Huquqiy axborot
23 июля 2024 11:07
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Волейбол спорти янада ривожлантирилади
“Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-274-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди
⚡️Қарорга кўра,
2025 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказиб борилади:
🔸олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида
“Volleyball stars” Ўзбекистон кубоги;🔸вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида 3 босқичли
(туман (шаҳар) – вилоят – республика) волейбол спорт турлари бўйича
“Янги Ўзбекистон” республика мусобақаси;🔸умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ўртасида 3 босқичли
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги;🔸ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида
пара волейбол спорт мусобақалари.🗓
2025 йилдан ҳар икки йилда бир марта волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси
(CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида
“Буюк Ипак йўли” халқаро турнири ўтказиб борилади.
🏢 Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 июля 2024 09:12
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик бўлади
“Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-269-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
2024/2025 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида
туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади ва ўқув жараёни
“блок-модуль” тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этилади.
🔘 Бунда, ўқув жараёнларининг
назарий ва амалий машғулотлар улушини:
1️⃣ босқичда –
80 фоиз назарий ва
20 фоиз амалий;
2️⃣ босқичда –
50 фоиз назарий ва
50 фоиз амалий;
3️⃣ босқичда –
30 фоиз назарий ва
70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади.
🗓
2024 йил 1 августдан туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган
амалиёт базаларини (туроператор, турагент, гид-таржимон, меҳмонхона ва туризм транспорти хизматларини кўрсатиш объектлари) белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади.
🔍
2027 йил 1 январгача туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг амалиёт базаларида кўрсатилган хизматлар учун
фойда солиғи ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан
50 фоизга камайтирилган ставкада тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 июля 2024 08:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тубдан такомиллаштирилади
“Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-267-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид барча чораларни
рақамли технологиялар асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
➖
“Ижтимоий карта” ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ
автоматлаштириш;➖ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун
ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш;
➖давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли, қисқа муддатларда,
масофадан туриб ҳамда проактив тарзда олиш имкониятини бериш;
➖ижтимоий суғурталашни жорий қилиш доирасида
рақамли сервисларни ривожлантириш орқали давлат ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик қилишни соддалаштириш;
➖республика, вилоят, туман
(шаҳар) ва маҳалла даражасида
давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашини амалга оширувчи давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 июля 2024 07:09
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Янги миллий туризм бренди яратилади
🔰
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини
халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини янада мустаҳкамлашга қаратилган
янги миллий туризм бренди (танитиш белгиси) яратилади.
🏢
Туризм қўмитаси:🔸
2024 йил 1 октябргача янги миллий туризм брендини яратиш учун
танлов ўтказади;
🔸
2024 йил Халқаро туризм куни доирасида биринчи
глобал сайёҳлик медиакампусини ташкил қилади;
🔸
2024–2025 йилларда аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган 50 нафаргача хорижий
журналист, блогер, влогер ва инфлюэнсерларни жалб қилади.
📌
2025 йил 1 январдан камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган 3 кундан кам бўлмаган бизнес тадбирларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилган тадбиркорлар
2028 йил 1 январгача ушбу бизнес тадбирларни ташкил қилишдан олинган даромаддан олинган фойда солиғини ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкасига нисбатан
50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 июля 2024 06:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хорижий туристлар оқими янада оширилади
“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-102-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра,
2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан
республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали
миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.
🔘Бунда:
🔹белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида
банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;
🔹кредит маблағлари туроператорларга
2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан
10 йил муддатга ажратилади;
🔹Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар
3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 июля 2024 12:15
#Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган.
⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади:
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача);
🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача).
❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 июля 2024 07:36
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Ногиронликни белгилаш тизими
такомиллаштирилади ➖ Манба:
(ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.);🔹Ногиронликни
электрон тарзда белгилаш тартиби
йўлга қўйилади ➖ Манба:
(ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.);🔹Соғлиқни сақлаш вазирлигида
вазир маслаҳатчиси лавозими
жорий этилади ➖ Манба:
(ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.);🔹
Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари
рағбатлантирилади ➖ Манба:
(ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.);🔹
Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг
нишонланади ➖ Манба:
(ПҚ-258-сон, 16.07.2024 й.);🔹Тошкент шаҳрида
Америка технологиялар университети
ташкил этилди ➖ Манба:
(ПҚ-261-сон, 17.07.2024 й.);🔹Қатар билан
туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида
ҳамкорлик қилинади ➖ Манба:
(ПҚ-262-сон, 17.07.2024 й.);🔹Президент томонидан имзоланган Қонун билан
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилди ➖ Манба:
(ЎРҚ-936-сон, 17.07.2024 й.);🔹Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил
иссиқлик энергияси
ишлаб чиқарилади ➖ Манба:
(ПҚ-263-сон, 17.07.2024 й.);🔹
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак –
Ватанмиз!” ➖ Манба:
(ПҚ-264-сон, 18.07.2024 й.);🔹Термиз давлат
муҳандислик ва агротехнологиялар университети
ташкил этилади ➖ Манба:
(ПҚ-265-сон, 18.07.2024 й.);🔹Ногиронлиги бўлган шахсларга
қулай ва тўсиқларсиз
муҳит яратилади ➖ Манба:
(ПҚ-266-сон, 18.07.2024 й.);🔹Белгиланган
кўчалар ногиронлиги бўлган шахслар учун
мослаштирилади ➖ Манба:
(ПҚ-266-сон, 18.07.2024 й.);🔹Фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда
сурдотаржимон иштироки
таъминланади ➖ Манба:
(ПҚ-266-сон, 18.07.2024 й.);🔹
Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида
нишонланади ➖ Манба:
(ПҚ-270-сон, 19.07.2024 й.).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 июля 2024 12:04
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 июля 2024 07:00
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.
⚠️Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 июля 2024 11:36
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштироки таъминланади
✅
Қарорга мувофиқ,
2024 йил 1 сентябргача вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотларида
бир нафар раҳбар ўринбосари ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилиши бўйича масъул этиб белгиланади.
🗓
2025 йил 1 январдан:🔹вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда
мажбурий тарзда сурдотаржимон иштирокини таъминлайди;
🔹вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бир нафар ходими
сурдотаржимонлик курсларида ўқитилади.✔️2024 йил 1 октябрдан:🔸шаҳар йўловчи транспортида
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бепул хизмат кўрсатилади;
🔸
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситаларини мослаштириш харажатларининг
50 фоизи (БҲМнинг 30 бараваригача бўлган миқдорда) қоплаб берилади.
🏢
Ижтимоий инспекция ногиронлиги бўлган шахсларга қулай муҳит ва тўсиқларсиз ҳаракат қилиш имкониятлари яратилганлигини назорат қилувчи
ваколатли орган этиб белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 июля 2024 09:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади
“Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-266-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди
✅Қарорга кўра,
2024 йил 1 октябрдан:🔹реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича
шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан
мажбурий экспертизадан ўтказилади;
🔹ҳар йили
“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағларининг камида 10 фоизи чорраҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар
(пиёдалар) учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.
🗓
2025 йил 1 январдан белгиланган фаолият турлари бўйича лицензия беришда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг
хулосасини олиш талаб қилинади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 июля 2024 06:46
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-264-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди.
🔰Қарорга кўра,
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шонли санаси чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олинади ҳамда мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонланади.
✅ Ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.
🌐 Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда
муносиб нишонланиши таъминланади.📁 “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби
анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 июля 2024 11:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади
“Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-263-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, “Sayar LLC” компанияси
(Инвестор) томонидан
“Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Sayar green” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхона (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.
✔️ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Ҳукумат номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тузилган
Инвестиция шартномаси тасдиқланди.
🗓
2024 йил 1 августдан:🔹тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун барча турдаги тиббиёт муассасаларида
ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндилари тўлиқ ҳажмда Лойиҳа компаниясига топширилади;
🔹лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси белгиланган тартибда тасдиқланган тарифларда
тиббиёт муассасалари томонидан сотиб олиниши таъминланади. Бунда иссиқлик энергияси бошқа шахсларга ҳам белгиланган тартибда етказиб берилиши мумкин.
⚠️ Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган
тиббиёт чиқиндиларини Лойиҳа компаниясига тўлиқ етказиб бериш бўйича талабга
риоя этмаслик санитар осойишталик ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш давомида табиатни муҳофаза қилиш
талабларини бузганлик ҳисобланади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 июля 2024 07:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қатар билан туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-262-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида
туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
🗓 Битим
2023 йил 2 октябрда Доха шаҳрида имзоланган.
🏢
Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг
раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 июля 2024 14:21
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ етказиб берилади.
📝 Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.
📁 Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
⚠️ Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 июля 2024 09:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади
🔰
Қарорга мувофиқ,
2025/2026 ўқув йилидан Самарқанд шаҳридаги
Халқаро туризм академиясида меҳмонхоналар ва ресторанлар учун юқори малакали хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш йўлга қўйилади.
🗓
2025 йил 1 мартгача “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги профессионал таълим муассасаларига халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини
“франшиза” асосида жорий этиш чоралари кўрилади.
🏢Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:🔹
2024/2025 ўқув йилигача туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳалари бўйича олий таълим дастурларини жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи нуфузли ОТМларнинг таълим дастурлари
асосида қайта кўриб чиқади;🔹туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларига оид олий таълим йўналишларининг
дуал таълим шакли бўйича Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган
янги малака талаблари ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқади;
🔹белгиланган ОТМлар ҳузурида шартнома асосида
араб, япон, хитой, ҳинд, испан, италян, корейс, урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи гид-таржимонларни тайёрлаш бўйича қўшимча курсларни ташкил этади.
🗂 Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази негизида юридик шахс мақомига эга бўлган
Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 июля 2024 08:45
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қарорга кўра қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари “Ижтимоий карта” АТдан тақдим этилади:
🔹
2024 йил 1 декабрдан янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар;
🔹
2025 йил 1 апрелдан босқичма-босқич шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс
ҳолатини тасдиқлаш. ▫️Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг
қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади;
▫️ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан
имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар;
▫️кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга
бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар.
🔹
2025 йил 1 июлдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганларга белгиланган товарлар
(хизматлар)ни харид қилишда тўланган ҚҚС суммасини
1 иш кунида қайтариш;🔹
2025 йил 1 октябрдан Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ фуқароларга бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдам, субсидиялар, грантлар,
имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар ҳамда моддий хусусиятга эга бошқа тўловлар тақдим этиш;
🔹
2026 йил 1 январдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа
имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш.
✅
2025 йил 1 октябрдан пенсия олувчиларга ўз хоҳишига кўра ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсияларни
ижтимоий карта орқали олиш ҳуқуқи берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 июля 2024 07:22
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Барча авиа, темир йўл ва автобус қатновларида чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади
🗓
Фармонга мувофиқ,
2024 йил 1 декабргача хорижий мамлакатлар кесимида халқаро туризм кўргазмаларида намойиш қилиш учун
маданий, гастрономик ва ҳунармандчилик контенти ишлаб чиқилади.
🌐
2024 йил 1 декабргача юртимиздаги барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган
ягона онлайн платформа ишга туширилади.
🏢Транспорт вазирлиги:🔹авиа, темир йўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда
камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилади;
🔹Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни, Янги йил байрами ва Рамазон ҳайити
(Ийд ал-Фитр) ҳамда Қурбон ҳайити
(Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида республика ҳудудларини боғловчи
қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновларини йўлга қўйади;
🔹амалга оширилаётган тадбирлар, жумладан,
очилаётган янги рейслар, рейслардаги юкламалар, шакллантирилаётган янги авиа ва темир йўл маршрутлари тўғрисида
маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда
ёритиб боради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 июля 2024 06:52
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Туризм соҳаси тадбиркорлари импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади
⚡️
Фармонга кўра,
2025 йил 1 августгача Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми
2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг
25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
✅
2025 йил 1 августгача туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар
божхона божидан озод этилади. ✔️ Туризм қўмитаси томонидан рўйхати шакллантириладиган халқаро туризм
ярмаркалари ва кўргазмаларида туризм соҳасидаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, маданият ва санъат вакиллари иштирок этади.
🗓 Бунда,
2025 йил 1 январдан:➖халқаро туризм ярмарка ва кўргазмалари учун ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетидан
1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар ажратилади;
➖фаолият бошлаганига
3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмарка ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатининг
50 фоизи қоплаб берилади;
➖ҳунармандларнинг халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларидаги
павильон ижараси, уларда намойиш этиладиган маҳсулотларини ташиш ва авиачипта харажатларининг
50 фоизи қоплаб берилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 июля 2024 14:59
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, касса операцияларини юритиш тартибини ва тўлов интизомини бузиш, мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 баравари (5 млн 100 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 июля 2024 09:36
#Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кун этиб белгиланган.
📁Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 июля 2024 06:23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди
“2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент фармойиши
(Ф-36-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰Фармойишга кўра,
2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг
давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди:
🔹
бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига —
34 838 нафар этиб;🔹
магистрлар тайёрлаш бўйича —
9 365 нафар этиб.🏢 Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бир ҳафта муддатда қуйидаги таклифларни
Давлат комиссиясига тақдим этади:
➖республикада фаолият юритаётган
хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган
1200 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
➖Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган
2000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
➖ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган,
хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти бўйича.
✅ Бундан ташқари, давлат олий таълим муассасаларига киришда тўплаган балига нисбатан маълум миқдордаги қўшимча балл бериладиган шаклдаги имтиёзга эга абитуриентлар
2024/2025 ўқув йилида танлаган таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, тўплаган балига мос равишда
давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қўшимча квота билан талабаликка тавсия этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 июля 2024 09:26
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади
“Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-270-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2021–2024 йиллар давомида Олий суд томонидан
1 минг 200 дан зиёд сиёсий қатағон қyрбонларининг номлари оқланган.
📁 Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг
ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича р
еспублика комиссияси ташкил этилади.
🗓 Ҳар йили
октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.
🔍
Халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги кўп асрлик мардона кураши, бу йўлда cиёсий қатағонга учраган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда уларнинг хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда
уч авлод учрашувлари ташкил этилади.
🌐
“Jadidlar.uz” электрон платформасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади ва платформа янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар,
жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитилади.
📄 Таълим ташкилотларида ўтказиладиган
“Мустақиллик дарслари” доирасида қатағон қyрбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларига бағишланган
ўқув машғулотлари ташкил этилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 июля 2024 14:06
#Биласизми
🏫 Қоида тариқасида оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони камида 3 нафарни, лекин кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда, оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг ўз фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак.
⚠️ Маълумот учун, оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 июля 2024 11:09
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Белгиланган кўчалар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилади
🔰
Қарорга кўра, жойлардаги
ҳокимликлар:➖ҳар йили 1 ноябргача кейинги йил учун ўзининг ҳудудидаги
камида биттадан кўчани ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш
лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда унинг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширади;
➖
2024 йил 1 декабргача ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишлари учун шаҳарсозлик норма ва қоидалари талаблари асосида
белгиланган рўйхатга мувофиқ кўчаларни мослаштиради.
🗂
2026 йил 1 январгача ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун республиканинг барча ҳудудларини қамраб олувчи тўсиқларсиз муҳит яратилган объектларни аниқлаш имконини берувчи
“Интерактив харита” ахборот тизими ишга туширилади.
🗓
2024 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳри ва халқаро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини,
2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро
(шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминловчи ускуналар билан
жиҳозланган автобусларга эга бўлган ташаббускорлар иштирок этади.
🔘 Ушбу талаб кучга киргунигача тендерда ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро
(шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатаётган тадбиркорларнинг:
🔹автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг
50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми 2024 йил 1 ноябрдан қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 июля 2024 07:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади
“Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-265-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди
⚡️Қарорга кўра, Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали уларнинг негизида
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади.
🎓
Муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
🏢 2024/2025 ўқув йилидан Университетда
Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади. Бунда, йирик ишлаб чиқариш корхоналари Илғор муҳандислик мактабига саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.
🗓
2025/2026 ўқув йилидан:🔹Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини хорижий давлатларнинг
етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юборилади;
🔹Университетнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун
хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этилади.
✔️ Университетга халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи
300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш
ҳуқуқи берилади.📜 Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда
Университет дипломи берилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 июля 2024 14:44
#Амал_қилинг
🖥 Қонунчиликка кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, қуйидаги жазо чораларидан бири билан жазоланади:
🔸БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (102 млн сўмдан 136 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔸2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд;
🔸2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 июля 2024 09:05
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-936-сон, 17.07.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
✅
Ер кодексига ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлари
10 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин бўлади.
📝 Шунингдек ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан мазкур ер участкаларида ҳамда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига
мақбул экинлар экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🔍 Бундан ташқари
Ер кодексига пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига, агросаноат кластерларига ва бошқа юридик шахсларга майдони
10 гектаргача бўлган ер участкалари ажратилиши мумкинлиги тўғрисидаги қўшимча киритилди.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.📁 Шунингдек,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияларига
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга доир ваколатлар берилди.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 июля 2024 06:46
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилди
“Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-261-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида
Америка технологиялар университети ташкил этилади.
✔️
Муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш Университетнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
🗓 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини
2024/2025 ўқув йилидан амалга оширади.
📝 Университетда талабаларни ўқитиш
тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун
тўлов-контракт суммаси Университет томонидан белгиланади.
📜 Университетга
абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Университет томонидан белгиланган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади.
📌 Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий
мустақил ОТМ ҳисобланади.
🗞 Университет битирувчиларига
Aризона давлат университетининг ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг
дипломи берилади.
Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистонда тан олинади.🎓Университетда қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини
бакалавриатда “3+1”, магистратурада “1+1” ва бошқа шаклда, жумладан,
масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 июля 2024 11:03
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, педагогни ишга жойлаштирилмаган, таълим билан қамраб олинмаган ва профилактика ҳисобида турган вояга етмаганлар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш ишларига жалб этиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…