hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

11243

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг! Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobit01 __________________ 📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ни босинг ва OK.

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Ўзбекистон Тошкентда U20 Осиё Кубоги ғолиби бўлди.

Финалда жамоа Ироққа қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида устун келди.

Ягона голни 71-дақиқада Умарали Раҳмоналиев пенальтидан киритди.

Ўзбекистон Ироқни бунгача гуруҳ босқичида ҳам ютганди. Ўшанда жамоа бир киши кам бўлиб қолиб, 1:0 ҳисобида устун келган.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

https://openbudget.uz/oz/boards-list/1/8edb2599-c208-4c82-aef5-aff6ac4a2e51

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эрталабда боласини қийнаб, буни видеога олган аёлнинг ишини кўриб дилим хуфтон бўлди. Ўтириб йиғладим. Инсонларнинг тубанлашганидан, ҳайвонийлашиб бораётганидан, жоҳилият даврига қайта бошлаганимиздан йиғладим. Қайсидир итдан тарқаган, манқурт, масъулиятсиз, жоҳил, исқирт... катталарнинг ифлосликларига нега болалар жавоб бериши керак. Нега булар бундай жисмоний ва руҳий трамванинг азобини бутун умр тортиши керак. Бахтсиз болаликнинг асорати бутун умр болани таъқиб қилишига бу гўрсўхта ота-оналарнинг фахми етармикан. Етти ёт бегоналар гўдакларнинг бундай азоб чекишини видеода кўриб туриб шунчалик раҳми келяпти, туққан онаси, туғдирган отасининг жони ачимасмикан. 
Биз аёллар кимгадир аччиқ қилиб боламизга бир тарсаки уришга-да ҳаққимиз йўқ. Ахир бу гўдакларимизни озмунча қийинчилик билан дунёга келтирдикми? Жонимизни тикмадикми? Туғиш майли. Ит ҳам туғади. Лекин биз инсониятнинг вазифаси битта танани дунёга келтириб, уни боқиб катта қилиш эмас, шу тананинг ичидаги соғлом руҳни, соғлом жамиятни, ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом авлодни дунёга келтириб, қаторга қўшиш. Унинг фикрлари, дунёқараши, ақидалари соғлом бўлиши учун оилада чиройли муҳитни, яхши тарбияни, бахтли болаликни таъминлаб қўйиш ота-онанинг олий бурчи. 
Бу бурчни алимент тўлашдан, ўз боласи учун сарфдан қочган ифлос ота қаердан билсин. Бунақа вазифани иродасизлиги сабаб аламини бегуноҳлардан олаётган ҳаёвон она(она дегим ҳам келмаяпти) қаердан тушунсин. Ҳайвонда нима айб. Ҳайвон ҳам боласини ўзини ўзи ҳимоя қилишга қодир бўлгунча парваришлайди. Кўпчилик бу аёлни шу кўйга солганларни айблаяпти. Тўғри, уларда ҳам айб катта. Аммо аёл барибир иродали бўлиши керак. Ҳар бир шахснинг руҳий ҳолатининг катта қисми ўз қўлида. Бугун болаларимизга меҳр бермасак, эртага улардан меҳр кутиб овораям, хафаям бўлмайлик.

@qodirova_g

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Куни кеча Чорсу бозорига бориб, ҳамёнимни ўғирлатиб қўйганимни ФБ да ҳам ёзган эдим.
Майли, мен ўғригина боламдан ранжиганим йўқ. Демак, унинг қонида ўғриликка мойиллик бор.Чунки авлод-аждодида кимдир ўғри ёки кисавур.
Лекин Аллоҳимга шукрки, яхшилар беҳисоб.
Шу пайтда бундан икки йил олдин Чорсу бозорида бўлган бир ҳодиса ёдимга тушди.

НОТАНИШ ҚИЗИМГА ЧИН ДИЛДАН РАҲМАТ

2021 йили бир юмуш билан Чорсу бозорига тушдим. Заргарга учрашиб, қизимнинг тилла зирагини таъмирлатай, бира тўла набираларга совға олай деб пенсия пулим билан зиракни сумкага жойладим. Аввало хўжалик моллари сотиладиган дўконга кириб, бир жуфт патнис сотиб олдим. Целофан ҳалтага солинган патнисни кўтариб келаётиб, кўзим йўл четида турли кийим ва буюмлар сотиб ўтирган қатор ёймачиларга тушди. Бир ёймачи аёлда бежирим тикилган футболка, шортик, қишда кийишга мўлжалланган иссиқ пижама ҳам бор экан, баҳосини суриштирдим.

- Савдолашмай олаверинг, мен молим устига кўп нарх қўймайман. Йўл кирам чиқса бўлди, - деди аёл.
Рози бўлдим.У кийимларни ўраб бераётганида ёнидаги ўғилчаси онасининг қулоғига нимадир деб тўғридаги гамбургер сотилаётган кафени кўрсатди. Билдимки, бола гамбургер егиси келаяпти. Аёлга пул узатаётиб болага юзландим:
- Набирам тенги экансан, кафега олиб кирайми?
- Раҳмат, кеча гамбургер олиб берганман. Бугун вақтлироқ уйга боришимиз керак.

Мен аёл ўраб берган кийимларни целофанни солдиму, раҳмат айтиб уйга шошилдим. Йўлда келаётсам, шундоққина Кўкалдош мадрасасига ёндош кўча бошида турли хил нонлар сотилаяпти. Ёғлиқ патир дейсизми, лочира дейсизми, оби нон дейсизми... Мен қора ундан ёпилган жайдари нонни яхши кўрганим учун шу нон сотилаётган раста олдида тўхтадим. Нонлардан тўрт донасини танлаб, пул берай десам қўлимда сумкам йўқ. Бир қўлимда патнису, бир қўлимда кийим солинган целофанни ушлаб келаверган эканман. Сумкам эса болалик ёймачи аёл ёнида қолиб кетибди.

- Энди нима қилдим? Сумкамда пулдан ташқари-қизимнинг омонати, тилла зираги ҳам бор эдику. Заргарга учрашолмай қолган эдим. Сумкам бирор магазинда қолсаям майлийди... Йўл ёқасидаги аёлни қаёқдан топдим энди? Ёнидаги шериклари нарсаларини йиғиштиришаётганди... Майли, нима бўлса бўлди. Орқамга қайтиб қидириб кўрайчи... Ёш болалик жувон эди. Кафенинг тўғрисида...
Шошилиб орқамга қайтдиму сумкамдан умидимни узгандим. Тўғрида, катта кўчадан қанча харидорлар ўтаяпти. Бири бўлмаса бири олиб кетгандир... Кетаётганимдаёқ қоронғулик туша бошлаганди. Қолаверса кафе олдидан катта кўчагача анча йўлда!
Шу хаёл билан кетаётган эдим, бир бола этагимдан тутди. Не кўз билан кўрайки, бояги аёлнинг ўғли. У хурсанд бўлиб мени онаси ўтирган жойга бошлади. Қарасам, ёйма молларини қопга жойлаётган аёл мени кутиб турарди. Ёнида мен унутиб қолдирган сумка.
- Мунча шошилиб кетдингиз? Сумкангиз қолиб кетибди деб, ўғлимни кетингиздан чоптиргандим, аммо тополмай келди.
- Узр, нон растасида сумкам қолиб кетганини билдиму орқамга қайтдим.
- Яхшиям нон олгани тўхтабсиз, опа, бўлмасам сизни узоқ кутиб қоларканман.
- Раҳмат, синглим... Раҳмат. Энди бир таклифим бор. Уччаламиз кафега кириб овқатлансак. Ўғлингиз гамбургер ейман деяётганди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бирдан ҳайдовчи: «укам, санга қаердан ва нечи хоналик бўлиши керак?» деб савол қилиб қолдилар.

-Марказдан топаолмадим, чекка сирғалидан ҳам топа олмадим, билмасам, энди қаердан чиқаркин.

Йўл-йўлакай ҳайдовчи алла кимларга қўнғироқ қилиб: « тезда бир хоналик ёкки икки хоналик уй топ!» дея буюруқ бера кетдилар. Ҳайрон қолдим!

Ҳайдовчига бояги «тезда уй топ!» деган инсонларидан қайта қўнғироқ бўлиб Кадшвада уй борлиги ҳақида хабар берди.

Укам, нима дейсан, ҳохласен ҳозир бориб кўрамиз? Деб қолдилар вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида «Ҳўп, ака! Бориб кўраверамиз!» дейдим.

Ҳуллас кадшва томон йўл олдик.

Бордик, кўп қаватлик уйлардан экан. Бир одам сотиш учун иккинчи этаждаги учта хонадонни олиб қўйган экан.

Ҳайдовчи зинадан чиқверишдаги уч хоналик уйни ичига кириб кетилар.

Уй ҳақиқатдан ҳам ажойиб, евро усулда тамир қилинган.

Ҳайдовчи ака тарафидан : «Ҳўш, нима дейсан бўладими укам?»

-Бўлишга бўладикую аммо нарҳи қанча экан? Ҳали бунга пулим етадими ёки йўқ шуни билишим керакда ака?

-Қанча пулинг бор ўзи?

-450 Миллон.

-Ҳозир билайликчи қанча қилиб бераркин.

Ҳайдовчи ака яна алла кимларгадир қўнғироқ қилиб уйни нарҳ навоси ҳақида сўраб суриштира кетдилар. Уй эгаси аввалига у хонадонни сотмаслигини айтиб фақатгина иккита ён беридаги икки хоналик хонадонларни сотишини айтиб уч хоналикка рад жавобини берди. Шунда камина «ака, менга шу икки хоналик ҳам бўлаверади шуларни гаплашайлик» дейдим.

-Укам, таёр учхоналик эртага болларинг катта бўлса яна уй қидирасанми ҳозир боридан фойдаланиб қол!
Деб маслаҳат бера кетдилар.

Ҳуллас камина рози бўлдим, уй эгасини эса билмадим қандай кўндирдиларкуя аммо менга ажратилган пулга яна қўшиб беришим кераклиги ҳақида уй эгаси огоҳлантирди.

Аммалаб қўшимча пулни ҳам топадиган бўлдим. Аллоҳни қудратини қаранг ака ишим ўша кечани ўзидаёқ битиб кетди.

Ака, биласизми бу воқияда энг ажабланарли ери қаерда бўлди?

Ҳамма ишим битганда ҳайдовчи акага ташакур айтиб исмингиз ва телфон рақамингизни берсангиз, шу уйга кўчиб келишим билан сизни зиёфатга чақирмоқчи эдим, дейдим. Ишонинг ака у ҳайдовчи на исмини айтди на қўл телфон рақамини. Лекин бу ишларни ҳал қилишига қараганда каттароқ бир лавозимда ишласа керак деб ўйладим. Шунча ялиндим исмингизни ва қўл телфон рақамингизни беринг деб.

Биласизми у ака менга нима деди?

Укам, ҳаққимга дуо қилиб қўйсанг бўлди! Дея индамай кетдилар.

Ака, Аллоҳдан бошқасига суянганимда роса панд едим. Роббимга суянгандим қанд едим.

(Фойизга бекорга пул олганлигини айтганимда: «Ака, мусулмонман деганлар ўз ёрдамини аяшди, ёмонам тушкунликка тушиб қолдим ўша вақтда иймоним жуда заифлик қилди. Оилам пароканда бўлиб кетаёзай деб турган эди.

Инша Аллоҳ шу қарзлардан қутилиб олай бошқа бирорта бандасига ялинмайман! Алҳамдулиллаҳки Аллоҳ ризқимни етқазиб турибди) дея суҳбатга якун ясадик.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

❗️Diqqat, Telegramda virus tarqaldi!

Iloji bo’lsa, bu xabarni ko’pchilikka yetkazing.

Telegramda shu kunlarda yangicha firibgarlik xabarlari tarqaldi. Sxema juda oddiy:

✅ Sizga biror tanishingizdan qisqa xabar keladi. Mazmuni turlicha, masalan:

➖ So’rovnomada qatnashayotgandim, sizning yordamingiz kerak;

➖ Mahalladan pul beryapti ekan, o’zim oldim;

➖ Men falon raqamdaman, menga ovoz bering va h.k.


✅ Siz bunga ishonib, xabar tagidagi tugmani bosasiz. Ovoz berishingiz uchun profilga kirishingizni so’raydi. Raqamingizni yozasiz, keyin kelgan SMS-kodni ham kiritasiz. Shu bilan tamom! Telegram profilingizga begonalar buzib kiradi. Va maxsus botlar hamma do’stlaringizga sizning nomingizdan xabar yuboradi. Sizni bundan xabaringiz ham bo’lmaydi.

✅ Tekin pul olaman degan xomxayol ortidan plastik karta raqamingizni kiritsangiz, unda hamma pullaringizni yechib olishadi.

‼️Qayta va yana qayta ta’kidlaymiz:

duch kelgan xabarga ishonavermang, shubhali linklarni ochib ko’rmang, tekin pul desa yugurib ketavermang, telefon raqamingizni har qayoqda yozib qoldirmang, SMS-kodni hammaga aytavermang yoki shubhali joylarga kiritmang, o’zingizni ehtiyot qilishga o’rganing, sodda bo’lmang.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚОВОҒИ УЮЛГАН ОДАМ

Бир дарвеш қаттиқ заруратга тушиб қолди. Бир таниши келиб унга шундай деди:

- Фалончи одам жуда катта мол-давлатга эга. Бориб сўрасанг, албатта, ёрдам беради.

Биргаликда ўша одамнинг уйига боришди. Бадавлат одам эса уларни қовоғи уюлган ҳолда кутиб олди. Дарвеш ундан ҳеч нарса сўрамай ортига қайтди.

Ташқарига чиққанларидан сўнг шериги:

- Нима учун ундан ҳеч нарса сўрамадинг? - деди.

Дарвеш унга шундай деб жавоб берди:

- Қовоғини уйган одамга эҳтиёжингдан сўз очма. Унинг бу ёмон табиатидан ўзинг ранжиб қоласан. Дардингни шундай бир одамга айтки, юзи кулиб турсин. Сенга бирор ёрдами тегмаса ҳам табассумининг ўзи етарли бўлади.

Энг тўғриси эса шу: ҳар нарсани асл Соҳибидан сўраш. Ўша уюлган қовоқ бу борада йўл қўйган хатоимнинг бадалидир.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Maktab, kollej, institut va magistraturani qizil diplom bilan yakunlagan, so'ng 25 kunda Qur'onni o'rganib, hatm qilgan, keyin esa qo'l oyoqlari ishlamay qolgan, dardga chalingan qiz hikoyasi...

/channel/+GMpxwvuotXtlZWYy
/channel/+GMpxwvuotXtlZWYy

🔗 | Link orqali yoki ko'k yozuv ustiga bosib kanalga kiring. Hikoya kanalda "pin" holatida
!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Йиғлаб ўзимга қасам бердим: бошқа ўқитувчилик қилмайман"

"Миллий" телеканалида Тошкент шаҳридаги 152-мактаб ўқитувчиси ўқувчилардан бирини калтаклагани ҳақида кўрсатув тайёрлади.

Мактаб ўқувчисига қўл кўтарган ўқитувчи аёл воқеага нималар сабаб бўлганини очиқлади. Ўқитувчининг самимийлигига заррача шубҳа қилмаганим учун унинг сўзларини тарқатаяпман. Хулоса чиқариш сиздан…

“Ассалому алайкум, халқим! Мен шу видеороликдаги ўқитувчиман. Биология фанидан дарс бераман, 20 йиллик стажига эгаман. Олий тоифалиман. Магистратурани ҳам ўқиб битирганман.

Видеоролик ҳакида ҳар фикрларни ўқидим, ижобий ҳам, салбий ҳам. Хар бир инсоннинг ўз фикри бор. Лекин асл ҳолатни ўзимдан эшитсангиз дегандим. “Миллар” кўрсатуви бошловчиси, сиз ҳам ўқинг ва кейинги сафар бирор воқеани ёритаетганингизда, тарқатган видеоролик бўйича эмас, воқеанинг ҳақиқатда қандай бўлганлиги тўғрисидаги суриштирувни олиб боришингизни маслаҳат берар эдим.

Видеороликда ўзим тан оламан, ўта қуюшқондан чиқиб кетганим кўринган. Лекин бу видео тўлиқ видео эмас, провокацион моментлар қирқиб ташланган. Энг асосийси — бу уюштирилган.

Ким уюштирган, нима учун уюштирган, деган саволларга жавоб бераман.

Мактаб директори Мавлянова Марзия Даврановна 30 йилдан кўпроқ шу мактабда фаолият олиб боради. 30 йил директор бўлгандан кейин, таьлимда ишлайдиганлар билади, ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Шу мактабдаги 5 йиллик фаолиятим натижсида ноқонуний пул йиғимларига қарши турдим.

Мактаб штат бирлигида турадиган қоровулни ота-оналарга қўриқлаш хизматидан "охрана" деб таништириб, бола бошига 30 минг сўмдан пул йигиб олар эди (мактабда 3 мингга яқин ўқувчи ўқийди, йиғиладган суммани тасаввур қилинг)

Бечора ўқитувчи ўз меҳнати учун бериладиган устаманинг ҳам ярмини директорга "доля" сифатида қайтариб беришди керак. Синф ўқувчиларидан (шароити оғирми, енгилми, фарки йўқ) фонд йиғиб бермасангиз, мендек ёки тузоққа тушасиз, ёки босим остида қоласиз. Ўқитувчи халқи нимаяи дейди, “майли, олақолсин, дарсини берсин, тирикчилигимни қилай”, дейди.

Менинг айбим — шу ноқонуний йиғимларни йиғишга қарши бўлганим. Ўтган ўқув йилида бир устознинг шикоят хати кетидан мактабни прокуратура текширди. 40-50 млн сўм камомад чиқди. Шу текширув пайтида пул йиғимларини ҳақиқатда йиғилишини тасдиқлаб берганим учун директор кун бермай қўйди, десам хам булади. Ҳаттоки, ички ишларидан ҳимоя ордери ҳам олишга мажбур бўлдим. Очиқдан-очиқ “ишдан бўша, аризангни ёз”, дея турткилайверди. Аризамни ўзим ёзмаганим учун шунақа тузоқлар қўйишини бошлади. Бу видеоролик ҳам шунақа тузоқлардан биттаси.

Мактабда ишлайдиганлар билади, камеранинг “доступи” фақат директорнинг хонасида бўлади. Видеони ҳам унинг ўзи тарқатди. Ҳаттоки ўқувчининг онасини чақириб, “боламнинг ўзида айб экан, ёмон сўкибди устозни, китоб дафтари ҳам йўқ экан”, дейишига қарамасдан, мажбурлаб ариза ёздирибди.
Бугун судда ойиси йиғлаб кечирим сўради.

Халқим, бугун қалбим қон йиғламокда. Ўзим севган касбдан мажбурлаб бугун ариза ёздиришди. “Тепадагилар” куймаетганмиш.

Ҳурматли “тепадагилар”, сизларга бир инсонни тақдирини ҳал қилиш шунчалар осонми? Суриштирай ҳайдаб юбориш шунчалик осонми? Сизга тўғрисуз ўқитувчилар керакмасми? Унда битта таклиф, пединститутларга “ялокилик килиш техникаси ва унинг фойдалари” деган фанни қўшинглар, токи келажакдаги ёш авлод мендек кийналиб юрмасин, мендек бечора бўлиб қолмасин!

Мен бугун йиғлаб ўзимга қасам бердим, бошқа ўқитувчилик қилмайман, ортиқ ўқитувчилик қилмайман... Майли, оч қолай, майли бечора бўлай, ортиқ ўқитувчилик қилганим бўлсин!

Замон зўрники экан. Бу гапларни ёзишимдан мақсадим — кимнингдир раҳмини келтириш ҳам эмас, қалбимдан портлаб чиқаётган туйғуларимнинг миллиондан бирини етказишга ҳаракат қилдим.

Шу хабарни имкон даражада кўпроқ тарқатинг, кўпроқ одам ўқисин. Токи, фикрлар ўзгарса, токи келгуси ҳаетимизда ўқитувчига нисбатан қарашлар янаям ўзгарса.

Халқим, сизнинг фарзандларингизни севиб қолувчи,
Яшнобод туманидаги 152-мактабнинг собиқ ўқитувчиси Гулчеҳра Мамажонова”.

Манба

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЎЗИНГНИ ҚЎЛГА ОЛ!
Боксчи Жек Жонсоннинг ҳаётидаги энг катта муаммо ғазабини яшира олмаслиги эди. У қора танли эди. Америка Қўшма Штатларида йигирманчи асрнинг ўттизинчи йиллари ирқчилик ниҳоятда авжида эди. Жонсон ҳар қандай оқ танли рақибини осонлик билан мағлуб қилиши мумкин эди. Аммо оломоннинг унинг рақибига қараб: "Ўлдир негрни!", дея бақириши унинг асабларини арралар, таранглаштирар эди.
Жонсон буларнинг барига чек қўйишга қарор қилди.
Агар у рингда томошабинлардан таъсирланганини билдирса уларни баттар қўзғатиб юборар эди. Жонсон тинчланишга қарор қилди. Рингда томошабинлар бақир-чақиридан таъсирланганини ошкор қилмайди тамом...
У рингда рақибини ҳал қилувчи зарба билан қулатганидан сўнг тинчгина ўзи учун ажратилган бурчакка бориб туради.
Рақиблари ва томошабинлар уни қолипидан чиқаришга уринишди. Жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилишди. Аммо у сабот билан туриб берди. Юзидан асабийлашганини билиб бўлмас эди. У қайнаётган вулқонини ичида яшира билди. Уни кишилар "ҳис туйғулардан холий ҳайкал" деб номлашди!

Ташқаридаги олам ўзгармайди. Ичингиздаги олам ўзгарсин. Кишилар асабингизни бузиб ичингиздаги энг ёмон нарсани чиқариб олишга ҳаракат қилишади. Сўнгра сиздаги акс таъсирни кузатиб муҳокама қилишади!
Модомики, уларнинг провакацияларини тўхтата олмас эканмиз, ундан таъсирланмасликни ўрганишимиз керак. Чунки бу дунёдаги аксар ишлар ўз ҳажмига ўзининг миқдоридан эмас, унга кўрсатилаётган акс таъсир сабабидан эга бўлади. Инсонлар эса мана шу акс таъсирдан мазза қилишади. Агар ўзингизни таъсирланмаган қилиб кўрсатсангиз бу уларни ўлдиради, қатл қилади!

Футбол бўйича 2006 йилги жаҳон чемпионатида финалда Франция ва Италия беллашди. Ўйиннинг бошида Франция жарима тўпига эга бўлди. Дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлмиш Буфон қўриқлаётган дарвозани Зайниддин Зидан нишонга олди. Зидан бутун дунёни ҳайрон қолдириб тўпни хотиржамлик билан дарвозанинг шифти томон йўналтирди ва Францияни олдинга олиб чиқди.
Бу жарима тўпи жаҳон чемпионатининг энг чиройли жарима тўпи бўлди. Кейинги дақиқадан бошлаб Италия терма жамоаси мураббийи Марчелло Липпи жамоа аъзоси Марко Матераццига Зиданни бир сония ҳам кўздан қочирмаслигини, уни таъқиб қилишини тайинлади. Матерацци имкон топди дегунча Зиданни ирқий жиҳатдан камситаверди. Охири Зиданнинг паймонаси тўлди. Ортига ўгирилиб Матераццининг кўксига боши билан зарба берди. Матерацци қулади...
Франция терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши ўйинчисисиз ўйинни давом эттирди ва пенальтилар сериясида Италияга мағлуб бўлди!

Эътибор беринг, икки хил ҳолат:
1. Хотиржамлик билан тепилган жарима тўпи орқали урилган гол.
2. Асабийлик билан рақиб кўксига урилган бош.
Бу ишларнинг битта ўйинчидан, битта ўйинда содир бўлганига ишонгинг келмайди.
Ҳақиқатда эса бу бўлиши мумкин бўлган ишдир. Зидан голни хотиржамлик билан урди. Чунки унинг жанги аввалда ўз замири ва нафси билан эди. Бу ерда ўйин ва жамоанинг аҳамиятидан бошқа ташқи омилларнинг алоқаси йўқ эди. Аммо асабийлик ва Матераццининг таъқиби унга таъсир қилди. Эндиги жанг Матерацци билан эди. Бу жангда Зидан мағлуб бўлди. Чунки у ирқий камситишга чидай олмади. Нафсини бошқара олмаган бир неча лаҳзада Зидан қалбини ҳам бой берди!
Материццанинг истаги Зиданни издан чиқариш орқали уни ўйиндан чиқариш эди. Афсуски, Зидан унинг истагини тақдим қилди!
Аслида Зидан эшитган ирқий камситилишга оид сўзларнинг ҳажми йўқ эди. Зиданнинг акс таъсири унга улкан ҳажм берди.
Тўғри, биз инсонмиз. Қон ва гўштдан таркиб топганмиз. Ёмон гаплар, камситилишдан таъсирланамиз. Инсон жонсиз ёғоч каби бўла олмайди. Аммо акс таъсирнинг натижаси гоҳида аламли бўлади. Ўзимизни қўлга олишга ҳаракат қилишимиз лозим!

Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

“Одамлар нима дейди?...”

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
— Нимага бундай қилдингиз?! — деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
— Нима қилибман?
— Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга пўрим, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?
Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи? Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.

Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.
Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.

Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...

Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қироллик гвардияси аскарининг йиқилиб ўлиши жуда нормал ҳолат ва бу ҳолатда ҳеч ким унга ёрдам бериш учун ошиқмайди ҳатто қимирламайди ҳам. Чунки уларнинг қаршисидан қирол ўтиб кетаяпти.

Дунёнинг бошқа чеккасида эса осмондан ваҳий келадиган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қаршисида бир киши ҳаяжондан қалтираб турарди, Ул зот унга: “Қўрқма, хотиржам бўл, мен подшоҳ эмасман. Мен қуритилган гўшт ейдиган қурайшлик бир оддий аёлнинг ўғлиман, холос”, — деган эдилар.

Ибн Можа ривояти.

#Яшасин_инсон_ҳуқуқлари!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

8 martda sovg'asi rad qilingan bola 😢😄
(Yoshlikni eslaymiz)
@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Яқин ўтмиш

Шу навбатдагиларни канчалари армон билан дунёдан утиб кетишди, Аллох рохматига олсин

Халқимизнинг Аллоҳнинг байтига бўлган муҳаббати шу қадар кучлики, таърифлаш қийин. Узоқ муддат ҳарамайн йўллари бемалол эмас эди. Ҳар ким ҳам истаган вақтида бора олмасди.

Эсимда 2012 йил Новза масжидида ота-онамни умрага навбатга ёздириш учун қишнинг совуқ куну тунларини ташқарида ойлаб ўтказганим, машиналар ичида ухлаганим.

У пайтда ҳали расмий қабул очилишидан икки ойча аввал одамлар жонли навбат уюштириб, ўзларича рўйхатлар тузишарди. Яна беш вақт намозда йўқлама қилинарди. Агар кимдир бир маҳалига келмай қолса ва бошқа ҳеч кимга айтиб ҳам қўймаса дарҳол рўйхатдан ўчириб юборишарди.

Икки ойча қорли, совуқ кунларда шу тариқа масжид ичи ва ташқарисида вақт ўтказдик. Ва ниҳоят расмий қабул бошланди ва ўша икки ой давомида қунт билан турилган навбат бир тийинга олинмади. Ваҳоланки, ўшанда умра бўйича қабул бўладиган хонага хоҳловчилар жонли навбатга туришлари кераклиги ёзиб қўйилганди.

Одам шу қадар кўп, қабул эса бир инсон томонидан амалга оширилади ва у инсон ниҳоятда секин ишлайди. Бир кунда узоғи ўттиз-қирқта одам қабул қилинар ва берилган рўйхатдаги инсон исм-фамилиясида битта хато бўлса ҳам қайтариларди.

Аксига олиб, бу рўйхатни ҳам билимлилар эмас мактабда яхши ўқимаган кўча одамлари, бозорчилар ва улар каби корчалонлар тузишган эди. Яъни, деярли ҳар бир исмда хато чиқарди.

Бир кунда узоғи ўттиз-қирқта одам қабул қилинар лекин, эртасига келсак, масалан навбат юз эллигинчи одамга келиб қолган бўларди. Яъни, бир кечада рўйхат шунчага тўлиб қоларди. Ташқарида ҳақиқий навбатга турганлардан эса жуда кам миқдор силжир эди.

Энг қизиғи шу бўлдики, умрага қабулни амалга оширишга масъул қилинган ходим шаҳримизнинг энг ёши катталаридан бошлаймиз деб қолди. Ва шу тариқа бизлар ойлаб совуқда туриб тузган навбатимиз бузилиб кетди.

Бир пайт қаердандир аравачаларда ёши тўқсондан ўтган отахон ва онахонларни топиб келишяпти ва уларга ҳамроҳлик қилувчи одам сифатида ёздириб ишларини битиришяпти. Ўша қарияларнинг аксари ҳатто нима бўлаётганини ҳам билмасди. Шу тариқа, сайёрамизнинг энг ёши катта одамларидан бошланиб пастроққа тушгунча умра учун берилган лимит ҳам деярли тўлиб қолди.

Ўша пайтда ёши 67 да бўлган ота-онам эса (Аллоҳ таоло умрларини узоқ қилсин!) бояги ёши юз атрофида бўлган одамлар олдида ёш бола бўлиб қолишди. Умидлар узилди, ҳафсалалар пир бўлди. Чунки, Тошкент шаҳрига умумий мингта ўрин ажратилган бўлса талабгорлар ўн минглаб эди ва кўпчиликнинг умидлари пучга чиққан эди.

Охири, ойлаб навбатда турган одамлар ялиниб ёлбориб, биз сизларнинг гапингиз билан шунча вақт қийналиб навбат тузганмиз, бизлардан ҳам ҳар куни бироздан бўлса ҳам одам олинг дея роса ёлборишди. Ахийри, ўша ерда бошчилик қилаётган масъул шахс майли бошқатдан, бирорта имло хатосиз компьютерда рўйхат тузиб келинглар деди. Ва ўша рўйхатдан кунига оз-оздан одам қабул қилина бошланди. Бу вақтда эса аввал навбатга турганларнинг аксари умидини узиб кетиб қолганди.

Ўшанда қанча одам мени шаштимдан қайтармоқчи бўлди. Қўй бу ишингни, қўлингдан келмайди ота-онангни умрага юбориш, ундан кўра пулга тўғрила, таниш-билиш қил, деган "дўстона" маслаҳатлар бўлди. Энг яқинларимдан ҳам шундай таклифлар янгради. Барчасини қатъиян рад қилдим. Асло, дедим. Иншоаллоҳ бу ишнинг бир натижаси бўлади ва якунда Аллоҳ таоло раҳматини кўрсатади. Унгача эса Раббим сабримизни синаяпти, охиригача умидимни узмай бораман, дедим қатъий қилиб. Агар бу иш бўлса порасиз, мусаффо ҳолида бўлишини хоҳлайман, дедим. Бундан ота-онам ва жигарларим ҳам руҳланиб кетиб, ҳаммамиз бошқа барча ишларни йиғиштириб, ҳар куни беш вақт намозда Новзада бўлдик.

У ердаги Аллоҳнинг марҳаматлари ва мўъжизалари ҳали-ҳануз эсимиздан чиқмайди. Бойроқ одамлар ҳар куни бир қанча машиналарда икки-уч маҳал иссиқ таомлар, қаҳва ва чой каби иссиқ ичимликлар келтириб, барчани икром қилиб туришди.

Аллоҳ рози бўлсин ўша вақтдаги Новзанинг имоми Жалолиддин домладан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Улар рози бўлишди. Биз саҳнага қайтиб, намойишни давом эттирдик. Мен яхшилаб куйлашга ҳаракат қилар эдим. Токи улар ўзларини ақлдан озгандек тутиб, ғалати рақсга тушиб, ғайритабиий товушлар чиқариб, сакрашни бошлагунларича қўшиқ изидан қўшиқ куйлашда давом этдик. Сакрашган вақти оёқлари ўша-ўша эчкининг туёғи каби эди. Мусиқачилардан бири қаттиқ қўрқувдан чинқириб юборди. Уларнинг ҳаммаси ўгирилиб, унга қарашди ва қотиб қолишди. Мен Аллоҳга юзланиб, мени қутқаришини сўраб дуо қилишни бошладим. Агар У мени қутқарса, бошқа ҳеч қачон қўшиқ куйламасликка аҳд қилдим. Шу заҳоти дунёдаги энг чиройли овоз–бомдодга айтилган азонни эшитдим. Тўсатдан чироқ ўчиб қолди ва шу вақтнинг ўзида ҳаммаси ғоиб бўлди. Биз нарсаларимизни йиғиб, қочдик. Мен уларнинг ким эканлигини аниқлашим керак эди. Мен бу ерга келганимда ажиб уйга, мени қуршаб олган ғалати инсонларга дуч келдим. Мен ўзимнинг ҳис-туйғуларимга ишонишим керак эди. Ҳалиги аёл менинг юзимдан ўпганида унинг юзи тошдек қаттиқ бўлиб, инсонларникидек эмас эди. Бизга дам олиш хонасини кўрсатишганда, у ердаги эски ётоқлар, чанг, ҳид бу ерга юз йилдан бери ҳеч ким кирмаганини билдирар эди. Уларнинг оёқларини кўрмагаунимча жинлар эканлигига ишонгим келмади. Биз токи бир кишига дуч келмагунимизча қочдик. У киши бизга тикилиб қараб қолди, биз эса унга қараб турардик. У бизни жинлар деб ўйлади. У биздан "бу эски, ташландиқ уйда нима қилиб юрибсизлар", деб сўрамагунича, биз ҳам уни жин деб гумон қилдик. Уни нега бундай савол бераётганига тушунмай орқамга ўгрилиб қарасам, биз яқиндагина концерт қўйган ҳашаматли уй ўрнида вайронага айланган эски уй турар эди. Бизга учраган кишига бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бердик. У эса бизга: " Юз йилдан бери бор бўлган бу уйни жинлар эгаллаб олган", деб айтди.
Мен ўша кундан бери умуман намозимни тарк этмадим. Қўшиқ ҳам куйламадим. Кунларимни Аллоҳга ибодат билан ўтказаяпман. Ҳаж ва умрага ҳам бордим. Мен ҳар доим ўша кеча бўлган воқеаларни эсласам, у пайтлар Аллоҳнинг динига қанчалик бепарво бўлганимни ҳис қиламан. Менинг ҳаётимни ўзгартириб, ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳ таолога ҳисобсиз ҳамду санолар айтаман".
Аллоҳ розичилиги учун шон-шуҳратдан воз кечиб, ҳидоят йўлига кирган собиқ қўшиқчи Нура Тоқақа 2016 йилда вафот этган.

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bizni maktabga ovoz yig'ishvoringlar hurmatli Hikoyalar a'zolari

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ba'zida hayvonlardagi bir biriga bo'lgan muhabbatni ko'rib....

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шундай деб сумкамни очдимда, пенсия пулимдан эллик минг сўмни ажратиб аёлга узатдим:
-  Бу нима қилганингиз, мени хафа қилаяпсиз...  
- Суюнчи пули бу. Олмасангиз бўлмайди. Кетиб қолганингизда  сумкамни тополмасдим...
- Сизни барибир кутардим. Агар келмасангиз уйга боргач, ўғлимга айтиб телеграммга қўйдирардим.
- Оббо, сиз-эй... телеграммни ҳам биламан денг.
- Замон талаби-ку опа.
-   Қани  юринглар, кафега кирамиз.
-  Мен кийимларни қопга жойлай қолай. Кўнглингиз бўлмаса, ўғлимга гамбургер оберақолинг.

10 ёшлик ҳамроҳим  билан  кафега кирдик. Овқатландик. Аммо боладан онасининг исмини, турар жойини сўрамабман. Хайрлашиб кетаётганимда қоронғу тушган эди. Хайрлашиб  нон растасига ошиқдим.

Бу воқеани   сира унутмайман. Мени кўчада интиқиб кутиб ўтирган аёлга ғойибона ҳурматим ортди. Бугун қутлуғ  кунларда  қалби пок, халол инсонга  миннатдорлигимни  айтгим келди. Умрингиздан барака топинг,синглим!

Ҳафизахон Шарофхўжа қизи.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Negadir Jahon chempionatiga chiqishimizga ishongim kelyabdi .
Sizchi ?
O’zbekiston finalda !!!!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳаётий ҳикоя

Асли фарғоналик бўлган бир биродарим бошидан ўтганлари ҳақиди шундай мазмунда гап бошлади:

Ҳаётда роса қийнчилик кўрдим, гоҳида рўзғор тебратишим қийн, гоҳида турмуш ҳаётимдаги дарз синя деб турарди.

Устига-устак уй жойим ҳам йўқ, аёлим учинчи фарзандимизга ҳомиладор. Тошкентга яхши бир иш илинжида келгандим. Юунс-обод мактабларидан бирига ишга кирдим. Оладиган маошим ижара пули ва баъзи тўловларимдан ортиш қийн бўлсада бир аммалаб кун кечирардик.

Етишмовчилик сабаб аёлимни қариндошлари ажрашишни таклиф қилишар аёлим эса уларнинг таклиф домига тушиб бораётган эди. Тўғриҳамда, ҳозирда қайси аёл уйсиз топиш тутишида баракаси йўқ эркак билан яшаган бўларди.

Афсуски йимон заифлигидан баъзида ҳаёт қийнчиликларига бардошим етмас эди.

Мактаб раҳбарияти тарафидан маънавий кўмак қилиб, моддий тарафдан ўзига тўқ бир катта синф ўқувчи қизни оиласига ёрдам истаб боришимни таклифи тушди. (Ўқувчи қизни ўзи юқоридаги таклифни маъмуриятга билдирган!)

Чиқмаган жондан умид дея ўқувчининг оилабошига учрадим.

-Нима ҳужжат керак бўлса ҳаммасини қилиб бераман. Менга садақа керак эмас, бир хоналик уй олиб беринг беш йилда қутуламан! Аллоҳ берса балким икки йил ёки бир йилда қутулларман, ақали бир хона бўлса бўлди, битта бошпанам бўлса ишлаган пулларимни ўзингизга олиб келиб бераман. Илтимос ака шу тарафдан ёрдамлашинг Аллоҳ баракангизни берсин, дейдиму ноумид у ерда кетдим.

Орадан бир неча кун ўтди аммо аҳволим тобора оғирлашгандан оғирлашарди.

Ака, агар айтсам ишонмайсиз шунақа умидсизликларга тушиб таниш-билиш орқали ёрдам сўраб бормаган одамларим қолмади. Ҳаттоки номдар бўлган «Ҳаёт» ҳусусий шифохона раҳбарларигачану, Алишер Усмоновни хонадонигачан умид излаб бордим. Ҳар бир имконият бор инсонни хонадонини эшигини тақилатар эканман баъзилари менга ишонқарамай, баъзилари эса нафрат кўзи билан қарашарди.

Нима қиларимни билмай яна бошим қотган эди.

Ака, ишонасизми бандаларини эшигини қоқишга қоқиманку аммо ҳамма нарсага қодир бўлувчи Роббимни эшигини тақирлатмабман😔

Умидим Аллоҳдан деб, навбатдаги иш кунларимдан бирида мактаб директори :

«-Акмлжон, субсидя очилди, ўзингизни синаб кўринг сиздан нима кетди Худо хоҳласа убунима ўхшаб қолар, уйингиз, машинангиз йўқ, ҳаттоки маошингиз ҳам ушбу субсидияга тўғри келади, деб қолдилар .

Шу ишга харакат қилдим. Аввалига онсон бўлмади, кам миқдорда пул ажратилибди деб хабар беришди. Билгичлардан бири : «ака, сиз яна қайта уриниб кўринг сизга бундан ҳам кўпроқ ажратилади аммо тўхтаб қолманг, деб маслаҳат берди.

Мен яна таввакул қилиб ҳужжат қилдим бу сафар Аллоҳга шукурким 450 миллон субсидя чиқариб беришди. Аммо бунинг энг қийн тамони шунда эдики унинг учун 20 кун мобайнида уй топишим керак эди. Ҳуллас уй қидиришга киришдим. Аввалига иш жойимга яқинроқ бўлсин деб шахар ичидан қидира бошладим аммо топа олмадим. Охири Сирғалидаги янги қурилган уйларга бордим у ерда ҳам субсидияга уй топа олмай диққатим ошган эди. Ҳуллас ёнимда охирги пулим ҳамда субсидиянинг охирги беш куни қолган эди. Беш кунлик мудад тугаса субсидия бекор қилиниши ҳақида хабар беришган эди. Эндигина бағримга шамол тегди деганимда яна бошим қотди😔

Ҳуллас ярим кечаси сирғалидан ёнимда бор йўғи 12минг сўм билан такси тўхтата бошладим.
Кўп киракашлар 25 мингдан камига юнус-ободга келмаслигини айтиб рад жавобини бераверишди.

Бир машина олдимга келиб тўхтади шунда ёнимда бор пулим ҳамда манзилмни айтган эдим Худони қудратики, у киши ҳам мен борадиган манзил томон кетаётганларини айтиб бирга ола кетдилар.

Ҳаёлимдан «қаердан уй топсаммикин?» деган ҳаёл ҳали ҳануз эт-ичимни емириб борарди.

Бирдан ҳаёлимни ҳайдовчининг :«Ҳа, укам тинчликми? Нима бўлди?» деган саволлари бузиб юборди.

-Эҳҳ, ака нимасини айтасиз бошимда шунча ташвишим бор, нима қиларимни билмай юрибман.

-Нима бўлди? Қани бир бошидан айткинчи, бирон ёрдам бераоларман балким.

Ҳайдовчига бошимдан ўтган бор гапни айтдим. Алишер Усмоновнинг уйигачан борганлариму ваҳакозоларгачан ичимдаги дардимни айтиб йнгилашдим.

Ҳуллас, мана шунақа гаплар ака. Энди бор умидим яккаю ёлғиз Роббимдан дедим.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҲАР КИМГА ҲАМ БЕРИЛАВЕРМАС ҲИММАТ

(арабчадан таржима)

Барселона шаҳрининг исломий маркази бошлиғи Салим ибн Умора ҳикоя қилади:

Алюмин, тунука, мис ва бошқа идишларни уззу-кун Барселона кўчаларидан тўплаб темир аравасини тўлдирган йигит биз билан пешин намозини ўқигани марказ масжидига кирди. У тўплаган идишларини кечаси қайта ишлаш заводларидан бирига сотиб, бироз евро ишлайди.

Намоздан кейин менга етиб келиб деди:
— Сиздан 100 дона мусҳаф сотиб олмоқчиман.
— 100 дона мусҳаф кўп. Бунча нусхани нима қиласиз?
— Аллоҳга шукрлар бўлсин-ки, - деди у. - Кўриб турганингиздек, бир неча йилдан бери Барселонада шу ташландиқ идишларни тўплайман. Олдимга бир мақсад қўйган эдим: "Туғилган ерим Дакар (Сенегал давлатида) шаҳри шимолида жойлашган қишлоғимда Аллоҳ учун бир вақф — Қуръон мадрасаси қураман". Чунки болаларимиз қўшни қишлоққа Қуръон ўқигали бориш учун қишлоқнинг тупроқ йўлида узун масофани босиб ўтишади. Ёмғир мавсумида боролмай қолишади. Узун йиллардан бери шу ишимдан 6000 евро тўплашга муваффақ бўлдим ва 800² метрлик ер сотиб олдим. Ерга бино қуришга яна бир неча йил кетди. Ваниҳоят, икки ой бурун бинони ҳам қуриб битирдик!
Мадрасага 100 нафар бола қабул қилдик ва улар Қуръон ўқишга кела бошлашди. Шулар учун 100 дона мусҳаф сотиб олмоқчи эдим...

Кўриниши кўримсиз, лекин буюк бу кишининг ҳикоясидан баданим титраб кетди.. Унинг бу фақирона ҳолини, оғир моддий шароитини, лекин қўли бу қадар калталигига қарамай қилган улкан ҳимматини тилим лол бўлиб тааммул қилдим...
Қаранг, мақсадига содиқ экан, Аллоҳга заифона илтижо этгач, Аллоҳ ўзи қудрати ила унга ёрдам берди, ўз мақсадига эришиш учун метин ирода, тоғдек бардош ато этди..

Унга марказимизда, масжидимизда бор бўлган барча мусҳафларни тўплаб бердим, 70 дона чиқди. Картонга солиб бердим. Пулини тўлайман, деб оёқ тираб туриб олди. Кўнмадим. Бизга бу вақф ўлароқ келган, сотишимиз тўғри бўлмайди, деганимдан кейингина картонни кўтариб чиқиб кетди...

Бу ерга - Барселонага айланиб келувчи бир неча тожир ва саёҳатчиларни танийман, шу сенегаллик киши йиллаб тўплаган "умр лойиҳаси"ни бир неча кундаёқ, балки бир кунда сарфлаб юборадилар. Ҳадялар, овқатлар олиб. Аллоҳ учун Аллоҳ ери устида бир сантиметр ҳам бино қурган эмаслар.
Яхшилар, буни "тавфиқ" дейдилар, Аллоҳ ўзи яхши кўрган бандаларигагина бу тавфиқни раво кўради.
"Аллоҳ таоло пок зотдир, У фақат пок нарсаларнигина қабул қилади".
Ўзингни текшириб юр, қаердан топаяпсан, қаерга сарфлаяпсан.

@ Салим ибн Умора. Испания.

С.Носир таржимаси.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Videoni ko’rib izohlar bo’limiga o’zingizdan o’tgan hissiyotlarni biz bilan o’rtoqlashing.

Ketgan megabaytga achinmaydigan video 👍

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ШАЙТОННИНГ НАМОЗДАГИ ВАСВАСАЛАРИ

Шайтон айтар экан:
1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, «Ҳали вақт бор-ку, ҳозир бандсан, олдин ишингни битириб ол, кейин ўқирсан», дейман

2. Намозини ўзим кечиктира олмасам, одам-шайтонлардан бирини юбораман.

3. Буни ҳам қила олмасам, намоз ўқиётганида келиб, «Ўнгга қара. Чапга бир қара», дейман. Қараши билан юзидан «ўпиб», пешонасини силаб қўяман. Кейин эса: «Ана энди намозинг бузилди!» деган васваса билан намозини бузаман.

4. Ўнггу сўлига қарата олмасам, шошилтираман, шунда у худди хўроз дон чўқигандек тез-тез ўқийди.

5. Буни ҳам қилдира олмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, шошилтираман, шунда у бошини саждадан имомдан олдин кўтаради. Ҳам намози бузилади, ҳам Аллоҳ бундайларни қиёмат куни эшак бошли килиб тирилтиради

6. Буни ҳам эплай олмасам, намозда бармоқларини қирсиллатишини айтаман. Бу эса менга тасбеҳ айтгани бўлади

7. Камбағал, бечоралаларга бориб, «Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманглар!» дейман…

8. Касалларнинг ёнига бораман-да, «Касалларга мажбурият йўқ, тузалгандан кейин ўқирсан», дейман. Шунда улар ношукрлик қилиб, Аллоҳга исён қилади, баъзилари эса куфр сўзларни айтиб юборади

Аллоҳ таоло айтади:

«Иблис: «Мени иғвога учирганинг сабабли Сенинг тўғри йўлингда уларни тўсиб ўтираман. Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнгу чап томонларидан келаман. Шунда уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмaссан», деди.
(Аъроф сураси, 16-17-оятлар)

Шайтон васваса қилса, Аллоҳ таолога дуо қилиб, шайтоннинг шарридан паноҳ сўранг. Роббимизнинг оятларига – далил-ҳужжатларига қулоқ солинг. Аллоҳ таолога яқин экансиз, қўрқманг, ғамгин бўлманг:
Роббимиз: «Шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг, чунки шайтоннинг ҳийласи заифдир», деган (Нисо сураси, 76-оят)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

OTA!

O'g'lim ovqatingni yedingmi?...

(Ta'sirli rolik)

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАЙТАР ДУНЁ

Бир танишим айтиб берганди.
"Россияга янги борган вақтларим эди. Кечки сменада ишлардим. Эрталаб ишдан чиқиб дам олиш учун квартирага кетаётгандим. Биласиз, руслар одатда оз-моз бўлсаям ичиб юришга одатланган. Бекатда турсам биттаси келиб асабимни бузиб кетди. Кайфиятим йўқроқ эди, олдимга бир қари кампир келиб "мана бу автобус фалон ергача борадими?" деб сўради. "Бу ҳам шуларни биттаси-да" дедим-да, "ҳа" деб қўяқолдим. Аслида у автобусни қаерга боришини билмасдим. Шу пайт бошқа автобус келиб тўхтади, чиқиб кетдим. Ўн-ўн беш дақиқалар ўтяпти ҳам-ки, бекатим кўринмасди. Ҳайрон бўлиб индамай кетавердим. Қаттиқ чарчабман шекилли, ухлаб қолибман. Бир пайт кўзимни очсам, ўрмон оралаб кетяпмиз. Шошиб ёнимдаги одамдан "нечанчи автобус эди бу?" деб сўрадим. "Тўртинчи" деди. "Фалон ерга борадими?" дедим, "йўқ" деди. Автобусдан тушиб қолдим. Қаерга келиб қолганимни билмасдим. Йўлнинг нариги тарафига ўтиб орқага қайтдим. Шаҳарга кириб борганда шофёрдан сўрадим, тайинли жавоб ололмадим. У пайтларда қўлимда телефоним ҳам йўқ эди. Ҳеч ким йўл кўрсатмади. Янги келганим учун қаердаман, манзилимга қандай бораман билмасдим. Ўша куни то кечга қадар яхшигина қийналиб, сарсон бўлдим. Кечки пайт иш бошланадиган вақтимда зўрға ишхонамни топиб етиб келдим. Эсимдан чиқмайди, кейинроқ билсам, ўша куни шошилиб мен борадиган манзилнинг троллейбусдаги йўналиш рақамига адаштириб автобусга чиқиб кетган эканман. Аслида у воқеъа менга дарс бўлганди. Қарияга эътиборсизлик қилиб "ҳа" деб қўяқолганим учун динсиз бир аёл бўлса ҳам Аллоҳ мени бир кун умримни тентираш билан ўтказдириб жазо берганди. Қайтиб ундай қилмадим. Ундан кейин билсам тўғри йўл кўрсатдим, билмасам очиғини айтиб қўяқолдим. Бировга азият етадиган иш қилишдан қўрқиб қолдим..."
Ҳикоя шу тариқа ниҳоясига етди. Мен учун ҳам ибрат бўлди. Шояд-ки, Сиз-да таъсирланарсиз, кимгадир айтарсиз, "йўлни тўғри кўрсатинг, йўлингиз тўғри бўлади" дерсиз деб, Сизга ҳам илиндим...


Салим АЙЮБИЙ

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Yuqori kayfiyatda kunni boshlaylikchi 😁

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

У киши гарчи, умра ишларига аралашмасалар ҳам масжиднинг ерости қаватини аёлларга ажратиб бердилар ва аёллар ўша ерда намоз ўқиб, дам олиб, таомланишларига имкон яратилди.

Мусулмонларнинг бир-бирига етти ёт бегона бўлса ҳам ўзаро кўрсатаётган ёрдамлари, меҳрибонликлари қалбларни тўлқинлантириб юборарди. Таом олиб келишга навбатга турди бизнесмен ака-укалар. Бири, бугун мен тушлик олиб келаман деса, бошқаси мен эса кечлик олиб келаман дея савобга отилиб чиқишар ва бошқалари эрта, индин ва бошқа кунларга ўзларини ёздириб қўйишарди.

Ортиқ, умрага боришдан умидини узганлар ҳам ҳеч бўлмаса шу ерда йиғилган инсонларга хизмат қилиб, ажр олай дея ўз бойликларини шунчаки сарфлаб юборар эдилар.

Умидларини узганларининг сабаби, ўша пайт янги қарор билан ёши қирққа етмаганларга умрага боришга рухсат йўқлиги эълон қилинди. Бу хабардан кўпчилик маҳзун бўлди, диллар хуфтон бўлди.

Бу савобталаб, танти ва олийжаноб биродарларимиз шундай хизмат қилишардики, номига, қўл учида эмас, балки бутун қалб қўрини бериб, хизмат қилишарди. Оддий мисол, тушлик ёки кечликка ош келтиришса, албатта қазилари, бедана тухумлари, икки-уч хил салатлари, иссиққина патир нонлари ва ёнида чою қаҳвалари ва қуруқ ва нам салфеткалари ҳам бўларди. Барча егуликлар махсус бир марталик идишларда қадоқланган ҳолда келарди.

У пайтда бундай юқори савияда таом ташкиллаштириш қимматга тушарди. Лекин, бу инсонлар ичида ниҳоятда савияли, кўпни кўрган бизнесменлар имкон қадар одамларга қулай бўлсин деб, туну кун ресторанлардан овқат ташишди. Яна бу нарсалар ўнлаб эмас, юзлаб одамларга мўлжаллаб олиб келинарди. У ердаги, зора-мора мен ҳам умрага ёзилсам қанийди, дея ожиз умид билан навбатда турганлар балки, минглаб ҳам эди. Тушликка ош бўлса, кечликка бир хил бўлиб қолмасин дея умуман бошқа турдаги таом келтириларди.

Бундайин бирдамлик, ҳаимдардлик ва ухувват ҳар доим ҳам гувоҳ бўлинадиган нарса эмас. Шу тариқа, охирги одам расмий рўйхатга олиниб, умра дафтари ёпилгунча давом этди.

Ҳар куни, ҳар намозимда, таҳажжудларда ва ҳатто ҳар вақтимда Аллоҳга ёлбориб, ич-ичимдан юкиниб, сиғиниб ота-онам ва бошқа навбатда турганларга умрага боришларини насиб этишини сўраб юрдим. Ва ниҳоят, охирги кундан бир кун олдин ота-онамнинг исми микрофонда ўқилди. Бу вақтдаги ҳолатимизни тил билан таърифлаш қийин. Ҳаммамиз учун байрам бўлиб кетди. Ҳатто, ҳали исми ўқилмаган, рўйхатга олиниш-олинмаслиги номаълум бўлган бошқа умидвор турган одамлар ҳам хурсандликларини намойиш қилиб, баъзилари такбирлар айтса, бошқалари чапак чалиб, бақириб, табриклаб, худди ўз ота-онасига гал келгандек, кўзларда ёш билан ота-онамни қучоқлаб олишди.

Ота-онамнинг ҳам шодликлари ичларига сиғмас, тинмай қувонч кўз ёшларини тўкиб, Аллоҳ таолога ҳамдлар айтишарди. Ўша дамларда Аллоҳнинг мўъжизаларини кўрдик. Сабр ва дуо билан, Аллоҳга бўлган умидни заррача сўндирмай ўз мақсадида собит туриш мўъжизалар яратишига гувоҳ бўлдик.

Азизлар, яқин ўтмишда мана шундай навбатлар билан, минг машаққат билан умрага бориларди. Ибодати таниш-билишчилик ва порадан холи бўлишини истаган оддий одамларнинг навбати шундай бўларди. Энди, алҳамдулиллаҳ, бу кунлар ортда қолди. Истаган одам умрага бориши мумкин. Ёш чеклови ҳам йўқ. Шундай экан, ҳарамайнга бориш насиб бўлганлар бу кунларни ғанимат билиб, имкон қадар вақтларини ибодат, Қуръон тиловати ва зикру тасбеҳ билан ўтказишлари мақсадга мувофиқдир.

© Алишер Султонходжаев

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мўмин бўлмаганлари учун!

Шайх Шаъровий айтади: Сан – Францискода эдим. Бир шарқшунос мендан: “Қуръонни барчаси тўғрими?”, деб савол берди. Мен унга таъкид билан: “Ҳа, албатта!”, деб жавоб бердим. У мендан яна: “Бўлмасам, нима учун кофирлар сизларнинг устингиздан ғолиб бўлиб турибди?!”, деб савол берди. У Аллоҳ таолонинг Нисо сурасидаги қуйидаги “...Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас” оятини назарда тутаётган эди. Мен унга: “Чунки, биз мўминлар эмас, мусулмонлармиз!”, дея жавоб бердим. У ҳайратланиб: “Мўмин билан мусулмоннинг ўртасида нима фарқ бор?”, деб савол берди. Мен: “Бугунги мусулмонлар намоз, закот, ҳаж, рўза ибодатларини адо қилади. Лекин, барибир тамомила бахтсизликда. Нима учун бахтсизликда, дейсизми? Бу ҳақида Ҳужурот сурасининг ўн тўртинчи оятида қуйидагича келади: “Аъробийлар, иймон келтирдик, дедилар. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ...”. Ҳалиги шарқшунос яна савол берди: “Ундай бўлса, нима учун ҳали ҳам бахтсизликдасизлар?”. Бу саволингизни ҳам Қуръон очиқлайди. Ҳозирги мусулмонлар мўмин бўлишлари учун иймон марҳаласига кўтарила олмаяптилар. Қуйида келувчи оятларга эътибор беринг:

Улар ҳақиқатда мўмин бўлганларида Аллоҳ таоло уларга нусрат берар эди. Аллоҳ таоло Рум сурасининг 41 – оятида қуйидагича айтади: “Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамизда ҳақ бўлган”.

Агар мўмин бўлганларида шону, шуҳратда халқлар ўртасида машҳур бўлардилар. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 139 – оятида қуйидагича айтади: “Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар”.

Агар мўмин бўлганларида Аллоҳ таоло уларнинг устидан бошқаларни ҳукмрон қилиб қўймаган бўларди. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 141 – оятида қуйидагича айтади: “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”.

Агар мўмин бўлганларида Аллоҳ уларни ушбу мағлубият ҳолатида ташлаб қўймаган бўларди. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 179 – оятида қуйидагича айтади: “Аллоҳ мўминларни сиз турган ҳолда қўйиб қўймас”.

Агар мўмин бўлганларида ҳар бир ўринда Аллоҳ улар билан бирга бўларди. Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 19 – оятида қуйидагича айтади: “Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир”.

Улар мусулмон ҳолида қолдилар, мўмин ҳолига ўтмадилар. Аллоҳ таоло кўп оятида қуйидагича айтади: “Уларнинг кўплари мўмин бўлмаслар”.

Мўминлар кимлар?
Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 112 – оятида қуйидагича айтади: “Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!”.

Мулоҳаза қилайлик, Аллоҳ таоло нусрат, ғолиблик, ҳокимлик, тараққиёт ҳолатларини мўминларга боғлаяпти, мусулмонларга эмас!

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЖИНЛАРНИНГ ТЎЙИДА ҚЎШИҚ КУЙЛАГАН ҚЎШИҚЧИ АЁЛ

Қуйида биз сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган воқеа 1950 йилда таваллуд топган собиқ Қувайтлик қўшиқчи Нура Исмоил Робиъа Али ҳаётида бўлиб ўтган. Бир пайтлар Нура Тоқақа тахаллуси билан машҳур бўлган қўшиқчи тўй ва зиёфатларда ўз гуруҳи билан концертлар бериб юрган. У ўз қўшиқларини ёзиш ва басталаш билан бошқа санъаткорлардан ажралиб турган.
Нура Тоқақа 90-йилларнинг бошларида ватани Қувайтда машҳур бўлиб, уни форс кўрфазидаги бадавлат оилалар ўзларининг тўй ва зиёфатларига таклиф қилишар эди. Қўшиқчи Нуранинг санъатни буткул тарк этиб, ҳидоят топишига 1997 йилда ҳаётида содир бўлган ғаройиб воқеа сабаб бўлган. Бу воқеа ҳақида ўша пайтнинг машҳур "Жиноят" журналида ҳам мақола чоп этилган.
Қўшиқчи қуйидагича хикоя қилади: "Бир неча йил аввал дам олиш кунларининг бирида телефон жиринглаб қолди. Мен телефоннинг гўшагини кўтардим. Қўнғироқ қилган киши ғалати овоздаги аёл бўлиб, у мендан шу кеча қизининг тўйига келиб, қўшиқ куйлашимни таклиф қилди. Мен дам олиш кунимиз бўлгани учун унинг таклифини рад қилмоқчи бўлдим. Лекин у сўрганимиздан икки баробар ортиғи билан тўлашини айтди. Мен катта миқдордаги пул эвазига рози бўлдим. У менга манзилини бериб, телефон гўшагини қўйди. Мен гуруҳимиз аъзоларига телефон қилиб, бу хабарни айтганимда, аввалига улар дам олиш куни бўлгани учун рад қилишди. Кейин бизга ваъда қилинган катта миқдордаги пулни эшитишгач, ўша заҳоти боришга рози бўлишди. Шу кечанинг ўзида биз тайёрланиб, машинада йўлга чиқдик.
Менинг юрагимда қандайдир хавотир бор эди. Лекин мен буни бошқаларга билдирмадим. Манзил жуда ғалати эди. Айтилган манзил чўли биёбонда бўлгани учун йўлни топиш қийин бўлди. Ва ниҳоят биз айтилган жойга етиб бордик. Келган манзилимиздаги уй ҳашаматли бўлиб, баланд мусиқа қўйилган, одамлар ҳам жуда кўп эди. Биз машинадан тушиб, уйга кирдик. Тўй иштирокчилари ғалати кийимда эди. Телефонда мен билан гаплашган аёл кўришиш учун қаршимга келди, уни овозидан танидим. Мени қучиб, юзимдан ўпганида унинг терисини тошдек қаттиқ эканлигини ҳис қилдим. Аёлнинг либоси ҳам ғалати эди. Мен эса ичимдаги қўрқувга эътибор бермасликка давом этардим. У бизга дам олишимиз ва концертга тайёргарлик кўришимиз учун керак бўлган хонани кўрсатди. Биз тайёргарлик кўриб, намойиш қўйиш учун чиқдик. Катта зал аёллар ва болалар билан гавжум эди. Тўй дастурхонига қўйилган таомлар оддий зиёфат таомларига ўхшамасди. Залдаги чироқлар, безаклар биз келган хонадон бой-бадавлат оила эканлигидан дарак берарди. Куёв қадимги усмонийлар либосида, келин эса қимматбаҳо оқ тошлар қадалган қора либосда эди. Мен куйлашни бошлашим билан одамларнинг келиши янада кўпайди. Улар ғалати тарзда рақсга тушишни бошлаши билан бутун вужудимни қўрқув қоплаб олди. Лекин мен буни бошқаларга билдирмасликка ҳаракат қилар эдим. Гуруҳимиздаги қизлардан бири хушидан кетиб қолмагунча, концерт беришда давом этдик. Мен у қизнинг олдига яқинлашай деганимда, гуруҳимиздаги йигитнинг қаттиқ қўрқув билан қараб турганини кўрдим. Мен ҳам йигит қараб турган тарафга назар ташлаб, сакраб рақсга тушаётган одамларга кўзим тушди. Уларнинг оёқлари инсонларнинг оёғидек эмас, балки эчкининг туёғи эди. Мен титрашни бошладим. Агар биз ўз қўрқувимизни билдирсак, улар бизни қўйиб юбормаслигини билар эдим. Мен хотиржам бўлишга ҳаракат қилиб, гуруҳимиз аъзолариларга ҳам осойишталикни сақлаб, намойишни давом эттиришларини айтдим. Бу танлов бизнинг бу ердан чиқиб кетишимизнинг ягона йўли эди. Мусиқачилардан бири хушидан кетиб йиқилган қизни кўргач, ёнимга келиб, нима бўлганини сўради. Мен ўзимдаги ваҳимани босиб, буни шунчаки чарчоқдан эканлигини, фақат уни озгина дам олиши кераклигини айтдим. Биз қизни дам олиш хонасига олиб бордик. Бир вақт қиз кўзини очиб, "Сен уларнинг оёқларини кўрдингми, у нима эди?" деб қичқирди. Мен: "Сизлар нимани кўрган бўлсангиз, аслида мен ҳам уни кўрдим. Бу ердан қутилиб чиқишимизнинг ягона йўли - концертни давом эттиришимиз. Бу ерда кўрганларингизни уларга сездирманг. Биз жинларнинг тўйига келганга ўхшаймиз. Бомдод азонигача икки соатча бор. Келинглар, унгача ўзимизни қўлга олиб турайлик" дедим.

Читать полностью…
Подписаться на канал