Huquqiy axborot
17 июля 2024 08:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
“Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-258-сон, 16.07.2024 й.) қабул қилинди
⚡️Қарорга кўра,
Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади.
✔️ Шоир таваллудининг 200 йиллигини нишонлаш ҳамда унинг
ижодий меросини кенг тарғиб қилиш бўйича қуйидаги вазифаларни назарда тутувчи
чора-тадбирлар дастури тасдиқланади, жумладан:
🔹шоирнинг
“Танланган асарлар” тўпламини ўзбек ва қорақалпоқ тилларида нашр қилиш;
🔹шоирнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саҳна асарлари ҳамда
“Ажиниёз” бадиий-публицистик фильмини яратиш ва уларнинг тақдимотларини уюштириш;
🔹Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида
шоир музейини ташкил қилиш;
🔹Ажиниёз Қўсибой ўғлининг Мўйноқ туманидаги қабрини ободонлаштириш ва унга
ёдгорлик ўрнатиш, мазкур туманда Ажиниёз Қўсибой ўғли номидаги
экопарк барпо этиш;
🔹
2024 йилнинг ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги ҳамда Бердақ номидаги давлат академик театрларида шоир таваллудининг 200 йиллигига бағишланган
тантанали адабий-бадиий хотира кечаларини ташкил этиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 июля 2024 07:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
🔰
Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича в
азир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
🗂 Шунингдек, асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган
3 та штат бирлигидан иборат шўъба ташкил этилади:
➖ногиронликнинг олдини олиш тадбирлари амалга оширилишини
мувофиқлаштириш;➖ногиронликни белгилаш мақсадида шахсларни
тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш учун юбориш жараёнини мувофиқлаштириш;
➖ВМК ва оилавий
шифокорлар малакаси оширилишини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
➖оилавий шифокорлар томонидан ТИЭК кўриги учун
тиббий ҳужжатларни юбориш жараёнини рақамлаштириш ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш жараёнини мувофиқлаштириш;
➖ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар, жумладан
тиббий реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 июля 2024 06:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади
“Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🗓
2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида,
2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида:
🔹фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали
оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
🔹тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш
оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;
🔹“Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг
функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари
2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;
🔹шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг у
йида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;
🔹
2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган
(психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби
бекор қилиниб, ногиронлик
туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 июля 2024 13:01
#Эслатма
❗️Адлия эслатади: ННТлар учун йиллик ҳисобот топшириш муддати 1 февралда ўз ниҳоясига етган
🔰 Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари
(шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили
1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига
ҳисобот тақдим этади.
📌
Унутманг: ҳисобот адлия органига
1 йилда фақат бир марта электрон тизим орқали топширилади.
Қоғоз шаклда ҳисобот тақдим этиш
талаб қилинмайди.⚠️ Ҳисобот топшириш давомида адлия органи ходими ёки ҳар қандай шахс томонидан
коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар содир этилса ёки унинг аломатлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, қуйидагилар орқали Адлия вазирлигига
хабар беришингиз сўралади:➖ @ телеграм канали;
➖ “1008” ишонч телефони;
➖ (71) 207 04 39;
➖ info@adliya.uz;
➖ minjust@exat.uz.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 июля 2024 08:31
#Биласизми
✅ Абитуриент тест материалларида нуқсон борлигини аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши керак.
📝 Тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, назоратчи унинг биринчи бетига "нуқсонли" деб ёзиши, ҳолат ҳақида далолатнома тузиши ҳамда абитуриентга бошқа тест топшириқлари китобини бериши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 июля 2024 15:02
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, ов қилиш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш:
➖ Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса:
🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 июля 2024 11:07
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама — ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин бўлган рекламадир.
✔️Бундан ташқари, нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек белгиланган Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама номақбул реклама ҳисобланади.
🚫 Номақбул рекламага йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 июля 2024 06:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹
Бўш ер участкаларидан самарали
фойдаланилади ➖ Манба:
(ПҚ-245-сон, 08.07.2024 й.); 🔹
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент
Қарори ➖ Манба:
(ПҚ-247-сон, 08.07.2024 й.); 🔹
Давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати
кучайтирилади ➖ Манба:
(ПҚ-249-сон, 10.07.2024 й.);🔹Давлат харидлари тизимининг
мобиль иловаси яратилади ➖ Манба:
(ПҚ-249-сон, 10.07.2024 й.);🔹
“Қўқон” ЭИЗ ҳудуди
кенгайтирилади ➖ Манба:
(ПҚ-250-сон, 10.07.2024 й.);🔹Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан
молиявий назорат кучайтирилади ➖ Манба:
(ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.); 🔹
“Хавфларни бошқариш” қўмиталари
тузилади ➖ Манба:
(ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.);🔹Ҳокимликларда
ички аудит хизматлари
ташкил этилади ➖ Манба:
(ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.);🔹Ҳисоб палатасида халқаро стандартлар асосида
давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси
ташкил этилади ➖ Манба:
(ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
13 июля 2024 09:59
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли ҳисобланади.
❗️Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2024 15:19
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, қарз олувчи томонидан шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банклар тақдим этилган кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан илгари ундиришга ҳақли.
⚠️ Шунингдек, ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2024 13:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳокимликларда ички аудит хизматлари ташкил этилади
✔️
Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида
ички аудит хизматлари ташкил этилади.
📜 Ҳисоб палатасига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида
коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш ваколати берилади.
🔍 Давлат молиявий назорати органлари ҳамда ички аудит хизматларининг йиллик иш режаларига киритиладиган
молиявий назорат ва ички аудит тадбирлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади.
📌 Давлат молиявий назорати органлари ҳамда
ички аудит хизматлари ташкил этилган вазирлик ва идораларга, Марказий банк ва тижорат банкларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларни
марказлашган тартибда сўраб олиш ваколати берилади. Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2024 12:30
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади
“Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
🔹Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси
ташқи аудитдан ўтказилади ва натижаси бўйича тегишли хулосалар тайёрланади;
🔹
2025 йилдан устав фондида
(устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини
аудитдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
🔹с
тратегик ва ахборот технологиялари аудити турлари жорий этилади;
🗓 Ҳукумат томонидан
Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг
5 мартигача юбориш тартиби белгиланди.
📁
2024 йилдан Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларига эришиш дастурларининг ижроси ҳар йили Ҳисоб палатаси томонидан баҳолашдан ўтказилади ҳамда натижалари юзасидан
Президентга ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2024 08:33
#Биласизми
🔍Қонунчиликка кўра, моддий маданий мерос объектлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак.
🗂 Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг 50 фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2024 14:45
#Биласизми
🚫 Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2024 09:57
#Амал_қилинг
🔰 Жиноят кодексига кўра, қасддан одам ўлдириш 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
📝 Шунингдек, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
📜 Умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатдир.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 июля 2024 07:22
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантирилади
✔️
Қарорга мувофиқ, тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида
2024 йил 1 октябрдан:🔸ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб
рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади;
🔸ихтисослаштирилган
(психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКларнинг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар)
ТИЭКларга ўтказган ҳолда тугатилади;🔸жойлардаги ТИЭКларга
педиатр, психиатр, фтизиатр штатлари ажратилади.
🗓
2025 йил 1 апрелгача қуйидаги вазирлик ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларни
касбга, таълимга ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқади:
➖Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги –
тарбия ва таълимга йўналтириш бўйича;
➖Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги –
касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича;
➖Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги –
бандликни таъминлаш бўйича;
➖Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги –
оммавий спорт ва параспортга йўналтириш бўйича.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 июля 2024 06:51
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ногиронликни электрон тарзда белгилаш тартиби йўлга қўйилади
🔰
Қарорга мувофиқ,
2025 йил 1 апрелдан:🔹фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган
амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади;
🔹ТИЭК томонидан
касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади;
🔹ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари
давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади;🔹
18 ёшдан катта шахсларга ногиронликни белгилашда ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, шунингдек, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади.
🗓
2025 йил 1 сентябрдан туманлараро ва туман
(шаҳар) ТИЭКлар томонидан фақат тиббий ҳужжатларга асосан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронликни шахс соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб
электрон тарзда белгилаш тартиби йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 июля 2024 15:05
#Биласизми
🔰 Абитуриент, жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириши керак.
📌 Батафсил: https://hudud24.uz/news/abiturient-kandai-khukuk-va-mazhburiiatlarga-ega-nimalarga-shakhsan-zhavobgar
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 июля 2024 11:05
#Амал_қилинг
🔰Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини ҳисобга олиш асбобига, шу жумладан унинг пломбасига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.
▶️ Мазкур жиноят учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot|
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 июля 2024 06:46
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми
⚡️ Қонунчиликка кўра, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 июля 2024 13:29
#Амал_қилинг
📌 Жиноят кодексига кўра, этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (68 млн сўмадан 136 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 июля 2024 08:51
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
13 июля 2024 14:07
#Биласизми
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори –
1 050 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори –
340 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори –
372 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия –
725 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори –
800 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа –
800 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан
(725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари –
800 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа –
648 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда –
648 000 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
13 июля 2024 07:16
#Адлия_хабари
📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.
❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.
📌 Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!
👉 Батафсил: youtube.com/adliya
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2024 13:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳисоб палатасида халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси ташкил этилади
🔰 Фармонга мувофиқ,
Ҳисоб палатасида қуйидагилар ташкил этилади:
➖
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шўъбаси;
➖Халқаро стандартлар асосида
давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси;
➖Тадқиқот, эксперт-таҳлил ва
ўқув маркази (Тадқиқот маркази).📝
Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига қуйидаги вазифалар юкланди:
🔹давлат харидлари соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни
вақтинча тўхтатиш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно), шартномани рўйхатдан ўтказмасдан
қайтариш, уни бекор қилиш ва қонун бузилиши ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат буюртмачисига ҳамда давлат молиявий назорати органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
хабарнома юбориш;🔹молиявий операцияларнинг барча жараёнларида шубҳали ҳолатлар бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини
3 иш кунида хабардор қилиш;🔹рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳ
ар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тегишли
маълумот тақдим этиб бориш. Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2024 12:48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилади
✅
Фармонга мувофиқ,
2025 йилдан:⚡️ Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларга
тақсимланган маблағлар бўйича маълумотлар тегишли
халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этилади.
❕ Бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилаётган маблағлар бўйича
сўрови ва назорати йўлга қўйилади.🗓 Ҳар чоракда Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган
назорат тадбирлари якунлари бўйича тақдим этилган ахборотлар
Ҳукуматнинг мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
📌
2025 йил 1 январдан молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида
(устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотларда уларнинг
биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда
“Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2024 11:09
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш тасмаларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2024 06:30
#Биласизми
📌 Қонунчиликка кўра, ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
✔️ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2024 12:03
#Биласизми
❗️Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилган
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2024 08:32
#Биласизми
✅Қонунчиликка кўра, Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
➖харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс контрактлари тузишга;
➖етиштирган маҳсулотини, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга;
➖етиштираётган маҳсулоти, бажараётган ишлари ва кўрсатаётган хизматларига нарх белгилашга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…