huquqiyaxborot | Неотсортированное

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Подписаться на канал

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

⚡️“Huquq maktabi” танловида ғолиб бўлиб Iphone 16 Pro ютиб олинг!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Huquq maktabi” мобиль иловасини оммалаштириш бўйича танлов эълон қилинди!

Диққат: Адлия органлари ва муассасалари ходимлари танловда иштирок этиши мумкин эмас.


📌1-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасини тарқатиш

❗️Сиз яқин дўстларингиз ва танишларингизни “Huquq maktabi” мобиль иловасидан фойдаланишга жалб қилишингиз керак. Бунинг учун:
аввал иловадан рўйхатдан ўтиш лозим.
• рўйхатдан ўтганингиздан сўнг сизга алоҳида реферал ҳавола ва махсус код тақдим этилади.
• ушбу ҳавола ва махсус кодни смс ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга юборасиз.
• камида 20 нафар дўстларингиз ҳавола орқали махсус кодни киритган ҳолда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.



❗️2-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасидаги курсларда иштирок этиш
иловадан рўйхатдан ўтинг
• сўнгра илова орқали турли курсларда қатнашиб, “Олтин сертификат”га эга бўлинг.


🏆Ғолибларни аниқлаш

5 декабрь куни ҳар бир йўналиш бўйича талабларни бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий танлаш йўли билан ғолиб аниқланади.

🔰Совринлар
• 2 та Iphone 16 Pro (ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан)

🗓 Танлов муддати
• танлов жорий йилнинг 4 декабригача давом этади.

📍Тақдирлаш маросими
• Ғолиблар 8 декабрь — Конституция куни муносабати билан тақдирланади.

ЭСЛАТМА!
Бир шахс айни вақда ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам танловда иштирок этиши мумкин! Ҳар иккала йўналишда қатнашган айни бир шахс ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам ғолиб бўлганида совринларнинг 1 таси берилади, иккинчи йўналиш учун қайта тасодифий танлаш ўтказилади.

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазаси кучайтирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1004-сон, 21.11.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🔰Қонун билан қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

⚖️Шунингдек, ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантирганлик, пайҳон қилганлик ёки йўқ қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

❗️Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, унинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рақамли далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1003-сон, 21.11.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Қонун билан айрим кодексларга рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🗓Шунингдек, қонунчиликда рақамли далилларни гувоҳлантириш ва уларни текшириш тартиби назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади


“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

➖етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;

➖босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;

“Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

🗓2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

➡️“Оналар маскани”да:

🔹оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

🔹ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

🔹оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади


Манба: ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши лозим.

⏰ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳукумат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди


Ҳукуматнинг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисида"ги қарори (ВМҚ-773-сон, 19.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси янги сайланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

📌Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ўтказилади


“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-393-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта (Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари) таълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани нуфузини ошириш ва унинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизим жорий этилади.

⚡️Янги тизимга кўра:

“Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция” тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликлари яратилади;
➖таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.

❗️2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.

➡️Шунингдек, таълим ташкилотларида:

🔹ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

🔹зиёлилар ва нуронийлар иштирокида “уч авлод учрашувлари” ташкил этилади;

🔹ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1002-сон, 15.11.2024 й.) имзоланди


🔰 Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини тартибга солади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

❗️Омбудсман фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат:

➖қонунийлик;
➖мустақиллик;
➖адолатлилик;
➖инсонпарварлик;
➖камситишга йўл қўймаслик;
➖холислик;
➖очиқлик.

⚡️Сайланиш куни 30 ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Омбудсман лавозимига сайланиши мумкин.

⚖️Қонун билан Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади ва айни бир шахс Омбудсман лавозимига сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги белгиланди.

⛔️Омбудсман сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни ўз ваколатлари муддатига тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши шарт бўлиб, шунингдек, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди


Манба: ЎРҚ-984-сон, 28.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилинади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1001-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча киритилди

🔰Қонунга кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

🔹жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

🔹уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;

🔹тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1000-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰Қонун билан юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда:

➖юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади;

➖рейтинг бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно) ва мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига тааллуқли ҳужжатлар автоматлаштирилган ахборот тизимда келишилади


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади


Ҳукумат Қарори (774-сон, 21.11.2024 й.) билан Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

⚡️ Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.

🔰Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.

🗒Қуйидаги жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:

кам таъминланган шахслар (фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса);

руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

➖ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

➖жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

✅Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.

➡️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:

🔹электрон шаклдаги мурожаатлар Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган ҳолда, “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали юборилади.
🔹оғзаки ва ёзма мурожаатлар тегишли адлия бўлими томонидан мурожаат келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга киритилади.

♻️Адвокатга белгиланган миқдорларда ҳақ тўланиши билан бирга хизмат сафари ва транспорт харажатлари адвокат шартнома тузган жойдан 50 км масофадан узоқ бўлган ҳудудда юридик ёрдам кўрсатилган ҳолларда қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Ватандош картаси"га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкинлиги белгиланди


Президент Қарори (ПҚ-397-сон, 20.11.2024 й.) билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

🔰 Низом билан юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга “Ватандош” гувоҳномасини ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби белгиланди.

"Ватандош" гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлиб, юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган, республикада хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётган ватандошларга миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳамда "Ватандош" картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.

➡️Вазирлик ва идоралар томонидан таклиф ва ташаббус асосида гувоҳнома бериш бўйича тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тавсиянома киритилади.

🔖"Ватандош" картаси — гувоҳнома асосида 5 йил муддатга (ватандош миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган ҳолда) бериладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ID карта шаклидаги ҳужжат;

⚡️Картага эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

➖Ўзбекистон Республикасига ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
➖мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
➖хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
➖Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.

❗️Карта эгаларининг оила аъзоларига (ота-онаси, эр (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:

🔹амалдаги виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш;
🔹Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;
🔹вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади


🔰Фармон билан 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади. (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади)

2025 йил 1 февралдан бошлаб:

➖оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади;

➖30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;

➖ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;

➖етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.

⚖️Фармон билан “Инсон” марказлари боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилди.

📃Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

🎓Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

⏰ Тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун онлайн буюртма беринг


✅Фуқаролар бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон сўровнома тўлдириши ёки бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Амалдаги Ҳукумат ўз фаолиятини давом эттириб туради


“Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини давом эттириб туриш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-189-сон, 19.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги муносабати билан амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши белгиланди.

📌Фармон расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаганларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади


🔰Қарор билан ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Жасорат мактаблари”да:

математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;

➖ўқиш учун ўқувчиларни саралаш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади;

робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ўтказилади;

➖ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.

❗️2026/2027 ўқув йилидан бошлаб “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

📃 Таълим ташкилотларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда “Турон” мактаб театри танлови ўтказиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Омбудсман фуқароларнинг шикоятлари асосида ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди


🔰 Қонунга кўра, Омбудсман фуқароларнинг, республика ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ҳамда ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

✅Омбудсман мурожаат этувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки бошқа воситалардан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, унинг шикояти бўйича охирги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

⚖️Қуйидагилар Омбудсманнинг таъсир чоралари ҳисобланади:

➖огоҳлантириш;
➖тақдимнома;
➖илтимоснома;
➖талабнома.

📃Омбудсман қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

⚡️Омбудсман ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (бундан такси ва шаҳар йўловчилар транспорти мустасно) имтиёзли юриш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир.

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

❗️ Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

⚠️ Давлат рамзларининг ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларга нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Кун_тарихи

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир

18 ноябрь
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Адлия вазирлиги барчангизни ушбу кун билан чин дилдан табриклайди.


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади


“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарор билан жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил:

1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;

1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади


“Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-391-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

⚡️2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда малака ошириш тизими йўлга қўйилади.

🗓2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

🔹болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлганларга “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаши;

🔹маданият ва санъат йўналишидаги ОТМларида психология ва педагогика фанларини ўрганган мусиқа йўналиши битирувчиларига мактабларда мусиқа маданияти фанини ўқитиши мумкин.

📎2025/2026 ўқув йилига қадар мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

❗️2025/2026 ўқув йилидан бошлаб маданият йўналишида кадрлар тайёрлайдиган ОТМларда психология ва педагогика фанларини ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

🎓2025 йил 1 апрелдан бошлаб:

➖мактабларда “Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади;

➖жамоалар ўртасида “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади.

✅Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

🔰Қонун билан билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсир чораларини кучайтиришни, шунингдек ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда


“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–996-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

🔹жисмоний зўравонлик;
🔹жинсий зўравонлик;
🔹руҳий зўравонлик;
🔹ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🔹эксплуатация қилиш;
🔹таъқиб этиш (буллинг).

🚫Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

❗️Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

✅ Қонунга мувофиқ:

➖зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
➖болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

📑 Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

🗓 Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

🏢 Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📞 Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

❕Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Подписаться на канал