hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

ЭҲ, ҚОРБОБО, ҚОРБОБО
Ҳикоя
   
  Ярим соат ялиндим. Кўнмади, боролмайман, деди. Қарасам, телефонимнинг ҳам жони чиқиб бораяпти — қуввати тугаяпти.
— Бу балки Сенинг ҳаётингдаги энг унутилмас кун бўлар, бу кун балки, тақдирингни кескин буриб юборар... ухлайвер, ғафлат босиб. Садқаи одам...
   Телефонимни алам билан ўчирдим. Машинамни энди юрғизаман, деб калитга қўл узатган эдим, қўлтелефон жиринглади:
— Қаердасан?
— Қаерда бўларди, уйингнинг ёнидаман.
— Бўпти, кутиб тур, тушаман.
— Ҳаҳ, ўзимнинг қадрдоним, зўрсан-да...
— Ўчир овозингни.., — бўғриқди Суҳроб.
   Йўлга тушдик. Суҳроб орқа ўриндиқда. Қиёфа тунд, қовоқдан қор ёғади. Менинг ҳам дамим ичимда. Пешонамдаги ойнадан аёзни қўрқитадиган авзойига боқиб, ичимдан кулги кўтарилади, ўзимни зўрға тияман.
— Қадрдоним, бирровгинага (шу сўзга урғи бериб, чўзиб айтаман) ҳалиги жойга, фирмага кириб чиқайлик. Қорбобонинг кийимларини тайёрлаб қўйишган.
   Суҳроб жим. Юзини ойнага буради.
— Жуда савоб иш қилаяпмиз. Меҳрибонлик уйи деганлари билан барибир кемтиклиги бор-да, етимнинг кўнглини етти осмон бут этолмайди. Буям бир зиёратдай гап; савоби беҳисоб, — дейман унинг дилига дам уриб.
— Ахир, кейинги ҳафта борамиз дегандинг-ку. Дам олиш кунини ҳам единг.
— Нима ҳам қилардинг, айиққа ўхшаб ухлардинг. Кунинг беҳудага ўтарди.
   Машина шаҳардан чиқиб бўлди, унинг тўхтат, тушиб қоламан, деб хархашаси тутиб қолишидан қўрқмай, ўзимча жиғига тега бошладим:
— Чинаккам актёр ҳеч қачон халқдан узилмаслиги керак, кеча-ю кундуз ўқланган милтиқдай шай туриши лозим, ҳамма жойда отилиши шарт; саҳнада ҳам, кўчада ҳам, етимхонада ҳам. Фақат тўйларга қараб югурмаслиги керак. Буни мен эмас, Чехов айтган.
— Чехов бундай демаган.
— Нимагадир, Чехов актёрларни унча хушламаган. Кўп ҳикояларида уларни “дўппослаб” ўтган. Қизиқ, бугун ҳам шу, унчалик ўзгармагансизлар.
— Алмойи-жалмойи гапларинг билан нима демоқчисан?, — олд ойнадаги ўқрайган нигоҳга дош беролмайман. Суханимга андава ураман:
— Лекин сен ундай эмассан. Сен бошқачасан.
— Масалан?
— Текиндан тепки яхши дейдиганлар тоифасидан эмассан, катта қалб эгасисан...
   Суҳроб қаҳ-қаҳ уриб кулади. Тилёғламалик қилаётганимни сезади:
— Қўрқма, сендан ҳеч нарса сўрамайман. Кечқурун воҳага кетишим керак. Фақат тезроқ қайтсак бўлди.
— Албатта, нари борса бир ярим, икки соат бўлади тадбир, кейин қайтаверамиз. Яхшиси, ҳолироқ жойда тўхтаймиз, кийиниб олсанг бўларди.
— Борадиган жойимизда хона-понаси бордир, ахир?
— У ёқда ноқулай. Ҳамма сени танийди. Болалар ҳам. Кимсан, фалончи! Элнинг эъзозидаги одам. Мен актёр эмас, Қорбобо олиб бораман деганман.
— Эй, Худо, шу кунлар ҳам бормиди... Шу ерда тўхтай қол. Санжоброқ экан.
   Машинани тўхтатдим. Юкхонасидан кийимларни олдим. Қорэтик, қортўн, қортелпак, қортаёқ, қортўрва. Бўйи симбатдан худойим қисмаган Суҳроб кўз ўнгимда шундай қур тўкдики, товланиб турибди, ҳатто кўзлари ҳам ялтиллайди.
— Қорда музлаган қошу соқолингдан айланайин, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Қорбобо! Мана бу бошқа гап. Ана энди сени ҳеч ким танимайди. Кетдик.
   Тушликка яқин, икки ярим соат йўл юриб, гўзал шаҳарчанинг болалар маконига етиб келдик. Бизни бу ерда алланечук маҳзунлик, сўниқ кайфият қарши олади, деб ўйлагандим. Йўқ, чароғонлик, беғубор орзу-умидлар чайқалган келажакнинг ёруғ ва ёрқин нури билан юзлашдик. Бир зумда майдончани, унда тикланган зиёбахш тиниқ уйчаларнинг завқ-шавққа чўлғанган ҳайқириқларига дуч келдик. Вууйй, бу ер бунча озода ва тоза бўлмаса. Бизни қуршаб олган беғубор фасл тафти оғушида улкан арча безатилган залга кирдик. Болаликнинг қий-чувлари, завқи, Қорбобонинг ташрифи, биздан олдинроқ келиб турган Қорқизнинг жозибали жилва-ю табассуми каминани ҳам болаликка қайтарди.
— Болажонларим, қоракўзларим!!! Мен олис-олис тоғлардан, қор қоплаган боғлардан, ўн-кеча-ю ўн кундуз ухламай юриб келдим. Учар аравамни эса манави Қорқизимга берган эдим. Сен олдинроқ бориб тур, мен доногина ўғил-қизларим учун совғатўрвамни кўпгина китобларга тўлдириб олай, у ердаги болажонларимнинг бари китоб ўқийдиган, китобга қизиқадиган болалар экан, улар учун энг яхши совға китоб бўлади деб, мана сизларга китоблар олиб келдим...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аёллар психологияси.

Ижарада яшаётган аёл — эрининг шахсий уй ололмаётганидан, қачонки оиланинг шахсий уйи бўлсагина ўзини бахтли хис қилишини айтиб шикоят қиларкан.

Ўз уйи, ҳаминқадар рўзғори бор аёл, бошқалардек тўкин-сочинликда, молиявий эркинликда яшамаётганидан ва улардек бахтли бўлолмаётганидан шикоят қиларкан.

Молиявий эркин, тўкин-сочинликда яшаётган аёл, эрининг унга мехр ва эътибор бермаётганидан шикоят қиларкан.

Тўкин сочинликда, хашаматли ҳаётда яшаётган ва мехр эътибор кўрсатилаётган аёл—эрининг унга етарли ва лозим даражада мехр-мухаббат кўрсата олмаётгани, хеч бўлмаса хавтада бир бўлса ҳам айнан унинг учун аталган чиройли гулдаста ёки «Raffaello» шоколади кўтариб келмаётгани, бошқалардек ҳар куни бўлмасаям 3-4 кунда бир ресторан-кафеларга биргаликда романтик кечки овқат танаввул қилишга бормаётганидан шикоят қиларкан.

Хотинни рози қилишга уринавериб чарчаган эр охир оқибат юрак хуружидан вақтлироқ вафот этиб қолса, "арслонимдан айрилиб қолдим, эримни қайтариб беринглар" деб шикоят қиларкан.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аёллар психологияси.

Ижарада яшаётган аёл — эрининг шахсий уй ололмаётганидан, қачонки оиланинг шахсий уйи бўлсагина ўзини бахтли хис қилишини айтиб шикоят қиларкан.

Ўз уйи, ҳаминқадар рўзғори бор аёл, бошқалардек тўкин-сочинликда, молиявий эркинликда яшамаётганидан ва улардек бахтли бўлолмаётганидан шикоят қиларкан.

Молиявий эркин, тўкин-сочинликда яшаётган аёл, эрининг унга мехр ва эътибор бермаётганидан шикоят қиларкан.

Тўкин сочинликда, хашаматли ҳаётда яшаётган ва мехр эътибор кўрсатилаётган аёл—эрининг унга етарли ва лозим даражада мехр-мухаббат кўрсата олмаётгани, хеч бўлмаса хавтада бир бўлса ҳам айнан унинг учун аталган чиройли гулдаста ёки «Raffaello» шоколади кўтариб келмаётгани, бошқалардек ҳар куни бўлмасаям 3-4 кунда бир ресторан-кафеларга биргаликда романтик кечки овқат танаввул қилишга бормаётганидан шикоят қиларкан.

Хотинни рози қилишга уринавериб чарчаган эр охир оқибат юрак хуружидан вақтлироқ вафот этиб қолса, "арслонимдан айрилиб қолдим, эримни қайтариб беринглар" деб шикоят қиларкан.

Xurshid Usmon

😜😜😜😜😜😜😁😁😁

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

МАНФААТСИЗ ЎНТА НАРСА

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ўнта нарса зое бўлувчидир ва ундан ҳеч қандай фойда чиқмайди:

☝️Биринчиси: амал қилинмайдиган илм;
☝️Иккинчиси: ихлос ҳам ва эргашиш ҳам йўқ бўлган амал;
☝️Учинчиси: инфоқ қилинмайдиган, тўпловчиси дунёда ҳам фойдаланиб бўлмайдиган ва ундан охират учун ишлатиб бўлмайдиган мол;
☝️Тўртинчиси: Аллоҳнинг муҳаббати, У Зотга шавқ ва унсдан фориғ бўлган қалб;
☝️Бешинчиси: Аллоҳ таолонинг ибодати ва
итоатидан бекор бўлган бадан;
☝️Олтинчиси: маҳбубнинг (Аллоҳ таоло) розилигига ва У Зотнинг буюрганларига бўйсунишга боғлиқ бўлмаган муҳаббат;
☝️Еттинчиси: ўтиб кетган нарсани ирода қилиш ва унга яқинлик, қурбат ҳосил қилишдан бекор ўтган вақт;
☝️Саккизинчиси: фойда бермайдиган нарса устида сайру-саёҳат қилинган фикр;
☝️Тўққизинчиси: сени Аллоҳ таолога яқинлаштирмайдиган, дунëинг ислоҳи учун қайтмайдиган хизмат;
☝️Ўнинчиси: бутун тақдири ва барча ҳолати у Зот (Аллоҳ таоло)га асир бўлган одамдан қўрқишинг ва умид қилишингдир. Яъни, у одам шундай одамки ўзи учун на зарар, на фойда, на ўлим, на ҳаёт, на ҳаётга эгалик қиладиган киши”.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

/channel/quddusiyyaMaryam/9922

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди.

Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл:
«Туринг, эй Риёҳ!» деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ «Ҳозир тураман», деди, лекин турмади.

Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деб уни намозга чақирди.

Риёҳ «Мана, ҳозир, туряпман» деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди.

Туннинг яна чорак қисми ўтгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деди. Эри «Хўп, ҳозир» деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: «Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйқудасиз! Эй воҳ, шўрим қурсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндим-а!» дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди.

Риёҳ айтади: «Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб, «Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз.

Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!»
деди-да, рўмолининг попугига нишора қилиб, дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!» деди.

Сайёр айтади: «Риёҳ менга шундай ҳикоя қилиб берди: «Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, «Хожам, менда ҳожатингиз борми?» дер эди. «Ҳа» десам, ёнимда қолар, «Йўқ» десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқар эди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди».

Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин!

(Солиҳлар гулшани)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аҳлоқ

Шомнинг гўзал ва эски одатларидан бир шу эдики, савдогарлар бомдодни ўқиб қуёш чиққанидан сўнг дўконларига боришар эди. Дўконни очиб эшик олдида бир стулча қўйиб қўйишар эди. Айниқса эски бозорларда кўп учрайди бу ҳолат.

Биринчи мижоз келиб савдо қилиши билан дўкондор ташқарида турган стулчани ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бошқа мижоз келиб бирор-бир нарса сўраса у нарса дўконида бўлсада мижозни ташқарига олиб чиқиб эшигида стулча турган бирор бошқа дўконни кўрсатиб: "Анави стул турган дўконни кўраяпсизми? Ана шунда иншааллоҳ сиз қидирган нарса бор. Мен байъ очдим. Қўшним ҳали савдо қилгани йўқ", дер эди.

Абдулқодир Полвонов

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Биз эрталабдан қиролнинг ҳузурига чиқишга қарор бердик. Тўғриси, мол аламидан туни билан кўзимизга уйқу келмади. Ажабо, бу Қирол дегани, бизнинг гапимизга эътибор берармикин? Дардимизга бир чора топармикин?...

Эртасига Қиролнинг ҳузурига бордик. Аҳволимизни тушунтирдик. Унинг ёнидаги бир таржимон бизнинг гапларимизни Қиролга таржима қилиб берди. Қирол Нуширавон бизни диққат билан тинглагандан кейин, ҳар биримизга бир косадан олтин берди.
--- Энди боринглар. Эртага мамлакатингизга қайтинг, деди.

Биз ётоғимизга қайтиб келдик. Натижадан мамнун эмас эдик. Бўлган гап сўзларни уй эгасига айтиб бердик. У бизни эшитганидан сўнг:
--- Бу ерда бир хатолик бор, деди. --- Юринг бирга борайлик. Мен ўзим сизга таржимонлик қиламан.
--- Майли, дедик.

Биргалашиб Қиролнинг ҳузурига яна бордик. Ҳамроҳимиз бизнинг бошимизга тушган воқеаларни баён қилди. Биз, тўғрироғи ҳалиги таржимонимиз, воқеани англатгани сари, Қиролнинг ранги сарғая борди. Кейин Қирол кечаги таржимонни чақиртирди. Ундан бир нарсалар сўради. Сўнг ўрнидан туриб, ҳар биримизга икки косадан олтин берди.
--- Бир оздан сўнг туяларингиз шу ерга келади. Уларни олиб эрта тонгда бу ерни тарк этинг. Фақат, шаҳардан чиқишда бирингиз шарқ тарафдаги дарвозадан, иккинчингиз ғарб тарафдагисидан чиқинг.
Биз бирон нарса демасдан, лекин у ердан ҳеч нарсага тушунмасдан чиқдик. Аммо биз энди ҳурсанд эдик.

Кечга яқин эшик олдига икки юзта туяларимизни олиб келишди.
--- Бизга ҳолатни тушунтир, --дедик уй соҳибига. ---Нималар бўляпти?
--- Сизнинг туяларингизни тортиб олганларнинг бири, Нуширавоннинг катта ўғли экан. Иккинчиси эса вазири экан. Улар тўда тузиб талончилик иши билан шуғулланар эканлар. Сиз аввал борганингизда таржимон буни тушунган. Аммо, Қиролнинг ўғли ва Вазирни ҳимоя қилиш мақсадида, Қиролга буни айтмаган экан. Мен бўлган воқеани айтганимда, Қирол буни дарҳол тушунди. Лекин, сиз нега фарқли эшикдан чиқишингиз лозимлигини мен ҳам тушунмадим.

Эртасига мен, айтилганидек, шарқ тарафдаги дарвозадан чиқдим. Чиқишда икки кишини дорга осилиб турганларига кўзим тушди. Одамлар уларни тамоша қилиб турар эдилар. Мен улардан сўрадим:
--- Ким булар? Айблари нима экан?
--- Уларнинг бири, Қирол Нуширавоннинг тўнғич ўғли. Иккинчиси унинг вазири. Улар бизнинг юртимизга келган икки арабни талон тарож қилишган. Жабрдийдалар эса, Қиролга шикоят қилганлар. Қирол аҳволни билиб, уларни дорга осдирди.

Ҳа, Нуширавон ўз ўғлини, жинояти учун осиб ўлдирган эди.
Ҳазрати Умар чиққан эшикда эса, бизнинг шикоятларимизни Қиролга нотўғри таржима қилган таржимонни осилганини кўрди.

Мана шу сен келтирган терида, Ҳазрати Умар шундай деяпти: «Биласанки, мен Нуширавондан адолатсиз эмасман!» Бу билан менга Ҳалифа ўша воқеани эслатмоқда.

Демоқчики:

«Эй Саъд! Агар халқингга зулм қиладиган бўлсанг, мен сенинг кўз ёшларингга қарамай, сени қатл қиламан! Ҳудди Нуширавон ўз ўғлининг кўз ёшларига боқмагани каби!»

Энди тушундингми, нега рангим оқариб кетганини?.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Ota-ona siz uchun kim?

BU SAFAR KATTAROQ SOVRIN!

Bu gal eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan turk adabiyotlari uchun 100.000 so'mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Turmush qurmaganlar o’zining bo’lajak juftingiz qanday bo’lishini xoxlaysiz?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan turk adabiyotlari uchun 50.000 so'mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Diqqat, TANLOV!

Do‘stlar! “Bayon” kitoblar do'koni tomonidan qishki tanlovlar ketma-ketligi!

Shu munosabat bilan yana bir ajoyib tanlovga start beryapmiz!

Tanlov shartlari juda oddiy!

Yoqoridagi rasmdan joy olgan kitoblardan birini kreativ tarzda suratga olasiz yoki ular asosida qisqa video tayyorlaysiz va uni telegramdan @bayon_reception ga yo‘llaysiz!

Ma’qul deb topilgan ijod namunalari ushbu kanalda e’lon qilib boriladi va g‘olib umumiy ovoz berish yo‘li bilan aniqlanadi.

Suratlar va videolarni 1-yanvar 20:00 gacha yuborishingiz mumkin. Yuborilgan ishlar kanalga joylab boriladi.

🗓Tanlov 5-yanvarga qadar davom etadi.

🎁G‘oliblar 5-yanvar juma kuni soat 22:00 da e'lon qilinadi.

Eslatma! Hay'at saralash huquqiga ega!


📞Buyurtma uchun:
+99877 056 0770
@bayon_reception

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

✨Хулоса✨

Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»
(Бақара: 216 оят)

«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
(Шуаро: 50 оят).

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Sovuq kunlarda biroz kayfiyatni ko’tarib olamiz .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳар доим иситгич олдида бизнинг тозаланган оёқ кийимларимиз турарди.

Уни дадам шундай аввайлаб, тозалаб, қалин қиш бўлсада печка олдида қуритиб чиққан кунлари бўлган. Айниқса иккинчи опам шаҳарда ўқигани боис, шу опамнинг кийимларига бошқача эътибор бериб, кийдириб автобусга чиқариб қўярдилар. Ҳар куни, ҳар доим, йиллар давомида…

Дадамнинг янги оёқ кийим олганларини негадир эслолмаяпман, аммо оёқ крем суриб, доим ялтиллатиб киярдилар.

Тавба ҳозир негадир дадам неча размер оёқ кийим кийиши ҳақида билмаслигимни билдим.. уят ўзимга.

Дадам эса ҳозир ҳам “болам оёғинг иссиқми”, деб сўрайдилар…

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

• Кўпинча фарзандлардан сизга ноқулайлик ва безовталик етиши, бу сизнинг танловингиз сабабли юзага келади. Бунга боланинг алоқаси йўқ.

Болалар ўйинқароқлик қилишади ва ёш болаларга хос ҳатти-ҳаракатда бўлишади. Сиз бўлса уни намунали, ўта тартибли бўлишини истайсиз. (Яъни, болани ўз ҳолича қўйиш, уни болалик шўхликларига ҳам фурсат бериш керак, бу уларга хос нарса. Доим ўта талабчан бўлиш ҳам шарт эмас, дейилмоқчи.)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир она ўғлини бомдод намозига уйғотишга ҳаракат қилса ҳам ўғли уйғонмабди. Масжидда намоз тугагандан кейин яна уйғотибди, ўғли яна уйғонмабди...

Сўнгра онаси уни ўша ҳолида ташлаб, мактабига ҳам уйғотмай, ўз юмушига киришиб кетибди. Ўша куни ўғлининг жуда муҳим бир фанидан имтиҳони бор экан, уйғониб соатни қараса, имтиҳон соати ўтиб кетибди. Шу вақт онасига телефон қилиб:
- Ойи, бугун соат тўққизда менинг имтиҳоним бор эди-ку, нега мени уйғотмадингиз? - дебди. Онаси унга жавобан:
- Ўғлим, сенинг охират имтиҳонидан йиқилганингни кўргач, дунё имтиҳони учун безовта қилишни истамадим, - дебди.

P.S.: Ҳаммага охират имтиҳонидан аъло ўтиш насиб этсин!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​☝️Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳони қувонтирган дуо

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
- “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни яхши бир кайфиятда кўрган пайтим:
- “Ё Расулаллоҳ! Менинг ҳақимга дуо қилинг” - дедим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Эй Аллоҳ! Оишани аввалги ва охирги, ҳамда махфий ва ошкора қилган гуноҳларини мағфират айла” -  деб дуо қилдилар. Оиша онамиз хурсанд бўлганларидан кулавериб, бошлари Расулуллоҳнинг муборак кўксиларига қадар эгилиб қолди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Ҳақингизга қилган дуойим сизни хурсанд қилдими?” – дедилар. Ойша онамиз:
- “Сизнинг дуойингиздан қандоқ ҳам хурсанд бўлмайин ё Расулуллоҳ?” - дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Аллоҳга қасамки, бу дуо ҳар намозимда умматимнинг хақига қиладиган дуойимдир” - дедилар.

(Саҳиҳ ҳадислар силсиласи)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

NECHTA SAHOBANI
ISMINI TOPDINGIZ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🇸🇦 Маккадаги Каъба ҳудудини қўриқловчи хавфсизлик ходимларининг вазифалари қаторига, Ҳаж пайтида зарур бўлган ибодат ва амалларини адо этаётган ота-оналарнинг кичик болаларига қараш ҳам киради.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ОДАМГАРЧИЛИК
​​"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."

Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига 60-70 минг топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб қўйишади...

Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир, уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бирлари кўринмай қолдилар. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, балки бошқа харидорлар ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, эски сотувчи аёл яна савдога чиқибдилар, бир четда, тирикчилик дардида, ҳорғин ўтириб савдо қиляптилар. Саломлашиб, кўришиб, опа бормисиз, фарзандларим “голланд жўхориларингиз”ни соғинди, нега кўринмай қолдингиз деб сўрадим, кулиб.

Улар ҳам кулиб, эҳ ука, мени жўхорим “голланд” навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизни уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.

Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат шу жайдари жўхоридан, у тўй бошлаб қўйган, мен-ку
10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...

Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…

#Facebookdan

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Muhabbat sizningcha qanday tuyg’u?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan turk adabiyotlari uchun 50.000 so'mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

@Hikoyalar kanalining 1 yillik statistikasi.
Yangi yilingiz muborak bo'lsin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

. А Д О Л А Т .
******

Ҳазрати Умарнинг ҳалифалик замонларида Шом волийси бўлган, жаноб Пайғамбаримизнинг дўстларидан бўлган Саъд ибн Абу Ваққос, Шомдаги бир масжидни кенгайтиришни истайди. Шу мақсадда масжиднинг атрофидаги ерларни эгаларидан сотиб ола бошлайди. Ҳар ким ўзига тегишли бўлган ерини бажонидил, маълум бир бадал эвазига сотадилар. Фақат, масжиднинг деворига туташиб кетган бир ернинг соҳиби бўлган яҳудий ўзининг ерини сотишликни хоҳламайди. Волий ернинг ҳақини ортиғи билан берсада, яҳудий ўзининг ерини масжид учун беришни истамайди. Бундан ғазабланган Волий, ерни яҳудийдан зўрлаб сотиб олади. Ернинг ҳақини унга беради.

Еридан айрилган яҳудий, мусулмон бўлган бир қўшнисига дардини айтади. «Менга зулм қилдилар», дейди. Қўшниси унга деди.:
--- Сен Мадинага бор. У ерда ҳалифа Умар бор. У зот сўнг даражада одилдир. Ўйлашимча, сенинг ишингни ҳал қилиб беради.

Шундай қилиб, яҳудий Мадина йўлига отланади. Бир неча кун юра-юра Мадинага етиб боради. Одамлардан Ҳалифанинг қаердалигини суриштиради. Одамлар, ҳурмо дарахтининг соясида дам олиб ўтирган, оддийгина кийинган одамни кўрсатиб: --Мана шу одам ҳалифадир, дейишади.
Яҳудий Умарнинг олдига боради. Унинг атрофида на бир соқчи, на бир қўриқчи бор эди. Ҳалифа дейилган одам эса, хотиржамгина дам олар эди. Салом бериб унинг ёнига ўтирди. Дардини англата бошлади. Ҳалифа уни диққат билан эшитади. Кейин ёнида ётган бир парча тери (ёки суяк)ни олиб шундай деб ёзади:
--- «Эй Саъд! Биласанки, менинг адолатим Нуширавонникидан кам эмасдир!» Кейин терини яҳудийга узатади:
---- Унга мана шуни олиб бор!
Яҳудий тери парчасини олиб йўлга тушади. Йўлда кетар экан, ўзига ўзи шундай дейди: Ким ҳам бир тери парчасига эътибор берар эди. Кейин, Шомдаги Волийнинг атрофидаги дабдаба қаерда-ю, Мадинадаги бу тавозеъ қаерда? Шомдаги у одамлар Мадинадаги ҳалифани менсимасалар керак... Нима бўлса бўлди, дейди умидсиз ҳолда.

---- Шомга етиб келади. Волийнинг олдига ҳалиги терини олиб боришни истамайди ҳам. Чунки, бундан бир натижа чиқишига кўзи етмайди.
Қўшнисига бўлган воқеани айтиб берди. Қўшниси деди:
---Сен шунча вақт кетказиб, шундан шунга бориб келдинг. Энди бу ишни охирига етказ. Терини олиб бор Волийга. Натижасини кўр.
--- Туғри! - ўйлади яҳудий. Шунча йўл босиб бориб келдим. Энди нима бўлса бўлар, шу хатни Волийга олиб боришим керак.

Эртасига яҳудий Волийнинг ҳузурига чиқади. Волийга тери парчасини берди.
--- Мадинадаги Ҳалифанинг сенга ёзган хати бу!
Волий ёзувли терини олади. Ундаги ёзувни ўқир ўқимас, ранги оқариб кетади. Бошини эгганча, узоқ вақт жим қолади. Ниҳоят, хавотир акс этган юзини кўтариб, шундай дейди:
--- Ерингиз сизга қайтариб берилади. Илтимос, уни қайтариб олинг....
Яҳудий кутилмаган бу гапдан ҳайратга тушди. Биргина жумланинг Волийга шу қадар таъсир қилишини асло таҳмин қилмаган эди. Ҳайратини яширмай Волийдан сўради:
--- Биргина жумла сизни шунчалик хавотирга солишини кутмаган эдим. Нима учун бу сизни шу қадар қўрқитиб юборди?

---Англатай сенга. Англатай... --- деди, Ҳазрати Саъд, --- Бу жумланинг бир ҳикояси бор. Тинглаб кўр. Кейин менга бу жумла нега бунчалик таъсир қилганини билиб оларсан. Ўтир, эшит.

--- Ислом келишидан аввал, ҳозир ҳалифа бўлиб турган Умар билан бирга Эрон тарафларига тижорат мақсадида кетдик. Ўзимиз билан икки юзта туя ҳам олган эдик. Эронга етиб бордик. Бир ерда ўйин ўйнаётган одамларни тамоша қилиб турганимизда, у ердаги баъзи йигитлар бизнинг туяларимизга кўз тикдилар. Уларни биздан тортиб олдилар. Улар қароқчи тўдалардан эдилар. Биз туяларимизни улардан олишга кучимиз етмас эди. Қўлимизда пулимиз ҳам қолмаган эди. Тунаш учун эски бир уй топдик. Уй эгасига аҳволимизни тушунтирдик. Уй эгаси яхши одам эди.
--- Сиз бу ишни Қиролга бориб айтинг. Қиролимиз жуда одил ҳукмдор. Бу ишингизни ҳал қилиб бериши аниқ, --деди у.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб, шундай деб ёзибди:

Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай дедилар:
— Бу, менга берган пулларинг, ол! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18 000 риёл (салкам 5000$).

Онангиз билан мусобақалашсангиз, шуни билингки, мағлуб — доимо сиз бўласиз...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ОНАМ

Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!"
Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак...
Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар.
—Ўғлим, бугун совчиликка бораман.
Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар
—Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз.
—Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми?
—Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман.
Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар
—Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар
—Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган дечпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар.
Мен нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик.
Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар
Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар.
Дадамнинг
—Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин!
Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар.
Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар.
—Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар.
Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман!
Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади.
Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар...
Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам
—Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар.
Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... Мен чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди...
Ҳикоям чўзилиб кетди-а?
Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб ёниб кетди...
Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳамдир...

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шу маълумот менга кўпроқ таъсир қилди. Шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечираётганим учун таъсирландим.

Буйрак ҳар йигирма сонияда сийдик томчиси ажратади ва бу томчилар сийдик қопчаси (қовуқ) да тўпланади. Шу қопча тўлса, инсон қазои ҳожатга боради. Агар инсон танасида шу қопча бўлмаганида эди, у бир жойда кетма-кет бир неча соат тура олмаган, балки ҳар йигирма сонияда ҳожатхонага қатнаган бўлар эди. Сийдик қопчаси саратонига чалинган беморлардан бирининг қовуғи олиб ташланиб, ўрнига жарроҳлик амалиёти натижасида бошқа нарса идиш сифатида қўйилади. Шифокор беморга юзланиб: «Танангизда табиий сийдик қопчаси бўлган пайтларда унинг тўлганини сезиб, ҳожатхонага борар эдингиз. Энди эса сизга ўрнатилган сунъий қовуқ орқали сийдик тўлганини сеза олмайсиз. Шунинг учун ўзингиз хоҳ кечаси, хоҳ кундузи бўлсин ҳар соатда ҳожатхонага боришингиз керак. Акс ҳолда сунъий қопча ёрилиб кетиб, бу ҳол ўлимга олиб келиши мумкин»лигини айтди.

Азиз биродарим, ўзингиздаги шу неъмат ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Яратган Эгам инсон танасидаги энг муҳим аъзоларидан бир бўлган қовуқни бир қанча мушаклар билан жиҳозлаб қўйган. Бу мушаклар инсон бавлдан бир неча сония ичида бўшанишида жудда катта хизмат қилади. Агар шу мушаклар бўлмаса, инсон ҳар гал ҳожатхонага кирганда, бавлдан бўшаниши учун ўн беш дақиқа вақт сарфлаган бўлар эди.

Яратганнинг марҳаматани кўринг.

Ўзи биз бемор бандаларига комил ва ожил шифо берсин, саломат юрган диндошларимизни офиятда бардавом қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Islom.uz


/channel/quddusiyyaMaryam/9687

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Turmush o’rtog’ingizga TASHAKKUR aytishingiz mumkin bo’lgan 3 xolat va ularga izoh!

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan turk adabiyotlari uchun 50.000 so'mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бозорга бораётган эдим. Одамлар гавжум ўтадиган кўча бошида йўлка четидаги панжарага бир унниқиб кетган қалин жимпир илиб қўйилибди. Этагига бир қоғоз қистирилган, унга йирик-йирик ҳарфлар билан қўлда нималардир ёзилган эди. Ўтган-кетган бир оз тўхтаб, ўқиб, сўнг йўлида давом этарди.
Диққатимни чекди. Тўхтаб, ўқий бошладим:

"Мен муҳтожман. Нимагадир кейинги пайтлар кимса менга қарамай қўйди. Бошқалар мендан ҳам муҳтож бўлиб қолгандир деб ўйладим. Бу қиш кунлари кимдир совуқдан дилдираб юрган бўлса, олсин, кийсин, совуқдан қўринсин деб борим-йўғим битта жимпиримни илдим. Олганга хурсанд бўламан, Оллоҳ ёрдамчиси бўлсин!" деб ёзилган эди қоғозда.

Ичимда бирнима ғимирлади... Сўнг кетдим.
Юмушларимни битириб шомга яқин яна шу йўлдан ўтдим. Бояги жимпир ҳам, ёзув ҳам хаёлимдан кўтарилган экан, одамларнинг тўпланиб тургани эсимга туширди.
Узун панжаранинг уч-тўрт метр қисмига ёзгию қишки турли-туман кийим - кўйлаклар, кастим-шимлар, жимпирлар, палтолар, қалпоқлар... илиб ташланган, бари тоза, қимматбаҳо экани кўриниб турар эди. Панжарага тақаб қўйилган катта қоғоз қути оёқ кийимларию бошқа яна нималардир билан лиқ тўла.
Тўпланганларнинг кўзи қути қопқоғига ёпиштирилган катта қоғоздаги ёзувларда. Ўқир, муҳокама этар эди.
Қизиқиб, мен ҳам кўз югуртирдим:

"Мен бойман. Кийимларим ҳам кўп. Қишда совқотмайман, ёзда яйраб яшайман. Аммо хатингни ўқиб (уни худди менга ёзгандайсан), ўзимни яхшиликка сендан кўра муҳтожроқ ҳис этдим. Совуқдан жунжикдим гўё. Сен қолдирган жимпирни олиб кийган эдим, танамга илиқлик югурди. Умримда бунақа илиқликни туймаганман. Энди бу жимпирни ҳар қишда кияман! Ўрнига уйдаги бор кийимимни олиб келиб илдим. Булар сенинг ва сен каби яхши инсонларнинг ҳаққи. Адашиб, менда тўпланиб қолибди. Ҳаққингни ҳалол эт, дўстим!"

Бозордан кийим-кечак олиб қайтаётган эдим. Ичимда бирнима ғимирлади. Оғир елим халтани у қўлимдан бу қўлимга олиб, йўлимда кетавердим...



Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Qiziqarli, ta'sirli va sara... Rivoyatlar, Monologlar, Qissalar, @Hikoyalar ni do'stlaringiz bilan o'qing)

______________

📜📚📖Hikoyalar kanaliga qo'shilmoqchi bo'lsangiz,
👉 @Hikoyalar 👈 ni ustiga bosib, 👉JOIN👈 ni bosing.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳанзала родияллоҳу анҳу Уҳуддан олдинги кечада уйландилар. Биринчи кечани аёллари билан ўтказдилар.
Рафиқаси уни ўз ҳаётидан ҳам кўпроқ севарди. У учун бу дунёда ундан ҳам суюклироқ бўлган ҳеч ким йўқ эди.

Бу унинг ҳаётидаги энг бахтли кеча эди.

Ўша кеч...
Сўнг бирдан, Ханзала уҳудга чақирувни эшитиб, маҳбуби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш учун чиқиб кетди. Ханзала учун бу дунёда Росулуллоҳдан-да суюклироқ кимса йўқ эди. Ўз ҳаётидан ҳам кўпроқ суюкли инсонини асраш учун ўша кеча шу қадар тезлик билан жангга ҳозирлик кўрдики ҳатто ғусл қилишга улгурмади.

Уҳуд жангида эса Ханзала Шаҳид бўлди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаришталар Ханзалани ер билан осмон ўртасида кумуш идишларда сақланган чучук ёмғир суви билан юваётганини кўрганлар. (Имом Байхақий Сунанул Кубро) Бу шараф туфайли Ханзала "Ғасил ал-Малоика(Фаришталар томонидан ювилган киши) унвонига сазовор бўлган

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Sizlargayam tanish xolatmi ?
Biz tarafda ayni shunday narsalar sotiladigan bozor bor 🤓

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

/channel/quddusiyyaMaryam/9803

Читать полностью…
Подписаться на канал