hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (8.11.2024 -Жума):

тонг - 05:42
қуёш - 07:03
туш - 12:12
аср - 15:29
шом - 17:13
хуфтон - 18:29

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤔Изла пок сўзу амал

Асра, эй дўст, бошни туҳмат доридин,
Тутма ошно, фосиқ эл бадкоридин.
Аҳли дониш нақликим: “Дўст танласанг,
Изла пок сўзу амал гулзоридин!”
Бўлма ҳамроз лақма, нодон, кас билан,
Гар мусоҳиб, берма дил асроридин.
Ҳатламоғинг не хасис остонасин?
Қишда сўрсанг, бермагай ул қоридин.
Сидқ эмас ул гар хушомадлар қилур,
Билса бўлгай юз қасам, иқроридин.
Хуш нақлким, гарчи: “Камтарга – камол!”
Лек бу хислат ошмасин меъёридин.
Бўлма улфат кимки ордин мосуво,
Ришта узмоқ соз – киши беоридин.
Чиқмагай дўст ташмагап, ғийбатчидан,
Ул айиргай дўсту ёринг боридин.
Товланиб минг тусда, тутгайким яқин,
Тез қутулмоқ соз – замон маккоридин.
Боши осмон бўлса ҳамки ул кибор,
Кун келиб топгай ажал ўз моридин.
Излагай беор йигит “жуфти ҳалол”,
Кўру кар бўлсин-да, лек пулдоридин,
Сабрнинг ҳам сарҳаду меъёри бор,
Тўйса мазлум золимин озоридин.
Нек дуо қилгай Нисорий Ҳаққа зор –
Этма айро яхши дўст дийдоридин!..

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💬Бир хурмо новдаси Қатода розияллоҳу анҳунинг йўлини ёритгани ҳақида

Бу ҳадисни Имом Аҳмад Абу Саид розияллоҳу анҳудан жума намозининг соати ҳақидаги узун ҳадисда ривоят қилган.
У айтди: «Кейин ўша куни кечаси осмон булут билан қопланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозига чиқмоқчи бўлгандилар, бирдан чақмоқ чақди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қатода ибн Нўъмон розияллоҳу анҳуни кўриб: “Бу тим қора тунда нима қилиб юрибсан?” дедилар. Қатода розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг расули, намозга чиқувчилар бугун камлигини билгандим, шунга хуфтонга жамоатга чиқаётган эдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ундай бўлса, то сенга буюрмагунимча тўхтаб тур”, деб унга бир *уржун бердилар. “Буни ол, олдингдан ўн қадам ва ортингдан ўн қадамни ёритади, агар уйга кирсанг ва уй бурчакларида қораликни кўрсанг, гапирмасдан уни ур, чунки у шайтондир”, дедилар».

*Уржун – хурмо дарахтида қуриб, қийшайиб қолган новданинг номи.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (7.11.2024 -Пайшанба):

тонг - 05:41
қуёш - 07:02
туш - 12:12
аср - 15:30
шом - 17:14
хуфтон - 18:29

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#xabar
Озарбайжон ҳукумати раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

🗣Шу йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Боку шаҳридаги Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимизнинг анъанавий яқин ва дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, илм-фан, маданият ва диний-маърифий соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

💬Учрашувда Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммитининг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, мазкур тадбир халқлар ва турли дин вакиллари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши, бу борада қардош мамлакатлар диний етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик жуда ҳам муҳим экани таъкидланди.

Али Асадов ўз сўзида икки мамлакат ҳукуматлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юксак баҳолаб, бундан кейин ҳам Ўзбекистон Озабайжоннинг энг яқин ишончли ҳамкори бўлиб қолишига катта ишонч билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Қорабоғнинг Фузулий шаҳрида умумтаълим мактаби бунёд этилганини эътироф этиш баробарида бу ажойиб мактабни озар халқига совға қилгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Оли Имрон сураси фазилатлари

🗣Қуръони каримнинг учинчи сураси Оли Имрон бўлиб, у Мади­нада нозил бўлган, икки юз оятдан иборат. Сура “Оли Имрон” (Имрон оиласи) деб номланишига сабаб унда Имрон ва унинг шарафли оиласи ҳақидаги қисса келган. Им­рон – Марямнинг отаси (Исо алай­ҳиссаломнинг бобоси)дир.


Сура аввалида Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқлиги, У абадий тирик ва қайюм зотлиги зикр қилиниб, Қуръони каримни ҳақиқатан ўзи­дан олдинги илоҳий китобларни тасдиқловчи китоб, осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳнинг мулки ва уларнинг ҳаракати Ярат­ганнинг изнида экани баён қи­линади...
Сурада диннинг асосларидан бўлган ақида масаласига алоҳида урғу берилиб, Аллоҳнинг бирлиги ва ягона илоҳ эканига, фаришталарига, пайғамбарлар ва уларга юборилган китобларга имон келтириш, Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилиш лозимлиги, Аллоҳнинг ҳақ динидан бошқа дин йўқлиги айтилади.
Сурада Аллоҳ таоло “Ҳаммангиз Аллоҳнинг арқони (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...” каби оятлари ор­қали мусулмонларга Қуръони каримни маҳкам тутишни, сабрли ва бағрикенг бўлишни, барчани яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни, турли фирқаларга бўлинмаслик ва ихтилофларга сабабчи бўлмасликни амр этади.
Сурада одамларга аёллар, фарзандлар, уюм-уюм олтин-кумушлар, саман отлар, чорва моллари, экинлар, умуман, дунёга нисбатан меҳр қўйиш зийнатли қилиб қўйилга­ни, аслида булар дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳи экани, тақводорлар учун Аллоҳнинг ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий яшаладиган жаннат боғлари, пок жуфтлар ва Аллоҳ тарафидан ризолик каби улкан мукофотлар борлиги баён қилинади.
Шунингдек, сурада Аллоҳ таоло тақводорларни бундай сифатлар билан мадҳ этади:
🟣«Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар» (134-оят).

🟣«Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) “Эй Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!”» (191-оят).

💬Ушбу сурада осмонлару ердаги бор нарсалар Аллоҳ таолонинг мулки эканини бир неча бор такрорлаб, Ўзи хоҳлаган кишига мулк бериши, хоҳлаган кишидан мулкни тортиб олиши, Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоятга бошлаб мағфират қилиши, хоҳлаган кишини золимлардан қилиб жазолашини баён қилиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзах азобидан паноҳ сўрашни таъкидлайди ва бизга чиройли дуолар қилишни ўз оятлари ила ўргатади:

🟣«Эй Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма ва бизга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта, Сен Ваҳҳоб (барча неъматларни текин ато этувчи)дирсан» (8-оят);

🟣«Эй Раббимиз, бизлар Сенга имон келтирганмиз, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!» (16-оят);

🟣«Эй Раббимиз! Биз “Раббингизга имон келтиринг!” деб, имонга чорлаган жарчи (Муҳаммад)ни эшитдик ва дарҳол унга имон келтирдик. Эй Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!» (193-оят).

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ

–  Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр  қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди. Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.

Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (5.11.2024 -Сешанба):

тонг - 05:39
қуёш - 06:59
туш - 12:12
аср - 15:32
шом - 17:16
хуфтон - 18:31

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🗣 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР

👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Ҳадис истилоҳлари илми

Муҳаддис уламоларнинг ҳадисшу­нослик соҳаси ривожи йўлида қилган хизматлари, улар тўплаган энг ишонч­ли ҳадисларни ўрганиш ҳозирги янги­ланаётган жамият учун муҳим аҳа­миятга эга. Зотан, дунё мусулмонлари Қуръондан кейинги мавқеда кўради­ган ушбу ҳадисларнинг ирфоний-маъри­фий, маънавий-ахлоқий ва руҳий-тар­бия­вий аҳамияти давлатнинг баркамол авлод сиёсати билан ҳамоҳангдир.

Ислом дини ва адабиётларида ҳадислар бобида “ҳадис илми”, “ҳадис – суннат”, “Қуръондан кейинги иккинчи масдар”, “аҳли суннат”, “ҳадис тўпламлари”, “муснад ҳадис”, “саҳиҳ ҳадис” каби иборалар кўп учрайди. Ушбу ибора ва тушунчалар ҳақида тасаввурга эга бўлмаслик турли чалкашлик ва мураккабликни келтириб чиқаради. Шунинг учун “Мусталаҳул ҳадис” (Ҳадис истилоҳлари) илми шаклланишига бевосита тааллуқли бўлган юқоридаги ибора ва тушунчалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
“Ҳадис” арабча бўлиб, “сўз”, “калом”, “пайғамбар сўзи”, “ҳикоя”, “нақл” деган маъноларни англатади. Диний-илмий китобларда ҳадис дейилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган гаплар, қилган ишлари назарда тутилади. Демак, “ҳадис илми” деганда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам гап-сўзлари ва феълини ўрганиш, жамлаш, таснифлаш ва шарҳлаш билан боғлиқ фаолият тури тушунилади.
“Суннат” араб тилида “тариқат – маънавий йўл” деган маънони англатади. Шундан келиб чиқиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатлари деганда тариқатлари, йўллари тушунилади. Диний-илмий талқинда суннатга қуйидагича таъриф берилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар суннат дейилади”. Мазкур таърифда “гап”, “иш”, “тақрир”, “халқий”, “хулқий-ахлоқий сифатлар” ва “таржимаи ҳол” деган ибораларга дуч келинади. Улар ҳақида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Муқаддима” китобида тўхталиб ўтган. Илм аҳлига маълум бўлгани учун такрорлаб ўтирмай, ҳали илмий истеъмолга кирмаган “тақрир” маъносини бериш кифоядир. Тақрир – бир нарсага иқрор бўлиш, унинг тўғрилигини тасдиқлаш – маъқуллаш маъносини англатади. Суннатдаги тақрир эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари томонидан содир бўлган баъзи ишларни маъқуллашларидир.
Юқоридаги талқинлардан келиб чиқилса, “Суннат ва ҳадис бир-бирининг ўрнида ишлатилиб келган истилоҳлардир. Уларга яна ҳам диққат қилинса, ҳадис хосроқ, суннат умумийроқ экани кўринади”.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (4.11.2024 -Душанба):

тонг - 05:38
қуёш - 06:58
туш - 12:12
аср - 15:33
шом - 17:17
хуфтон - 18:32

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар
уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌼Шаҳодатнинг мукофоти

Юсуф алайҳиссалом Мисрга под­шоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигит­га кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.
Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни тани­дингизми? – деб сўрадилар.
Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – де­дилар. .
Жаброил алайҳиссалом: – Эслай­сизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб ки­йимингизни орқадан йиртиб юборганда, Миср азизига гувоҳлик учун бешикда ётган эмизикли болани олиб келишган ва у гўдак сизни беайб эканингизга гувоҳлик берган эди. Шу гўдакнинг гапига кўра Азиз сизни кечирган эди.
Юсуф алайҳиссалом: – Ҳа, албатта эслайман, – дедилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Ўша гўдак мана шу йигит бўлади, – дедилар.
Юсуф алайҳиссалом йигитни ҳузур­ларига ча­қиртириб келдилар ва унга жуда катта илтифот кўрсатдилар, эгнига янги либослар кийдирдилар.
Буни кузатиб турган Жаброил алай­ҳиссалом табассум қилдилар.
Жаброилнинг табассум қилганини кўрган Юсуф алайҳиссалом: – Эй Жаб­роил, нега табассум қил­япсиз? Мен унинг ҳақидан озроқ нарса бердимми? – деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ. Ме­нинг табассум қилишимнинг боиси, СИЗ унинг бир мартагина гувоҳлик бергани учун шунча иззат-икром кўр­сатдингиз. Аллоҳ таоло Ундан бошқа илоҳ йўқ эканига бир кунда бир неча марта шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган бандасига қанча иззат-икром кўрсатишини ўйлаб табассум қилдим, – дедилар.

✏️Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси


📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (2.11.2024 -Шанба):

тонг - 05:36
қуёш - 06:56
туш - 12:12
аср - 15:35
шом - 17:20
хуфтон - 18:34

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дангасаликнинг зарарлари ҳақида

Дангасаликнинг яна бир номи ишёқмасликдир. Яъни, ишламасдан ейиш ва кўпроқ ўз нафсига ором бериш. Табобат аҳлининг ёзишларича, бу ҳолат тана фаолияти­нинг бузилишини ва аъзоларининг вазифасини бажаришда мушкулликни юзага келтиради. Асаб тизимининг заифла­шиши, мушакларнинг бўшашуви, тана ҳаракати аъзоларининг сустлашиши ва қувватнинг кескин паса­йишига сабаб бўлади.

➡️ https://hidoyat.uz/34192

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Пайғамбаримизнинг наслу насаблари

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Оли Имрон сураси фазилатлари

Давоми...

🤔Сура фазилатлари ҳақида ҳадислар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуръон ўқинглар. Чунки у қиёмат куни ўз аҳ­лига шафоатчи бўлади. Икки ёритувчи нур – Бақара билан Оли Имрон сурасини ўқинглар. Иккиси қиёмат куни икки булут (икки соябон) ёки бир гуруҳ қушлар шаклида келиб соҳиблари ҳожатини чиқаради (ёки соясига олади). Бақара сурасини ўқинглар. Уни олиш (ўқиш, ёд олиш, амал қилиш) барака, тарк этиш ҳасратдир. Унга сеҳргарлар қодир бўла олмайди», деганлар (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
🟣«Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, Аллоҳ ва фаришталари кун ботгунича унга салавот айтадилар», деганлар (Имом Табароний ривояти).
Язид ибн Асвад айтадилар: 
🟣«Ким кундузи Бақара ва Оли Имрон сурасини ўқиса, кеч киргунча нифоқдан саломат бўлади. Ким уларни кечаси ўқиса, тонг отгунча нифоқдан сақланади» (Имом Байҳақий ривояти).

🗣«Ким Оли Имрон сурасининг 190–200-оятларини кечқурун ўқиса, ушбу оятларни тафаккур ва тадаббур қилса, унга бутун тунни ибодат билан ўтказганлик савоби берилади» (Имом Доримий ривояти).
Қуръони карим билан инсон гўзал хулқ ­зий­натланади, тафаккур қилади, беҳисоб берилган ­неъматларга шукр қилади.

✏️Манбалар асосида Сирдарё туманидаги
«Бахт» жоме масжиди имом-хатиби
Нурмуҳаммад НАРЗУЛЛАЕВ тайёрлади.

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Оли Имрон сураси фазилатлари

Давоми...

🤔Имрон оиласи

Имрон Бани Исроил қавми ичида энг обрўли ва тақ­водор кишилардан бири бўлган. Унинг хотини Ҳанна ҳам тақводор ва ибодатли аёл бўлиб, Аллоҳ таолодан доимо фарзанд беришини сўраб дуо ва илтижолар қи­ларди. Аллоҳ таоло уларга фарзанд неъматини бергач, у ҳомиладорлик вақтида: «Эй Раббим, мен қорнимдаги ҳомилани дунё ишларидан озод этиб, Сенга назр қилдим, назримни қабул айла! Албатта, сен эшитгувчи, билгувчисан», деб дуо қилади. Чақалоқ туғилгач: «Парвардигор, мен қиз туғдим, унга Марям деб исм қўйдим. Мен Сендан бу қиз ва унинг зур­риётига даргоҳингдан қувилган шайтон ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман», деб дуо қилади.
Ҳанна Марямни ибодатхонага олиб бориб беради ва уни тарбиялаш учун ўша ибодатхона роҳибларидан бири бўлган Закариё пайғамбарга топширади. Закариё Марям тарбиясини ўз зиммасига олади, ибодатхонада алоҳида махсус жой тайёрлаб беради ва хабар олиш учун унинг олдига тез-тез келиб туради. Закариё ҳар сафар Марямнинг хонасига кирганда, Марям олдида қишда ёз меваларини, ёзда қишда бўладиган ноз-неъматларни кўрар эди. Закариё: «Эй Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» деб сўраса, Марям: «Булар Аллоҳ ҳузуридан. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур», деб жавоб берар эди.
Закариё Марям ҳаётидаги мўъжи­заларни кўриб, Аллоҳ таолога дуо қилади: «Парвар­дигорим, менга ҳам ўз ҳузурингдан покиза зурриёт – фарзанд ҳадя этгин! Албатта, сен дуо-илтижоларимни эшитгувчисан». Аллоҳ таоло унинг дуосини ижобат қилди. Закариё ва хотини кекса бўлишига қарамасдан, Аллоҳ таоло уларга Яҳё исмли солиҳ пайғамбарни ўғил қилиб берди. Яҳё алайҳиссалом ўз халқини ҳидоятга чорловчи пай­ғамбарлардан бири бўлди.
Марям Аллоҳ таолога жуда кўп ибодат қилар эди. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло уни аёлларнинг энг афзалларидан бири қилиб танлаб олди ва унга Исо Масиҳ ибн Марям исмли солиҳ пайғамбарни ўғил қилиб берди.
Шунингдек, сурада Исо алайҳис­саломнинг Марям онамиздан Аллоҳ­нинг амри билан ота­сиз дунёга келиши, Марям онамизнинг пок­лигини исботлаш учун у одамларга гўдаклик чоғида гапириб гувоҳлик бериши, Аллоҳ таоло изни билан ўликларни тирилтириши, лойдан қуш ясаб унга дам урса, қушга жон кириб учиб кетиши, туғма кўр одамнинг кўзини силаса кўриши, пес касаллигини тузатиши каби мўъжизаларни берилгани келтирилади.
Ушбу сурада аҳли китобларнинг насоро тоифаси ҳақида кенг сўз юритилиб, уларнинг Марям онамиз ва Исо алайҳиссалом ҳақидаги нотўғри ақидаси ва гумонларига раддиялар берилади. Улар муқаддас илоҳ эмас, балки Аллоҳ таоло мукаррам қилиб яратган бандаларидан бири эканини таъкидлайди.
Шунингдек, сурада ҳижратнинг иккинчи йилида бўлиб ўтган Бадр жанги, учинчи йилидаги Уҳуд жанги ва ундан кейинги даврдаги мусулмонлар ҳаётидан воқеалар зикр қилинади ҳамда ҳукмлар баён этилади.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴 Ёлғон қасам ҳақида

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ёлғон қасам ичишдан қайтардилар» ва бундай дедилар: «Кимки аччиқ ёлғон билан қасам ичса, бу иши билан мусулмон кишининг обрўсини тўкса, Аллоҳ таолога йўлиққанда Аллоҳ таоло унга ғазаб қилган ҳолатда бўлади».

Биз юқорида қайд қилганимиздек, ёлғон Аллоҳ таоло бор қилган нарсани бўлмаган деб даъво қилишдир. Бундай одам Аллоҳ таолога нисбатан бўҳтон қилувчидир. Энди бунинг устига бу хусусда ёлғон қасам ҳам ичса, инкорини Аллоҳнинг исми билан таъкидлашни истаган бўлади. Бу эса қўрслик устига қўрслик бўлади. (Бу ўриндаги) сабр эса мана шу қўрслик билан, қалби чўчимасдан ва қўрқмасдан (бир нарсани) Аллоҳ таоло бор қилмаган деб таъкидлаб туриб олишдир. Бундай одам Аллоҳнинг буюк исми билан ўз ёлғонини исботлашга уринади. Бу (нокас) шу йул билан Аллоҳ таоло унинг бир биродарига ризқ қилиб берган моли дунёсидан бир парчасини қирқиб олишни истайди. Шунинг учун бу борадаги кўрсатма қаттиқ бўлди. Бундай иш Аллоҳнинг ғазабига муносиб топилди. Ривоят қилишларича, Аллоҳ таоло «Эй Мусо, менинг номим билан ёлғон қасам ичма! Исмим билан ёлғон қасам ичган кимсани каттик ҳушсизлик ҳолатига («Сикол ал-филут»)га ташлайман», - деди. Мусо (алайҳиссалом) «Эй Роббим, филут нима?» - дедилар. Аллоҳ таоло «Филут шароб ичмасдан маст бўлишдир», - деди. Аллоҳ таоло хушини олиб қўйган кимсанинг нимаси қолади? Аллоҳ таолонинг унга бўлган ғазабидан хушини йўқотиб маст ҳолда унинг ҳузурига келган кимсани аҳволи қандай ҳам бўларди?

📖«Қайтарилган амаллар» китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (6.11.2024 -Чоршанба):

тонг - 05:40
қуёш - 07:01
туш - 12:12
аср - 15:31
шом - 17:15
хуфтон - 18:30

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Бир киши Ҳузайфа ибн Ямонга «Мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқаман» деган эди, у зот: «Мунофиқ бўлганингда бундан қўрқмас эдинг (Қўрқяпсанми, демак мунофиқ эмассан)», дедилар.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Ҳадис истилоҳлари илми

Давоми...

“Қуръондан кейинги иккинчи масдар”, “Қуръонни изоҳловчи ва баён этувчи” Ра­сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳикматли гаплари, манбалари деганда суннат – ҳадислар тушунилади. “Суннат – ҳадиснинг маъноси Аллоҳдан, лафзи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бўлади”5. Муснад турли мавзулардаги ҳадислар тўплами бўлиб, унда “ҳадис ривоят қилувчи саҳобалар Ислом динини қабул қилган вақтига кўра ёки алифбо тартибида жойлаштирилган”6.
Кейинчалик Ислом динига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётига бўлган қизиқиш турли диний, метафизик ва илмий қарашларга эга муҳаддисларни ҳаёт саҳнасига олиб чиқди. Айнан улар мусталаҳул ҳадис илмининг юзага келишига замин тайёрлашди. Бу ҳолат “Ҳижрий тўртинчи асрда юзага чиқди. Шундан бошлаб уламолар мусталаҳ илми ҳақида алоҳида мустақил китоблар ёзишди”7. Бу борада яратилган илк китоб қози Муҳаммад Ҳасан ибн Абдураҳмон ибн Холлад Ромаҳурмузийнинг “Ал-Муҳаддисул фосил байнар ровий вал воъий” асаридир. “Лекин Ромаҳурмузий бу китобида мусталаҳул ҳадиснинг барча баҳсларини қамраб ололмаган”8.
Ҳадисшунослик илми шакл­ланишига ҳисса қўшган муҳад­дислар ва уларнинг турли юртларда сақланаётган асарлари қаторида Ҳоким Абу Абдуллоҳ Найсобурийнинг “Маърифату улумул ҳадис”, Абу Бакр Аҳмад ибн Али ибн Собит Хатиб Бағдодийнинг “Кифоя фи илмир ривоя” ва “Ал-Жомеъ ли ахлоқир ровий ва адабис сомеъ”, Абдулҳақ ибн Сайфуддин ибн Саъдуллоҳ Бухорий Деҳлавийнинг “Муқаддима фил улумил ҳадис” каби асарларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Имом Бухорийнинг ҳадислар тўплашга ва “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ”ни ёзишга киришгани борасида турли фикрлар мавжуд. “Мазкур асарнинг ёзилиш сабабларидан бири Имом Бухорийнинг устози, ҳадис илмида мўминлар амири Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг сўзи деб кўрсатилган, Иброҳим ибн Маъқал Насафийдан ривоят қилинади: «Имом Бухорий: “Исҳоқ ибн Роҳавайҳ бир куни: “Қанийди, сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларидан саҳиҳларини тўплаб бир асар таълиф этсангиз”, деб айтди. Мана шу сўзлар менинг қалбимга қаттиқ ўрнашиб қолди. Натижада “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ”ни жамлашга киришдим,” деди»9. Шу билан бирга бу тўғрида бошқа ривоят ва талқинлар ҳам мавжуд. Тадқиқотчиларнинг келтиришича, Имом Бухорий “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асарини тахминан 217/833 йили, 23 ёшида Масжидул Ҳарамда бошлаб, 233/849 йили, қирқ ёшга тўлмасидан, 16 йил давомида ёзиб тугатган. Бундан олдин ҳадислар даражаларга қараб ажратилмаган. Имом Бухорий ишончли ҳадисларни тўплаб, уларни носаҳиҳларидан ажратиб, мутлақ янгича йўлни кашф этиб, ҳадисшунослик соҳасида “олтин йўл”ни бошлаб берди. “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” 97 китоб, 3881 бобдан иборат, унда 7563 та ҳадис келтирилган. Китоб ҳошиясидаги муаллақ ҳадислар 1391 та, бирор ҳадисга эргашиб, уни тўлдириб келган ҳадислар 344 та, барча ҳадисларнинг адади 9082 тадир. Уларни Имом Бухорий 600 000 (олти юз минг) ҳадис ичидан ажратиб, текшириб, таҳлил қилиб, қайта-қайта қиёслаб олган10.
Мусталаҳул ҳадиснинг илм, илмий фао­лият соҳаси дейилиши баъзи тадқиқот­чиларда эътироз уйғотиши табиий. Шунинг учун мусталаҳул ҳадис илмининг тадқиқот объекти, предмети, мақсади, асосий категориялари, унда қўлланиладиган методлар ҳақида маълумот бериб ўтиш зарур. Биргина Имом Бухорийнинг ҳаёти, диний-илмий изланишлари, асосий асарлари “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” ва “Ал-Адаб ал-Муфрад” айнан мусталаҳул ҳадиснинг илм сифатида шаклланиши ва тарқалишига хизмат қилади.

✏️Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Сийратни тадқиқ ва таҳқиқ қилиб ўрганиш аҳамияти

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🗣ҲАР БЕМОРЛИКДАН ШИФО

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот у дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар. Мана ўша дуо:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
Яъни: “Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман”. (Имом Абу Довуд ривояти)

Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта бу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, ушбу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривояти)

"Насиҳатлар гулдастаси"дан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир».

Нур сураси, 56-оят

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (3.11.2024 -Якшанба):

тонг - 05:37
қуёш - 06:57
туш - 12:12
аср - 15:34
шом - 17:19
хуфтон - 18:33

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

⚖️ Адолат тарозиси

🗣 Давоми...

Қоида бўйича ўғри йигитнинг чўнтакларидаги бор буюмлар чиқартирилди. Лекин аёлдан ўғирланган пуллар унинг чўнтагидан чиқмади. Хижолат бўлдим. Наҳотки туҳматчи бўлиб қолсам.
Нозир йигитни шошмасдан текшириб чиқди ва деди: – Қани, айт-чи, пулни қаерга яширдинг?
– Мен пул ўғирлаганим йўқ, – деди йигит кўз­ла­рини олиб қочиб.
– Нега тегирмонга кирдинг унда? Аравачада ўтирган болачани ўйнатгансан. Бола ўтирган тўшак остида пул бўлган. Пуллар йўқ... Хўп, майли, сени бу сафар кечиришим мумкин. Фақат бир шарт билан – ўғирлаган пулингни ҳозир топиб берасан...
– Ростданми? Гапингиз гапми, командир?
– Ҳозироқ қайтарсанг, ҳа.
Бу гапни эшитган йигит ўтирган стулидан сал энгашиб, оёғи остидаги гиламнинг бир учини қа­йирди ва унинг остига ташлаб, туфлиси билан босиб ўтирган пулларни олиб берди.
– Қойил-э, – деб юборди нозир. – Қандай уддаладинг буни?..
Мен ҳам ҳайрону лол бўлиб ўтирардим.
– Уддаладим-да,– деди ўғри йигит бошини қашлаб.
– Сизлар гап билан овора бўлиб турганларингда билдирмасдан мана шу гиламнинг остига чўнтагимдаги пулларни ташлаб қўйгандим...
Нозир сўзига биноан йигитни қўйиб юборди.
– Ўзинг ёмон боламассан-у, аммо энди ўғрилик қилсанг кечирмайман, – деб писанда қилди. Менга эса аёлнинг ўғирланган пулларини қайтариб берди.
Тўғри ҳалиги аёлнинг уйига бордим. Тегирмон ҳақини олиб қолиб, қолган пулларини қўлига тут­қаздим. .
Тегирмонга қайтсам, ўғри йигит тағин тегирмон эшиги олдида турибди.
– Нега келдинг? Менда ишинг борми? – дедим бироз дағал оҳангда.
Йигит бошини қашлаб, бир қўли билан ортига яшириб турган буюмни менга кўрсатди. Қарасам, аввалроқ нозирнинг столи устида турган, қўлида тарози кўтарган, кўзи боғланган аёл ҳайкалчаси ўғрининг қўлида турибди.
– Буни қаердан олдинг? – деб сўрадим.
– Одатим қурсин, ўғирланган пулларни қайтариб бергач, шу ҳайкалча кўзимга чиройли кў­ринди, билдирмай ўмариб қўй­дим... Энди ўйласам, жудаям номақбул иш қилибман. Иложи бўлса, ҳайкалчани нозирга бериб қўйсангиз... Ўзим олиб борсам, қамаб қўяди...
Уни ичкарига киргизиб, обдон суҳбатлашдим. Адолат тарозиси мана бу ҳайкалча ё қайсидир ташқаридаги нарсалар эмас, балки инсоннинг ичида бўлишини, у виждон деб аталишини, ҳозир йигитни бу ерга бошлаб келган ҳам ўша виждон бўлиб, уни ўлдириб қўйиш нафақат бутун инсониятни, балки аввало ўзини ўлдириш эканини, адолат тарозиси, яъни виждони бўлмаган киши одам саналмаслигини тушунтирдим. Йигит иш йўқлигидан ўғриликка ўрганиб қолганини баҳона қилди. Менга шогирд тушишига таклиф қилдим.
– Жон деб ишлайман, амаки, – деди.
– Ўғрилик ҳаромлигини яхши биламан...
Мана шу воқеага ҳам анча йил бўлди. Ўғригина йигит ишлаб, ҳа­лол меҳнатнинг нони ширин бў­лишини англаб етди.

✏️Фазлиддин АБДУНАЗАРОВ,
Қува тумани


📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

⚖️ Адолат тарозиси

Ҳар куни саҳар уйғониб те­гирмонга бораман. Ишим – тегирмон юргизиш. Агар кеч қолсам, гоҳо бир хамирлик ун учун ҳам мени кутиб турганлар бўлади.
Сувтегирмонимиз қишлоқ чеккасида қурилган. Отам те­гирмончи эди. Бобом ҳам тегирмончи бўлган. Мен ҳам отамнинг ёнида юриб тегирмончилик ҳунарини пухта ўрганганман. Ҳалол ишлаганим учун қўшни қишлоқлардан ҳам ғалла олиб келадиган мижозларим кўп. Агар қишда сув музлаб қолмаса, тегирмон тўхтовсиз ишлайверади. Гоҳо зоғора нон учун ҳам ун чиқариб бераман.
Кунларнинг бирида бир аёл ярим қоп буғдой олиб келди. Бо­ласини аравачасидаги тўшакча­нинг устига ўтирғизиб, буғдойини ун қилиб беришимни сабрсизлик билан кута бошлади. Мен ҳам бу аёлнинг иши тиғизлигини сезиб, буғдойини тегирмонга навбатсиз солдим. Иш билан андармон бўлиб юрганимда тегирмонга афти-ангори хунук, кўзлари киртайган, юзи япалоқ, боши катта таниш йигит кириб келди. У кўрдики, аравачада болача ўтирибди. Дарҳол унинг олдига бориб, ўйната бошлади. Бир маҳал кўздан йўқолиб қолди.
Аёлнинг буғдойини тортиб, қопига солиб бергандимки, аёл тегирмон ҳақини тўлаш учун аравачадаги тўшакчанинг тагини титкилай бошлади.
– Вой ўлмасам, тўшакча тагидаги пулим йўқ. Мана шу тў­шакчанинг тагига қўйиб қўй­гандим, – деди йиғлагудек бўлиб аёл.
Аёлни юпатар эканман, боя болани ўйнатган йигит кимлигини эсладим. Қаерда истиқомат қилишини ҳам яхши билардим. Аёлни жўнатиб юборгач, ўша йигитни қидириб кетдим.
Йигитни тезда топдим. Уйидан судраб олиб чиқдим ва: – Ноинсоф, бечораҳол аёлнинг ҳам пулини ўғирлайсанми? Қани, милисага юр-чи, – деб судрай бошладим. Йигит тихирлик қилиб, пулни олмаганини айтиб, келишни хоҳламаса-да, уни маҳалла нозирининг хонасига олиб келдим.
– Ия, бу эски таниш-ку. Яна ўғирлик қилдими? – деб сўради нозир. У йигитни хонага киритгач, менга юзланди: – Ака, бор гапни ёзиб берсангиз, аризангиз асосида унга жазо қўллаймиз.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…
Подписаться на канал