hikoyalar2019 | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar2019 - 📚 Hikoyalar 📚

929

Подписаться на канал

📚 Hikoyalar 📚

​Оқила она...

📝Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва адажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган адажоним қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага набирасини олиб ўтдилар..
"Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан. Жонимдан тўйиб кетдим онажон" - деб, махкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: "Хўп қизим, хўп қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Адажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос кизалоғим, доим ёнингдамиз" - деб мени овутдиларда ошхонага олиб ўтдилар.
"Ўтир қизим, чой ичамиз, ўзингни бос кизалоғим" - деб онам мени жонимга оро кирдилар. Мени юпатдилар. Бирга ўтириб чой ичдик. Мен аста ўзимни қўлга олиб, онажоним билан суҳбатлаша бошладим. Онажоним нима гаплигини сўрадилар. Мен айтдим:
"Куёвингизни қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтадилар, доим баҳонаси тайёр, гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузу-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жахл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон."
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдиларда бир оқ коғоз ва қалам олиб, коғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
"Ушбу чизиқни чап томонига куёвимни айбларини бирма-бир ёзиб чиқ."
Мен "Нега онажон" - деб сўрашимга эътибор ҳам бермасдан.
-"Ёз, ёз сен ёзавер" - дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан коғозга ёза бошладим.
”Ишдан кеч қайтади. Менга жахл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради” каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим "Онажоним яхши дейдиган куёвларини аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, коғозлар тўлиб кетсин". Ёзиб тугатдимда онажонимга коғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадиларда, коғозни ўзимга қайтариб, дедилар:
"Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълини рўбарасига, чизиқни ўнг томонига уларни ўша феълига сени ўзингни, қиладиган жавобингни ёзиб чиқ" - десалар бўладими?
"Ёз, ёза қол" - мен жавоб ёзмай хеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
"Ишдан кеч қайтадилар" ни рўбарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан.
"Менга жахл қиладилар" ни рўбарисига - ”Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман. каби ўзимни ҳам уларга жавоб ҳисларимни амаллаб коғозга туширдим. Онажонимга узатар эканман "Куёвизда, хаммасини бошлайдиган" дедим. Онам қўлимдан коғозни олдиларда, қайчи билан ўрта чизикдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларини ёмон феъллари ёзилган бўлагини, ғижимлаб ахлат челагига ташладилар. Мени қўштирноқ ичидаги феълларим туширилган коғозни ўзимга узатдиларда:
"Кизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган феълларинг турибди. Хозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги коғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, хазм қиласан. Куёвим сени қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Аклингни йиғ. Ўшандан кейин хам "йўқ мен хақман" десанг биз рози." - дедиларда мени қўлимга коғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар.
Мен нима бўлганини англаб, англамей уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдимда, ўз қўлларим билан ёзган чиройли феълларимни уқий бошладим. Ўқир эканман "Наҳот мен шунчалар аёл бўлсам, наҳот мени турмуш ўртоғим шунчалар феълимга чидаб яшаётган бўлсалар" - дедим. Мен ўзимни шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб, бир ўғлимни тирик етим қилишга, ўзимни эса бебахт қилишга бир қадам қолганлигини сездим. Ҳушёр торттимда, турмуш уртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мени юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжейним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят "бугун кун бошқачами?" дедилар. Мен дедим:"Сизни менга такдир қилиб берган Аллоҳимга хамдлар бўлсин.Энди хаёт бошқача".

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🌹​​Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🍀Янги кун барчамизга муборак бу́лсин!
🍀Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин.
🍀Жисмимиздан соғлик, қалбимимиздан хотиржамлик аритмасин.
🍀Ҳалол топганимиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин.
🍀Ибодатларимиз ажру савобларга тўла бўлсин!
🍀Кунимиз файзу барокатли ўтсин!


❤️@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN❤️

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

Фарзандларингизга билдиринг!

Аллоҳ мен билан 🌷

Аллоҳ мени кўриб турипти 🌹

Аллоҳ мени билип турипти
🌺


Шайх Муҳаммад содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@hikoyalar2019

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

❄️Ассалому алайкум!

🌤Хайрли тонг!
Янги хафтанинг биринчи куни муборак булсин!

🤲🏻Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ишларимизни осон қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Амин!

Аллоҳ яхшилик, офийат ва яхши кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин!

Кунингиз хайрли ўтсин
!

Якинларизга хам юборинг бизга кушилинг 👍👍👇👇

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

✍ Оқибат

📖 ...Сизларга кўп мол-дунё қолдиролмадим. Бошқалардек ҳар бирингизга алоҳида уй, алоҳида машина олиб беролмадим. Лекин Худони танитдим, ўқитдим, касб-ҳунар ўргатдим. Кўплар етмиш йилдан мўл залолатда, саодатга ташна бўлиб яшаганда, саодат манбаи Қуръон ва суннатни ўргатдим...
Аҳил-иноқ бўлинглар. Ризқларинг кенг-мўл, умрларинг узоқ бўлишини истасаларинг қавм-қариндошлар бир-бирингизга меҳр-оқибатли бўлиб, борди-келди қилинглар. Росулуллоҳ r шундай кўрсатма берганлар. Бир-бирингизни яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтаринг. Қўни-қўшнилар билан яхши бўлинглар. Охирги умидим, аянгиз билан мени ҳамда иккимизнинг ота-онамизни дуода эслаб турсаларинг. "Аллоҳим, ота-онамни, у иккалаларининг ота-оналарини ва жумла мўминларни раҳмат, мағфират қил..." деб дуо қилсаларинг. Мен сизлардан розиман. Сизлар ҳам мендан рози бўлинглар. Ҳеч кимдан қарзим йўқ. Катта қарзим бор эди, ундан кутулдим. "Дадамиз нега қарз олади" деб ҳайрон бўлманглар. Бир бечора киши кўпчиликдан қарз сўраган экан. Ҳеч ким унга қарз бермабди. Мен ўзим бировдан олиб, у кишига эҳсон қилиб бердим. Қарзни эса ўзим уздим. Васиятим ёстиқ остида. Қолган гапни ундан ўқийсизлар.
Илоҳо, Сендан ўзга ибодат қилишга лойиқ чин маъбуд йўқ. Сен борсан, бирсан, яккасан, ёлғизсан, Раҳмонсан, Раҳимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Муҳаммад алайҳис салом Сенинг банданг ва росулинг эканига гувоҳлик бераман. Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ.
Илоҳо, "Раҳматим ҳамма нарсани қамраб олди" дегансан. Мени ҳам ўша нарсалар қаторида бил. Ўша нарсаларнинг энг муҳтожи ва энг заифи менман. Гуноҳларимга тавба қилдим", деб омонатни топширдилар."- деб йигит сўзини тугатди.
- Мошо Аллоҳ! Ука, бундай гўзал хотима учун йиғлаш эмас, қувониш керак. Боя бир соат олдин 50 ёшлар чамаси бир кишини дафн қилишди. Бир одамнинг кўз ёш тўкканини кўрмадим. Сизга берган саволимни қўлига узун таёқни ҳасса қилиб, овозини борича "дадажон" деб бақираётган йигитга бердим. Кўзида қатра ёш йўқ, лекин овози карнайдек. "Намоз ўқимасди" деб жавоб берди у. "Масжид уйларингдан узоқмиди?"- деб сўрасам, "масжид билан деворимиз туташ",- деди. "Касал бўлиб қолдиларми?" деганимда, "йўқ, соппа-соғ эди. Бир кун олдин ошнасининг юбилейида роса ичилган экан. Кечаси ярим тунда машинани ўзи миниб уйга келмай шаҳардан ташқарига чиқиб кетибди. Кайфда машинани катта дарахтга бориб урган. Машина ичидаги малласоч хотин ҳозир банисада, дадам ўша ерда жон берган",- деди.
Ука, мана буларга йиғлаш керак. "Ҳайя алассолаҳ" "Намозга келинглар" нидосига жавоб бермаганларга, рамазонда куппа-кундузи кавшаниб юрганларга йиғласа арзийди. Ярим яланғоч тасқара, таъвия-тараққос, беўхшов, беҳаё қизлар орқасидан сўлагини оқизиб, йигитлик ғурурини оёқ ости қилаётган йигитларга, ор-номусини топтаётган қизларга дод солиб йиғлаш керак. Биз эмас, улар ўз аянчли ҳолига ўзи уввос солиб йиғлаши керак. Отангиз учун асло койиниб йиғламанг, дуо қилинг. Дадангиз эришган фазилатларнинг бирига етишиб ўлсам, мен ўзимни бахтли ҳисоблайман.
- Раҳмат, ака. Аллоҳ рози бўлсин. Мен Аллоҳ қазои қадарига қарши бўлиб йиғлаётганим йўқ. Биз учун жаннатга элтувчи икки йўл бор эди. Бири онамиз, иккинчиси отамиз. Бу иккиларига хизмат қилиб Раҳмон ризолигини топамиз дегандик. Онамиз эртароқ оламдан кўз юмдилар. Бу билан бир йўл беркилди. Энди отамизга астойдил хизмат қилишга киришганимизда, дадамиз ҳам оламдан ўтиб қолдилар...
Уни юпатаман деб ўзим йиғлаб юбордим.


@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

Хайрли тун АЗИЗЛАРИМ😴

ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ😌

Яқинларингизга ҳам улашинг Каналимизга уланинг☺️☺️👇👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAElI5cOMtjd3VwcE3Q

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

📝Бир жажжи қизча икки қўлида иккита олма ушлаб турарди. Шу вақт онаси кириб келди ва табассум билан, охиста қизидан сўради:
“Асалтойим, ойижонингга шу олмаларингдан бирини берасанми?” Шунда қизалоқ онасига бир муддат қарадида, шарт олмани бирини тишлаб олди ва тезда яна иккинчи олмани хам тишлаб қўйди.

Онаси буни кўриб юзидаги табассум музлади, хафсаласи пир бўлди лекин буни қизчасига билдирмасликка ўзида шижоат топа олди, сабр қилди. Қизи эса дархол тишланган олмалардан бирини онасини қўлига тутқазиб, шундай деди: “Ойижон, мана буниси Сизга, шуниси ширинроқ экан”.

Сиз ким бўлсангиз хам, қанчалик хаёт тажрибангиз кўп бўлса хам, ўзингизни шу қадар билимдонман деб хисобласангиз хам, хар доим хукм чиқаришни ортга суринг. Бошқаларга имкон беринг, ўзлари тушунтириб беришсин. Сиз кўриб, эшитиб турган нарса хақиқат бўлмаслиги мумкин. Хeч қачон бировлар учун хулоса чиқариб қўйманг. Юқоридаги хикояда агар она шошқалоқлик ёхуд ғазаб билан қизига қўполлик қилганда ёки юзига тарсаки туширганда қиз қанчалик рухий синишини тасаввур қилолсангиз керак. Бекорга доно халқимиз, “…берди” сини айтгунча бошини ёрмагин демаган…

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

Ассалому алайкум
ва роҳматуллоҳи
ва баракатуҳу қадрдоним

🌴Аллоҳ таоло бугунги кунингизни кечагидан яхшироқ қилсин.
🌴Бугунги кунингиз хайрли, барокатли, фойдали, унумли ўтсин.
🌴Бугунги кун ёмонликларидан паноҳ беришини сўраймиз.

Ҳаётингиз давомида Сизга:
🕋 Каъба Зиёрати,
📖 Қуръон Тиловати,
🤲 Дуо Ижобати,
☪️ Иймон Ҳаловати,
📿 Тил Саловати,
😇 Ақл шижоати,
☝️ Охират Фароғати,
🎋 Сабр Қаноати,
🌹 Бахт Саодати,
💪🏻 Тан Саломатлиги -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин

☝️ БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

@hikoyalar2019

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

📝Бир эркак хотинини олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин: "Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу ҳолатим Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилишдир, деди. Эр хотинидаги иффат ва Аллоҳдан қўрқишидан хурсанд бўлиб кетиб, унинг пешонасидан ўпди-да, болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлабди.
Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотинини бегона ўйнашининг қўйнида ухлаб ётган ҳолда топибди. Шунда эр ҳеч нарса қилмасдан, фақат зарур нарсаларини олиб, шаҳарни тарк қилиб, чиқиб кетибди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланиш сабабини сўраган экан, одамлар: "Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди", дейишибди. Шу вақт оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қария ўтиб қолибди. Бу одам ким бўлади? деб сўраган эди, одамлар: "Бехосдан чумолиларни эзиб қўйиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария", деб айтишди. У киши: "Аллоҳга қасамки, ўғрини топдим, мени подшоҳга олиб боринглар", деди. Подшоҳга олиб боришгач: "Хазинангизни ўмарган ўша қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, бошимни танамдан жудо қилаверинг", деди. Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Суриштирув, сўроқлардан сўнг, қария ўғри эканини тан олди.
Подшоҳ: "Бу қарияни ўғри эканини қаердан билдинг?" деб сўраган эди, у киши: "Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади", деб жавоб берди.

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🌷 ♡ Кунларнинг шоҳидир ЖУМА айёми,
🌷 ♡ Шу сабаб улуғдир бу куннинг номи.
🌷 ♡ Улуғ зот бормикан Аллоҳдан бўлак
🌷 ♡ Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК! 🌙 🤲

🎊🎉ЖУМА МУБОРАК!🎉🎊

💕✔️ АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!


@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

Эрим янги кўйлакка пул бермади.
- Сен нима дединг?
- “Баъзи аёллар ҳар ой янги кўйлак кияди” дедим.
- У-чи? Нима деди?
- “Баъзи аёллар бир кўйлакни беш йил кияди” деди.
- Боплабди! Хафа бўлмагину дугонажон.
- Ие, сен ҳали мен тараф эмасмисан?
- Эринг тилла одам. Ҳар ой олиб бермасаям шкафингни тўлдириб қўйибди кийимга.
- У кўйлакларимни кийганман. Ҳамма кўриб бўлган.
- Ҳмм, бир гап айтайми?
- Айтақолинг энди. Ичизда қолмасин.
- Эрингни гапига қўшимча: “Баъзи аёлларни эса умуман эри ҳам йўқ..”
- Нима деганинг бу?
- Бечоралар янги кийимни эмас, болаларини қорнини тўйдириш ҳақида ўйлайди. Улардек аҳволга тушиб қолишдан асрасин. Сени эса еганинг олдингда, емаганинг кетингда. Шукр қилишни ўрган дугонажон...

#Ҳикоя

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ 👇👇

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🎥 #Видео

Хотиним буни кутмаганди Тасирли воқеа

@hikoyalar2019

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃
Assalomu aleykum qadri balan kanalimiz obunachilari.🥰Xayrli Kun.🙋‍♀Yangi kun barchangizga muborak bo'lsin.😉Allohim har xil balo qazolardan o'zi asrasin.🙏Kuningiz yaxshi kayfiyatda o'tsin.😊 Doim tabassum qiling😁azizlarim zero tabassum dunyoni chiroyli qiladi☺️Sizlar bilan yana g'oyibona diydorlashib turganimdan xursandman azizlarim sizlarni yaxshi koruvchi
ADMINKANGIZ


❤️#Ruxshona _✍🏻

@hikoyalar2019

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

​​​​Ажал
(Бўлган воқеа)

📝Умр нақадар қисқа... Кўз олдимда қанчадан - қанча инсонлар бу дунёдан кетдилар. Ҳали ўрта ёшга ҳам, қариликка ҳам етмай кетганлари қанча... Эй, воҳ!
Бу воқеага ҳам 14 йил бўлар экан! Ўша кезлари ўзим анча ёш маҳалим эди! Кечқурунги овқатга хоним қилаётган эдим. Телефон чалди. Кўтарсам синглим: "Зулфияопа ҳали ҳеч кимга айтилмади. Сизга айтяпман. Мени айтганимни айтманг!", деди ховлиқиб. "Тинчликми? Нима бўлди?", деб сўрадим. Холамнинг ўғиллари сувга чўкиб кетганини, эркаклар қидиришга кетишганини айтди. Устимдан муздек сув ағдарилгандай, ошхонага югуриб чиқдим. Қайнонамга бўлган воқеани айтдим. Худди мен борсам, жияним топилади - ю, тирик қоладигандек руҳсат олиб, кийиниб йўлга тушдим. Борсам ҳамма бир алфозда. Ҳеч кимнинг саси чиқмас, ҳамманинг кўзи бир нуқтага тикилган эди. 2 соат деганда сувдан жасадни топиб чиқишди. Тўғри касалхонага текширувга олиб кетишди. (Яъни, жасадни ёришга) Болаларим ёш бўлгани туфайли уйга қайтдим. Эрталаб шоша - пиша жанозага кетдик. Тумонат одам. Ҳали ўлик келмаган экан. Бироздан сўнгра оқ дамасда жиянимни олиб келишди. Бизнинг оилада алҳамдулиллаҳ, диний ҳаёт ҳукмрон сургани учун, бақир - чақир бўлиб кетмади. Ҳамма инграб, ичига ютиб йиғлади. Холам бечора адойи тамом бўлган эдилар. Овозлари ҳам чиқмади. Ўликни ювишга олиб кириб кетишди. Биз 3 - 4 аёллар кафанни тикишни бошладик. Ҳамманинг дами ичида. Ювиб бўлгач, ғассол чиқиб: "Ўрамасимиздан оналари кириб, кўрсинлар", деди. Чаққонлик билан холам билан бирга хонага кириб олдим. Ё, Аллоҳ Қудратингдан!!! Жияним нур ичида ётар эди. Худди ухлаётган одамдек. Танасининг ҳеч бир ерида на тилинган, на кўкарган жойи йўқ эди. Кўзимга жуда чиройли, оппоқ бўлиб кўринди. Холам: "Болам мендан рози бўлгин! Дийдор Қиёматга қолди", дея олдилар холос. Мен ҳам нимадирлар деб рози - ризолик тилаган бўлдим. Аммо нима деганларимни эслай олмайман! Кафанланиб бўлганидан сўнг урф - одатимизга кўра духоба сўрашди. Ёш вафот этса, қизил духобага ўралар экан. Онам қаердандир қизил духоба олиб, холамга кўрсатдилар: "Опа, шунга ўраладими? Шуни берайми?". Шу пайтгача овозлари чиқмаётган холамнинг овозлари отилиб чиқиб кетди: "Буни тўйига деб олгандим. Бунча шошасизлар? Озгина сабр қилиб туринглар?", деб йиғлашга тушдилар. Қўшилишиб йиғладик. Барибир ўша қизил духобага ўралди.
Жияним 30 порани ёдлаган мураттаб қори эди. Коллеж, институт, университет деган жойларда ўқимади. Умрининг сўнгига қадар Аллоҳдан шаҳидликни сўраб яшади. Ўша куни эрталаб синглисига: "Бугун туш кўрибман! Тушимда сувда балиқ бўлиб, сузиб кетаётган эканман", деб айтган экан. Кечки пайт унинг туши рўёбга чиқди!
21 ёшида Аллоҳ ҳузурига йўл олди!!!
"Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас". (📚Луқмон: 34)

Зулфия Махмуд сахифасидан

@hikoyalar2019

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

Аллоҳ кун бўйи меҳнат қилиб, кейин дам олишлари учун бандаларига тунни оромбахш қилиб яратди.
Тун хам ўз навбатини эгаллаб, атрофга зулмат чўмди.
Азизлар, ором олинг, хордиқ чиқариб кучга тўлинг, тонгга куч -кувват тўпланг.
Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин. 🤲

🌙🌟Хайрли тун азизлар🌙🌟
Тунингиз осуда ўтсин .

Якинларизга хам юборинг бизга кушилинг 👍👍👇👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAElI5cOMtjd3VwcE3Q

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

ЖАЖЖИ МУАЛЛИМ

Жазирама ёз кунларининг бирида қўшнимиз Нозима опа бозорда иши борлигини, бир муддат икки ўғилчасига қараб туришимни илтимос қилди.
Мен бу илтимосни жон деб қабул қилдим. Чунки ўша куни ўзим ҳам уйда ёлғиз эдим, шунингдек, у ширинтойларни жуда яхши кўраман. Болажонларнинг каттаси Муҳаммад Юсуф олти ёш, кичиги эса Муҳаммад Нур уч ёш эди чамамда.
Болалар билан ўйнаб-кулиб тушлик маҳал бўлганини ҳам сезмай қилибман. Тушликдан сўнг, болажонларни музқаймоқ билан сийладим. Бундан улар жуда севинишди. Мазза қилиб музқаймоқ еётганимизда Муҳаммад Нур сокинлик билан:
-“Опажон бу музқаймоқни ким берди?” - деб сўради. Мен ҳам сода қилиб:
- “Аллоҳ берди асалим”, - дедим. Бу сўзимдан боланинг мунчоқ кўзлари қувониб:
- “Ростданми?” - дея такрор сўради.
Мен эса унинг бу ҳолатидан ҳайрон эдим. Билсам у эрталабги нонушта дастурхонига дуо қилишда, Аллоҳдан музқаймоқ сўраб дуо қилган экан.
Унинг бу ишидан бир сескандим.

Бундан ҳеч қанча вақт ўтмай, у негадир ташқарига чиқдида, маъсум нигоҳини кўкка қадаганча, жажжи қўлчаларинини кўтариб, бир нималарни пичирлади. Қайтиб кириб Аллоҳдан Пепси сўраб кирганини айтди. Акаси иккимиз унинг бу ишига бир кулиб қўйдик. Шу дамда ҳаёл олиб қочди.

“Аллоҳим, бу жажжи боланинг кўксида қандай буюк ишонч солибсан..
Қандай гўзал тарбия…
Гоҳида биз катталарнинг қўлимиздан бу иш келмай
Яратганни қўйиб, яралмишга ялинамиз… Бандасидан сўраб, бандасига суянамиз…
Кошки эди ҳамма ҳам мана шу болакайдек, Аллоҳга чин ишонч билан суянолса…”


Мана шундай ҳаёллар оғушида Нозима опанинг келганини билмай қолибман.
Опа болаларига қараб турганимга миннатдорлик биладираркан, ногаҳон кўзим бозор халта ичидаги Пепси ичимлигига тушди.
Ҳа бу ўша Муҳаммад Нур сўраган Пепси эди. Бу гал энди чидолмадим кўзларимдан беихтиёр ёш қалқиди…!

@hikoyalar2019

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

.... ~ Бир к,ашшок, балик,чи катта балик, тутиб, хурсанд бу'либ кетаётса йу'лидан зу'равон безори чик,иб балик,ни унга беришини су'рапти..
.... ~ Балик,чи бу балик,ни сотиб, болаларига ейиш учун харажат к,илишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зу'равон куч ишлатиб балик,ни тортиб олибди.
.... ~ Балик,чи оч болалари учун к,анча ялиниб, ёлвормасин муштумзу'р безори пинагини бузмастан балик,ни олиб жу'наб кетибди..
Балик,ни олиб йу'лда кетаётса балик, типирчилабди ва ту'рдан пастга тушиб кетибди.
.... ~ Дил озор одам балик,ни тутиб к,айта турга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармог'ини балик, жарохатлабди.. Бармог'идан к,он ок,а бошлапти. Бунга эътибор бермаган безори одам уйига келиб, хеч нарсани у'йламай балик,хурлик килипти.
.... ~ Жарохатланган бармог'и туни билан у одамга уйк,у бермастан к,аттик, ог'риб чик,ипти.. Ог'рик,к,а чидамаган одам эртасига табиб хузурига борипти.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармок,ни кесиб ташламаса касаллик бутун к,у'лга у'тишини айтибди.
.... ~ Бармок,ни кесиб ташлабди. Ог'рик, жарохат ту'хтамапти... Табиб к,у'лни тирсагигача кесиб ташлабди.. Ог'рик, жарохат барибир ту'хтамапти. Бир к,у'лни елкагача кесиб ташлабди..
.... ~ Ог'рик,дан изтиробда к,олган одам илмли донишманд хузурига борибди. Донишманд вок,еани негизигача суриштириб билибди ва депти:..
____ "Сен зудлик билан балик,чини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сураб, балик,чини рози к,илмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
.... ~ Зуравон безори инсон балик,чини излаб топибди. Унинг оёк,ларига йик,илиб узр су'рапти, бу'лган ходисани айтиб берипти. Балик,чи у одамни кечирипти.
Шунда у одам балик,чидан су'рапти:..
_____ "Сендан балик,ни тортиб олган куним сен Аллохга нима деб йиг'лаган эдинг.?"
.... ~ Шунда балик,чи депти:..
"Билакларидаги кучи билан менга зу'равонлик к,илди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг к,удратли Аллохга топширдим. Аллох кифоя к,илсин" деб, ку'зларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига к,урук, ку'л билан к,айтдим..
.... ~ Аллох ризк,имизни етказди..
Бир к,у'лидан айрилган одам фарёд деб йиг'лади, аммо кеч эди...


@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

Ассалому алейкум, азиз замондошим!
Хайрли тонг!
Бошланган хафтангиз кувончли, баракали бўлсин!
Барча режаларингиз амалга ошсин!
Гўзал хаёт гўзал фикрларингиз билан бошланади!
Фикрларингизга ахамият беринг!

Хаётда хамиша максад кўйиб яшанг ва шу максад сари ишонч билан харакатда бўлинг.
Доим ўз устингизда ишланг, ўшанда сизнинг орзуингиздаги хаёт бўлади!!!

@hikoyalar2019

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🌹💐Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.

🌹💐Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌹💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌹💐Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

🌹💐Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

🌹🍃🌞ХАЙРЛИ ТОНГ😊🍃🌹

Якинларизга хам юборинг бизга кушилинг 👍👍👇👇


@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🔴HAMMADA 500.000 SOM

✅BIZDA ESA 100.000 SOM

👍CHUNKI BIZDA BIRINCHI QO'L

😱SUV TEKIN NARXLAR

👇👇👇TEZ KIRING

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHJQoSTReEdDmCYjw

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🌹 СОЛИҲА АЁЛ.🌹

Улуғ олимларимиздан биттаси дарсларининг бирида ажойиб ҳикояни айтиб берди.

У дўстларидан бирини зиёрат қилиш учун борди. Дўстини ғамдан гангиб қолган, ниҳоятда қайғули ҳолда кўрди. Ундан бу хафагарчиликнинг сабабини сўраганда, дўсти йиғлаб юборди. Сўнг:

– Ҳазрат, аёлим касал. Уч кундан бери унинг тепасида қараб ўтирибман, – деди.

Олим айтади: “Унинг бу қадар қаттиқ изтиробини ва йиғлашини кўриб ҳайрон бўлдим”.

Шунда у:
– Ҳазрат, эҳтимол аёлим учун изтироб чекиб, кўз ёш тўкишим сизга ғалати кўринаётгандир. Агар сиз у ҳақда мен билган нарсани билганингизда, мени бу қадар унга қайғураётганимдан ҳайрон бўлмас эдингиз, – деди

Олим айтади: “У ниҳоятда фақир киши бўлиб, ўзини эҳтиёжини ҳам қоплай олмайдиган оддий, унча эътиборли бўлмаган бир вазифада ишлар эди.

Кунларнинг бирида, Аллоҳнинг инояти ила бир обрў–эътиборли давлатманд киши, унинг омонатдорлиги ва диёнатини кўриб, агар истаса, унга ўз қизини никоҳлаб беришини таклиф қилганини айтди.

Тўй бўлиб ўтди. Жуфти ҳалоли, унинг ҳаётини жаннатга айлантирадиган даражада ниҳоятда солиҳа аёл эди.

Кунларнинг бирида унинг отаси менинг олдимга келиб:

– Эй йигит, Аллоҳдан қўрқ! Хотининг учун бироз нон, пишлоқ, қалампир ва ловия ҳам сотиб олиб бер. Ҳадеб гўштни кўпайтирма. У гўшт – ёғ ва меваларга тўйган, – деди. Ҳалиги киши:

– Унинг гапларини эшитиб ҳайратда қолдим. Унга нима деб жавоб беришимни ҳам билмас эдим. Бу гапи билан нима демоқчи бўлганини тушунолмай хотинимни олдига келиб, унга отасидан эшитган гапларимни айтдим ва отасининг нима учун бундай деганининг сабабини сўрадим”.

Аёлимнинг жавобини эшитиб, оёқларим титраб кетди. У ҳар сафар отасининг уйига борган вақтда унинг олдига гўшт ва ёғли таомлар, турли мевалар  келтирилса:

– Мен бундай таомлардан кўп еганман. Эрим бундай таомларни сероб қилганлиги учун буларни истеъмол қилишни истамайман. Гўшт ва ёғли таомлардан тўйдим. Пишлоқ, қалампир, ловия ва шунга ўхшаш нарсаларни  кўнглим тусаяпти, – дер эди.

@hikoyalar2019

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🌙⭐️🌙 Аллоҳ кун буйи мехнат қилиб, кейин дам олишлари учун бандаларига тунни оромбахш қилиб яратди. Тун хам ўз навбатини эгаллаб, атрофга зулмат чўмди. Азизлар, ором олинг, хордиқ чиқариб кучга тўлинг, тонгга куч -кувват тўпланг. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин. 🤲
Хайрли тун азизлар!
🌙⭐️🌙⭐️🌙⭐️🌙⭐️🌙

🌙Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!

Якинларизга хам юборинг бизга кушилинг ☺️☺️
👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAElI5cOMtjd3VwcE3Q

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

​​📝ЎЛИМ КЕЛМАСИДАН АВВАЛ НАМОЗ ЎҚИБ ОЛИНГ... (ҲАЁТИЙ ҲИКОЯ)…

Бир ҳаётий воқеада бундай дейилади:
"Бир жойда авто ҳалокат содир бўлган эди. Қарасам: тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил машинадан тахминан 25-26 ёшлардаги ўсмир йигитни чиқариб олишди. У қора қонга беланиб ётар, танаси эзилиб кетган, оёғи эса баданидан бўлак ҳолатда эди. Чинқирар, қичқирар, титраб-қақшарди.
Бир пайт у ўз акасига қаради ва деди:
- Ўлишни истамайман... Муҳаммад (ака)! Муҳаммад, мен намоз ўқимасдим-ку, Валлоҳи, ўлишни истамайман. Қўрқаяпман... Ўлгим келмаяпти! Ногирон бўлиб қолсам ҳам майли, шол бўлиб, бир умр юролмайдиган бўлиб қолсам ҳам майли, розиман. Ҳали намоз ўқийман. Ногиронликка, шолликка, ҳаммасига розиман. Лекин ўлишни истамайман!”
Одамлар анчагина тўпланиб қолган, мен ҳам ўша оломоннинг орасида турардим. Қараб, кўриб турар ва ниҳоятда қўрқаётган эдим. Ҳақиқатан ҳам осон эмасди, даҳшатли манзара!..
Ҳалиги боладан ҳамон қон оқиб ётар, ҳеч тўхтамаётганди. Тоинки қони тугаб, оқмай қолгунча...
Унинг ранги-рўйи тобора кўкариб, гезариб борарди. Ёнидаги акаси эса илтимос қилиб, ёлворар:
- Укажон, шаҳодат калимасини айтгин, айтақолгин, илтимос, калима келтиргин”, - дея тинмай ялиниш билан овора эди...
Йигит фақатгина қичқирар, чинқирар, ўзини йўқотиб қўйган, таърифлаб бўлмас бир аҳволда эди. Калима келтириш у ёқда турсин, ҳатто бирор тушунарли сўз айтишга ҳам имкони йўқ эди...
Бир маҳал: руҳи парвоз қилди шекилли, сокин – жим бўлиб қолди. Ҳаракат ҳам қилмасди. Ҳа, у вафот этганди.
Шифокорлар танасини махсус кароватга жойлаб, юзини ёпиб қўйишди. Сўнг, ён-атрофидаги одамларга таъзия изҳор қилишиб:
- Қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Кўп қон йўқотгани ва анчагина синиқлари бўлганлиги туфайли қутқаришнинг иложиси бўлмади, дея ғамгин ҳолда ҳамдардлик билдиришди.
Ўшанда мен биринчи маротаба одамнинг ўлаётганини ўз кўзларим билан кўргандим. У ҳаттоки калимаи шаҳодатни ҳам айтолмаганди.
Ўлим кутилмаганда келади. Фарз-у вожибларимизни қазога қолдирмаслигимиз, асло бепарво бўлмаслигимиз лозим. Гапнинг очиғи ҳам шу: қачон ўлишимизни ҳеч қайсимиз билмаймиз.
Ўша куни мен асло мижжа қоқмадим, умуман ухлай олмадим. Ҳудди ёш болалардай бўзлаб, ҳўнграб йиғлаб чиқдим холос...
Аслида билар эдиму, лекин мана бу сўзлар асло қулоғимдан кетмасди:
“Валлоҳи, (Аллоҳга қасам), намоз ўқийман. Ўлмайин, албатта ўқийман. Ваъда бераман! Фақат, ўлгим келмаяпти...”
Ҳа, бу ўринда каминанинг фикрларига ҳожат йўқ. Аммо, сиз азизлардан биттагина нарсани илтимос қиламан-ки:
ҳар куни гўёки охирги кунингизни яшаётгандай ихлосли, тақводор бандалардан бўлишни ўзингизга мақсад тутинг. Ана шунда ибодатларингиз ҳам на қазога қолади, ва на хушуъсиз адо этилади, ИншаАллоҳ...”

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🌸🌸🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК ҚАДИРДОНЛАР🌸🌸🌸

🤲🕋Аллоҳ таолонинг саломи
🤲🕋Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🤲🕋Қуръоннинг нури
🤲🕋Жуманинг барокоти
кун давомида сиз билан бўлсин!

🤲🌙Бугун сокин осмону фалак,
🤲🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🤲🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🤲🌙Қадрдонлар Жума муборак!

🤲🍃Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат,
🤲🍃Тавбалар қилайлик умр ғанимат.
🤲🍃Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат,
🤲🍃Мусулмон аҳлига Жума муборак!

🕋🕋🕋 ЖУМА МУБОРАK!🕋🕋🕋

Якинларизга хам юборинг бизга кушилинг 👍👍👇👇


@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

Yigit.Sog'indim juda ham körgim keliyapti..Baxtli ötkan damlarni sog'indim...extaqdir...taqdir...bunchalar beshavqat bölmasa..?
Qiz..Biz baxtli damlarni öylabmizu...armonniöylamabmiz...shirin orzu qilibmizu..taqdirni öylamabmiz...bir birimizni sevibmizu..ayriliq borligini öylamabmiz..özimizcha hukim chiqaribmizu..ota-onamizni fikrini öylamabmiz...lekin...nega bunday böldi...qaysi aybimiz uchun..?Mayli bizni ajratishsin ammo eshitganman...chin dildan sevishganlar bu dunyoda bölmasa ham u dunyoda albatta birga bölisharkan...
Yigit..Ex ayriliq qalbimni butkul parchaladi..Mayli nachora hammasiga chidaymiz...oxirgi gapim meni bir zum ham unutma..!Özing aytganingdek u dunyoda birga bölishimiz uchun ham meni doim eslab yur...
Ayriliqdangapirma Gulim.
Yurakkinamtilka poradir.
Xazonböldi bugun bu dilim.
Chinsevgining baxti qoradir.
Sevmaganlartushunmas buni.
Sevgiözi ne deb söraydi.
Achchiqyoki shirin xotira.
Sevgi faqat shunga qaraydi.
Sevishdiguyetmadik lekin.
Yuragimdayashaysan doim.
DaHislarim bag'rimni sekin.
Bizniqöllar yolg'iz Hudoyim.
Yöllarimizayrsin mayli.
Sevgimizdanayrolmas hech.
Baxtuyidan qayrsin mayli.
Mehrimizniqayrolmas hech.
Qizva yigit taqdirga könib.
SOXTALIKDANMAYUS KULADI.
Yigitdedi bor ovozida.
SEVGIQADRIN SEVGAN BILADI...!!!
Yigit..
Alamlarbög'zimda ketdiku ötib.
Qaytdiostonangdan onam qon yutib.
Shunchayil sog'inib shuncha yil kutib.
Yetdimdeganimda yiqildim yomon.
Tunlariyig'layman kelmaydi uyqu.
Pokizaishqimni kuldilar kulgu.
Sengayetishmoqni orzu qildimu.
Yetdimdeganimda yiqildim yomon.
Otangqarshiligin aytganda onam.
Zindongaaylandi bu yorug' olam.
Hechyöq sen qöymading men tomon qadam.
Yetdimdeganimda yiqildim yomon.
Basyurak bag'ringdan sog'inchni xayda.
Moldunyo orttirgan zörniki zamon.
Senfaqir qaydayu u malak qayda.
Yetdimdeganimda yiqildim yomon...


Дўстларингизга хам улашинг

👇 👇 👇 👇

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

#Бucмuллаҳ

🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹

#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅

🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!

✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻

🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲

•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈


@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

🌹Эр хотин🌹

📝Нимадир бўлди-ю, эр-хотин орасига шайтон оралади. Тотув оилада қаттиқ жанжал бўлди. Эр ўзини босолмади. Хотинини шартта машина ўтказиб, алам ва ғазаб билан:
- ”Узр, сен билан яшолмасаканман!” - деб онасиникига ташлаб кетди. Тўғри масжидга бориб пешин намозини ўқиди. Намоздан кейин жойидан жилмади. Ўтираверди, ўтираверди. Асрга айтилган азондан чўчиб ўзига келди. Аср намозиниям ўқиб, масжиддан тўғри уйига борди, ҳувиллаган ҳовлини кўриб кўнгли алланечук бўлиб кетди. Хотинига телефон қилди:
- “Онаси, борайми, қайтасанми?” - Майли, дадаси. Фақат битта шартим бор. - “Хўш?”.
- “Ошхонага киринг”.
- “Кирдим”.
- “Тарелкани олиб, зарб билан уринг ерга”.
- “Урдим”.
- “Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг. Кейин қайтаман”.
- “Узр, хотин. Ман пластик тарелкани ерга урган эканман. Синганам йўқ, синиқлариям йўқ-ку?”.
- “Оббо! Ривоятниям расво қилдингиз-ку, дадаси. Келинг, мани тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим” - дермиш хотини

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…

📚 Hikoyalar 📚

​​📝ТУҒИЛМАГАН БОЛАЛАР СУҲБАТИ!

Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, йиғлаб, қақшадим, аммо эшитишмади. Баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос.

Жаннат. Ёруғликка бурканган гўшанинг оппоқ беланчакларида суҳбатлашиб ўтирган чақалоқларнинг қиқир-қиқир кулгилари, шўх-шодон овозлари дилбар шабада билан чамбарчас бўлиб кетган бир паллада, диққатларини ҳозиргина беланчагига ярим оқсаб, ярим эмаклаб келиб ётган чақалоқ бўлди. Ҳаммаси бирданига уни ўраб олишди.
— Нима бўлди?
— У ёқда бўлдингми?
— Ер юзи қандай экан?
— Одамларчи?
— Гапира қолсангчи энди!
Болажонлар уни бир зумда минг хил саволларга кўмиб ташлашди. У олдин ҳеч нарса демади. Эгнидаги нур таратиб турган оппоқ либосини ечиб ташлади. Унинг битта оёғи ва иккала қўли ҳам мажруҳ эди. Болажонлар бирваракайига “оҳ”лаб юборишди.
— Нима бўлди?
— Қайтиб келдим.
— Нега қайтдинг?
— Керагим йўқ экан.
— Оёқ-қўлларингга нима қилишди.
У айбдорона бошини эгди. Кейин оҳиста гап бошлади:
— Уларга қиз боланинг кераги йўқ экан. Тангрим уларга мени раво кўрганида, очиғи, улар ҳам мен каби хурсанд бўлсалар керак, деб ўйлагандим. Қолаверса, олдин ҳаммаси яхши эди. Онам мени қанчалик асраб авайлар, эъзозларди. Отам ҳам нафақат мени, балки мен сабаб онамни ҳам бошида кўтариб юрганди. Назаримда, ҳаммаси мени интизорлик билан кўз тикиб ўтиргандек эди. Мен… жуда-жуда бахтиёр эдим, эшитяпсизларми, жудаям бахтиёр эдим.
— Бўлди, йиғлама, нега бундай бўлди ахир?
— Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, бутун умидларим йўқ бўлиб кетди. Қанча ялиндим, ёлвордим, аммо улар эшитишмади. Йиғлаб, қақшадим, аммо… баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос.
— Ҳеч ким ёрдам бермадими?
— Йўқ. Битта оппоқ кийиниб олган хола онамнинг бошини силаб туриб: “Ҳафа бўлманг, синглим! Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлиб, кейинги гал сизга ҳам ўғил беради, мана кўрасиз”, деди.
Чақалоқларнинг бари жим бўлиб қолишди. Орага чўккан сукунат қиёмига етганида, яна битта қизалоқ ўрнидан турди.
— Мен бора қолай энди. Ота-онам мени интизорлик билан кутишяпти. Назаримда туғилишим биланоқ улар…
— Йўқ, йўқ, йўқ! Борма уёққа, илтимос, — унинг этагига ёпишди боягина дунёдан қайтган қизалоқ. – Одамлар жуда ёмон, улар сени ҳам шу кўйга солишади. Борма!
— Йўқ, ундай бўлмайди, – деди иккинчи қизча. – Улар мени кутишяпти. Ўн икки йилдан бери. Отамнинг ҳам ҳамма жойда яшириниб йиғлаб, онамнинг ҳам туни билан йиғлаб қилаётган дуолари фақат битта: “Яратган Эгам, марҳаматингни дариғ тутма биздан, хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин, фарзанд бер!”.
У кетди. Қолганлар унинг ортидан ҳавас билан термулиб қолишди.
— Одамларга ўғил бола керак эканда-а? – деди битта қизалоқ.
— Бунинг нимаси яхши, масалан мен ҳам ўғил боламан. Лекин фойдаси йўқ-ку, – деди битта болакай.
Чақалоқлар ялт этиб унга қарашди.
— Нега фойдаси йўқ?
— Чунки мен… — деди болакай ва бироз гапиришга тараддудланиб туриб, кейин боягина дунёдан қайтган қизга ишора қилди. – унинг укасиман.
— Ростданми?
— Ҳа, кўп ўтмай унинг онаси дунёга келтиради мени.
— Унда нега хафасан, ахир улар ўғил кутишяпти-ку.
— Ҳа, мен туғиламан. Лекин… лекин яшамайман.
— Нима учун?
— Чунки, дунёда ҳамма нарсанинг бир бадали бор, — деди бола бир нуқтага тикилиб ўтириб, хўрсиниб қўяркан. – Шунақа…

Инсонни яратган Аллоҳ, ризқини ҳам беради Ин ша Аллоҳ!

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN

Читать полностью…
Подписаться на канал