hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🔴Холиққа маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат йўқ

Ота-онага яхшилик қилиш маъсият бўлмаган нарсаларда бўлиши лозимлиги ҳақидаги масаладаги асосий далиллар қуйидаги оят ва ҳадиси шарифлардир.

1. Аллоҳ таоло Анкабут сурасида айтади:

«Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик. Агар улар сенинг ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун ижтиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма. Қайтишларингиз Менгагинадир. Бас, сизларга қилган нарсаларингизнинг хабарини берурман» (8-оят).

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺ИНСОННИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ДИН БЎЛИШИ МУМКИН

Инсоннинг бирор лаҳзаси йўқки, уни у дин қила олмаса. Ихлос ила инсон ўзининг бутун дунёсига диний тус бера олиши мумкин. Башарти, банданинг юриш-туриши, ҳаракатлари илоҳий аҳкомларга мувофиқ бўлса ва шу билан бирга, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан сақланса, бутун дунёси динга айланиб кетади. Фақат бандасига керак бўлган иш шуки, унинг ҳалол ва ҳаром нарсалар борасида илми бўлмаса, ҳеч йўғи, ҳар куни беш дақиқа бўлса ҳам, таълим учун ажратиб, секин-секин ҳалол-ҳаром масалаларини билиб олсин. Яна бир иш бор: киши ўз хонадонида бир кундан бор-йўғи ўн дақиқани ажратсин ва барча хонадон аҳлини жамлаб, бирорта шундай китобни ўқиб берсинки, у орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини, ҳалол ва ҳаром масалаларини, фарз ва вожиблар нелигини ўрганиб-билиб олишсин. Таълимлар охирида ўқиб-ўрганилган нарсаларга амал қилиш тавфиқини сўраб Аллоҳ таолога дуо қилинг. Шунда сизнинг дунёингиз ҳам динингизга айланиб кетади.

📚 Муҳаммад Тақий Усмоний,
"Дин ва охират фикри" китобидан.


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Тирикмисан ёки ўликми?
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг фарқи худди тирик билан ўлик кабидир», деганлар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

«Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур»
(Раъд сураси, 28-оят).

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Бахт-саодат икки ўринда бўлади:
1. Ато этилган нарсага қаноат қилувчи қалбда.
2. Қазои-қадарга рози бўлган нафсда.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дангасаликнинг зарарлари ҳақида

Дангасаликнинг яна бир номи ишёқмасликдир. Яъни, ишламасдан ейиш ва кўпроқ ўз нафсига ором бериш. Табобат аҳлининг ёзишларича, бу ҳолат тана фаолияти­нинг бузилишини ва аъзоларининг вазифасини бажаришда мушкулликни юзага келтиради. Асаб тизимининг заифла­шиши, мушакларнинг бўшашуви, тана ҳаракати аъзоларининг сустлашиши ва қувватнинг кескин паса­йишига сабаб бўлади.

➡️ https://hidoyat.uz/34192

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Жаннат сўрасанг, «Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман», деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор.
«Аллоҳим, ҳисоб-китобсиз, азоб-уқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил», дегин.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсанг, ўзига ёмонлик қилганларга муомаласини кўр.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (24.08.2024 -Шанба):

тонг - 04:17
қуёш - 05:42
туш - 12:30
аср - 17:11
шом - 19:11
хуфтон - 20:30

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Фаришта ўрнини шайтон эгалламасин!

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинишича, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ўтирган эди. Бир киши келиб Абу Бакр розияллоҳу анҳуни сўка бошлади. Абу Бакр у кишининг сўкишларига жавоб қайтармасдан жим ўтирар, Пайғамбар алайҳиссалом эса ажабланиб, табассум қилиб қўярди. Ҳалиги киши учинчи бор сўкканида Абу Бакр чидолмади, унга жавоб қайтарди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ғазабланиб ўринларидан туриб кетди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расули акрамга етиб: «Эй Оллоҳнинг расули, ҳалиги киши мени сўкканида ўтирган эдингиз, кейин мен унинг сўкишига жавоб қайтарганимда ғазабланиб ўрнингиздан туриб кетдингиз? – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг сўкишларини эшитиб жим турганингда ёнингда бир фаришта бор эди, сенинг номингдан унга жавоб кайтараётган эди. Сўкаётган кишининг айрим сўзларига жавоб кайтара бошлашинг билан фаришта кетиб, унинг ўрнини шайтон эгаллади. Бас, мен шайтон бор жойда ўтиролмайман» – дедилар.

Сунани Абу Довуд. (4896-ҳадис)

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Хузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Саловотлар
🌺 Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.
🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
🌼 Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (23.08.2024 -Жума):

тонг - 04:16
қуёш - 05:41
туш - 12:31
аср - 17:12
шом - 19:13
хуфтон - 20:32

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Жалолиддин Румий айтадилар:

Аллоҳ мардларининг оёқлари остида тупроқ бўл. Сен ҳам биздек ҳасаднинг бошига тупроқ соч!
* * *
Неъматга шукр қилиш неъматнинг ўзи­дан афзалдир.
* * *
Ҳатто шамоллар келиб узр сўраган тақ­дирда ҳам, шох барибир синганича қо­лаверади. .
* * *
Меҳмон келадигандек уйни, ўлим келадигандек юрагингизни тоза тутинг.
* * *
Синган гулнинг шохида турмоғи нақадар мушкул бўлса, яраланган қалб­нинг тузалиши ҳам шунчалик оғир.
* * *
Ҳар ким ўз жасадининг ўлими ҳақида қайғуради. Қалбнинг ўлими ҳақида қай­ғурадиган киши йўқ. Аслида муҳим бўлган нарса қалбнинг ўлиб қолмаслигидир...
* * *
Қанчалик пастдан учсанг, қула­ганингда шунчалик оз дард чекасан... Кибрни ташла, тавозели бўл!
* * *
Кўп маҳзун бўлма! Шуни яхши билгинки, қанчалик йиғласанг, шунчалик куласан...
Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама! Қанча севсанг, шунча севиласан...
* * *
Тилингни нега дуосиз қолдир­япсан? Тақиллатмасдан, эшикнинг очилишини кутяпсанми?

✏️Тўпловчи:
Нигора МИРЗАЕВА


📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💫ВАТАНГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлади.
Ислом КАРИМОВ
Тарих сабоқларидан маълумки, ҳар қандай эзгу ният, орзу ва мақсаднинг рўёбга чиқиши, аввало, Аллоҳ таборака ва таолонинг инояти ва жамиятдаги мустаҳкам тинчлик ва хотиржамликка боғлиқдир. Бу барча замонларда ўз исботини топган ҳақиқатдир.
Аллоҳ инсонни халқ қилди. Ўзи ундан яратгани ва унга қайтарадигани ерга, заминга, она тупроққа муҳаббатни инсон фитратига қориштирди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтадилар: “Башар ўз ерига, гарчи у тап-тақир саҳро бўлса ҳам қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур-ҳаловат, ундан узоқ бўлинганда соғинч, ҳужум қилинганда мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади”.
Ватан ўзлиги, тупроғи ёки обрўсига қилинган фикрий ёки ҳарбий ҳужумга қарши мудофаада туриш.
Зикр қилганларимиздан кўриниб турибдики, ватанни севиш ёки айримлар истеҳзо билан тилга оладиган сўз – ватанпарварлик, ибодат даражасига кўтарилган соф ва асл исломий қадриятдир. Бундай сифатга эга бўлиш мўминнинг асосий хусусиятларидан биридир.
Сир эмаски, ҳозир дунёнинг айрим мамлакатларида беқарорлик, террорчилик, наркобизнес каби миллат танламас иллатлар халқаро хавфсизликка таҳдид солмоқда.
Ватан - бу инсон ва унинг авлод-аждодлари киндик қони тўкилган муқаддас даргоҳдир. Ватан - бу аждодлар маскани, эл-юрт, халқ вояга етган, унинг тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари, қадриятлари чинакамига шаклланиб, ўсиб, камол топиб борадиган заминдир.
Ватан деганда, ҳамиша ўзимиз туғилиб ўсган, кўз очиб кўрган, таълим-тарбия олиб вояга етган, неча-неча авлоду аждодларимиз яшаб ўтган, уларнинг ақл-идроки, меҳнати сарф қилинган юрт кўз олдимизга келади.
Ватан она каби азиз ва мукаррамдир. Ватан инсонга бахт-иқбол берадиган заминдир. Абдулла Авлоний айтганидек: «Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган жойини жонидан ортиқ суяр... Биз туркистонликлар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйганимиз каби, араблар арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимуслар шимол тарафлар, энг совуқ қор ва музлик ерларни бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши туронлик осон ерларга ўз ватанларини ташлаб ҳижрат қилурлар эди».
Ватан - бу халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Ватан - муқаддас қадрият. Тараққиёт ватандан бошланади. У инсоннинг киндик қони тўкилган жой, инсонни ижтимоий етимликдан асровчи манзил, маънавий камолот ва фуқаролик майдони, ҳаёт мактаби, фаровонлик ва бахт-саодат ўчоғидир.
Инсон учун ватан ягонадир. Ватаннинг катта-кичиги ҳам, бой-камбағали ҳам бўлмайди. Ватан танланмайди. Ватан бизнинг молимиз эмас. Шунинг учун ҳам у пулга сотилмайди ва сотиб олинмайди. Ватан инъом этилмайди, қарзга берилмайди. Ватан ҳар бир фуқаро учун муқаддас ва бетакрордир.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов келтирган иборадек, «Ватан - саждагоҳ каби муқаддасдир». Ватанни энг олий неъмат сингари бошимиз узра баланд кўтариб, ҳар он ва ҳар сонияда унинг тупроғини кўзларга суртиб, унга таъзим бажо айлашимиз фарзандлик бурчимиздир. Муқаддас хадиси шарифларда «Ватанни севмоқ иймондандир», дейилган. Яъни иймони бут, виждони пок ҳар бир инсон ватанни севади, уни ғанимлар кўзидан асрайди, унинг яшнаши ва яшаши, ҳурлиги учун курашади.
Ватан меҳрини, ватан сеҳрини, унинг мўътабарлигию улуғворлигини сўз билан ифодалаш қийин.
Ҳар бир баркамол инсон ватан камолоти ва истиқболи, эл-юртининг озодлиги ва мустақиллиги учун ҳамма нарсани, ҳатто ширин жонини ҳам аямайди. Бу ҳақда мавлоно Фузулийнинг, менинг битта ҳаётим бор, бордию мингта ҳаётга эга бўлган тақдиримда ҳам ҳаммасини ватан учун сарфлаган бўлур эдим, деб айтган сўзлари ҳар биримиз учун бебаҳо ўгитдир.
Бу каби ҳолатлар эса бизнинг жаннатмонанд, диёримизда тинч ва фаровон ҳаёт кечираётганимиз учун шукроналар қилишга ва шу барқарорлик ва осойишталикни асраб-авайлаш учун барча имкониятларни татбиқ этишга ундайди.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (22.08.2024 -Пайшанба):

тонг - 04:14
қуёш - 05:40
туш - 12:31
аср - 17:13
шом - 19:15
хуфтон - 20:34

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Уч нарса аёллик латофатини камайтириб юборади:
итоатсизлик, асабийлашиш ва овозни кўтариш.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Огоҳ бўл, олти ҳолатда шайтон устингдан кулади:

-Ғазабланганингда;
-Мақтанганингда;
-Тортишганингда;
-Зоҳидликни даъво қилганингда;
-Оломонга хитоб қилаётиб ҳовлиққанингда;
-Одамларга ваъз айтаётиб, (риё билан) йиғлаганингда.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#muftiy_minbari

📹 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🕌 🇬🇧Энг яхши масжид

Буюк Британияда 2018 йилдан буён «Энг яхши масжид» танлови ўтказиб келинади.
Унда масжидларнинг фаолияти ўн бир мезон асосида баҳоланади. Шу кунга қадар 300 дан ортиқ масжид ушбу танловда иштирок этган.
Бу йил «Энг яхши масжид» йўналиши мукофоти “Ashton” марказий масжидига насиб этди.

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (26.08.2024 -Душанба):

тонг - 04:19
қуёш - 05:44
туш - 12:30
аср - 17:08
шом - 19:08
хуфтон - 20:26

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (25.08.2024 -Якшанба):

тонг - 04:18
қуёш - 05:43
туш - 12:30
аср - 17:10
шом - 19:10
хуфтон - 20:28

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Ҳою-ҳавас ва шаҳватлар сабабли Қуръондан узоқлашиб кетдик. Аллоҳим, мени шаҳватлардан йироқ қилиб, Қуръонни маҳбуб айла!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Онангни бир умр елкангда кўтариб юрсанг ҳам, сени тўққиз ой кўтарганининг ҳаққини адо эта олмайсан!
Аллоҳим! Менинг онамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ҳам жаннат насиб қил!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бир кишига: «Гоҳида танҳо қолишга қандай сабр қиласиз?» дейишди. У шундай деди: «Роббим билан суҳбатлашиб ўтираман. У Зотнинг менга гапиришини хоҳласам, Қуръон ўқийман. У Зотга гапиришни хоҳласам, икки ракъат намоз ўқийман», деди.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌹АЛЛОҲ БИЛАН ҚАНДАЙ БИРГА БЎЛАСИЗ?
Аллоҳ таоло каломида:

«Намозни адо этганингиздан сўнг Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».(Нисо - 103)

«Қуёш оғишидан то кун қоронғусигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» гувоҳлантирилгандир».
(Исро - 78)

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир». (Тоҳо - 132)

Аллоҳ азза ва жалла бизга эслатаётган оятларида унинг бошқа ибодатларга нисбатан намозга кўпроқ эътибор бериши қўрқадиган ҳолдир. Бу ердаги ҳикмат очиқ ва равшан. Ҳикмат шуки инсоннинг Аллоҳ таоло билан бирга бўлишидир. Инсоннинг Аллоҳ билан боғланиб турадиган деразаси – намоздир. Инсон қандай қилиб доим Аллоҳ билан бирга бўла олади? Аллоҳ таоло биз меҳмон бўладигам ва кириб ўтирадиган бирор ерга жойлашишдан ҳоли ва пок бўлса, у замон ва маконга муҳтож бўлмаса бу қандай содир бўлиши мумкин? Ҳолбуки, унинг ўзи замон ва маконни яратувчидир. Сизнинг ҳаёлингизга келган бу нарсаларнинг барчаси Аллоҳга тўғри ҳам келмайди. Шундай экан биз қандай қилиб у билан бирга бўламиз? У билан бирга бўлиш қандай бўлади. Сиз Аллоҳ билан унинг олдига ҳар куни беш маҳал меҳмондорчиликка бориш билан бирга бўласиз. У сизни йигирма тўрт соат орасида беш вақт намоз билан меҳмон қилади. Сиз шу намозда турганингизда у билан бирга эканлигингизни, у сизнинг дуо ва нолаларингизни эшитаётганини ҳамда сиз дуонинг ижобат бўлиш шартларини жойига қўйган бўлсангиз, дуоларингизни ижобат қилишини ишонч билан биласиз. Мана шу Аллоҳ таолонинг меҳмон қилишидир.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Тасаввур қил!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Дуо
Хайрли бир ишни ирода этганда ўқиладиган дуо


الّلهم خرلي واخترلي

Ўқилиши: Аллоҳумма хирлий вахтарлий.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг ишимни яхшиликка бургин ва менга кўп яхшиликни (бажаришни) илҳом қилиб бер.

Термизий 3438 — рақам ривояти.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Тасаввур қил, вафот этадиган бўлдинг. Ёлвординг, дод солдинг сенга яна бир кун берилди. Бу кунингни ўша кун деб бил ва шундай яшагин...

Имом Ғаззолий

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ислом – чиройли ахлоқлар мажмуи

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу подшоҳ Нажоший ҳузурига кирганда, ундан Ислом қандай дин эканини сўрайди.
Жаъфар ибн Абу Толиб: "Эй подшоҳ! Бизга Аллоҳ таоло то ўз ичимиздан, омонатдор, тўғрисўз иффатли ва наслу насби маълум ва машҳур бир кишини пайғамбар қилиб юборгунича жоҳилият ҳолатида яшайдиган, бут-санамларга ибодат қиладиган, ҳаром-хариш нарсаларни ҳам истеъмол қилаверадиган, фаҳш ва бузуқ ишлардан тап тортмайдиган, қариндошлик ва қўшничилик алоқаларини боғламайдиган бир қавм эдик. Пайғамбар алайҳиссалом бизни Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишимизга, тўғри сўзлашга, омонатга хиёнат қилмасликка, ваъдага вафодорликка, силаи раҳмни боғлашга ҳамда қўшниларга яхшилик қилиш каби чиройли хулқлар билан хулқланишга буюрдилар. Шунингдек, ҳаром қилинган нарсалардан ва ноҳақ қон тўкишдан қайтардилар", деди.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…
Подписаться на канал