huquqiyaxborot | Неотсортированное

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Подписаться на канал

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

📁 Тошкент давлат юридик университетининг Мақсадли капитал жамоат фонди (Endowment Fund) ҳамкорликка чорлайди

ℹ️ Батафсил tsulofficial/wh6jQvmSaUk">бу ерда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

Президент давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Президент лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 89-, 90-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2022_йил_1_декабрдан

🔰 Автотранспорт воситаларининг "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган "Наманган" йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтади

✅ Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари қуйидагилардир:

🔹 Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:

▫️пахтани қуритиш;
▫️пахтани тозалаш;
▫️пахтани юклаш, тушириш;
▫️пахтани пневмотранспортга ортиш;
▫️қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

🔹 Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.

🔹 Ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер ҳўжаликларидаги ишлар:

▫️тут уруғи тайёрлаш;
▫️тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
▫️тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
▫️тут ипак қуртини парваришлаш;
▫️тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
▫️тирик пиллани қуритиш;
▫️пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
▫️пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
▫️уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
▫️тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
▫️тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
▫️ут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
▫️тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳони бошланди

📝 Эслатиб ўтамиз, танлов 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқич тест синовлари ҳисобланади.

⚠️ Тест синовлари 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади. Шунга кўра, бугун – 26 ноябрда ўтказиладиган тест синовларида имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтган умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари иштирок этади.

Рўйхатдан ўтганлар тест синовларини 14:00 га қадар ишлаши мумкин.

Барча иштирокчиларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2022_йил_1_декабрдан

❗️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

☑️ Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.

🏢 Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.

➡️ Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

✅ Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

▫️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

▫️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконияти яратилади

Ҳукумат қарори (672–сон, 24.11.2022 й.) билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

🔰 Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.

📁 Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

🔹 таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш;
🔹 шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

🚫 Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

⚠️ Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.

💰Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (666–сон, 23.11.2022 й.) билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

☑️ Низом билан қуйидагилар белгиланди:

🔹 норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби;

🔹норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

🔹норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

🔹норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.

❗️ Мазкур низом талаблари стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида ноқонуний қазиб олишда ҳамда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда етказилган зарарни ҳисоблашга нисбатан татбиқ этилмайди.

➡️ Қуйидаги ҳолатлар норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш ҳисобланади:

▫️норуда материаллар мавжуд ер қаъри участкасидан рухсатнома олмасдан туриб фойдаланиш;

▫️ норуда материаллар учун берилган кон ажратмасидан ва ажратилган ер участкалари доирасидан четга чиқиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.

Цензурага йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 67-модда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2022_йил_1_декабрдан

❗️Тижорат ташкилотлари фаолиятида қуйидаги талаблар бекор қилинади:

🔹 қуйидаги ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:

▫️масъулияти чекланган жамиятлар;
▫️активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;

🔹 МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔹 МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;
🔹 МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.

➡️ Корпоратив низоларга оид суд қарорлари намуналари билан ҳавола орқали батафсил танишиб боришингиз мумкин: https://public.sud.uz/report/ECONOMIC

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат бошқаруви органлари космик суратлар билан таъминланади

“Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–429-сон, 23.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек, космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 февралгача давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотлари “Электрон ҳукумат”нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали тақдим этиш бўйича ўзаро интеграция қилинади.

✅ Қарорга кўра шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдош орқали ишловчи мобил қурилмалар ва терминалларни рўйхатга олиш тартиби ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 63-, 64-, 65-, 66-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2022_йил_1_декабрдан

❗️ Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади:

🔹 ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

🔹ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

🔹муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

➡️ Маълумот учун: олис ва чекка ҳудудлар рўйхати.

⚠️ Шунингдек, мазкур ҳудудларда ишлаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

💰 Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади.

🔰 Бунда грант маблағлари:

▫️онлайн тўловларни қабул қилувчи веб-сайт яратишга, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;
▫️грант маблағлари хориждан Ўзбекистонга 3 йил камида 200 нафар туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, шунингдек унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қонунчиликда белгиланган тартибда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Ўзбекистонда қуйидагилар Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга:

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти;
▫️ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси;
▫️Қонунчилик палатаси депутатлари;
▫️Вазирлар Маҳкамаси;
▫️Конституциявий суд;
▫️Олий суд;
▫️Бош прокурор.

❕Қонунчилик ташаббуси қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 83-модда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2022_йил_1_декабрдан

🏫 Таэквондони таълим муассасалари ҳамда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқиш ишлари амалга оширилади.

☑️ Шунингдек, таълим муассасалари, маҳаллаларда таэквондо бўйича тўгаракларни ташкил қилиниб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиш харажатларини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳонида иштирок этинг ва ноутбук ютинг!

📌 Шошилинг, рўйхатдан ўтиш бугун якунланади.

🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.

Танлов шартлари батафсил видеороликда👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Олий Мажлис икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколат муддати – 5 йил.

Қонунчилик палатаси – бир юз эллик депутатдан иборат.

Сенат ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-, 77-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сўровнома

📝 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий сўровнома ўтказилмоқда.

🔢 Сўровнома аниқ ҳаётий масалалар юзасидан тузилган 20 та саволдан иборат.

❕Тест саволларида фаол иштирок этинг ва билимингизни оширинг!

✅ Сўровномада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: https://forms.gle/w3mFVmWiySW4vvej9

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

Умуммиллий Конституция имтиҳонида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

✅ Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади.

⏰ Бугун рўйхатдан ўтишнинг охирги куни.

⏩ Танлов 2 босқичда ташкил этилиб, 1-босқич тест синовлари ҳисобланади.

🔰 1-босқич (тест синовлари) қуйидаги муддатларда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 26 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача.

⚠️ Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитацияланади

“Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–430-сон, 24.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔸тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;

🔸хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда электрон рақамли имзо олиш талаби бекор қилинади;

🔸тадбиркорларнинг юқори ликвидли ва монопол бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилади;

🔸тадбиркорларга, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тузилган шартномалар бўйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;

🔸маҳсулотларни “форвард” битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан ҳам қўлланилади.

2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 январгача қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

🔹 монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;

🔹 монопол бўлмаган ва устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

▫️металл лист прокати ва цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
▫️пахтадан олинган чигит, пахта мойи (экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Шунингдек, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик – БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

Стандартлаштириш тўғрисида янги қонун қабул қилинди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🏬 Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги ижарага берилган турар жойни таъмирлаш, агар турар жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ижарага олувчининг мажбуриятига киради.

❗️ Ижарага берилган турар жойни капитал таъмирлаш, агар шу турар жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ижарага берувчининг мажбуриятига киради.

📝 Ижарага берилган турар жойни ижарага олувчининг розилигисиз қайта қуришга, ўзгартиришга, агар бундай қайта қуриш ва ўзгартириш уй-жойдан фойдаланиш шароитларини тубдан ўзгартирса, йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

‼️ Ноқонуний дарахт кесганлик учун жарима 5 баравар кўп ундирилади

✅ Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

🗓 Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:

🔹 мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
🔹 дарахтлар ва буталарни кесиш ва шикастлантириш билан етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

🚫 Дарахтлар ва буталарни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, ҳокимларнинг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.

📁 Шунингдек, мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади.

☑️ Бунда:

🔹 даражаси пасайтирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари 1 йил мобайнида рейтинг баҳосини кўтариш имконидан маҳрум бўлади;
🔹 даражасини пасайтириш имкони бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари 1 йил муддатга қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингидан тўлиқ чиқариб ташланади.

⚠️ Аҳоли томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Давлат экология қўмитасининг махсус ахборот тизимига ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм)га тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🗓 Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

⏩ Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

💰Келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Подписаться на канал