hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

#Тавсия

Ўз соғлигига эътиборли инсон саломатликка фойдали бўлган компотларни истеъмол қилиши лозим. Турли хил ҳўл ва қуритилган мевалардан тайёрланган ичимликлар танамизнинг витаминларга бўлган эҳтиёжини таъминлайди. Жумладан, қуритилган ўрик қайнатмаси юрак-қон томир фаолиятини яхшилаб, қувват беради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан сафарда эдик. Суви оз қудуқ ёнида тўхтадик. Идишни ҳовучлаб тўлдириш учун қудуқ тубига олти киши тушдик. Бизга челак туширилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қудуқ бошида қолдилар. Биз челакнинг ярмини ёки учдан икки қисмини сув билан тўлдирдик. Идиш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га узатилди. Ўзим эса томоғимни ҳўллаб олиш учун идишимга қараган эдим, сув йўқ экан. У зот (алайҳиссалом) идишга қўлларини ботирдилар ва Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни айтиб, идишни бизга қайтардилар. Мен қудуқ ичидаги охирги киши чўкиб кетишдан қўрқиб, кийимини ечиб тортиб олишлари учун юқорига узатаётганини кўрдим”. Кейин қудуқдан сув дарё бўлиб оқди (Имом Ибн Касир ва Имом Аҳмад).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Тоғ этагида эдим. Ифторлик вақти бўлди, деб ўйлаб оғзимни очибман. Уловимда тоғнинг тепасига чиқсам, қуёш энди ботаётган экан. Шу кунги рўзам нима бўлди, тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Бундай пайтда ўша куни қуёш ботгунича емай-ичмай турилади ва фурсат топиб, ўша кунги рўзанинг қазосини тутиш лозим бўлади.

Қуёшнинг ботгани номаълум бўлиб турган пайтда рўзадорга емай туриш вожибдир. Агар Рамазон рўзасини тутган одам шундай пайтда оғзини очса, унга каффорат лозимдир (“Кофий”, “Маслакул муттақин”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАР НАРСАНИНГ ЎРТАЧАСИ ЯХШИ
#Ибрат

Ҳазрати Алининг (розий­ал­лоҳу анҳу) уйланиш тўйи ҳақидаги тарихий маълумот бизнинг кунлар учун ҳам жуда ибратлидир.

Жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севикли қизлари Фотимани Али (Аллоҳ иккалаларидан ҳам рози бўлсин) билан унаштирганларида ҳазрат Алининг бисотида бир от билан бир совутдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Маҳр учун уларни сотишга қарор қилди. Аммо Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отни эмас, совутни сотишга розилик бердилар. Уни Усмон ибн Аффон (розийаллоҳу анҳу) тўрт юз саксон дирҳамга сотиб олди. Ҳазрат Али пулни олиб хурсанд бўлиб кетаётган эди, Усмон (розийаллоҳу анҳу) тўхтатиб:

– Йигит кишисан, сенга совут ҳам, от ҳам керак. Совут мендан совға бўлсин, қайтиб ол, – деди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу хабарни эшитиб, ғоят мамнун бўлдилар ва Усмон (розийаллоҳу анҳу) ҳаққига дуо қилдилар. Тўй куни яқин. Меҳмонларга овқат ҳам тайёрлаш керак-ку! Аммо бир неча дирҳамдан бошқа пули йўқ. Бу гал Али (розийаллоҳу анҳу) совутни гаровга қўйиб, бир яҳудийдан арпа олди. Ансорлардан бир киши қўй келтирган экан, уни сўйиб овқат тайёрлашди. Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса, хурмо билан зайтун ёғи юбордилар. Яхшигина дастурхон тузалди.

Фотиманинг (розийал­лоҳу анҳо) сеплари ҳам кўп эмасди: иккита кўйлак, битта келича, қўй терисидан бир пўстак, битта ёстиқ, мешкоб, чўмич, элак, ётишга ва кундузи ўтиришга тахта супа...

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Фотимани барча аёлларга ўрнак бўладиган даражада гўзал хулқли қилиб тарбиялаган эдилар.

Аёллар ҳазрат Фотимани Алининг (розийаллоҳу анҳу) уйига келинтушди қилиб олиб боришди. Ҳалиги сеп­лар билан уйини тузашди. Орадан бир неча кун ўтиб, Ҳориса ибн Нўъмон келин-куёвга бир уй ҳадя этди.

Бу воқеаларни китоблардан ўқирканмиз, “шароит қийин бўлган экан-да” деган ўй хаёлдан ўтиши мумкин. Асло бундай эмас. Чунки вақти келиб, молу мулк, давлатга эга бўлишганида ҳам саҳобалар ортиқча зеб-зийнат, ҳашамга берилишмагани, исрофдан сақланишгани ҳақидаги ривоятлар манбаларда истаганча топилади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ДАСТУРХОН
#Шеърият

Бир келиб-кетарман ёруғ оламга,
Гоҳ алам, гоҳида шарбат ютарман.
Орзумни қолдириб тўртта боламга,
Ой шуъласи каби жимжит кетарман.

Эзилмоқда юрак йўлларга қараб,
Ниҳол кўрмай кетди не ёр-дўстларим,
Бир зурёд, меросхўр Аллоҳдан сўраб,
Шукур, бунда йўқдир каму кўстларим.

Беш кунлик меҳмонмиз, азиз одамлар,
Не керак ёлғону, туҳмату бўҳтон!
Яхши сўзларни биз айтолган дамлар,
Ёзайлик яхшилик деган дастурхон.

Шуҳрат ТОИРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тафсир

«Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлинг, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур» (Раъд, 28).

Қуръони каримнинг ўн учта сураси ўн олтита оятида зикрга буюрилган. Зикрнинг луғавий маъноси Аллоҳни ёдлашдир. Аллоҳни кўп зикр этган банданинг қалби покланади, имони мустаҳкамланади, дуолари ижобат бўлади, ихлоси ортади. Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра ривоят қилади: Пайғамбаримиз бундай марҳамат қилганлар: «Қайси бир қавм (жамоа) Аллоҳнинг зикри учун йиғилса, уларни фаришталар тавоф қиладилар, уларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, уларнинг даврасига сакинат (осойишталик) тушади, Аллоҳ уларни Ўзига яқин фаришталар билан бирга ёд этади» (Имом Муслим).

Аллоҳга тасбеҳ, такбир, таҳлил айтиш, ҳамд, шукр келтириш, дуо ва салавотлар айтиш, Қуръон тиловат қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот, садақа ва инфоқ қилиш ҳамда ҳаж ва умра қилиш айни зикрдир.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ФИТР САДАҚАСИ
#Динимизни_ўрганамиз

Фитр садақаси молиявий ибодат бўлиб, унинг вожиб бўлиш вақти Рамазон ҳайити кунининг тонгидан бошланиб, ҳайит намози ўқилгунча адо этилиши керак. Аммо Рамазон ойи ичида қайси пайт хоҳласа берса бўлади. Фитр садақаси аслий эҳтиёжидан ортиқ кумушнинг закот бериш учун белгиланган қийматидаги (200 дирҳам кумуш) бойлиги бор озод мўмин эркакка ҳам, аёлга ҳам (балоғатга етмаган бўлсалар ҳам) вожиб бўлади. Аслий эҳтиёжга битта турар-жой, рўзғор учун зарурий асбоблар, уйга керакли жиҳозлар, касб қуроллари, қиш-ёзда кийиладиган кийимлар ҳисоб қилинади. Бериши вожиб бўлган мусулмон ўз номидан ва бойлиги йўқ балоғатга етмаган фарзандлари номидан фитр садақаси бериши керак. Хотини, балоғатга етган фарзандлари учун фитр садақаси бериши вожиб бўлмаса-да, улар номидан ҳам берса, зиммасидан соқит бўлади.

Фитр садақаси ҳам закот олишга ҳақли кишиларга берилади. Шунингдек, уни зиммийларга ҳам берса бўлади. Бироқ ота-онага, бобо-бувига, фарзандларга, набираларга, хотин ё эрга бериш мумкин эмас.

Фитр садақаси мазкур вақтгача туғилмаган ҳомила учун ва мазкур вақтдан олдин оламдан ўтган киши учун ҳам берилмайди. Ушбу садақа муҳтож одамларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган молиявий ибодат бўлгани боис, уни масжидлар қурилиши ё таъмирланишига ишлатиш мумкин эмас.

Фитр садақаси ҳар бир жон учун ун, майиз ва буғдойдан икки кило, хурмо ва арпадан тўрт кило ёки буларнинг айни кундаги бозор нархи қийматида берилади.

Фитр садақаси рўза тутган кишидан содир бўлган баъзи хато ва камчиликлар учун каффарот бўлади. Фитр садақасини рамазон ойи ичида беришга улгурмаган мусулмон уни кейин бўлса ҳам, албатта бериши лозим. Зеро, у Рамазон ойи ўтиши билан зиммадан тушиб қолмайди.

idoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Газланган салқин ичимликларни ёш болаларга умуман бериб бўлмайди. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ичимликлар ёш тананинг суяк тўқималарининг мўртлашишига олиб келади, ошқозон-ичак, овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимига ҳам зарар етказади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

“Сабр шундай бир кучли нарсадурки, шаҳватни иффатга, ғазабни шижоатга, шиддатни ҳилмга, кибрни тавозуъга, ёмонликни яхшиликға айлантирмакға қуввати етар”.

Абдулла Авлоний

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Масжидларда ёки жойнамоз устида овқат еса бўладими?

Жавоб: Масжидларда дунёвий гапларни гапириш, ибодатга тегишли бўлмаган ишлар қилиш, жумладан, овқатланиш макруҳ бўлади. Аммо эътикофда ўтирган кишининг масжидда таомланиши жоиз. Шунингдек, масжиднинг хонақоҳдан бошқа идоравий хоналарида овқатланишнинг ҳам зарари йўқ.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

РЎЗА БАДАН БЎЛСА, ЛИБОСИ СОЛИҲ АМАЛДИР
#Ҳадис_шарҳи

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: "Ким ёлғончилигини ва ёлғон сўзга амал қилишни ташламаса, унинг таом ва ичимликдан ўзини тийишига Аллоҳ таоло муҳтож эмас" (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ: Ушбу ҳадис рўза ҳикматларидан бири ахлоқий иллатлардан халос бўлиш эканини билдиради. Рўза ёлғон, ғазаб, ғийбат, чақимчилик, гина сақлаш каби ёмонликлардан қутулиш учун муносиб фурсатдир.

Инсон табиий муҳтож бўлган еб-ичишдан ўзини тийиш ила асло эҳтиёжи бўлмаган ёлғон сўз, ғазабланиш ва чақимчилик каби ишлар билан машғул бўлса, хато қилган бўлади. Чунки рўза нафснинг истагини синдириб, уни имон тақозосига бўйсундиришга ўргатади. Ҳадисда ёлғон сўз ва ёмонликда унга тенг бўлган ғийбат, чақимчилик, ҳасад, хиёнат ва зулм каби иллатлар тарк қилинмас экан, Аллоҳ таоло ундай кимсанинг оч, ташна бўлишига муҳтож эмаслиги таъкидланган.

Ибни Ҳажар Асқалоний айтади: "Киши ёлғон гапириш, ғазаб қилиш ва сўкиниш каби ёмон иллатларни тарк қилмас экан, унинг рўзасида савоб йўқ. Ёлғон сўз ва у каби иллатлардан сақланган кишигина мукофотга эришади".

Ибн Муънир: "...таом ва ичимликдан тийилишига Аллоҳ таоло муҳтож эмас" дегани ўшандай банданинг амаллари қабул бўлмаслигига ишорадир...", дейди.

Рўза гўё бадандир.Унинг либоси солиҳ амаллардир. Шу боис рўзадор одам бутун вужудини рўзага қаратиши бошқалардан тазйиқ етганида ҳам "мен рўзадорман", дея ғазабини жиловлай олиши керак.

Рўза банда ва Аллоҳнинг ўртасидаги сир бўлиб, унинг мукофотини Ўзи беришини ваъда қилди. Емаслик, ичмаслик, ҳар нарсага сабр қилиш ва шаҳватни тарк этиш билан нафсни синдириш рўзадаги тақво бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) : ...Рўза қалқондир (Аби Заннад: жаҳаннамдан қалқондир деган). Энди сизлардан ким Рамазонда рўза тутса, фаҳш сўзларни сўзламасин, баланд овозда бақирмасин. Агар уни бирор киши сўкса ёки у билан уришмоқчи бўлса, икки марта мен рўзадорман, мен рўзадорман, деб айтсин", дедилар (Имом Бухорий).

Парвардигор жамолини кўриш ва Раййон эшигидан кириб, абадий жаннатга мушарраф бўлиш ҳар бир банданинг орзусидир. Бунинг учун буюрилган нарсаларни бажариб, қайтарилган нарсаларни тарк қилмоғимиз керак. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг тутаётган рўзаларимизни нуқсонсиз қабул айласин.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Шеърият

Кишилар аро чин киши ул бўлар,
То ундан кишилар нафини олар.
Нафи йўқ кишилар кишига зарар,
Нафи бор кишидан эл қутга тўлар.

Юсуф Хос Ҳожиб

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

«Биздан олдин ўтганлар Рамазонга етказишини сўраб Аллоҳга олти ой дуо қилишган бўлса, кейин олти ой бу ойдаги ибодатларининг қабул қилинишини сўраб илтижо этишган».

Муалло ибн Фазл

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИНСОН УМРИ АЗИЗ
#Огоҳлик

Қуръони каримда ўз жонига қасд қилиш энг катта гуноҳлардан экани таъкидланган: «...ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради» (Бақара, 195).

Ким бўлишидан қатъи назар, бегуноҳ кишиларни ҳалок этиш улкан гуноҳдир. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир» (Моида, 32).

Бошқа ояти каримада: «Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай» (Нисо, 93), дейилган.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Ким ўзини бир темир парчаси билан ўлдирса, қиёмат кунида жаҳаннам ўтида темир парчаси қўлида, абадий равишда у билан ўзини ўлдириб, жазоланади. Ким ўзини тоғдан ташлаб юборса, доимий равишда жаҳаннам ўтида ўзини тоғдан ташлаб, ўлдириб азоб чекади” (Имом Муслим ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

“Инсоннинг ички гўзаллик олами тўрт қувватга таянади, агар мана шу тўрт асос мутаносиб бўлса, хулқ гўзаллиги ҳосил бўлади. Улар илм, ғазаб, шаҳват ва улар орасидаги адолат мезонидир”.

Имом Ғаззолий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

Агар бўлсанг нодон улфатга ҳамдам,
Нодон қаторига қўшилдинг сен ҳам.

Саъдий Шерозий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚУРЪОН ШИФО БЎЛИШИНИНГ ШАРТЛАРИ
#Динимизни_ўрганамиз

1. Аллоҳ таоло ва Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) барча буйруқларини бажариш, қайтарганларидан қайтиш. Барча ибодатларни Аллоҳ учун холис қилиш.

2. Фарз намозларни имкон борича жамоат билан масжидда, нафлларини эса уйда адо этиш.

3. “Истиоза”ни буюрилган барча ўринларда айтиш.

4. Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган дуоларни ўқиб юриш.

Улардан оиласи ва мол-мулкини сақлаш учун ривоят қилинган дуони ўқиш: Бақара сурасининг биринчи беш ояти, Оятал курсий, ундан кейинги икки оят ва сура охиридаги икки оятни ўқиб юриш. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтади: “Кимда-ким ушбу ўн оятни ўқиса, ўзига ва оиласига шайтон ҳам, ёмон кўрган нарсаси ҳам яқинлашмайди. Агар мажнунга ўқилса, ўзига келади”, деб айтган. Шунингдек, паноҳ сўраш суралари ёки дуоларини ўқиб юриш керак. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким Ихлос, Фалақ ва Нос сураларни эрта тонгда ёки кечқурун уч марта ўқиса, барча нарсадан ҳимояланган бўлади”.

5. Кўзни ҳаромдан тийиш. Бирор мусулмонга адоват, ҳасад, ғазаб ёки шаҳват назари билан қарамаслик.

6. Фойдасиз сўзларни гапиришдан тилни сақлаш, жанжаллашмаслик, уятсиз ва ҳақорат сўзларни айтмаслик. Шунингдек, ёлғон сўзламаслик, ғийбат, чақимчилик қилмаслик, аёли билан бўлган баъзи гапларни айтмаслик. Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичмаслик. Хўрозни, замонани, шамолни, иситма касалини сўкмаслик, бировга берган ҳадясини ёки ёрдамини миннат қилмаслик.

7. Судхўрлик, пора, фаҳш ишлар, етимнинг моли, шубҳали ва шариат ман этган нарсаларнинг озгинасидан ҳам сақланиш.

8. Фаржни ҳаромдан сақлаш.

9. Қуръони каримни кўп тиловат қилиш.

10. Тақдирга рози бўлиш.

11. Поклик мўминнинг қуроли бўлгани учун доимо таҳоратли юриш.

12. Дунёга берилиш, узун орзулар, очкўзлик, бахиллик, кибр, риё, фақат ўзим дейиш, яхши гумонда бўлмаслик, мусулмонни паст санаш, гуноҳларни арзимас билиш, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш каби шайтон васвасаларидан сақланиш.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Маълумотнома

"Аллоҳнинг булутларни ҳайдашини, сўнгра уларни бирлаштиришини, сўнгра уларни устма-уст қалаштиришини кўрмадингизми? Сўнгра (булут) орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. (Аллоҳ) осмондан – ундаги тоғ (булут)лардан дўл ёғдириб, уни ўзи хоҳлаган кишиларга етказур ва ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Чақмоғининг ёруғлиги кўзларни кетказгудекдир" (Нур, 43).

Булут турларини ўрганаётган олимлар ёмғир булутларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ ажабланарли натижаларга дуч келишди. Бунда уларнинг муайян тизим ва бос­қичларга кўра ҳосил бўлишини аниқлашди. Масалан, ёмғирли булутнинг пайдо бўлиш жараёни қуйидагича ифодаланади:

1. Ҳайдалади: булутлар шамол орқали ҳайдалади.

2. Бирлашади: ёмғирли кичик булутлар ўзаро бирлашиб катталашади.

3. Устма-уст қалашади: кичиклари бирлашганидан сўнг каттароқ булут ичидаги юқорига кўтариладиган оқимлар катталашади. Булут маркази яқинидаги юқорига кўтарилувчи оқимлар четроқдагиларига қараганда кучли бўлади. Улар устма-уст қалашиб юқорига кўтарилади. Юқоридаги совуқ қатлам булутнинг дўл, ёмғир ёки қорга айланишига сабаб бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Ёз кунларида чанқоқни босиш учун айрон ичган маъқул. Чунки инсон кучли ҳарорат туфайли кўп терлаганда танасидаги керакли туз ва минералларни ҳам йўқотади. Мутахасисларнинг фикрича, айрон таркибидаги минерал ва тузлар бу фойдали заҳирани қайта тиклайди.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўгит

Эй инсонлар! Билинглар, Аллоҳ таоло уч кишини оқламайди, юзларига қарамайди, Қиёмат куни уларни Ўзига яқин тутмайди. Булардан биринчиси, бировни бошлиқ қилиш мақсадида дунё манфаати учун ёқлаган ва ундан истаганини олганида уни мақтаган, орқасидан эса ёмонлаган кимсадир. Иккинчиси эса, нарсаларини сотувга чиқариб: “Аллоҳга қасам, менга мана шу нархда оламан дейишди, лекин бермадим”, деб мол сотган савдогар. Учинчиси, мусулмонларни сўкадиган фосиқ кимсадир.

Ҳазрати Умар (розийаллоҳу анҳу)

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Кўз ёши ёки юздан оққан тер оғиз ичига кирса, рўзага таъсир қилмайдими?

Жавоб: Кўз ёши рўзадорнинг оғзига жуда кам миқдорда, яъни бир ё икки қатра миқдорича кирса, унинг рўзасини бузмайди. Аммо ундан кўп бўлиб, оғизнинг ҳамма жойида унинг шўр таъми сезилса, рўзани бузади. Юздан оққан тер ҳам шунга ўхшаш бир ё икки томчидан кўпи оғизга кирса, рўзани бузади ("Фатавойи ҳиндия", "Хулоса").

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИККИ САВОЛ
#Ибрат

Донишманддан сўрашибди:

– Одамлардаги сизни ҳайратга соладиган нарса нима?

Донишманд шундай жавоб берибди:

– Болаликда тезроқ катта бўлишни исташади. Кексайгач эса гўдаклик чоқларини қўмсашади.

– Яхши яшаш учун одамларга қандай тавсия берасиз?

– Ўзингизни севдиришга уринманг, – дебди донишманд. – Бу борада қилишингиз керак бўлган ягона иш – севилишга лойиқ бўлмоқ. Аҳамиятлиси, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, озига қаноат қилишдир.

Машраббону НЕЪМАТОВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бошқа пайғамбарларга салавот айтиш
#Динимизни_ўрганамиз

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)-дан бошқа пайғамбарларга ҳам салавот ва салом айтилади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг пайғамбарлари ва расулларига салавот айтинг. Албатта, Аллоҳ таоло уларни ҳам мен каби пайғамбар қилиб юборган”, деганлар (Байҳақий “Шуъабул имон”да ривоят қилган).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Мулоҳаза_муносабат

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эркак ўз аҳлига раҳбар ва қўл остидагиларга масъул. Аёл эрининг уйида раҳбар ва ўз қўл остида­гиларга масъулдир...”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Оила мавзуида баён қилинган ҳадисларда эр ва хотин зиммасидаги бурчлар эътироф этилган. Рўзғор бошлиғи эркак киши ўз оиласида раҳбар бўлиб, барча қўл остидагилар, яъни хотини, фарзандларининг моддий ва маънавий таъминотчиси ҳисоб­ланади. Бу муқаддас даргоҳнинг султони бўлмиш ота оила аъзоларининг барча зарурий эҳтиёжларини қондириши лозим.

Ўз навбатида, оила дея атал­миш мустаҳкам кўрғоннинг бекаси бўлган аёл эса эри ва фарзандларининг уй юмушларига масъул. Оила салтанатининг вазираси – она рўзғор поки­залиги, хонадон юмушлари, яъни кийим-бошларни тозалаш, таомлар тайёрлаш ва ҳоказо каби ишларга масъулдир. Шу билан бирга, эрининг меҳнату машаққат билан топиб келаётган молу мулкини исроф қилмасдан сарф қилиши ва фарзандларига ҳам буни қадрлашни ўргатиши лозим. Ана шундай ҳамжиҳатлик ва иттифоқлик билан қурилган оила мустаҳкам, тартибли, файзли ва баракали бўлади.

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Мулоҳаза_муносабат

Баъзилар “Рўзадорни тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини олади”, деган гапни хато талқин этишади, ифторлик маросими уюштириб, кўп одамларни чақиради, кейин ўзи рўза тутмай юраверишади. Бу одат мутлақо хато тушунча оқибатидир. Аввало, бу гапдан ўзи рўза тутмаса бўлаверади деган хулоса чиқмайди. Қолаверса, ҳеч бир савоб иш фарз ибодатни тарк қилишга сабаб бўла олмайди.

Ифторлик қилиш деганда, албатта дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга таом ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторликдир. Чунки шуниси риёдан холи бўлади.

Баъзи ифторликларда дабдабага берилиб кетиш, ношаръий ишларни аралаштириб юбориш ҳоллари ҳам учраб туради. Бунга ўхшаш ҳолатларни тугатиш зарур.

Мискинга таом бериш рўза тутишнинг ўрнига ўтиши эса, фидя бериш дейилади. Бунга Қуръони каримда рухсат берилган. Бироқ фидяга ўта қариликлари, дармонсизликлари сабабли рўза тута олмай қолган отахон ва онахонлар ҳақлилар, холос. Уламоларимиз бу тоифага тузалишидан умид йўқ сурункали касалга чалинган кишиларни ҳам қўшганлар. Фақат ана шу тоифадаги кишиларгина рўза ўрнига фидя беришлари мумкин. Қолганларга бу рухсатнинг дахли йўқ. Бошқа кишилар дунёдаги барча мискинларни тўйғазсалар-да, фарз рўзанинг бир соати ҳам улардан соқит бўлмайди.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Қадоқланган сув харид қилаётганда, унинг таркибига эътибор қилинг. Таркибида кальций, магний, хлорид, сульфат ва бикарбонат каби фойдали микроэлементлари мавжуд бўлган ичимлик сувини танланг. Сульфат моддаси овқат ҳазмини яхшилайди, марказий асаб тизимини тинчлантиради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади“, дедилар. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули, у Қадр кечасими?“, деб сўрашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Йўқ, лекин ишчи ишини адо этганидан сўнг ажри – ҳақи тўлиқ қилиб берилади“, дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Мен рамазон ойидан бошқа ойларда ҳам рўза тутмоқчиман. Лекин баъзи кунларда рўза тутиш макруҳ экан. Шу ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз.

Жавоб: Рамазон ҳайитининг биринчи куни ва қурбон ҳайитининг тўрт кунида, шак (шаъбон ойининг охиргисими ёки рамазоннинг биринчисими экани тўғрисида иккиланиб қолинган) кунининг ўзида, ашуро кунининг ўзида рўза тутиш макруҳдир. Шунингдек, бутун йилни рўза тутиб ўтказиш, саҳарлик ва ифторлик қилмасдан рўза тутиш, сукут рўзаси тутиш (яъни, рўзадорлик пайтида кун бўйи гапирмаслик) ҳам макруҳдир. Бундан ташқари, агар қийинчилик бўлса, арафа куни Арафотдаги ҳожиларнинг рўза тутишлари ҳам макруҳ, дейилган (“Фатовойи Ҳиндия”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Ёзнинг жазирама кунларида рангли, газланган ичимликларни асло танламанг. Уларнинг барча тури саломатлик учун зарарли. Чунки бўёқ ва консервантлар иммунитетга салбий таъсир кўрсатади, ичак микрофлорасини бузади. Бу ўзгаришлар эса онкологик хасталиклар ва юрак-қонтомир фаолиятининг издан чиқишига олиб келади. Моддалар алмашинуви бузилади ва жигар фаолиятига қаттиқ зарар етади. Шунингдек, олимлар газланган сувларда лейкоз, лимфома каби касалликларни келтириб чиқарадиган заҳарли бензол борлигини аниқлашган.

Шифокорларнинг айтишича, газланган ичимликлардаги бензол миқдори одамнинг заҳарланишига етарли бўлмаса-да, унинг асоратлари сақланиб қолади. Сурункали бензол истеъмоли эса саратон, жигар ва буйрак хасталикларига олиб келиши, қон ҳосил бўлиш жараёнини издан чиқариши мумкин. Салқин ичимликлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилаётган таъм берувчи сикломат моддаси эса жигар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва иштаҳани очиб, тез-тез чанқатади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ибрат

"Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни (ўйлаб) кўрдингизми?! Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?! Сизлар ёқаётган оловни (ўйлаб) кўрдингизми?! Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингизми ёки Биз пайдо қилувчимизми?! Биз уни (жаҳаннам ҳақида) бир эслатма ва йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик. Бас, (Эй Муҳаммад,) Улуғ Раббингиз номини (поклаб) тасбеҳ айтинг!” (Воқеа, 68 – 74).

Бу оятларни ўқигач, Аллоҳнинг борлигини, бирлигини, Унинг улуғ қудратини тасдиқ этишимиз, берган неъматларига шукр қилмасдан иложимиз қолмайди. Ер юзидаги ҳамма нарса ўз тили билан Аллоҳни ёд этиб, Унга тасбеҳ айтар экан, яралмишларнинг энг шарафлиси бўлмиш инсонларнинг Ундан узоқ қолиши тўғри бўладими?

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Подписаться на канал