hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Эрим ҳам аста-секин мендан совий бошлади. Ичиб келишлари кўпайди, сўкинадиган бўлди. Биринчи марта қўл кўтарганда уйимга кетдим. Болаларим ҳам кўзимга кўринмади. Ортиқ яшамайман, дедим. Бу сафар қайнонам ҳам яраштиролмади. Унга ҳам анча-мунча аччиқ гапириб қўйдим.
Ўғлингизни бошқага уйлантиринг, келиб тўйларида хизмат қиламан, дедим. Жавобимни олгач нимамнидир йўқотгандек бўшашиб кетдим. Лекин мен энди эркинман, дедим ўзимга ўзим. Қафасдан озод қилинган қуш қаёққа учишни билмай қолгандек аҳволга тушдим деб ўйладим.
Онамникига ҳам кўп сиғмадим. Укам уйланган, фарзандлари ҳам эсини таниб қолганди. Таниш-билиш қилиб шифохонага фаррош бўлиб ишга ўтдим. Ишга бориб келар, қолган вақт бозорга қатиқли ош қилиб сотиб кела бошладим. Шунча меҳнат қилсам ҳам эрим қўлимга берадиган маблағчалик бўлмасди.
Уйга нарсаларимни олиб келиш баҳонасида бордим. Эрим мени кўриб ярашишга ҳаракат қилади, деб ўйлагандим. Лекин адашган эканман. Юзимга ҳам қарамади. Болаларим бағримга отилди. Кичкинам олиб кетинг деб туриб олди. Катталари бошини эгиб жимгина қолди.
Бироз вақт мен билан бозорга чиққан болам касал бўлиб қолди. Қийналиб кетди. Кейин уйга ташлаб келишга мажбур бўлдим. Вақт ўтди, эримни уйлантиришганини эшитганимда кўзимга дунё қоронғи бўлиб кетди. Энди чиндан ҳам барча нарсамдан айрилгандим. Бориб жанжал қилиб эшик деразаларни синдириб, у аёлни уриб келдим.
Барибир аламимдан чиқмадим. Сен яхши аёл бўлсанг, учта болали эркакка эрга тегасанми, деб ҳақорат қилмаган сўзим қолмади. “Сиз ташлаб кетибсиз-ку шундай болаларни кўзингиз қийиб. Мен ўн олти йил тирноққа зор бўлганман. Кўзимга суриб қарайман уларга”, деди-ю йиғлаб юборди.
Ажрим учун судда 6 ой муҳлат беришганди. Шу вақт мобайнида эримни яна бир неча маротаба аризамга кўра судга чақиришди. Ажрашмай уйланиб олгани учун қонун мен томонда эди. Кўп оворагарчиликлар бўлди. Барибир ажрашдик.
Суднинг қарорига кўра менга эримнинг ҳовлисидан бир хона ажратиб беришадиган бўлишди. Бир муддат қасдма-қасдига кундошим билан ўша ҳовлида яшадим. Болаларимнинг уст-бошини ярақлатиб қўяр, мактабида ота-оналар мажлисига борарди. Шу вақтгача бирор марта ота-оналар мажлисига бормагандим.
Эримнинг ош-овқати, усти-боши жойида, ичиб келмайдиган бўлган. Ҳар куни иш кийимлари ювилиб, эрталаб ишда кийишга тоза уст-бош беради. Эрим уста бўлгани учун ишга алоҳида кийим олиб кетарди. Ҳафтада бир ҳам ювмасдим ижирғаниб. Бу аёлнинг ҳаракатларини кўрганим сари ўзимнинг айбларим кўзимга кўринар, ўзимданми унданми билмайман, жаҳлим чиқаверарди.
Ширинликларни қулфлаб қўярдим. Болаларим яхши кўргани учун топиб олиб яширинча ерди. Кейин мендан қарғиш эшитиб, калтак еб, егани ҳам заҳар бўларди. Бу аёл эса менинг аксим эди.
Борган сари болаларим унга боғланиб бораётганини кўриш азоб эди. Эрим тоза кийимлар кийиб, кундан кунга очилиб бораётгандек кўринарди кўзимга. Нега шу вақтгача эримни, болаларимни қўғирчоқдек қилиб қўймаган эканман? Нега уларга яхши қарамадим? Ортиқ бу азобларга чидолмасдим.
Кетишга қарор қилдим. Болаларимга мен билан кетишларини айтдим. Ҳеч қайсиси миқ этмади. Катталарим кетсангиз ўзингиз кетаверинг, бизнинг уйимиз шу ер, дейишди. Кичигим кўзлари милтиллаб бир менга, бир кундошимга қаради-да, келиб мени қучоқлади. Кейин бағримдан чиқиб бориб кундошимнинг этагидан тутди.
Шу кунни кўргандан ўлганим яхши эди. Мен шунча йил эримдан, тақдиримдан нафратланиб яшадим. Нафратим сабаб болаларимга ҳам меҳр бермабман. Алам устида кундошимга ёпишиб кетганимни билмай қолдим. Сен иссиқ-совуқ қилгансан болаларимни, деб дуч келган жойига ура бошладим. Катта ўғлим келиб мени маҳкам ушлади-да, ойи, ҳурматингиз билан кетинг, илтимос, деди.
Бўларим бўлди, ўшандаги ҳолатимни сўз билан таърифлаб беролмайман. Қандай кўчага отилиб чиққанимни, келаётган машина тагига ўзимни отганимни билмайман. Кўзимни очганимда шифохонада ётардим. Туришга ҳаракат қилдим, лекин оёқларим менга бўйсунмасди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

АВВОБ
- Гуноҳ қиламан, сўнгра тавба қиламан. Гуноҳ қиламан, яна тавба қиламан. Мен мунофиқманми?
- Йўқ, сен аввобсан(пушаймон қилувчи, Аллоҳ томон қайтувчисан)!

Қуръони каримда "аввоб"лар кўп бора мақталган. Аллоҳ таоло Довуд алайҳис саломни "аввоб" дея зикр қилган.
Биз гоҳо нафсимизга кучимиз етмасдан Аллоҳга исён қилиб қўямиз. Аммо бундай ҳолатда умидсизликка тушмасдан дарҳол тавбага шошилишимиз лозим. Ана шунда "аввоб"лардан бўламиз иншааллоҳ!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
-Биздан биримиз Роббисига истиғфор айтади. Сўнгра яна гуноҳ қилади. Яна истиғфор айтади, сўнгра яна гуноҳ қилиб қўяди. Аммо Роббисидан ҳаё қилмайди?!
Ҳасан Басрий деди:
- Шайтон сиздан ана шу (умидни узишингиз) билан ғолиб бўлишни истайди. Истиғфордан чарчаманг!
Бир қавлда Ҳасан Басрий буни "мўъминлар ахлоқидан" деган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Иброҳим ва Илёсга ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.

– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.

Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»

– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...

Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.

– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...

Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:

– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.

Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи¬га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади,  ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...

Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:

– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?

– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...

– Келишгандик.?!  Жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..

Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...

... Уй битди, ҳовлига келин тушди. Илёс ака саломга чиққан келинига аёли орқали уқтирди: акамни «амаки» эмас, «дада», десин.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

АЛЛОҲНИНГ БИЛИШИ ЕТАДИ
Абдуллоҳ ибн Муборак Тартусга кўп борар эди. Чунки Тартус чегарада жойлашган эди. Баъзида Раққадаги карвонсаройга ҳам бориб турар эди. Карвонсаройда бир йигит унга хизмат қилиб, сўнгра Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳадис эшитар эди.
Сафарларидан бирида Абдуллоҳ ибн Муборак яна Раққадаги карвонсаройга тушди. Аммо хизматкор йигитни кўрмади. Жиҳодга шошиб тургани учун уни суриштирмади. Жиҳоддан қайтганидан кейин ўша йигитни суриштирди. Кишилар у йигитнинг қарзи кўпайиб кетганлиги учун ҳақдор уни қаматганини айтишди. Абдуллоҳ ибн Муборак унинг қарзи қанчалигини сўради. Йигитнинг қарзи ўн минг дирҳам(икки юз дирҳам закот нисоби бўлади) экан. Абдуллоҳ ибн Муборак ҳақдорни қидириб топди. Қарзни ҳаммасини унга тўлади. Аммо ҳеч кимга айтмаслигини тайинлади.
Йигит қамоқдан озод бўлди. Кишилар уни Абдуллоҳ ибн Муборак суриштирганини айтишди. Йигит Абдуллоҳни топди. Абдуллоҳ ундан сўради:
- Қаерда эдинг, карвонсаройда кўринмадинг?
- Қарзим учун қамашди!
- Қандай чиқдинг қамоқдан?
- Кимдир келиб қарзимни тўлабди. Унинг кимлигини билмадим. Мени чиқариб юборишди!
Абдуллоҳ ибн Муборак деди:
- Ўша кимсани сенга юборган Аллоҳга ҳамд айтаман!
Ҳақдор то Абдуллоҳ ибн Муборак вафот қилмаганича сирни яшириб юрди. У вафот қилгач, қарзни у тўлаганини айтди. Йигит ана ўшанда қутқарувчиси Абдуллоҳ ибн Муборак бўлганини билди!

Ҳар-бир қилган яхши ишимизни ҳужжатлаштириб қўйишимиз шарт эмас. Аллоҳ таоло бу вазифага баъзи фаришталарни бириктириб қўйган. Хотиржам бўлайлик, ҳеч бир яхшилигимиз зое қилинмайди. Ҳаммаси китобда ёзиб қўйилган!

Агар бордию инсонлар билмаса Аллоҳ билади. Шу етарли!
Имом Заҳабий ўзининг "Сияру аъломин нубало" номли китобида келтиришича, Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида исмини девонга ёздирмайдиган йигирма минг аскар бўлган экан. Улар маош ҳам олишмас экан. Аллоҳнинг билгани уларга етарли бўлган экан!

Соиб ибн Ақраъ Наҳованд жангидан қайтиб келиб халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуга машҳур мусулмонларнинг шаҳид бўлганини айтди ва уларнинг исмини санади. Сўзининг охирида "...ва мўъминлар амири танимайдиган бир қанча кишилар шаҳид бўлди", деди. Уни эшитган Умар розиёллоҳу анҳу йиғлаб юборди ва деди:
"Умарнинг танимаслиги уларга зарар бермайди. Уларни Аллоҳ танийди!".

Камералар суратга тушира олмайдиган, кишилар кўра олмайдиган яширин солиҳ амални кўпайтирайлик. Бунақа амални Аллоҳ суяди. Қабримиз эса шунақа яширин амал билан мунаввар бўлади!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бизнинг кўзларимиз

Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз? Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.

Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани ҳам солиштириб бўлмайди. Кўз 10 миллион рангни ажрата олади.

Инсон шимолий қутб минтақасига борса, у ерда қиш фаслида об-ҳаво минус 69-70 даража паст бўлади. Совуқдан музламаслик учун у устига қалин кийимлар кийиб, бошини ҳам ўраб олади. Оёқларига ҳам қалин этиклар кийиб, қўлини қўлқоп билан совуқдан асрайди. Аммо кўзларини беркита олмайди.

Бундай совуқда кўздан чиқадиган сув дарҳол музлаб, кўз кўрмай қолиши керак эди. Аммо шундай ноқулай об-ҳавода ҳам кўз музлаб қолмайди. Нега? Чунки, Аллоҳ таоло кўзнинг сувига музлашнинг олдини оладиган моддани қўшиб яратган.

Агар кўзимизга ва ундаги аъзоларга назар солсак, Аллоҳ таоло уни кўплаб қўриқчилар билан жиҳозлаб қўйганини кўрамиз. Масалан, киприклар кўзга тупроқ ва шамол киришидан ҳимоя қилиб турса, қовоқлар инсон кўзларини тез юмиб-очиши учун хизмат қилади. Айниқса, ҳаром нарсалар чиқиб қолганда, кўзни дарҳол юмишда қўл келади.

Кўзларимиз бош суягимизнинг кўз косаси деб аталадиган жойида, яъни ичкарироқда, ботиқроқ жойда жойлашган. Бу эса ташқаридан бўладиган турли зарбалар, таъсирлардан кўзни ҳимоя ҳимоя қилиш учундир.

Шунингдек, кўзга бирор нарса тушганда, масалан, бактерия, микроб, ёт жисмлар тушганда, Аллоҳ таолонинг фазли билан, кўз лизосома деб аталадиган махсус суюқлик ишлаб чиқаради. Аллоҳ таолонинг изни билан бу суюқлик ўша ёт жисмларни, бактерия ёки микробни парчалаб, йўқ қилади.

Бу маълумотлар Аллоҳ таолонинг Буюк Яратувчи, Буюк Мусаввир, барча нарсага қодир Зотлигига далолат қилади.

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мақолалари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЯНА  СОҒИНДИМ  ЯНА....

Тикиш машиналарини ихтиро қилган Elias Howe машиналарни тушида кўрган эди.
Niels Bohr ҳам Квант физикасининг ихтиросини аввало тушида кўради.
Данте " Илоҳий комедия"ни ёзиб кейин уни яшириб қўйганди. Бир кун ўғлининг тушида отаси яширган жойини кўрсатди. Ўғли туш кўрмаганида эди адабиёт биносида " Илоҳий комедия" деган бир ғишт пайдо бўлмасди.
Моцарт ва Бетховен мусиқаларини аввал тушида басталар кейин уни ҳаётга ўгирарди.
Туш бир лутфдир. Баъзан инсон кечалари фақатгина туш кўриш умиди билан  уйқуга рози бўлади.
Аммо ким нимани туш кўрса кўрсин, тушдан ҳам, уйқудан ҳам ширин бир нарсани биламан. Тушда берилган илҳом, ижоддан минг баробар афзал, минг баробар ҳузурли бир бағирни... Бу бағир саждадир. Бир кечани инсон сажданинг бағрида ўтказса кейинги кечагача уни яна соғинади. Қуёшнинг ботишини яна соғиндим, яна, дея кутади.

Ибн Масъуд р а дедики:" Инсоннинг ҳалокати иккита нарсададир,  булар ўзига бино қўйиш ва умидсизликда".
Бу икки офатнинг шифоси эса узун саждалардадир.
Зеро Расулуллоҳ с а в маҳамат қилдилар:" Қулнинг Роббига энг яқин ҳолати саждадир", дея.( Муслим).
Энг Буюкка яқинлик бизни буюкликдан қутқаради.
Энг Жумардга яқинлик бизни умидсизликдан қутқаради.
Чунки," Уларнинг нишонаси юзларидаги сажда изидир" ( Фатҳ сураси,29).
Биз жисмонан ва маънан сажда қилганимизда  хаёлимизга оқиб келадиган дунёвий, шайтоний, нафсоний тушунчаларнинг булоғи қаердан?
Ичакларимиз ва пастки бўлимлардан, мушак ва суяк оламида минглаб информация ва папкалар тахланиб ётибди. Улар сажда онида тавҳидга келишни хоҳламайди.
Ҳақиқий маънода тавҳидга келганида эса совун кўпиги каби тарқалиб эрийди. Бу папкалардаги тушунчалар каотик ва тартибсиздир. Биз Роббимизнинг Бирлиги  ва Борлигини таний бошлаганимизда улар ёна бошлайди. Калимаи тавҳид идроки бизнинг онг остимизни тартибга солиш ишини бошлаб юборган бўлади.
Онг ости ёпиқ, пардаланган жанжалли воқеалардан озуқа олувчиларни севади. Чунки инсонларнинг кўпчилиги яъни ичак мия ёки судралувчи миялилар  уруш жанжалдан озуқа ва завқ олади. Хамиртуруши бузуқ, қийноқдан завқланади.

Ақл сажда қилмай туриб бош сажда қилмайди. Қилса ҳам фойдаси камдир. Фақат гимнастика бўлади, аммо сажда энергиясидан фойда ололмайди. Ақлнинг саждаси суннатуллоҳни идрок  қилиш, савол бериб жавобини қидирмоқдир. Жавоблар топила бошлаши билан қалб саждаси бошланади. Сажда, тупроқдан келдим тупроққа кетаман, демакдир. Пешона саждага борганида эпифиз бези ҳаракатга тушар ва вужудга энергия ёйишга бошлайди.

Қор кристалларида  товушни ютиш хусусияти бор. Қор ёққанида ҳамма жойнинг сас -садосиз бўлиб қолишининг сабаби будир. Инсонларнинг ҳам баъзан жимжитликка кўмилишининг сабаби ичига қор ёғаётган бўлади.
Баъзан ичига шиддатли сел ёғади. Ёмғирдан қочиб бир шамсия қидириб қоладику инсон. Ўша шамсия яна сажда.

Кечалар қора атиргулга ўхшайди. Ғунчасида саждаларнинг ифори гизли. Таҳажжудда очиладиган гул. Тонгга яқин ифорага тўйиб бўлмас гул.
Сажжода боғчасининг қора ғунчаси...

Тавҳид, ширин- шакар тушлар кўриб, мазза қилиб, оёқни узатиб ухланадиган тўшакларнинг адреси эмас. Валлоҳу бу йўл жуда аччиқ, изтиробли,тиканли, бўронли. Тўшак- мўшак йўқ бу сафарда.
Иброҳим а с каби оловга отилиш бор. Исо ас каби михланиш бор. Расулуллоҳ с а внинг хижрати бор. Юсуф а с нинг зиндони бор.

Эски Қалам ёзди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кубалик рассом Эрик Равело болалар орасида энг кўп учрайдиган жиддий муаммоларни тасвирлади. Ушбу тасвирларда сиз:
1.Католик черковларида юз берувчи педофилия ҳолатларига учраган болалар;
2.Таиланд туризмида жинсий фаолият кўрсатувчи ҳодима сифатида ишлайдиган болалар;
3.Суриядаги уруш қурбони ва жангчиси бўлган болалар;
4.Ҳар йили юзлаб органлар олди-соттиси учун қурбон қилинаётган болалар;
5.Америкадаги совуқ қуролларга бўлган эркинлик сабабли мактабларда совуқ қуроллар қурбони бўлган болалар;
6.Fast foodлар, яъни тез тайёр бўлувчи овқатлар сабаб вазн ортириб олган болаларни кўришингиз мумкин.

Умму Сумайя таржимаси

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ГЎДАКЛАР ТИКАНЗОРДА ҚОЛМАСИН...

Бозор дарвозасидан кириб-чиқаётганлар дарвоза олдида совуқдан жунжикиб ўтирган чамаси уч- тўрт ёшли қизчага бефарқ қараб ўтолмасди. Кимдир унга қанд, кимдир юмшоқ кулча узатарди.
Ўттиз ёшлардаги аёл бозор-ўчарини қилиб бўлгач, дарвоза олдига келиб сумкаларини ерга қўйди. Шу пайт ёнгинасида катта-катта қора кўзлари жавдираб турган қизалоққа кўзи тушди. Совуқда дир-дир титраётган қизчага ичи ачиди. Яқинига келди. Музлаган қўлчаларидан тутди, бағрига босди ва:
- Айланай қизим, совқотибсан-ку, ойинг қани? Нега бир ўзинг бу ерда турибсан?
Қизалоқ кўзларини юмиб-очиб, йиғлаб юборди:
- Ойим... Ҳозир келаман... Деб... Келмади...
Аёл қизчани бағрига босаркан чўнтакчасида букланган қоғозга кўзи тушди. Уни очиб, ўқий бошлади:
"Ассалому алайкум! Ким қизимни фарзандликка олиб, бағрига босса, мендек бағритош онани кечирсин. Ота-онам дунёдан ўтганига анча бўлди. Қизим билан ҳар жойда, ижара уйларда яшадим. Тикувчилик қилдим. Аммо ишим олдинга юрмай, жуда қийналдим. Қизим ҳам мен каби қийналишини истамайман.
Кечқурун Россияга жўнаб кетяпман. Қизимни сийлаганни Худо сийласин!"

Аёл хатни ўқиркан, кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Қизчани бағрига босганча лаблари пичирлади:
"Бечорагина..." У қизчани даст кўтарди. Бир қўлида сумкалари...
Уларнинг зил - замбилдек оғирлиги энди аёлга сезилмасди...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Жорж Маклорин 1948 йилда Оклахома универститетида қабул қилинган биринчи қора танли талабадир. Уни оқ танли талабалардан алоҳида ўтиришга мажбур қилишган эди. Аммо у ўз номини универститет тарихида ўтган энг яхши учта талаба рўйхатига муҳрлай олди.
Маклорин айтади:
"Курсдошларим менга ҳайвонга қарагандай қарашар эди. Мен билан ҳеч ким гаплашмас эди. Домлалар ҳам худди мен учун келишмагандай тутишар эди ўзларини. Савол берсам жавоб беришмас эди. Аммо мен бор кучимни ишга солиб талабаларнинг барчасидан ўзиб кетдим. Энди улар билмаган нарсаларини мендан сўрашга мажбур эдилар. Ҳамма нарсани орзу қилса бўлади, аммо муваффақиятни эмас. Унга меҳнат билан эришилади".
Бошқалар модомики сени шаклинг, кўринишинг ва кийиминг учун таҳқирлар экан , сен юзингни қуёш ва ой сингари мунаввар қиладиган ахлоққа эга бўл тамом. Ҳаммаси яхши бўлади!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Shu bilan endi bizni maxallada elektr energiyasi aniq o’chmaydigan ko’rinadi.

Shu bilan rivojlanib ketamiz.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

РАМАЗОННИ БОЙ БЕРМАЙЛИК РАМАЗОННИ…

Биродарим, шукроналар айтинг бугун,
Дуолар-ла ўтказайлик отган тонгни.
Гуноҳларни мағфиратлар этмоқ учун,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Фаришталар ҳамроҳ бўлсин изингизга,
Парвардигор нурин сочсин дилингизга,
Иймон тиланг ҳам ўғилга, қизингизга,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Гоҳо билмай гуноҳ қилдик ожиз банда,
Туғилгандай покланмоқлик, жисм танда,
Улуғ ойнинг фазилатин ҳар қадамда,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Таровиҳлар ўқилгайдир нурли ойда,
Қуръон тиловати зиёдадир нурли ойда.
У дунё - чун қиёматда берар фойда,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Занжирларга банди бўлгай лаъин шайтон,
Охиратни обод қилмоқ, бизда имкон,
Огоҳликка чорладим-да, эй мусулмон,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Рўза тутинг, Тангрим берсин сабрингизни,
Малоиклар кўкка элтсин қадрингизни,
Аритсинлар юракдаги дардингизни,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Биродарим, шукроналар айтинг бугун,
Лаббайка, деб қарши олинг Ҳақ азонни.
Яратганнинг жаннатига етмоқ учун,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Рамазонни бой бермайлик, рамазонни...

© Абдувоҳид Сувонов
/channel/Adabiyot_olami

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

3 апрел куни Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Аёл аввал 5 ёшли фарзанди С.Й ҳамда 4 ёшли С.А.ни 9-каватдан бирин-кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнг кичик фарзанди С.Р.ни олиб, ўзи билан бирга сакраб, ўз жонига касд қилган.

👉 https://kun.uz/68330823

Shunchaki bolalarga achindim. Hali hayotda hech narsani ko'rishmagandi...
Ko'p qavatli uylarni derazalariga temir panjara qilish kerak. Hamma!
Lekin tashlayman desa, tomdan ham tashlayveradi. Sabablarini topib, ularni yoqotish kerak. O'lim muammoni kaliti emas!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аввалига кўнмади, лекин бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Эрим аста-секин новвойчиликнинг сир-асрорларини ўргана бошлади, аввалига хамир қоришни, кейин зувала узишни, ясашни. Аммо нон ёпишни ўрганолмади.
Мен нонни яхши ёпардим. Эр-хотин маслаҳатлашиб, уйда новвойхона очишга қарор қилдик. Эрим хамир қориб берар, мен ёпардим. Аста-секин мижозлар йиға бошладик. Ишимиз юришган сари эрим ўзгара бошлади. Қўлига бир-икки сўм пул тушиб, босар-тусарини билмай қолаётганди.
Кечқурунлари ҳовли этагига бориб, кимлар биландир телефонда соатлаб гаплашадиган одат чиқарди. Шу қадар чарчардимки, бориб уни пойлашга ҳолим ҳам қолмасди. Саҳар туриб нон ёп, дўконларга тарқатиб кел, уй ишлари, бола, эр, рўзғор... Хуллас, кунларим шундай ўтаверарди.
Барабаннинг ичига тушиб қолган сичқончадек тинимсиз югурардим. Эрим ҳамир қориб берарди-да, чарчадим деб кун бўйи ухларди. Туни билан телефонда гаплашиб чиқарди.
Шу зайл иккинчи, учинчи фарзандларимни дунёга келтирдим. Қорнимнинг ўнг томони тез-тез оғрийдиган бўлиб қолди. Аввалига оғриқ қолдирувчи уколлар олиб юрдим. Лекин борган сари зўрайиб бораверди. Текширувда жигаримда қурт борлигини, зудлик билан олдиришим кераклигини айтишди.
Операциядан кейин бир ҳафта шифохонада қимирламай ётдим. Уйга келганимдан сўнг ётиш қаёқда. Ҳали тўлиқ тузалмаганим учун эрим нон ёпди. Ҳаммасининг орқаси қорайиб чиқди. Уларни дўконларга ялиниб, ёлвориб ярим нархида ўтказиб чиққунча адо бўлдим.
Ҳозир ўйлаб эрим кўп нарсага эпсиз бўлганини тушунаман. Лекин ўшанда кўзларим кўр эди. Эримни телбаларча севар, унга қаттиқ ишонардим. Агар бунчалар яхши кўрмаганимда хиёнатини шу қадар қаттиқ олмасмидим, деб ўйлайман.
Болалар, рўзғор, иш, буларнинг барига улгуролмай қолдим. Рўзғор ишларини қилиш учун бир қизни ишга олдим. Олис тумандан келган бу қиз уйимизда туриб ўқув курсига қатнар, бўш вақтларида уй юмушларимни бажарарди. Албатта, бунинг учун унга ҳар ой ҳақ тўлардим.
Аввалига эътибор қилмадим, аммо эримнинг бегона қизга нисбатан ортиқча меҳрибончиликлари ғашимни келтира бошлади. Тунда қизлар билан телефон орқали гаплашиб юришини эркакчиликка йўйиб кўз юмгандим. Лекин кўз ўнгимда бегона қизга хушомад қилиши мени камситар, аёллик нафсониятимга тегарди.
Қизимиз юқори синф, ўғилларим ҳам эсини таниб қолганда отаси эсини емагандир, деб ўзимни юпатиб юрдим. Аммо қўрққаним содир бўлди. Уларни бирга ушлаб олдим. Тафсилотларини эслашни, бирма-бир гапиришни истамайман.
Хуллас, жанжаллар, кечирим сўрашлар, ялиниб ёлворишларидан сўнг кечирдим. Бироздан сўнг эрим яна қилиқларини бошлади. Бир кечирди, бундан кейин доим кечиради, деб ўйлади чоғи.
Ишонасизми, аёллигимни ҳис қилмай қўйдим. Ширин гап, меҳрибончилик у ёқда турсин, бир дастурхонда овқатланмасдик. Эрим тушда чиқиб кетиб, ярим тунда кириб келадиган бўлди.
Рашк, алам, нафрат кўзларимни кўр қилди. Эримдан топмаган бахтни мен ўзгалардан излай бошладим. Шундай инсонни топдим ҳам. Узоқ суҳбатлашардик. У мени тингларди, тушунарди, ширин сўзларини аямасди. Мен у билан ҳеч бир тубанликка бормадим, аммо, кундан кун унга боғланиб бордим.
Тез тез ёзишадиган бўлдим. Бир-биримизга расм жўнатиб, ҳар соатда аҳволимизни сўрайдиган бўлдик. Эримга ўзимни фақат пул, рўзғор учун керакдек ҳис қилардим. Ўзимга яраша ҳусним, чиройим бўлса, унга фарзандлар туғиб берган бўлсам, рўзғорини бутлаб ўтирган бўлсам, тинмасам, нега менга бундай ноҳақлик қилишини тушуна олмасдим.
Кўза кунда эмас, кунида синади, дейишади. Менинг кўзам ҳам синди. Доим ёзишмаларни ўчирардим. Ўша кун ёзишиб ётиб, ухлаб қолибман. Ярим тунда келган эрим қўлимдан телефонимни олиб хабарларни ўқиб чиқибди.
Жанжал, тўполон қилди. Қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла-кўйни бошимга йиғиб келди. Унинг қўлида далил бор эди. Мен эса унинг хиёнатларини исботлаб беролмасдим.
Қизим кўзларимга термулиб, ойи, ҳеч бўлмаса мени ўйламадингизми? Ким деган одам бўлдим, синфдошларим ичида қандай бош кўтариб юраман, дегандаги нигоҳлари ҳеч қачон эсимдан чиқмаса керак.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

НОШУДЛИКНИНГ САРҲАДИ БОРМИ?

Ислом дини арконларини бажаришни машаққат ёки қийин дейдиганлар топилади. Таассуфки, Аллоҳ осон ва енгил қилиб берган имконият ва неъматлардан кўпчилик фойдаланмайди.

1. Отанинг боласига қилган дуоси мустажобдир.
Аммо оталар учун болаларининг ҳаққига 2дақиқа дуо қилгандан кўра, уларни кун бўйи тоғ ва ҳиёбонларда айлантириб келиш осон.

2. Азон ва иқомат ўртасида қилинган дуо мустажобдир.
Аммо азон ва иқомат ўртасидаги қисқа танаффусда дуо қилишдан кўра ифторлик қилиш ёки ижтимоий тармоқни титкилаш осон.

3. Ёмғир ёғаётганда қилинган дуо мустажобдир.
Охирати учун қисқагина дуо қилгандан кўра, соябонни олиб, ёмғир остида соатлаб сайр қилиш осон.

4. Туннинг учдан бир қисми қолганида қилинган дуолар мустажобдир.
Аммо таҳорат олиб, таҳажжуд ўқиб, Аллоҳдан сўрагандан кўра, YouTubeга кириб, бемани видеоларни бомдодгача томоша қилиб ётиш осон.

5. Мусофирнинг дуоси мустажобдир.
Аммо дуоси қабул бўлар инсон тоифасига кириб, ўзи учун дуо қилиб олгандан кўра, шу борилган маскандаги томошагоҳ ва манзараларни кезиш осон.

*

Бир томондан қараганда, юқоридаги ҳолат ва вазиятларда ақалли 10-15сония дуо қилиб, сўнгра бошқа ишларга машғул бўлиш ҳам мумкин. Аммо биз шунга ҳам эринамиз. Яна шаъриятнинг шарри бизга оғирлик қилишидан нолиймиз.

*

Фақатгина бомдодни ўқиб қўйиб, ишимизда барака йўқлигидан нолиймиз.

Эҳсон қутисига 1000сўм ташлаб, ўзимизни саҳий кўра бошлаймиз.

Бир кун таҳажжудни ўқиб, Жаннатдаги уйларимизни ҳаёл қила бошлаймиз.

Бир марта умрага бориб, ўзимизни саҳобалар қаторида кўра бошлаймиз.

Роббимизни бизга берган неъматлари ҳақида ўтириб санашга ҳеч биримизни ҳолимиз йўқ. "Санасак адоғи йўқда!" деб, ҳотиржам ҳам тортамиз.

Яна ҳолимиздан нолиймиз.
Ношудликнинг сарҳади борми?

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ХАЛОЙИҚҚА

Бутун миллат бир касни деб, ер бўлдими?
Ожизани асролмаган эл бўлдими?!
Ғурурингни синдиришди, эй ори йўқ,
Халқим деган жўмардларинг айт ўлдими?!

Қомусим деб, керак эмас ҳайқиришинг,
Муаммога рўбародир, ёзинг - қишинг,
Нокасларга қўл келди-ку, жим қотишинг,
Бу ватанда ожизалар хор бўлдими?!

Бобом Темур, деганингга энсам қотар,
Муғомбирлар бу кетишда юртинг сотар,
Эгик бошинг, силаганча қуёш ботар,
Умринг бўйи паймонанг, ҳеч тўлдими?!

Журъат қилиб тўхта десам, қонунинг бор,
Ҳақиқатни борин айтсам, тортасан дор,
Бу ҳолатга келганича ким айбдор?
Сенинг учун жон куйдирган, ёт бўлдими?!

Муҳтожликдан очилмоқда ҳамма эшик,
Даромадли омборларинг, бари тешик,
Қайда қолди, Алпомишлар ётган бешик?
Жалолиддин авлодлари хор бўлдими?!

Аёлларинг Турк-у, Дубай бориб ишлар,
Ўғлонларинг Рус ўлкада, нонин тишлар,
Ноибларинг минбарлардан туриб нишлар,
Эртанг учун, ҳеч қайғургон бор, бўлдими?!

Асл юзинг очиб берсам тошлар отма,
Овозингни ўчир дея, кишан тортма,
Ватанимни жондан севгум, бўйин тортмам
Лаганбардор, маддоҳларинг, ёр бўлдими?!

Шоирларинг саси чиқмас, керак пайтда,
Халқинг учун дардларингни қўрқмай айтда.
Ёқмаяпман ҳақ сўзимни айта - айта.
Бу ҳолингга қараб турган, дўст бўлдими?!

Шоирман мен, сўзим айтсам кесма тилим,
Оғрир дилим, оғрир дилим, оғрир дилим.
Нари борса тортадурман, битта ўлим,
Номуси йўқ даврасида ор, ўлдими?!

Ботирингиз, қайда қолди эй Ўзбегим,
Миллат шаъни қайда қолди эй Ўзбегим?
Шеър сўнгида шу сўзимни келди дегим,
Бу миллатда, эр йигитлар ё ўлдими?!

© Абдувоҳид Сувонов
2023 Апрел
/channel/Adabiyot_olami

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

“Туғган фарзандларим мени эмас, кундошимни танлади” — хатосини кеч англаган аёл ҳикояси

Ўзингда бор нарсаларнинг, айниқса, оиланинг қадрига етмаслик якунда тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқаради. “Ҳаётий ҳикоялар”нинг бу галги қаҳрамони ҳам вақтида турмуш ўртоғининг, оиласининг қадрига етмаганлардан. Ношукурлик ортидан ўз бахтини ўзи барбод қилиб, боши деворга текканда кўзи очилган аёл. Қуйида унинг ҳикоясини тинглаймиз.
“Ўша вақтларда ўзимни анча бахтсиз ҳис этардим. Лекин энди ўйлаб қарасам, мендан бахтли одам бўлмаган экан. Тоғдек суянчиғим – эрим, бағримни тўлдирган уч ўғлим бор эди”, дея энтикиб қўйди аёл.
“Тўққиз фарзанднинг каттасига келин бўлганман. Қайнонам мени яхши кўриб келин қилган. Уларнинг яхши муомаласи, соддалиги онамга ҳам ёқиб қолган. Мен эса уста йигитга турмушга чиқишни истамасдим. Ҳа, куёв бўлмиш уста эди.
Ўзимнинг чиройимга ошиқ бўлиб, фақатгина шаҳзодаларга муносибман, деб ўйлардим. Қаршилигимга қарамай тўй бўлди. Лекин эримни ҳеч севолмадим. Яхши гаплари ҳам, эркалатмоқчи бўлиши ҳам ёқмасди. Жеркиб ташлардим. Эрим эса буни нозга йўйиб, кўнглимни олишга кўпроқ ҳаракат қиларди.
Биринчи келин бўлганим учун қайнота-қайнонам мени авайлашарди. Овқатларим ўхшамаса ҳам қайнотам “Дастурхонга келтирилган овқат зириллаб туради, мени ҳеч ким ёмонламасмикан, деб. Ҳечқиси йўқ, бир кун ундай, бир кун бундай”, деб еяверарди.
Улардан қўрқибми, ҳеч ким овқатдан юзини бурмасди. Қайнсингилларим ортимдан қолмас, уй супурсам полларини артар, ҳовли супурсам сув сепиб беришарди. Лекин мен ўшанда буларни табиий қабул қилардим. Қилади-да, шу уйда яшаганидан кейин, деб ўйлардим.
Шукур, яхши одамларга келин бўлибман, деган ўй хаёлимга ҳам келмасди. Биринчи ўғлимни дунёга келтирганимдан сўнг эримни умуман ёмон кўриб қолдим. Уни ўзимга яқинлаштириш у ёқда турсин, юзига қарагим келмасди. 
Эримга эътибор бермай қўйганим сари менга кўпроқ эътибор берар, ўзингни тиклаб ол, ҳаммаси яхши бўлиб кетади, дерди.
Ишдан келганидан сўнг китоб ўқийдиган одати бор эди. Ҳатто шу ҳам асабимга тегарди. Ўзинг-ку бир уста бўлсанг, китоб ўқиганингга ўлайми, дердим ичимда.
Вақт ўтгани сари эрим меҳр, эътибор кўрсатишдан чарчади. Ичиб келадиган одат чиқарди. Биринчи марта ичиб келган куни менинг айбим нима, мендан нима истайсан, деб жанжал қилди. Жавобимни беринг, кетаман дедим. Бор катта кўча, кетсанг кетавер, деган жавобни олдим.
Қайнонам ҳайҳайлаб ўртага тушди. Лекин мени олиб қололмади. Онамникида бир ҳафта ўтирдим. Ростини айтсам қийналиб кетдим. Бир томондан онамнинг шундай одамларни билмасанг кўзинг кўр бўлади, дея насиҳат қилавериши, яна бир томондан боламнинг инжиқ бўлиб қолгани эзиб юборди.
Қайнонам келди. Яна бир кун келишмаганда онам ўзлари олиб бориб қўярди. Эримникида болам қайнсингилларимдан ортмайди. Қиладиган ишим овқат қилиб ётиш эди. Ўзим ҳам қийналиб кетганим учун ортга қайтдим.
Эрим менга нима бўлаётганини, истасам докторга кўрсатишини айтди. Балки, ётиб даволанарсан, асабларинг чарчагандир бола билан, деди. Бечора, мен сизга жиннимасман, деган жавобни олди. Ҳалол ишласам, катта-катта пул топсам, сенга нимам ёқмайди, деди эрим.
Кўзига қараб жиддий гаплашиб олмоқчилигини билдим. Лекин ҳозир онамникига ҳам қайтолмасдим. Ўзим қийналишимни сезиб турардим. Индамадим. Шу тарзда кунлар ўтди. Фарзандларимиз уч нафар бўлганида бизни алоҳида уй-жой қилиб чиқаришди.
Энди ўзимга хон, ўзимга бек эдим. Фарзандларимнинг барчаси ўғил бўлса ҳам идишларни ўзлари ювиб, ўзлари жойлар, овқат солар, сигир соғар, ҳатто хамир ҳам қиларди. Нега шундай болаларимнинг қадрига етмаган эканман-а? Ҳозир ўйлаб виждоним қийналади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Qariyalar uyidagi otaxondan maktub...

Farzandlarim.... bir bor ko'rgani kelinglar...😢

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳақиқий эркаклар замонида уларнинг рашки қандай бўлган?

Биласизми..?

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўз даврининг гўзали бўлган Отика бинт Зайдга уйландилар. Бу аёлнинг қалби масжидга боғланган, бошқа аёллар билан жамоат бўлиб намозларни адо этишни хуш кўрарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида ҳуфтон намозини ўқишига монеълик қилмасликлари шарти билан турмушга чиққанди.

У пайтдаги одамлар фосиқ бўлганидан эмас, заифаларини қаттиқ қизганганларидан, никоҳдан кейин уни масжидга чиқиши рашкларини келтирадиган бўлди. Ваъдаларига биноан унга «Чиқма» ҳам дея олмасдилар. Бир куни бу сабрлари ниҳоясига етти. Ҳуфтонга боришидан олдин, у ўтадиган йўлнинг қоронғу жойига беркиниб олдилар.

У ўтаётганида таниб, орқасидан бориб белига урдилар. Аёлнинг ғазаби келиб, йўлдан қайтди. Эртасига хуфтон намозига азон айтилган пайт, аёл масжидга бориш учун тараддуд қилмади.

- Сенга нима бўлди? Азон чақириляпди? деб сўрадилар.
Аёл:
- Ҳозирги замонда одамлар ёмон бўлиб кетишган, деди.
Ҳазрат Умар ниятларига етганларидан хурсанд бўлдилар.
(Баъзи манбаларда бу киши ҳазрат Умар эмас, Зубайр ибн Аввом ва у кишининг аёллари бўлганликлари ҳам зикр қилинган).
Бугунги кунда жамиятимиз шундай эркакларга қанчалар муҳтож…

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Boringizga shukr Azizlar .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ШУНДАЙ ТУШУНЧАДА БЎЛИШИМИЗ КЕРАК

393-ҳижрий санада вафот этган фақиҳ Абу Исҳоқ Шерозий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: "Бир марта тунни отам билан бедор ўтказдим. Ён-атрофдагилар чуқур уйқуда эди. Отамга айтдим: "Анавиларнинг ичида туриб, икки ракат намоз ўқийдиган одам йўқмикан?!".

Шунда отам менга шундай танбеҳ бердилар: "Эй ўғлим! Халқни айблаганингдан кўра ухлаганинг яхши эди. Сенинг тўғри йўлда эканинг бошқанинг адашувини масхара қилиш ҳуқуқини бермайди. Осий-гуноҳкорга тепадан туриб қарама! Қалблар Раҳмон бармоқлари орасида, уларни хоҳлаганича тўнтариб-айлантиради. Аллоҳ таоло сени ҳидоят йўлига танлаган пайтида, сендаги ўзига хослик ёки тоатинг сабаб танламаган. Балки Ундан бўлган раҳмат сени қамраб олган. У буни хоҳлаган лаҳзада сендан олиб қўйиши мумкин. Шу сабаб амалинг ва ибодатинг билан ғурурланма! Унинг йўлидан адашган кишига менсимасдан қарама! Агар сенга Аллоҳнинг раҳмати бўлмаганида, сен унинг ўрнида бўлардинг. Истиқомат (тоатда яшаш)да собитлигингни ўзингнинг шахсий ютуғинг деб асло ўйлама! Аллоҳ башарнинг яхшиси Пайғамбарига: "Агар биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ уларга бироз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди" ("Исро", сураси, 74-оят), деган бўлса, сен ким бўлибсан?!".

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бу ўта қизиқ воқеа Францияда содир бўлган экан. Танишимнинг айтишича, озиқ-овқат магазинида бир ҳижоб ва ниқоб таққан мусулмон аёл, олган нарсаларининг ҳақини тўлаш учун кассага яқинлашди. Кассада аёл киши ўтирар эди. У ҳам мусулмон эди. Аммо, харидор аёлдан фарқли ўлароқ, кассир, кўпчилик маҳаллий одамлар сингари, ярим яланғоч кийимда эди. Ҳижобли аёлга очиқдан-очиқ норози оҳангда, шубҳали назар билан, овозини баланд кўтариб деди:
---«Сенга ўхшаганларнинг касрига, бизнинг мусулмонларимиз қийналишмоқда. Бизда шундоқ ҳам муаммоларимиз оз эмас. Биз бу ерда бизнес учун яшаяпмиз. Яшашимиз учун пул топяпмиз. Динингни амалиётда синамоқчи бўлсанг, ўз ватанингга бориб бу ишларингни қилавер. Бу ерда сени ҳеч ким ушлаб тургани йўқ....»
Олган нарсаларини сумкасига солаётган мусулмон аёл, кутилмаганда, юзидан ниқобини олди. Бу нарсани умуман кутмаган ярим яланғоч кассир ҳанг-манг бўлиб қолди. Унинг рўбарўсида ёшгина, оппоқ юзли, кўзлари мовий, малласоч қиз турар эди.
Харидор кассирга сал эгилиб деди:
---«Мен француз аёлман. Бу менинг ватаним, ва менинг Исломим. Сиз ўз динингизни дунё учун сотдингиз. Биз эса, унга эга чиқдик...!»
Шу сўзларни айтиб, мусулмон аёл, виқор билан эшик томон юрди. Ярим яланғоч дўкон кассири эса, ўзини бутунлай йўқотиб, бахтиёр мусулмон аёлнинг орқасидан анграйганча қотиб қолди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ӯриндиқда қолдирилган тиллолар...

Тошкентдан оиламиз билан қишлоққа сафарга отланаётган эдик. Уловимизда бўш жой борлиги боис синглимизни ҳам бирга олиб кетадиган бўлдик. Мен ишдан чиқадиган, оиламиз эса ишхонамиз яқинидаги метро бекатига тушиш жойга келиб турадиган бўлди. Келишилган пайтда борсам, ҳамма келган, аммо синглимиз йўқ эди. Мен яна бир жойга учраб ўтишим кераклиги сабабли шошаётган эдим. Буни билган аёлим хижолат бўлиб, синглимга қўнғироқ қилиш учун уловдан тушиб кетди. Чунки синглимиз билан учрашиладиган жой ва вақтни у келишган эди...
Хуллас, бироздан кейин синглим ҳам етиб келди. Шошилганча йўлга отландик. Аммо... шаҳардан 10-15-чақирим узоқлашганимизда бирдан аёлим вой деганча ён-верини титкилай бошлади. Тинчликми, яна ҳамишаги гапми дедим одатдагидай яна бирон нарса уйда қолиб кетган деб ўйлаб. Сумкачам метронинг олдидаги ўриндиқда қолиб кетибди... Аёлимнинг овози йиғлагандан бери бўлиб зўрға чиқди. Ҳамма тилла тақинчоқларимни оволгандим уйда қолдиргим келмай Илтимос, қайтайлик. Юқори тезликда кетаётган рулдаги одамга орқага қайтиш малол келадида. Қолаверса, одам тинимсиз ўтиб-қайтиб турган жойда бунинг устига деярли ярим тунда қолдирилган сумкача шунча пайтдан бери эгасини топиб кетмаслигига ҳам ишониш қийин. Шу боис ҳатто тезликни ҳам пасайтиргим келмади: Бўптида энди қайтгандан фойда йуқку
Маълум бўлишича, синглимни метродан чиқиш жойдаги ўриндиқда кутиб турган аёлим синглим кўриниши билан хурсанд бўлиб кетиб унинг қўлидаги юкни кўтаришга ёрдамга шошилган ва сумкачаси ўриндиқда қолиб кетаверган. Шу боис синглим ҳам хижолат бўла бошлади: Ака, илтимос, чиқмаган жондан умид, бир бориб кўрайлик Табиийки, кайфиятим бузилди. Янгақайинсингил ялингани сари уларнинг мени бекорга оввора қилмоқчи эканлигидан бадтар жаҳлим чиқа бошлади Аммо шу пайтда аёлимнинг тилла тақинчоқлар учун ҳар йили закот чиқариши эсимга тушиб қолди. Закоти берилган мол йўқолмаслиги керак эдику Беихтиёр оёғим тормозга борди. Шу пайтда эса худди қайтишим кераклигига ишора бўлаётгани каби олдинда орқага қайтиш белгиси кўринди Секинлаб бориб, ортга қайтдим. Ҳамроҳлар мум тишлагандай жим. Менинг ичимда эса ҳам умид, ҳам хавотир Эътиқодимизга кўра бу тақинчоқлар йўқолмаслиги керак Аммо йўқолган бўлсачи? Унда аёлимнинг эътиқодига таъсир қилмайдими? Ахир ҳар йили уни закот чиқаришга мен ундаганман бу молингни ҳимоя қилади деганман. Шу хавотир туфайли шерикларимга закот берилгани туфайли қайтганимни айтолмаётган эдим. Метро бекатидан нарироқдаги тўхташ мумкин бўлган жойга уловни тўхтатдим. Аёлим шошилганча тушиб кетди. Ҳаммамизнинг нафасимиз ичимизда. Ҳамма у кетган томонга тикилган. Мен ҳам сир бой бермаётган бўлсамда, орқани кўрсатувчи ойнадан кузатиб турибман. Шу пайт аёлим кўринди, уловга ҳавола бўлиши билан сумкачасини баланд кўтариб кўрсатди, хурсандлиги кўриниб турарди, демак, ичидагилари ҳам йўқолмаган. Алҳамдулиллаҳ! Кўзимга беихтиёр ёш келди Йўқ тиллалар йўқолмагани учун эмас, асло! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлиб турганимдан Яратган эгам аёлимнинг олдида тилимни қисиқ қилиб қўймаганидан севинч ёшлари эди бу! Аёлим уловга чиқасолиб сумкачасини топиб олган болаларни мақтай кетди. Ўриндиқдаги мен сумкачамни қолдирган жойда икки йигит бемалол ўтирганини орқадан кўриб умидим деярли сўниб, оёғим дармонсиз бўлиб қолди, дейди аёлим. Шундай бўлсада, яқин боришим билан йигитлар баравар ортларига ўгирилишиб, улардан бири: Опа, мободо мана бу сумкани изламаяпсизми? деди. Ҳа-ҳа шуни излаяпман десам Узр опа келсак бу шу ерда турган экан анча ўтирдик, ҳеч ким сўрамади. Шунинг учун унутиб қолдирилганини тушуниб, сумкада эгасининг бирон ҳужжати ё манзили бормикан деган мақсадда энди очиб қараб тургандик дея қўлимга тутқазди. Қарасам ичида тиллалар ҳам пуллар ҳам турибди Хурсанд бўлганимдан раҳмат айтиб пулдан қўлимга илашганини олиб Мана бу суюнчи пули деб узатдим аммо шуни ҳам олишмади. Барака топишсиней. У гапиряпти мен эса уловни катта йўл томон бошқарар эканман, кўз ёшларимни яширишга уринаман...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Маст бўлган асалари

Асалари гоҳида хамр (маст қилувчи нарса) истеъмол қилиб қўяди ва бунинг учун жазоланади. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу ҳолатни аниқладилар. Олимлар буни “Асалариларнинг хамр ичиш ҳодисаси” деб номладилар. Баъзи асаларилар нектар йиғиш жараёнида этанол деб аталган маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўяди. Бу табиатда баъзи пишган меваларнинг бижғишидан, ачишидан сўнг ҳосил бўладиган моддадир. Шундай қилиб, ари тили билан бу моддаларнинг бир қисмини ялай бошлайди ва у худди одамларда бўлгани каби маст бўлади. Ушбу мастлик асаларида 48 соат давом этиши мумкин. Маст қилувчи моддаларни истеъмол қилгандан сўнг асалариларда пайдо бўладиган аломатлар маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилгандан сўнг одамларда пайдо бўладиган аломатларга ўхшайди.

Маст бўлиб қолган асаларилар тажовузкор ва зарарли бўлиб қоладилар. Чунки улар асални бузадилар ва ичидаги бу гиёҳванд моддаларни чиқарадилар, оқибатда асал заҳарланади. Лекин Аллоҳ таоло асалнинг шифо эканлигини эълон қилиб:

“Унда одамлар учун шифо бордир” деб марҳамат қилган.

Савол туғилади: Аллоҳ таоло асални шифобахш ҳолда, заҳарланмай туриши учун нима қилган?

Олимлар 30 йил давомида асаларилар ҳаётини кузатдилар. Асалариларнинг уяси ёнида огоҳлантирувчи белги берадиган махсус жиҳозга эга бўлган асаларилар турар экан. Бу жиҳоз маст асаларининг ҳидини сезиш қобилиятига эга. Қўриқчи асаларилар бу жиҳоз орқали маст асаларини аниқлайдилар, у билан урушадилар ва уядан узоқлаштирадилар. Иш шу даражага борадики, маст бўлиб қолган асалари ҳамма уядан қувилади ва мудофаа қилувчи арилар томонидан жазоланади.
Маст қилувчи модда истеъмол қилган асалари жамоа ичида ёмонотлиқ бўлади. Аммо мастлиги тарқаса, уяга киришга рухсат берилади. Бу жараён аридаги заҳарли модданинг буткул йўқолгани аниқлангандан сўнг юз беради.

Маст бўлган асалари яна маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўймаслиги учун қўриқчи асаларилар унинг оёқларини синдиришар экан.

Аллоҳ таоло етишитрилаётган асалнинг тозалигини, шифобахшлигини ана шу йўл билан асрайди. У Зот биз бандаларига ўта меҳрибондир. Асални заҳарли модда қўшилиб қолишидан шу тарзда асрайдиган Роббимизнинг раҳмати ўлароқ, биз тоза, шифобахш асал истеъмол қиламиз.

Демак, миттигина асаларилар ҳам маст қилувчи нарсани истеъмол қиладиган асаларига қарши курашиб, уни уяларидан узоқлаштирар, жазолар эканларми, биз ақлли, иймонли инсонлар ҳар қандай турдаги маст қилувчи ичимлик ва моддалардан сақланишимиз лозим ва лобуддир.

Аллоҳ таоло биз бандаларини Ўзи буюрганидек пок нарсаларни истеъмол қиладиганлардан айласин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​​​КЕНЖА ЎҒИЛ САБОҒИ

(жуда ибратли)

Узоқ-узоқлардаги бир қишлоқда ёшгина йигит ўз ишини бошлади. Яъни, икки кўчанинг чорраҳасида савдо қилишга киришди. У жуда оқкўнгил, меҳрибон йигит эди. Ҳамма уни яхши кўрарди. Нарсаларни ундан олишиб, танишларига ҳам тавсия қилишарди.
Ҳалиги йигит бир йилни ичида мамлакатнинг бир томонидан иккинчи томонига етадиган, халқларни бир-бирига жипслайдиган занжир ҳосил қилганди. Орадан йиллар ўтди...
Кунлардан бир куни ўша киши ҳасталаниб, шифохонага ётқизилди. Врачлар уни текшириб, кўп яшамаслигини айтишди.
Шунда ҳалиги киши ёнига уч ўғлини чақириб, уларга қуйидагича топшириқ берди:
- “Мен бир неча йиллар тер тўкиб, яратган фирмамга ичинглардаги биттанглар бошлиқ бўласизлар. Лекин, қайсингиз энг лойиқ эканингизни билиш мақсадида ҳар бирингизга бир доллардан бераман. Ушбу бир долларга ҳоҳлаган нарсангларни олишинглар мумкин. Лекин, бир шартим: бугун кечга бу ерга келганингларда, олган нарсанглар мана шу хонани бошдан-оёқ тўлдириб туриши керак!”
Учала ўғил ҳам бундай нуфузли фирмага эга бўлиш илинжида ҳаяжонлана бошлади. Ниҳоят, учаласи ҳам шаҳарга бориб, пулларини ишлатишди. Кечга қайтганларида оталари сўради:
-“Қани, тўнғич ўғлим, пулингга нима олдинг?”
Ўғли жавоб берди:
- “Дўстимнинг даласига бордим. Пулимни унга бериб, икки қоп сомон олдим”.
Кейин чиқиб, сомонларни олиб кирди-да, хонага соча бошлади...
Хона бир онда учиб юрган сомонга тўлди. Лекин, кўп вақт ўтмасдан ҳалиги сомонлар ерга тушди. Яъни, ота айтгандай: хонани бошдан-оёқ тўлдиролмади.
У киши иккинчи ўғлига юзланди: “Ўғлим, сен пулингни нима қилдинг?”
- “Мен бир кўрпа-ёстиқ тикадиган одамни уйига бордим. Икки дона ёстиқ сотиб олдим”, - деди иккинчи ўғил. Ва, хонага иккита ёстиқ опкелиб, ичидан парларни (патларни) чиқариб, ер билан битта қилиб хонага соча бошлади. Ҳамма ёқ пат билан тўлса-да, лекин, дарров ерга тушиб, яна хонани тўлдиролмади...
Шунда ота учинчи ўғлидан сўради: “Сен пулингни нима қилдинг?”
Учинчи ўғил бундай деб жавоб берди:
- “Сиз берган ўша бир долларни олиб, бир дўконга бордим-да, майдалатиб олдим. 50 центини муқаддас жойга садақа қилдим. 20 центини шаҳримиздаги иккита ёрдам ташкилотига бердим. Яна 20 центини заифларга тарқатдим. Шундай қилиб, 10 центим қолди. Унга эса иккита нарса олдим”.
Бола қўлини чўнтагига солиб, бир гугурт қутиси ва битта шам чиқарди.
Хонанинг чироғини ўчириб, шамни ёққан эди: хона шам ёруғи билан тўлди!
Хона сомон ёки патлар билан эмас, бошидан-охиригача “нур билан, ёруғ билан” тўлган эди!
Ота бениҳоя хурсанд эди:
- “Жудаям яхши, ўғлим!
Фирманинг бошлиғи – сен бўласан. Чунки, сен – ҳаётдаги энг муҳим нарсани биласан,
яъни ўз ёруғингни сочишни!
Бу – жудаям муҳим...”

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир ўзига тўқ инсон онасининг қўшнисидан озгина туз бериб туришини сўраганини кўриб, кеча анча муддатга етарли туз келтириб берган эдим-ку она, деб сўраганида, онаси қуйидагича жавоб берган экан:

"Биламан болам, уйда тузимиз бор. Лекин бу қўшниларимиз ночор аҳволда, яхши биласан. Тез-тез бизга эҳтиёжи тушиб туради. Биздан ҳадеб сўрайверишдан ҳижолат тортиб қолмаслиги учун, уларга оғир келмайдиган нарсаларидан сўраб тураман.  Шу билан бир-биримиздан олди-берди қилиб туришимиз табий ҳол эканини англатиб турмоқчи бўламан".

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Men xam kelajakda shunday she’r yozishni boshlasam , iltimos meni otib tashlanglar.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эрим жавобимни берди. Болаларим ҳеч бири мен билан кетишни истамади. Отам оқ қилди, онам юзимга ҳам қарамади, фақат юм-юм йиғлади. Хиёнаткор эримни хиёнат билан жазоламоқчи бўлиб ўз ҳаётимни барбод қилдим.
Мен билан ёзишиб юрган инсоннинг ҳам оиласи, фарзандлари бор экан. Бўлган воқеадан хабар топгач, менинг оилам ҳам шундай бўлишини истамайман, мени тушунинг, деди. Қанчалар катта хатога йўл қўйганимни тушуниб етдим. Лекин жуда кеч эди...
Мана, энди юрибман, ўзга элларда одамларнинг боласини боқиб, қари онасига қараб. Ҳозирги ақлим бўлганда эрим билан ўшандаёқ ажрашган бўлардим. Ота-онам, болаларим бағрида бўлардим ҳозир. Шаъним ҳам оёқ ости бўлмасди.
Аввалига яшаш жуда қийин бўлди. Аммо болаларимни соғиниб яшашга ҳам кўникиб қолдим. Бир ўй доим юрагимни ўртайди: болаларим мен ҳақимда гапиришга уялади, мен ҳақимда гап кетса отамнинг боши хам бўлади. Уларга муносиб фарзанд, муносиб она бўла олмадим. Ўлсам ҳам биров билмайди, ортимдан йиғламайди...”

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

“Эримдан ўч олишни ўйлабману, ўзимнинг шаънимни ўйламабман” — пушаймон аёл ҳикояси


“Қизимнинг таъна, алам тўла нигоҳлари ҳеч қачон кўз олдимдан кетмаса керак. Ҳеч бўлмаса мени, келажагимни ўйламадингизми, деган сўзи ҳали ҳам қулоқларим остида акс садо беради. Эримдан ўч олишни ўйлабману, фарзандларимнинг, ўзимнинг шаънимни ўйламабман...”


Гоҳида кимгадир аччиқ қилиб шундай хатога йўл қўямизки, унинг товонини бутун умр тўлашимизга тўғри келади. У хато нафақат бизнинг, балки яқинларимизнинг ҳам ҳаётини остин-устун қилиб юборади. Ҳаётимиз саҳифасида ўчмас доғ бўлиб қолади.

“Ҳаётий ҳикоялар”нинг бу галги қаҳрамони ҳам хатосининг товонига умрининг энг гўзал лаҳзаларини  бериб, кунларини афсус, надомат билан ўтказаётганлардан.
“Туркияга келганимга ҳам анча йил бўлди. Ҳатто саноқдан ҳам адашиб кетдим. Уч йилми, тўрт йилми, балки беш йил бўлгандир. Кунларни санашимдан фойда йўқ, чунки мен ортимга, ватанимга, оилам бағрига қайтолмайман.
Бу ерга одамлардан қочиб келганман. Аммо одамлардан қанчалик қочмай, ўзимдан қочолмадим, хаёлларимдан қутулолмадим. Бир вақтлар оилам, хиёнаткор бўлса ҳам эрим, бир-биридан ширин фарзандларим, ота-онам бор эди. Ўйламай босган қадамим мени барчасидан айирди...
Ота-онам оддий, меҳнаткаш инсонлар эди. Отам новвой, биз уларга кўмакчи эдик. Ҳовлимизда иш тугаганини эслолмайман. Суягим меҳнатда қотди. Тиним бўлмаса-да, оиламизда хотиржамлик, барака бор эди.
Вақти соати билан мени турмушга узатишди. Турмуш ўртоғим бўйлари баланд, хушсурат йигит эди. Уни жуда яхши кўрардим. Шу қадар яхши кўрардимки, жонимни беришга ҳам тайёр эдим.
Саҳар туриб келинлик вазифаларимни қилар, доимо унга эътиборли бўлишга уринардим. Тун ярмида хамир қориб, тонг отмасдан тандирга ўт қалардим. Оила аъзоларим уйғонмасдан нонларни узардим. Қайнотам қайнонамга бу келининг ухлайдими ўзи, дер эканлар.
Катта фарзанд бўлганлари учун алоҳида ҳовлига кўчиб чиқдик. Қайнотам яхши жойларда ишлаган, ўғилларига улар улғаймасдан туриб уй-жой солиб қўйган эканлар. Бирга яшаганимизда билинмаган экан, эримнинг тайинли иши йўқлиги алоҳида чиққанимиздан сўнг сезила бошлади.
Отасининг давлатига керилиб юрган йигитлардан эканлиги кун сайин билиниб борарди. Бозор-ўчар қилишни билмас, кийим-кечакни қўятуринг, рўзғорга етарли маблағ тополмасди. Бу вақтда мен ҳомиладор эдим. Кўнглим бир нималар тусаса ҳам эрим қийналмасин деб айтишга ийманардим.
Қайнона-қайнотам қарашиб туришса-да, рўзғорда етишмовчиликлар бўлаверди. Отамнинг новвойхоналарида ишлай бошладим. Уларга ёрдамлашиб, кунлик иш ҳақи ва нон, озиқ-овқатлар олиб кела бошладим. Эрим аввалига хижолат бўлди. Лекин кейин уялмай қўйди.
Оила бошлиғи эканини ҳис қилиб туриши, масъулиятни унутмаслиги учун ишлаб топган пулларимни эримнинг қўлига олиб келиб берардим. Керак бўлса, сўраб олардим. У-бу устачилик ишларига чиқиб турган эрим кунлар совигач умуман ишга чиқмай қўйди.
Қорним анча катталашиб қолган, ой-куним яқинлашгани сари ишлашим ҳам қийинлашиб борди. Отамникига борганимда мени новвойхонага киргизмай қўйишди. Бўлди, ўзингни асра, рўзғорингни ўзим қилиб бераман, дедилар дадам.
Бир томондан виждоним қийналар, бир томондан эримни қаттиқ севганим учун хафа қилиб қўйишдан қўрқардим. Шундай қилиб кўзим ёриди. Биз қизли бўлдик.
Фарзандимиз уйимизни нурга тўлдирган бўлса, бир томондан турмушимиз янада қийинлашиб қолди. Яхши еб-ичмаганим учун сутим ҳам яхши келмай, болам тўймагани учун йиғлаб инжиқлик қилар, у йиғлагани сари менинг асабларим чарчаб бораверарди.
Шундан сўнг орамизда жанжаллар чиқа бошлади. Ора-сира қайнотам ва отамникидан келадиган озиқ-овқатга қараб қолдик. У етмасди. Кимдир ишлаши керак эди. Эрим кунлар исиса устачиликка чиқишини, амаллаб отамнинг олдида ишлаб туришимни тинимсиз уқтирарди.
Чиллам чиққач уйга бордим. Онамга яна ишламоқчилигимни айтдим. Янги келинлигингдаёқ ишлашингга қарши эдим. Эринг тайинли ишнинг бошини тутмасдан сен топганингга ўрганиб қолмасин, деб қўрққандим. Отанг қўймагандилар. Ноилож индамадим. Лекин белингни тутиб олмасингдан ишга чиқишингга қўймайман. Ўрнингга эринг келиб ишласин, дедилар.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аъробийга дедилар:
- сиз ўласиз
- ўлсам қаерга бораман?
- Аллоҳнинг ҳузурига
- нима яхшилик кўрсам Ундан кўрдим-ку, энди У билан учрашишдан қўрқаманми?, деди.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

Салафлардан биридан сўрадилар:
- Дуоси қабул бўладиган бирор кишини биласизми?

- Дуоларни қабул қиладиган Бирини биламан, деди.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

Аъробий ибн Аббос разияллоҳу анҳудан сўради:
- Қиёматда бизни ким ҳисоб- китоб қилади?
- Аллоҳ таоло
- Ундай бўлса биз қутилибмиз, онт ичаман, деди.

Аллоҳга яхши гумон нақадар яхши!

Бир йигитнинг ўлим вақти келганида онаси йиғлай бошлади.
- Онажон! Менинг ҳисоб-китобим сизга топширилса, нима қилар эдингиз?
- Болам, сенга раҳм қилар эдим.
- Онажон, Аллоҳ сиздан ҳам раҳмлироқ.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

"Раҳмон(дан қўрққани) учун овозлар сўнган кун"

Буюклигини, Қаҳҳорлигини кўрсатадиган ўринда "Қаҳҳор, Жаббор, демади!
Шундоқ ҳам юраклар қинидан чиқиб турган мақомда "Раҳмон" исмини айтди!

Аллоҳнинг раҳмати нақадар буюк!

Аллоҳ таолодан бизларни, барча мўмину муслимларни мағфират қилишини, гуноҳларимизни ўтиб юборишини, раҳм қилишини сўраймиз!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЕТИМЛАР ҲАҚҚИ

Уч ёшимда онам қазо қилишган.
Биз оилада еттита бола етим қолганмиз. Шунда кўпчилик, дадамга иккита кичкинангизни болалар уйига олиб бориб беринг, деб кўп айтишган экан. Яъни мен-3 ёш, Опам-6 ёш.
Тракторчи отам раҳматли бекорларни айтибсизлар деб, бизни ўзлари вояга етказдиришган.
Шуларни ўйласам отам қандай бағрикенг инсон бўлган эканлар деб, ҳақларига доим дуо қиламан.
Ривоят қилинишича, қадимда бир одам қуръон китобдан нусҳа кўчириб, сотиб тирикчилик қилар экан.
Китоб олганларни кўпи, нега етимлар ҳақидаги ёзувлар бўялиб кетган бошқа ёзувлар яхшику деб сўрашар экан.
Шунда ҳаттот мен сиёҳга шакар қўшиб ёзаман, пашшалар келиб, ортиқча сиёҳни шакарига қўшиб сўриб кетишади, ёзув тез қуриб, чиройли чиқади.
Аммо, етимлар ҳақидаги ёзувларга, етимни ризқи деб тегишмайди, қийин ва хунук қурийди, деган экан.
Бугунги пашшачалик фикри йўқлар, етим ризқи тугул, номусини зўрлаб топташига нима дейиш мумкин, ё алҳазар!

Mirzo Karim

@Hikoyalar

Читать полностью…
Подписаться на канал