hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

РАМАЗОННИНГ ФАЙЗИ
#Рангин_туйғулар

Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхонимнинг болалик йиллари ҳақидаги хотираларида шундай манзаралар тасвирланади: “Катта боғ-роғли ҳовлимизда эрта баҳордан кеч кузгача хушбўй ва хушрўй гуллар очилиб ётарди. Етти оға-ини оилалари билан битта ҳовлида яшардик.

... Рамазон ойларида ўртага катта дастурхон ёзиб, чойнак-пиёлаларни ярақлатиб ювиб, ёнғоқларни чақиб, майизу узум шинниларини чиройли идишларга солиб, рўза ифторини кутиб, руҳинг тиниқлашиб, чеҳралар ҳам майин тортиб, ўзаро муносабатларда эзгулик барқ урар эди...”

Ҳақиқатан ҳам, умримиз китобини варақлаганда, ҳар гал қалб энтикади: болалигимиздан моҳи Рамазоннинг ҳар бир куни байрам эди. Оталаримиз оила дастурхонини тансиқ таомларга сероб этишар, оналар эса ҳовлию уй-жойларнинг ҳар доимгидан ҳам озода, саришта, чиройли бўлишига бош-қош эдилар. Хонадонларда осойишта, тиниқ кайфият...

Биз, болалар учун рўза ифтори арафасида Рамазон қўшиқларини айтиб келадиган офтобда тобланган аёлларни нариги маҳаллаларгача кузатиб бориш, уларга қўшилиб қадрдон қўшиқларни айтишнинг завқу шавқи бошқача эди.

Рамазон, ё Рамазон, ё Рамазон,
Муҳаммад умматига байрам Рамазон.

Менинг ота-онам болалигимизда, ўсмирлигимизда маҳаллада бўладиган тўй-маъракаларга киришимизга қатъий рухсат беришмасди. Айримларга ўхшаб тўй дастурхонидан нималардир кўтариб ҳам чиқишмасди-ю... Лекин Рамазон оқшомларида болаларга қўшилиб қўни-қўшниларнинг дарвозасини тақиллатиб:

Рамазон айтиб келдик эшигингизга,
Худойим ўғил берсин бешигингизга.
Шу уйнинг орқасидан ой кўринар,
Шу уйнинг эгалари бой кўринар.
Рамазон, ё Рамазон, ё Рамазон,
Муҳаммад умматига байрам Рамазон, –

деб куйлаб юришимизга рухсат беришарди. Бор овозда куйларканмиз, хонадон эгалари бу хушхабар, қувончни ҳар куни миннатдорчилик билан кутиб олишарди, бизни ширинликлар билан сийлашарди...

Адабиётга, шеъриятга ёшлигимиздан қизиқишим борлигиданми, айниқса, Рамазон қўшиқларини айтиб келадиган аёлларнинг шевасидаги ўзига хосликларгача мен учун қизиқ эди.

Рамазон айтишамиз, келинг, қани,
Рўзанинг закотини беринг, қани.

Йиллар ўтгани сайин бу қўшиқлар менинг ҳам қалб мулкимга айланди. Айниқса, улардаги соддалик, ихчамлик, самимият... моҳи Рамазоннинг азизлиги, ғаниматлигини тасвирлаш асносида онгимизга улуғ ҳикматларни сингдиришини англаганим сайин уларни беихтиёр такрорлайдиган бўлдим:

Рамазон айта-айта одатим-а,
Ёқамга ўттиз тумор қададим-а.
Ёқамда туморлардан бири қани,
Бултурги мўминлардан бири қани?..

Ҳа, ҳали маъносини англаб-англамай бу қўшиқларни куйлай бошлаганимга ярим асрдан ортиқ вақт ўтди. Моҳи Рамазон – Аллоҳнинг бандаларига чексиз марҳамати ҳар йили қалбимизни, хонадонларимизни нурга чулғади. Халқнинг бу қутлуғ ойга муҳаббати, соғинчи, эзгу тилаклари ифодаси бўлган равон сатрлар дилдан ўтаркан, хаёлдан: “Республикамизнинг турли ҳудудларида биз билмаган яна қанча Рамазон қўшиқлари бор. Уларни тўплаш, ёшларга айтиб бериш фарзандларимиз маънавиятини бойитади, моҳи Рамазонга муҳаббатини орттиради”, – деган фикр кечаверади.

Ҳа, “Бултурги мўминлардан бу йил қани?”

Ғанимат умримиздан икки дунёмизни обод этувчи эзгуликлар қолиши насиб этсин!

Муҳтарама УЛУҒОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Бандамиз, ўзни бир осмон туйибмиз,
Бўлар бўлмасга ҳам ёниб-куйибмиз.
Савобу гуноҳнинг фарқига бормай,
Ҳою ҳавасларга кўнгил қўйибмиз.

Равшан ИСОҚОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Менинг кўпайтириш учун боқаётган қўйларим бор ва уларнинг миқдори нисобга етади. Мен закот учун ажратган қўйларимнинг ўзини беришим шартми ёки унинг қийматини берсам ҳам бўладими?

Жавоб: Закот, каффорат, фитр садақаси, ушр, назр каби тўловларда бериладиган нарса ёки ҳайвон ўрнига уларнинг қиймати миқдорида пул берса ҳам бўлади (“Фатовойи Ҳиндия”, “Ҳидоя”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Хитойлик олимлар тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш катаракта касаллиги – кўзга парда тушишига олиб келиши мумкин, деб таъкидламоқда. Узоқ вақт олиб борилган тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, чекувчиларда чекмайдиганларга нисбатан кўзнинг ушбу касаллигига чалиниш хавфи анча юқори экан.
Шу боис олимлар чекувчи кишиларга чекишдан бутунлай фориғ бўлиш лозимлигини тавсия этмоқда.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Ҳазрат Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизникига келдилар ва озроқ мизғиб, терладилар. Умму Сулайм Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг терларини бир идишга йиға бошлади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) уйғониб: “Эй Умму Сулайм, нима қиляпсан?”, деб сўрадилар. Умму Сулайм (розияллоҳу анҳо): “Ё Расулуллоҳ, сизнинг терингиздан хушбўйлик ўрнида фойдаланамиз. Зеро, у хушбўйлар ичра энг хушбўйидир”, деб жавоб берди” (Имом Муслим).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Маҳалламизда камбағал оила бор. Мен бу йил закотимни ўшаларга бермоқчи эдим. Лекин яқинда ўзига тўқ ён қўшнимизнинг қарзга ботиб қолганини эшитдим. Закотимни шу қўшнимга берсам ҳам бўладими?

Жавоб: Албатта, бўлади. Закотни қарздор кишига бериш фақир кишига бергандан кўра яхшидир (“Баззозия”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАДЯ
#Тарих

Алишер Навоий ўз сармояси ҳисобидан “Ихлосия”, “Хусравия”, “Низомия” сингари мадрасалар барпо қилдирган эди. Бу мадрасаларда таҳсил олувчи талабаларнинг сарф-харажатини ҳам ҳазрат Навоий тўлаган.

Бир куни Мир Алишер “Ихлосия” мадрасасига Абдулфаттоҳ исмли кишини мударрис этиб тайинлади. Абдулфаттоҳ домла закий олим бўлса-да, кичкина бир қусури бор эди: кўп ҳолларда мадрасага кечикиб келарди. Бу ҳолатни Алишер Навоий ҳам сезиб юрарди-ю, сабр қиларди. Ниҳоят, мадраса ҳайъатидан шикоят тушгач, мударрисни ҳузурига чақиртирди. Юмшоқ гапириб, шоирона лутф ила танбеҳ берган бўлди:

- Мавлоно, биз сизни биродаримиздек азиз тутгаймиз. “Ихлосия” аҳли ҳам сизга ихлос боғламиш эркан. Вале, толиби илмларни интизор айлаб, сабоқларини узганингиз боисидин ўзингиз хижолат чекадирсизму, деб афсусдамен...

Абдулфаттоҳ шоирнинг силаб туриб дашном берганидан терлаб кетди. Ўрнидан туриб, қуллуқ қилди:

- Амирим, маъзур тутгайсиз, қариганда гумроҳлик бўлди. Келар еримиз олисроқ бир қишлоқ. Саҳари мардонда йўлга тушамиз-у, йўл унмайди, денг... Амирим рози бўлсалар, биз истеъфога чиқсак-да, жанобларини хижолатдан қутқарсак...

Мударрис мадрасани тарк этиш учун рухсат сўраётган эди. Алишер Навоий ўйланиб қолди. Бир тарафдан толиби илмларни ҳадеб маҳтал қилиб қўйиш инсофдан эмас. Абдулфаттоҳнинг жавобини берай, деса, кўзи қиймайди. Зукко, имони бутун, тафаккури кенг мударрис. Бундайларнинг қадрига етмоқ керак.

Шаҳарда Алишер Навоийнинг отасидан қолган кичкина ҳовлиси бор эди. Эртаси куни у ҳовлини хатлаб, Абдулфаттоҳнинг номига ўтказиб берди.

- Ватан муборак, мавлоно, - деди шоир мударрисга ҳадя қоғозни топшириб. - Энди узрга баҳона қолмади деб ўйлайман...

Абдулфаттоҳ бир қўлидаги ҳадя - хатга, бир Навоийнинг кулиб турган чеҳрасига боқиб, кўзига ёш олди.

Саъдулла СИЁЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Жийда меваси ёки дамламасидан нафас йўллари шамоллаганида, ошқозон-ичак касалликларини даволашда қўлланилади. Абу Али ибн Сино қонни тозалашда, ич кетишда, иштаҳа очишда жийдани тавсия қилган. Камқонлик, тери қазғоқланиши, бўй ўсмаслиги ҳолатларида фойдаси тегади. Шунингдек, танада туз-сув мутаносиблигини сақлаш ва фикрлаш қобилиятини оширишда ҳам ёрдам беради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СИЙРАТ ИЛМИНИНГ БУЮК УСТОЗИ
#Мовароуннаҳр_уламолари

Имом Термизий ҳижрий III асрнинг аввалида – 209/824 йили Термиздаги Буғ қишлоғида ўртаҳол бир оилада таваллуд топган (Ибн Асир). Имом Заҳабий “Сияр аълам ан-нубало” китобида унинг таваллудини ҳижрий 210 сана бошларида, деб келтирган.

Имом Термизийнинг тўлиқ номи Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок бўлиб, куняси Абу Исодир. Имом Термизийнинг ўзи ҳам бу куняни яхши кўрар эди.

Имом Термизийнинг оиласи ва ота-онаси ҳақида манбаларда аниқ маълумот йўқ. Олимлар Имом Термизийнинг фақатгина: “Бобом асли марвлик бўлиб, Лайс ибн Сайёр даврида Марвдан Термизга кўчиб келган”, деган сўзини келтирадилар.

Имом Термизий умрининг охирида кўзи ожиз бўлиб қолгани учун у зотга “Зарийр” деган тахаллус берилган.

Абу Исо Термизий ёшлик чоғида ғоятда тиришқоқ, идрокли ва заковатли бўлиб, тенгдошларидан алоҳида ажралиб турган. Термизийнинг юксак салоҳияти ўша давр­нинг кўпгина илмларини, айниқса, ҳадис илмини чуқур эгаллашида яққол намоён бўлди. Бўлғуси олим илм талабида фақат ўз юрти ёки қўшни вилоятлар билан чекланмади. Тарихчи олимлар унинг илмий сафарга чиқиши 240/850 йилдан, яъни йигирма олти ёшидан бошланганини, илм талабида узоқ юртларга, қатор хорижий мамлакатларга сафар қилганини айтишган. Жумладан, Бухоро, Марв, Рай, Басра, Куфа ва Ҳижоз (Макка ва Мадина)га сафар қилиб, кўплаб муҳаддислар, уламолар билан мулоқотда бўлиб, улардан таълим олган.

Имом Термизий кўп ўрганиш ва изланишлар натижасида даврининг забардаст олими бўлиб етишди. Абдулкарим Самъоний у ҳақда: “Имом Термизий ҳеч шубҳасиз, ўз асрининг имомидир”, деган. Ҳоким Абу Аҳмад: «Мен Умар ибн Алакнинг: “Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий вафот этди. Хуросонда ўзидан кейин илм ва тақвода Абу Исога ўхшашини қолдиргани йўқ”, деб айтганини эшитганман», дейди.

Узоқ йиллик илмий ҳаётдан сўнг Имом Термизий 279/892 йил ражаб ойининг ўн учинчисида, душанба куни ўзи туғилиб ўсган Буғ қишлоғида вафот этди. Ҳозир у зотнинг қабри Ўзбекистондаги машҳур зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади.

Имом Термизий жуда кўп асарлар ёзиб қолдирган. Улар орасида “Шамоили Муҳаммадия” алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу китоб Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шамоиллари борасида ёзилган энг улуғ ва фойдали манба ҳисобланади. Муаллиф ушбу китобда мавзуни чиройли услубда тартибга солган ва мухтасар ҳолда жамлаган. Асар ўқувчига малол келадиган даражада батафсил ҳам, мақсадни ифодалашда камчилик пайдо қиладиган даражада қисқа ҳам эмас. Ибн Касир “Ал-Бидоя ван ниҳоя” китобида: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шамоиллари борасида илгари ҳам, ҳозирда ҳам китоб ёзганлар кўп. Имом Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизийнинг китобини шамоил борасида жуда фойдали ва аъло даражада ҳадисларни жамлаган асардир. У зот бу йўналишда машҳур “Шамоили Муҳаммадия” китобини ёзган. Каминада у зотга етадиган муттасил санад мавжуд», деган.

Обиджон Мирҳамидов тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Дўстлар яхшиларни авайлаб сақланг!
"Салом" деган сўзнинг салмоғин сақланг.
Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан,
Уни тиригида бир соат йўқланг.

Мақсуд Шайхзода

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Зиммасида уч йиллик қазо рўзаси бор одам уларни кетма-кет тутиши керакми ёки бўлиб-бўлиб тутса ҳам бўладими?

Жавоб: Кетма-кет тутиши шарт эмас. Ҳолатига қараб, бўлиб-бўлиб тутса ҳам бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Эслатма #Диққат

Аввал ҳабар берганимиздек пойтахтимизнинг марказий масжиди бўлган “Ҳазрати Имом” жомеида Қуръони каримнинг хатмонаси “Намозгоҳ” майдонида, очиқ ҳавода ўқилиши бошланиб кетди.

Бизнзни ижтимоий тармоқларда кузтишда давом этинг
Онлайн эфирлар 2 та камерада узатилябди ўзингизга маъқул бўлган эфирда кузтиб боринг

Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/videos/1832719630379227/

Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/videos/1832708243713699/

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

@muslimuzportal | Muslim.uz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

Кимга ёшлигида берилмас одоб,
Улғайгач, бўлади бахтсиз, дили ғаш.
Ҳўл новда эгилар қай хилда эгсанг,
Қуруқни тўғрилар фақат ўт-оташ

Саъдий Шерозий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚУРЪОН НОЗИЛ БЎЛГАН ОЙ
#Тафсир

Аллоҳ таоло йил ойлари орасидан рамазон ойини мақтади, Қуръонни нозил қилиш учун ойлар ичидан уни ихтиёр қилган.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Иброҳим (алайҳиссалом)га саҳифалар рамазон ойининг биринчи кечаси нозил бўлган, Таврот рамазон ойининг олтинчи куни, Инжил ўн учинчи куни нозил бўлган. Қуръони карим эса Қадр кечаси нозил қилинган” (Имом Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) рамазон ойида Қуръонни тўлиқ Жаброил (алайҳиссалом)дан ўтказиб олар эдилар. Вафот этадиган йилларида икки марта ўтказиб олганлар.

Зуҳрий (раҳимаҳуллоҳ) рамазон ойи кирса: “Бу ой Қуръон тиловат қилиш ва таом бериш ойидир”, деб айтардилар.

«...Одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир...» (Бақара, 185).

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтади: “Мана бу Қуръон Аллоҳнинг одобномасидир. Унинг одобномасидан имконингиз борича ўрганинглар. Бу Қуръон Аллоҳнинг қатъий аҳди, ёрқин нур ва фойда берувчи шифодир. Унга амал қилган кишига саломатлик, унга эргашган кишига нажотдир. Унинг ажойиботлари туганмас, кўп такрорлаш билан эскирмас. Уни ўқинглар, Аллоҳ сизларга унинг ҳар бир ҳарфига ўнтадан ҳасанот беради. Мен «Алиф лам мим» битта ҳарф деб айтмайман. Балки, алиф бир ҳарф, лам бир ҳарф ва мим бир ҳарфдир (Имом Ҳоким ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аббод ибн Бишр
#Саҳобалар_ҳаёти

Аббод ибн Бишр Ансорий (розияллоҳу анҳу) Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га доимо ёрдам қўлини чўзиб, у зотнинг эътирофларига сазовор бўлган Бану Абдул Ашҳал қабиласида таваллуд топди.

У ёшлигидан одобли, босиқ, мулойим бўлган. Бу эзгу сифатлар йиллар ўтиши билан унинг хулқи, юриш-туриши, муомаласида ўз аксини топди. Эндигина йигирма ёшдан хатлаб ўтган бу навқирон йигитнинг юз-кўзлари ва сўзларида катталарга хос босиқлик ва мушоҳада бор эди.

У маккалик Мусъаб ибн Умар (розияллоҳу анҳу)нинг мажлисида иштирок этиб, у билан ўзаро дўстлик ришталарини боғлади. Мусъаб ибн Умар Аллоҳнинг каломини тартил билан дона-дона тиловат қилар, буни эшитган Аббод ибн Бишр беихтиёр унга маҳлиё бўлиб қоларди. Орадан кўп ўтмай, илоҳий каломга муҳаббати ҳамда маккалик дўстининг сўзларидан таъсирланиб, мусулмон бўлди. Аббод ибн Бишр Исломни қабул қилганда, ҳали йигирма беш ёшга ҳам тўлмаган, билаги кучга тўла, навқирон йигит эди. Шундай қилиб, у биринчилардан бўлиб исломга кирган ёш ансорий сифатида тарих зарварақларида қолди.

У мусулмон бўлгач, кўп вақтини Қуръон тиловати билан ўтказа бошлади. Юрса ҳам, турса ҳам, ҳар қандай ҳолатда имкон бўлди дегунча Аллоҳнинг каломини ўқирди.

Ойша (розияллоҳу анҳо)нинг масжидга қўшни ҳужраларида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) таҳажжуд намозини ўқиш учун турдилар. Шу маҳал Аббод ибн Бишрнинг Қуръон ўқиётгани қулоқларига чалинди. У Аллоҳнинг каломини Жаброил (алайҳиссалом) ўқиб берганидек мафтункор овозда қироат қиларди. “Эй Ойша, бу Аббод ибн Бишрнинг овозими?” деб сўрадилар Сарвари коинот. “Ҳа, ё Расулуллоҳ”, деган тасдиқни эшитгач, “Ё Аллоҳ, унинг гуноҳларини мағфират қилгин”, дедилар.

Манбалар асосида Илҳом МАЪРУПОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Аччиқ анор доналарини эзиб, шарбати ичилса, сийдик билан боғлиқ касалликларни бартараф қилишда ёрдам беради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Амр Усмон ибн Умар
#Ислом_уламолари

Абу Амр Усмон ибн Умар – араб тили грамматикасининг етук олими, машҳур “Кофия” асари муаллифи. Отаси Амр Иззуддин Салоҳийнинг ҳожиб унвони (сарой “эшик оғаси”) бўлган. Шу сабабдан олим Ибн Ҳожиб номи билан танилган.

Ибн Ҳожиб курд миллатига мансуб бўлиб, 570 ҳижрий (милодий 1174) санада Исно шаҳрида туғилди. Ёшлик чоғидан Қуръони карим қироати ва фиқҳни ўрганди. Замонасининг етук олимлари Исмоил ибн Ёсин, Муҳаммад ибн Аҳмад Артоҳий, Ҳибатуллоҳ ибн Али Бусайрий, Юсуф Ғазнавий, Али ибн Исмоил, Ғиёс ибн Форисдан таълим олди.

Араб тили грамматикасини мукаммал ўрганиб, тилшунос олим сифатида танилди. Кўп ўринларда наҳв олимларига инкор этиб бўлмас далиллар келтирди. Бундан ташқари, усулул фиқҳ илмидан ҳам дарс берди.

Илм бешиги ҳисобланган Қоҳирада зеҳни ўткир, солиҳ, омонатдор ва тавозели бу инсон учун қаср эшиклари, уламоларнинг қалб тўри очилди. Ҳатто “Олимларнинг энг зийраги”, деган эътирофга сазовор бўлди.

Олим бир неча шаҳарларга саёҳат қилди. Ҳижрий 617 йили Дамашққа келиб, фиқҳдан дарс берди. Кейинчалик Қоҳирага қайтиб, мадрасада фаолият юритди. Умрининг охирларида Искандарияга кўчиб ўтиб, таълим беришни давом эттирди.

Ибн Ҳожибдан жуда кўп асарлар мерос қолган. Улардан энг машҳури “Кофияту завил иъраб фи маърифати каломил араб”дир. Қисқача “Кофия” номи билан машҳур бу асар наҳв илмидаги мўъжаз кема, яъни муқаддима ҳисобланади. Абу Ҳайён (раҳимаҳуллоҳ): “Бу китоб фақиҳларнинг наҳвидир”, деб айтган. “Кофия”нинг мухтасарлари ва 5 та назмда ёзилган нусхаси бор.

Ибн Ҳожиб ҳижрий 646 йил шаввол ойининг 26-куни Искандарияда оламдан ўтди. Бобул Баҳрдаги “Шайх Солиҳ ибн Абу Шома” мақбарасига дафн этилди.

Ҳасанбой ЭРГАШЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ФИТРАТНИНГ ТАРИХИЙ АСАРИ
#Тарих

Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат миллатимизнинг чинакам фарзанди, нурли ва буюк қалб эгаси эди. У зот бутун умрини халқ маънавиятини юксалтиришга бағишлади, миллий ғурур, ор-номус, миллий бирлик учун курашди.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида мутаассиблик ботқоғига ботган амирлик тузуми, жаҳон тамаддунидан узилиб, ҳукмдорлар зулмидан эзилиб келаётган оддий, оми халқ осмонини зулмат қоплаган бир шароитда Фитратнинг миллат тақдиридан ташвишланаётган уйғоқ ўйлари, инсоният дарди билан ёнган исёнкор юраги халқ учун йўл кўрсатувчи маёқ бўлди.

Олим халқни уйғотишга, маҳдудлик, билимсизлик қобиғидан озод этишга умри давомида ҳаракат қилди. Унинг бу йўлдаги уринишлари “Мухтасар Ислом тарихи”[1] асарида ҳам кўзга ташланади.

Асар 1914 йили – жадид мактаблари ташкил этилаётган даврда ёзилган.

Фитрат ана шундай янги усулдаги илм масканларида туркий ва форсий адабиёт тарихи, исломшунослик ва шарқ тилларидан дарс берди. “Мухтасар Ислом тарихи” исломшунослик фанидан қўлланма-дарслик тарзида ёзилган.

Асарда Ислом тарихи ўша даврдаги ўзига хос ўқитиш услубида, қисқалик билан баён этилади, унда ёзувчининг ўқитувчилик маҳорати ҳам сезилиб туради. Олим китобнинг қириш қисмида тарихга “Миллатларнинг ўтмишини, тараққиётини ҳамда таназзулининг сабабларини ўргатувчи илмдир”, деб изоҳ беради. Бу билан тарихнинг миллат ҳаётидаги ўрни, тарихни ўрганишнинг нақадар катта аҳамиятга эга эканини таъкидлайди.

Асар уч қисмдан иборат. Исломдан олдинги тарихий вазият, ундан кейинги воқеалар, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фаолиятлари, Ислом дини асослари, тарқалиши ва ривожланиши билан боғлиқ бир қанча тарихий воқеалар биринчи, яъни “Саодат” қисмида баён этилади.

Асарнинг иккинчи қис­ми Пайғамбаримиздан (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнг мусулмонларга бош бўлган чориёрларга бағ­ишланган.

Бу қисмда халифаларнинг фаолияти, бу даврдаги асосий тарихий воқеалар акс эттирилган. Жумладан, Абу Бакр Сиддиқ даврида Қуръони каримни жам қилиш ҳаракатининг бошлангани ва бу иш Зайд ибн Собитга топширилгани, яхши фазилатлари билан мусулмонлар орасида “мўминлар амири” номини олган Ҳазрат Умар, Қуръони каримни китоб шаклига келтирган халифа Усмон ва мусулмонлар тарихининг йил ҳисобини ҳижрий йилдан бошлаб ҳисоблаш маслаҳатини берган ҳазрат Али (розийаллоҳу анҳум) ҳақидаги воқеалар диққатга сазовордир.

Учинчи қисмда умавийлар ва аббосийлар сулоласи тарихи, ўша вақтдаги мусулмон дунёсининг сиёсий, ижтимоий аҳволи ҳақида фикр юритилади. Асарнинг айнан шу қисмида диққатга сазовор тарихий маълумотларни учратиш мумкин. Жумладан, умавийлар сулоласининг асосчиси Муовия Абу Суфён дастлаб почта хизматини таъсис этган экан. Ҳорун Рашид[2] замонида эса мусулмонлар зангдор соатни ихтиро қилиб, улардан бирини Фарангис­тон подшоҳига юборгани тўғрисидаги малумот бор: “Унгача фаранглар бундай зангдор соатни кўрмаган эдилар, шунинг учун ҳам улар бу соатлардан жодули деб қўрқдилар”.

Бу тарихий воқеалар бугунги кун ғарб социологларининг Шарқ тарихини жаҳон тарихидан ажратиб, Шарқнинг ривожланишига Ғарб тамаддуни туртки берган эди, деган асоссиз даъволарига Фитратдек алломанинг ўзига хос жавобидир.

Ушбу асар бугун ҳам ўз қимматини йўқотмаган. Дин ниқоби остида қў­порув­чилик қиладиган ва бузғунчилик ғояларини тарқатадиган ғаламисларга қарши кураш долзарб муаммога айланган бир пайтда “Мухтасар Ислом тарихи” дин ҳақида соғлом тушунча берувчи маърифий ва тарихий-жуғрофий асар сифатида қадрлидир.

Дилфуза АБДУЛЛАЕВА, Азалшоҳ ҲАМРОЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Илтижо
#Шеърият

Осмону заминни яратган Тангрим,
Қалбни имон билан яйратган Тангрим!
Ижобат айлагил тилакларимни,
Доғини кўрсатма гўдакларимнинг.

Онаман, севгига садоқат айлаб,
Ўтгум етти ўлчаб, бир кесиб, ўйлаб.
Гули бўлиб ўтгум ҳаё, виждоннинг,
Йўли бўлиб ўтгум вафо, имоннинг...

Гуллаш мавсумида севги ато қил,
Севгидан кўкаргай ҳар яшнаган гул.
Кўкартир, бемаврид сўлмасин, Тангрим,
Ниҳолимни бўрон юлмасин, Тангрим.

Қизларимга онам чиройини бер,
Ўғилларим тўксин отам каби тер.
Йўлларида ҳасад девор қурмасин,
Гуркираган чоғи яшин урмасин.

Меҳнат, меҳнат қилсин, бахтини топсин,
Сўнг нафасда шулар кўзимни ёпсин...
Қабул айла, Тангрим, тилакларимни,
Бахтини бутун қил гўдакларимнинг...

Бибисора ТУРОБ қизи

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Салавотнинг лафзлари
#Динимизни_ўрганамиз

“Раддул мухтор” китоби муаллифи Ибн Обидин Имом Суютийдан нақл қилишича, салавотнинг афзал лафзи “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад”дир.

Энг қисқаси “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад”дир.

Каъб ибн Ужра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга салавот ва салом йўллашни амр қилди. Сизга салавотни қандай айтамиз?” деб сўрадик. У зот: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳима иннака Ҳамийдум Мажийд. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳима иннака Ҳамийдум Мажийд”, деб айтинглар, дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СУЛАЙМОН (АЛАЙҲИССАЛОМ)
#Тарих

Ҳудҳуд Сулаймоннинг (алайҳиссалом) хабарчиси, сувли ерлар ва аскарлар манзили ҳақида хабар берувчи “кўзи” эди. Кунларнинг бирида Сулаймон (алайҳиссалом) қушларни кўздан кечираётиб Ҳудҳудни топа олмади ва ғазабланиб, уни койиди. Ҳудҳуд бир қанча вақтдан сўнг қайтиб келди ва Сулаймонга (алайҳиссалом): “Сен ва лашкаринг огоҳ бўлмаган нарсадан огоҳ бўлдим ва ҳузурингга Сабаъ ва уларнинг маликалари ҳақидаги хабарни келтирдим. Уларнинг катта салтанати бор экан. Ўзлари ақлли, мол-мулкли ва шу билан бирга жаҳолатда экан. Улар қуёшга сажда қилади ва бу ишларининг моҳиятини тушунмайди”, деди.

Аллоҳнинг пайғамбарини мамлакатининг ёнгинасида у билмаган ва даъвати етиб бормаган, ҳанузгача қуёшга сиғинадиган салтанат бор экани ғазаблантирди. Унда дин ва пайғамбарлик ҳамияти жунбушга келди. Шаҳарга қудратли аскарлари билан бостириб боришдан олдин мамлакатнинг мушрика маликасини Исломга даъват қилиб, итоат ва бўйсунишга чорлаб, мактуб ёзди. Мактубда хушмуомалалик билан жиддийлик, пайғамбар тавозеси билан подшоҳнинг қатъияти жамланган эди.

Малика оқила эди, ҳукм чиқаришга ошиқмади. Лекин ҳали ҳидоят топмаган эди. Салтанат аъёнларини бу мактуб билан таништирди. Давлат арконлари эътибор қозониш ва тилёғламалик қилиш мақсадида катта қўшин тортишни маслаҳат қилишди. Аммо малика уларнинг сўзларини қабул қилмади: “Мен Сулаймонга ҳадялар жўнатаман ва уни синаб кўраман. Агар ҳадяларни қабул қилса, у подшоҳ бўлади. Шунда у билан жанг қилинглар. Агар туҳфаларни қабул қилмаса, у пайғамбардир. Унга эргашинглар”, деди.

Малика Сулаймонга (алайҳиссалом) ҳадялар жўнатди. Сулаймон (алайҳиссалом) юз ўгириб, улардан воз кечди. Сўнг: “Ширкингизда ва мулкингизда қолдиришим учун мол бериб, мен билан савдолашмоқчимисиз? Аллоҳ менга берган мулк, бойлик ва лашкар сиз эга бўлган нарсалардан яхшироқ”, деди.

Малика ва қавми бўйсунди. Сулаймон (алайҳиссалом) Аллоҳга ҳамд айтди. У маликага Аллоҳнинг мўъжизаларидан бирини кўрсатишни истади. Жинларга маликанинг тахтиравонини отлиқ қўшин етиб келгунига қадар келтиришларини талаб қилди. Оз фурсат ичида Сулаймоннинг (алайҳиссалом) истаган нарсаси рўёбга чиқди. Бу мўъжиза эди. Сулаймон (алайҳиссалом) маликанинг фаросатини синаш учун тахтини танимайдиган қилиб, ўзгартириб қўйишга буюрди. «Бас, у келгач: “Тахтинг шундаймиди?” дейилди. У: “Худди ўшанинг ўзи”, деди » (Намл, 42).

Сулаймон (алайҳиссалом) малика учун ойнадан улкан қаср қуришни ва қаср остидан сув оқизиб қўйишни буюрди. Ойна ҳақида билмаган киши уни сув деб ўйларди. У ойнани оқадиган ва тўлқилланадиган нозик сув деб тушунди, оёқларини очиб, уни кесиб ўтмоқчи бўлди. Сулаймон (алайҳиссалом): “Бу чиннидан силлиқланган сув”, деб уни огоҳлантирди. Шунда маликанинг қалб кўзидаги парда очилди: зоҳирга қараб баҳолаб, қуёшга ибодат қилиб, адашганини билди. Ва: “Парвардигорим, дарҳақиқат мен (қуёшга сиғиниш билан) жонимга жабр қилибман, (энди) Сулаймон билан бирга барча оламлар хожаси – Аллоҳга бўйсундим”, дейишга ошиқди” (Намл, 44).

Абулҳасан Надавийнинг “Пайғамбарлар қиссалари” асосида Юлдуз КОМИЛ тайёрлади.


Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Оқил, зийракнинг боши доим ташвишда,
Халқ тинч-омонлигин ўйлар ҳар ишда.
Нодоннинг ўзидан бошқа ғами йўқ,
Қозони қайнаса бас ёзу қишда.

Абдулваҳҳоб АҲРОРХОН ўғли

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Аббод ибн Бишр тақводорлиги, ҳалоллиги, омонатдорлиги ва доимо Қуръони каримни тиловат қилиши билан ажралиб турарди.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Усайд ибн Ҳузайр билан Аббод ибн Бишр қоп-қоронғи кечада Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларида эдилар. Гаплашиб бўлганларидан кейин чиқиб кетишди. Шунда бирларининг таёқлари чарақлаб йўлни ёритди. Улар унинг ёруғида манзиллари томон юришди. Бир-бирларидан ажралган вақтларида, ҳар бирларининг таёғидан нур чиқиб атрофни ёритди. Шунда ҳар бирлари ўз таёғидаги ёғду билан атрофни ёритиб уйларига кетишди».

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) асҳоблари билан Зотур риқоъ ғазотидан қайтаётганларида саҳрода тунаш учун тўхтадилар. У зот икки кишини мусулмонларни қўриқлаб туришга пойлоқчи қилиб қўйдилар. Улар – Аббод ибн Бишр ва Аммор ибн Ёсир эди. У зот Мадинадалик пайтларида бу саҳобийларни ўзаро яқин дўст тутинтириб қўйгандилар. Шундай қилиб, бу икки довюрак саҳобий тун бўйи навбатма-навбат мусулмонларни қўриқлашга киришишди. Туннинг биринчи ярмида Аммор ибн Ёсир дам олиб, Аббод ибн Бишр қўриқчиликка турди. Тун сукунатида ибодатга иштиёқи ошган Аббод намоз ўқишга киришди. У ибодатга қоим пайтида, мусулмонлардан ўч олиш мақсадида уларнинг ортидан келаётган бир мушрик уни камон ўқи билан яралади. У ўқни суғуриб ташлаб, намозида давом этди. Ана шу тарзда унга кетма-кет учта ўқ тегди. Шунда ҳам у намозини бузмади. Салом бериб, намозини тугатгач, шеригини уйғотди. Шунда у: «Субҳаналлоҳ! Мени уйғотсанг бўлмасмиди?!» деган эди, у: «Бир сурани ўқиб турган эдим, уни бўлгим келмади», деб жавоб берди.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Мусулмон киши соғлом ва иродали бўлишга интилади. Бунинг учун мунтазам бадантарбия билан шуғулланиш лозим бўлади. Расулуллоҳ: "Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан севимлироқ ва яхшироқдир. Лекин иккисида ҳам яхшилик бор", деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим, Ибн Можа).

Бадантарбия қон айланишини яхшилайди, танада кислород миқдорини оширади. Кўкрак қафасини кенгайтиради. Ўпка касалликларидан асрайди. Танани ўстириб, бақувватлаштиради. Шунингдек, хулқни чиройли қилади, ақлни пешлайди. Яхши одатларни шакллантиради, олийжаноб ишларга йўналтиради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЎЗИМИЗ ЎРНАК БЎЛАЙЛИК
#Долзарб_мавзу

“Қуш уясида кўрганини қилади” деган доно ибора бежиз айтилмаган. Фарзанд ота-онасининг насиҳатидан кўра намунасидан кўпроқ ибратланади. Тан олиш керак, гап бошқа-ю, амал бошқа бўлган вазиятларга дуч келамиз. Болани нимадандир қайтариб, ўзимиз тийилмасак, ўгитларимиз таъсир қилармикин? Бугунги куннинг бир оғриқли нуқтаси бунга яққол мисол. Уйда, кўчада, ишдаю ўқишда деярли ҳамманинг қўлида телефон. Лекин энди бу нафақат узоқдаги яқинлар билан боғланиш воситаси, балки кўз илғамас иплар билан бизни виртуал олам гирдобига тортиб олаётган кучга айланиб бормоқда. Интернетнинг фойдали жиҳатлари ўз йўлига. Бироқ, маълум салбий таъсирини англаганимиз учун фарзандларни унинг домидан қайтаришга уринамиз. Тақиқ билан гўёки муаммони ҳал этмоқчи бўламиз. Биз катталарнинг хатоимиз шунда. Ахир, чекловлар қўйсак-да, ўзимиз тарк этолмаётган олам ёшларга янада қизиқарли туюлиши аниқ-ку! Бола бу “олам”га йўлни бошқа жойлардан – компьютер хоналари, дўстлари телефонларидан излай бошлайди. Ана шу жараёнда дилбандимизнинг тўғри йўлдан адашиши ҳеч гап эмас. Афсуски, бугун ушбу вазиятдан устомонлик билан фойдаланишга уринаётган ғаразли кимсалар бор. Турли диний экстремистик оқимларга, жангарилик ҳаракатларига янги аъзоларни жалб этишга интилаётганлар аввало ҳали ўз йўлини топмаган ғўр, ишонувчан ёшларга кўз тикади. Қарабсизки, онгига маърифат сингдирилмаган ўғил-қизлар жаҳолат ботқоғига ботади. Уларни бу ботқоқдан муҳофаза қилишнинг чораси болага, унинг тарбиясига эътиборли бўлиш, ўз хатти-ҳаракатларимиз билан ўрнак кўрсатишдир.

Шаҳноза МУСЛИМОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

САБР ЗИЁДИР
#Динимизни_ўрганамиз

Дунё ҳикматларга тўла. Бу борада бир оз мушоҳада қилсак, сувдек оқиб ўтаётган ҳар бир лаҳзадан унумли фойдаланиш лозимлигини англаймиз.

Кимдир илм ўрганади, кимдир иморат қуради, яна кимлар боғ яратади. Шу аснода инсон бошидан ҳар хил кунларни ўтказади. Яхши кунлар учун шук­роналар айтиб, мусибат келганида чин эътиқод билан сабрда бўлиш мўмин кишининг гўзал фазилатидир.

Қуръони каримда сабрнинг уч тури ҳақида сўз боради. Яратганнинг фарзларига, ҳаром қилган нарсаларига ва мусибатларига сабр қилиш лозимлиги зикр қилинади. Бу амалларни адо этишда инсон яна сабрга муҳтож бўлади. Аллоҳдан сабр сўраган бандагина имон баркамоллиги ва мустаҳкам эътиқодни топади.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қаноатни лозим тутинг! Қаноат туганмас молдир”, деб айтганлар.

Аллоҳ таоло юборган ҳар бир синовга сабр қилиш имонимизни мукаммаллаштиради. Мусибат они ўзимизни қўлга олишимиз, ҳар бир дарднинг давоси, муаммонинг ечими вақт билан боғлиқ эканини унутмаслигимиз лозим. Зеро, мусибат келганда сабр қилиш бандани Аллоҳ таолонинг чексиз муҳаббатига сазовор қилади.

Хожа Самандар Термизий сабрни бундай таърифлайди: “Ахлоқ китобида келтирилишича, ҳар ким ҳодисалар ёмғири остида ўзини сабр қалқони билан ҳимоя этса, мақсадга етади. Чунки сабр шодлик калитидир. Бу калитсиз ҳеч қандай мақсад эшиги очилмайди”.

Нафс тўқлиги – сабр ҳақиқий бойлигимиздир, уни қалбимизга сингдириб, амалий ҳаётга тат­биқ этишимиз лозим.

Абдулвосе ҒАНИЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Олма ошқозон ярасини даволашда жуда фойдали. Айниқса, юрак хасталиги, гипертония, қони қуюқлашганда аспирин қабул қиладиган беморлар ҳазм қилиш аъзоларида яра пайдо бўлишининг олдини олади. Италиялик олимларнинг таъкидлашича, олма аспириннинг ош­қозон шиллиқ қаватига салбий таъсирини йўқотади. Бунинг учун аспириндан кейин олма еб юбориш керак. Бўғимлари оғрийдиган беморлар ҳам кўп олма истеъмол қилиши тавсия этилади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚАДРЛАБ ЯШАЙЛИК
#Яхшиликка_чақириш

Имом Ғаззолийнинг “Эй фар­занд!” номли китобида бу ҳадиси шариф келтирила­ди: «Пайғам­баримиз (алайҳис­салом): “Ким бир мўмин биродарини Аллоҳ рози­лиги учун зиёрат қилиб, қўл ушлашиб кўришса, кузда дарахт барглари тўкил­гандек ҳар икковининг гуноҳлари тўкилади”, деганлар».

Яна шу китобда айтилади: “Эй фарзанд! Ўтган кунлар ўтмишда яшаганларники. Эртанги кунлар ҳам бизники эмас. Кун бугунги кундир. Бу кунни қадрлаш, қадрини билиш керак...” Яъни, савоб ишлар, эзгу амаллар қилишга шошилиш, нафсни енгиш, ҳамиша яхшилик тарафида бўлиш лозим.
Қайси кун, қайси вақт бўлишидан қатъи назар, фурсат топиб яқинларимизни зиёрат қилайлик. Зеро, бугун кўриб турган қадрдон чеҳраларни эртага тополмаслигимиз, ҳозир тингланаётган гўзал суҳбатлардан эртага баҳраманд бўлолмаслигимиз мумкин. Ёши улуғ, табаррук инсонларни борлигида қадрлаб, ўтганларини эзгу дуолар, яхши сўзлар билан эслаб яшайлик.

Диловар БОЗОРОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Менга бир одам таҳоратда бармоқлар орасини хилол қилиш шарт, усиз намоз дуруст бўлмайди, деб айтди. Шу тўғрими?

Жавоб: Таҳоратда бармоқлар орасини хилол қилиш суннат амаллардандир. Лақийт ибн Субра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) дедилар: “Таҳоратингни тўлиқ қилиб, ниҳоясига етказ ва бармоқлар орасини хилол қилгин” (Имом Термизий ривояти). Бармоқлар орасини хилол қилишдан мақсад унинг орасига сув етказишдир. Оёқ бармоқларини чап қўлнинг жимжилоғи ила хилол қилинади. Хилол қилиш тартиби шуки, ўнг оёқнинг жимжилоғидан бошланиб, чап оёқнинг жимжилоғида тугалланади. Қўл бармоқларини эса уст тарафидан бир-бирининг орасига кириштириб хилол қилинади (Фатҳул Қадир).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Маълумотнома

Уламолар рўза тутувчиларни уч қисмга бўлишади:

1. Омманинг рўзаси. Фақат ейиш, ичиш ва жимодан тийилиш.

2. Солиҳларнинг рўзаси. Кунда еб-ичишдан тийилишдан ташқари, бошқа барча аъзолар ҳам гуноҳ ишлардан сақланади. Бундай рўза беш амални давомий бажариш билан камолга етади:

– шариат қайтарган барча нарсалардан кўзни тийиш;

– тилни ғийбатдан, ёлғондан, чақимчиликдан, ёлғон қасамдан сақлаш;

– ёмон гап-сўзларга қулоқ тутмаслик;

– барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш, шубҳали емаклардан парҳез қилиш.

– ифтор вақтида ҳаддан зиёд тўйиб кетмаслик. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ортиқча тўйган қорин ҳам Аллоҳнинг ғазабини келтиришини айтганлар.

3. Пайғамбарлар ва сиддиқларнинг рўзаси. Бунда юқорида айтилганлар билан бирга бутун вужуд, қалб ҳам рўза тутади, ҳатто фикр, дил рўзадор бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Подписаться на канал