hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Мўмин одам газанда чаққан бир инга қўлини иккинчи марта олиб бормайди.

Ҳовлингизда роса халақит берадиган жойга бир тўнка қўйилиб қолди. Бир урилдингиз, икки урилдингиз, жонингиз оғригач, ҳушёр тортиб ундан айланиб ўтасизми ё ҳар гал "Бу ерда нима қилиб турибсан?“ - деб тепиб, оёғингизни пачақ қилаверасизми! Гапи қаттиқ тегадиган одамингизни ҳам гўё тўнка деб фараз қилинг-да, иложи борича айланиб ўтинг, айланай! Нега жағининг тагига борволаверасиз? Кўриниши ёқмаяптими, нега тикилиб оласиз, атрофингизда минг гўзаллик сочилиб ётибди, ўшаларга қараб роҳатланинг!

Турсуной Содиқова.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
©️ Ўткир Ҳошимов

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Танлов

У iphone 15pro maks олиши мумкин эди лекин у Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаламни зиёратини танлади

Қандай хам гўзал танлов Субҳаналлоҳ 😊

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
▫️Телеграм каналимизга уланиш учун ҳавола👇
✅/channel/RUSTAMJONDOOMLA

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Дамашқдаги бозорлардан бирида икки киши тортишиб қолди. Улардан бири қуролини олиб, рақибига ўқ узди, лекин ўқи хато кетди. Ўша ердаги бир киши бу тортишувни эшитиш учун дўконидан бошини чиқариб, қараб турган эди. Ҳалиги ўқ шу одамнинг бўйнига, умуртқа поғонасига яқин жойга тегиб, уни шол қилиб қўйди...

Орадан бир неча кун ўтиб бозордан ўтиб кетаётган шайх Ротиб Ан-Наблусийни бир киши тўхтатиб, шу воқеа ҳақида савол берди: "Устоз, сиз доим Аллоҳ азза ва жалланинг адолати ҳақида гапирасиз.
Лекин бу одам нима қилган эди? У оддий савдогар, дўконини очиб, оила, бола-чақасига ризқ топишга ҳаракат қилаётганди. Газлама сотарди. Ҳеч қандай айби йўқ. Тортишувни эшитиб, бўйнини чўзиб қараган вақти дайди ўқ келиб бўйнига тегибди. Шол бўлиб қолди. Қани Аллоҳнинг адолати?!"
Шайх Наблусий жавоб берди: "Аллоҳга қасамки, мен Унинг одил эканлигини биламан. Сиз менга ўша киши ҳаётидан ўзингиз билган бир қисминигина айтиб бердингиз.
Эҳтимол унинг ҳаётида сиз ҳам, мен ҳам билмаган бир иш бордир. Мен Аллоҳнинг адолати ҳақ эканлигига ишонаман".

Орадан йигирма кун ўтиб шайх Наблусий Ал-Майдон маҳалласида яшайдиган дўсти билан гаплашиб қолди.
Дўсти унга: "Эй шайх. Бизда ажойиб бир воқеа юз берди. Бир қўшнимиз бўлиб, у вафот этган укасининг етим болаларига васий эди.
Етимларга отасидан 20 минг лира қолганди (ўша пайтда бу бир уйнинг пули эди).
Пулни сақлаб туришга масъул бўлган амаки уни эгаларига, етимларга қайтаришдан бош тортди. Улар Ал-Майдондаги олимлардан бирига шикоят қилишди. Олим у одамни ва укасининг болаларини олдига чақириб, насиҳат қилди, лекин амаки пулни тўлашни истамади.
Шунда ҳалиги олим жиянларга: "Амакингиз пулни бермайман, деяпти. Бу масалани энди қозига кўтариб юрманглар, сизлар амаки-жиян бўлиб тортишиб юришинглар тўғри иш бўлмайди. Аксинча, осмонлару ернинг Робби бўлган Аллоҳга шикоят қилинглар", деб маслаҳат берди.
Бу кечқурун соат саккизда бўлаётган гап эди. Эртаси куни эрталаб соат саккизда амаки дўконидан бошини чиқариб, тортишув бўлаётган жойга қараган ва ўқ тегиб, шол бўлиб қолган..."
Шайх Ротиб Ан-Наблусий айтадилар: "Бу дунёда дайди ўқ, тасодифий иш деган нарсаларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати ва адли билан, ўз ўрнида юз беради.
Буни тушунган тушунади... Жоҳил жоҳиллигича қолади... Яшаб турган жойимизда, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, ҳикматли, адолатли Робб томонидан, етук ҳикмат асосида юз бераётганига иймон келтиришимиз лозим. У Зотнинг ҳузурида ҳеч кимга бир мисқол миқдорида ҳам зулм қилинмайди. Банда яхшилик қилган бўлса, яхшилик билан, ёмонлик қилган бўлса, ёмонлик билан мукофот олади.
Аллоҳ Таъоло айтганидек:

“Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”.
Ер юзидаги, одамларнинг адолатини эътиборга олмасак ҳам майли (дунёдаги жазолардан қутулиб қолишимиз мумкиндир, балки).
Лекин осмонлару ернинг эгаси бўлган Зотнинг адолатини унутмайлик!”

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Muhabbat qanday yo'llar bilan yuksaladi?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan turk adabiyotlari uchun 50.000 so'mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Suhbat uchun manzil ....
👇
@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Kun surati

✅️@Kreativ_reklamalar - reklama va marketing haqida eng muhimlari

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Vatan himoyasi siz uchun nima?
Himoya faqatgina dushman-yovlardan bo’ladimi yoki
himoyaga muhtoj boshqa jihatlar ham mavjudmi?

Eng yaxshi izoh egasi quyidagi kitoblarni qo'lga kiritadi.
- Madaminbek. Qonli gullar vodiysi.
- Sayyid Nosirxon to'ra Kosoniy
- Quddusning so'ngi muhofizi


Suhbat uchun manzil ....
👇
@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz tushundingizmi ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир кун ўзимга ўзим савол бердим:
“Аллоҳ мени яхши кўрадими?”

Сўнг, Унинг қулларини яхши кўриши Ўз Каломида зикр қилган бир қанча сабаб ва сифатларга боғлиқлиги ҳаёлимга келди. Саволимга жавоб топиш умидида, ўша сифатлар билан ўзимни солиштириш учун уларни бирма бир эслай бошладим.
Аллоҳ “тақводорларни” севар экан. Аммо, ўзимни “тақводор” дейишга жасорат топа олмадим!
У “сабр қилгувчиларни” севар экан. Сабрим етарли даражамаслигини эсладим!
Роббим “мужаҳидларни” яхши кўрар экан. Менда эса аксинча куч ғайрат кам!
“Муҳсинларни” яъни яхшилик қилучиларни севар экан. Эйвоҳ! Бу сифат менда борми?
Санашни тўхтаттим! Аллоҳ севадиган сифатларни ўзимда топа олмасликдан қўрқдим!
Амалларимни ҳисоб-китоб қила бошладим. Минг афсуски, уларнинг кўпи гуноҳ ва маъсиятлар билан аралашиб кетган...Айнан мана шу онда Роббимнинг: “Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни яхши кўради” (Бақара, 222) деган сўзи ҳаёлимга келди. Бу сўзлар мен ва менга ўхшаганлар учун айтилганини тушундим ва дарҳол тавба қилишни бошладим.

“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”

Балки, Аллоҳнинг суюкли бандалари қаторига киргандирман...

Шайх Али Тантовий

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

— Акалар, шундоғам Меҳрибонлик уйини ўз оталиғимга олганман. Ойижоним болаларни яхши кўрадилар. Шу ерда ишлайдилар. Ойижонимнинг илтимосини ерда ташламай, бугунги байрамга келганларингиз учун мен ҳам хурсанд бўлдим.
   Йигитнинг табассум чирой қўшган қатъият зоҳир тиниқ чеҳраси, ундаги барқ урган шижоати менга жуда-жуда таниш эканлигини яна бир бор ҳис қилдим. Қаерда, қаерда кўрганман уни? У билан қаерда гаплашганман?
— Укажон, ойингиз ўша ерда ишлайдиларми?, — дейди Суҳроб овози титраб ва ҳамон ундан кўз узмайди.
— Ҳа... Айтдим-ку. (Яна ўша таниш табассум).
— Исми... Исмлари ким?
— Гулсанам, ойимнинг исми Гулсанам! Менинг исмим эса, Суҳробжон! Сиз билан адашмиз. Сизни жуда ҳурмат қиламан, — дейди ўғлон.
   Ичимдан бир нарса узилиб кетгандай бўлади. Ўғлон қўл узатиб хайрлашади. Актёр дўстимнинг лаблари пирпирайди, юзи оқариб кетади:
— М... м... м... май, майли Суҳробжон, — дейди баъзўр. Сўнг гандираклаб келиб машина орқа ўриндиғини очади.
   Биз йўлга тушамиз. Менинг юрагим ўйнай бошлайди. Поёнсиз даланинг қоқ ўртасига келганимизда ортимдан ингроқли сас эшитилади:
— Т-т-тўхтат, машинани тўхта-а-а-атт.
   Мен ортга ўгрилиб қарашга ўзимда куч тополмайман. Эшик очилади. Оқлиқ қоплаган теп-текис дала узра чайқалиб бораётган Суҳробни кўраман. У анча нарига бориб тўхтайди. Қўлларини ёзиб фалакка термулади. Осмонни қоқ ёриб юборгудай даҳшатли ҳайқириқ янграйди:
— Гулса-а-а-ан-а-а-ммм!

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Сизларга совғаларим маъқулми-и-и?
— Ҳи-и-и-и-!! Ҳи-и-и-и! Маъ-а-а-қ-у-л-л!!!
— Қани, унда Қорқизим ке, қопимдаги китобларни олиб, менинг оқил ва олим болаларимга тарқатишга ёрдам бер! Ҳа-я, дарвоқе, мен йўлда кела-кела манави ёзувчи амакиларингни ҳам кўриб қолдим. Мен унга юр болам, сени бир жойга, энг ақлли болаларнинг олдига олиб бораман десам, нима дейди, денг? Айтайми?
   Болалар жим туришади. Сўнг гувиллашади:
— Айти –и и-нгг! Айти-и-нгг!!
— Мен бормайман. Менинг ишларим кўўп. Йўл жуда узооқ-ку, дейди. Кейин мен нима қилдим, айтайми-и-и?
— Айти-и-и-инг! Айт-и-и-и-ингг!
— Ҳозир сени шу сеҳрли таёқ билан (у қўлидаги таёқни менинг манглайимга ниқтайди) шундай бир бураб, музга айлантириб қўяман дедим. Кейин қўрқиб олдимга тушиб келаверди.
   Болалар кулишади. Ўзимни ноқулай сезаман. Қорбобо ва Қорқиз давра айланиб китоб тарқатишади. Ёзувчилар уюшмамиздан олиб келган китобларимизни болалар кўксига босиб, шоду хуррамлик туйишаётганидан севинаман. Жажжилар шеър-қўшиқлар айтишади. Қорбобо арча ёнидаги курсига чўкиб менга термулади:
— Болажонла-а-ари-и-м-м! Манави ёзувчи акангиз ҳам сизларга атаб шеър ёдлаб келган. Шуни ҳам эшитайлик-а!!!
—Хў-ў-п-п! Хў-ў-п-п!!!
   Мен давра ўртасига чиқиб, хаёлан болаларбоп шеър ахтараман. Қани, бирортаси шу тобда эсга келса... Қорбобо бош чайқаб-чайқаб қўяди. Кейин турган жойимда шеър тўқиб, айта бошлайман, сезгир Қорбобо яна бош чайқайди. Бошловчи давра ортида турган мураббийларни ҳам базмга чорлайди. Ўйин-кулги яна авжига чиқади. Рақсга тушамиз биз ҳам. Бир маҳал қарасам, Қорбобонинг боши эгик. Мураббийлардан бири келиб, унинг қўлидан тутиб, рақсга тортади. У турган жойида тош қотиб, бир чайқалади-да, яна курсига чўкади, букилиб, ерга киргудай бўлиб, бошини эгади. Тиззалари қалтираётганини сезаман.
— Нима бўлди, тобинг йўқми?
— Ҳа, мазам қочди. Юрагим гурсиллаб ураяпти, ташқарига чиқайлик.
   Мен нима қилишимни билмайман. Қорбобо ҳансираб нафас олади:
   “Ташқарига... ташқарига...”. Мураббиялардан бири қулоқли идишда чой опкелиб узатади.
   Қорбобони ҳовлига олиб чиқдик. У иҳрайди. Ўзимни айбдор ҳис қилиб, шоша-пиша уни машина ўриндиғига ўтқазаман. Йўлга тушамиз.
   Яқин атрофдаги шифохонага боришни мўлжаллайман. У орқа ойнани очади. Шундай совуқда-я. Ўгирилиб қарайман. Қалпоғи-ю, “соқоли”ни ечиб олган Суҳробнинг қон тепган юзида реза-реза тер.
— Тезроқ ҳайда. Узоқроқ кетайлик.
— Ойнани ёп. Шамоллайсан.
— Ёниб кетаяпман.
— Ҳозир шифохонага берамиз, — дейман.
— Ҳеч қанақасига, Тошкент йўлига чиқ, уйга ҳайда, — Суҳроб кўзларини юмиб жим қотади. Бироздан сўнг тилга киради:
— Ҳозир ўтиб кетади, ўтиб кетади.
   Вилоятдан чиқаверишда, йўл четидаги ошхона ёнига тўхтаймиз. Суҳроб анча ўзига келган. Ҳамон кўзларида ёш ғилтиллайди. Машина ичида кийимларини алмаштиради. Тамадди қилиб олиш учун ҳовлига ҳатлаймиз. Суҳробни таниб қолган хўрандалар унга меҳр ва қизиқиш билан қарашади. Хизматчилар бизни катта эҳтиром билан ичкари хонага бошлашади. Бир зумда хонтахтага турли мева-чевалар зеб беради.
— Булар сизлар учун, хўжайин юбордилар, — дейди югурдак бола.
   Суҳроб аллатовур бўлиб деворга елка тираб, яна кўзларини юмади. Қаршимда умуман нотаниш, бегона кимса ўтиргандай бўлади, йўқ, бу Суҳроб эмас, умуман, бошқа одам. Мен уни ҳеч қачон бундай, эзғинди ва иҳроқ аҳволда кўрмаганман. Ботиниб, юрак ютиб бирор нарса деёлмайман. Ўзимни айбдор ҳис қиламан.
— Соғлигинг яхшими? Сенга нима бўлди? — овозимни титроқ тутади.
— Мен уни кўрдим. — Суҳроб кўзларини юмиб инграйди. Худди алаҳсираётганга ўхшайди.
— Кимни кўрдинг? Нималар деяпсан? — сесканиб кетдим. — Сенга нима бўлаяпти?
— Уни кўрдим. Гулсанамни кўрдим... Юрагим узилиб тушишига озгина қолди... Одам ўлса шундай ўлса керакда-а?
— Эловсирама. Сенга нима бўлди? — Пешонасини ушладим. Жиққа хўл. Муздек.
— Мен уни севардим. Нега гарангсираб анқаясан? Айт, ўткирроқ нарса буюр, ичмоқчиман. Сен ҳам кўрдинг-ку, ахир? — Суҳроб хонтахта гирдига қарсиллатиб болғамушт уради. — Кўрдин-ку! Лекин, лекин... у билмади, у сезмади... Ё сездимикин? Гулсанам, Гулсанам, — кўзига ёш олади. Шу тобда у аллақайси спекталдан рол ижро этаётганга ҳам ўшарди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​☝️Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳони қувонтирган дуо

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
- “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни яхши бир кайфиятда кўрган пайтим:
- “Ё Расулаллоҳ! Менинг ҳақимга дуо қилинг” - дедим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Эй Аллоҳ! Оишани аввалги ва охирги, ҳамда махфий ва ошкора қилган гуноҳларини мағфират айла” -  деб дуо қилдилар. Оиша онамиз хурсанд бўлганларидан кулавериб, бошлари Расулуллоҳнинг муборак кўксиларига қадар эгилиб қолди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Ҳақингизга қилган дуойим сизни хурсанд қилдими?” – дедилар. Ойша онамиз:
- “Сизнинг дуойингиздан қандоқ ҳам хурсанд бўлмайин ё Расулуллоҳ?” - дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Аллоҳга қасамки, бу дуо ҳар намозимда умматимнинг хақига қиладиган дуойимдир” - дедилар.

(Саҳиҳ ҳадислар силсиласи)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

NECHTA SAHOBANI
ISMINI TOPDINGIZ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🇸🇦 Маккадаги Каъба ҳудудини қўриқловчи хавфсизлик ходимларининг вазифалари қаторига, Ҳаж пайтида зарур бўлган ибодат ва амалларини адо этаётган ота-оналарнинг кичик болаларига қараш ҳам киради.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ОДАМГАРЧИЛИК
​​"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."

Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига 60-70 минг топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб қўйишади...

Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир, уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бирлари кўринмай қолдилар. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, балки бошқа харидорлар ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, эски сотувчи аёл яна савдога чиқибдилар, бир четда, тирикчилик дардида, ҳорғин ўтириб савдо қиляптилар. Саломлашиб, кўришиб, опа бормисиз, фарзандларим “голланд жўхориларингиз”ни соғинди, нега кўринмай қолдингиз деб сўрадим, кулиб.

Улар ҳам кулиб, эҳ ука, мени жўхорим “голланд” навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизни уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.

Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат шу жайдари жўхоридан, у тўй бошлаб қўйган, мен-ку
10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...

Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…

#Facebookdan

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин.
Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли.
Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Яхши аёл дунёдаги энг ёмон одамга ҳам турмушга чиқиши мумкин.
Фиръавннинг хотини Осиё розияллоҳу анҳу мисоли.
Бу турмуш Осиё онамизнинг Аллоҳга муҳаббатини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Ёмон аёл дунёдаги энг ёмон одамга турмушга чиқиши ҳам мумкин.
Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил мисоли.
Бу турмуш уларнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди.

Ёмон аёл дунёдаги энг яхши инсонга ҳам турмушга чиқиши мумкин.
Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини мисоли.
Бу турмуш кофир аёлнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди.

Яхши аёл ҳеч ким билан турмуш қурмаслиги ҳам мумкин.
Марям онамиз мисоли, шунда ҳам Аллоҳ унинг даражасини дунёдаги барча аёллардан устун қилиб қўйди ва жаннат вожиб бўлди.

Хулоса ўзингиздан!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шундай кетишлар бўлади, кейин асло ортга қайтилмайди.

Қорлар ёғади, ёмғирлар ёғади, хатто бойчечаклар чиқади.

…Кетганлар эса бошқа қайтмайди.

Ҳозир эса ҳар мавсум аро улар ёнимизда.

Яхши кўришингизни, шунчаки ростан яхши кўришингизни, манфаатларсиз эканини, сизга керак эканини айтинг, токи керак инсонлар керакли бўлиш бахтини ҳис қилиб яшасин.

Улар шундоққина ёнимизда☺️

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

— Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин?
Жавоб бердилар:
— Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан.

Ҳалиги киши — ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку? — деган эди,
— Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! — дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Кечирасиз" деб номланган 1 дақиқаю 57 сониялик мини-филм ўз йўналишида «Оскар” мукофотини ютди.

Аввалига кўриб тушунмабман, кейин англадимки буюк қалбли инсонлар ҳар доим олдинги сафларда бошқалар манфаати учун жой бўшатадилар.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мухлисбек Умрага бориб келганидан кейин анча ўтиб билдик борганини. Ҳали самолётга чиқмасидан смартфонини ўчириб оддий нокиа телфонга сим картасини жойлади фавқулодда вазиятларда мулоқот учун.

У ўзини биларди, смартфони ёниқ бўлса интернетга кириб қўяверади, ижтимоий тармоқларга мўралайди.

Маккага борганда ҳам Умра қилаётганда ҳам хаёлини жамлашга ҳаракат қиларди. Яхшиям смартфонини ўчириб қўйгани бўлмаса сурат видеога олишга чалғирди.

У Ҳарамайнда ўзини видеога олиб яқинларига жўнатишдан маъно кўрмасди, қалбининг тубида мана кўриб қўйинглар,мен шу ердаман дегиси келаётгандек бўлаверар, бу эса риё ва сумъага кириб қолишини биларди.

Ундан бошқа мотив йўқлигини биларди, чунки Ҳарамайн видеоларини ҳамма кўрган, янгилик эмас, бундан 30 йил олдин бўлса экан тушуниш мумкин.

Яқинларига видео қинғироқ қилиб мана сизларга ҳам дуо қиляпман дейишни бемаънилик деб билар ва шу гаплардан ўнғайсизланиб ийй деган ҳиссиёт ўтарди.

У бутун вақтини ибодатга бағишлашга ҳаракат қилди. Дўкон айланмас, Ҳарамга пешинда кирганча Хуфтондан кейин чиқиб тўғри отелга бориб овқатланиб дарров ухларди. Бомдоддан олдин камида бир соат олдин уйғониб Ҳарамга кетар, қуёш чиққандан кейин яна отелга келиб нонушта қилиб дам оларди.

У Ҳарамайнда бошқа ўзбеклар билан учрашиб гурунглашишни ҳам ёқтирмасди. Ўзи ўн кунга келганман,ғанимат билай дерди. Кўпроқ тавоф қилишга,намоз ўқишга ва Қуръон ўқишга ҳаракат қиларди.

Шу тарзда шувиллаб ўн кун ҳам ўтиб кетди. Телфонда профилларни суратга олиб жўнатса ҳам ўша вақт ўтарди аммо у буни танламади. Аллоҳ қабул қилсин.

Faiziddin Mu'min

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЙИҒЛАМАСДАН ЎҚИШНИНГ ИЛОЖИ ЙЎҚ 😢

Бир инсон Мадинада Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида электрик бўлиб ишлар эди. Бир куни эрталаб ўзига топширилган техник ишни тугатиш арафасида ток уриб вафот этди. Уни Бақи қабристонига дафн қилишди. Оиласи эса Туркияга қайтиб кетди.
Ўшанда ўғли Набий 7 ёшда эди. Ҳозир эса 8-синф ўқувчиси. Мактабда иншо ёзиш мусобақасида ушбу ёзган иншоси билан биринчи ўринни олди.
"Қуёшим, сизни, дадамни ва шиппагимни Мадинада қолдириб келдим. Баҳор кунларининг бирида атиргул каби хушбўй ҳид таратган Мадинада кўзларимни очдим. Сизнинг муборак равзангиздаги гулларнинг ҳиди эди у, аслида. Дадам қулўғимга азон айтишидан аввал Масжиди Набавийнинг азонлари қулоғимга кирди.
Қирқ кунлигимда дадам илк зиёратга олиб борган жойи Сизнинг ҳужраи саодатингиз бўлган экан. Илк қадамларимни масжидингиз мармарларида ташлаган эканман. Илк саждамни у муборак жойларда қилган эканман.
Хаётимнинг ҳар "илк"ида СИЗ борисз! Хали тилим чиқмай туриб, Сизни севишни ўргандим. Балки, Сизни яхши танимас эдим, аммо ўзимга жуда-жуда яқин ҳис қилардим. Мадинага хар борганимизда юрагим шодликка тўларди, қайтишда эса ғамгинлик билан қайтар эдим.
Болалар одатда зерикса, оталари уларни кўнгил очар боғларга олиб боришади. Аммо биз Мадинада яшаганимизда дадамдан ҳеч ҳам, бизни боғларга олиб боринг, демас эдик. Биз нима учун зерикмас эдик, ажабо?! Менимча, Мадинадаги ҳар бир бола зерикиш нима эканини билмайди. Чунки у ерда хеч кимни зериктирмайдиган дунёнинг Ягона гул боғчаси бор.
Масжидингиз мармарларида оёқ кийим билан юра олмас эдик. Ялангоёқ кезардик, оёқларимиз куяр эди, аммо бизга бу ёқарди.
Бир куни дадамдан:
-Нега Мадина бунчалар иссиқ ?- деб сўрадим.
-Чунки Мадинада қуёш иккита,- деб жавоб берган эди. -Қара, ўғлим, бутун дунёни иситган қуёш ва оламларга ойдинлик олиб келган хабибим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бор.
Тўғри, оёқларимиз куяр эди, аммо Сизнинг севгингиз юракларимизни гўзал-гўзал иситар эди. Мадинадан келганимдан бери юрагим ҳеч исинмади, ҳар доим совқотди.
Чунки менинг қуёшим Мадинада қолди. Гарчи нурингиз ҳар жойда, аммо энди Равзангизда ялангоёқ юра олмайман.
Дадам билан номоз ўқиганимизда ёнимизга бир мушук келар эди. Дадам бизга "Уни хафа қилманглар улар Абу Хурайранинг мушуклари", - дер эдилар. Биз ҳам ишонар эдик. Чоршанба кунлари хар доим Ухуд тоғига чиқар эдик. Акаларим билан Айнайн тепалигига чиқиб 70 нафар шахидга салом берардик. Сўнг Ухудга қараб ўтираверардик, гўё кўзларимиз Сизни кўрадигандек. Ухуд тоғидан ҳам Равза ҳиди келарди.
Менинг 7 йилим Сизнинг гул боғчангизда тўла-тўкис кечди. Мадинадан кетар эканмиз менинг бир ёним, бир жоним, бир парчам у ерда қолди.
Туркия меминг ватаним, аммо мен у ерда ғарибман . Кошки, яна борсам, аммо ойим хар доим, катта бўлсанг борасан, дейди. Мен фақат Равзага қайтиш учун катта бўлишни хоҳлайман. Катта бўлсам ҳам ялангоёқ кезаман, токи Қуёшим юрагимни исицин! Чунки соғинчдан хар доим юрагим муз. Табиийки, қалби соғинчдан совқотган бир мен эмасман. Туғилибоқ руҳим Сизни ишқингиз билан исинди. Бу иссиқликка ҳозир шунчалар муҳтожманки.....
Менинг исмим Набий, бу исмни Мадинада менга Сизнинг ошиқларингиздан бири қўйган қўйган экан.
Сизга ўхшаган тарафим етимман, дадам йўқ.
Дадамни кўмаётганимизда бехосдан акамнинг шиппаги қабрга тушиб кетган эди. Оша шиппакни қизғонаман. Чунки у дадамнинг ёнида. Ўтган йили зиёрат учун дадамнинг қабрига борганимизда ўзимнинг шиппагимни ҳам қабрнинг бир четига кўмиб қўйдим.
Дадам ва шиппагим ҳар доим Мадинада, аммо Сиз эса юрагимиздасиз. Етимларнинг Соҳиби етимларни ёлғиз қолдирмайди деб ўйлайман.
Сизни бизга танитган, севдирган Аллоҳимга хамдлар бўлсин 🤲

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​#таскин.

Баъзан телефонимдаги эски суратларни томошо қилиб ўтираман...

Болаларимнинг ширин вақтлари- юзлари кулчадек тўлган, қувончлари жаннат жилғаларига  ўхшаган пайтларини кўргим ва эслагим келади.

Фарзанд бу аслида неъмат, сизни  ҳар хил майда чуйда дилхираликлардан чалғитадиган бир оҳанрабо!

Уларнинг завқли онлари-сизни ҳар ташвишдан чалғитади...

Бугун сизларга эски бир постимни ҳавола этмоқчиман, балки кимгадир айни кунда асқотар, яхши бир таскин бўлар деган умиддаман...


"Ҳаётдан тўйиб кетдим, дейсизми?! 

Ташвишлар оғирлик қиляптими?!

Маъюссиз... 

Армонлар соҳилида ғамгин,  орзу томонларга ўтолмай турган эй одам!

Истайсизми сизга ҳаловат берадиган,  ташвишларингизни унуттирадиган воситани-кемани,  қайиқни,  солни, Аллоҳ  неъмат қилиб бергану,  сиз сезмаётган нажот муждасини кўрсатамиз. 

Улар иккита,  учта балки тўрттадир. 

Булар-фарзандларингиз.
     
Ғамни унутиб,  уларни ёнингизга чорланг,  суҳбатлашинг ёки ўзингиз- уларнинг оламига кириб боришга харакат қилинг. 

Болалардан ўрганишимиз керак бўлган кўп нарсалар ҳам бор. 
   
Улар дунёнинг турган битгани-ўйин эканлигини бошидан билишар эди. 

Ўйин! 

Сиз эса бу ўйинга биттагина жонингизни тикиб ўтирибсиз... 
     
Жилмайинг,  бир сония бўлса-да "болаликка қайтинг!"

Эртага ҳаммаси унутилади,  сизга Аллоҳ сабр неъматини тўлатиб тутади,  эртага бошқа бир тонг отади, ҳаётингиздаги узоқ чўзилаётган ялдо бу тун-ортга чекинади...

Эртага сизни бекордан хафа қилгувчилар узр айтиб келади...

Балки келмасу...

Ич-ичидан ҳаммасига пушаймон бўлар...

Эртага кўзлар яна кўзларга тушганда-сезасизки,  энди улар сизга берган озорларидан афсус чекмоқдалар...

Ҳа, эртагача болангизни бағрингизга босинг...

Улар бағрингизга бежиздан интилмаяптилар!

Бу бағрда сиз ҳали кўп вақт турли синовлардан омон олиб ўтишингиз керак бўлган меҳрга тўла қалб бор!

Сиз ҳали ҳаммага- нурафшон тонгларга,  чиройли давраларга,  ўзингиз охиригача боришингиз керак бўлган ишларга ва энг муҳими ўз болаларингизга ҳали жуда кўп керак бўласиз!"

©️Азизахон Исмоилова

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

“ЭЙ УМАР! У БАДРДА ҚАТНАШГАН!”.

   Саҳобий Ҳотиб ибн Аби Балтаъа розиёллоҳу анҳу фатҳ қўшинининг сирини Қурайшга ошкор қилмоқчи бўлди. Буни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билиб қолдилар. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу унинг бошини кесишга рухсат сўради. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Эй Умар! У Бадрда иштирок қилган!

   Порлоқ ўтмишли инсонлар хато қилиб қўйса уларнинг ўтмишини унутиб юборманг!
   Сизга яхшилик қилган киши ногоҳдан тойилиб қолса унинг барча яхшиликларини оёқ ости қилманг!
   Узоқ муддат сизни яхши кўриб келган киши бир марта қалби қаттиқлик қилиб қўйса уни дарров тарк қилманг!
   Узоқ вақт сиз билан ошначилик қилиб юрган дўстингиз сиздан бироз узоқлашса ундан воз кечманг!
   Узоқ муддат кишиларга моддий ёрдам қилиб юрган сахий инсон бир мартагина тақдим қила олмаса уни ерга урманг!
   Келишмовчиликнинг аввалги лаҳзаларида олдинги ширин ҳаётингизни ёддан чиқарманг!
   Биров билан келиша олмасангиз олдинги ўнлаб йилларнинг келишувига енгил қараманг!
  
   Қайси биримиз бир марта бўлса ҳам ёмон бўлмаганман, дея оламиз?!
   Нега энди одамлардан доимий фаришта бўлишларини талаб қиламиз?!

/channel/quddusiyyaMaryam/9973

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Муваффақиятсизликка учрадингизми, шу вақтгача айтарли ҳеч нарсага эришолмадингизми? Шахсий ҳаётингизда муаммолар борми? Тўхтанг! Айбдор излашдан, ўзингиз ё ўзгани айблашдан тўхтанг. Энергиянгизни беҳуда айблашга сарфламанг. Диққатни муаммонинг ечимига, мақсад сари йўлга йўналтиринг.
Отам қилиб бермади, онам олиб бермади, дўстим қўлламади, турмуш ўртоғим тушунмади, ўзим ўйламадим каби дийдиёлардан воз кечинг. Б у ожизлик. Ўзини ўзи алдаш, чалғитиш.
Ҳақиқий ирода кучи биттада эришиш эмас, балки таслим бўлмасликда, тинмай ҳаракат қилаверишда, ортга қараб чалғимасликда. Энг муҳими, ўзингизни ўзингиз таҳқирламанг, руҳингизни туширманг.
Бу дунёда ўзимизга ўзимиздан яқин инсонимиз йўқ. Шундай экан ўзимизни хафа қилмаслигимиз лозим.)

@qodirova_g

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

— Ким у Гулсанам? Ўйин қилмай гапир.
— Ҳалигинда даврага чиқиб гапирди-ку. Мураббия бўлиб ишларкан. Шу Гулсанам эди. Бир қарашда танидим. Кўзим тиниб, бошим айланиб кетди. Азойи-таним зирқираб оғриди. Яхшиям ҳовлига олиб чиқдинг, йўқса...
— Чалама-чатти қилмай, бир бошидан гапирсанг-чи, — дейман ниманидир англагандай бўлиб.
— Орадан ўттиз йил ўтаяпти-я. Ўттиз йил. Аҳён-аҳёнда эсласам ҳам юрак ўйноғи бўлардим. Мана бугун кўрдим... Мен уни севардим. У пединститутда ўқирди. Айтаверай, биринчи марта бу борада бировга дил ёришим, биз бир-биримизга боғланиб қолгандик. Учинчи курсда Гулсанам ўқишини ташлаб кетди, у ҳомиладор эди. Зор қақшаб ялиндим, кетма дедим, қол дедим, фақат... фақат?
   Сабрим чидамайди:
— Нима фақат?
— Мен аҳмоқ, мен тентак, мен ит болани олдириб ташла, уйимдагилар билса жанжал-тўполон бўлади, дедим. Отамнинг қаҳри қаттиқ эди, қўрқдим. Аямай урарди ўзиям.
— Кейин-чи?
— Кейин кетди.
— Сен излаб бормадингми?
— Бордим. Ёлғиз онаси бор эди. Икки опаси турмушга чиқиб кетишган. Онаси нима деса деб қарғади, бошқа бу ерга оёғингни босма, деб ҳайдаб солди. Гулсанам тоғдаги холасиникига кетган экан. Мен зўрға боласи, Гулсанамнинг боласи ҳақида сўрадим. Онаси ув тортиб яна йиғлади: “Бола ўлди. Бола ўлик туғилган, энди қорангни ўчир, ер еткур”, деб дод-фарёд қилди.
   Суҳроб тош қотади. Мижжалари дув-дув ёш. Ҳиқиллайди. Ботинида олов ўрлаб, борлиғига ўт кетганини ҳис қиламан. Кўнгил одами, таниқли санъаткорнинг аҳволи руҳияти, айни дамдаги ҳолатини таърифлашга ожизман.
— Одам одамга ўхшайди-да. Орадан шунча вақт ўтган бўлса... Балки сенга шундай туюлгандир,— дейман унга таскин бериш учун.
   Суҳроб телбанома қараб туради. Сўнг қўли билан чап кўксига уради.
— Менга қара, қандай одамсан ўзи? Манави жой, манави юрак ҳеч қачон алдамайди. Эҳтимол мен кўрдирман, ўттиз йил олдин сўқир бўлганимча қолиб кетгандирман, лекин, лекин, юрагим кўр эмаслигини, юрагим кўриши мумкинлигини бугун шу ёшга кириб англаб етдим. Юрагим уни кўриши ҳамона бир муддат тўхтаб қолди, ҳа, урмай турди. Ўлиб қолсам керак, энди ўлдим деб, ўйловдим. Тушунаяпсанми?
   Мени ҳам қалтироқ босди. Лолу карахт бўлиб унга термуламан.
— Биласанми, муҳаббат ҳақидаги фильм ё бирор спектаклда рол ижро этсам, қаршимда Гулсанам қараб турганга ўхшайверади. Сен буни тушунмайсан.
   Жимлик чўкади. Суҳроб ўрнидан бир амаллаб туриб, йўлакдаги жўмракни бурайди, юзини ювади. Хонтахта устидаги ўткир исқотини пиёлага тўлдириб қўяди. Сипқоради. Яна елкасини деворга суяйди, кўзларини юмади. Мен унинг юрак кўзи бутун оламни, мен ва биз сезмаган борлиқни кўриб турганини англайман.
   Емак ҳам ним-никали бўлди, номига у-бу нарса тотинамиз, бундай пайтда томоқдан овқат ўтармиди? Энди ўрнимиздан қўзғаламиз дегандик, эшик шарақлаб очилиб, остонада ҳансираган кўйи югирдак бола пайдо бўлди:
— Ҳурматли акалар. Сизларни йўқлаб бой ака келибдилар. Ташқарида турибдилар.
— Ким у бой аканг? — дейман ҳайрон бўлиб.
— Бу жойларнинг ҳаммаси шу кишиники.
   Бундай иззат-ҳурматларга кўникиб қолган Суҳроб ҳамон эзғинди аҳволда, қовоқ уюб ташқарига йўл олади. Кенг-мўл ҳовли сатҳини майдалабгина ураётган қор оқартиб улгурибди. Машинамиз ёнида эгнида қимматбаҳо пальто, бошида сурқалпоқ кийган, келишган йигит бизни қарши олади. Мен уни қаердадир кўргандай бўламан, юз-ангори кимгадир ўхшаб турибди. Йигит жилмаяди:
— Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар. Мен шаҳарда сизларга бир пиёла чой тайёрлаб қўйувдим. Ойижоним буюрган эдилар. Тушлик ҳам қилмай жўнаворибсизлар. Орқангиздан ўзим қувиб келавердим.
   Шу тобда алламбало русумдаги қоп-қора машина юкхонасини очган ҳайдовчи ҳалиги югурдак бола ёрдамида иккита катта қутини олиб бизнинг машина томон юришади. Мен Суҳробга қарайман. У бой ўғлондан кўз узмайди.
— Э-е-е, бу нарсалар шартмас, — дейман, — ахир савоб учун келдик. Нима нарсангиз бўлса ўша болаларга олиб бериб боринг. Жон ука, одамни уялтирманг, бундай...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЭҲ, ҚОРБОБО, ҚОРБОБО
Ҳикоя
   
  Ярим соат ялиндим. Кўнмади, боролмайман, деди. Қарасам, телефонимнинг ҳам жони чиқиб бораяпти — қуввати тугаяпти.
— Бу балки Сенинг ҳаётингдаги энг унутилмас кун бўлар, бу кун балки, тақдирингни кескин буриб юборар... ухлайвер, ғафлат босиб. Садқаи одам...
   Телефонимни алам билан ўчирдим. Машинамни энди юрғизаман, деб калитга қўл узатган эдим, қўлтелефон жиринглади:
— Қаердасан?
— Қаерда бўларди, уйингнинг ёнидаман.
— Бўпти, кутиб тур, тушаман.
— Ҳаҳ, ўзимнинг қадрдоним, зўрсан-да...
— Ўчир овозингни.., — бўғриқди Суҳроб.
   Йўлга тушдик. Суҳроб орқа ўриндиқда. Қиёфа тунд, қовоқдан қор ёғади. Менинг ҳам дамим ичимда. Пешонамдаги ойнадан аёзни қўрқитадиган авзойига боқиб, ичимдан кулги кўтарилади, ўзимни зўрға тияман.
— Қадрдоним, бирровгинага (шу сўзга урғи бериб, чўзиб айтаман) ҳалиги жойга, фирмага кириб чиқайлик. Қорбобонинг кийимларини тайёрлаб қўйишган.
   Суҳроб жим. Юзини ойнага буради.
— Жуда савоб иш қилаяпмиз. Меҳрибонлик уйи деганлари билан барибир кемтиклиги бор-да, етимнинг кўнглини етти осмон бут этолмайди. Буям бир зиёратдай гап; савоби беҳисоб, — дейман унинг дилига дам уриб.
— Ахир, кейинги ҳафта борамиз дегандинг-ку. Дам олиш кунини ҳам единг.
— Нима ҳам қилардинг, айиққа ўхшаб ухлардинг. Кунинг беҳудага ўтарди.
   Машина шаҳардан чиқиб бўлди, унинг тўхтат, тушиб қоламан, деб хархашаси тутиб қолишидан қўрқмай, ўзимча жиғига тега бошладим:
— Чинаккам актёр ҳеч қачон халқдан узилмаслиги керак, кеча-ю кундуз ўқланган милтиқдай шай туриши лозим, ҳамма жойда отилиши шарт; саҳнада ҳам, кўчада ҳам, етимхонада ҳам. Фақат тўйларга қараб югурмаслиги керак. Буни мен эмас, Чехов айтган.
— Чехов бундай демаган.
— Нимагадир, Чехов актёрларни унча хушламаган. Кўп ҳикояларида уларни “дўппослаб” ўтган. Қизиқ, бугун ҳам шу, унчалик ўзгармагансизлар.
— Алмойи-жалмойи гапларинг билан нима демоқчисан?, — олд ойнадаги ўқрайган нигоҳга дош беролмайман. Суханимга андава ураман:
— Лекин сен ундай эмассан. Сен бошқачасан.
— Масалан?
— Текиндан тепки яхши дейдиганлар тоифасидан эмассан, катта қалб эгасисан...
   Суҳроб қаҳ-қаҳ уриб кулади. Тилёғламалик қилаётганимни сезади:
— Қўрқма, сендан ҳеч нарса сўрамайман. Кечқурун воҳага кетишим керак. Фақат тезроқ қайтсак бўлди.
— Албатта, нари борса бир ярим, икки соат бўлади тадбир, кейин қайтаверамиз. Яхшиси, ҳолироқ жойда тўхтаймиз, кийиниб олсанг бўларди.
— Борадиган жойимизда хона-понаси бордир, ахир?
— У ёқда ноқулай. Ҳамма сени танийди. Болалар ҳам. Кимсан, фалончи! Элнинг эъзозидаги одам. Мен актёр эмас, Қорбобо олиб бораман деганман.
— Эй, Худо, шу кунлар ҳам бормиди... Шу ерда тўхтай қол. Санжоброқ экан.
   Машинани тўхтатдим. Юкхонасидан кийимларни олдим. Қорэтик, қортўн, қортелпак, қортаёқ, қортўрва. Бўйи симбатдан худойим қисмаган Суҳроб кўз ўнгимда шундай қур тўкдики, товланиб турибди, ҳатто кўзлари ҳам ялтиллайди.
— Қорда музлаган қошу соқолингдан айланайин, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Қорбобо! Мана бу бошқа гап. Ана энди сени ҳеч ким танимайди. Кетдик.
   Тушликка яқин, икки ярим соат йўл юриб, гўзал шаҳарчанинг болалар маконига етиб келдик. Бизни бу ерда алланечук маҳзунлик, сўниқ кайфият қарши олади, деб ўйлагандим. Йўқ, чароғонлик, беғубор орзу-умидлар чайқалган келажакнинг ёруғ ва ёрқин нури билан юзлашдик. Бир зумда майдончани, унда тикланган зиёбахш тиниқ уйчаларнинг завқ-шавққа чўлғанган ҳайқириқларига дуч келдик. Вууйй, бу ер бунча озода ва тоза бўлмаса. Бизни қуршаб олган беғубор фасл тафти оғушида улкан арча безатилган залга кирдик. Болаликнинг қий-чувлари, завқи, Қорбобонинг ташрифи, биздан олдинроқ келиб турган Қорқизнинг жозибали жилва-ю табассуми каминани ҳам болаликка қайтарди.
— Болажонларим, қоракўзларим!!! Мен олис-олис тоғлардан, қор қоплаган боғлардан, ўн-кеча-ю ўн кундуз ухламай юриб келдим. Учар аравамни эса манави Қорқизимга берган эдим. Сен олдинроқ бориб тур, мен доногина ўғил-қизларим учун совғатўрвамни кўпгина китобларга тўлдириб олай, у ердаги болажонларимнинг бари китоб ўқийдиган, китобга қизиқадиган болалар экан, улар учун энг яхши совға китоб бўлади деб, мана сизларга китоблар олиб келдим...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аёллар психологияси.

Ижарада яшаётган аёл — эрининг шахсий уй ололмаётганидан, қачонки оиланинг шахсий уйи бўлсагина ўзини бахтли хис қилишини айтиб шикоят қиларкан.

Ўз уйи, ҳаминқадар рўзғори бор аёл, бошқалардек тўкин-сочинликда, молиявий эркинликда яшамаётганидан ва улардек бахтли бўлолмаётганидан шикоят қиларкан.

Молиявий эркин, тўкин-сочинликда яшаётган аёл, эрининг унга мехр ва эътибор бермаётганидан шикоят қиларкан.

Тўкин сочинликда, хашаматли ҳаётда яшаётган ва мехр эътибор кўрсатилаётган аёл—эрининг унга етарли ва лозим даражада мехр-мухаббат кўрсата олмаётгани, хеч бўлмаса хавтада бир бўлса ҳам айнан унинг учун аталган чиройли гулдаста ёки «Raffaello» шоколади кўтариб келмаётгани, бошқалардек ҳар куни бўлмасаям 3-4 кунда бир ресторан-кафеларга биргаликда романтик кечки овқат танаввул қилишга бормаётганидан шикоят қиларкан.

Хотинни рози қилишга уринавериб чарчаган эр охир оқибат юрак хуружидан вақтлироқ вафот этиб қолса, "арслонимдан айрилиб қолдим, эримни қайтариб беринглар" деб шикоят қиларкан.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аёллар психологияси.

Ижарада яшаётган аёл — эрининг шахсий уй ололмаётганидан, қачонки оиланинг шахсий уйи бўлсагина ўзини бахтли хис қилишини айтиб шикоят қиларкан.

Ўз уйи, ҳаминқадар рўзғори бор аёл, бошқалардек тўкин-сочинликда, молиявий эркинликда яшамаётганидан ва улардек бахтли бўлолмаётганидан шикоят қиларкан.

Молиявий эркин, тўкин-сочинликда яшаётган аёл, эрининг унга мехр ва эътибор бермаётганидан шикоят қиларкан.

Тўкин сочинликда, хашаматли ҳаётда яшаётган ва мехр эътибор кўрсатилаётган аёл—эрининг унга етарли ва лозим даражада мехр-мухаббат кўрсата олмаётгани, хеч бўлмаса хавтада бир бўлса ҳам айнан унинг учун аталган чиройли гулдаста ёки «Raffaello» шоколади кўтариб келмаётгани, бошқалардек ҳар куни бўлмасаям 3-4 кунда бир ресторан-кафеларга биргаликда романтик кечки овқат танаввул қилишга бормаётганидан шикоят қиларкан.

Хотинни рози қилишга уринавериб чарчаган эр охир оқибат юрак хуружидан вақтлироқ вафот этиб қолса, "арслонимдан айрилиб қолдим, эримни қайтариб беринглар" деб шикоят қиларкан.

Xurshid Usmon

😜😜😜😜😜😜😁😁😁

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

МАНФААТСИЗ ЎНТА НАРСА

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ўнта нарса зое бўлувчидир ва ундан ҳеч қандай фойда чиқмайди:

☝️Биринчиси: амал қилинмайдиган илм;
☝️Иккинчиси: ихлос ҳам ва эргашиш ҳам йўқ бўлган амал;
☝️Учинчиси: инфоқ қилинмайдиган, тўпловчиси дунёда ҳам фойдаланиб бўлмайдиган ва ундан охират учун ишлатиб бўлмайдиган мол;
☝️Тўртинчиси: Аллоҳнинг муҳаббати, У Зотга шавқ ва унсдан фориғ бўлган қалб;
☝️Бешинчиси: Аллоҳ таолонинг ибодати ва
итоатидан бекор бўлган бадан;
☝️Олтинчиси: маҳбубнинг (Аллоҳ таоло) розилигига ва У Зотнинг буюрганларига бўйсунишга боғлиқ бўлмаган муҳаббат;
☝️Еттинчиси: ўтиб кетган нарсани ирода қилиш ва унга яқинлик, қурбат ҳосил қилишдан бекор ўтган вақт;
☝️Саккизинчиси: фойда бермайдиган нарса устида сайру-саёҳат қилинган фикр;
☝️Тўққизинчиси: сени Аллоҳ таолога яқинлаштирмайдиган, дунëинг ислоҳи учун қайтмайдиган хизмат;
☝️Ўнинчиси: бутун тақдири ва барча ҳолати у Зот (Аллоҳ таоло)га асир бўлган одамдан қўрқишинг ва умид қилишингдир. Яъни, у одам шундай одамки ўзи учун на зарар, на фойда, на ўлим, на ҳаёт, на ҳаётга эгалик қиладиган киши”.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

/channel/quddusiyyaMaryam/9922

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди.

Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл:
«Туринг, эй Риёҳ!» деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ «Ҳозир тураман», деди, лекин турмади.

Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деб уни намозга чақирди.

Риёҳ «Мана, ҳозир, туряпман» деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди.

Туннинг яна чорак қисми ўтгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деди. Эри «Хўп, ҳозир» деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: «Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйқудасиз! Эй воҳ, шўрим қурсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндим-а!» дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди.

Риёҳ айтади: «Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб, «Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз.

Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!»
деди-да, рўмолининг попугига нишора қилиб, дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!» деди.

Сайёр айтади: «Риёҳ менга шундай ҳикоя қилиб берди: «Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, «Хожам, менда ҳожатингиз борми?» дер эди. «Ҳа» десам, ёнимда қолар, «Йўқ» десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқар эди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди».

Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин!

(Солиҳлар гулшани)

Читать полностью…
Подписаться на канал