hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

(Quydagi maqola, Hikoyalar kanalining fikri emas. Shunchaki fikrlash uchun joylandi. 100 yillardan beri muhokama markazida turgan O'tgan kunlar asari shunchalar mukammal yozilganki, hozirgacha tillardan tushmaydi)

Кумуш фаришта эмас!!!

"Ўзбек қизларининг соф муҳаббати қандай бўлади?" деб савол берилса билган хам, билмаган хам Қодирийнинг "Ўткан кунлар" идаги Кумушни мисол сифатида келтиришади.

Кундош деган "Сув илон" га эса ушбу асардаги Зайнабни мисол келтиришлари хам ёлғон эмас.

Хўш? Аслида хам Кумуш фаришта-ю, Зайнаб гуноҳкорми? Айб фақат Зайнабдами?

Хеч қачон!

Асар асосида ишланган филъм Кумушнинг камчиликларини қирқиб ташлаб уни шу қадар фариштага айлантириб қўйган-ки, буни кўрган томошабин Зайнабдан нафратланиши табиий. Шунинг учун хам ҳолис ўқувчи сифатида Кумушнинг хаққоний тавсифлари хақида гаплашсак.

1. Ҳа у чиройли эди. Ҳа унинг Марғилонда хам ошиқлари кўп эди. Буни рад этмоқчи эмасман. Аммо у Отабекни севиб қолган бўлса хам, айнан у эканлигини билгани учун эмас, шунчаки бахтли тасодиф сабабли унга турмушга чиқади. Отабек эса хаддан ташқари тортинчоқ йигит. Агар Ҳасанали бўлмаганида Отабек Кумушни, Кумуш Отабекни тушида хам кўрмасди!

2. Хўп кимнинг меҳнати бўлса хам бу турмуш қурилди. Озроқ бахтли кунлар хам кечирилди. Отабекни дор остидан қайтариб келганлиги хам рост. Аммо шунча ишни эплаган қиз биргина ёлғон хат орқали Отабекнинг талоғига ишонди. Отабекни чин дилдан севган экан, унда нега бу талоғни ўз оғзидан эшитиш учун молиявий томондан имкони ета туриб Тошкентга бормади? Бундан битта хулосага келиш мумкин.У Отабекни севгисига ишонмади! Отабек бошқа қизни деб уни ташлаб кетишига шубҳа қилмади! Демак,улар орасидаги ўзаро ишонч хам қил устида эди.

3. Сохта талоқ хатидан сўнг қутидор дарвозасидан қувилган бўш ва баёв Отабекнинг узоқ муддат Кумушга яқинлаша олмай юргани, ўз маҳридаги хотинни нима сабабдан кўрсатишмаётганлигини талаб қила олмагини-ку хеч қандай эр кишининг қолипига сиғмайди. Аммо "фаришта" Кумушчи? Унга бало урганмиди? У нима учун отаси томонидан Комилга унаштирилишига қаршилик қилмади? Севги тимсоли экан, унда нега бу унаштирувдан кўра ўлимни афзал кўрмади? Агар Хомид Комилни "тинчитмаган" да Отабекнинг бу лаллайиб юришида Кумуш талоғини олмасдан туриб Комилга эрга теккан бўлар, бир вақтнинг ўзида хам Отабекнинг, хам шарбатдорнинг ўғлини шаърий хотини бўлиб қоларди! Кумуш Комил билан бир ётоққа киришга кўниб бўлганди! Унаштирувга жим туриши буни исботлайди.Хатто Комил билан тўй кунларига бир кунгина қолганди.

4. Хуллас Марғилондаги ишларни тинчитиб, энди Кумуш билан биргаликда Тошкентга келсак. У Тошкентга қадам босиши билан шу пайтгача Марғилонга, кундошининг олдига кетаётганини билиб турса хам ғиринг демаган Зайнабга нисбатан хусуматини бошлайди. Эрини ундан қизғанади. Онаси "Марғилонга қайтайлик қизим" деб Худонинг зорини қилса-да, атайин Зайнаб билан ўйнашиш учун қолишни танлайди! Кумуш Тошкентга қолиш сабаби хақида онасининг қулоғига нима дейди биласизми? "Агар Зайнаб менга кундошлик қилаверса куёвингиз уни жавобини бермоқчи. Шунинг учун хам мени бу ерга қолишим маъқул"! Мана унинг машъум нияти. У Зайнабни жиғига тегиб, уни кундошлик қилишга мажбур қилиб, Отабек орқали унга талоқ бердириш учун хам Тошкентда қолганди.

Мана шуларнинг бари сиз яхши кўрган Кумушхоннинг кароматларидир! Буни мен ўйлаб топганим йўқ. Унинг сифатлари хақида Қодирий ёзиб кетган. Ишонмасангиз ўқиб кўринг!

Шунча йиллик жимликдан сўнг, хатто у билан ётишни хам истамай" Мижозим суст"деб ёлғон гапирган номард Отабекнинг қилиқларига, Кумушнинг тешиб юборувчи қийиқ сўзларига жавобан Зайнаб томонидан фақат бир марта хато қилинди ва у абадий ёвузлик тимсолига айланиб қолди!

Бу эса адолатдан эмас!


Муаллиф: А. Омон. (Facebook сахифасидан олинди).

(Бу мақола фикрлашни ошириш, танқийди қарашни шакллантириш мақсадида қўйилмоқда!)
Сиз Кумуш хақида қандай фикрдасиз?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда улар маслаҳат қилиб бир қарорга келишибди. Агар бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.

Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто, эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

Эй инсон, билгинки, бахт келувчи ва кетувчи нарсадир. Одам ўзини бир муддат бахтли ҳисоблаши учун бой бўлиши шарт эмас, балки бор нарсасига шукр қилса кифоя.   

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тулки дарёнинг нарги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.

Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.

P.S.: Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.

Бирор ишда иккилансангиз, омонатдор, сизни яхши тушунган, шароит ва имкониятларингиздан қисман хабардор ҳамда ҳаётий тажрибага эга бўлган кишидан маслаҳат сўранг. Кейин  ўша маслаҳатлар ичида яхшисига йўллашини сўраб, Аллоҳга дуо қилинг ва яна Ўзига таваккал қилиб ишга киришинг.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

БИР ДОНА ОЛМА...

Одил хукмдор ҳарбий юришларининг бирида яқиндагина олмазор боғдан ўтган қўшинини синаб кўрмоқчи бўлибди. Ярим кечаси вазирларини чақириб, уларга:
-  Шу пайтда кўнглим олма тусаб қолди. Аскарлар боғдан  ўтаётиб, балки олмадан олишгандир. Менга  бир дона  кифоя, - дебди.
   Ясовуллар бутун қўшинни титиб чиқишибди, аммо бир дона ҳам олма топилмабди. Вазирлар таассуб билан султон олдига киришиб:
- Бир дона ҳам олма тополмадик, бизни маъзур тутинг, -дейишибди.
- Узр айтмангиз, вазирларим, - дебди хукмдор, - аксинча олманинг топилмагани мени беҳад қувонтирди. Агар бирорта аскарнинг халтасидан бирор дона олма топилганида қўшинни дарҳол ортга қайтармоқчи эдим. Фатҳ қилинган ерларда аҳолининг молига, жонига, ор-номусига тажовуз қилмайдиган қўшиним борлигидан фахрланаман.

"Ҳикмат излаганга..." китобидан олинди. Таржимон - Рустам Зоир.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ирода ва ишонч ҳикояси.

Сиднейдан Мельбурнгача бўлган Австралия супермарафони масофаси 875 километрни ташкил этарди. Одатда буни тўлиқ босиб ўтиш беш кундан ортиқ вақтни олади. Бу марафонда дунё даражасидаги енгил атлетлар қатнашади — улар ушбу мусобақа учун махсус тайёргарлик кўрадилар. Аксарият иштирокчилар 30 ёшдан ошмаган ва машҳур спорт брендлари томонидан ҳомийлик қилинган бўлади: уларга махсус либос ва кроссовкалар тақдим этилади.

1983 йили кўпчилик ҳайратга тушди. Чунки старт куни 61 ёшли Клифф Янг старт чизиғида пайдо бўлди. Унинг кийими спортчиникига умуман ўхшамасди — у ишчи комбинезонда, ботинка устига кийилган галошларда келганди. Дастлаб ҳамма уни томошабин деб ўйлади.

Бироқ Клифф старт столига бориб, иштирокчи рақамини олди. Шу пайтда ҳамма тушундики — у ҳам югурмоқчи.

Клифф 64-рақамли иштирокчи бўлиб старт чизиғига чиқди. Журналистлар унга қизиқиб, интервью олишди:

— Салом! Сен кимсан ва бу ерда нима қиляпсан?
— Мен Клифф Янгман. Мельбурн яқинидаги катта чўлда қўй боқаман.
— Ростдан ҳам ушбу марафонда қатнашмоқчимисан?
— Ҳа.
— Сенинг ҳомийинг борми?
— Йўқ.
— Унда сен финишга ета олмайсан-ку!
— Йўқ, ета оламан. Мен фермада ўсганман. У ерда бизда на от бор эди, на машина — фақат тўрт йил олдин биринчи машинамни олдим. Овқатдан олдин, ҳар гал бўрон келганда, мен 2000 акр ерда юриб, 2000 та қўйни йиғардим. Айрим пайтларда уларни топишга 2–3 кун кетарди — бу осон эмас. Лекин мен ҳамишам йиғардим. Шунинг учун бу марафонда ғолиб чиқишимга ишонаман. Бу фақат 5 кунлик йўл — мен эса қўйлар ортидан 3 кунлаб югурганман.

Марафон бошлангач, профессионал югурувчилар Клиффни тезда орқада қолдиришди. Томошабинларнинг баъзилари унга ачинишди, баъзилари эса кулишди — чунки у ҳатто стартда ҳам тўғри тура олмаганди.

Телевизор орқали миллионлаб одамлар Клиффни кузатишарди. Кўпчилик у йўлда вафот этиб қолмаса эди, деб хавотирланишарди ва уни дуо қилишарди.

Ҳар бир профессионал билиши керак эди: бу масофани тугатиш учун тахминан 5 кун вақт кетади ва шунинг учун ҳар куни 18 соат югуриб, 6 соат ухлаш лозим эди. Бироқ Клифф бу ҳақида билмасди.

Эрталаб, стартдан кейинги кун тонгда одамлар ҳайратда қолди: Клифф бутун тун ухламаган, балки югуришда давом этган ва Миттагонг шаҳарчасига етиб келган эди.

У ухламасдан югурган бўлса ҳам, барибир барча спортчилардан орқада эди. Лекин у югуришдан тўхтамасди. Йўл ёқасида турган одамларга салом беришга ҳам улгурарди.

Ҳар кеча у етакчи югурувчиларга яқинлашиб борарди. Ва ниҳоят, охирги кеча — Клифф бутун дунё даражасидаги атлетларни ортда қолдирди.

Фермер нафақат 61 ёшида супермарафонни югуриб ўтди ва тирик қолди — балки мусобақани ютиб чиқди. У рекордни 9 соатга янгилади ва бутун Австралия учун миллий қаҳрамонга айланди.

Клифф Янг 875 километрлик супермарафонни 5 кун, 15 соат ва 4 дақиқада босиб ўтди.

У мусобақа мукофотини қабул қилмади. У биринчи ўрин учун 10,000 доллар мукофот билан тақдирланганида, шундай деди:

— Мен ҳеч қандай мукофот борлигини ҳам билмасдим. Ҳатто пул учун қатнашмаганман.

У ҳеч иккиланмасдан, бу маблағни ўз ортидан келган беш нафар спортчига тенг бўлиб — ҳар бирига 2,000 доллардан тақсимлаб берди. У ўзига бир цент ҳам олмади.

У фақат битта нарсани истаган эди — ғалабани.

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кунларнинг бирида бир инсон ўзининг хотини ва фарзандлари билан кўп ўринли машинасида узоқ сафарга чиқишди. Йўлда кетаётиб улар йўл ёқасида турган бир шахсга дуч келишди ва ундан сўрашди:
– Сен кимсан?
– Мен Пулман, – деб жавоб берди ҳалиги шахс.
У хотини ва болаларидан сўради:
– Бу шахс биз билан бирга боришига нима дейсизлар?
– Ҳа, албатта. Чунки биз Пул билан ўзимиз хоҳлаган ҳамма нарсани қила оламиз ва ўзимизга ёққан ҳамма нарсани ола биламиз, – биргаликда жавоб беришди хотини ва болалари.

Улар Пулни олиб сафарларини давом эттиришди. Машина йўлида давом этар, улар эса ўзларини янада бахтиёр ҳис қилиб боришарди. Шу пайт ҳалиги одам йўл ёқасида яна бир шахсга дуч келди ва ундан сўради?
– Сен кимсан?
– Мен Куч-қудратман, – деб жавоб берди ҳалиги шахс.

У хотини ва болаларидан сўради:
– Бу шахс биз билан бирга боришига нима дейсизлар?
– Ҳа, албатта. Чунки Куч-қудрат билан ўзимиз хоҳлаган ҳамма нарсани қила оламиз ва ўзимизга ёққан ҳамма нарсани ола биламиз, – биргаликда жавоб беришди хотини ва болалари. Улар Куч-қудратни олиб сафарларини давом эттиришди. Шу тарзда улар йўлларида давом этишди ва ўзлари билан Роҳат, Орзу-ҳавас ва Ҳавойи нафс каби шахсларни йўлдан бирма- бир олиб кетишди. Йўлда улар яна бир шахсга дуч келишди. Отаси у шахсдан сўради:
– Сен кимсан?
– Мен Иймонман, – жавоб берди ҳалиги шахс.
Ҳалиги одам, хотини ва болалари бир овоз билан жавоб қайтаришди:
– Йўқ, ҳали вақти эмас. Биз бу сафаримиздан маза қилиб роҳатланишни хоҳлаймиз. Сен эса бизларни бу нарсалардан чеклайсан. Биз эса бунга дош бера олмаймиз ва натижада сенга садоқатли бўла олмаймиз. Бу - биз учун оғир юк. Машинамизда эса сенга етарли жой йўқ. Лекин сенга ваъда бериб айтамизки, биз кўп ўтмай сени олиб кетиш учун олдингга қайтиб келамиз.

Улар уни йўлда қолдириб сафарларини давом эттиришди. Ҳеч қанча юрмасларидан туриб, йўл четида “Тўхта” деб ёзилган белгига дуч келишди. Белги ёнида бир шахс турарди. У шахс машинадаги одамга туш дегандек ишора қилди ва олдига чақириб деди!
– Сеннинг сафаринг тугади. Қани, мен билан
юр!

У одам қўрқувдан дағ-дағ титради ва бир сўз ҳам айта олмади.
– Мен сенинг машинангдан Иймонни излаяпман. У сизлар биланми? –
гапини давом эттирди ҳалиги шахс.
– Йўқ, биз уни сал орқароқда қолдирдик, агар рухсат бера олсанг, биз уни бориб олиб келардик. – Сенда орқага қайтишнинг имкони йўқ. Сафар тугади!
– Лекин менда Пул, Куч-қудрат, Роҳат, Орзу- ҳавас бор…
– Улар сенга фойда келтира олмайди ва сени Унинг олдида ҳимоя қилолмайди. Ақалли биттаси ҳам! Сен бу сафаринг ниҳоясида уларнинг ҳаммасини ташлаб кетасан, фақат Иймондан ташқари! Ҳа! Сал орқада ташлаб кетганинг – Иймондан ташқари.
– Сен ўзи кимсан?
– Мен Ўлимман! Сен сафар давомида ёдга олмаган ва эътибор бермаган
– Ўлимман!

У одам тўрт-беш қадам ташлаб машинасига қаради. Машинада сафарни давом эттиришга ҳозирлик кўраётган хотини болалари ва “содиқ” ҳамроҳларини кўрди-ю, қўлидан ҳеч бир иш кела олмаслигини ўйлаб, Ўлим билан бирга кетди…

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Muslima maqsadsiz ancha yöl bosdi. Bolasi xarxasha qilayotganiga ham avvaliga parvo qilmadi, söng yölka chetiga ötib yerga behol ötirib bolasini oldiga olib ötirdi. O'tgan-ketganlarning bir-ikkitasi uni tilanchi deb öylab pul tashlab ötishdi. Muslima ularga parvo ham qilmay öz öylariga g'arq bölgancha ötirardi. Abdumalik pishillab uyquga ketdi. U bu yerda bir-ikki soatlar ötirib qoldi. O'gli uyg'ongach, yerdagi pullarni yig'ishtirib oldi. -Kasalxonaga borib bir kechaga joy sörayman, degan xayolga borib, yaqin atrofdagi kasalxonani izlashga tushdi. Bir ayoldan söragandi, ikki bekat narida, deya yölni tushuntirib berdi. Muslima qadamini sal tezlatdi,ögliga ham tezroq yur, deb qöyardi. Kasalxonaga borib, bir hamshiradan farroshlikka bösh ish joy bormi, deb söradi. Lekin, joy sörashga orlanib örindiqda ögli bilan ancha payt holsiz ötirib qoldi. Abdumalik endi och qoldim, deya zorlana boshladi. Qölidagi pulga unga non olib keldi. U kelganda öglining yonida bir kishi ötirganini kördi. Abdumalik ishtaha bilan somsa yeb ötiribdi. U odam esa unga tikilgancha zavqlanib savol berayapti. Muslima kelib salom berib joyiga ötirdi. -Singlim, tobingiz yöqmi?, deya haligi kishi savol berdi. Muslima nima deyishini bilmay öylanib turdi-da, mehmonga keluvdik, uy egasi yöq ekan. Shunga... boshim sal og’rib bu yoqqa keluvdik, deya ikkilanib yolg’on gapirdi. -E, shunaqami menam döstimni körishga keluvdim. Chiqib ketibdi. Bu bola yolg'iz ötirganiga kelib ötirgandim. Unda bugun biznikida qola-qolinglar, ertaga yana xabarlashasizlar, deya samimiy ohangda uyiga taklif qildi. Muslimaga jon kirgandek böldi...
Bu odamning ismi Alimbek aka bölib, ikki yil oldin ayoli qazo qilgandi. Shundan keyin farzandlari uchun ötgan yili uylangandi. Ammo, ögay ona bolalariga zug'um ötkazaverganiga haydab yuborgandi... Muslima uning qizlari bilan bir pasda chiqishib oldi. Rözgordagi yumushlariga yordam berdi. Qizlar ham Abdumalikni, buncha shirin bola ekan, deya kötarib yurishdi. Ertasiga ham, indiniga ham Muslima ketmadi. Qizlarga yordam berib yuraverdi. Alimbek aka bu holdan taajubga tushardiyu ammo, Muslimaga hech narsa demadi. Muslima yurak yutib özi gap boshladi va boshidan ötgan hamma voqealarni aytib berdi. Alimbek aka, bu yoshgina ayolning boshidan shuncha körguliklar ötsada, bolasi uchun chidaganiga tan berdi. -Muslimaxon, agar rozi bölsang nikohimga olay, agar yöq desang singlim bölib yashayver, deya fikrini aytdi... Muslima avvalgi eridan talog'ini olib, söng Alimbek akaga turmushga chiqdi. U endi haqiqiy onalik va ayollik baxtini his qilardi. Abdumalikdan keyin yana uch farzand körishdi.Endi uning shirin tashvishlarga töla katta oilasi bor edi...
Xotima. Xalqimizda turmushi buzilgan ayollarga nisbatan olaköz bilan qaraydiganlar köpchilikni tashkil qiladi. Hikoyam qahramoni (shartli ravishda) Muslima opaning ichki kechinmalarini tinglab, hamma baxtli bölishga haqliku, nega ayrimlar ularga boshqacha köz bilan qarasharkan, deb öylab qoldim.

© Sokina 2012 yil.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Mahallada har xil mish-mishlar oralab qoldi. Birov "Muxtor yomon odamlarga qöshilib ketibdi", desa boshqasi, "yöq,vodiylik ikki bolasi bor savdogar ayolga uylanib olgan ekan, shuni uchun otasi oq qilibdi", deya har xil gaplar gapirishardi. Muslimaga achinib, "bechora qiz baxtiga kuydi", deya achinganlar köp böldi.Muslima kunlari qanday ötayotganini anglamasdi. Shu taxlit besh-olti oy ötgach, qamoqdan ozodlikka chiqib kelgan bir yigitdan sovchi keldi. Muslima allaqachon taqdiriga tan bergandi. Yigitni bir marta ham körmay unga rozilik bildirdi. Oddiygina töy bölib ötdi. Mansur tabiyatan sodda, ammo qiziqqon yigit ekan. Xuddi shu qiziqqonligidan qamalib chiqqan ekan. Muslima bosiq qiz bölgani uchun u bilan xarakterlari mos tushdi. Muslimaning fe'li Mansurga juda ma'qul keldi u, meni sen odam qilasan, deya hazillashardi. Shu taxlit ular ahil hayot kechirishardi. O'gli Abdumalik tug'ilganda Mansur özini qöyarga joy topolmay qoldi. Sevinganidan rosa bökib aroq ichib, allamahalda uyga kirib keldi. Muslimaning tug'ruqxonadaligi yodiga kelib, yana köchaga chiqdi. Serqatnov köchaning örtasida gandiraklagancha yurib borardi. Uni bir mashina turtib yiqitib ötib ketdi. Orqasidan kelayotgani esa bosib ötiyu, töxtamasdan qochib ketdi. Mansur tonggacha chalajon holda yotganicha, tongga borib joni uzildi. Köcha supuradigan farroshlar murdani körib tez yordamga qöng'iroq qilishdi. Uch kun deganda uydagilari undan xabar topishib, dod-faryod bilan kömib aza ochishdi...
Muslima bu dahshatli halokatdan telba bölayozdi. Uning endi birdan bir ovunchi chaqalog'i Abdumalik bölib qoldi. Qaynonasi alam ustida, sen shumqadam baxtiqaro öglimning ölimiga sababchi bölding, deya zug'um ötkaza boshladi. Muslima uning gaplaridan zor qaqshab yig'lar, chaqaloqqa bor dardini tökib solardi. Bir kuni opasi körishga kelganda qaynonasi rosa qilg'ilikni qildi .-Baxtiqaro singlingni olib ket, menga öziyam, shumqadam bolasiyam kerakmas, deya nevarasidan ham yuz ögirdi. Mansurning uka-singillariyam onasining gapiga qöshilib, akam bunga uylanmaganda hozir tirik bölardi, deb hamma aybni osongina Muslimaga tönkashdi. Opasi yig'lagancha singlisini olib ketdi... Pochchasi ham biroz jahldor odam edi. U ayoliga seni boqayotganim yetmaydimi. Endi singling bilan yetimchasiniyam boqamanmi, ota-onangnikiga olib borib tashla, deya öshqirdi. -Uydagi singillarimning kelajagiga ta'sir qilmasin, deb bu yoqqa olib keldim. Bechoraning nima gunohi bor, muncha peshonasi shör bölmasa, deya yig'lab yuborganini körib, biroz yumshaganday bölib, yaxshi unda közimga köp körinavermasin aytib qöy, deb gapni qisqa qildi. Muslima bu gaplarni eshitib dili vayron bölib yig'lab ötirardi. Chaqalog'i bilan noiloj ahvolda qolib ketganidan kuyinib ketayotgandi. Chorasiz ahvolda qolib ketganidan yana tushkunlikka tushib qoldi... Pochchasining sabri besh oygacha yetdi. Abdumalikning issig'i chiqib tinimsiz yig'lashi uning g'ashiga tegib, Muslimaga öshqirdi.-Yetimchangning ovozini öchirmasang, hozir bög'ib öldiraman, deya bor g'azabini sochdi. Opasi eriga qarab, insofingiz bormi özi, bechora gödak kasalku, deya baqirdi .-Kasal bölsa kasalxonaga olib borsin, meni uyim yetishxonayu, kasalxonamas, deya töng'illab köchaga chiqib ketgach, Muslima bu uydan ham ketishi kerakligini tushunib yetgandi. Opa-singil bolani kasalxonaga olib borishdi. Onasiga xabar berib, bolani davolatish uchun pul kerakligini aytishdi.
Bir soatlardan keyin ota-onasi pul olib kelishdi. Muslima bolasini ön kun davolatib, noiloj ota-onasinikiga bordi. Avvaliga hammasi binoyidek ketayotgandi. Singlisiga sovchilar kela boshlagach, uyidagilarning unga nisbatan muomulasi sovuqlashdi. Singlisi ham opasiga biron nima demasada, jiyaniga qaragisi kelmay, yig'laganda urushib beradigan bölib qoldi...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир миллиардер кўп йиллар давомида ёнида ишлаган котибасини пенсияга кузатар экан, унга 2 миллион доллар совға қилмоқчи бўлди.

Котиба эса ҳайрон бўлиб шундай дейди:

— Нима қилаяпсиз? Нима учун? Менда аллақачон бир неча миллиард доллар бор!

Миллиардер:

— Қандай қилиб? Ахир сен фақат 5–6 минг долларлик маош билан ишлагансан-ку?!

Котиба жавоб берди:

— Мен доимо сизнинг йиғилишларингизда қатнашардим. Сиз телефонда ер сотиб олаётганингизда ёки акцияларга сармоя киритаётганингизда, мен ҳам шу ишларни қилардим — фақат кичик ҳажмда. Мен сиз қилган ишларни кўчириб бордим. Сиз миллион топганингизда, мен юз минг топардим. Сиз миллиард топганингизда, мен ҳам миллионга эга бўлардим!

🌿 Шу сабабли:

Ким билан юрасангиз — ўшандан ўрганасиз.

Инсонлар икки хил бўлади: чивинлар ва асаларилар.
Чивин фақат кирни излайди.
Асалари эса — гулни топади.
Чивинга эргашсангиз — ахлатхонага, асаларига эргашсангиз —гулзорга борасиз!

Инсон ақллилар билан — ўсади.
Яхши инсонлар билан — мақсадга етилади.
Ёмонлар билан — доим минусдасан.

🧠 Сиз ким билан юрибсиз? Бу ЖУДА МУҲИМ!

Меҳнаткашлар сизни орзу сари етаклайди.
Ақллилар — сизда генийликни уйғотади.
Билимдонлар — сизга қанот беради.

Орзу ва мақсадсиз инсонлардан узоқ бўлинг — улар сизнинг орзунгизни ўғирлаб кетиши мумкин.
Энергияга бой инсон — қуёшдек. У қаерда бўлса, ўша ерда ёруғлик пайдо бўлади!

©️ Сарвар Раҳимий

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

                   ЁЛҒИЗ   АЁЛ

Шоҳона дастурхон. Уй тўла меҳмон,
Тўпланганди узоқ - яқин қариндош;
Суҳбат асносида яна сен томон
Жўрттага, атайлаб отилади тош.

Саломга-ку алик,  ҳар ерда тайин,
Бироқ бу даврада ажиб аломат:
Мезбон қанча фидо бўлгани сайин
Шунча кўп ёғилар санги маломат.

Анчадан бери бу ҳолат анъана,
Ҳеч ким ҳисоблашмас сен маъсум билан;
Улардан кечирим сўрайсан яна
Айбдорча кулиб - табассум билан.

Меҳмонлар кетади. Хона - бетартиб,
Очасан дераза, дарчаларини;
Терасан хўрсиниб, кўз ёшинг артиб
Юрагингнинг синиқ парчаларини...

       КАРИМАБЕГИМ      

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

XAT:

Sevgilim.. kechir... men seni, o’zingdanda ham ortiq sevardim... Men ketayotganimda hamma aytgan gaplarim yolg’on edi... Men Rossiyada ishlayotgan vaqtda og’ir jarohat oldim, shoshilinch qon quyishdi va bu hayotimni butunlay buzib yubordi. Keyinroq ko’p kasal bo’laverganimdan, tekshirtirsam,  menda OIV (VICH) kasaligini aniqlashdi. O’sha qon quyilishi omadsiz bo’ldi... Sen qon quyishdan yuqdi desam ishonmasding, xiyonatda ayblashing mumkin edi... Bilasanmi? Men sen bilan ajrashishni hohlamasdim, sevardim, lekin kasallik senga ham yuqib, seni zararlashimni istamadim. Hayotingdan meni yomon ko’rib, nafratlanib esdan chiqarishingni istadim. Shunchaki Rossiyada qolib ketsam ham bo’lardi, lekin sevgin sabab qiynalarding. Shuning uchun ajrashdim. Hozir esa, seni va farzandimizni qanday ekaningni ko’rishni hohladim... Sizlarda hammasi yaxshi ekan. Katta bo’lib qolibdi. Uni asra. Men seni baxtli qilishni va’da qilgandim, lekin so’zimni ustidan chiqa olmadim. Lekin mensiz ham baxtli, yaxshi yashayotganingni ko’rib, ko’nglim joyiga tushdi. Seni sevaman! Xayr! Said... Baxtli bo’l!

(Boshqa ruchka bilan yozilgan).
Bu xatni o’sha kuni bermoqchi edim. Lekin jur’atim yetmadi. Meni kechirib qo’yishingdan qo’rqdim. Nafratingni so’ndirgim kelmadi.
Hozir davolovchi shifokordan iltimos qilib, vafotimdan so’ng shu xatni senga olib borib berishini iltimos qilaman. Sen bu xatni o’qiyotgan vaqtingda men bu dunyoda bo’lmayman... Seni ikki dunyoda ham sevaman...

Laylo: (ko’z yoshlari bo’ynidan dumalab tushib, seskantirib yubordi).
O’g’li: Oyijon nima bo’ldi?
Laylo: Hech nima, shunchaki otangdan xat: U bizni yaxshi ko’rishini yozibdi...
O’g’li: URAAA! Unda, ular qachon qaytadilar?
Laylo: Endi u hech qachon qaytmaydi, endi u, uzoqlarda dam olmoqda...
O’g’li: ... mayli otam tinch dam olsinlar, biz bu yerda birga yashashda davom etamiz... (kulib qo’ydi).
Laylo: (tabassum bilan... quchoqlab) Ha o’g’lim...  (ko’z yoshlarini berkitdi).

Laylo yuvinish xonasiga kirib, eshikni yopdi. O’g’li eshitmasin deb suvni burab qo’yib, ho’ngrab yig’lab yubordi: Nima uchun? Nima uchun men uchun qaror chiqarsiz? Meni o’ylamaysizmi??? Keyin sizsiz qanday yashayman, o’ylamadingizmi? Menga yaxshi bo’ladi deb xato qaror chiqarishingiz kerak emasdi!!! Meni baxtli bo’lishim, siz bilan edi... Sizsiz qanday baxtli yashashim mumkin edi. Asosiysi birga bo’lishimiz edi! Siz bardoshimni sinamoqchi bo’lmasligingiz kerak edi. Har qanday to’siqlardan birga o’tishimiz kerak edi. Qanday bo’lsayam SEVAVERARDIM, ISHONARDIM, QADRLARDIM, asosiysi o’z sevganim bilan yashardim. Sevgan insoningiz uchun og’riqli hech narsa qilmasligingiz kerak edi...

PS: Ba’zida bunday holatlarda qaror chiqarishga shoshmaslik kerak. Kimnidir sizga bog’liq hayotini, uzib tashlab ketish juda og’ir. Asosan sizga emas, unga og’ir bo’ladi. Chunki u siz ketayotganiz sababini bilmaydi. Sizga ham osonmas. O’ziz hohlamagan ishni qilishga majbur bo’lasiz. Lekin bundan boshqa yo’li ham bo’lishi kerak edi. Boshqa yo’l bilan tushuntirsa bo’lar edi. Hech bo’lmasa uzoqroqda... Bir haftada bir marta, uzoqroqdan bo’lsa ham ko’rishib... Kasal degani bu endi u odam emas deganimasku... Shoshish kerakmas. O’ylash kerak. Obdon o’ylash kerak. Bu kimnidir xayoti. Meniki yoki siznikimas. Har kim o’z hayoti uchun javob beradi. Shuning uchun har bir qadaminni o’ylab bosish zarur. Qoqilmang. Bir-birini tushinish kerak...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мен  онамнинг сабоқлари сабаб,  узоқ йиллар “Садоқат” эшиттиришига муаллифлик қилдим. Унда  турли хил саҳифалар бор эди. Жумладан,  “Эр йигитнинг насли”, “Элга кирсанг элдек бўл”, “Йигит  хуни – юз танга, ақл, одоби- минг танга” деган   рукнларимиз  мухлисларга кўпроқ маъқул  бўлди. Бу саҳифаларда эл ўртасида обрў қозонган қайноналар, қайноталар, ота-боболар удумини асраб келаётган фидойи инсонлар тажрибалари  кенг ёритилди.

Бу маънавият гавҳарлари қачонлардир бир кишининг оғзидан чиқиб кетган гап эмас, балки асрлар давомида ҳаёт синовларидан ўтиб, тўғрилиги мингдан-минг бора исботланган ҳақиқат, халқимизнинг энг бебаҳо  бойлигидир.
Асрлардан асрларга ўтиб келаётган бу бойликни асраб-авайлаш, уни келажак  авлодларга етказиш бизнинг зиммамизда.

ҲАФИЗАХОН  ШАРОФХЎЖА қизи.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАЗИСАН, ҚАРТАСАН, ЎЗ АСЛИНГГА ҚАЙТАСАН
Онам адабиётни яхши кўрадиган, демакки, сўз қадрини биладиган аёл эдилар.
Бир куни қизим Нилуфар:
— Бувим халқ мақолларига, ҳикматли сўзларга роса бой бўлганлар дейсиз-у, ўзингиз бизга ўргатмайсиз, - деб қолди даб-дурустдан.
Кутилмаганда бошланган ҳужумдан эсанкираб қолдим:
— Нима, бирор гап ўтдими?
— Дугонам билан мендан тарих ўқитувчимиз “Сиркаси сув кўтармайди”, деган иборанинг маъносини сўраб қолдилар. Билганимча жавоб бердим. Кўнгиллари тўлмади, назаримда.
Ростдан ҳам “Сиркаси сув кўтармайди” дегани нима экан? деб китоб титишга тушиб кетдим. Раҳматли онам бўлганларида, соддагина қилиб тушунтириб берармидилар? Болалик пайтимда унча эътибор бермаган ёки менга онам айтганларичалик муҳим туюлмаган воқеалар кейинчалик ўз-ўзидан ёдимга тушадиган бўлди. Гўёки мустақил ҳаёт китобини варақлаганим сайин, ундаги айрим муаммоларнинг ечимига онам мени аввалдан тайёрламоқчи бўлганликларини англадим...
Ўсмир қиз эдим. Бир куни қўшнимизнинг қизига совчи келиб, онамни ҳам чақиришибди. Разм солсалар, алифни калтак деёлмаса-да, ўзига бино қўйган аёллар нуқул ўғлининг такси ҳайдаб, бир кунда фалон сўм пул топишидан гапирар эмиш.
— Қиз олишда, куёв танлашда яхши анъаналаримиз бор, эгачи, - деб гап бошлабдилар онам, - етти пуштингиздан кимлар ўтганини биласизми?
— Етти пушти? Бу гапни биринчи эшитишим, - деб совчилар хайрон қолишибди - бу гаплар эскирди. Икки ёш бир-бирини ёқтирса бўлди-да.
— Ундай бўлса, нега совчи бўлиб келдингиз? - бу одат ҳам эскирди шекилли.
— Совчилик - қизнинг ҳурмати.
— Яшанг! Ҳурматигина эмас, иззати ҳам! Иннайкейин, совчиликка ҳар қандай аёлни юборишавермайди. Эл-юрт ўртасида юрган, кўпни кўрган, маҳалла шаънини кўтарадиган, энг муҳими, ҳар томонлама билимдон, хушёр аёлларга ишониб топширилади совчилик, икки ёшнинг бошини қовуштириш осон юмуш эмас.
Совчиларни кузатиб уйга киришар экан, онам Ҳабибахон опоқига:
— Қиз берадиган бўлсангиз, яхшилаб суриштиринг. Билинг-чи, ота-боболари ким ўтган экан? - деб таъкидлабдилар.
— Сизга нима-я, ойи, - дедим бу гапни эшитгач, - энди ота-боболарини суриштириб ўтирадиларми? Қизи ёш эмас, 25 га чиқди...
— Нима бўпти? Ёши ўтди, - деб дуч келган йигитга қизни етаклаттириб юбораверадими? Оила - муқаддас. Ҳали ўзинг она бўлгин, ўшанда мени тушунасан.
“Қазисан, қартасан, ўз аслингга тортасан”
“Отнинг ичи қартадур, асли зотига тортадур”.
— Қазиям, қартаям бирдай мазали-ку, ойи, шуни ажратиш шартми? - бўш келмасдим мен ҳам.
— Шарт. Бу мақолни сенга соддагина қилиб тушунтирадиган бўлсам, ҳар банда охир-оқибат туққан, тарбия берган ота-онасига, зотига тортади.
Шундай суҳбатлардан кейин онам ўз оналаридан эшитган ривоятни бошлардилар. Балки бу ривоят китобларда чоп этилгандир, лекин ўзим ўқимаганман. Кўпчиликка айтиб берсам, қизиқиб эшитишади.
х х х
...Қадим замонда бир оқкўнгил шаҳзода тахтга ўтирибди. Ёшликдан бирга ўсган сирдош дўсти вазири экан. Иккаласи овга чиқишибди. Кўзга ташланмаслик учун оддий кийимлар кийиб олишган экан. Қайтишаётганда лўлилар извошига дуч келишибди. Извошдаги лўли қизлардан бири шунчалар чиройли эканки, буғдойранг чеҳраси, қулоғига таққан сирғаси, шўх ва енгил ҳаракатлари шаҳзодани ўзига ром этибди.
— Тамом, мен шу қизга уйланаман!
— Нималар деяпсиз, дўстим, ахир бу лўли қизи-ку!
— Ким билиб ўтирибди? Мана, бизни оддий либосда ҳеч ким танимади. Лўли қизниям шохи-атласларда кўрса, ҳеч ким аслини билмайди. Қарорим қатъий!
— Сиз хон наслидансиз. Бу эса оддий кўчманчи қабила қизи. Сизнинг тенгингиз эмас. Мана, мени айтди дерсиз.
Узоқ тортишувдан сўнг шаҳзода бир қарорга келибди:
— Фақат бир шарт билан сўзингизга кираман, буларнинг жойини аниқланг. Қачонлардир ўғлимга шу паривашнинг қизини олиб бераман.
Майли. Фақат чақалоқ туғилиши биланоқ олиб қочамиз!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Yusuf tong sahar uygʻondi... Gul sotadigan doʻkonga kirib ikki xil gul - qip qizil atirgul va oppoq lolalar sotib oldi. Mashina mingisi kelmadi. Oqsoqlangancha piyoda yurgan holda qabriston tomon yoʻl oldi. Yoʻlda ketar ekan boshidan oʻtgan barcha hodisalarni oʻylay boshladi. Singlisini, Odinani oʻyladi. Akasi Azamatning qilgan ablaxligini eslab yuzini burishtirdi. Ming xil hayol, ming xil o'y bilan qabriston darvozasiga yetib keldi. Yusufning hayoliga dadasi bilan sodir boʻlgan bir voqea keldi. Bir kuni Yusuf dadasi bilan bozorga ketayotganlarida yoʻllari qabriston ichidan oʻtar edi. Iloji yoʻq qabriston ichiga kirdilar. Unda Yusuf endigina 10 yoshga kirgan edi. Yusuf qattiq qoʻrqar, qabrlar unga juda vahimali koʻrinar Yusuf dadasining qoʻlidan maxkam ushlab oldi. Dadasi toʻxtadi va Yusufning qoʻrquvdan ola-zarak boʻlgan qop qora koʻzlariga boqdi.
  - Nima boʻldi oʻgʻlim? Nega qoʻling muzlab ketdi?
  - Dadajon qoʻrqyapman... Oʻliklar judayam qoʻrqinchli boʻladi!
Yusufning sodda bolalarga xos qoʻrquvidan dadasi mayin jilmaydi. Tizzalab Yusufni qarshisiga oʻtirdim, oʻgʻlining yuzlaridan siladi.
   - Qoʻrqma oʻgʻlim... Aslida oʻliklar emas, tiriklar qo'rqinchliroq boʻlishadi bolam! Oʻliklar to Qiyomat soati kelgunicha joylarida yotishadi, ularning kishilarga zarra miqdorida zarari tegmaydi. Bil'aks tiriklardan qoʻrqish kerak, bolam! Tiriklardan!
   Dadasi haq ekan! Dunyoda shunday yovuz kishilar borki, ular hatto shaytonni o'qitishga qodir! Odam savdosi, narkotik savdosi, organlar savdosi, fohishar savdosi... Bu savdolar qachon butkul bar ham topadi?! Yusuf bir narsaga qattiq ahd qildiki, u umrining oxirigacha mana shunday qabih jinoyatlarni fosh qiladi. Umrining oxirigacha jinoyatchilar bilan kurashadi.
   Yusuf ichkariga kirdi. Singlisi va Odinaning qabri yonma-yon edi. Yusuf singlisi Nafosatning qabriga oppoq lolalarni qoʻydi. Qabrdagi tuproqni asta siladi... O'rnidan turib Odinaning qabri tomon yuzlandi, oʻzi bilan olib kelgan qip-qizil atirgullarni qabr ustiga qoʻydi. Koʻzlari yoshlangancha ancha vaqt ikkala qabrga termulib o'tirdi.
  - Jinoyatchilar jazolarini oldilar. Qolgan jazoladi Qiyomatga qoldi. Ruhinglar orom olsin... Bezovta boʻlmanglar...
Yusuf yigʻladi. Kimdir uning yelkasidan ushladi. Yusuf tezgina tepasiga qaradi. Muhammad turar edi. Uning ham koʻzlari yoshga toʻlgan edi. Muhammadning yonida Kamron ham bor. Ular ham oʻzlari bilan gul olib kelishgan... Ikki qabr chiroyli gullar bilan bezaldi. Uch yigit Nafosat va Odinaning haqqiga chiroyli duolar qildilar...

TAMOM.

Muallif : Men uchun yangilik boʻlgan janr - Detektiv yoʻnalishdagi hikoyam oʻz nihoyasiga yetdi. Oʻylaymanki sizlarga manzur boʻldi. Agar bu hikoyadan Allohning izni ila o'zlaringga qandaydir ijobiy xulosa chiqargan boʻlsalaring, men bundan judayam quvonaman🥹🥹 Demak mehnatlarim zoya ketmabdi deya suyunaman. Xato va kamchiliklari uchun uzr soʻrayman... Bunaqa hikoya birinchi marta yozayotganim uchun xatolar boʻlishi tabiiy... Oʻqigan koʻzlaringizga Allohim hech qachon dard bermasin. Barchangizdan O'z karami va rahmati ila rozi boʻlsin!
Inshaalloh tez orada yana bir yangi hikoyamni OQQUSH QOʻSHIGʻI ni yozishni boshlayman. Meni qoʻllab quvvatlab turasizlar degan umidim bor🙃🥰 Hammangizdan cheksiz minnatdorman!

✍Usmonaliyeva Munira

⏰1.05.2025.                    8:40

@Gaplarim_Sahifalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

- Nazimni nima qilmoqchisizlar?
- Uni koʻrgan zahotimiz o'ldirishni buyurishgan!
Kamron va Muhammad bir-birlariga maʼnoli qilib kulib qoʻydilar. Muhammad shkaf ortida stulda ogʻzi va qoʻllari bogʻlangan holda oʻtirgan Nazimni olib keldi. Nazim hamma gapni eshitib turgan edi. Kamron Nazimning ogʻzidagi lattani yechdi.
- Eshitdingmi?! Ular seni oʻldirishmoqchi...
Nazim hayrat va nafratdan koʻzlari katta-katta ochilganicha bir nuqtaga qarab qoldi. 15 yil! 15 yil shu odamlarga itdek hizmat qildi. Barcha topshiriqlarini soʻzsiz bajardi... Evaziga... Evaziga nima oldi oʻzi?! Uning sadoqatiga qanday javob qilishdi. U oʻylagandiki bir kun uni qutqargani odam keladi, mana shu yigitni ham uni qutqarish uchun joʻnatilgan odam deb oʻylagandi. Lekin afsuski bu yigit uni qutqarishga emas, balki uni oʻldirishga kelgan ekan! Nazim shularni hayolida bir-bir o'tkaza boshladi. Koʻzlaridagi pushti koʻzoynaklar yechildi. Oʻzining qanchalar qadri yoʻq kimsa ekanini angladi. Alam va iztirob bilan Kamronga o'qdek qaradi.
- Agar ularni boʻshligʻi va qilgan jinoyatlari haqida maʼlumot bersam, menga yengillik boʻladimi?
Kamron mamnun bosh chayqadi.
- Albatta. Agar hozir hech narsani tan olmagan holatda qolsang 15 yildan 20 yilgacha qamoq jazosi tayin sen uchun. Lekin agar bizga jinoiy toʻdani tutishda yoʻq yordam bersang... Qamoq muddating bir muncha qisqaradi. Uzogʻi 7-8 yil olasan... Lekin ikkila holatda ham baribir seni qamashlari aniq.
Nazim boshini quyi soldi. Manzilga yetib kelganini angladi. Boʻlar ish boʻldi - u fosh qilindi. Nega endi zarracha qadr topmagan kishilarini himoya qilishi kerak! Nega ular uchun oʻzini qurbon qilishi kerak?! Kemaga tushganning joni bir! Nazim choʻkadimi, qolganlar ham choʻkishi shart!
* * *
Guli va qizi Charos ketib qolganidan soʻng Azamat butkul oʻzini yoʻqotib qoʻydi. Na yurishida, na turishida, na yegan ichganidan halovat bor! Uy uni yutib yuboraman deydi. Qilgan jinoyatini tan olib ukasining oldiga borsamikin?! Yoʻq!!! Uning bunga jur'ati yetmaydi! U uchun pana-panada yashirinib yurish qulayroq... Bir payt darvoza qoʻngʻirogʻi jiringladi. Azamat sekin-astalik bilan darvoza yaqiniga keldi. U qattiq qoʻrqayotgan edi. Darvozadan asta moʻralab qaradi. 4 nafar politsiya hodimi! Azamatning yuragi tovoniga tushib qoldi! Qoʻrquvdan dag'-dag' qaltiray boshladi. Ranglari ham oqardi...
Ancha vaqt, ochsammi ochmasammi deya ikkilanib turdi. Eshik hadegada ochilavermagach politsiyachi yigitlar darvozani mushtlab ura boshladilar.
- Kim bor?! Hoziroq eshikni oching, uydligizni bilamiz! Ochmasangiz darvozani buzib kiramiz!
Azamat qoʻllari qaltiragan holda darvoza zinjilini tushirdi. Eshik ochildi.
- Azamat siz boʻlasiz?
Azamat ha degandek boshini sekin siltikdi.
- Siz singlingiz Nafosat Alimova va uning 4 ta dugonasini o'ldirganlikda va qizlarning ichki aʼzolarini noqonuniy ravishda olganlikda ayblanyapsiz! Biz bilan Jinoyat qidiruv boʻlimi idorasiga borishingizga toʻgʻri keladi.
Azamat tamom boʻldi! Qarshilik qilmadi. Qilganidan foyda yoʻqligini juda yaxshi biladi! Indamay itoatkorona politsiya mashinasiga oʻtirdi...
* * *
Nazim hamma jinoyatlarni va oʻsha jinoyatga aloqador hammani ochib tashladi. 25-30 nafardan ziyod kishi qoʻlga olindi. Bu katta jinoiy toʻdaning inqirozi edi! Katta Shef - Sanjar Arslonov oʻzining el oldidagi obroʻsi va tanish kibor mansabdorlar yordamida jazodan qutulib qolishga harchand harakat qilmasin zarracha foydagi boʻlmadi. Barcha dalillar va barcha jinoyatchi kimsalar Sanjar Arslonovning ismini aytdilar. Unga qarshi guvohlik beruvchilar ham yetarlicha topildi.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил у кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ота кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабаб қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.

Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар.  Ўғил эса сабр билан отасига таомини едиришни бошлади.

Ниҳоят таом тугади, ўғил отасини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки отасини хурсанд қилган эди у.

Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Ҳой ўғлим, бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.

Яна назарлар улар тарафга бурилди. Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим, амаки, – деб жавоб берди
— Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
— Нима қолдирибман, амаки?!
— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетяпсан!

Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди. Бу кишилар унутишган эди бир пайлар оталаридан нажот топганларини... Аммо, бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир, ота!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг, отажон!

Отангиз ғанимат. Уларни асраб-авайланг!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Соғиндим демай

Кел деса шунғибман турмиш ғамига,
Боришга имконим топилмас эди.
Ёлғончи фурсатми ёлғончи ташвиш.
Энди бораяпман отам қабрига...

Энди лов лов ёнар кечикдим афсус,
Соғинч аламимни қўзғатар тубсиз.
Самога боқаман учар кўп юлдуз,
Мени соғинч билан кутган у юлдуз...

Тик эдим букилди синди орзулар,
Гуё қамалдаман қўйилди ғовлар.
Мени тортаяпди қоронғу жойлар,
Отам дарчасида термулган тонглар...

Сиз мени чорладиз соғиндим демай,
Мен эси йўқ нодон шуниҳам сезмай,.
Энди жаннатларда сизла кўришай,
Мангуга кетибсиз соғиндим демай...

Фарзандин соғиниб озори тегмай,
Қунғироқ қилганда ҳатто сездирмай.
Фақат дуо қилиб баҳтимни ўйлаб,
Соғиндим демабди соғинган отам...

Бир эмас энди кўп бормоғим тайин,
Иссиқ нон оламан кимга атайин.
Ховлида сийрати худди бордайин,
Излаб бораяпман манзили тайин...

Қабристон аралаб онам ёнига,
Соғинсам уксиниб борардим аввал,
Энди оманатин топширди отам,
Юрагим ёнмоқда пора-поралаб...

Буғзимда тиқинлар ечилмас энди,
Кўзлар шодланмайди тўкилар ёшлар.
Елкадош отамҳам кеттида ташлаб,
Отамҳам Онамҳам соғиндим демай...

Юсуфжон Уралов

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Hotam Toyi va G‘arib Gado

Bir kuni sahiyligi bilan mashhur bo‘lgan Hotam Toyi odatdagidek saxovatli ishlar bilan band edi. Har kim nima so‘rasa, u darrov berardi: kimdir ot so‘rasa — otini, kimdir kiyim so‘rasa — kiyimini, kimdir taom so‘rasa — ovqatini beradi.

Ammo bir kun karvonsaroy eshigiga bir gado keldi. U oddiy, lekin donishmand kishi edi. U Hotamning saxovatini sinab ko‘rmoqchi bo‘ldi.

Gado Hotam Toyining oldiga keldi va shunday dedi:

— Ey Hotam, sen bu dunyoda eng saxiy insonsan, deyi­shadi. Men esa senga bir savol beraman. Agarda bunga javob bera olmasang, saxiyligingni qayta o‘ylab ko‘r...

Hotam jilmayib dedi:

— So‘raver, ey gado. Agar men bilmasam, bilganlarimdan senga hadya qilurman.

Gado dedi:

— Men hech narsaga ega emasman. Ammo sening oldingga qo‘limda hech nima bo‘lmasa-da keldim. Sen esa shuncha narsaga egasan. Saxovatli bo‘lish uchun ko‘p narsaga ega bo‘lish shartmi? Yo‘qsa hech narsasi yo‘q odam ham saxiy bo‘lishi mumkinmi?

Hotam biroz jim qoldi. So‘ng shunday dedi:

— Haqiqat shundaki, saxovat yurakdan bo‘ladi. Mol-dunyo bilan emas, niyat bilan o‘lchanadi.

Shunda gado dedi:

— Men senga bir dona nonimni berishga tayyorman. Bu men uchun hamma narsam. Ammo sening saxovating sening ortiqcha boyliklaringdan. Men esa bor narsamni berishga tayyorman. Endi ayt, saxovat kimda ko‘proq?

Hotam Toyi g‘amginlik bilan jilmaydi va bosh egdi:

— Ey gado, sen bugun menga haqiqiy saxovat nima ekanini o‘rgatding. Men bu olamda ko‘p narsaga ega bo‘lsam ham, yurakdagi boyliging oldida faqirman. Bugun men sendan saxovatda yengildim.

So‘ng Hotam Toyi o‘zining eng qimmatbaho libosini gadoga berdi va uni mehmon qilib, izzat-ikrom bilan kuzatdi.


---

Hikmat:

"Saxovat mol bilan emas, qalb bilan bo‘ladi."
Eng boy kishi — borini berishga tayyor kishidir.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қадим замонда катта бир кутубхонага ўт кетибди, биргина китоб ёнмасдан қолибди. Йиллар ўтиб бир четта чанг босиб ётган ўша китоб кераксиз буюмдек кўчага улоқтирилибди.

Китоб кўчада юрган бир дарвешнинг қўлига тушиб қолибди. Дарвеш китобни очиб ўқиб кўрса, унда: “Кимки дарё соҳилида чўғдек қизиб турган тош топса, ҳаётдаги барча орзулари ижобат бўлади”, деб ёзилган экан.

Тошни қидириш учун дарё соҳилига борган дарвеш кўп тошларни топибди, лекин ҳаммаси совуқ тошлар экан, уларни дарёга улоқтираверибди. Кун, ой, йиллар ўтибди ва бир кун дарвеш ўша чўғдек қизиб турган тошни топибди, лекин кўнгил ўрганиб қолган эканми, дарҳол уни ҳам дарёга улоқтирибди.

Биз ҳам дарё соҳилидаги дарвешга ўхшаймиз, ҳаётда бир инсонни қидирамиз, қидирамиз, топганда эса улоқтирамиз. Чунки топишга эмас қидиришга ўрганиб қолганмиз.  Топганларимизни қадрлайлик, токи улар бошқаларни қидириб кетишмасин.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЯПОН халқининг доно фикрлари

● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.
● Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама.
● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда —  қўл уни артади.
● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.
● Одамлари кулган уйга бахт келади.
● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!
● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Виктор Гюго. “Қўрқув” (ҳикоя)
Франциядаги сиёсий тузумни ағдариб, ҳокимият бошига келишни ўзига мақсад қилган бир қанча бир-бирига қарама-қарши гуруҳлар бутун Парижни қамал қилган. Кун-у тун Париж кўчаларида тинимсиз қурол ўқлари изғир, ўқлар зарбига уй деворлари бағри қалқон эди. Гўё дод солганча деворлар тўкила бошлар, дераза ойналари парчаланиб, гўдакдек чинқирарди тинмай.
Ана шундай нотинч даврнинг кунларидан бирида жажжи бир болакай уй деворларига биқинганича ўта эҳтиёткорлик билан кетиб борар, ортига эса матога ўраб қўйилган ниманидир яширганича ўзи билан олиб олганди. Кўчанинг ҳар бир ерига эҳтиёткорлик билан кўз югуртираркан, шундан кейингина аста қадам ташларди. Бу ҳолни синчиковлик билан кузатиб турган бир неча ўспирин ёшдаги болакайлар уни мазахлаганча қичқира бошлашди: “Қуёнюрак!”
Шунда икки ўспирин бола болакайнинг икки қўлидан торта бошлайди, яна бири эса унинг ортидан туртганча кўчанинг қоқ ўртасига судраб келишади. Болакай типирчиларкан:”Қўйиб юборинглар!”- дея қичқирарди.
— Сен қўрқоқсан! Қуён юрак!, — дея болакайни ҳақорат қилишади.
Шу он кутилмаганда қаердандир милтиқдан отилган дайди ўқлардан бири ғўнғиллаб келиб болакайнинг боғлиқ тугунига урилади. Тугун ичида эса нимадир тарсиллаб синиб кетади.
“Нима қилиб қўйдинглар! Энди дадамга ейишлари учун нима олиб бораман?”, -дея ҳўнграб йиғлаб юборади болакай.
— Даданг қаерда? — ҳайратда сўрашади болалар.
— Мудофаа деворлари ортида, урушда. Уйимиздаги сўнгги ушоққача унинг хузурига элтмоқчи эдим.
Шу сўзларни аччиқ ўкинганча айтаркан, болакай ҳуштак чалиб дайдиётган ўқлар тўфонига қарамай сочилиб кетган картошка ва нон бўлакларини териб олди, сўнг ҳеч бир ҳадиксиз мудофаа деворлари ортига, дадасининг ҳузурига шахдам қадам ташлаб йўлида давом этади.

Немис тилидан Фурқат Соатов таржимаси

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Muslima ikki öt orasida qolib ketgandi, bolasi bir yoshga yetganda amallab bog'chaga joylashtirdiyu, özi farrosh bölib ishlay boshladi. Shu taxlit kunlar, kunlar ketidan oylar ötib borardi. Orada singlisini uzatishgach, ancha vaqt tinch yashaganday böldi. Ukasini uylantirish tashvishiga tushib qolishganda, Muslimaga yana katta öy tushdi. Shundog’am onasi har ikki gapning birida, chiqqan qiz chig'iriqdan tashqari, deya unga kesatiq qilardi. U onasiga, kelin tushsa hamma xizmatlarni özim qilaman, deb könglini tinchitmoqchi bölgandi, baloga qoldi. -Senga kelinning xizmatini qil, deyapmanmi. Avval özing bilan bolangni eplab ol, keyin katta gapirasan, deb gap bilan chaqib oldi. Muslima boshidan ötayotgan hamma körguliklarga bolasi uchun bardosh berardi. U endi avvalgiday bosiq emasdi, salginaga asabiylashib, gohida hamma alamini Abdumalikdan oladigan bölib qolgandi. Biroz hovuridan tushgach, farzandini bag'riga bosib yig'lardi... Ukasining töyi ötgach, kelinning onasi unga, bir tayinli odam bor agar rozi bölsangiz gaplashib köring, deb aytib qoldi. Muslima rozilik bildirgach, quda xolasi undan ancha yoshi katta bir odam bilan ishxonasiga kelishdi. Haligi odam Muslimaga özi haqida gapirib berdi. -Xotinim kasal, uylanishga ruxsat bergan. Onam ikkita farzandim bilan birga turamiz. Bolangizga özim otalik qilaman, deb qisqagina gapirdi. Muslima nima deyarini bilmay ancha vaqt öylanib qoldi. Uning öylanib jim bölib qolganini rozilik deb tushungan haligi odam, kichkina töycha qilamiz. Bu yog'idan xavotir olmang, hammasi yaxshi böladi, deya özicha tinchlantirganday böldi.
Uyidagilari ham tiqilinch qilaverishganiga, noiloj haligi odamga rozi böldi. U odam ham aytganiday qilib kichkina töycha qilib uyiga olib ketdi. Xotini u aytganchalik kasal emas ekan, hatto ösha uyda yashar ekan. Unga rözg'or ishlari bilan shug'ullanadigan odam kerak bölgani uchun ham Muslimaga uylangan ekan. Qaynona-kelin bir uyda yashasada, gaplashishmas ekan. Onasining xizmatini qilmagani uchun kelinidan öch olish uchun öglini uylantirgan ekan. Ikkita farzandi esa xudoning körimi ekan. Borgan kuni Abdumalikni rosa kaltaklashdi. Hay-haylagancha bir amallab ajratib olishdi. Muslima bu xonadondan ham rizq-nasibasi qachondir uzulishini kelgan kunidayoq anglab yetgandi. Ammo, nailoj osmon olis, yer qattiq deya tishini tishiga qöyib yashayverdi. U özidan ham köra bolasining qiynalib ketayotganidan yuraklari achishib ketardi. Qaynonasi uni "kelinning bolasi", deb chaqirardi. Bu uyga mehmonga kelgan qarindosh-urug'lari ham negadir shunday deb chaqirardi. Muslimaning pichoq borib suyagiga qadalganda, qaynonasiga bu mening bolam, lekin ismi Abdumalik, deya qahr bilan aytishi katta urush-janjalga aylanib ketdi. U bolasini yetaklagancha köchaga chiqib ketdi. Negadir, shu tobda Muxtor unga duch kelsayu, bor alamini undan olishni istayotgandi. Köchadan sekin bolasini yetaklagancha, boshi oqqan tomonga qarab ketayotgandi...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

KELINNING BOLASI

Muslima qizligida qosh-közlari popukdek juda kelishgan qiz edi. Umuman olganda qiz bolaning xunugi bölmaydi. Ammo, istarali va istarasiz qiyofalarga ajratsak, bu ham bölsa uning tarbiyasi, madaniyati va hayotiy könikmalariga bog'liq böladi. Muslima ibo-hayoli orasta qiz bölib, nozik didi bilan öziga yarashiqli kiyimlar ham tanlay olardi. Qiz bolaning körki tashqi tomondan libosi bilan bölsa, ichki tomondan ibo-hayosi bilan gözaldir. Bu qolip Muslimaga tög'ri kelardi.Yaxshi qiz mahallasidan chiqmaydi, deganlaridek Muslimaga mahalladoshi Muxtor qattiq köngil qöyib sovchi yubora boshladi. Muxtor bilan Muslimaning opalari yaqin dugona edi.
Opalari albatta bu juftlikka xayrihohlik bildirishdi. Lekin, qizning izni opasida emasda.
Muxtor opasi orqali Muslimaga xat berib yuborardi. U tabiatan shoirtabiat yigit bölgani uchun qalbidagi sözlarini qog'oyga köchira olardi. Muslima uning xatlariga javob bermasada, ammo rad ham etmasdi .Shu zayl kunlar ötib borar,Muslima yigitga javob berishga shoshilmasdi.
Muxtor qizning oromini buzmaslik uchun unga kam xat yozadigan böldi. Nazarida köp xat yozgani uchun Muslima bezib qoldimikan, aqalli bittasiga javob bermadi-ya, deb öylab yurardi. Ammo, Muslima uning har bir xatini qadrlab saqlayotganini u qaydan ham bilsin... Navröz bayrami kuni u qizga sovga sotib oldi. Yuzma-yuz gaplashib jiddiy taklifimni aytaman, deya ahd qildi.
Yana beminnat yordamchi - opasi orqali qizni uchrashuvga taklif qildi.
Muxtor bilan Muslima uchrashib kelajagi haqida suhbatlashib ötirishdi. Muxtor qizning köngliga qarab öz rejalarini aytib berdi. Muslima deyarli gapirmasdan uning gaplarini tinglab ötirardi. Bir-biridan biroz tortinayotgan bölsada, sovchi masalasida fikri bir joydan chiqdi... Muxtorning sovchilariga Muslimaning onasi qarshilik bildirdi. Uning niyati qizini yaqin qarindoshining ög'liga berish edi. Ammo, otasi rozi bölgach tilini tishladi. Buyog'i Muslimaning ham köngli unda bölsa nimayam deya olardi. Fotiha töyi ötgach, quda tomon biroz töyga yig'inaylik, deya töyni keyinroqqa qoldirdi. Shu orada Muxtor töyga ishlab pul topish uchun Toshkentga jönab ketdi. Oradan ikki oy ötdiyamki undan darak bölmadi. Nihoyat, uchinchi oy deganda uyga qaytdi. U avvalgi Muxtor emasdi. Turishlari bejo, allatovur yirtiq-yamoq kiyimlari öziga yarashiqsiz edi. Shevasi ham toshkenchaga aylanib ketgandi, lekin baribiram aralash shevasi uni sotib qöyayotgandi. Muslima uning qaytganini eshitib özida yöq sevindi. Undan xat-xabar kutardi, ammo hech dom-darak bölmadi. Dugonalaridan Muxtorning özgarib ketganini eshitib, ularning gapiga ishonishiniyam, ishonmasliginiyam bilmay qoldi. Oradan uch-tört kun ötgandan keyin quda tomondan bir kishi kelib, fotihani buzib ketdi.- Qudangiz nihoyatda xijolatdalar, özlari bet bölib kelolmadi. O'g'liniyam oq qilib haydab yuboribdi. Nima bölganini men ham bilmayman, deya uzr sörab ularni tang ahvolda qoldirib ketdi. Muslimaga dunyo qorong'u körinib ketdi. Aksiga olib onasi qizigan chöqqa yog' sepganday qilib, men nima degandim. Bermayman deganimga könmading, ana endi özing pishirgan oshni özing ye, deya zarda qildi. Muslima mutlaqo yashagisi kelmay tushkunlikka tushib qoldi. Butun orzu-havaslarini chippakka chiqarib ketgan Muxtorni nimada ayblashini ham bilmay boshi qotardi...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди.
У  жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди.
Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.
Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ҳамма
қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам
мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган
жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.
Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди.
Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.

Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни
биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ИШОНЧГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ

  Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
   Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
   Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

   Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

   Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!

      

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Alvido...

Said Rossiyada 2 yil ishlab kelib, uzoq vaqt hovlida o’tirdi. Ko’p o’yladi...

Said: Men seni sevmayman... Bo’ldi, sen bilan ajrashaman... Ketaman... (eshik tomon yurdi)
Laylo: Bilasizmi...?
Said: (Qayrildi) Nimani?
Laylo: Agar hozir ketib, qachonlardir qaytmoqchi bo’lsangiz, eshiklar yopiq bo’ladi. O’shanda hozir aytgan gaplaringizni aytaman... Bolani esdan chiqaring...
Said: Men qaytmayman... (ketdi).

7 YIL O’TDI... (Said Layloni unutmadi...).

Said: (eshik qo’ng’irog’ini bosdi)
Bolakay: (eshik ochib) Sizga kim kerak?
Said: (Bolaga tikilib qarab qoldi...). Bolakay, bu yerda Laylo yashaydimi?
Bolakay: Ha. (ichkariga yurib) Oyijon, siz uchun kelishibdi... (deb chaqirdi).
Laylo: (kelib) Hmm... Siz kimnidir izlayapsizmi?
Said: (kulib qo’yib) Yo’q, men uyda adashibman. Boshqa uy ekan... (ortqa qarab yurdi)
Laylo: (qarab turdi... esladi) Said aka bu sizmisiz? (Said ancha ozib ketgan, avvalgi Saiddan deyarli hech narsa qolmagandi).
Said: (o’grildi)
Laylo: (o’zini so’zlarini esladi) men o’shanda kechirmayman deganimda, ishonmaganmidiz?
Said: (jim, ozgina kulib qo’ydi)
Laylo: Balki ichkariga kirarsiz?
Said: Yo’q... kechirasan... men ketaman....
Laylo: Mayli. (Eshikni yopdi).

Said eshikka biroz qarab turib, qo’lidagi xatni cho’ntagiga soldi va yo’lakdan yurib chiqib ketdi. Eshik ochilmadi.


BIR NECHA HAFTADAN SO’NG...

Shifokor: (eshik qo’ng’irog’ini bosdi)
Laylo: (eshikni ochdi) Kechirasiz, Sizga kim kerak? Qanday yordam bera olaman.
Shifokor: (Voqeani gapirib berdi) xatni berdi (ketdi).
Laylo: (shokda) xatni ochdi (o’qiy boshladi).

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

— Нимага?
— Чунки она боласини бир марта эмизса бас, боласи лўлилигича қолади.
Вазир бу гапларни шоҳнинг кўнгли учун айтган эди. Аммо подшоҳ фикридан қайтмабди.
Орадан ойлар ўтибди.
Иттифоқо бир куни сарой яқинидаги тепаликда лўлилар карвонининг қўнғироқлари чалинибди.
— Сиз ёқтирган қиз ҳомиладор, менимча, шу кунларда кўзи ёрийди. Агар чақалоғи қизча бўлса...
- Саройга олиб кел, фақат онаси сезмасин, дояларни қўлга ол, ўғил бўлса, керакмас. Қизни саройда маликалардай тарбиялаймиз.Онасига уйланолмадим, аммо қизини ўғлимга олиб бераман.
— Ўғлингиз улғайганда кўнмаса-чи?
— Бу ёғини менга қўйиб бер.
Шоҳлар истагига тўсиқ борми? Чақалоқ саройга келтирилиб, махсус энагалар тайинланибди. Қизалоқ жуда чиройли экан. Авайлаб катта қилишибди.
Йиллар ўтиб валиаҳд шаҳзода вояга етганда, отаси ёнига чақирибди:
— Болам, биласан, саройда сен билан бирга истагимга биноан фалон мамлакат подшоҳининг набира қизи ҳам вояга етди. Эндиги режам тўйингизни кўриш.
Ўғил отанинг измига бўйсунибди. Қирқ кечаю қирқ кундуз тўй бўлиб, куёв билан келинчак шоҳона безатилган хонага киришибди.
Шоҳ орзуси ушалганидан, ўзи ёқтирган қизнинг фарзанди саройда эканлигидан яна бир бор қувонибди. Вазир ҳам икки ёшни дуо қилиб, Шоҳ эътиқодининг қатъийлигига офаринлар айтибди. Аммо икки дўстнинг қувончи узоққа чўзилмабди. Кўзи ғамгин, чеҳраси паришон шаҳзода руҳсат сўраб, отаси ҳузурига кирибди.
— Отажон, бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир гап айтсам.
— Нима гап?
— Келинингиз... келинингиз...
— Қочиб кетдими? — тўсатдан оғзига шу гап келганидан шоҳ қўрқиб кетиб секин ён-атрофига қарабди. Хайрият, вазирдан бошқа ҳеч ким йўқ экан.
— Келинингиз канизаклари билан ширин муомала қилади. Менга ҳам меҳрибон. Аммо унинг айрим ишлари таажжубга солади, ота!
- Хўш, нима гап экан?
- Кечалари, мени ухлади деб ўйлаб, секин ўрнидан туради-да, қандайдир хуржундан турлича либосларни олиб кияди. Бу хуржун ва антиқа либослар қачон ва қандай қилиб саройга олиб кирилган, сира ақлим етмайди. Энг қизиғи... хуржунни елкасига осиб олади-да, уйнинг бурчакларига бориб, кимлардандир садақа сўрайди. Кўзга кўринмас одамлар билан гаплашиб, фол очади. Кейин яна шоҳона либосларни кийиб олади.
Шахзоданинг гапидан шоҳ билан вазир бир-бирига маъноли кўз ташлаб, бош чайқашибди.
— Қўявер, ўғлим, вақт — энг яхши ҳакам. Маликага айтамиз, бу қилиғини такрорламайди.
Шаҳзода бош эгиб чиқиб кетгач, шоҳ вазирга ўшқирибди:
— Сен мени алдагансан!
— Нима деб?
— Онасидан туғилиши биланоқ ўғирлаганмиз деб, чақалоқ онасини эмиб улгурган.
— Лўли лўлилигича қолади, шоҳим. “Қазисан, қартасан, асл зотингга тортасан”, деб бекорга айтилмаган. Арпадан арпа, буғдойдан буғдой олинади.
Шоҳ тахтига ғамгин чўкиб қолибди. Хатосини тушунибди. Вазир дўстининг кўнглини олиш учун секингина мурожаат қилибди:
— Шоҳим, юринг, боғларни айланиб келамиз.
Икки дўст ташқарига чиқишибди. Товусларнинг чиройли хиромини, ҳовуздаги балиқларнинг чиройли сузишини кўрган шоҳ бехад шодланибди. Айланиб юришиб янги жўжа очган товуқ олдига келиб қолишибди.
— Қаранг, шоҳим, уч хафта бурун мана шу товуққа тухум бостирилган эди. Жўжаларини кўраяпсизми?
— Биттаси сал бошқачароқми?
Шоҳнинг саволига вазир бош силкибди:
— Ҳа, у жўжа ўрдак тухумидан чиққан. Мен атайлаб шундай қилишларини буюргандим. Қани, боғни айланайлик-чи...
Товуқ барча жўжаларни эргаштирганча ўт-ўланлар ичига юрибди. Болалари сира онасидан ажралмасмиш. Лекин митти ўрдакча сал нарироқда юриб ниманидир излармиш.
Жониворлар айланиб юришиб, бир вақт ариқ ёнига бориб қолишибди. Жажжи ўрдакча шошилиб ўзини сувга отибди. Она товуқ сув бўйида жонсарак бўлганича қолаверибди...
— Ана, шоҳим, товуқ босиб ётган ўрдак тухумидан барибир ўрдакча чиқди. Бу - Аллоҳнинг мўъжизаси, - дебди.
Нозик ишорани тушунган шоҳ саройга борибоқ лўли келинчакни озод қилибди. Қафасдан - саройдан қутилган лўли қиз шукроналар айтиб, ўзининг кийимларини кийиб, бош олиб кетган экан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир кун Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига деди:
— Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим. Аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим.

Довдираб қолган маслаҳатчи:
– Авф этасиз, ҳукмдорим, айбим нимада? – деб сўради.
– Бир марта бўлса ҳамки, камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
– Ҳукмдорим, сизда ҳеч бир камчилик йўқ...
– Йўқ, янглишасан! Менда камчилик борлиги аниқ. Чунки инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар сен менда қандайдир хато-камчилик кўрмаётган бўлсанг, ғирт аҳмоқсан. Мабодо кўра туриб, айтмаётган бўлсанг – мунофиқсан ёки маддоҳ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Sanjar Arslonovga bir umrlik qamoq jazosi tayinlandi.
Azamat sud zaliga keltirilgach ikki ukasi - Kamron va Yusufni koʻrib battar ezildi. Yusufning bir oyogʻi pratez edi. Kamron Azamatga nafrat bilan qarab qoldi. Sud boshlandi. Prakuror Azamatni soʻroq qila boshladi.
- Azamat siz 5 nafar qizni oʻldirganlikda ayblanyapsiz, buni tan olasizmi?
Azamat juda yomon ahvolda edi. Tan olmasa nima oʻzgarib qoladi. Axir uni Nazim ham Sanjar Arslonov ham koʻrgan, hozir ular shu zalda oʻtirishibdi. Tan olmaslikning ilojisi yoʻq!
- Haaa...
- Ular orasida oʻz singlingiz borligini bilarmidingiz?
- Bilmasdim...
Azamatning koʻzlari yoshlandi. U vijdon azobida qiynalyotgani va qilgan ishidan qattiq pushaymon ekani yaqqol koʻrinib turardi. Lekin... Endi ming pushaymon boʻlmasin, ming marta tavba qilmasin Nafosat qaytib kelmaydi! Malika qaytmaydi! Yana boshqa qizlarni ham ortga qaytarolmaydi! Savol-javoblar oʻz nihoyasiga yetdi. Azamatga 25 yil qamoq jazosi tayinlandi. Azamatning sud zalida joylashgan jinoyatchilar oʻtirgan oq panjaraga kirgizishdi. Hukm oʻqildi. Barcha jinoyatchilar qonun oldida javob berdilar!
Sud nihoyalangach, Yusuf va Kamron akalari Azamatning oldiga kelishdi. Ularning nigohlarida "Shu meni tugʻishgan akammi?!"degan alamli iztirob bor edi. Soʻzsiz ancha vaqt tikilishib qoldilar. Oxiri Yusuf tilga kirdi.
- Qanday qoʻliz bordi? Yosh qizlarni qaysi vijdon bilan oʻldirdiz aka! Sizni aka degishga ham or qilaman! Eshityapsizmi or qilaman!
Azamat indamadi. Koʻz yoshlari yuzini yuvdi. Kamron ham akasiga achchiq gap aytmoqchi edi, lekin fikridan qaytdi. Sekin lekin o'qdek qilib
- Singlimni sizdek akasi borligidan afsusdaman!
Dedi. Ikki aka-uka sekin qadamlar bosganicha sud zalidan chiqib ketdilar. Ularga oʻz akasining jinoyatga aloqador ekanini bilish oson emasdi. Buni hazm qilish anchayin ogʻir edi... Kamron ham Yusuf ham qattiq iztirobga tushishdi. Lekin bir tomondan ular xursand edilar. Va nihoyat qancha qiyinchilik va yoʻqotishlarga qaramay, ular jinoyatni fosh qilishdi, katta bir jinoiy toʻdani tutishdi. Singlisining qotillarini topishdi... Muhammadning ham koʻngli taskin topdi. Endi uning tushlariga Nafosat kirmay qoʻydi. Uning ruhi azobdan qutulgan edi. Muhammad Nafosatni chin qalbidan sevardi... Unga oʻxshagan qiz uchraydimi yoʻqmi nomaʼlum lekin... Inshaalloh uylansa va qiz farzand koʻrsa, ismini albatta, Nafosat qoʻyishni oʻziga ahd qildi.
Yusuf pratez oyoqda yurishga biroz qiynaldi. Chap qoʻliga qoʻltiqtayoq qistirgan holda yurishni ancha mashq qildi. Oʻz oyogʻi oʻrniga qoʻyilgan temir oyoqqa u unchalik ham ko'nikolmadi. Lekin na iloj! Koʻnikishga majbur! Singlisiga oid jinoyat bilan ochilgan ish - yarim yil deganda yopildi! Bu yoʻlda qancha mashaqqatlar boʻldi. Tazyiqlar va tahdidlar qilindi. Odinadek sof qalbli qizning umri xazon singari toʻkildi... Yusuf Odinani oʻylasa yuragi orzuqib ketardi. Uni sogʻinar, u bilan uzoq-uzoq suhbatlar qurgisi kelardi. Lekin endi buning imkoni bormikan?! Albatta yoʻq!!! Nafisa ham Odina ham yer ostida yotishibdi!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🌶QALAMPIR (Detektiv Hikoya)

14-QISM. FINAL.

Muallif:✍Usmonaliyeva Munira.

Qancha qiynoqlar qilinishiga qaramay, Nazim jim edi. Uni gapirtirish unchalik ham oson emasdi. U yoshlik paytlaridan buyon "Shef" ning xizmatida... Unga sadoqatli... Kamron Muhammad bilan ularning ortidan poylab yurgan yigitlardan birini tutish uchun reja tuza boshladi. Iloji boricha Nazimning oldiga bormaslikka, borsalar ham sezdirib qoʻymaslikka tirishishdi.
- Kamron... Anavi qora Nexia kechadan beri bizni taqib qilganga o'xshayapti...
- Ha... Men ham sezdim. Hozir sen mashinadan tushasanda meni kinoteatr yonida kutasan... Men buni oʻsha yerga olib borishga harakat qilaman... Uni qoʻlga olamiz.
- Qanday? Tushunmadim.
- Sen oʻsha joyga borib tur. Men uni ham boshlab boraman... Vaqt ketyapti Muhammad. Uni tezroq tutib, Nazimni gapirtirishimiz kerak.
- Xoʻp.
Muhammad mashinadan tushdi. Atrof qorongʻu... Shahar koʻchalarini yoritib turgan chiroq nurlari ham bugun negadir xiralashgandek. Sokin koʻcha, ariqdan suvning shildirab oqayotgani eshitilib turibdi. Onda-sonda baqalarning "vaq-vaq" qilgan tovushlari, chigirtkalarning chiyillashi ham quloqqa chalinadi. Muhammad Kamron aytgan joyga borib turdi. Oradan hech qancha vaqt oʻtmay Kamronning mashinasi koʻrindi... Uning ortida esa oʻsha qora Nexia avtomabili koʻzga tashlandi. Nexia Kamronga yaqinroq joyga kelganida Kamron oʻz mashinasidan tushdi va Muhammadga ishora qildi. Ikki yigit ikki tarafdan Naxia ga yaqinlashdilar, Muhammad tezlik bilan mashinaning yon eshigini ochdi. Nexia ichida oʻtirgan yigit qochmoqchi boʻlib oyogʻini pedalga qoʻygandi hamki, bu tarafdan Kamron paydo boʻldi. Ikkisi ham mashina ichiga oʻtirishdi. Gavdali yigitni birin-ketin doʻpposlay boshladilar. Yigit sheriklariga bildirish uchun, mashina signalini qattiq-qattiq choldi. Kamron yigitning qulogʻi tagiga musht tushurdi.
- Hayda mashinani, boʻlmasa oʻlasan!
Yigit shosha-pisha mashinani o't oldirdi. Ularning ortidan gavdali yigitning sheriklari taqib qila boshlashdi.
- Tezroq hayda, maraz!
Kamron shimining choʻntagidan to'pponchasini olib yigitning bosh chakkasiga tiradi.
- Tezroq hayda, joningdan umiding boʻlsa hayda!
Muhammad va Kamron yigitni urib ketishar, yigit iloji boricha sekinroq haydashga, sheriklari unga yetib olib qutqarishiga harakat qilardi. Kamron yigitning oyogʻiga oʻq otdi. Yigit dod solib baqirib yubordi.
- Aaaaaaaaxxxxx!
- Bu tez minmaydi, bu turishda qoʻlga tushamiz, Kamron.
Muhammad koʻylagini yirtib u bilan boyagi yigitni qoʻlini maxkam bogʻladi. U tortib orqa oʻrindiqqa uloqtirib tashladi. Oʻzi ham orqa o'rindiqqa oʻtib oldi. Kamron boshqaruvni oʻz qoʻliga oldi. Orqadan kelayotgan 2-3 ta mashinalar hamon taqib qilishardi. Kamron gazni bosdi. Juda tez, judayam tez haydadi... Zum oʻtmay taqib qilayotgan mashinalar koʻzga ko'rinmay qoldi. Kamron yigitni sudragancha oʻsha Nazimni barkitgan uychaga olib kirdi. Uni stulga maxkam qilib bogʻladilar... Yigit baquvvat va anchayin gavdali boʻlsa da hali juda yosh edi. Chamasi 23-24 yoshlar oraligʻida, bugʻdoyrang, sochlari qalin jingalar, soqol qoʻymagan edi. Kamron va Muhammad birgalashib uni gapirtirish uchun 2-3 soat ter toʻkishdi...
- Qani gapir! Nimaga bizni kuzatib yuribsan?! Boʻl! Gapir!
- Aytmayman baribir!
- Agar aytmasang...
Kamron qoʻlidagi pistaletini yigitning peshonasiga tirab qoʻydi.
- Mana shu keng peshonangdan darcha ochib qoʻyaman!
Yigitning yuzlari qonga toʻlgan, jag'idagi 2 ta tishi sinib ketdi... Muhammad muzdek suv olib kelib yoʻq yigitning boshidan quyib yubordi. Suv tekkan badaniga ingichka kaltak bilan savalashdilar. Axiyri yigit bunaqa azoblarga bardosh berolmadi. Jon holatda baqirishga tushdi.
- Aytaman! Aytaman hammasini!
- Qani boʻlaqol, gapir...
- Bizga sizni kuzatishimizni buyurishdi. Sizlar Nazim akani tutib olganlaringni bilishgan lekin qayerdaligini topolmadik. Sizlarni kuzatib uni topmoqchi edik...

Читать полностью…
Подписаться на канал