hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🟣Имом Жунайд шундай деган эканлар:

«Шукр – банда Аллоҳ таолога исён қилишда Унинг неъматидан фойдаланмаслигидир».


🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (12.11.2024 -Сешанба):

тонг - 05:46
қуёш - 07:08
туш - 12:12
аср - 15:25
шом - 17:09
хуфтон - 18:25

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🇺🇿Президентимиз Саудия Арабистонидаги халқаро саммитда қатнашади

💬 Батафсил

🤝 Юртимиз бўйлаб “Бағрикенглик ҳафталиги” бошланди

💬 Батафсил

🗣 Жаҳон саммитида Ўзбекистон тажрибаси юқори баҳоланди

💬 Батафсил

🔑 Бир хонали эски уй 3 хонали файзли хонадонга айланди

💬 Батафсил

🌹 Жаннатий аёлларнинг саййидаси

💬 Батафсил

😄 Ёш имомлар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди

💬 Батафсил

🟢Перлис муфтийси билан учрашув ўтказилди

💬 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Пайғамбаримизнинг таваллудлари

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟡Чекмасин озор кўнгил

Бўлмасин оламда ҳеч ким – хор кўнгил,
Чекмасин зулмат аро озор кўнгил.

Қайда номард борки, муҳтож этмагил,
Бўлмасин дилхастаю бемор кўнгил.

Асра, эй дўст, бошни туҳмат доридин,
Изла ҳақ йўл, бошга келмай дор, кўнгил.

Баски, золим сенга ноҳақлик қилур,
Муштга айлан – олам эрмас тор кўнгил!

Бўлгил огоҳ, Тангри биздан рози гар,
Бўлса иқбол – тонг билан дийдор, кўнгил.

Ҳайқирур ошиқ Нисорий уйғониб:
“Сенга қутлуғ нурли тонг, бедор кўнгил!”

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (11.11.2024 -Душанба):

тонг - 05:45
қуёш - 07:07
туш - 12:12
аср - 15:26
шом - 17:10
хуфтон - 18:26

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Нонни исроф қилманг,
унинг ҳам уволи бор

Давоми...

Атрофимизга назар ташласак, нафақат ёшлар, бал­ки катталар орасида ҳам нон қадрини унутаётган­лар, уни исроф қилаётганларни учратамиз. Афсус, бундай кишилар бугун кимлардир бир бурда нонга, ҳатто ушоққа зор эканини англамайди. Улар нонни қадрламаётганининг сабаби дастурхони тўкинлиги, “Доим шундай ҳаёт кечираман” деган ишонч ҳаддан зиёдалигидир. Бу эса тўқликка шўхликдан бошқа нарса эмас.
Бугунги тўйлар ва турли маросимларда исроф­гарчиликка йўл қўйилаётгани, нон қадрини ҳис қил­май қўйганимиз, ачинарлиси, фарзандларимиз ҳам айнан шу йўлдан кетаётгани оғриқлидир. Бу қанчалик фаровон, дастурхонимиз тўкин бўлгани сари маънавий қашшоқлашиб бораётганимиздан далолат эмасми?
Узоққа бормайлик, мустақилликнинг илк йилла­рида нон қадри қанчалар баланд бўлгани, одамлар соатлаб, кунлаб нонга, унга навбатда тургани, қиш­лоқларда аҳоли бошоқ тергани чиққанлари ҳали кўз ўнгимизда турибди. Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам ота-боболаримиз бир бурда нонга қанчалар зор бўлишган. Оталаримиз, оналаримиз бизни ҳозирги фараҳли кунларга етказиш учун оч-наҳор тер тўкиб, меҳнат қилганлар. Бугунги омон-омон тўкинлик замони аждодларимизнинг орзуси эмасмиди?! Уларнинг дуолари, ниятлари амалга ошиб, фаровон ҳаёт кечиряпмиз. Бунга шукр қилиш ўрнига исрофгарчиликка йўл қўйишимиз қанчалар тўғри?!
Зеро, муқаддас динимизда исроф қаттиқ қора­ланади. Аллоҳ таоло Ўз каломида: “Енглар, ичинг­лар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қил­гувчиларни севмас”, деган (Аъроф сураси, 31-оят). Бундан келиб чиқадики, Аллоҳ берган неъматларни исроф қилиш, уларнинг қадрига етмаслик катта гуноҳдир. Шу боис жонимиз соғ, ейишга бир бурда нонимиз борми, шукрона айтайлик. Чунки бугунги таҳликали замонда дунёда миллионлаб кишилар тинчликнинг, ноннинг нақадар қадрли неъмат эканини ўз кўзлари билан, жонлари билан ҳис этишмоқда.

Давоми бор...

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Нонни исроф қилманг,
унинг ҳам уволи бор

Коронавирус офати жаҳон иқти­содиётига катта зарба бериб, мил­лиардлаб зарар келтирган бўлса, айни кунда бўлаётган воқеалар ҳам кишини жиддий ташвишга солади. Бу фожиалар ортидан дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи кун тартибига чиқмоқда.

Халқаро экспертлар фикрига кў­ра, пандемия оқибатида очарчи­ликдан қийналаётган аҳоли сони икки баробар ошиб, 1 миллиард 600 миллионга етди. Бир қатор мам­лакатларда, хусусан, Сурия, Афғонистон, Ироқ, Ливия, Яман, Судан, Эфиопия, Нигерия каби дав­латларда озиқ-овқат, нон етишмов­чилиги кузатиляпти. Оқибат­да аҳоли егулик излаб аянчли ишларга ҳам қўл урмоқда.
Шукрки, юртимизда давлатимиз­нинг ғамхўрлиги, озиқ-овқат хавф­сизлигини таъминлашга қаратил­ган кенг кўламли чора-тадбирлар туфайли қорнимиз тўқ, устимиз бут. Тинч-хотиржам, ўзимиз ҳам, фарзандларимиз ҳам истаган егу­ликни тановул қиляпмиз. Аммо бундай шароитларнинг қадрига етиб, шукрона айтиш ўрнига исрофгарчиликка ҳам йўл қўяётга­нимиз ачинарлидир.
Яқинда пойтахтимиз бўйича минг­та чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига ўртача 2–3 килограммдан, умумий ҳисобда 2 тонна­га яқин нон чиқиндига чиқа­риб таш­ланаётгани ҳақидаги маъ­лумот­га кўзим тушди. Агар бирги­на шаҳримизда вазият шундай бўл­са, мамлакатимиз бўйича бу рақам­нинг салмоғи янада ошиши тайин.
Аслида, қорнимиз бир бурда нонга тўяди. Лекин дастурхонда нон бўлаклари бўлса-да, бирор киши келиб ўтирса, яна янгисини синдириш одат тусига кирган. Хуллас, есак-емасак, синдираверамиз. Ов­қатлангач эса, баъзан ортган нонлар ташлаб юбори­лади. Ресторан, ошхона, тўйхоналардан ортган қоп-қоп нон бўлакларини кўриб, юрагингиз увишади. Чиқинди шохобчаларида ҳам ахлат ва пўчоққа ара­лаш ташланаётган нон қолдиқларини кўриб тааж­жубланасиз, “Бунинг уволи тегмасмикин?” дея ўйга толасиз.

Давоми бор...

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.11.2024 -Якшанба):

тонг - 05:44
қуёш - 07:05
туш - 12:12
аср - 15:27
шом - 17:11
хуфтон - 18:27

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

НАСИҲАТ

Шогирд деди устозига: “Сиз билганни биламан.
Ижозангиз ҳожати йўқ, ўз билганим қиламан”.

Шогирдлар бор, устозининг этагини ўпарлар,
Шогирдлар бор, устозини кўппак каби қопарлар.

Шогирдлар бор, устозига жонин фидо айлагай,
Шогирдлар бор, енг ичида пичоғини қайрагай.

Шогирдлар бор, устозисиз бир тишлам нон емайди,
Ижозасиз ишни қўйинг, ҳатто бир сўз демайди.

Насиҳатим оқилгадир, нодон пастга сирғалар,
Билинг, устозсиз шогирд ҳар мақомга йўрғалар...

Ҳазрат ИСМОИЛОВ,
Навбаҳор тумани

📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Нонни исроф қилманг,
унинг ҳам уволи бор

Давоми...

Ҳадиси қудсийда бун­дай дейилади: “Эй Одам фарзан­ди! Ҳами­ша овқатланишга ўтирганингда қорни оч бечоралар ҳам эсингда бўлсин. Шунда Аллоҳнинг неъматларига шукр қили­шинг осонроқ бўлади”.
Дарҳақиқат, ҳозир дунёда миллион-миллион одамлар бир бурда нонга зор бўлиб яшаяпти. Худо дастурхонимизни тўкин қил­ди, неъматларни истеъмол қилиши­миз учун саломатлик берди. Бунга шукр қилиш ўрнига нима учун бу неъматларни исроф қилишимиз керак?!
Ёшлигимизда, “Нон ушоғини бо­ссанг, кўр бўласан”, дея таъкид­лашарди. Бу гапларни ота-она­миз­дан ташқари маҳалладаги­лар ҳам айтишарди. Кўчада ушоқ­ни кўр­сак, олиб, чангини пуфлаб, кўзга суртиб, четга қўярдик. Ҳозир кўплаб хонадонларда дастурхондан бир бўлак нон пастга тушиб кетса, олиб ейилмайди, аксинча, пўчоққа ёки ахлат челакка ташланмоқда. Нонга шу зайлда муносабатда бўлсак, Ху­до кўрсатмасин, эрта­га афсусла­ниб қолмайлик. Ахир, “Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан”, деган ҳикмат бежиз айтилмаган-ку!
Шундай экан, қаттиқ меҳнат эва­зига етиштирилаётган ноннинг ва бошқа нозу неъматларнинг қад­рига етиш, исрофгар­чиликка йўл қўймаслик сизу бизнинг асосий вазифамиз бўлиши зарур.

Иброҳимжон ИНОМОВ

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Диққат, эълон!

🟢🗣ИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

«Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига тажрибали журналистларни ишга таклиф этади.

Батафсил:
📞+998 71 202-34-30
📞+998 97 770-45-88

🧰 @Hidoyat_jurnal

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤔Таҳоратли юришнинг фазилати

Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:

1. Фаришталар унинг ёнидан ажралмайди.
2. Давомли савоб ёзадилар.
3. Бутун аъзолари тасбеҳ қилади.
4. Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилишади.
5. Сакороти мавт, яъни жон бериши осонлашади.
6. Таҳоратли пайтида, Аллоҳ таолонинг авф ва мағфиратида бўлади.
7. Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.

Аллоҳ таоло ҳазрати Мусога марҳамат қилдики: “Эй Мусо, сенга бир мусибат келганида таҳоратсиз бўлсанг, ўзингдан кўр!” (Ширъа).

“Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар” (Анвор-ул қудсия).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Каҳф сурасининг хосияти

Уламолар наздида Каҳф сурасини, айниқса, жума куни ўқиш – энг матлуб иш. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида ундан нур таралиб туради” (Имом Насоий ривояти).
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Каҳф сурасини ўқирди. Унинг олдидаги қозиққа оти боғлаб қўйилган эди. Осмондан бир булут тушиб, у кишига яқинлашди ва уни ўраб олди. Бундан от ҳуркиб, безовталанди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, воқеани баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сакинатдир, Қуръон ўқилгани учун тушган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Сакинат – Аллоҳнинг Қуръон учун муаккал қилган фариштаси бўлиб, тиловат вақтида қорига хотиржамлик ва салобат бағишлайди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳар ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, ердан самога қадар у учун бир нур юксалади. У нур қиёматга қадар порлайди. У инсоннинг икки жума ўртасидаги гуноҳлари афв этилади” (Ибн Мурдавайҳ ривояти).
Жума куни Каҳф сурасини ўқиган инсон барча фитналардан муҳофаза этилади. Дажжол чиқса, унинг ҳам найрангидан ҳимояда бўлади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Ҳусни ортар юзда...
Алишер Навоий ғазалига мухаммас

Шоми иқбол Моҳ фалак буржида даврон айлагач,
Моҳирўй моҳтоб юзин шамъи шабистон айлагач,
Тун ели ёр васлидин бир мужда шоён айлагач,
Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач,
Шаъм равшанроқ бўлур торин паришон айлагач.
Гулми боғлаб кокилингга тунги бўстон айладинг?
Гул юзинг атрофини чун боғи ризвон айладинг.
Ғунча нозинг рангидан чеҳрангни алвон айладинг,
Юзни гуллардин безабму бизни қурбон айладинг,
Ё юзунгга тегди қонлар бизни қурбон айлагач?
Чиқса Офтоб мулкидин, дерлар қизаргай Моҳитоб,
Йўқ, юзинг май рангидин, сен унга ё сурдинг гулоб?
Кел, кўнгил ҳолини сўр, орзуларим этмай сароб,
Тиғ ила пайконларинг етти кўнгул бўлғоч хароб,
Сув қуйиб, тухм эктинг ул кишварни вайрон айлагач.
Кўргузиб тун ҳамки гўё ранги алвон нозини,
Фасли гул зийнатлиғ этсун ишқли дил пардозини.
Келди қутлаб гулчаман ё базми ишқ оғозини,
Қон эмаским, ёпди гулгун ҳулла Жаннат хозини*,
Ишқ мақтулин* шаҳид айларда урён* айлагач.
Яйратиб боғу чаманни лутфи жонон айлади,
Не чаман, саҳро юзин ҳам шаккаристон айлади.
Сувратимни гул қароқлар ичра меҳмон айлади,
Ошкор айлаб юзин кўзумни ҳайрон айлади,
Ёшурун олди кўнгул кўзумни ҳайрон айлагач.
Доғи ҳижронким, ҳабиблар, гоҳ этур бағримни чок,
Хаста жоним ғамга ботгай, кўзу қалб гоҳ ёранок,
Лек чаман гоҳ ишқ элидин сачраган қон бирла пок,
Жонға қўйғоч нақди ишқин қилди кўнглумни ҳалок,
Ўлдурур маҳрамни султон ганж пинҳон айлагач.
Ўтди не кўклам, Нисорий, доғи ҳижрон битмади,
Титратар оҳим фалакни, ёра лек ул етмади.
Не жафо ишқ ичра чекдинг, захми жондин кетмади?
Эй Навоий, ишқ агар кўнглунгни мажруҳ этмади,
Бас, недурким қон келур оғзингдин афғон айлагач.

✏️Абдулла НИСОРИЙ,
Тайлоқ тумани


📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🕌 МАСЖИД ОДОБЛАРИ

Масжидга бормоқчи бўлган киши, аввало, мукаммал таҳорат қилиб, покиза либосларни кийиб, иложи бўлса, хушбўйлик суриб олсин.
Нохуш ҳид, расм туширилган кийими мусулмонларга, фаришталарга ҳам озор бериши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ этганлар. Масжидга кириш дуоси: “Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган.

Масжидда ушбу одобларга қатъий риоя қилиш керак:
1. Масжидга ўнг оёқда кириш ва масжиддан чап оёқда чиқиш;
2. Масжидда олди-сотди қилмаслик;
3. Йўқолган нарсани эълон қилмаслик;
4. Одамларнинг елкасидан хатлаб ўтмаслик;
5. Масжидда жой талашмаслик;
6. Сафда бирор кишини сиқиб қўймаслик;
7. Хом пиёз, саримсоқ каби нарсаларни еб, масжидга бормаслик.
8. Масжидга туфламаслик;
9. Бармоқларни қирсиллатмаслик.
10. Кириш-чиқишда суннатга мувофиқ дуоларни ўқиш.
11. Масжидга киришда қўл телефонларини ўчириш.
12. Масжид эшиклари ва кириш йўлларида намоз ўқимаслик. Бошқа жойларда эса, олдидан одам ўтиши эҳтимоли бўлса, сутра қўйиб қўйиш.
13. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, унинг рўпарасида ўтирганда қибладан бошқа томонга бурилиб, намозига халал бермаслик.
14. Олдинги сафлардан бирор-бир жойни ўзи учун ажратиб-хослаб олмаслик. Фарз намозларда олд қаторларнинг бўшаган ўринларини тўлдириш, зич сафни ёриб ўтмаслик.
15. Қиблага қараб оёқ узатмай ўтириш.
16. Намозгача вақт бор бўлса, қиблага юзланиб Қуръон ўқиш, салавот ва истиғфор айтиш, китоб мутолаа қилиш.
17. Масжиддан шошилмай, тиқилинч ҳосил қилмай чиқиш.

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Дилда исён бор – кўнгил

Бўлмасин Оламда ҳеч ким – хор кўнгил,
Чекмасин зулмат аро озор кўнгил.

Қайда номард борки, муҳтож этмагил,
Бўлмасин дилхастаю бемор кўнгил.

Асра, эй дўст, бошни туҳмат доридин,
Изла ҳақ йўл, бошга келмай дор, кўнгил.

Баски, золим сенга ноҳақлик қилур,
Муштга айлан – дилда исён бор кўнгил!

Бўлгил огоҳ, Тангри биздан розидур,
Бўлса иқбол – тонг билан дийдор кўнгил.

Ҳайқирур шоир Нисорий уйғониб:
“Сенга қутлуғ нурли тонг, бедор кўнгил!”

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Кун эслатмаси!

Ҳасан Басрий айтади: Ким нимани муҳим деб билган бўлса, эртага ўша билан бирга бўлади. Ким бир нарсага Аллоҳнинг зикридан ортиқ эътибор берган бўлса, охирати йўқ кимсанинг дунёси ҳам йўқ бўлади. Ким охиратни қўйиб мана шу ҳаётни танлаган бўлса, дунёсидан ҳам, охиратидан ҳам маҳрум бўлибди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ибрат

• Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.
• Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.
• Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.
• Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.
• Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.
• Биргина салом, ўзаро мухаббат уйғотиши мумкин.
• Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.
• Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.
• Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Амалларимиз зое кетмасин

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш” ҳақидаги фатвосида бундай дейилган:
“Ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига – ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва унга риоя қилишга буюради. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш шариатнинг қуйидаги учта мақсадига етишга хизмат қилади:
1) ҳаётни сақлаш;
2) авлодни сақлаш;
3) мулкни сақлаш.
Транспорт воситасини бош­қаришда мусулмонлар риоя этишлари лозим бўлган кўплаб суннатлар ва одоблар бор. Энг муҳим вазифа – инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йў­ловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса барча йўл ҳара­кати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим. Қоидани бузиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қўли ва тили билан ўзга­ларга озор бермаган киши –(ко­мил) мусулмондир” (Имом Бухорий ривояти).
Кўчага, жамоат жойларига чиқар эканмиз, жамиятда белгиланган тартиб-қоидалар ҳамда динимизда қайд этиб ўтилган амалларни бажаришга бурчлимиз. Агар бу тартиб-қоидаларни менсимасак, ўзгаларга озор берсак, гуноҳга ботишимиз тайин. Зеро, Набий алайҳиссалом “қўл билан ҳам, тил билан ҳам озор берманг”, демоқдалар. Барчамиз мўмин-мусулмонмиз. Исломнинг арконларини бажаришга интиламиз. Бироқ автоуловда кишиларга озор берсак, тартиб-қоидаларни менсимасак, “мен ҳақман” деяверсак, ибодатларимизу солиҳ амалларимизни зое қилиб қўймаймизми?!
Тартибга амал қилсак, ҳеч ким сизни сиқиб ўтмайди, ортимиздан сигнал бермайди, қувиб ўтиб олдимизни тўсмайди, соғ-омон, хотиржам манзилимизга етиб оламиз. Асосийси, бировга озор бериб гуноҳга ботмаймиз.

Бобур МУҲАММАД

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Алишер Навоий
рўза ҳақида

Эрур тўртунчиси исломнинг савм,
Ки, ўтгай кимсага тақво била явм.

Чу рўза фарз бўлди йилда бир ой,
Анинг ижросида бўл нафсфармой.

Ани бил субҳдин то шом чоғлиқ,
Таому шурбу шаҳватдин йироғлиқ.

Эрур бу рўзада ният санга фарз,
Валекин неча авло айладим арз.

Навофилда вале ниятни қилмоқ
Санга жоиздурур туштин бурунроқ.

Чибин ё пашшадек ҳар жинси ҳосил,
Эмас бўғзунгға кирса рўза ботил.

Тузу сирка тоторға аҳли идрок,
Тегурса тил учун, эрмас анга бок.

Яна улким, ҳижомат қилсаю раст,
Ғам эрмас, рўзаға чун қилмамиш қасд.

Гар ўтмак тифл учун чайнар аноси,
Раводур гар, яна йўқтур ғизоси.

Вале билмак керактур они макруҳ,
Керак макруҳдин хотирда андуҳ.

Унутиб гар есанг, ичсанг, эмас ғам,
Эрур ул рўза боқий, эй мукаррам.

Агар бебоклик ойини туздук,
Ғизонинг ғайри бирла рўза буздук.

Ғизо еб рўза улким қилса зойил,
Ва ё нафси бўлиб шаҳватға мойил.

Каффорат олтмиш мискинга итъом,
Эрур ё олтмиш кун савми ноком.

Ким, ул кунларнинг ўлғай иттисоли,
Йўқ эрса солим эрмас рўза ҳоли.

Ва ё бир банданинг кўнглин қилиб шод,
Анга Тенгри йўлинда қилмоқ озод.

“Сирожул муслимин” асаридан

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Сарҳисоб

Яшаган умримни қилиб сарҳисоб,
Сўрадим, изладим ўзимдан жавоб.
Қилган амалларим ўйласам шу тоб,
Қанчаси гуноҳу, қанчаси савоб?

Кимга ёрдам қилдим Ҳақнинг йўлида,
Мендан рози бўлди қай бир ўксик жон.
Ўткинчи дунёнинг ўнгу сўлида
Қанчалаб дилларни айладим вайрон.

Кўнгил кўчасида адашдимми ё,
Номусу оримни иснодга белаб.
Ёки мен сабрни дилга қилиб жо,
Юрдимми доимо нафсимни тергаб?

Ўзинг беайбдирсан, яратган Эгам,
Яшарман, қўрқаман Ўзингдан доим.
Ожиз бир бандангман, менга яна ҳам
Инсофу тавфиқ бер ўзинг, Худойим.

Абдурасул АҲМАДБЕКОВ,
Асака тумани

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тақво либоси билан
зийнатланайлик


Абу Ҳомид Ғаззолий “Қалб ажойиботлари” номли китобида кўркам ва қимматбаҳо кийимларга ўчлик шайтоннинг инсон қалбини забт этиш учун кирадиган эшикларидан бири экани ҳақида ёзган. Дарҳақиқат, шайтон инсонни умр бўйи олий нав ва фахрли кийимлар билан зийнатланишга чорлаб, шу йўл билан ҳам ўзига бўйсундиришга, нафсининг қулига айлантиришга ҳаракат қилади. Шу боис, уламоларимиз кийим борасида чуқур кетиб, урф ва кийиниш маданиятига хилоф қилишни ғулув ва мутаассиблик деб баҳолашади.
– Қуръон ва суннатда ҳижоб қандай шаклда, қандай рангда бўлиши айтилмаган. Либосга тегишли зарур жиҳатлар баён қилинган, холос. Либоснинг шакли ва рангига тегишли ҳукмлар эса инсонларнинг урф-одатларига ҳавола қилинган, – дейди “Кулол Қўрғон” жоме масжиди имом ноиби Баҳодир Муҳаммадиев. – Аллоҳ таоло инсонни ташқи суратига қараб эмас, балки қалбининг поклигига қараб баҳолайди. Ҳақиқий мўмин-мусулмон киши эса қалбини поклаб, имонини мустаҳкамлаб, солиҳ амаллар қилиш пайида бўлади.
Аъроф сурасининг 26-оятида бундай дейилади: “Эй Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси бу яхшироқдир”. Оятдан маълум бўладики, авратларни ёпадиган кийим инсон учун асосий кийим, бошқа қўшимча кийим-кечаклар эса, зебу зийнат ҳисобланар экан. «Лекин, – дейди Парвардигор, – бу либосларингиз уятдан, иссиқ-совуқдан сақласа, “тақво либоси” охират азобидан сақлайди». Бу ерда маънавий либос назарда тутилган бўлиб, у имон, эътиқод ва солиҳ амаллардир. Тафсирларда “тақво либоси”га турли изоҳлар берилган. Лекин зоҳирий маънода тақво либоси билан ўзини ўраб, доимо парҳезкорлик, солиҳ амаллар билан юксак ахлоқли бўлиб юриш афзаллиги маълум бўлади.
Агар оддий либос баданнинг аврат жойларини тўсиб, жисмни зийнатласа, тақво либоси инсон қалбини зийнатлайди, дейди улуғларимиз.

Бобур МУҲАММАДИЕВ
тайёрлади.

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

🌺 Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:

🟡 1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфр, ширк, нифоқ ва разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).

🟡2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).

🟡3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).

🟡4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).

🟡5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).

🟡6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).

🟡7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди ва зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).

🟡8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).

🟡9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).

🟡10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).

🟡11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).

🟡12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).

🟡13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).

🟡14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят)

🟡15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).

🟡16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ ва огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).

🟡17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).

🟡18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).

🟡19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).

🟡20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

📝 Зиёвуддин Раҳимнинг
📚“ Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (9.11.2024 -Шанба):

тонг - 05:43
қуёш - 07:04
туш - 12:12
аср - 15:28
шом - 17:12
хуфтон - 18:28

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴АЖИБ БИР ВОҚЕА

Бир куни Маъруф Кархий раҳматуллоҳи алайҳ билан қизиқ воқеа содир бўлди. У киши кўчадан ўтиб кетаётиб, йўлда одамларга сув ичираётган бир сув ташувчини кўрдилар. У одам: “Менинг сувимдан ичган бандага Аллоҳ таоло раҳм айласин”, деб дуо қилаётган эди.
Маъруф Кархий раҳматуллоҳи алайҳ ўша сув улашаётган одамнинг олдига келиб: “Менга ҳам бир коса сув қуйиб беринг”, дедилар. У қуйиб берди. Ҳазрат сувни олиб ичдилар. Бир ёш йигит ҳам Ҳазратга ҳамроҳ эди. Ўша йигит: “Ҳазрат, сиз рўза эдингиз-ку, рўзангизни бузиб қўйдингизку?!” деди. Ҳазрат шунда: “Менга бир хаёл келди: эҳтимол, Аллоҳ унинг “Аллоҳ таоло раҳм айласин”, деган дуосини қабул қилар, бузиб қўйган нафл рўзамнинг эса, кейин қазосини тутиб бераман. Аммо бу банданинг дуоси менга яна насиб бўладими ёки йўқми, билмайман.
Шу сабабли бу банданинг дуосини олиш учун рўзамни бузиб, сувни ичдим” дедилар.

Энди, бир ўйлаб кўринг, Аллоҳ таолонинг шундай улуғ бандаси, дўсти, улуғ бир сўфий зот оддий сув ташувчининг дуосини олиш учун нафл рўзани буздилар. Сабаби бу зотлар Аллоҳнинг бандалари дуоларини олишга ўта ҳарис эдилар. Чунки бизнинг ҳаққимизда кимнинг дуоси қачон қабул бўлиши маълум эмас.

📖“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».

Бошқа нусхада:

«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.

Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.

Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
🟣«Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, Аллоҳ ва фаришталари кун ботгунича унга салавот айтадилар», деганлар (Имом Табароний ривояти).

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…
Подписаться на канал