hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

———
📕 Каҳф сураси
🎙 Шайх Алижон қори

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (25.10.2024 -Жума):

тонг - 05:27
қуёш - 06:46
туш - 12:12
аср - 15:45
шом - 17:30
хуфтон - 18:44

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸 “Ҳидоят” – доимий ҳамроҳим

“Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари менинг энг яқин ҳамроҳим, суҳ­батдошим, касбим тақозосига кўра, энг яхши қўлланмадир. Шу боис унинг янги сонини доим интиқлик билан кутаман. Қўлга олишим билан эса бир нафасда ўқишга ҳаракат қиламан.


Қачон сафарга чиқмоқчи бўлсам ҳам, журналнинг янги сонларини ўзим билан бирга олиб юраман. Йўлда автоулов, поездларда ўқиб кетиш мен учун мароқли. Чунки йўлда бошқа ҳеч қандай юмуш йўқ, биров чалғитмайди, мутолаа учун энг унумли вақт бўлади.

Кунлардан бир куни йўлда ёш келин ҳамроҳим бўлди. Доимгидек қўлимда “Ҳидоят”ни варақлар эканман, у журналга қизиқсиниб қараб-қараб борарди. Буни сезиб, уни “Ҳидоят” журнали билан таништирдим. Айрим мақолаларнинг мазмун-моҳиятини сўзлаб, у ҳам обуна бўлиши мумкинлигини айтдим.

Яқинда фалакнинг гардиши билан йўлда пешин намозини ўқишга тўғри келди. Бунинг учун бирор хонадонда ўқишни ният қилиб, бир эшикни тақиллатган эдик, Аллоҳнинг инояти билан ўша келиннинг уйига келиб қолибмиз. У ҳам бир кўришда таниди. Ҳол-аҳвол сўраб уйига кирдик. Келин қизлик бўлиб, у икки ярим ёшга кирибди. Тили бирам ширин чиққан, ўзининг тилида Аллоҳнинг исмларидан айтиб бериб, бизни хурсанд қилди. Кўриб кўзларимиз қувнади, қизчанинг ҳаққига дуо қилдик.

Келинга раҳмат айтсам: – Хола, сиз айтганингиздек, “Ҳидоят”га обуна бўлиб, ҳар ой маза қилиб ўқияпмиз. У билан ўзимиз ҳам ҳидоят топаяпмиз-да, – деди ийманибгина. Яна ҳам хурсанд бўлиб кетдим. Қанийди, ҳамма келин ҳам шу келиндай қалби имонга бой, қуйма қулоқ бўлса эди, деб ҳавас қилдим. Амри маъруф, наҳйи мункарлар ерда қолмаса...

Шу тариқа обуначиларимнинг сони кў­пай­ган. Баъзан улар почта хизмати йўлга қўйи­лишини орзу қилишади...

✏️Малика СОБИРОВА,
Узун тумани “Янги куч” маҳалласи
отинойиси


📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Сийрат илми ва аҳамияти

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤔Истиғфорнинг фойдалари

• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#хайрли_тун

Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади ва азобланишни тўхтатади... Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз.
Шунинг учун қўрқманг... чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг...
Тунингиз осуда ўтсин!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Ё Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар”.

Имом Термизий ривояти

Офият тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган киши борми?..

Давоми...

🟣Қарз берганда, аввало, бировнинг оғи­рини енгил қилиш билан Аллоҳнинг розилигини топиш мақсад қилинади. Зинҳор қарз бериш орқали мўмай даромад топишни кўзлаш мумкин эмас. Қарз бериб, унинг эвазига қарздордан фойда олиш судхўрликдир. Сўдхўрлик эса гуноҳи кабирадир.
Бугунги кунда қарз олиб, уни ўз вақтида қайтариб беролмай юрган кишилар ҳам учраб туради. Қарз берган киши қарзини қистайвермаслиги, қарздорга имконият бериши лозим. Ҳадисда: “Ким камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса ёки кечиб юборса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади”.
Агар қарздор қарзини уза олишга уму­ман кўзи етмаса, қарз берган киши қарзи­дан кечиб юбориши савоби улуғ ишлардан. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Агар (қарздор) қийналса, бойигунга қадар кутиш лозим. Агар билсангиз, (берган қар­зингизни қарз­дорга) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир» (Ба­қара сураси, 280-оят).
Шундай экан, қарз олувчилар ўз ҳуқуқ ва масъулиятларини яхши билмоқлари билан бир қаторда бир-бирларига нисбатан мурувватни унутмасликлари керак.
Қарз олди-бердисини, албатта, ёзиб қў­йиш шарт. Каломуллоҳдаги энг узун оят­да: «Эй имон келтирганлар! Бир-би­рингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз!» (Ба­қара сураси, 282-оят), дейилган.
Абдуллоҳ ибн Абу Робийа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллал­лоҳу алайҳи ва саллам мендан қирқ минг (дирҳам) қарз олдилар. Кейин у зотга мол келганида уни менга қайтариб бердилар ва: “Аллоҳ молингга ва аҳлингга барака берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир”, дедилар» (Имом Насоий ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййит олиб келинди. Бас, у зот: “Унинг зиммаси­да қарзи борми?” дедилар. “Ҳа, икки ди­нор”, де­йишди. “Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг”, дедилар. “Ўша иккови менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули”, деди Абу Қатода. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ун (маййит)га жаноза ўқи­дилар. Аллоҳ ўз Расулига фатҳ ато қилганидан ке­йин: “Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қол­дирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига”, дедилар».
Ушбу ҳадисга амал қилиб, ҳозирда жаноза намози ўқишдан олдин имом маййитнинг қарзи бор-йўқлигини сўрайди. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олганидан кейингина жаноза намози ўқилади. Шариат ҳукми бўйича бирор маййитнинг қарзини ўз зиммасига оладиган киши топилмаса, унинг қарзи хазинадан узилади. Хазина бўлмаган жойларда мазкур қарз шу ерлик мусулмонларнинг закотидан адо этилиши мумкин.
Аллоҳ таоло қарздорлар қарзларини ўз вақтида адо этишларига муяссар айласин, қарз ва омонат борасидаги масъулиятни яхши биладиган омонатдор бандалардан бўлишимизни насиб қилсин.

✏️Мирзамақсуд АЛИМОВ, Андижон вилояти

📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мўмин киши тақвони қандай касб қилади?

Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадамма-қадам эргашиш орқали. Жаноби ҳақ бизларга намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюради. Ҳар ракатда: “Бизни шундай тўғри йўлга йўллагин...” (Фотиҳа сураси, 6-оят), дея Раббимизга илтижо қиламиз.
Бошқа бир ояти каримада эса Раббимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: (Сиз) тўғри йўлдадирсиз” (Ёсин сураси, 4-оят), амр этади. Бундан англашиладики, энг тўғри йўл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлларидир. Шу сабабли инсон ўз ҳаётини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари билан таққосласа, қай даражада тўғри йўлда эканини англаб етади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал оз бўлса-да, бардавом бўлганидир», дедилар.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#кун_ояти

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

"Фитна - кўз илғамас хатар" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар»
номли китоблари сотувда мавжуд.
Кўз илғамас турли фитна-фасодлар учраб бораётган бугунги даврда ҳар бир ўқувчи бундай балолардан қандай омонда бўлишни, қандай чоралар кўришни ўйлашиш табиий. Шу нуқтаи назардан мазкур китоб фитналардан сақланишингиз учун муҳим манба бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

🔴 Китоб формати: 84/108.

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 25.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Савол_жавоблар

🐄БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА
#савдо

CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
“Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
“Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌼Имонли одам –энг бой одам

🟣 Фазилатлар ичида энг гўзали қа­ноатдир. Қаноатли киши чинакам бахтиёрдир.
🟣 Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди.
🟣 Мард одамгина нафсини жиловлай олади.
🟣 Энг бой одам имонли одамдир.
🟣 Мусибат етганда меҳнатга берилинг. Уни енгишга ёрдам беради.
🟣 Барака истасанг, мулойим бўл, нажот тиласанг, ростгўй бўл!
🟣 Тилни тийиш санъати бутун санъатнинг пойдеворидир.
🟣 Қалби гўзал бўлган одамга яқинла­шаверинг, яхшилик кўрасиз.
🟣 Инсоннинг солиҳ амалигина абадийдир.
🟣 Бугуннинг қийинига чидасангиз, эртанинг ҳузурини кўрасиз.
🟣 Саҳарда турган кишигина савобу баракадан баҳраманд бўлади.
🟣Умид билан яшанг, ноумидлик шайтон васвасасидир.
🟣 Сизни улуғлаганни улуғланг, сизни ёмон­лаганларга яхшилик қилинг, иккала ҳолат­да ҳам сиз улуғланасиз.
🟣 Яхши амаллар аёл кишини зийнатлайди, уни янада гўзал ва назокатли қилади.

✏️ Тўлқин МУҲИДДИН,
меҳнат фахрийси


📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Муаззам ибодат

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам, савоби жуда кўпдир». Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, "Аллоҳу акбар" деб бошлаймиз, руку, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир. Бу мусулмонлар биродарлигидир».

Абу Ҳомид Ғаззолий, «Иҳёу улумид дин».

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис
адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул
қилгин»

Иброҳим сураси, 40-оят.

@HidoyatUz.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (24.10.2024 -Пайшанба):

тонг - 05:26
қуёш - 06:45
туш - 12:12
аср - 15:46
шом - 17:32
хуфтон - 18:45

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Савол_жавоблар

🔴НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚМАСДАН ТУРИБ, АЁЛ КИШИ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА

CАВОЛ: Намоз вақти киргандан кейин, уни адо қилмасдан аввал аёл узрли бўлиб қолса, шу намоз қазо қилинадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши намоз вақти киргандан кейин ҳали шу намозни ўқимай ва намоз вақти чиқмай туриб, ҳайз кўриб қолса, шу вақтдан бошлаб узрли ҳисобланади ва мазкур намознинг қазосини ўқимайди.
Бу ҳақда “Жавҳаратун наййира” китобида бундай дейилган:
ولو حاضت المرأة في وقت الصلاة لا يَجب عليها قضاؤها بعد الطُّهر ولو كانت طاهرةً في أول الوقت، سواءٌ أدركها الحيضُ بعدما شرَعَت في الصلاة أو قبل الشُّروع، وسواءٌ بقي مِن الوقت مقدارُ ما يَسَعُ لأداء الفرض أم لا
“Аёл киши намоз вақтида ҳайз кўриб қолса, пок бўлгандан кейин шу намознинг қазосини ўқимайди. Намоз вақтининг аввалида пок бўлиб, намозга киришганда ёки ундан олдин ҳайз келиб қолган бўладими ёки фарзни адо қиладиган даражада вақт қолган бўладими, фарқи йўқ (барибир, бу намознинг қазосини ўқимайди)”.
Агар ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша намоз зиммасига фарз бўлади. Аммо ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолмаган бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤔Солиҳлар фоний дунё ҳақида

Кўплаб илоҳиёт олимлари ва солиҳлар бу дунёнинг чин моҳиятини изоҳлаб, унинг васвасалари қай даражада хатарли эканлигини уқтиришга уриниб келганлар. Қуйида уларнинг ҳамма учун фойдали бўлган айрим тавсия ва огоҳлантиришларини келтириб ўтамиз.


🟣 Имом Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу дедилар: "Ким кунни ҳаётдан сиқилиб нолиган ҳолатда бошласа, у гўё ўз Яратганидан шикоят қилувчига ўхшайди. Ким дунё иши учун ғам чекса, гўёки Аллоҳга ғазаб қилган кабидир. Кимки бир бой олдида унинг бойлиги сабаб ўзини ерга уриб, хўрласа, батаҳқиқ, динининг учдан икки қисмидан айрилибди".
🟣 Машойихлардан бири айтган экан: "Аллоҳ бирор кимсани Ўзига дўст қилишни ирода айласа, унинг кўзига дунёни хунук қилиб кўрсатади”.
🟣 Шунингдек, муршиди комиллардан яна бири айтган экан: "Эй толиб! Ўткинчи дунё манфаатларининг бировга зориқиб қолмайдиган миқдори билан кифоялансанг бўлди, уни бутунлай тарк этаман, деб ҳам уриниб юрма!
🟣 Улуғлардан бири таъкидлабди: "Икки муҳим хислат бор, кимки уларни ўзлаштирса, ортидан одамларни эргаштирувчи пешво, имом бўлишига шак-шубҳа йўқ: Биринчиси, ўткинчи дунёдан кўнгил узиб, унга нисбатан бефарқ, бепарво бўлиш; иккинчиси, биродарлардан етгувчи зиёну заҳматларга сабр этиб, уларни ҳар нарсада ўзидан устун ва ҳақли деб билиш".
🟣Имом Шозалий қуддиса сирруҳу дедилар: "Аллоҳ қулини нафақат бу дунё ва унинг аҳлининг баҳридан ўтмагунича, балки икки олам манфаатларидан тамомила кўнгил узмагунича севмайди".
🟣 Имом Шозалий қуддиса сирруҳу яна таъкидлайдилар: "Дунёни севгувчи ҳар қандай одам Аллоҳнинг назарида хунукдир. Уни қалбидан ва қўлидан бутунлай чиқариб ташлаш мурид учун вожибдир". Бу дунё - ўткинчи соя, у банда билан Аллоҳ орасидаги тўсиқдир. Қалбида унга нисбатан ҳаттоки бир чанг зарраси миқдорича муҳаббати бўлган одам Яратганининг чин қули бўлолмайди. Бундан ташқари, то унинг мағзию пўчоғидан ҳам кечмас экан, Яратганига мақбул бўлиши мумкин эмасдир.

📚«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸Мўмин киши тақвони қандай касб қилади?

Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадамма-қадам эргашиш орқали. Жаноби ҳақ бизларга намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюради. Ҳар ракатда: “Бизни шундай тўғри йўлга йўллагин...” (Фотиҳа сураси, 6-оят), дея Раббимизга илтижо қиламиз.
Бошқа бир ояти каримада эса Раббимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: (Сиз) тўғри йўлдадирсиз” (Ёсин сураси, 4-оят), амр этади. Бундан англашиладики, энг тўғри йўл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлларидир. Шу сабабли инсон ўз ҳаётини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари билан таққосласа, қай даражада тўғри йўлда эканини англаб етади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (23.10.2024 -Чоршанба):

тонг - 05:25
қуёш - 06:44
туш - 12:12
аср - 15:48
шом - 17:33
хуфтон - 18:46

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган киши борми?..

«Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар” (Бақара сураси, 245-оят).


Ушбу оятда яхшилик йўлида савоб олиш мақсадида сарф қилинадиган маблағ, мол-мулк Аллоҳ таолога қарз бериш деб аталмоқда. Ислом динида садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқдир. Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва муҳтож бўлмаган кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Бирор нарсани қарзга бериш уни садақа қилишдан кўра яхшироқдир”.
Бошқа бир ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Жаннатга кирдим ва унинг эшигида: “Садақа ўн (баробар савоб) билан, қарз ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади)”, деган ёзувни кўрдим. Шунда: “Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?” деб сўрадим. У айтди: “Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса фақат унга муҳтож бўлган одамнинг қўлига тушади”, деди».
Қарз олди-берди муомаласида ҳар икки тарафга ҳам масъулият юкланади. Қарзни фақат муҳтож бўлганда олиш ва ўз вақтида қайтариш шарт. Қарзини узишга етадиган моли бўла туриб, уни эгасига бермай, вақ­тини ўтказиб юриш зулмдир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бадав­лат кишининг (бировдан қарз олиб, унинг қарзини беришда вақтини) чўзиб юриши зулмдир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Лекин бировга ҳасад қилиб, молига кўз олайтириб, уни чув тушириш, мол-дунё­сидан айириш мақсадида қарз олиш эса улкан гуноҳлардандир. Ҳадисда: “Ким бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талафот етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талафот етказади”, дейилади (Имом Бухорий ривояти).

⌛️ Давоми бор...
📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Саховат

Қайс ибн Саъд ибн Убода бетоб бўлиб қолди. Биродарлари уни кўргани келмадилар. Қайс биродарлари ҳақида сўраб-суриштирди.

– Улар сиздан қарздор бўлганлари боис олдингизга келишдан уялмоқдалар, дейишди.

– Биродарларни зиёратдан тўсадиган бундай мол-давлатни Аллоҳ хор этсин!Чиқиб жар солинг: Ким мендан қарздор бўлса, унинг қарзидан кечдим!

Шундан сўнг уни кўргани жуда кўпчилик келди. Келувчиларнинг кўплигидан Қайснинг остонаси ўйилиб кетди.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (22.10.2024 -Сешанба):

тонг - 05:24
қуёш - 06:43
туш - 12:12
аср - 15:49
шом - 17:34
хуфтон - 18:48

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Силаи раҳм баракоти

🌺“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқа­ни) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўр­қадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси, 21-оят).

🌺“Ким ризқи кенг, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).

🟣Силаи раҳм ҳақида кўп бор эшитганмиз, ўқи­ганмиз. Бироқ амалга келганда бироз беэътибормиз. Чунки бугун қариндошлар ўртаси­да борди-келдилар камайиб, фақат тўй-маърака ёки бирор йиғин бўлсагина, юз кўришиляпти. Оқибатда орадан меҳр кўтарилиб, қондошлик ришталарига дарз кетмоқда.

Агар ака-ука, опа-сингиллар, имкон бўлса, ҳаф­тада камида бир марта йиғи­лишса, бошқа қариндошлар билан ҳам ана шундай тез-тез бор-келди бўлса, унинг баракотини ҳаётимизда сезамиз. Уларни йўқлаш учун озгина ширинлик ёки икки дона нон бўлса, кифоя. Агар ҳиммат қи­либ, бирор буюм қўшсангиз борми, жигар­ларингиз хурсандлигидан кўзларига ёш олиб алқашади.
Яқинда байрам арафасида ака-ука, опа-сингилларни, тоғаю амакиларни, холаю аммаларни, қуда-андаларни йўқлаб бордим. Кимгадир ширинлик, кимгадир жойнамоз, Қуръон совға қилдим. Бундан мамнун бўлиб, юзида қувонч ила дуо қилаётган яқинларимнинг дил-сўзлари ҳануз қулоғим остидан кетмайди. Бунинг ҳам ўзига яраша роҳати, лаззати борлигини 65 ёшга кириб билдим.
Қондошлар билан юзлашганда меҳр-оқибат тафтини ҳис этасан, суҳбатларда ўтган яқин инсонларни ёдга олиб, улар ҳақига дуолар қиласан. Шунинг ўзи ҳам қанчалик савобли эканини айтишнинг ҳожати йўқ.
Агар яқинларимиздан хабар олишга имкон топа олмасак, улар билан телефон орқали боғланиб, ҳол-авҳол сўрасак ёки ёрдамга муҳтож бўлса, пластик картасига озгина пул ташлаб қўйсак, катта савоб қилган бўламиз.
Халқимизда «Меҳр – кўзда», «Яхши­ликнинг ўлчови йўқ», деган пурмаъно сўзлар бор. Албатта, булар бежиз айтилмаган. Шундай экан, ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндошлар, қўшниларга яхшилик қилиб, уларнинг дуоларини олиш пайида бўлайлик. Шунда дунёмиз учун ҳам, охиратимиз учун ҳам улуғ амал қилган бўламиз.

✏️Холдоржон МАМАДАЛИЕВ,
Риштон тумани

📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Кун_тарихи
#Мутолаа_вақти

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинди.
➡️Батафсил

🪩 Миллатнинг борлигини кўрсатувчи ойна

БМТ, YUNESKO каби халқаро ташкилотлар минбарларида ўзбек тилида маърузалар ўқилмоқда.
➡️Батафсил

🗣 Тилимиз фахримиз бўлиши лозим

1981 йили чоп этилган икки жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да 60 минг сўз изоҳланган эди. 2006–2008 йилларда нашр қилинган беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эса 80 мингдан ортиқ сўз бор. Бу луғатлар орасида 20 минг сўз фарқ қилади.
➡️Батафсил

🇺🇿 Ўз тилига садоқат – ватаний ишдир

Маърифатпарвар бобомиз Исҳоқхон Ибратнинг қуйидаги фикрлари эътиборга молик: “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир".
➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал