huquqiyaxborot | Неотсортированное

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Подписаться на канал

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 57-модда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

▫️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▫️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▫️ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▫️ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

▫️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▫️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

❕Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 54-, 55-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳонида иштирок этинг ва ғолиб бўлиб қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

➡️ Батафсил: https://youtu.be/CnVTfTEHBDE

📌 Шошилинг, рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

☑️ Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:

🔹 меҳнат шартларининг ўзгариши;
🔹 ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;
🔹 иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;
🔹 ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;
🔹 меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.

❕Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

⚠️ Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 53-модда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

🔰 Конституцияда фуқароларнинг қуйидаги бурчлари белгиланган:

🔸Конституция ва қонунларга риоя этиш, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
🔸Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш;
🔸атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
🔸солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш;
🔸Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 47–52-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти фаолияти йўлга қўйилади

"Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–427-сон, 18.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹 Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси;
🔹 Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти.

☑️ Жамғарма маблағлари ҳисобидан касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм), бироқ йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга компенсация тўланади.

🗓 2023 йил 1 январдан:

▫️Маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизи ҳар чоракда Жамғармага йўналтирилади;

▫️Давлат органлари ва ташкилотлари ўз ходимларининг фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархининг 50 фоизигача, аммо ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 1 бараваридан (300 минг сўмдан) ошмаган қисми иш берувчилар томонидан компенсация қилиб берилиши мумкин.

📁 Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

⚖️ Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

❕Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

📌 Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 43-, 44-, 45-, 46-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Тест_синови

🇺🇿 Байроқ ҳақида 10 савол

✔️ 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун ҳавола: t.me/QuizBot?start=9XyLN9qr

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди

"Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ–251-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, Президентнинг тегишли Фармонида келтирилган товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

▫️Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

▫️Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

☑️ Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

▫️ Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-, 42-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жаримани ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, пенсияси ёки стипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложи бўлмаса, уни ундириб олиш ҳуқуқбузарнинг мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Киберспорт бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади

“Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–423-сон, 16.11.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш киберспорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🗓 2023 йилдан анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича:

▫️ҳар йили апрель ойида “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати;
▫️ҳар йили декабрь ойида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги” турнири;
▫️ҳар йили июнь ойида “Ёшлар кубоги” турнири ўтказилади.

🏢 Қарор билан Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил қилинди.

📁 Шунингдек, киберспортда “ping” муаммосини босқичма-босқич бартараф қилишни назарда тутувчи Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

❗️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналиши очилади ҳамда ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланади.

☑️ “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчилар 2023/2024 ўқув йилидан мазкур бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилиниб, уларга максимал балл берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, хазонлар тўкилиши даврида тўкилган баргларни ҳар куни йиғиштириш зарур.

✅Бунда, тўпланган барглар махсус ажратилган жойлар ёки компостёрлаш майдонларига олиб чиқилади. Тўпланган баргларни олиб чиқиб кетиш ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёки шартнома асосида ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

▫️ хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари (3 млн 220 минг сўм) миқдорида;

▫️хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 680 минг сўм) миқдорида;

▫️хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (4 млн 140 минг сўм) миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 ФҲДЁ органлари ходимлари ҳамда консул ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.

⚠️ Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ Қонунчиликка кўра, фарзандликка олиш натижасида фарзандликка олинган боланинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда халқаро шартномалари билан белгиланган ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, фарзандликка олувчининг қайси фуқароликка мансублигидан қатъи назар, фарзандликка олиш мумкин эмас, фарзандликка олинган тақдирда эса, у суд тартибида бекор қилиниши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи талаб қўйган пайтдан 20 кунда, ишлаб чиқарувчи эса 10 кунда бепул бартараф этиши лозим.

❕Истеъмолчи товарнинг кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам нуқсонларни бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли.

➡️ Бундай талаблар товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланса, хизмат муддати мобайнида, хизмат муддати белгиланмаган бўлса, 10 йил мобайнида қўйилиши мумкин.

☑️ Товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчига 3 кунда бошқа товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан етказиб берилади).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🏢 Қонунчиликка кўра, ижро ҳужжати топширилган банк ёки бошқа кредит ташкилоти пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун уларга иқтисодий суд томонидан ундирилиши лозим бўлган сумманинг 50 фоизигача миқдорда жарима солинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?

✅ Янги Меҳнат кодексига кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

🔹паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта);

🔹охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно).

❕ Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома;

🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;

🔹олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом;

❕қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат;

🔹солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

🔹жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

🔹жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

☑️ Кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бажариладиган меҳнат функцияси ҳисобга олиниб уларнинг ишчи кабинет майдони 12 метр квадратдан кам бўлмаслиги лозим.

⚠️Бунда 14–16 метр квадрат майдонли ишчи кабинет тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

☑️ Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

🔹 қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

🔹 нотурар жойларни;

🔹 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш объектларини рўйхатга олишдан фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади

“Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–425-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан тегишли давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.

❗️ Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

🗓 Ҳар чоракда вилоят, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қурилиш соҳасида коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилиши таъминланади.

☑️ 2023 йил 1 январга қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади.

📝 “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида 2023 йил 1 январга қадар Дастурлар ва Лойиҳаларнинг рўйхатларини юритиш, уларга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар акс эттирилади.

📲 Шунингдек, қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:

● пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
● туннелларда;
● кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
● темир йўл кесишмаларида;
● йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Кун_тарихи

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир

18 ноябрь
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Адлия вазирлиги барчангизни ушбу кун билан чин дилдан табриклайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

✅ Инвестор давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.

🚫 Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

❗️Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.

🏢 Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.

📝 Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади.

⚠️ Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

❕Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

🗓 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар.

🩺 Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 36-, 37-, 38-, 40-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Подписаться на канал