Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Ердан олиниб отилган кесак онамни бошига тегди ! Оғриқдан бошини ушлаган онам жон аччиғида қўшни холани олдига югуриб бориб, юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни холани ўғли онамга “ёпишди” ! Мен эса ўғлининг ёқасидан тортиб юзига мушт туширдим ! Укам дадамни чақириш учун уй томон югурди ! Жанжал авжига чиқди !...
Уйдан югуриб чиққан дадам бир-бирини сочига ёпишган онам ва қўшни хотинни олдига бориб, онамни қўлларидан тортиб ажратдилар ва онамни юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни амаки хам оғзи тинмай қарғанаётган хотинини юзига тарсаки туширди ! Икки аёл юзини ушлаганча уйга йиғлаб кириб кетди ! Мен дадамдан қўрқиб қочиб қолдим !...
... Икки қўшни орасига жанжал келтириб чиқарган нарса бу – бефаросат товуқ эди ! Қишлоқ жойда қўшни билан орада баланд девор тортиш юз кўрмаслик белгиси бўлганлиги учун қўшнимиз билан орамизда бир метр хам чиқмайдиган сим сетка номига тортилган эди. Шундоғам қишга паррандаларга теккан касаллик сабаб қирилиб кетган товуқларимиздан фақат бир дона хўроз қолганди. Қўшнимизга хам шу ахвол, унда бир дона товуқ қолган. Бу иккаласи гоҳ у ховлига, гоҳ бу ховлига ўтиб, баҳор вақти ховлимизга экилган памидор кўчатларини расвосини чиқариб, титкилаб, яроқсиз ҳолга келтирарди. Аввалига даханаки бўлган жанжал мана бугун авжига чиқиб, уруш билан якунланди !...
... Кечга яқин уйга қайтдим. Дадам анча ховуридан тушган эканлар индамадилар. Ошхонага кирдим. Йиғидан кўзлари шишиб кетган онам идиш-товоқ ювардилар. Мени кўриб, жилмайишга уринган онам, яна йиғлаб юбордилар.
- Кел болам,- деб ёнларига чақирар эканлар, - Холангни бекор хафа қилиб қўйдик ! Шунча йиллик қўшничилигимизга арзирмиди шу ифлос парранда ! Бор ! Шу хўроз ўлгурни ушлада дадангга олиб бор, сўйиб берсинлар! – дедилар.
Шунақа ! Бизда хеч ким қўшнини бегона демас эди. Қўшни хотин хола – онамга сингил, қўшни эркак амаки – дадамка укадек эди ! Шундай тарбия билан катта бўлдик. Эсимни таниганимдан бери шу жанжал биринчи ва охиргиси бўлганди...
Хўроз сўйилди ! Гўшти ош қилиниб устига босилди ! Кечга дастурхон атрофига ўтирар эканмиз, онам хўроз гўшти “босилган” ошни дастурхонга қўйдилар. Шунда дадам :
- Қўшнига хам бердингми ? – дедилар. Онам кўзларини ерга қаратдилар.
- Қўшнига бермасдан ошни хидини чиқариб биринчи сузишга уялмадингми ? Қачонгача қовоқ-тумшуқ қилиб юрмоқчисан ? Мени ота-онам узоқда, сени ота-онанг узоқда, эрта тирик-ўликлигимиз шу қўшни биланку ! Суфе сенга ! – дедилар дадам. Бу гапдан кейин онамни юзи қизариб, бизга бошқа товоқга ош сузиб келдиларда, хўроз гўштини тенг иккига бўлиб, ошни устига қўйдилар. Товоқни кўтариб қўшниникига йўл олдилар.
- Тўхта ! Манави “шеригинг”ни хам олиб кет ! Бирга урушдиларингми, бирга ярашинглар ! – деб дадам мени хам қўшиб қўшниникига жўнатдилар ! Минг уят билан ўзим истамаган холда онамга эргашдим.
Қоронғуда ўртада тутилган сеткадан сакраб юрмайлик деган ўй билан қўшнини дарвозаси томондан бордик. Дарвозани энди тақиллатамиз деган хам эдикки, қўлида ош, ўғли орқасидан эргашган қўшни хола дарвозани бирдан очди. Қўлидаги ошни устига товуқ гўшти билиниб турарди. Онам билан бир-бирларига бироз термулиб туришдида, қўлларидаги ошга қараб кулиб юборишди. Қўшни хола уйига таклиф қилди. Кирдик. Амаким эса “ дадангни хам чақириб кел ” деди. Югуриб бориб дадамни хам қўшниникига чақириб чиқдим. Бир-биридан кечирим сўрашлар, ўзаро кулгу ва хурсандчилик шу кеча ярим тунга қадар давом этди...
... Эрталаб қўшни холани кулгусидан уйғониб кетдим. У билан онам хеч нарса бўлмагандек айвонда чақчақлашиб, сухбатлашиб ўтиришарди.....
.... Ишим шахарга кўчгандан кейин анча вақт кўп қаватли уйда ижарага турдим. Аввал ўзим, кейин оиламни хам олиб келдим. Ишга кетаман, эшик қуфланади ! Ишдан келаман, эшик очилади ! Қўшни деган “банда” ни фақат юзини танийман. Бир оғиз “ салом” деймиз бир-биримизга тўқнаш келгач. Бошқа сўз йўқ ! Хотиндан сўрайман “ Хотини билан яхшимисан ? Салом алик қиладими ? ”. “ Бошида саломлашардим. Кейин қаерданлигимизни суриштиргач, ўзини осмонга олиб саломимга хам жавоб бермай қўйди !” деб жавоб беради хотин.
Тинч океанида деярли ёнма-ён жойлашган Кирибати ороли (Лайн айландс) билан АҚШ га қарашли Бейкер ороли ўртасида 2130 км масофа бор. Бу Тошкент ва Остона орасидаги масофадан сал кўпроқ.
Лекин бу икки орол орасида роппа-роса 26 соат фарқ бор. Кирибати гринвичдан 14 соат олдинда бўлса, Бейкер ороли гринвичдан 12 соат орқада.
Бу дегани, Бейкер оролида кечқурун 23.00 душанба бўлса, Кирибатида 01.00 Чоршанба бўлади дегани!)
Бейкер оролидан душанба кечки пайт учсангиз, икки соатдан кейин Кирибатида ЧОРШАНБА куни бўласиз. Раҳматли Ҳожибой Тожибоев айтганидек, сешанба йўқ бўлиб қолади))
"где сешанба утро? Где день? Где ночь сешанба?" деб юраверасиз))
Бу гапларни нимага айтяпман? Чунки, бизда биринчи декабр кириб келиши билан шошқалоқлик қилиб "қиш кириб келди", "декабр, салом" каби эълонлар жойлаганлар кўзга ташланди. Ҳали тўлиқ кириб келмаган қишни нима учун эълон қилиб юбориб одамларни чалғитяпсизлар? Америкада яшайдиган дўстингиз бўлса, уларда 30 ноябрлигига қарамай, сизнинг постингизга ишониб ишхонадагилари билан "бугун қиш!" деб жанжаллашиб юрса, ким жавобгар бўлади.
Масъулият тез эълон қилиш эмас, тўлиқ амин бўлгандан кейин эълон қилишдир, деган Янги Конфуций))
Мана, ҳозир энди бутун дунёда тўлиқ қиш кириб келди. Ана энди история ва постларни босавериш мумкин. Бундан бу ёғига шортик-майкаларда кўчаша чиқиб кетиб қолсанглар айб бизда эмас. Биз айтиб қўйдик! ))
Дўстларни огоҳлантиринг))
#kechkisuhbat
Umar roziyallohu anhu “Bozorimizga savdo fiqhini bilmagan kishi kirmasin” deb aytganlar.
Umar roziyallohu anhuning ushbu buyruq ma’nosidagi jumlasiga fikringiz qanday?
Eng yaxshi izoh egasi FOTIH DUMAN qalamiga mansub "LOL" kitobini qo'lga kiritadi.
Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇
@bayonbooks
Ҳеч откат ёки пора берганмисиз?
(эркин таржима)
– Салом, болалар! Бугунги дарс мавзуси "Откат". Ким айтади? Откат нима?
– Откат – бу тендерда айнан менинг корхонам танланганига бўлган миннатдорчилигимнинг пулдаги эквиваленти.
– "Тендер"-чи, у нима дегани?
– Тендер – бу ким кўп откат бериш бўйича мусобақа.
– Баракалла, ўтир. Сенга олти баҳо. тўрти ўзинга, иккиси қаергалигини ўзинг биласан. Кейинги саволга ўтамиз. Қариндошлик алоқаларининг коррупцияга таъсири қандай? Санжар, бу саволга сен жавоб бер.
– Дарсни яхши ўзлаштиролмаган эдим.
– Майли ўтир, беш.
– Раҳмат, дада.
– Тарихда бўлган коррупцияларга ким мисол келтира олади? (синфда жимлик) Билмайсизларми? Гоголь "Ўлик жонлар" романини ҳужжат бўйича неча том ёзган? Икки том. Лекин фактда бир том топширган. Хўш, иккинчиси қаерда? Шунчаки, ёниб кетган. Энди тушуняпсизларми, нега мактабимиздаги янги компьютер синф хонаси ёниб кетганлигини? Нега яқинда спортзал ҳам ёниб кетиши мумкинлигини? Яна бир савол. Менга айтинглар-чи, бундай ишлар учун идеал соҳа қайси?
– Нанотехнологиялар.
– Нега?
– Чунки маблағ одам кўзи билан кўролмайдиган натижалар учун сарфланади.
– Баракалла!
Болалар, энди уйга вазифани ёзиб оламиз: Валида ҳужжатга кўра 5 та олма бор. Фактда 3 та, шартномада эса 7 та кўрсатилган. Топиш керак: Валининг фаолиятини тафтиш қиладиган текширувчига нечта олма тегади?
Бугунга етарли. Дарс тугади. Айтмоқчи, ота-онангиздан ремонт учун яна 50 минг сўмдан олиб келишни унутманг.
– Яна 50 мингдан йиғамизми?
– Менга 30 мингдан берасизлар. Қўрқманглар! Агар мендан телефон қилиб сўрашса, 50 мингдан йиғдим деб айтаман.
Энди кетишинглар мумкин. Хайр!
@Hikoyalar
Эркаклар урушиб қолгандан кейин хафагарчиликни ҳафталаб таҳлил қилиб, аразлаб юрадиган "ақлли" аёлларни эмас, тортишувдан икки соат ўтар-ўтмас, илжайиб, чой қуйиб узатадиган "тентак" аёлларни афзал кўрадилар.
P.S.: Оилангиз тинчлиги учун "тентак" бўлсангиз бўлибсиз-да, бегойим...
#kechkisuhbat
Farzand tarbiyasida eng asosiy nimalarga e’tibor berish kerakki, shunda o’sha farzand xalqning haqqini yemaydigan, pora berib-olmaydigan, o’z vazifasiga mas’uliyat bilan yondashadigan, halol shaxs bo’lib yetishadi?
Eng yaxshi izoh egasi Adam Uzkusa qalamiga mansub "SAFAR" kitobini qo'lga kiritadi.
Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇
@bayonbooks
“Исми Юсуф, етти ёшда, сочи жингалак, юзи оппоқ, ширин”
Онаизор боласини шу сўзларни айтиб изларди. Ахир у она-да, боласи ўзи учун ширин. Аммо у чиндан ҳам ширин эди. Роса қидирди, шифохонани излаб юрганида унга ўғли қаердалигини айтишди.
Иброҳим алайҳиссалом ва аёллари Соранинг ҳузурига кетганди. Қиёматгача ота-онасини ўша ерда кутиб туради.
Яратган Эгам барча вафот этганларни раҳматига олсин!
“Эркак ва аёл орасига совуқлик солувчи омиллар“
1-Қайсарлик
2-Эркакга овоз кўтариш
3-Тез қизишиб ғазабланавериш
Қандай эркакдан сўраманг, аёлида бу 3 хислат бўлишини ёмон кўради .
Аёл ўзидаги қайсарликни даволаши учун, эрига шунчаки “Эркак“ назари билан эмас, Аллоҳ уни аёлга бошлиқ қилгани эътиборида қараши лозим.
Ўз навбатида унга қилинган қайсарлик Аллоҳга қайсарлик эканини унутмаслик керак. Чунки, шайтон ҳам одамга сажда қилишдан бош тортган пайтда Аллоҳга эмас, одамга кибр қилган эди. Аёл ҳам “Мен Аллоҳга кибр қилмаяпман“ дегани билан, шайтон сингари ўзи сезмаган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб қолмаслиги керак .
Демак, қайсарликни даволаш учун, эрга итоатни шунчаки масъулият деб эмас, балки ибодат деб, унга қаршиликни эса шунчаки қаршилик эмас Аллоҳга исён деб қараш керак бўлади .
Аммо 2-хислат бировга овозни кўтариш муҳаббатни юқотиши ҳақида Аллоҳ таъоло айтади:
“Сизга ҳужраларнинг ортидан туруб қичқирадиганлар, уларнинг аксари ақл қилмайдилар“ (Ҳужурот:4)
Демак, бақироқлик ақлсизлик аломати бўлиб, кишининг обрўсини тўкади .
Ҳатто, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ алайҳиссалам ҳузурларида овозлари кўтарилиб кетгач, бу ишлари сабаб ўзлари сезмасаларда амаллари ҳабата бўлиб Аллоҳнинг муҳаббатидан қолишлари огоҳлантирилди. (Ҳужурот сураси аввалида)
Албатта эр пайгамбар эмас , лекин оятдан ибрат , овозни кўтариш муҳаббатни юқотишида.
Аёл ҳам эрга овозини баланд қилиши билан, ўзи сезмасада унинг муҳаббатидан қолишига сабаб бўлиши мумкин .
3-хислат “Жиззаки ва асабийлик “ ҳам ҳеч кимга ёқмайдиган хулқлардан. Гоҳида аёл ўзи туққан боласида бу хулқларга сабри етмай кетади .
Расулуллоҳ алайҳиссалам “Ғазаб шайтондан..“ дедилар . Шайтонга эса эр-хотин орасини бузушданда ёқимли иш йўқ . Чунки Аллоҳ шайтонларни сеҳрини гапирганда энг аввало улар эр-хотин орасини бузушларини зикр қилди : “Улар сеҳр билан эр-хотин орасини бузадиган нарсаларни улардан таълим олар эдилар..“ (Бақара :102)
Бунинг давоси эса , ғазабни ютуш ибодат ва садақа эканини эслаш билан бўлади.
Аллоҳ таъоло айтади:
“Улар (Мўминлар) ҳурсандчиликда ва қийинчиликда ҳам садақа қилувчи, ғазабларини ютувчи ва одамларни кечирувчи кишилардир..“ (Оли-Имрон :134)
Агар “Одамларни“ кечириш садақа ажрига тенглаштирилган бўлса, аёл эридан ғазабини ютуши албатта энг буюк садақалардан бўлади.
Чунки бировга молни садақа қилиш унга моддий ёрдам бўлса, уни асабини бузмаслик унга ақлий ва соғлиқ томондан ёрдам бўлади.
❤️ Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!
Izohni /channel/bayonbooks
Manabu Kanalga o’tib izohlarga o’z fikringizni yozing va yuqoridagi kitobni eng yaxshi izoh yozib qo’lga kiriting .
O'qituvchilarni yaxshi o'quvchilari va yaxshi kunlari ham bor. Tug'ilgan kunlariga sovg'a tayyorlashibdi)
Читать полностью…ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ.
Қизим: Дада ўқитувчим мени синфдошларим ичида изза қилди.Бир келиб уришиб кетинг.
- Хўп қизим, бир вақт топиб бораман.
Орадан вақт ўтиб қизим ўқийдиган мактабга бордим. Қизим боришимни билар эди. Мактаб эшигида мени кутиб олди.
- Қани қизим ўша ўқитувчинг, кўрсат қани.
Қизим олдимга тушиб шахдам қадамлар билан қанотларини ёзиб ғўддайганча мени мактабнинг иккинчи қаватида жойлашган синфхонасига олиб чиқди ва синфнинг эшигини очиб "мана шу" дегандек имо қилди. Қизимга эшикни тақиллатиб очмагани учун бир хўмрайиб қарадим. Ичкарида мени таниган ўқитувчи ранги докадек оқарди.
- Сизни бир дақиқага мумкинми. Шундай деб ўқитувчини йўлакка чақирдим. Ўқитувчи ранги-қути учиб синфхонадан чиқди.
-Ассалому алайкум. Сиз қизимни синфдошлари ичида изза қилибсиз? Ўқитувчи бир аҳволда баҳона излаб вазиятни юмшатиш учун сўз қидирди. Мен гапда давом этдим.
- Сен нега ғийбатчи хотинларга ўхшаб нуқул ёнингга дугоналарингни йиғиб ғийбат қиласан деб уялтирибсиз Нега... урмадингиз нега шапалоқ тортмадингиз? Мен бундай вазиятда урган бўлар эдим. Сиздан илтимос бу сафар шундай қилса чунонам урингки, менга арз қилишга-да мажол топмасин. Силласи қуригунча калтакланг.
Ўқитувчидаги қўрқув ва оқлик қизимга ўтди. Секин қизимга қарасам энди унинг ранги докадек оппоқ бўлиб қолди. "Қизим сен дарсга кир" деб имладим. Қизим синфхонага кирди. Эшикни ёпиб ўқитувчи билан бироз гаплашдим. Қизимнинг ўқишлари, ўзини тутиши ҳақида сўрадим ва ортга қайтдим.
Шу вазиятдан кейин қизим бирор маротаба ўқитувчиларини ёмонлаб менга шикоят қилмади. Энг қизиғи шу вазиятдан кейин қизимнинг ўқишлари ижобий томонга ўзгарди.
Аслида ўшанда бундай иш қилиб хато қилганман. Ўқитувчига қизимга қаттиқ гапириш педагогик нормаларга мос келмаслигини "яхшилаб" тушунтириб қўйишим керак эди. Шунда қизимнинг синфдошлари орасида обрўйи ошиб, мактабда билган ишини қилар эди.
Бу воқеани нега эсладим. Мана бу суратдаги опа тўппа-тўғри қиляпти. Баъзан болаларни қаттиққўллик билан тарбиялаш керак. Дакки бериб уриш керак. Зеро, келажакда хатолардан тарсаки егандан кўра ўқитувчидан болаликда калтак еган яхши.
Шу ўринда: мени мактабда шўхлик қилганим, дарс қилмаганим учун калтаклаган ўқитувчиларимга РАҲМАТ айтаман!
#kechkisuhbat
Sizning baxt formulangiz nimalar asosida vujudga kelgan?
Eng yaxshi izoh egasi SEMA MARASHLIning "Turmush o’rtog’imning tengi yo’q" kitobini qo'lga kiritadi.
Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇
@bayonbooks
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дейишди: "Бир одам яхшилик амал қилса, одамлар уни мақташса (миннатдор бўлишса), бунга нима дейсиз?"
У зот айтдилар: "Бу мўминга берилган башоратнинг ожили (нақди)дир".
Имом Муслим ривоятлари.
Бунинг маъноси - Аллоҳ таоло амални қабул қилса, қалбларда у амални қилганга нисбатан қабул ва мақтовни пайдо қилади. Қалбларда пайдо қилган бу муҳаббат ва мақтов мазкур амал қабул бўлганининг башорати бўлади. Чунки Аллоҳ бандасини севиб қолса, халқига ҳам уни севдириб қўяди. Зеро халойиқ Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидир.
Mubashshir Ahmad domlaning facebook sahifasidan olindi .
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
ТУГМА
Япониядан Америкага ӯқиш учун келган талабанинг кийимидаги тугмаси билан содир бӯлган воқеа.
Америкага ӯқиш учун келган япон йигитининг фақат бир кийими бӯлиб, дарсларга фақат мана шу кийимда келар эди. Унинг ӯй-ҳаёли фақат ӯқишда эди. Бир куни кийимидаги тугмаси узилиб тушади ва йӯқолиб қолади. Бу тугма ӯрнига у кола қопқоғини қадаб олади. Бу кӯрган институтдагилар унинг устидан роса кулишади. Уларнинг гап-сӯзларига эътибор бермайди ва тугма сотиб олмайди. Охири бу кулаётганларга қарата уларни уялтирадиган гапларни айтади. Айтган сӯзлари қуйидаги сӯзлар эди:
«Бир тугма сабабли устимдан кулдинглар. Нима сабабдан шу мендаги йӯқолган тугмани ӯрнига тугма қадаб бермадинглар? Менинг устимдан кулишларингизга изн берганлигимни сабабини билишни ҳоҳлаяпсизларми? Хиросимада ҳалқимни устига бомба ташлаган давлатга бир тугма пулини ҳам беришни ҳоҳламаганлигим учун тугма сотиб олмадим ва бу ишимдан жуда ҳам бахтлиман».
Турк тилидан таржима қилинди.
Muhammad Nodir
Mubashshir Ahmad
Инсон биноси
Қадимги Хитой деворини бино қилишганда, унинг баландлиги сабаб душман ўта олмайди, деб ўйлашган. Аммо, бор-йўғи юз йилга бормай Хитой уч марта ҳужумга учради. Душман армияси уч марта ҳам девордан ўтишга эҳтиёж сезмади. Сабаби - улар деворда турган қўриқчиларга пора бериб, эшик орқали кирди.
Хитойликлар девор бино қилиш билан машғул бўлиб, ҳақиқий қўриқчи инсон бино қилишни унутишган эди. Инсон бино қилиш барча нарсанинг биносидан олдин туради. Бугун ёшларимиз ана шунга муҳтож.
Шарқшунослардан бири айтади:
"Агар бирор бир халқни барбод қилмоқчи бўлсанг, аввало оилани барбод қил, сўнгра таълимни барбод қил, сўнгра эса ўрнак бўладиган инсонларни ёмонотлиқ қил.
❗️ Оилани барбод қилиш учун унда онанинг ролини йўқот. Уни "уй бекаси" номидан хижолат бўладиган қилиб қўй.
❗️ Таълимни барбод қилиш учун муаллимнинг жамиятдаги ўрнини йўқот. Токи талабалар уни ҳурмат қилишмасин.
❗️ Ўрнак ва пешволарни барбод қилиш учун уламоларга таъна қил. Уларни беҳурмат қилишга ҳаракат қилки, кишилар уларга эргашмасин".
Do'stim, bu kunlar ham o'tib ketadi... Sen ishon!
@Hikoyalar
(Oxirida diplom ko'ringani uchun bitta 👍)
ИЛМ ВА АМАЛ
Милодий 898 йил 13 майда араб тилининг даҳоларидан бўлмиш Мубаррид вафот этди. Унинг ҳақиқий исми Муҳаммад ибн Язиддир. Мубаррид лақаби эса унга чиройли ва нур юзли йигит бўлганилиги учун берилган!
Мубаррид араб тили грамматикасида ниҳоятда моҳир эди. Эҳтимол Сибвайҳдан кейинги энг моҳир араб тили билимдони Мубаррид бўлса ажаб эмас. Бундан ташқари Мубаррид кўп шеърлар ва хабарларни ёд билар эди. Грамматик олим бўлишдан ташқари ҳикояларни ҳам яхши билар эди. Мубаррид айтади:
“Ибнул Машжуннинг ҳузурида эдим. Унинг дўстларидан бири келиб деди:
-Аллоҳга қасамки, қизиқ иш бўлди. Боғимга бордим. Йўлимни бир ўғри тўсиб деди:
-Кийимларингни еч!
-Нега?
-Чунки мен сенинг биродарингман. Менинг кийимим йўқ!
-Ўзим кийимсиз қоламан-ку!
-Имом Молик яланғоч ҳолатда ғусл қилса бўлади, деган.
-Унда боққа киришга рухсат бер. Кийимларимни сенга ечиб бериб юбораман!
-Йўқ! Сен менга хизматкорларингни юбормоқчисан. Улар мени тутиб олишади!
-Қасам ичаман!
-Бир нечта олимлар мажбур бўлган инсоннинг қасами қасам бўлмайди дейишган!
-Аллоҳга қасамки, мен сенга кийимларимни бир қанча ҳадялар қўшиб бераман!
Шунда ўғри бироз ўйлаб турдида, деди:
-Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларидан то бугунгача ўтган барча ўғриларнинг ҳаётини эсга олдим. Бирортасининг рибо олганини билмадим!
Мен унга кийимларимни ечиб беришга мажбур бўлдим!”.
Ҳикоядан шу нарса аниқ бўлаяптики, илм бошқа, тақво бошқа нарса экан. Ўғри ҳадисларни билади, рибо ҳақида гапираяпти.
Бугунимиз ҳам ўша кунлардан унчалик фарқ қилмайди. Бугун отасини ранжитаётган киши минбардан бизга насиҳат қилмоқда. Ота-онага хизмат қилиш ҳақида бонг урмоқда. Динни пулга сотаётганлар бизга диндан гапирмоқдалар. Шеърларни ёдлаб олган ўғрилар бизга омонатдан гапирмоқдалар. Халқ мулкини ўғирлаётганлар бизга садоқатдан лоф ураяптилар!
Агар илмнинг ўзи етарли бўлганида Аллоҳ таоло бизга аҳли китобдаги роҳиблар ва олимларни ёмонлаб танқид қилмас эди. Аллоҳ барчамизни илм билан бирга амал билан ҳам ризқлантирсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
@Oybek_Muallim
Бу ҳасад эмас!!!
“Дадажонимга”, “Онажонимга” каби ёзувларни ёздириб, ҳаммага кўз-кўз қилиб машина ҳадя қилиш менга эриш туюлади.
Ахир ота-онамиз бизни боқиб, тарбия қилаётганларида “Боламга каша беряпман”, “Тагини тозалаяпман”, “Чўмилтиряпман”, “Шим кийдиряпман”, “Хато қилгани учун уряпман”, “Совчиликка бориб келдим”, “Боламни усти очиқ қолган экан, кўрпа ташлаб қўйяпман”, “Ҳаво совуқ бўлса ҳам боламни боқаман деб ишлаяпман” каби гапларни оммага эълон қилмай, меҳр билан қилишади-ку.
Нега энди уларга яхшилик қилаётганимизда оламга жар соламиз.
“Ибрат учун-да” дейишга шошманг. Ҳар бир ўзини мусулмон деб билган инсон ота-онасига доим яхшилик қилиши лозимлигини билади ва имкони даражасида фарзандлик бурчини, меҳрини изҳор этади.
Дўстим, бир нарсани айтайми?
Кўп ота-оналар фарзандлари Умрага йўлланма ёки машинани дабдабали, намойишкорона ҳадя қилаётганда бироз ноқулайлик сезишади. Олаётган ҳадялари учун қувонишади, аммо кўпчилик томошабин бўлиши улар ўзларини ноқулай, хижолатли ҳис этишларига сабаб бўлиши мумкин.
Берманг демайман. Беринг, BMW X8 беринг. Аммо шу даражада махфий берингки, ўнг қўлингиз бераётган калитни чап қўлингиз сезмай қолсин.
Ота-онамизни бошимизда кўтариб юрайлик, бироқ буни ҳамма кўриши, билиши, эшитиши шартмас. Холиқ билса бўлди.
Риёдан, мақтанчоқликдан, савобдан қуруқ қолишдан қўрқаман, дўстим, қўрқаман.
Гапларим қалбингизга оғир ботган бўлса, узр сўрайман.
Нозимжон Ҳошимжон
HALOLI* bo’la turib, HAROM** bilan munosabatda bo’lgan “erkak”larni “Men rujulatliman, men hamiyatliman” deb da’vo qilishga zarra qadar haqqi yo’q. Chunki, yuqorida zikr qilingan HAROM** munosabat qarzdir. Ya’ni uni ustida qoim bo’lganlarning mahramlari ustida ham ushbu ish qoim qilinadi. Demak, o’z mahramini HAROM** munosabat ustida bajarilishiga yo’l qo’yganlarda biz aytib o’tgan rujulat, hamiyat degan tushunchalar asl holida topilmaydi. Balki, ularda DAYUSlik alomatlari topiladi. Dayus kim ekanligiga ta’rif berishga xojat yo’q menmcha.
* ahli ayoli
** zino
@bayyinun
Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг...
1920 йилда Британия шифокорлар уюшмаси бош вазир Ллойд Жорж иштирокида тиббиёт олийгоҳининг бир қатор битирувчилари билан битирув кечаси ўтказди. Унда уюшма раиси минбарга чиқиб тиббиёт бу рисолат эканини, у олийжаноб ва инсоний касб эканини гапирди. Беморлар берадиган пул вақт ўтиб унут бўлишини, аммо инсонийлик абадий қолишини битирувчиларга тушунтирди.
Сўнг ўз ҳаётида содир бўлган бир воқеани сўзлаб берди:
"Тахминан қирқ йиллар олдин эшигимни бир аёл тақиллатди. Эшикни очдим.
Аёл ташвишли ҳолатда деди:
- Жаноб доктор! Ўғлимнинг аҳволи оғир. Илтимос, уни қутқариш учун нимадир қилинг!
Мен шамол ва ёмғир бўлишига қарамай унинг уйига бордим. Уйи Лондоннинг бир чеккасида экан. Улар бир кичкинагина кулбада истиқомат қилишар экан. Унинг ўғли оғриқдан инграр эди. Мен керакли ишларни қилиб қайтаётганимда аёл менинг қўлимга озгина пул тутқазди. У меҳнатимга бериладиган баҳодан анча оз эди.
Мен аёлга дедим:
- Хоним! Мен пул олмайман. Ўғлингиз тузалса шунинг ўзи етади.
Сўнг уйимга қайтдим. Бугунгача аёлнинг кўз ёши тўкиб миннатдорчилик билдиргани кўз олдимдан кетмайди".
Уюшма раиси сўзларини тугатар-тугатмас бош вазир Ллойд Жорж ўрнидан сакраб туриб минбарга чиқди ва деди:
- Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг. Сизни анча йиллардан бери қидираман. Сиз даволаган ўша бола менман. Онам хурсанд бўлсинлар. У киши менга сизни топиб мукофатлашимни васият қилган эдилар.
Доктор деди:
- Мен мукофотни ўшанда олганман. Онангиз айтган миннатдорчилик жумлалари ва у кишининг кўз ёшлари мен учун керагидан ҳам ортиқ мукофотдир!
@Hikoyalar
❗️🇵🇸 Ғазолик ота шаҳид бўлган фарзандини бағрига босиб:
Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга мендан салом етказ ва: "Дадам Аллоҳ ва Сизни ўзидан ҳам кўпроқ яхши кўради", деб айт.
Manba ©️Azon
#kechkisuhbat
Ustozning o'quvchilari ustidagi haqlari haqida fikringiz?
Eng yaxshi izoh egasi ABDULFATTOH ABU G'UDDAning "Musulmonning 35 odobi" kitobining yangi nashrini qo'lga kiritadi.
Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇
@bayonbooks
Бир киши айтяпти: "Уч қизим бор, учаласини ҳам ўқитдим. Ўзим оддийгина таксичиман. Осон бўлмади. Ҳозир ҳаммаси оилали. Икки-учтадан боласи бор.
Карантин пайтида ўртанча қизимнинг эри бирданига ишсиз бўлиб қолди. Қайнотасининг ҳам иши ортга кетди.
Қизим ўқитувчи бўлгани учун ойлиги тўхтамади. Ўша қийин кунлар тугаб, куёвим ва қудам ишини яна йўлга қўйиб олгач, чиройли таом тайёрлаб бир куни кутилмаганда кириб келишди.
Раҳмат айтишга келишибди:
"Барака топинг, қуда. Билсангиз керак, келиннинг пулига кўз тиккан жойимиз йўқ эди. Рўзғорни ҳамиша тўкис қилганмиз. Аммо карантин кунлари кутилмаганда қийин аҳволда қолиб кетган кунларимиз шу қизимиз рўзғорга яхшигина ҳисса қўшди. Шундай қиз ўстирганингиз, чиройли тарбиянгиз учун раҳмат. Илм берганингиз учун алоҳида ташаккур."
Қизим, бу гапларни эшитиб, қизларимни ўқитгунча чеккан заҳматларимнинг бари унутилиб кетди.
Куёвим ҳечам қизимнинг пулига аралашмаган. Қудаларим ҳам. Ҳозир ҳам ҳаммаси аввалгидек. Аммо қизимнинг йиғиб қўйгани, олган маоши — барчаси ноилож пайтда қўл келибди. Жуда севиндим.
Бу дунёда шундоқ гап эшитиб, бошим кўкка етди. Зора Худойимнинг қаршисида ҳам шу туфайли юзим ёруғ бўлса, деган умидим бор."
👉 @gavhar_naarulloh 👈
Учта шахсга нисбатан ўлим ҳукми ўқилди. Улар: дин пешвоси, оқловчи (адвокат), физик олим.
Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини гильотин (бошни танадан жудо қиладиган ускуна) остига қўйиб ундан:
- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.
Дин олими: - Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ... Аллоҳ... Аллоҳ мени қутқаради! - деди.
Гильотин тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсатдан тўхтаб қолди.
Оломон ҳайратланиб:
- Олимга озодлик! Динга озодлик! Уни озод қилинг! - деб ҳайқирди. Дин олими жазодан қутилди.
Навбат оқловчига келди. Ундан:
- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.
У:
- Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! - деди.
Ускуна тиғи тушиб унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди.
Оломон яна ҳайратланди.
- Оқловчига озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! - дедилар. У қутилиб қолди.
Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам:
- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.
У:
- Мен дин олимичалик Аллоҳни, оқловчичалик адолатни билмайман. Лекин, гильотин арқони тугун бўлиб қолган. Айнан шунинг учун унинг тиғи тушишига монеълик қиляпти! - деди.
Физикнинг сўзи тўғри чиқди. Муаммони бартараф этишди. Ва унинг бошини танасидан жудо қилишди.
© Умму Абдуллоҳ таржимаси
Хулоса:
«Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим».
Умар ибн Ҳаттоб.
Баъзан ҳақиқат бўлса ҳам, уни айтишдан кўра, оғзингизни ёпишингизда сизга хайр бор!
Ўзингизнинг донолигингизни кўрсатишдан кўра, баъзан ўзингизни билмаган (тентак)га солишингиз сизга яхшироқ!
Хулоса ўзингиздан...
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Telegram tarmog'ida hozirgi kunda foydali va manfaatli kanallar kamayib ketmoqda...
Siz uchun eng sara kanallar jamlanmasini tayyorladik barchasiga obuna bo'lib olishingiz mumkin:
1. @Hayot_Falsafasi – siqilsangiz kiring, taskin topasiz...
2. @StivJobs – motivatsion olam.
3. @Liderlaruzb – kuchli biznesmenlardan motivatsiyalar.
4. @pdf_book_uz – pullik kitoblarni bepulga topa olasiz.
5. @Elektron_Kutubxona – keyin izlab ham topa olmaysiz!
6. @Xazon_Rezgi – hayotiy hikoyalar siz uchun!
7. @Mutolaa_Zavqi – diniy kitoblardan parchalar.
8. @Trillioner_INC – gumburlatadigan motivatsiyalar.
9. @Maqsad – maqsadlilar uchun!
10. @Adiw_Blogs – kitobsevar qiz sahifasi!
11. @HazratiKursdosh – qitmir talabalar kanali.
12. @KitobiyIqtibos – kitobdan jumlalar.
13. @RuhiyBarkamollik – qalblar taskin topadigan maskan...
14. @Hikoyalar – hikoyalar olami!
15. @Kitob_ombori — aql ko‘zingizni ochib yuboruvchi kanal.
16. @Atom_Odatlari – kitoblardan iqtiboslar!
17. @Motivatsiya_olami – motivatsiyani "buqasi".
18. @SizgaManfaatli – foydali ma'lumotlar maskani!
«FOYDALI ILM» – ushbu kanallarning barchasi birgina jildda.
Shungayam ana man deguncha 8 yil bo’libdiya
/channel/hikoyalar/4
Assalomu alaykum hurmatli kitobxonlar!
BAYON kitoblar do'koni "Olamlarga raxmat Payg'ambar" mavzusida tanlov e'lon qiladi.
Tanlov shartlari:
- BAYON kitoblar do’konining Instagram sahifasiga obuna bo'lishi;
- ushbu videoni o'z “story”siga joylab’ bizni belgilashi;
- videoni do'stlariga ulashishi;
- izohlarda 3 tadan ko'p do'stlarini belgilashi;
- asosiysi, ushbu video ostida "Payg’ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamning hayotingizdagi martabalari qay darajada?" mavzusida o'z fikrini bildirishi kerak bo'ladi.
Izohi eng ko'p “like” egalariga:
1-o'rin uchun 150.000 so’mlik vaucher;
2-o'rin uchun 100.000 so'mlik vaucher taqdim etiladi.
Izohlar orasidan eng mazmunli izoh egasiga do'konimiz tomonidan maxsus sovg'a beriladi.
@bayonbooks