hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

«Аллоҳнинг чиройли исмлари бордир. Уни ўша (исм)лар билан атангиз! Унинг исмларида ҳақдан оғиб кетувчиларни қўяверингиз! (Улар) қилмишларига (яраша) жазоланурлар».

Аъроф сураси, 180-оят.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Энг улуғ неъмат

Суҳайл ибн Тустарий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир гапи бор: “Аллоҳ таоло яратган неъматлар ичида энг улуғи қалбдир”. Дарвоқе, охират учун тайёргарлик кўришимизда ҳам бу неъмат муҳим ўрин тутади.

Қалб шундай ажойиб нарсаки, жумла яхшилик ундан чиқади. Севги, муҳаббат, меҳр-оқибат, дўстлик, биродарлик, хайр-эҳсон қилиш, поклик – булар барчаси қалбда жамланган. Агар қалб соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун вужуд­га ўз таъсирини ўтказувчи қалбга эътибор қаратиб, бундай деганлар: “Огоҳ бў­лингларки, танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир” (Имом Бу­хорий ривояти).
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Аллоҳ таоло суратларингизга ҳам, мол-дунёларингизга ҳам боқмайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга боқади”.
Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳнинг муҳаббати ўрнашган қалбда мол-дунёга, ҳою ҳавасга асло ўрин йўқ. Агар киши мол-дунёга ҳирс қўйса, худди тешилган кеманинг ичига сув кириб, ғарқ бўлганидек, у одам ҳам ҳалок бўлади.
Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Му­ҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бугун диё­римизда кузатилаётган аччиқ ҳақиқат­ларни айтиб, илми бор кишининг пули йўқ, пули бор кишининг илми йўқ, деган эди. Дарҳақиқат, киши олим ва бой бўлса, бунинг нимаси ёмон. Кема суви кўп денгизда эркин сузганидек, пули кўп мусулмон Исломга кўпроқ хизмат қилади. Аксинча, пули кўп илмли киши мол-дунёга ҳирс қўйса, унинг ҳалок бўлиши муқаррардир.
Абулҳасан Шозилий қуддиса сирруҳу айтади: “Ҳамма пайғамбарлар ўз умматларига “атийя” қилиб юборилган. Биз­нинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса “ҳадийя” қилиб юборилганлар. “Атийя” би­лан “ҳа­дийя”нинг фарқи шундаки, атийя муҳ­тожларга берилади, ҳадийя эса маҳ­бубларга берилади.
Маҳбуб банда эканимиздан Раббимизга чексиз ҳамду сано ай­тишимиз керак. Лекин, афсуски, бугун кўпчилик машаққат кўрмасдан, риёзат чекмасдан кўп нарсага эришишни истайди, шу жумладан, Яратганнинг ризолигига ҳам.
Ҳаракатсиз ҳеч нарсага эришиб бўл­май­ди. Ислом дини кишига машаққат бўлиб кў­риниши мумкин. Лекин унинг ҳар бир амали ҳам маънавий, ҳам жис­мо­ний жиҳатдан роҳату фароғатдир. Жа­лолиддин Румий ҳазратлари бежиз: “Султонлар икки ракат намозда ҳис этган лаззатимни билганларида эди, салтанатнинг пар тўшагини ташлаб, қўшинлари билан эшигимизга келар, бу икки ракат намозга талабгор бўлар эдилар”, демаган.
Кўпчилик шу ишимдан фойда кўрсам, фойдадан бунчасини Аллоҳ йўлида эҳсон қиламан, дейди. Йўқ, ундай эмас, аксинча, Аллоҳ йўлида шунча сарфлаб, кейин фойда кўраман, дейиш керак. Бу худди Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб, истисқо намозини ўқишга чиқаётган мусулмонлар соябон кўтариб олишига ўхшайди. Чунки улар намози қабул бўлишига ва албатта ёмғир ёғишига ишонади.
Биз дунёда ҳар бир амалимизнинг ана шу жиҳатларини ҳисобга олиб, бажаришимиз керак.

✏️Ҳасанбой ОЛИМНАЗАРОВ,
Марғилон шаҳридаги “Имом Заҳириддин”
жоме масжиди имом-хатиби

📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.10.2024 -Душанба):

тонг - 05:23
қуёш - 06:42
туш - 12:13
аср - 15:50
шом - 17:36
хуфтон - 18:49

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.10.2024 -Якшанба):

тонг - 05:22
қуёш - 06:41
туш - 12:13
аср - 15:52
шом - 17:37
хуфтон - 18:51

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💧"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

✍️ Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Шайтонга ёрдамчи бўлманг!

Фузайл ибн Иёз айтади: Мўмин гуноҳлари билан Аллоҳнинг ҳузурига қочмоқни ўйлайди, эрта-ю кеч ғамгин юради.
Аслида, душманингдан келадиган яхшилик дўстларингдан келадиган яхшиликдан кўпроқ бўлади.
– Қандай қилиб?
– Сени дўстингнинг олдида зикр қилишса, дўстинг «Аллоҳ унга офият берсин!» деб дуо қилади. Ғаниминг олдида зикр қилсалар, у сени эрта-ю кеч ғийбат қилади. Бечора шундай қилиб бор яхшилигини сенга бериб қўяди. Агар сенинг олдингда душманинг ҳақида гап очилса, «Аллоҳим, уни ҳалок эт!» деб ёмон дуо қилма. Аксинча, «Аллоҳим, уни ислоҳ этгин, ёмонликдан қайтар», деб ҳаққига дуолар қил. Аллоҳ таоло қилган дуоларинг учун сенга ажр беради. Кимки «Аллоҳим, уни ҳалок эт», деб бировни дуойи бад қилса, шайтонга ёрдам берган бўлади. Чунки шайтон инсонларнинг ҳалокатини истайди. Аллоҳдан рози бўлмоқнинг мартабаси Унга яқин зотларнинг мартабасидир. Улар билан Аллоҳ таолонинг ўртасида фақат равҳу райҳонлар бўлади.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Axborot_24 | «Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni» mavzusidagi ilmiy-amaliy anjuman
#17oct #uzbekiston24

#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Каҳф сурасининг хосияти

Уламолар наздида Каҳф сурасини, айниқса, жума куни ўқиш – энг матлуб иш. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида ундан нур таралиб туради” (Имом Насоий ривояти).
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Каҳф сурасини ўқирди. Унинг олдидаги қозиққа оти боғлаб қўйилган эди. Осмондан бир булут тушиб, у кишига яқинлашди ва уни ўраб олди. Бундан от ҳуркиб, безовталанди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, воқеани баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сакинатдир, Қуръон ўқилгани учун тушган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Сакинат – Аллоҳнинг Қуръон учун муаккал қилган фариштаси бўлиб, тиловат вақтида қорига хотиржамлик ва салобат бағишлайди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳар ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, ердан самога қадар у учун бир нур юксалади. У нур қиёматга қадар порлайди. У инсоннинг икки жума ўртасидаги гуноҳлари афв этилади” (Ибн Мурдавайҳ ривояти).
Жума куни Каҳф сурасини ўқиган инсон барча фитналардан муҳофаза этилади. Дажжол чиқса, унинг ҳам найрангидан ҳимояда бўлади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқ

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқдан қайтардилар». Бошқа бир ҳадисда «Албатта васвасанинг ҳаммаси шундан пайдо бўлади», деб бунинг сабаби баён қилинган. Чунки ўша замонларда, Мадинаи мунавварада ғусл қилиш учун махсус жойлар бўлмасди балки, бир ташландиқ шўрхок ерларда ғусл қилишар эди. Агар у ерга сув тушса, сингиб кетарди ва ўша жой лойхонага айланар эди. Энди ўша ерга киши бавл қилса ер уни ҳам тортиб олар ва бавл аввалги лой билан аралашиб кетар эди. Аммо агар ғуслхоналар бинода мустаҳкам қурилган бўлса, сийдик турмасдан оқиб кетадиган қилинса, бирон бир васваса сизнинг кўнглингизга йўл топиш эҳтимоли йўқ.

Турган сувга бавл қилмоқ

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Турган сувга бавл қилишдан қайтардилар». Турган сув деганда Мадина шаҳридаги кўлчалар ва сув тўпланадиган жойлар [ҳовузчалар] тушунилади. У ерларда сув оз бўлади. Кенглиги ҳам узунлиги ҳам деярли бўлмайди, жуда кам бўлади. Агар бир киши бундай сувга бавл қилса, бошқа бир одам келиб ундан таҳорат қилиши мумкин. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб қолган сувга бавл қилмоқдан, кейин эса ундан ғусл ёки таҳорат олмоқдан қайтардилар, дейилган. Бу ҳақда бизга ва ал-Жоруд ибн Муозга Умар ибн Ҳорундан, у Ҳаммод ибн Саламадан, у Абу-л-Маҳзамдан, у Абу Ҳурайрадан, шунингдек, аш-Шақиқий отасидан, у бобосидан «Абдуллоҳ ибн Бурайданинг оқар сувга бавл қилаётганини кўрдим», — деганини хабар қилган. Ҳасан ибн Мутиъни Халаф ибн Айюбдан, у Яҳё ибн Закариёдан, у Юнусдан, у Ҳасан (Басрий)дан Ҳасан ал-Басрий «Оқар сувга бавл қилмоқнинг зарари йўқ», — деганини хабар қилган. Турган сув энига ва бўйига кенгаймайдиган даражада кам сув бўлса,
унга бавл қилишдан қайтарилди. Чунки бундай оз миқдордаги сув бир идишдаги сув каби бўлиб қолади. Аммо агар оқар сувга ўхшаб атрофга тарқаб кетган бўлса, кўлмакчалар бир-бирига қўшилиб кетган бўлса, худди оқар сув кабидир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) денгиз тўғрисида бир ҳадисда: «Денгиз - суви пок, ўлимтиги ҳалолдир», деганлар. Ҳолбуки денгиз ҳам бир жойда туради.

📚«Қайтарилган амаллар» китобидан.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Ҳадеб ўтмишингга қарайверма! Лекин келажагинг
учун сабоқ миқдорича бўлса, зарари йўқ!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ХИВАДАГИ МУБОРАК ҚАДАМЖОЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР

🕌 Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар.

Мартабали меҳмонлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасида жойлашган Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Муҳаммад Амин Иноқ мадрасалари, Саййид Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи ҳамда Жума масжиди сингари табаррук масканлар билан яқиндан танишиб, мутахассислардан улар тўғрисида атрофлича маълумот олишди.

🟢Дунё уламолари Ўзбекистон замини қадим маданият, буюк цивилизация ва улуғ мутафаккирлар юрти эканига бевосита гувоҳ бўлдилар.

📖 Мажмуада Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб,  азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, фазилатли уламолар юртимиз ва бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши, динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

#Ислом_эзгулик_ва_тинчлик_дини
#Хива2024

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
📝 НУФУЗЛИ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАБ, ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

🗣 Хива шаҳрида давом этаётган “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғий, Мусулмон донишмандлари кенгаши ҳузуридаги Тинчлик тадқиқотлар маркази ижрочи директори Самир Будинар, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Ҳиндистон “Дар ал-Ҳуда” Ислом университети проректори Жамолуддин Надави, Булғор ислом академияси доктори Сайфул Асрий, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Таған ўғли, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез, Туркия Текирдағ университети профессори Халит Эрен, Франция миллий илмий тадқиқотлар маркази лойиҳа директори Карим Ифрак сўзга чиқиб, анжуман мавзуси бўйича маъруза қилдилар.

Жумладан, қатнашчилар юртимиздан буюк аллома ва уламолар етишиб чиққани, уларнинг илмий меросини ўрганиш бугунги кунда нақадар муҳим эканлиги, шунинг билан бирга, уларда Исломнинг асл инсонпарварлик моҳияти очиб берилгани, энг улуғ неъматлардан бўлган тинчлик ва омонликни асраб-авайлаш борасида долзарблигини йўқотмайдиган чақириқлар акс этганини таъкидладилар.

💬 Ҳозирги пайтда исломофобия, айрим давлатлар ўртасида турли мажоролар давом этаётгани, глобаллашувнинг салбий жиҳатлари авж олаётгани қайд этилиб, бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун динимиз таълимотларини чуқур ўрганиш, ёшлар ўртасида илмни тарғиб қилиш лозимлиги қўллаб-қувватланди.

✍️ Шунингдек, иштирокчилар мавзу доирасида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаб, анжуман декларациясини қабул қилдилар.


🟢Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ихлосли мўмин баракалидир

🟢“Молларини Аллоҳ ризолигини истаб, самимий дилларидан чиқариб сарф қиладиган кишилар адирдаги боққа ўхшар: унга жала қуйгач, ҳосилини икки баробар етиштирар. Агар унга жала ёғмаган бўлса, томчилаб ёққан ёмғир ҳам (ўзига яраша ундирар). Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир” (Бақара сураси, 265-оят).

🌙Ҳар бир мусулмон ҳаёти да­вомида яхши амаллар, эзгу иш­лар пайида бў­лиши лозим. Чунки хайрли ишлар мўмин кишининг ҳаёти мазмунига айлан­са­гина, ояти кариманинг амалдаги ис­ботини кўради.
Ояти каримада мўмин киши васф қи­линмоқда. У риё учун эмас, Аллоҳнинг розилиги учун ихлос билан садақа қилади. Унинг қалби сил­лиқ тошдек қотиб қол­гани йўқ, балки иймон нури ила мунаввар, яхшилик умиди билан обод.
“Молларини Аллоҳ ризоли­гини ис­таб, самимий дилларидан чиқариб сарф қилади­ган кишилар адирдаги боққа ўхшар”.
Тепаликдаги боғ баҳаво бў­лади. “Унга жала қуйгач, ҳосилини ик­ки баробар етиштирар”. Яъни, у ёққан ёмғирдан унумдор бўлади. Тўла ишонч билан, Аллоҳнинг розилигини тилаб қилинган садақа ҳам шундай: эгасини мўл савобга эриштиради. У боғнинг меваси кўпайиши учун доимо кучли ёмғир ёғиши шарт эмас.
“Агар унга жала ёғмаган бўлса, томчи­лаб ёққан ёмғир ҳам (ўзига яраша унди­рар)”. Майдалаб ёққан ёмғир билан ҳам унинг меваси кўпаяверади. Шунингдек, мўмин банданинг риёсиз, миннатсиз ва озорсиз, ихлос билан қилган нафақаси оз бўлса ҳам, кўп ажр-савобга сабаб бў­лаверади.
“Аллоҳ қилаётган амал­ларингизни кўриб турув­чидир”.
Ким нима қиляпти, садақани қандай бер­япти, ким Аллоҳнинг ро­зилигини ис­таяпти – ҳам­ма-ҳаммасини Аллоҳ кўриб туради.
Хайр ва ҳасанотни мўл қилиш, сахий бўлиш лозим. Аллоҳ хайр қилувчи, сахий қулларини севади.

“Бир дона хурмо билан бўлса ҳам, фақирга ик­ром этган кишига ўша хурмо донаси беш нарсани муждалайди:

1) мен бир дона эдим, мени кўпай­тирдинг; .
2) кичик нарса эдим, ул­ғайтирдинг; .
3) мен душман эдим, сен дўст айладинг;
4) мен ейилиб йўқ қили­нардим, мени абадий­лаш­тирдинг;
5) ҳозиргача сен мени сақлашга ҳара­кат этардинг, бундан буён мен сенинг сақла­нишингга сабаб бўламан”.

Аллоҳ таоло барчамизнинг садақа, эҳсонлари­мизни бериё, бенуқсон қабул айлаб, савобларини кўпайтириб берсин.


✏️Зайниддин ҒИЁСИДДИНОВ,
Олтинкўл тумани “Маслаҳат” жоме
масжиди имом-хатиби

📚"Ҳидоят" журнали

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дунё иши - барчаси бекорчилик, яъни бефойда ташвиш чекишдир. Бекорчилик эса беҳуда гирифторлик, холос. Дунё ёниб турган олов, бу олов ҳар замон, ҳар лаҳзада янги-янги халқаларни ёндириб кул қилади. Агар бу ёндирувчи олов кучайса, ундан қочиб қутилишинг қийин. Шермардлар каби бу оловдан ўзингни сақла, бўлмаса парвонадай шу оловда ёниб кетасан. Кимки парвонадай оловга сиғинувчи бўлса, бундай масту мағрур кишини ёндириш лозим, албатта. Олов сени ўраб олгач, ёнмасликнинг иложи йўқ. Қараб боқ: шундай оловдан холи жой бўлса, ўша жойга бор, токи жонинг олов даҳшатидан қутулсин.

Фаридуддин Аттор

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Роббим! Сен Енгиллаштирувчи, Осонлаштирувчисан!
Ишларимни осон қил, орзуларимни рўёбга чиқар. Мен учун нима яхши бўлса, уни менга бўйсундириб қўй.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.

Абу Сулаймон Дороний.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (19.10.2024 -Шанба):

тонг - 05:21
қуёш - 06:39
туш - 12:13
аср - 15:53
шом - 17:39
хуфтон - 18:52

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

«Ёшларга насиҳатим» КИТОБИ СОТУВДА❗️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Ёшларга насиҳатим»
номли китоблари сотувда мавжуд.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан бу йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинишида ўзига хос маъно бор. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Ёшларга насиҳатим” китоби ёшлар тарбияси ва уларнинг ватанимизга муносиб фарзанд бўлишлари мавзусига бағишланган.

🔴 Китоб формати: 60/90.

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 32.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».

Бошқа нусхада:

«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.

Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.

Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (18.10.2024 -Жума):

тонг - 05:20
қуёш - 06:38
туш - 12:13
аср - 15:54
шом - 17:40
хуфтон - 18:53

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Фараз қилинг, шаффоф шиша уйда яшайсиз, ҳамма нима қилаётганигнизни кўриб туради. Шунда сиз нима қиласиз?
Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида ҳам худди шундаймиз.
Аллоҳга муносабат одобини қачон ўрганамиз-а?

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Ўзингники бўлишига нима етсин?!

Яманлик олим Ҳасан ал-Муқрий ёзади: «Ислом ҳам­корлик ташки­лотига аъзо 60 га яқин давлат, шу мамлакатларда яшаётган 2 млрд му­сулмон ўзлари учун шу кунгача би­рорта фазовий тармоқ яратмабди, дастурлар ишлаб чиқмабди. Бугун эса бошқаларга ялиниб, ўшалар­нинг оғзига қараб ўтирибди. Бу ҳол Ислом таълимотига зид, сийратга хилоф, ҳаёт қонуниятларига терсдир.


Агар ихлосли мусулмонлар интернет тармоқларига ўзлари эга бўлганларида, бошқалар уларни дунёдан узиб қўя олмас, агар узса, бировларга ялинмас эди.

Қарийб ярим асрдан бери дунёнинг турли минтақаларида турли қуролли ҳа­ракатларга берилган диндор ёшлар илм-фан соҳасида жидду жаҳд қилганларида, ҳеч шубҳасиз, уммат учун кўпроқ фойда келтирган бўлишарди.

Тўғриси, мен замонавий жиҳоз­лар­дан кенг фойдалансам-да, интернет ҳақини тўлаб қўйган бўлсам-да, бу нарсалар мусулмонларники бўлмагани учун яйрай олмайман. Қанийди мусулмон физик ва математикларимиз мана шу каби ишларга муносиб ҳисса қўшишса. Қанийди шу нарсалар ўзимизники бўлса...»
* * *
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ушбу мақола барчани яна бир бор огоҳ­ликка чақирди. Айниқса, “Ислом ҳам­корлик ташкилотига аъзо 60 га яқин давлат... ўзлари учун шу кунгача бирорта фазовий тармоқ яратмабди...” жумласи ачинарли ҳақиқат.

“Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасида Мунаввар Рустам қизи тайёрлаган “Ислом тамаддуни тарихидан” рукни остида: Фазл ибн Яҳё, Жобир ибн Ҳайён Аздий, Марям Устурлобия Ижлия, Бани Мусо, Аҳмад ибн Муҳаммад Фарғоний, Ҳасан ибн Ҳайсам, Фотима Фиҳри, Ибн Аввом Ишбилий, Абдураҳмон Хозиний, Ибн Байтар, Му­ҳаммад Шариф Идрисий каби мусулмон олимларининг кашфиётлари мунтазам бериб борилмоқда.

Ушбу мақолаларда ёритилган ихтиролар бир тарафдан хурсанд қилса, бошқа тарафдан, уларнинг бирортаси лоақал ўтган аср­га тегишли эмаслиги кишини ўйга толдира­ди. Барчаси VIII–XIII асрларга тегишли.

Фақат XV ва XVI асрлар, яъни усмонлилар даврида турли кашфиётларга уринишлар самара берган. Масалан, Туркиянинг Галатасаройидан инсон парвози амалга оширилди. XV асрда туркиялик олим Оқшамсиддин мик­робларни кашф этди.

Юқоридаги маълумотлардан Ислом дини мўминларни ҳар соҳада илгарилаш, замон билан ҳамнафас яшашга ундаши ойдинлашади. Бу фикримизга далил мусулмонлар қўлга киритган кашфиётлар ғарб оламини ҳам рақобатга чақира олгани ва ғаввослик ихтироси, тиббий кўзойнак, матбаа ускунаси, камера, автомат роботлар, компас, қон айланиш тизими каби яна бир нечта кашфиётлар ғарб олимларига нисбат берилса-да, аслида мусулмон алломаларнинг илмий ютуқларидир.

Кашфиётлар олдингига нисбатан кес­кин камайганига турли сабаблар бўл­са-да, юртимизда бу борада кенг кўламли исло­ҳотлар бошлаб юборилган.
Демак, юртимиздан қайта-қайта ҳар соҳада олимлар етишиб чиқишидан умид қилсак бўлади.

✏️Юлдуз КОМИЛОВА тайёрлади.
📖 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📢 Халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари Сурхондарёга келди

Жорий йилнинг 17-18-октабр кунлари Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.


🌙 Бугун мамлакатимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилари билан бирга Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг ўнга яқин давлатидан таниқли олим ва уламолари Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Меҳмонлар орасида Президент маслаҳатчилари Хайриддин Султонов, Музаффар Камилов,
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби соҳа раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи каби таниқли уламолар бор.


#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.10.2024 -Пайшанба):

тонг - 05:19
қуёш - 06:37
туш - 12:13
аср - 15:56
шом - 17:42
хуфтон - 18:55

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Қачон ҳақиқатлар кашф бўлади?

• Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.
• Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.
• Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.
• Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.
• Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.
• Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Томоқ оғриганда

Томоқ оғриғидан қутулиш учун ушбу халқона усулни қўллаш мумкин: 1 косача хом лавлаги майда тишли қирғичдан чиқариб олинади, кейин унга 1 ош қошиқ олма сиркаси қўшилиб, 4 соат тиндирилади. Сўнгра шарбати ажратиб олиниб, ҳар тонгда томоқ чайқалади.

📚"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…
Подписаться на канал