hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

11243

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг! Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobit01 __________________ 📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ни босинг ва OK.

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

#Usmoniy

Эски Усмоний туркчасида:
“Танишсак бўладими?” - нинг ўрнига:

“Ниятим зоти олийингизни таъжиз этиш эмас албатта, афкори умумийда муҳаббат ҳосил этмоқдир. Жавоби мусбатингиз маҳзун қалбимни таъмир ва таъмин этганлиги сабабли, дасти-муҳаббатингизга толибдирман” - дея мурожаат этилган.😊

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЛАТИФА ЭМАС.....! АСЛ ХАКИКАТ, УКИБ ХУЛОСА ЧИКАРИНГ!

Бир қишлоқда бир кишини 2 ўғли бор. Қаерда уруш-жанжал, қаерда ўғирлик безорилик бўлса ўшаларни қўли бўлар экан.
Охири уларни тарбия қилолмай отаси қишлоқ имомига мурожаат қилибди. Имом уларни чақириб келишни буюрибди. Ота икки ўғлини олиб имом ҳузурига келибди.

Имом катта ўғилни чақириб "ҚИБЛА ҚАНИ?",- деб сўрабди. Бола ҳеч ким ўргатмаганидан тушунмай анқайиб қолибди. Имом: "Сенга қибла қаёқда деябман",- дебди. Бола индамай қараб тураверибди, Жахли чиққан имом "Ҳой мусулмоннинг боласи, қибла қани? деябман" деб бақирибди. Шунда ака-ука туриб қочишибди. Укаси "Ака нима бўлди, нега қочдик?" деб сўраса. "Ука, қоч, имомни қибласи йўқолибди, мендан кўришяпти. Сен олмаганмидинг?"

Ҳулоса: кулишга шошилманг!
Ахир бу ерда фарзандларнинг айби йўқ. Ҳамма айб Отанинг ўзида. Ўша отанинг ҳолига тушмасдан олдин фарзандларимизга
дин таълимини бериб қўйишни унутмайлик!!!
Фарзандга тўғри тарбия бериб, сўнгра хаққиммизни талаб қилайлик....!

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️​Бир олам орзулар билан турмушга чиқди.
Ҳусни бир олам, паридек келин бўлди. Худо бериб бир йилда фарзандлик ҳам бўлди. Ўзи соддагина эди. Қайнопаси ишлаб келамиз деб қўймади, турмуш ўртоғи ҳам.

Араб мамлакатига келиб қолгачгина алданганини, қул қилиб сотилганини билди. Уни қайнопаси билан эри сотиб юборганини ҳам шу ерда эшитди...

Ҳарамига канизак излаб келган араблар қизларни танлаб олиб кета бошлади., Ҳиёнат, фарзанд соғинчи, алдовдан қадди букилиб йиғлаётган аёлга ўзга юртда,ўзга миллат вакилининг раҳми келди.

Бойвачча, бўйдоқ араб йигитининг унга меҳри тушиб қолди ва уйланди. У дунёнинг энг гўзал, бой мамлакатида Аллоҳни таниди... Тўртта фарзанд кўрди. Уни сотиб юборганларнинг суди бўлди, эри ҳам, қайнопаси ҳам қамалиб кетди.

Бугун ўзининг ҳашамдор уйи олдидаги тебранма столда хизматкорларига иш буюриб ўтирган аёл қачонлардир бошига тушган кўргиликлардан қаттиқ сиқилганини ўйлаб,ҳаммаси хайрли бўлганини тан олди. Тўрт томонида чопиб юрган фарзандларига қараб Ватанида, онасининг қўлида улғайиб бораётган қизини ўйлаб юрагига яна ғашлик чўкди...

На чора, бир кам дунё бу

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

– Манави… тоғорачангиз неч пул? – деб сўрайди. Шунда уни ром этган соҳир туйғулар бирзумда аллақаёққа йўқолади ва у энди мусиқачи эмас, балки шунчаки олибсотар каби харидор билан савдолаша бошлайди ва бу ерда ҳам ўзини ортиқча ҳис қилади.
   Дарвоқе, бундан икки ой илгари, яъни улар бозор йўлида тасодифан учрашганларидан кейин эри қизларини йўқлаб боғчага борибди. Ширинликлар билан уларни сийлабди. Яна кўпдан-кўп совғалар берибди. Кейинги гал паркка олиб бораман, деб ваъда берибди.
   Шу куни кечаси билан иккала қизи ҳам иситмалаб чиқди. Сезиб турибди, қизлари ичикяпти, отасини соғиняпти, қийналяпти.
   Аёл шу оқшом тарбиячи қизни юмма талаб, уйидан ҳайдаб чиқармагани учун яна афсусланди. Кейин барбод бўлган дунё вайроналари устида улуғвор кошона бунёд этишни орзу қилди. Ахир, эри билан бутунлай орани очиқ қилишмаган-ку! Эртаси куни қизларини боғчага юбормади. Боғча опанинг ўзи қўнғироқ қилиб, ҳол сўраркан, гап орасида кеча эрининг юзи ташвишли кўринганини қистириб ўтди. Аёл аёл-да, бирдан ҳушёр тортди. Миллионлар эгаси бўлган одамни нима ташвишга солган бўлиши мумкин? Нега бирдан болаларини эслаб қолди? Ишлари юришмай қолдимикин? Ё анави тарбиячи билан ораларидан ола мушук ўтдимикин? Балки, унинг ҳақиқий қиёфасини кўриб қолгандир? (Одамлар яқинлашгани сайин қалбан бир-биридан узоқлаша бошлайдилар.) Айтганча, нега шу вақтгача бола кўришмаяпти?
   Ким билсин, балки, унинг аҳволи боғча опа айтганидай эмасдир? Шунчаки қизларини кўргани келгандир?! Лекин нега ҳалигача унинг жавобини бермайди? Балки, эри айёрлик қилаётгандир? Буям хотиржам яшашнинг бир усулидир?! Эҳ! Жаҳли чиқиб кетди.
   Гоҳида эрини тушунишга ҳаракат қилади, аммо барибир бунинг уддасидан чиқолмайди. Йўқ, уни кечириб бўлмайди! Йўқ. Йўқ. Йўқ.
   Тавба, гўё эри ундан кечирим сўраяпти-ю… Аммо… Башарти у кечирим сўраб қолса-чи?! Шунинг учун ҳам юзма-юз гаплашишга журъат қилолмай, боғчага, болаларининг олдига боргандир?
   “Биз худди совуқ қотган типратиканларга ўхшаймиз, бир-биримизга яқинлашишга тиканларимиз халақит беради…” Аёл маъюс жилмайди. Ўзини совуқ қотган типратикан қиёфасида тасаввур қилиб. Кейин яна орзуга берилиб, бир кўприк қуришни истади, ўзи билан эрини ажратиб турган жарликни бирлаштириш умидида.
Шу умидда икки ойдан буён елкасига оғир сумкасини ортмоқлаганча бозордан чиқиб, уйига пойи пиёда йўл олади. Шу умидда икки ойдан буён юришдан бирдам тўхтаб, йўлга тикилади. Мана ҳозир, аввал нур устуни пайдо бўлади, кейин қаршисида баланд бўйли, келишган эркак пайдо бўлади-ю…
   Йўлдан машиналар карвони тинимсиз ўтиб борар, лекин уларнинг ҳеч бири елкасига оғир сумкани ортмоқлаганча йўлкада турган аёлни кўрмасди, унинг юрагининг туб-тубида, ўй-хаёлларининг аллақайси кўчаларида сарсон кезиб юрган андишали фарёдини эшитмасди.
   Кўкни буткул қоплаган булут шовқин солмасдан, оҳиста кўз ёшларини тўка бошлади.

Манба: "Саодат" журнали.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Унга нигоҳи тушганда кўзларининг чақнаб кетиши…
   Тарбиячи қизнинг ўзини йўқотиб қўйишлари, титраб-қалтираб туришлари…
   Бу нарса унчалик хавфли эмасдай, бир ҳамла билан ҳал қилинадиган муаммодай туюлганди бошида. Тўғри-да, бирор сабаб билан тарбиячини уйидан ҳайдаб солади, тамом-вассалом! Лекин ҳозирча шошилмаслик керак. Ўйчининг ўйи битгунча… хиёнат юз берди.
   Бу ҳақда ҳеч ким уни огоҳлантиргани йўқ. Уларнинг қўрқувлари, унсиз иқрорлари бу нарсани фош қилиб қўйди. Ҳаётида юз берган бундай фавқулодда ўзгариш хонумонига ўт қўйди, бутун вужудини жунбишга келтирди. Ахир бу номардлик, ноинсофлик эди! Эри унинг кўз ўнгида маъшуқаси билан кўз уриштириб ўтирса… Маъшуқасининг ҳар бир қадамини кузатса… Вужуди хотинининг ёнида бўлса-ю, руҳи аллақандай бир қизнинг ортидан эргашиб юрса…
   Танлаш имкони туғилганда эри ўша тарбиячи қизни танлади, эмишки, у енгилтаклик қилиб покиза бир қизнинг келажагини барбод қилганмиш, жавобгармиш… Агар қиз ёмонликка олса борми! Уни (яъни эрини, унинг эрини!) бу жамиятда ҳеч ким аямайди!
   Қиз эса “…ёмонликка” олиш бу ёқда турсин, ҳатто ноз қилиб ўтирмади, тарбиячилик рутбасини бойликка алмаштирди-қўйди!
   “Одамлар бундай шарт-шароит учун бор-будини сотишга тайёр-ку, сиз бўлсангиз!..”
   Кейинроқ фаҳмлашича, банкир ота ҳам “фатво” берганмиш: “Бизга тўрт мучаси бут меросхўр керак!” Эри вақтинча алоҳида яшаб туриш ҳақида гап очганида индамай рози бўлди, ҳеч нарсани ҳеч нимага алиштирмади. Ҳатто савдолашмади. Бутунлай орани очиқ қилиб, иккала қизини етаклаб, ота уйига қайтиб борганда нима, у ерда қандай ҳузур-ҳаловат кутиб турибди?! Ахир айтишади-ку: ўзгартира олмайдиган нарсангга ўзингни ерга урмай бардош бер, деб.
   Эри икки хоналик уй олиб берди. Алоҳида яшай бошлашди. Аммо эри негадир қонуний ажрашиш ҳақида гап очмади. Нима учун?
   Хуллас, етим қовурғадай сўппайиб қолаверди. Энг қизиғи, алоҳида яшай бошлаганларидан кейин аёл бир чимдимгина бўлса-да, оилавий ҳаловатнинг қадрини билди, ўз ҳаётини ўша димоғдор ва худбин одамдан айро тасаввур қила олмаслигини тушуна бошлади. “Эрим менга хиёнат қилди, уни асло кечириб бўлмайди!” дерди-ю, зум ўтмай тарбиячи қизни юмма талаб, уйидан ҳайдаб чиқармагани ва эри вақтинча алоҳида яшаб туриш ҳақида гап очганида рози бўлгани учун афсусланарди.
“Уларнинг севгиси худди ёқимли мусиқа мисол гўзал бўлгани учунгина яшаяпти. Аммо ҳар қандай ёқимли мусиқа ҳам барибир ниҳоясига етади, афсуски, эрим буни ҳозир англамаяпти”, дерди тундан, ёлғизликдан, девордаги соялардан қўрқиб, юраги ёрилгудай титраганида, рашк оловидан жизғинак бўлганида.
   Эри жуда ўзгариб кетганди.
   Муҳаббатнинг қудратини қаранг, иродаси пўлатдек мустаҳкам, ишбилармон одамни не кўйларга солиб қўйди? Аммо аёл буни ҳам тан олгиси келмасди. “Муҳаббат?! Қанақа муҳаббат? Йўқ, буни муҳаббат деб бўлмайди, бу шунчаки севги. Пианино клавишларига бехосдан бармоғинг тегиб кетганида жаранглайдиган қисқа бир оҳанг…”
   Бироқ ўша “…қисқа оҳанг” эрининг шу қадар эс-ҳушини олиб қўйгандики, кўзига ҳеч нарса кўринмасди, болаларини унутганди, ҳатто ишни ҳам унутиб, тарбиячи билан ҳали тоққа, ҳали денгиз бўйига сайёҳатга кетармиш.Сир бермасликка қанчалик уринмасин, аёл ўзини ёлғиз ва бахтсиз ҳис қиларди. Юраги куярди…
   Лекин кун кўриш керак. Тирикчилик ўтказиши, болаларини боқиши лозим. Эри икки хоналик уй олиб берди-ю, бутун масъулиятдан қутулгандай жим бўлиб кетди. Нима қилиши керак? Ўйлаб-ўйлаб мактабга ишга кирди. Мусиқадан дарс бера бошлади. Афсуски, маоши рўзғорга юқ ҳам бўлмасди.
   Ўлсин, мактабда мусиқа дарсларига кам соат ажратиларкан-да.Охири бўлмади, ўзини бозорга урди. Эри айтганича бор, бозор унчалик яхши жой эмас, алғов-далғов замоннинг узлуксиз жанги давом этаётган бесурур ҳаёт маскани; сокинлик, шоду хуррамлик ҳукм сураётган олам эса унинг теграсида айланади; бироқ ҳарқалай, бу ерда жон сақласа бўлади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

– Эҳ! – эри жаҳл билан четга қаради.
   Эри азалдан бозорчи аёлларни ёқтирмасди, улардан нафратланарди. “Кучсиз, келажагидан умиди йўқ аёлгина ўзини бозорга уради”, дерди. “Ёлғончи товламачилар!” дерди яна. Эҳтимол, у ҳақдир. Бозорда тирикчилик ўтказаётган момоҳавво қизларининг ёлғон гапиришлари рост гап. Кўпинча арзимайдиган нарсаларни ҳам мақтаб-мақтаб, дурустгина пуллаб юборишади. Аммо ҳақиқат мубҳам бўлса, одамзод аллақачон жаннатдан қувилган бўлса, у нима ҳам дея оларди?! Қолаверса, жувоннинг наздида, аёл, умуман, одам алоҳида, шахс ҳолида нафратга лойиқдир, лекин бозорда битта у эмас, сон мингта аёл-эркак ўралашиб юрибди, шундай экан, шунча одамдан нафратланиб бўладими?!
– Кечқурун пул юбораман, – деди эри.
– Менга пул керакмас, – деди-ю, жим бўлиб қолди.
   Аёл эридан қачон орани очиқ қиламиз деб сўрамоқчи эди. Аммо сўрай олмади, журъати етмади, Худо кўрсатмасин, у: “Майли, розиман, қачон ажрашамиз десанг, мен тайёрман!” деб юборишидан қўрқди. Эри унга қаттиқ тикилиб турди-да, сўнг машинага ўтириб жўнаб кетди. Шу куни аёл ярим тунгача эридан пул кутди. Тўғриси, эри юборган пулни олмасди, қайтариб юборарди, у шунчаки эри уни учратганини, нимадир ваъда қилганини эслайдими-йўқми, шуни билмоқчийди, холос. Аммо пул ўша куни ҳам, эртасига ҳам келмади. Пулнинг оёғи синиб қолган, шекилли. Ёки кимдир уриб синдирган!
   Аёл хўрсинди. Оғир сумка яна ўз жойини эгаллади. Аёл йўлида давом этди.
   Эри бадавлат оиладан, тарбияли, оғир-босиқ йигит эди. У эса бўлажак бастакор. Икки ойлик танишувдан сўнг тўйлари бўлди. Ҳаммаси бунчалик тез рўй берганига ҳайрон эди. Кейин билса, банкир ота шарт қўйган экан: “Агар бу йил ҳам уйланмасанг, келинни ўзим топаман!” Эри банкир отасини яхши кўрар, у киши чизган чизиқдан чиқмасди. Тўйдан кейин билди, эри шу қадар тўнг, димоғдор эдики, ҳеч қандай туйғу унинг юрагини жунбишга келтира олмайдигандек. Мияси фақат банкдаги рақамлар билан тўла бўлса керак, деб ўйларди янги келинчак.
   Аёл зоти учун оила қуриш бахт бўлса, очиғи, бундай бахтга унинг кўникиши осон кечмади. Гўё ҳашаматли хонадонга адашиб учиб кириб қолган капалакдай ҳис қиларди ўзини. Афтидан, эри уни ношукр деб ўйласа керак, кейинги вақтларда бир гапни тез-тез такрорлайдиган бўлиб қолганди: “Сиз менинг рафиқамсиз, лекин ўзингизнинг мусиқачи эканлигингизни ҳам унутманг. Ҳадеб бекорчи нарсалар ҳақида ўйлайвермасдан, ижод қилинг. Ана пианино, ана қоғоз-қалам! Бўш вақтингизни беҳуда ўтказманг. Одамлар бундай шарт-шароит учун бор-будини сотишга тайёр-ку, сиз бўлсангиз!”
   Ҳа, у қанчалар олижаноб ва совуққон. Аёл бўлса бундай совуққон олижанобликни ҳазм қила олмасди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам тўкис оилада яшаётганига қарамасдан, мусиқага бўлган муҳаббати аста-секин сўниб борарди. Кунларнинг бирида ўзи тасаввур қилган даражада бахтсиз эмаслигини ҳис қилди. Ҳомиладор эди. Бироқ қувончи узоққа чўзилмади. Ўғли, ягона қувончи ногирон эди!
   Наҳотки, болам дунёни ҳис қилмасдан ўтиб кетади, дея ўйлаш… Ўғлининг маъносиз кўзларига, ногирон, хаста вужудига қараш… оғир эди. Жуда оғир оғир… оғир… эди! Унга кўзи тушган заҳоти вужудига сон-саноқсиз ниналар санчилаверарди…
   Кейин кетма-кет икки қизча туғилди. Улар жисман соғлом эди, аммо яхши гапиролмасдилар. Аёл энди қалбига кўз ташламай қўйганди. Мусиқани буткул унутди. Бироқ жондан азиз кўрган фарзандлари туфайли ҳаётида кескин ўзгариш, хавфли бурилиш содир бўлиши етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди.
   Тарбиячи қиз…
   “Қизларимизни уйда ўқитиш учун махсус ўқитувчи ёллайман, – деди эри ногирон ўғлини болалар уйига топширганларидан кейин. – Тили чучук болаларни ўқитадиган ўқитувчи билан гаплашдим. Эрининг бу эътиборидан боши кўкка етди. Кўп ўтмай уйига у кириб келди: ёш ва ниҳоятда гўзал. Бақамти келганларида аёл беихтиёр ўзини четга тортди.
   Кейинчалик ҳам тарбиячи қиз билан ёнма-ён турмасликка ҳаракат қиладиган бўлди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Зулфия ҚУРОЛБОЙ қизи

Ёмғирли йўлка (Ҳикоя)

Бозорда ортиқ ўтиргиси келмади.
   Ерга тўшалган шолча устига ёйилган нарсаларини йиғиштирди-да, сумкасини елкасига ортмоқлаганча уйига пиёда йўл олди. Минг кўзли бозор ортда қолди. Уфқдан кўтарилган булут шаҳар осмонини қоплай бошлади. Ҳаводан ёмғир ҳиди анқиди. Кеч тушиб қолган, кўнгли ғаш, оёқлари ўзига бўйсунмаётган эди, бирорта уловга чиқса бўларди, бугун ҳарқалай ҳамёнида пул бор, лекин у йўл юришни истади. Йўл катта ва икки томонлама эди, турфа хил автоуловлар – “йиртқич қушлар” чинқириб у ёқдан-бу ёққа ғизилларди.
   Аёл йўлкага ўтди. Йўлка ингичка, узун, елкасидаги сумкаси эса оғир эди. У катта йўлдан ўтаётган уловларга умид билан тикилди. Улар орасида ўзига таниш уловни кўришни истади. Унинг машинаси кўм-кўк, йўқ, бақлажон рангида эди, деб ўйлади, аммо барча бераҳм “қуш”лар аёлнинг интизорлигига парво қилмай, шиддат билан олға интиларди.
   Бу ҳолат кўнгил ғашлигига ғашлик қўшди, қайғуси қуюқлашди. Ҳеч нарсани ўйламасликка уринди. Аммо елкасидан тушишни истамаётган сумка унга дам-бадам бозорни, бугунги кўнгилсизликни эсга соларди.
   Бугун… ростини айтса, бозорда яп-янги дошқозонини ўғирлатиб қўйди. Бу қандай юз берди? Ҳатто сезмай қолди. Билганидан кейин юраги шувиллаб кетди. Ўзини бўшангликда айблади. Ахир дошқозон жимитдай нарса эмас-ку бебилиска қўлтиққа қисиб кетаверадиган.
   “Сиз боя савдолашиб турганингизда ўзимизникилар уриб кетди-ёв дошқозонингизни”, – деди ёнидаги дугонаси. “Кўрган бўлсангиз аста туртиб қўймабсиз-да”, деди хафа бўлиб. Дугона шугина гапга ҳам тутаб кетди: “Вой, мен атай қипманми?! Кўриб туриб, айтмадингиз, деяпсизми?! Менам савдолашаётгандим, ахир!”
   Индамади. Можарони давом эттиришдан фойда йўқ. Бу ер бозор. Эски-тускилар сотилса-да, барибир бозор. Бозорда эса… нарса тирик жон мақомига кўтарилади. Аксинча бўлганида, битта дошқозон учун шунчалик куйинармиди? Аслида ўғирлик биринчи марта юз бераётгани йўқ. Авваллари ҳам тез-тез бирор нарсасини ўғирлатиб қўярди. Лекин улар майда-чуйда нарсалар эди. Дошқозон эса ҳали яп-янги эди-да. Жа нари борса икки марта ишлатилгандир. Уни қаровсиз қолган қўшни кампирдан арзон-гаровга сотиб олиб, анчадан буён асраб келаётганди-да, дурустроқ пуллайман деб.
Дугонаси: “Шоди паттачига айтсак, дошқозонингизни топиб беради, у ким олганини жуда яхши билади!” – деди бир маҳал. Жавоб бермади. Шунда дугонаси: “Дошқозонингизни топишни истайсизми ўзи? Ёки икки қўлингизни бурнингизга тиқиб кетаверасизми?!” – деди ачитиб. Йиғлагиси келди. Лекин йиғламади.
   “Топишни истайман, ахир уни тузукроқ пулга сотмоқчийдим. Лекин яна Шоди паттачига рўпара бўлишга юзим чидамаяпти”, – деди.
   Дугонаси пинак бузмай жавоб берди: “Бу ер бозор. Бозорда ҳамма нарса юз бериши мумкин!”
   Дугонаси ҳақ эканлигига анча кеч иқрор бўлди, чиндан ҳам бу ер бозор эди. Лекин бозор экан деб ҳар қандай юзсизликка бориш… ёки бориб… бўладими? Ахир дунёда нималар юз бермоқда? Шунга қарамай, тушдан кейин Шоди паттачига учрашди. У арзини жим туриб эшитди. Кейин…
– Қачон қарасам, нарсаларингизни ўғирлатиб, кўз ёшингизни селдай оқизиб юрасиз! Ундан кўра эрга тегинг. Рўзғор ташвишидан қутуласиз-қўясиз! Эрли хотинмисиз ўзи, ё… Одам сизга бир нима дейишгаям иккиланади! – Аёлнинг асаблари қақшади.
  Шу вақтгача туриш-турмуши ҳақида бозордаги энг яқин дугоналарига ҳам гапирмасди, ўзини эрлик аёлдай кўрсатарди, аммо одамлар барибир билишаркан-да. Аёл ўзини ёзғирди: қанчалик эҳтиёткор бўлмасин, аллақандай паттачидан бўлмуғур гапларни эшитгани учун, сумкаси билан унинг башарасига туширмагани учун…
   Оғир юк залворидан елкаси букчайган аёл юришдан тўхтади. Автоуловлар карвонига тикилди. Тўрт ой олдин худди шу ерда…
   Ўша куни савдо бўлмаганидан йўлкирага пул тополмаган аёл ерга қараганча ғира-ширада пойи пиёда уйига қайтаётган эди. Аввал йўлга узун бир нур устуни тушди, кейин кескин берилган тормоз. Йўловчи машинадир-да, деган хаёлда эътибор бермади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat Tayyormisiz? Anchadan beri suhbatlashmadik, keling suhbatlashamiz❗️

🧠Tanlov aql asosida bo'lishi kerakmi yoki vijdon?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan "Sahobadan 101 xotira" kitobini qo'lga kiritadi.

🫂Ushbu postni doʻstlaringizga ham ulashib qoʻying❗️

✈️ @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Andijonliklar bormi ?
Yoki bo’lmasa Andijonlik do’sti borlar bormi?
Unda ushbu video sizlar uchun . 😄

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Hayit ayyomi Muborak !

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Чол эскириб, шалоғи чиқиб кетган валасипиди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди.
-Кимдир адашган!

Масжидга ундан бошқа велосипедда келадиган йўқ эдику. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига кўчага ҳам мўралади. Ўзиникини йўқ эди.
Масжид деворига суяб кириб кетганди-ку...
Бир пас довдираб турдим. Ўринлиги юмшоқ, амортизатори зўр янги велосипедга хавас қилиб у ёғ бу ёгини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу бировники.
У яна ўз велосипедини топиш илинжида жавдиради. Ўглидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик беминнат хизматчиси эди.
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан қатиқ ивитади. Бир парча ерига кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қзлиша тутқазганларни велесипедни рулига илиб, шахарликларга сотиб келарди.
Рўзгор нима бўлади энди?

Биров масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб уникини миниб кетган. Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезардику...
У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Теккис юрса керак.
Ие, дастасига бойланган сут-қатиқдан бўшаган банкали халта уники-ку! Номоздан аввал хар доимгидек "дом" оралаб сут, қатиқ, барра кўкат сотганди.
Кўзи банкалар орасига солинган хатжилдга тушиб шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.
Чол хатни ўқий бошлади:
" Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Ҳар куни саҳарда эски, алмисоқдан қолган велосипедда сут, қатиқ олиб келиб сотасиз. Халол меҳнат қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз.
Сизни рахматли отамга ўхшатдим. Уни ҳам эски велосипеди бўлиб, шахарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди. Афсус, унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта, болалигимдаеқ қазо қилганлар...
Қутлуғ ойда сизни озгина бўлсада хурсанд қилгим келди. Шу янги велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига ҳам дуо қилиб қўйинг, ота! Мен уларга бағшланган ифтор-эҳсонни тўхтатдим. Ўша маблағни ҳам сизга илиндим. Қабул қилсангиз хурсанд бўламан."


Муаззам Иброҳимова

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир масжид тарихи.

Ўн бешинчи асрнинг ўрталарида Истанбулнинг Тўпқопи саройининг деворларига туташган бир кулбада Иброҳим афанди деган бир киши яшар эди. У жуда камбағал бўлиб, такка (дўппи) тикиб сотиб кун кўрар эди. Ўзи фақир бўлса ҳам, кўнгли бой эди. Тақволи мўъмин одам эди. У доимо қалбида бир эзгу истак ташир эди. Тўпқопидан "Қапали чорси"га қатнар экан, у ерлардаги масжидларга ҳавас қилар, "кошки мен ҳам бир масжид қурдирсам", дея орзу қиларди. Бу орзусининг рўёби учун тинмай Аллоҳга дуо қилар эди.
Дўстлари баъзан унинг бу орзусидан кулишар. "Ўзинг кундалик нонингни базўр топиб турган бўлсанг, масжид қуришга йўл бўлсин", дейишарди. Иброҳим афанди эса, уларга парво қилмас. Дуоларида давом этаверар эди.

"Орзулар бир кун ушалар,
Дарёлар бир кун туташар",
дерди.

Бир куни тушида нуроний пир каби бир зотни кўради. У зот тушида: "Иброҳим, сенинг ризқинг Бағдоддаги икки салқим узумда. Бориб ол ризқингни", деди. Иброҳим ҳаяжон билан уйғонди. "Хайрдир, иншааллоҳ", деди. Иброҳим афанди содиқ тушларга ишонар, аммо тушга кўра амал қилинмаслигини ҳам яхши билар эди. Иккинчи куни ҳам айни тушни очиқ равшан кўрди. Қизиқ-ку. Бу ерда нимадир бор. Борсаммикин Бағдодга, дея ўйланди. Лекин бир қарорга келолмади. Учинчи кун ҳам айни тушни кўргандан сўнг, "Ҳар ҳолда менга йўл кўринди", деди. Халтасига озиғини солиб, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан, Аллоҳга таваккал қилиб йўлга отланди. Бағдодга кетаётган карвонлардан бирига қўшилди. Эсон омон Бағдодга етиб бориб, бир хонадоннинг яқинидаги салқин жойда ўтирди. Халтасидан қуруқ нонни чиқариб ея бошлади. Ўша хонадоннинг бир ходими бу фақир одамни кўриб, унга раҳми келди. Ичкаридан икки бош узум олиб чиқиб, икром қилди. Иброҳим узумни еб, ходимга ташаккур айтиб уни дуо қилди. Дарҳол ўрнидан туриб қайтишга ҳозирланди. Ходим унинг ҳаракатидан ҳайрон.
– Нима бўлди, бобо? Дарров қўзғалдингиз?
– Истанбулга қайтишим керак.
– Шунча йўл юриб бу ерга келдингиз. Энди дарров қайтмоқчисиз? Мақсадингиз нима эди?
Иброҳим афанди Бағдодга келиш сабабини айтиб, кўрган тушини гапириб берди.
– У одам менга, "Ризқинг икки салқим узумда", деди. Мен ҳам келдим. Мана икки салқим узумни едим. Энди қайтаман.
Буни эшитган ходим:
– Сиз ғалати одам экансиз-ку. Бир тушни деб, Истанбулдан то Бағдодгача келдингизми?
Ходим қах-қах уриб кулди.
– Мен бир неча йилдан бери бир хил туш кўраман. Бир одам тушимда: "Истанбулнинг Тўпқопи деган жойида, дўппичи Иброҳим афанди деган одам бор. Унинг ўчоғининг тагида икки хум олтин кўмилган", дейди. Мен буни бир неча йилдан бери кўрсам ҳам, тушга кўра амал қилинмаслигини биламан. Икки хум олтин учун Истанбулга боришни ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Сиз эса, икки бош узумни уч мартагина кўриб, шунча йўл босиб келганингизга ҳайронман!

Иброҳим афанди ўз тушининг маъносини англаб бўлган эди. Ходим билан гапни чўзмасдан хайрлашди. Борган карвони билан орқага қайтди. Истанбулга етиб келиб, айтилган жойдан айнан айтилган олтинларни қазиб олди. Бир қисмини фақирларга тарқатди. Бағдоддаги ходимнинг ҳақини ҳам унутмади. Қолган қисмига Тўпқопида ҳозир ҳам "Таккачи Иброҳим афанди жомеъи" номида қад кўтариб турган масжидни қурдирди.

Аллоҳ учун ҳимматни кенг қилаверинг. Ўз киссасидагига эмас, Аллоҳнинг ҳазинасига ишонган, ҳақиқий бойдир! Зеро, Унинг ҳазинасининг чеки йўқдир!

"Насиб қилса, келар Шому Ироқдин,
Насиб этмаса, кетар қошу қабоқдин."

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қассобга ёғ қайғу, эчкига жон қайғу

Кеча кечки пайт машинам бузилиб қолиб, кўчанинг ўртасида ўчди. Илназ электрикни чақирдим, кўчада ёмғир остида икки соатча таъмирладик.

Шу икки соат ичида хотини беш марта телефон қилди, бечоранинг юрагини опқўйган экан, охири "Ака сиз айтинг ремонтдалигимни, ишдалигимни" деб менга телефонни тутқазиб қўйса...
— Келин не переживай, он на работе, с мной, — дедим.
Менимча кўнгли таскин топди, шекилли, бошқа телефон қилмади.

Илназ дедим:
— Қассобга ёғ қайғу, эчкига жон қайғу, хафа бўлма, ука. Хотинларнинг бари шунақа, мана мениям ҳозир кенайинг "чувалачи"да деб ўйлаяпти. Булар қағдан билсин биз тирикчилик дардида юрганимизни, кўзига кўринмай қосанг — тамом: сени бошқанинг қучоғида ҳаёл қилади;)

(Бечора бола ивиб кетди хотинига пул обораман деб)

Дилмурод Султон

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Video sifati yaxshi deya olmayman lekin mano jihatdan yaxshi deya olaman .


Izohlarda fikringizni qoldiring .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Е Т Т И Ҳ А Қ И Қ А Т

Бу битикларни балки, ўқигандирмиз. Аммо, ҳозир, дунё машғулотларидан чекилиб, ушбу дунё ҳақида тафаккур палласига кирган ҳолатимизда бу олтин ҳақиқатларни ўқисак, бошқача таъсир қилади деб ишонаман.

* * * * *

Устоз талабасидан сўради:
– Менинг ёнимга келганингга неча йил бўлди?
– Йигирма йил, устозим.
– Шунча йил мобайнида мендан нималарни ўргандинг?
– Етти ҳақиқат ўргандим. Бу ҳақиқатларни дунёдаги ҳеч нарсага алишмайман.
– Умрим сен билан ўтгани ҳолда, бор-йўғи етти ҳақиқат ўргандингми?
– Шундай.
– Қани гапирчи, нималар экан у ҳақиқатлар.

– Дунёга боқдим. Ҳар ким ўзига бир нарсани дўст қилиб оляпти. Ўша нарсага кўнгил бериб боғланяпти. Лекин, бу нарсаларнинг ҳаммаси инсонни ярим йўлда ташлаб кетяпти. Мен эса, мени ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган, ўлимимдан кейин ҳам мен билан бирга қоладиган нарсаларни изладим. Ўзимга дўст ўлароқ яхшиликларни танладим. Улар сўнгсиз бир юксалиш йўлига чиққан инсон боласининг, бу йўлда ҳеч тугамас озиғи ва энг ҳақиқий дўстларидир.

– Жуда яхши, иккинчиси нима экан, кўрайликчи?

– Боқдимки, инсонларнинг бир қанчаси ўткинчи дунё молларига тўрт қўллаб интиладилар, уларни қўриқлайдилар. Халталарда сақлайдилар. У молларини йўқотмаслик учун ҳар бир чорасини кўрмоқдалар. Кимдир бойлигига, ким гўзаллигига, кимдир шуҳратига ошиқ, уларни қўлдан чиқармаслик учун чираниб ётибдилар. Шундай экан, бутун борлиғимни ва барча хоҳишларимни Унга сотиб, кўнглимни фақат Унинг муҳаббати учун очдим.

– Давом эт!

– Инсонларнинг дунёда устун бўлиш учун бир-бирлари билан мусобақа қилаётганларини кўрдим. Лекин, кўпчилиги устунликни нотўғри ерлардан қидирадилар, бир-бирларини босиб, устун бўлишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун устунликни, ўткинчи дунё моллари устида эмас, ақл ва ахлоқ жиҳатидан юксалишга, ёмонликларни ҳар туридан этак силкиб, яхшиликларга восита бўлишда қидирдим.

-- Давом эт, ўғлим!

– Яна боқдимки, инсонлар эртадан кечгача бир-бирларининг амаллари билан машғул бўладилар, бекорга ўзларининг ҳаётларини заҳарлайдилар. Буларнинг барчасини менлик, манманлик ва бошқалардаги яхшиликни кўролмасликдан эканини кўрдим. Кўнглимни бу кирликлардан тозалаб, ҳар кимга дўст бўлиб, ҳузур ва ишонч ичида яшашлик йўлини топдим.

– Кейин?

– Негадир, ҳар ким хатосининг сабабини фақат ташқаридан қидиради ва бошқаларни айблаш йўлига ёпишади. Шу йўл билан айбларининг пардаси остига яширинмоқчи бўлади. Ҳолбуки, инсоннинг бошига нима келса, ўзи туфайли ва ўз қўли билан келарди. Буни тушуниб, фақат ўзим билан жангга киришиб, нафсимнинг хоҳишига эргашмасликка ва васваса берган нарсаларнинг оғига тушмасликка ҳаракат қилдим.

– Тўғри…

– Боқдимки, инсонлар мана шу бир парча нон ва дунё тирикчилиги учун, ҳалол ҳаром демасдан, ҳар турли ҳаққа тажовуз қилишдан чекинмайдилар. Бошқаларнинг ҳаққини олиб, уларни йўқсил ҳолда қолдириб, ҳамда бу қилган ҳақсизликларининг юкини виждонларида кўтаришлик билан икки карра ёмонлик қилган бўладилар. Аслида, тўғри ҳаёт кечирилганида ва адолат билан бўлишилганда эди, дунё неъматлари инсонларга етиб ортар эди.

– Ва еттинчиси?

– Еттинчиси ўлароқ шуни кўрдимки, инсонлар бир нарсага суянмоқ ва ишонмоққа эҳтиёжлари бор. Кимдир бойлигига, кимдир гўзаллигига... Буларнинг эса, ҳаммаси оз вақтдан сўнг йиқиладиган мўрт бўлган дастаклар эканини кўрдим. Шунинг учун мен, фақат Унга сиғиниб, ёлғиз Ундан ёрдам сўрадим. Бунинг натижасида, қалбимда чексиз бир ишонч ҳосил бўлди.

– Сени табриклайман, авлодим. Мен ҳам йилларча бутун дин китобларини тадқиқ қилдим. Ҳаммаси ҳам мана шу етти ҳақиқат атрофида айланганини тасдиқлайман.

* * * * * * * * * * * *

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat Tayyormisiz?

Savol: Jamiyatimizda nega ilmiy kashfiyotlar qilish koʻrsatkichi past?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar doʻkonidan "Islom hazorasi" kitobini qo'lga kiritadi.

🫂Ushbu postni doʻstlaringizga ham ulashib qoʻying❗️


✈️ @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​​​Болалар оиланинг сақланиб туриши ва давомийлиги учун муҳим омил. Аммо айни пайтда худди ўша болалар оиланинг дарз кетишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бирин-кетин болалар туғиларкан кўпинча она баъзан эса ота болалар билан овора бўлиб жуфтига етарлича эътибор беролмайди.

Бундай ҳолат фақат аёлларда бўлади, чунки улар бола туғиб,  кечалари бедор чиқади, энергияси қолмайди деб ўйлардим. Аммо эркакларда ҳам болага оғиб кетиш ва хотинига олдингидек эътибор бермаслик, натижада аёл эрини ўз боласидан қизғониш ҳолати учраркан. Шу ҳақда арабча сайтларда ижтимоий савол-жавоблар бўлимида ўқигандим. Аёллар бола туққач эри чақалоғига маҳлиё бўлиб қолганини, бундан ғаши келишини ёзади. Ўзи араб аёллари эрини боласидан устун қўядида. Ётоқхонасига ҳам қадамини бостирмайди. Икки ёшга етмасдан жойини алоҳида қилади. Аслида туғилиши биланоқ хизматкор қарайди. Юмшаб осилиб кетмасин деб ҳатто эмизмайди ҳам.

Жуда кўп инглиз жуфтликлар билан гаплашганимда, улар ҳаммаси айнан фарзандлари сабабли муносабатлари машаққатли синовлардан ўтгани, болалари вояга етиб инларини бирин-кетин тарк этгач яна муносабатлари яхшиланганини айтади.
Болаларим ҳали ёшлигини эшитиб менга тасалли бергандек " хавотир олма, бу кунлар ҳам ўтиб кетади, яна фақат икковинг истаганингдек яшай бошлайсан" деса мен уларга " Йўқ қаёқда, ундан кейин набиралар бўладию" десам вой Худойимей, ҳаётингиз мунча қийин бўлмаса дейди...

Фазлиддин Мўмин

Муаллиф аввал Саудияда кейин хозирда Англияда яшайди..

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli
@Hikoyalar shu yerda

📜📚📖
@Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кўзгу

Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:
- Онажон! Мен энди ўз эримга тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қолди, сира ҳурмат қилмайди ва доимо сўкинади. Балким, у мени севмай қўйгандир...
- Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.
- Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?
- Унда қизим мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Лекин кўзгудан фарқли, хотин киши фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она.
- Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхшироқ бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўргизса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўришига ёрдам бериши керак.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

   Муҳими – ўзни йўқотмаслик.
   Гоҳида бозорда харидор кутиб ўтириб, ўзининг қаерда эканлигини унутиб қўяди. Аллақандай сирли-сеҳрли оҳанг одамларнинг туссиз башаралари ва шовқин-сурон орасидан сирғалиб ўтиб, аста-секин қалбига оқиб кираётгандай бўлаверади. Шунда ўзини аллақандай сирли оролчага тушиб қолгандай ҳис қилади, бармоқлари шолча устидаги эски-тускиларни эмас, пианинонинг оппоқ клавишларини силаётгандай, руҳи олис-олисларга парвоз қилаётгандай бўлаверади.
   Худди шу вақт қаршисида қаҳратон қиш ёки инжиқ кузнинг ҳароратсиз кунларидан титраб-қалтираган бир банда пайдо бўлади ва:
👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

   Тарбиячи нафақат уйига, балки ҳаётига кириб келганини дастлабки вақтлар фаҳмламади. Уни самимий, ювош, маъсума қиз деб ўйларди, яъни ўзига ўхшаб, илм истаб шаҳарга келганлардан! Ҳурмат қиларди. Ҳозир ҳам унинг меҳнатини инкор қилмоқчи эмас. Ахир ўша тарбиячи қиз туфайли қизларининг толе юлдузи ярқирашига унда ишонч пайдо бўлди. Қизлари равон гапира бошлади.
   Шу боисдан ҳам унга ихлоси баланд эди. Унга ишонарди. Эрига кўз сузаётганини бошқа бировлардан эшитганида бу гапга ишонмаган бўларди. Афсуски, бу нарса кўз олдида содир бўлди. Бунга ҳеч қандай миш-миш, бўҳтон аралашгани йўқ. Эрининг ўзини вазмин тутишга беҳуда уринишлари…

👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Нур устуни ғойиб бўлди, баланд бўйли, келишган эркак йўлини тўсди. У жувоннинг эри.
– Бозорга чиқиб нима қилардингиз? – деди у аёлга яқин келиб. – Шунчалик қийналиб қолган экансиз, қўнғироқ қилмайсизми?!
   Индамади. Назарида, эри унинг сабр-тоқатини синаб кўраётгандай…
– Ўзингизни арзонга сотиб қўйибсиз!
   Бу гап аёлнинг жон-жонидан ўтиб кетди, аммо яна сир бермасдан вазмин оҳангда:
– Ёрдамга муҳтож эмасман, – деди.
   Аёлнинг бу ҳолати – қаҳратон совуқда муз устида ялангоёқ турганча “Совқотмаяпман, шунчаки қалтираяпман”, деяётган кишининг аҳволини эслатарди.

👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Дадам энди қайтиб келмайди...

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Qaysi insonlar bilan suhbat qurgansiz ?

Qaysi asar qahramoni bilan hayolan birga yashagansiz ?

Qaysi kitobni boshqalarga tavsiya qila olasiz ? Va nima uchun ?

Izohlarga albatta yozib keting

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Рамазондан кейинги биринчи ҳафтада айниқса, эҳтиёт бўлинг. Бу ҳафта шайтоннинг сизга қарши бор кучи билан, макр-ҳийлалар ишлатиб жанга киришган ҳафтасидир. У айёр юришлар қилиб сизни фарз намозларини кечиктиришга, жамоатдан тўсишга, нафл ибодатларни тарк қилиш ёки озайтиришга, Қуръон тиловатларини тўхтатиб қўйиш ёки файсалга солиб кечиктиришга, бомдод намозидан ухлашга, чақиради. Рамазонда роса ибодат қилдинг, савобни ҳам йиғиб олдинг, толиқдинг ҳам, энди бироз дам олсанг бўлади, деб аврайди. Бунга кўнсангиз, мағлибият мана шу ердан бошланади. Банда шайтоннинг мазкур ҳийлаларига алданса, ҳолати кўп вақт ўтмасдан Рамазондан олдинги ҳолатга қайтиб қолади.
Аллоҳ таолодан собитқадамлик сўранг. Ирода кўрсатинг, ғайрат қилинг. Солиҳ кишилардан узоқлашманг. Қуръон ва намозни эътиқодингизнинг қизил чизиғи деб билинг. Уларни тарк қилишни, улардан бўшашишни муҳокамага ҳам қўйманг. Ёдингизда сақланг, амалларнинг қабул бўлганининг аломати ўша амалларда мавсум сўнгида ҳам бардавом бўлишдир.

Аллоҳ таоло бизларни Ўзи рози бўладиган амадларда собитқадам қилсин. Омин!

Икром Шариф

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ҲАЙИТ_НАМОЗИ

"1928 йилнинг рамазон ойида рўзаларимизни тутиб, эсон-омон ҳайитга етдик. Руслар қўлга олиши мумкинлигига қарамай, ҳайит намозини ўқиш учун теваракдаги қишлоқ ва маҳалла одамлари эски жомега оқиб кела бошлади. Бир неча оғайнилар билан бирга саҳар туриб жомени тартибга келтирдик. Жойнамоз ўрнига тўн ва пўстинларимизни ерга ёйдик. Саксон ёшлардаги бир мулла минбарга чиқиб хутба ўқишни бошлаган пайти қирқ нафарга яқин рус аскари қўлида милтиқлар билан келиб жамоатга ташланди. Одамларни қўндоқ билан уриб масжиддан ташқарига чиқардилар. Бир неча аскар саксон ёшли муллани ерга ётқизиб ўлгунича калтаклади.

Рус аскарлари ғалаёнга келган халқни тўхтатиш учун олдин ҳавога ўқ отди. Ғазабимиз босилмас, қўлимизга илинган нарсани аскарларга қарата отардик. Вазият кескинлашиб бораётганини кўрган рус аскарлари жамоатга қаратиб ўт очди.
Тахминимча, беш киши ўлди, йигирма киши яраланди.

Бу воқеа рўй берган чоғда ёнимда бўлган жон дўстим Абдуллажон оғир яраланди. Унинг ёнида турган рус аскарлари ҳеч кимни ўлган ва яраланганларга яқинлаштирмасди. Бироз вақт ўтгандан кейин аскарлар кетди. Шу заҳоти Абдуллажоннинг ёнига югурдим. Оғзидан қон келар ва тўхтовсиз шаҳодат калимасини ўқирди. Қон қардошим, жон жигарим қўлларимда жон берди. Ўша пайтда биргина нарсани – қўлимда қурол бўлишини истардим. Жамоат ҳайит намозини ўқий олмай уйига тарқалди. Байрам бўлишига қарамай кўчада зоғ ҳам йўқ эди.
Ҳайит намозига имомлик қилиш учун келган муллани ҳеч ким бошқа кўрмади. Ўликми-тирикми, соғми-касалми – билолмадик"

Абдулҳамид Кўчарнинг "Қулликдан ҳурликка" (Esaretten Hürriyete Bir Türkistanlının Hatıraları) китобидан.

Nosir Zokir саҳифасидан...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми???

Aллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.

Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг ериши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.

Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар еди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Жаннат оналар оёғи остидадур” демаганлар.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Manfaatli video bo’libdi .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

УЗР
Масофамиз бир хил эмас. Ҳеч қачон сизга тенглаша олмасам керак. Мен уйимда юмшоқ тўшак устида қандайдир пост билан ёки намоздаги дуойим билан ўзимча сизга таянч бўлмоқчиман. Сизлар эса уйсиз, ерсиз ва қочоқ бўлсангизда заминингизни қутқариш, ватанни озод қилиш учун Аллоҳнинг душманлари билан жанг қилмоқдасиз.
Менинг атрофимда оилам, дўстларим ва муҳибларим бор. Сизлар эса ҳамма нарсангизни йўқотдингиз.
Мен душман маҳсулотини бойкот қилиш учун икки марта ўйлаб оламан. Олсамми, олмасамми? Сизда эса ҳатто ичишга оддий сув йўқ.
Мен танамда оғриқ сезсам додлаб ҳаммани безовта қиламан. Мени оғриқ қолдирувчи дорилар билан тинчлантиришади. Сизни эса ҳатто наркозсиз амалиёт қилишмоқда.
Мен юмшоқ тўшагим устида мазза қилиб ётибман. Сизлар эса ўликларингизни кафанлашга ҳатто бир парча мато тополмаяпсиз.

Биз битта масофада эмасмиз. Шунинг учун мени маъзур тутинг. Мусибатингизда ожизлигим туфайли ёнингизда тура олмадим. Аммо Аллоҳга қасамки, сизни ёрдамсиз ташлаб қўйишни ҳеч қачон ният қилмаганман. Аммо ожизман. Сизларни жаннат аҳлидан бўлишингизни умид қиламан. Роббим бизни ҳам Ўз фазли ва карами ила жаннат аҳлидан қилсин. Ишонинг , бу гапни минг хижолат билан ёзмоқдаман...

Ишонинг , мен имконим даражасида ҳаракат қилдим. Сизни охиратда сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб қоламан!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ким нимани кучайтирса ҳам, сиз дуони кучайтираверинг!
Қадр кечангиз барокотли, дуоларингиз эса мустажоб бўлсин!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Рамазонда салафи солиҳлар Қуръони каримни 30 маротаба ҳатто 40 маротаба хатм қилганларини кўп эшитганман, ўқиганман. Аммо шунча йилдан бери масжид, мадраса, устозларга аралашиб юрган бўлсам, ўткан ҳафта сафарга чиқиб, йўл давомида (самолётда) тўққиз пора, манзилга етиб келиб хонани кутиш давомида яна беш пора Қўръон ўқиган кишини кўзим билан кўрдим. Яъни ярим кунда 14 пора ўқиди. Бугун эса Рамазон учун шайхидан 30 та (ҳар куни битта тўлиқ) хатм вазифа олиб уни бажараётган киши билан суҳбатлашдим.
Субҳаналлоҳ! Сиз неча марта хатм қилдингиз?

(Жавобни овоз чиқариб ўзингиз учун бериб қўяверинг).

https://www.facebook.com/share/p/QtQfuJqrJM3LJXoo/?mibextid=WC7FNe

Читать полностью…
Подписаться на канал