huquqiyaxborot | Неотсортированное

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Подписаться на канал

Huquqiy axborot

❗️Сизга бепул ва ишончли ҳуқуқий маслаҳат керакми?

🔰 Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни онлайн тарзда йўллашингиз ёки "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 1997 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

⏰ Тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 1996 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ер участкасига ижара ҳуқуқи вилоят Кенгашларнинг қарорлари билан эътироф этилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 1995 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқи эътироф этилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-939-сон, 07.08.2024 й.) имзоланди


🔰 Қонун электр энергетикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📌 Электр энергетикаси соҳасини давлат томонидан тартибга солишни қуйидагилар амалга оширади:

Вазирлар Маҳкамаси;
Энергетика вазирлиги;
➖Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги;
➖Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.

✅ Вазирлар Маҳкамаси электр энергетикаси соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

🏢Энергетика вазирлиги электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

🗂 Қуйидагилар электр энергияси бозорининг иштирокчиларидир:

▫️электр энергияси бозори оператори;
▫️ишлаб чиқарувчи;
▫️электр энергиясини сақлаш тизими оператори;
▫️узатиш тизими оператори;
▫️марказий харид қилувчи;
▫️трейдер;
▫️тақсимлаш тизими оператори;
▫️таъминотчи;
▫️истеъмолчи.

⚠️ Тарифлар ва тўловларни белгилаш услубияти ҳамда унинг асосида тартибга солинадиган тарифлар ва тўловлар Энергетика бозори регулятори томонидан белгиланади.
Қабул қилинган тарифлар ва тўловлар кучга киришидан камида 15 беш кун олдин эълон қилинади. Ҳеч қандай тариф ёки тўлов орқага қайтиш кучига эга эмас.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-283-сон, 06.08.2024 й.) қабул қилинди


🔰Қарорга кўра, “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этилади.

✔️ Марказ фаолиятини бошқариш “Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” унитар корхонасига юклатилади.

▶️ Марказ ҳудудига саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали саноат кооперацияси кенгайтирилади.

📌 Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида реализация қилинади.

🗓 Қозоғистон ва у орқали ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари учун Марказ ҳудудига махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.).


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан “Пробация тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-938-сон, 07.08.2024 й.) имзоланди


⚡️ Қонунга кўра, пробация – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлашга, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

🏢 Вазирлар Маҳкамаси пробацияни амалга ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати рўёбга чиқарилишини таъминлайди.

✅ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг пробация хизмати пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли органдир.

🔍 Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар жумласига қуйидагилар киради:

🔹меҳнат органлари;

🔹давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;

🔹Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари;

🔹таълим соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва таълим ташкилотлари;

🔹Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

📌 Шахсни пробация ҳисобига қўйиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия акти ёхуд афв этиш асос бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 1993 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Қонунга кўра, ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

🔹Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари (1,7 млн сўм);

🔹Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм);

🔹вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм);

🔹бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм);

🔹қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

✅ Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди

🔰Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

✅ Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

📌Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

⚠️ Қонунчиликка кўра, кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 календарь кунда ҳар қандай алоқа боғланиш усулидан фойдаланиб қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хусусийлаштирилган бинонинг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш асослари белгиланди.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ортиқча эгалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш асослари белгиланди.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Уй-жой қуриш орқали эгаллаб олинган ер участкасига мулк ҳуқуқини эътироф этиш асослари белгиланди.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Меҳнат_ҳуқуқлари #Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши лозим.

⏰ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 1994 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-940-сон, 07.08.2024 й.) имзоланди


🔰Қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

✔️Шунингдек, у ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилиш нормаларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

🏢 Энергетика вазирлиги энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

📜 Махсус ваколатли давлат органи қуйидагиларни амалга оширади, жумладан:

🔹давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, стратегияларни ишлаб чиқади, амалга оширади ҳамда назорат қилади;

🔹энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат ахборот тизимини юритади.

📁 Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек энергия сифатининг норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларига риоя этилиши соҳасидаги давлат назорати Ўзэнергоинспекция ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Lex.uzда сунъий интеллект: энди ҳужжатларни тинглашингиз мумкин


➖ Lex.uzдан ҳужжат излаяпсизми?

➖ Уни аудиоформатда тинглашни истармидингиз?

❕Масалан, транспортда, пиёда кетяпсиз ёки бирор иш билан машғулсиз, ўқиб ўтиришга эса имкон бўлмаяпти. Энди миллий қонунчилик базасидан фойдаланиш янада қулай ва осон – исталган ҳужжатни тинглашингиз мумкин.

🏢 “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Lex.uzда матнларни тинглаш функциясини ишга туширди.

✔️ Бунга ўзбек тили модели асосида яратилган сунъий интеллект имкониятлари ёрдам беради.

▶️ Овозли эшитиш имкониятидан фойдаланиш учун ҳужжат матни ўнг тарафидаги 💬 уч нуқта орқали “Аудиони тинглаш” тугмасини танлашнинг ўзи кифоя.

⚠️ Ушбу функция эндигина ишга туширилгани учун ҳужжатни ўқишда хатолик кузатилиши мумкин. Бундай тақдирда ҳужжат матни ўнг тарафидаги 💬 уч нуқта орқали “Ҳужжатга таклиф юбориш” тугмасини босиб, таклиф туридан техник хатоликни танлаган ҳолда хато ва камчилик ҳақда бизни хабардор қилишингизни сўраб қоламиз.

📗 Шу билан бирга, таржима дастурларини интеграция қилиш орқали сунъий интеллект имкониятларидан келиб чиқиб, ҳужжатларни инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларга онлайн таржима қилишингиз мумкин. Бунда таржима сифатини баҳолаш тугмасидан фойдаланиб, таржима сифатини янада оширишга кўмаклашинг.

📌 Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яқин кунларда ҳужжатларни овозли қидирув ёрдамида топиш ва тинглаш мумкин бўлади.

🌐 Мақсадимиз фойдаланувчилар учун қулайлик ва енгилликлар яратиш. Lex.uz ни кузатинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-282-сон, 06.08.2024 й.) қабул қилинди


⚡️ Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

🗓 Битим 2023 йил 9 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланилади


🔰 Қонунга кўра, шахсни пробация ҳисобига қўйиш мазкур шахснинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) пробация бўлинмасининг ходими томонидан пробацияга оид ахборот тизимига маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.

✔️ Электрон кузатув воситаси (электрон браслет) озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ тартиби талабларини бажармаётганлиги тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилган ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан туман (шаҳар) пробация бўлинмаси бошлиғининг қарори асосида қўлланилади.

📝 Пробация назоратидаги шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш мақсадида амалга оширилади.

🗓 Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори белгиланган мезонлар асосида ҳар 3 ойда баҳоланади ва уларнинг ижтимоий-психологик қиёфаларида акс эттирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

▶️ Бунда, кредит қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

✔️Кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олиниши белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.).


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

✅ Қонунга кўра, якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

🔹1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;

🔹1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

❕Ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилади.

🗂 Ҳуқуқларни эътироф этиш ҳудудлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади, бунинг учун Кадастр агентлиги ҳар йили режа-жадвал тасдиқлайди, унга асосан:

🔸Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади;

🔸10 та ваколатли орган (ҳокимлик, қурилиш, экология, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга киритади;

🔸тизимда шакллантирилган электрон йиғмажилд маҳалла биноларида, Кадастр агентлиги сайтида ҳамда бошқа манбаларда эълон қилинади.

🗞 Тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги адлия органлари томонидан ўрганиб чиқилади.

📝 Ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга Кадастр агентлиги томонидан хабарнома юборилади.

✔️ Хабарнома асосида бир марталик тўловни амалга оширганларга ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан ҳуқуқлар эътироф этилади (ерга – ижара ҳуқуқи, бино-иншоотга – мулк ҳуқуқи).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

❗️Ёшлар, зўр имкониятни қўлдан бой берманг!


Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан 15 август куни “Ҳуқуқий билимлар” танлови ташкил этилмоқда.

Танловда умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқувчи-ёшлари қатнашиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтиш керак (рўйхатдан ўтишнинг охирги куни – 13 август соат 23:59 гача).

Танлов шартига кўра, иштирокчиларга электрон платформада 30та тест ва битта ҳуқуқий савол берилади.

Ғолиблар планшет, повербанк, китоблар тўплами билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, танловда фақат битта аккаунтдан қатнашиш мумкин.

Билимингизни синанг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг.

Барча иштирокчи ёшларга муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Подписаться на канал