hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Роббим! Сенга эҳтиёжманд бир фақирман.
(Қуръонда) «Садақалар фақирлар учундир» дегансан, менга жаннатингни садақа қил!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:
«Қуёш мағрибдан чиқадиган кунгача (яъни, қиёмат кунигача) кечаси гуноҳ қилган кимсалар тавба қилиши учун кундузида, кундузи гуноҳ қилган кимсалар тавба қилиши учун кечасида азиз ва улуғ Аллоҳ қўлини очиб туради".

Изоҳ: эй мусулмон биродарим, тезроқ тавба қилгин, тавбани орқага сурмагин, чунки Аллоҳ азоби аламли ҳамда яқиндир.

✍Имом Муслим ривояти

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ

Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ.
- Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени
неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ).

📚«Фазилатли амаллар» китобидан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (18.09.2024 -Чоршанба):

тонг - 04:47
қуёш - 06:07
туш - 12:22
аср - 16:38
шом - 18:30
хуфтон - 19:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Ўзбек адабиётида мумтоз наът

Давоми

Эй, нубувват хайлиға хотам баний Одам аро,
Гар алар хотам, сен ул отким, эрур хотам аро.

Юз эшигинг туфроғига сурта олғайменму деб
Чарх қасридин Қуёш ҳар кун тушар олам аро.

Анжум ичра оразинг Меърож шоми ўйлаким,
Тушса дурри шабчароғе ҳар тараф шабнам аро.

Не учун киймиш қаро ҳар ён солиб жайбиға чок,
Фурқатингдин Каъба гар қолмайдурур мотам аро.

Соф кўнглида юзунг меҳрини гўё асрамиш,
Туш чоғи ҳар кун қуёш акси эмас Замзам аро.

Машъале бўлмиш малак илгида равзанг бошиға,
Ой чароғи кечалар бу нилгун торам аро.

Қум эмас Батҳодаким, меҳри жамолинг ҳажридин
Зарра-зарра жисми бир-бирдин тўкулди ғам аро.

Йўл эмас, Ясрибда йиртибдур юзин тирноғ ила,
Мақдаминг то етмади ул водийи хуррам аро.

Итларинг махсусу маҳзундур Навоий, кошки
Кирса бу маҳрум ҳам ул зумрайи маҳрам аро.


Зиҳе бошинг уза ва-ш-шамс зеваридин тож,
Сочинг саводида тафсири лайлат-ул-меърож.

Нужум жавҳаридин тожи жоҳингга тарсиъ,
Сипеҳр атласидин тахти рифъатингға дувож.

Саҳар яшил аламидин ливонг3 уза шуққа,
Малак қалин ҳашаридин сипоҳингга афвож.

Беҳишт сори киши тийра гўрдин бормас,
Шафоатинг алифи тутмайин йўлиға сирож.

Ҳидоятинг қўлидин шарбати шифо топибон
Аники иллати куфр айлабон заифмизож.

Салоти хамсани адёнға5 айладинг носих,
Бу панжа бирла малакнинг юзига урдунг кож6.

Навоий ўлди чу муҳтожинг, айла раҳм ангаким,
Ғаний карим эрса ибромға7 эмас муҳтож.

✏️Филология фанлари номзоди
Абдумурод ТИЛАВОВ нашрга тайёрлади.

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢НАФС — ДУШМАНЛАРНИНГ ДУШМАНРОҒИДИР!

Баъзи олимлар дедилар:
«Нафс эшиклардан тўсилган ва дўстлардан қувилгандир».

Аллоҳ таоло айтади:
Чунки нафс, Раббим раҳм қилмаса, мудом ёмонликка буюргувчидир (Юсуф сураси, 53-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Кимки нафси ва ҳавосидан ғолиб келмаса, унга охиратидан насиба йўқдир».

Аллоҳ таоло деди:
Аммо кимки туғёнга кетган (ҳаддидан ошган) бўлса ва (охират бадалига) дунё ҳаётини устун қўйган бўлса, (нафси ва ҳавоси хоҳиши билан) бас, муҳаққақки, ёниб турган жаҳаннам унинг борар жойидир (Нозиъот сураси, 37-38-39-оятлар).

Ривоят қилинадики:
«Ҳасан ибн Язид ар-Розий оталарининг вафотидан икки йил ўтгандан кейин у кишини тушларида кўрдилар. Эгниларида қатирон (дўзах аҳлига кийдираладиган кийим) бор эди. Оталаридан: «Нима бўлдики, сизни дўзах аҳллари кийимида кўряпман?» – деб сўрадилар. «Мени Нафсим ва ҳавойим дўзахга тортди», – деди оталари».

Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Нафсинг сенга ғолиб бўлишидан сақлан!» Яна ул Ҳазрат алайҳиссалом дедилар: «Душманларнинг душманроғи ўз вужудингдаги нафсингдир».

Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Нафс эҳтиросли хоҳишлар билан тўладир, дунё офатлар билан тўладир. Агар уларга нисбатан чора-тадбир кўрмасанг, тубанликка тушасан».

📚“Баҳрул-маҳабба”дан.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.09.2024 -Сешанба):

тонг - 04:46
қуёш - 06:06
туш - 12:22
аср - 16:39
шом - 18:32
хуфтон - 19:45

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢"НЕЧА ПУЛ ЭКАН?"

Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср чойшабидан кийим бор эди. Халифа Умар ибн Абдулазиз: "Буни неча пулга олдинг, Абу Саъид?" деб сўради. Маслама унинг нархини айтди. Халифа: "Нархини бироз туширсанг обрўйинг камайиб қолармиди?" деди. Маслама: "Йўқ", деди. Халифа: "Нархига яна қўшиб берсанг обрўйинг кўтарилиб қолармиди?" деди. Маслама: "Йўқ", деди. Халифа: "Билиб қўй, Маслама, савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир. Кечиришнинг афзали жазолашга қодир бўла туриб кечиришдир. Мулойимликнинг афзали волий (ҳоким) бўлгандан кейинги мулойимликдир", деб унга насиҳат қилди.

📚"Солиҳлар гулшани" китобидан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (16.09.2024 -Душанба):

тонг - 04:45
қуёш - 06:04
туш - 12:23
аср - 16:41
шом - 18:33
хуфтон - 19:47

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Жума_суҳбати #сийрат
👁 Мавзу: МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ!

🎙 Абдурасул домла Абдуллаев
- Тошкент ислом институти мударриси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Муаммолар қанчалик катта бўлмасин, сабр қилавер. Мўъжиза сониялар ичида юз беради, йиллар мобайнида эмас.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (14.09.2024 -Шанба):

тонг - 04:43
қуёш - 06:03
туш - 12:23
аср - 16:44
шом - 18:37
хуфтон - 19:51

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Бир оз тупроқ, бир оз сувман мен.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ВОҚEА СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Воқеа сураси бойлик сураси деб номланади. Ким уни доимо ўқиб юришни лозим тутса, асло камбағалликка дучор бўлмайди. Унинг фазилати ҳақида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар: «Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, ҳеч қачон фақирликка дучор бўлмайди» (Имом Байҳақий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

📖«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (19.09.2024 -Пайшанба):

тонг - 04:49
қуёш - 06:08
туш - 12:22
аср - 16:37
шом - 18:28
хуфтон - 19:42

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Дўзахдан қўрқадурман

Ловуллаб ёнаётган,
Алангa олаётган,
Шайтон ўт қалаётган
Дўзахдан қўрқадурман.

Қайт, десанг қайтмаётган,
Раббим, деб айтмаётган,
Кофирни ямлаётган
Дўзахдан қўрқадурман.

Ҳар дам, ҳар соатдаман,
Зикринг-ла тоатдаман.
Умидим – нажотдаман,
Дўзахдан қўрқадурман.

✏️Қодиржон АБДИЕВ,
Пастдарғом тумани


📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

🌺 • Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

🌺 • Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

🌺 • Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

Шайх Шаъровий


🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мувафаққиятлар калити (сири)

Дунё шундай бир уйки, у бир кун кулдирса, эртаси куни йиғлатади. Йиғлатган куни у уйдан ёмони йўқ.
• Иззат-ҳурмат ва шарафга эришишнинг калити Аллоҳга ва Расулига ибодат қилишдир.
• Ризқнинг калити истиғфор ва тақво билан ишлашдир.
• Жаннатнинг калити таровеҳдир.
• Иймоннинг калити Аллоҳнинг оятлари ва яратиқлари ҳақида мушоҳада юритишдир.
• Яхшиликнинг калити тўғриликдир.
• Қалбнинг тетик бўлиши калити Қуръонда айтилганларни ўйлаш, тонг саҳарда туриб дуо қилиб, Аллоҳга ёлвориш ва гуноҳларни тарк этиш.
• Илмнинг калити чиройли савол сўраб, жавобни яхшилаб эшитишдир.
• Мувофаққиятнинг калити сабр қилишдир.
• Нажотнинг калити тақводир.
• Орттиришнинг калити шукур қилишдир.
• Охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик.
• Ижобатнинг калити дуо қилишдир.

📚“Ноумид бўлма” китобидан.

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Гуноҳдан қутулиш дориси

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:
— Беҳад гуноҳкорман, — дебдилар, — шу касалимга қарши доринг борми?
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
— Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан аралаштир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил. Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди!

Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:
— Ё Роббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!!

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар
уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴ОРТГА СУРМАНГ!

Солиҳ салафлардан бири ортга суришдан огоҳлантириб шундай деган экан: “Мен сизларни “кейин”деган сўздан огоҳлантираман. Чунки ушбу сўз қанчадан-қанча яхшиликлардан маҳрум қилган ва кўплаб эзгу ишларни ортга сурдиргандир”.

📚“Ҳикматлар чашмаси”дан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Гуноҳнинг кичиги ҳам – гуноҳ

Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ бундай дейди: «Одамлар мендан: “Бу гуноҳи кабирами ё сағирами?” деб гуноҳларнинг катта-кичиклиги ҳақида сўрашади. Менинг эса жавоб бергим келмайди. Чунки улар бу саволларни гуноҳнинг каттасидан сақланиб, кичигини қилса бўлаверади, деган фикрда беришади.

➡️ https://hidoyat.uz/57406

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 УЧ КУН РЎЗА ТУТИШ БИР ЙИЛЛИК РЎЗАДЕК

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар ойдан уч кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутганга тенгдир" (Имом Термизий ривояти).


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (15.09.2024 -Якшанба):

тонг - 04:44
қуёш - 06:04
туш - 12:23
аср - 16:42
шом - 18:35
хуфтон - 19:49

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Ой тутилганда намоз ўқиймиз. Қуёш тутилганда намоз ўқиймиз. Қурғоқчилик бўлганда ҳам намоз ўқиймиз. Намоз борлиқдаги барча муаммоларга ечим бўлар экан, қандай қилиб сенинг муаммоларингга ҳам ечим бўлмасин?
«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин»
(Иброҳим сураси, 40-оят).

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Савол_жавоблар

⛹️‍♂️СПОРТДА МУРАББИЙ БЎЛИБ ИШЛАШ

CАВОЛ: Ман болалар футболида мураббий бўлиб ишлайман. Касбимни шариатга зид жойи йўқми? Ёшлигимизда ҳар-хил гапларни эшитганмиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиз спорт билан шуғулланишдан қайтармайди. Балки, "Кучли мўмин кучсиз мўминдан афзалдир", деб бадантарбияга тарғиб қилади. Шундан келиб чиқиб, футбол билан шуғулланиш ва болаларни шуғуллантириш дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИЛМ - БИТМАС ТУГАНМАС ДЕНГИЗ

🔴 Илмми ёки ота-она хизмати?

🔴 Ўзини "олим" дейиш мумкинми?

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади»

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.09.2024 -Жума):

тонг - 04:42
қуёш - 06:02
туш - 12:24
аср - 16:45
шом - 18:38
хуфтон - 19:53

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…
Подписаться на канал