hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🌺МУҲАББАТ УЧУН ЯРАЛГАН ҚАЛБЛАР

Ривоят қилишларича, Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу жуда қувноқ ва ҳазилкаш инсон эди. Бироқ унинг ҳузурида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилиниб қолса, ранглари сарғайиб, тили тутилиб қолар ва кўз ёшлари тугаб қолгунча йиғлар эди.
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати беҳадлиги, руҳияти озуқаси, кўзларнинг қувончи, балки бутун ҳаётнинг ўзи деб ҳисоблаганидан эди.
Кимки бу улуғ бахтдан мосуво эрса, у ўликлар қаторидадир. Бу муҳаббат чароғон нур эрур, ким уни йўқотса, зулмат қаърида қолгай. Бу муҳаббат шифо эрур, ким уни бой берса, унинг қалби дардларга мубтало бўлгай.
Бу ҳолдан ажабланмаса ҳам бўлади, зеро, гўзал қалблар муҳаббатга лойиқ Зотнинг муҳаббати учунгина яралган бўлса.

📚“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш

Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган.

Далил:
Аллоҳ таоло айтади:

“Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар),

Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!”

«Фазилатли амаллар» китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Таъзия

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси иш бошқарувчиси Рустам ҳожи Жамиловга волидаи муҳтарамаси Бибимарзия ҳожи онанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.

🤲 Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло Рустам ҳожи Жамилов ва марҳуманинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумани ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъƴн!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз»
.

🧰 Шамсуддинхон Бобохонов НМИУ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Каҳф сурасининг хосияти

Уламолар наздида Каҳф сурасини, айниқса, жума куни ўқиш – энг матлуб иш. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида ундан нур таралиб туради” (Имом Насоий ривояти).
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Каҳф сурасини ўқирди. Унинг олдидаги қозиққа оти боғлаб қўйилган эди. Осмондан бир булут тушиб, у кишига яқинлашди ва уни ўраб олди. Бундан от ҳуркиб, безовталанди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, воқеани баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сакинатдир, Қуръон ўқилгани учун тушган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Сакинат – Аллоҳнинг Қуръон учун муаккал қилган фариштаси бўлиб, тиловат вақтида қорига хотиржамлик ва салобат бағишлайди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳар ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, ердан самога қадар у учун бир нур юксалади. У нур қиёматга қадар порлайди. У инсоннинг икки жума ўртасидаги гуноҳлари афв этилади” (Ибн Мурдавайҳ ривояти).
Жума куни Каҳф сурасини ўқиган инсон барча фитналардан муҳофаза этилади. Дажжол чиқса, унинг ҳам найрангидан ҳимояда бўлади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Ҳайдовчига ҳам, ишчига ҳам, фаррошга ҳам табассум қил. Эҳтимол, уларнинг маоши телефонингнинг чеки ёки бир шиша атирингга етмаслиги мумкин. Ёмон муомаланг билан уларнинг ғамига ғам қўшма. Гўзал хулқинг билан юқори мартабага кўтарил. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида барчамиз баробармиз!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (6.09.2024 -Жума):

тонг - 04:33
қуёш - 05:55
туш - 12:26
аср - 16:55
шом - 18:50
хуфтон - 20:06

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Саломатлик

🍯Ҳар кун асал ейиш қандай фойда беради?

🟡Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
🟡Ортиқча тана вазнидан халос бўла бошлайсиз;
🟡Юрак қон-томир тизими фаолияти яхшиланади;
🟡Хотира кучаяди;
🟡Уйқусизлик дардидан халос бўласиз;
🟡Ошқозон-ичак тизими фаолияти яхшиланади;
🟡 Асабийлашиш, асаб касалликларидан халос бўласиз ва яна кўплаб фойдалари бор!

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

1⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиш. Набий алайҳиссалом: “Охиратда менга энг маҳбуб ва энг яқин бўладиганингиз хулқи энг яхшиларингиздир”, деганлар.

2⃣. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ салавоту саломлар айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

3⃣. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутардилар ва: “Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман”, деб айтардилар (Имом Термизий ривояти).

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 RASULULLOHGA NOMAMIZ

Assalomu alayka ya Rasululloh,
Assalomu alayka ya Habibulloh


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Субҳоналлоҳ

🐙 Ноёб саккизоёқ деярли шаффоф бўлгани учун кўрув нерви, кўзлари ва ҳазм қилиш тракти кўриниб туради.
Ён атрофида нур йўқлигидан камида минг метр чуқурликда сузиб юрганини билиш мумкин.

Тадқиқотчилар охирги марта бу саккизоёқни бошқа йиртқич денгиз ҳайвонининг ошқозонидан топишган.

Бу Аллоҳнинг яратгани🥰

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

САЛОМНИНГ БАҲОСИ

Бир куни Ҳазрати Алининг ўғли Имом Ҳасан ҳузурларига чўрилари кириб салом берди ва у кишига қўлидаги бир шох райҳонни узатди. Шунда у зот чўрига қарата:
- Сен энди озодсан, - дедилар.
Ёнидагилар:
- Бир тутам райҳон олиб келгани учун чўрини ҳам озод қилинадими? - дейишди. Шунда суюкли пайғамбарнинг суюкли набиралари:
- Парвардигор: «Сизларга салом берилса, сизлар ундан яхшироқ ёки худди ўшандай қилиб алик олинглар», демаганми? - дедилар.

📚"Ривоятлар китоби"дан.

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

«Эй Одам фарзанди!
Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.

Эй Одам фарзанди!
Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.

Эй Одам фарзанди!
Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.

Эй Одам фарзанди!
То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.

Эй Одам фарзанди!
Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.

Эй Одам фарзанди!
Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.

Эй Одам фарзанди!
Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!

Эй Одам фарзанди!
Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.

Эй Одам фарзанди!
Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин».

📚Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🗣 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

😄 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.

📝 Бугун, 4 сентябрь куни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идорада фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

💬 Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолияти, диний таълимга оид мурожаатлар кўриб чиқиш учун идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.


🤲 Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлишиб, хайрли дуолар қилишди.

📍 Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📹 СИНОВЛИ ДУНЁ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Икки нарса инсонда бардавом бўлмайди: ёшлик ва қувват.
Икки нарса ҳаммага фойда беради: яхши хулқ ва бағрикенглик.
Икки нарса инсоннинг шаънини кўтаради: тавозеъ ва ҳожатмандлик.
Икки нарса балони даф қилади: садақа ва силаи раҳм.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

«Ишим ўнгидан келмади, ҳаммаси чиппакка чиқди» дема, «Ҳали муваффақиятга эришмадим, ютуқ ҳали олдинда иншоаллоҳ», дегин.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Ҳожиларнинг аҳоли орасидаги тарғибот ишлари қандай бўлмоқда?

🎙Зайниддин домла Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Шогирднинг устоз олдидаги одоблари

1. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.
2. Беҳуда гапларни гапирмаслик;
3. Рухсатисиз сўз бошламаслик.
4. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик.
5. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.
6. Даср вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.
7. Дасрдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик.
8. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши.
9. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴😡Ғазабланганда нима қилиш керак?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган: «Огоҳ бўлинг, ғазаб Одам фарзанди қалбидаги чўғдир. Унинг кўзлари қизариб, бўйин томирларининг шишиб кетганини кўрмаганмисиз?! Ким шу ҳолатни ўзида сезса, ерга ёпишиб (ўтириб) олсин» Абу Саъид Худрий ривояти.

«Албатта ғазаб шайтондандир. Шайтон оловдан яратилган. Оловни сув ўчиради. Агар сизлардан бирортангиз ғазабланса, таҳорат қилиб олсин»

Абу Довуд ва Имом Аҳмадлар ўз муснадларида келтирган.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Савол_жавоблар

🕌ЖУМАНИНГ ИККИНЧИ АЗОНИГА ЖАВОБ БЕРИШ

CАВОЛ: Жумага иккинчи азон айтилганда ҳам эшитувчилар муаззинга жавоб қилиши керакми ёки жим туриладими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жума куни муаззин имомнинг қаршисида иккинчи азонни айтаётганда азонни эшитаётганлар ичида жавоб айтиб турадилар. Чунки фиқҳий манбаларимизда Имом минбарга чиқиб хутбасини тугатгунича жамоатдагилар учун намоз ўқиш, гапириш дуруст эмас. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَإِذَا خَرَجَ اْلإِمَامُ حَرُمَتِ الصَّلاَةُ وَالْكَلاَمُ، حَتَّى يُتِمَّ خُطْبَتَهُ
“Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича, намоз ва калом ҳаром бўлади”.
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ имом минбарга чиқиши билан хутбага киришган ҳисобланади, деган. Шу сабабли азон вақтида жим бўлиш ва азонга ҳар ким ичида жавоб бериш талаб этилади.
Бу масала “Раддул муҳтор” китобида:
وينبغي أن لا يجيب بلسانه اتفاقا في الأذان بين يدي الخطيب
“Уламолар иттифоқига кўра хутба қиладиган имом олдида айтилган азонга тили билан жавоб берилмайди”, дейилган.
Бу матндан ҳам ичида, овоз чиқармасдан жавоб берилади, деган маъно чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Аллоҳим! Гуноҳга қўл уришим Сенинг ҳаққингни паст санаш, жоҳиллик ёки ваъийдингни менсимаслик туфайли эмас, ҳавои нафсга енгилиб, заифлашганим сабаблидир.

Роббим! Сенга истиғфор айтиб, Сенга тавба қиламан!

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴УСТОЗНИНГ ҚАРҒИШИ  – ЎҚ!

(Бўлган воқеа)

...2012 йил солиқ коллежида директор эдим. Катта курс курсантларни якшанба куни Янгийўл туманига кунлик пахта теримига ҳашарга олиб бордик. Далани айланиб юрсам, болаларни тўдалашиб югурганига кўзим тушди. Ўша ерга мен ҳам чопиб бордим.  Бориб қарасам, иккита 3-курс курсант 70 ёшга кирган генерал унвонидаги домлани урибди, яна уни камига тепишган. Домлани лаби ёрилган.  Болалар югуриб бориб, уларни ажратибди.  Дарҳол ўша ердаги навбатчи милицияга баённома ва билдирги ёздириб, ишни судга оширдим. 

Эртасига болаларнинг оталари келишди.  Худони зорини қилишди,  судланмасин,  шунча ўқигани бир пул бўлади, деб ялинишди.  Болалар ҳам йиғлаб, кечирим сўрашди.  Сабаби,  участка милиция нозири,  агар директор аризасини қайтиб олса, иш судга ошмайди,  келишинглар, – дебди.  Мен:
– Агар иккита бола ўзаро муштлашса майли эди,  яраштирардик, булар устозига қўл кўтарди. Домлаларни орасида ҳам сўкадигани,  урадигани бор,  агар ўшалар бўлгандаям майли эди. Сўранг-чи, шу домла бирорта болани сўкиш тугул, сан деб гапирган эканми? – дедим.  Домла ҳақиқатан ҳокисор,  камтар ва хушхулқ инсон эди.  Шундаям генерал устоз менинг олдимга кириб: – Кечира қолайлик, – дейди.

    Кўзини кўкаргани кетмаган, лабини шишгани ҳам. "Йўқ!", –  деб туриб олдим.  Судда айбдорлардан жарима ундириш ҳақида ҳукм чиқарилди. Генерал домла кейин нафақага кетиб қолдилар.
Орадан 6 йил ўтиб,  ишхонамда ўтирсам, ёрдамчим собиқ битирувчилардан бири кирмоқчи эканлигини айтди. Мен билан Олий мажлис депутати ва яна бир сенатор ўқитувчи. Конституция кунига бағишланган тадбир ҳақида маслаҳатлашаётган эдик.       Тадбирдан кейин кирсин, деб чиқиб кетдим. 

    Бўшаганимдан сўнг, уни чақиртирдим.  Шунда ўринбосарим Мавлон ака:
У кетди. Ўқишни тамомлаб, Россияга бориб ишлабди.  Ёғоч тилиш цехида. Шунда 4 та бармоғини станок ямлаб кетибди.  Бир қўлида 4 та бармоғи йўқ,  ногирон бўлиб қолибди. Кеча 3-гуруҳ ногиронлигини 2-гуруҳга ўтказиш учун ҳужжат топширибди.  Ўшанда далада: "Домлани урган қўлларинг синиб, ногирон бўлиб қолгин", - деб қарғаган экансиз. Ўшанда қилган қилмишидан пушаймон.  Домладан кечирим сўрашдан аввал сизданам сўрай, деб келган экан. Кетиб қолди,  бошқа куни келаркан, – деди. 
Баданимдан муздай тер чиқди...
Аллоҳ учун уни кечирдим, дедим. 
Хеч қачон устозни оғринтириб бўлмайди...

✏️Бахриддин АCРОР

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Болаларимизга нимани ўргатяпмиз?

Ишга шошяпман. Бекатлар тўла одам. Автобуслар тиқилинч... Метрода ҳам аҳвол шу. Одамлар бир-бирларини итарган, туртган, қўполлик қилган...
Поезд келди. Одамлар бир-бирларини итариб, шошиб вагонларга отилиб кирди. 40–45 ёшлардаги аёл барчадан аввал вагонга кириб, ўтирди ва ёнидан икки жойни банд қилди. Бироз вақт ўтиб, бўй етган қиз ва йигит (афтидан фарзандлари бўлса керак) одамлар орасидан суқилиб ўтиб, ушбу жойларни эгаллашди. Беш-олти ўрта ёшли аёл, бир оғироёқ аёл, 45–50 ёшлар, ундан-да каттароқ эркаклар, тиқилинч сабабли мен кўра олмаган яна қанча катта ёшли инсонлар тик оёқда...
Иккиқат аёлга 45 ёшлардаги бир эркак жой берди.

Ўша кундан бери қачон жамоат транспортига чиқсам, битта савол қийнайди: “Болаларимизга нимани ўргатяпмиз?!”
Уламоларимиз тарбиянинг энг гўзал услуби – ўрнак кўрсатиш, деганлар. Буни ҳаётимда синадим ва аксар ҳолларда болаларимни менинг сўзларимни сўзлаётганини, ҳаракатларимни такрорлаётганини кўраман. Шу сабабли кейинги пайтларда болаларимга уни қилма, буни қилма дейиш ўрнига энг чиройли ўрнакни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдаман.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: “Эҳсонни болаларингизнинг қўли билан қилинг! Уларга эҳсон қилишни ўргатинг”, деган. Бу сўзга ҳам амал қилиш ҳаракатидаман. Бугун болаларим кўчада ёрдамга муҳтож инсон кўрсалар, ёрдам берайлик, дейишади.
Бироқ кузатилаётган айрим ёмонликларни ҳам болаларим мендан ўрганаётганлари ҳақиқат... Худди ўзидан катта инсонлар тик турганда хотиржам ўтиришни онасидан ўрганаётган икки фарзанд каби...

Болаларимизнинг 10–15 дақиқали роҳатини ўйлашдан аввал, уларга одобсизликни “ўргатаётганимизни” ҳам мулоҳаза қилайлик.
Телефондан эртадан-кечгача гаплашиб ибодатларни, умрларни зое қилаётганимизни, бунинг устига оғир гуноҳ – ғийбатни елкамизга олиб, бунинг таълимини бераётганимизни ҳам унутмайлик.

Хулоса қиладиган бўлсак, ҳар бир хатти-ҳаракатимизни олдиндан етти ўлчаб, бир кесайлик, “Болаларимизга нимани ўргатяпмиз?!” деган саволни ўзимизга бериб кўрайлик!

✏️ Нигора МИРЗАЕВА

📚"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қулнинг Аллоҳдан қўрқиши Аллоҳни билгани қадар бўлади.

Фузайл ибн ИЁЗ

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (5.09.2024 -Пайшанба):

тонг - 04:32
қуёш - 05:54
туш - 12:27
аср - 16:56
шом - 18:52
хуфтон - 20:08

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ?

❓CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар", деб сўйишдан олдин қайси сура ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жонлиқ сўйишда муҳими – пичоқ тортиш асносида "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар", дейишдир. Ундан олдин бирор сура ўқиш талаб қилинмаган.
Лекин ҳадиси шарифда келтирилишича, қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқиш тавсия қилинган (Имом Ҳоким ривояти):

إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ

Ўқилиши: "Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн".
Маъноси: "Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

@diniysavollar

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қачонки сен, Аллоҳ таоло бандани кичик гуноҳлар сабабли ушламайди деб, ўз нафсингда ҳотиржамлик эшигини очсанг, қилаётган ушбу кичик гуноҳлар охир-оқибат сени катта гуноҳларни ҳам бажаришга чақиради. Кўпинча аслида кичик бўлган гуноҳлар унга аҳамият бермаслик ва эътиборсизлик оқибатида катта гуноҳларнинг бирига айланади.

Имом Бутий.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…
Подписаться на канал