади.

⚡️Умумтаълим муассасалари ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунигача босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрланади.

🖥 Ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябргача узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси яратилади.

🗓 2024/2025 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс берадиган педагог ходимлар учун “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” республика кўрик танлови ўтказилади.

🔍“Ҳуқуқ синфи”га ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.

✔️ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб “мактаб-лицей-техникум-университет” узлуксиз таълим тизими асосида академик лицейларни муваффақиятли тугатган ўқувчилар тест синовларисиз тўғридан-тўғри юридик техникумларга қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Президент (ПҚ–52-сон, 15.12.2021 й.) қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

✅ Қонунчиликка кўра, ҳудудларда саноат салоҳиятини янада ошириш учун:

🔸Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади;

🔸туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2023 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

🔰Қонунчиликка кўра, кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.

🔘Бунда:

🔹белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;

🔹кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;

🔹Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

✔️ Қонунчиликка кўра, электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, белгиланган мезонларнинг бири асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллиги таъминланади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-951-сон, 29.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

📕 Унга кўра, Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар турларини табиий муҳитдан ажратиб олишни чеклашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🌿 Шунингдек, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг трансформацияси муносабати билан экология, ўрмон хўжалиги соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда.

💧 Бундан ташқари, қонунлардаги оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ тушунчалар "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги Қонун нормаларига мувофиқлаштирилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.

▶️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

📝 Қонунчиликка кўра, 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

✅ Қонунчиликка кўра, пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади.

🔍 Шунингдек, тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик йиғим жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_сентябрдан

❗️Ногиронликни белгилаш осонлаштирилади


🔍 Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔹фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;

🔹тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;

🔹“Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

🔹шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

🔹2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-949-сон, 28.08.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистондан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистонга олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Подписаться на канал