hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

Ихлос сурасини 200 марта ўқиш гуноҳларни ўчиради

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки кун давомида икки юз маротаба “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиса, ундан эллик йиллик гуноҳи ўчирилади. Илло қарзи бўлмаса”, дедилар.

Сунани Термизий”дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴МУБОРАК ҚЎРҒОННИ АСРАНГ!

🎤Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан юритиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради. Кейин у қурийди. Бас, уни сарғайган ҳолида кўрарсан. Сўнгра уни қуруқ чўпга айлантирур. Албаттта, бунда ақл эгалари учун эслатма бордир.

Зумар сураси, 21-оят

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ризқ Аллоҳдан, ҳаракат бандадан

🎤Ҳасан домла Қодиров

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📌 Ота-онангизни дуо қилишни унутманг!

Роббир ҳамҳума камаа роббаяниий соғийро.📿

🟢 Маъноси: Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин.

🤲🏻 Аллоҳ таоло ҳаёт бўлган ота-оналаримизнинг умрларини узоқ қилсин, ўтганларини эса, Ўз раҳматига ғарқ айласин!


@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аллоҳнинг сиз учун битиб қўйгани, бошқа бировга кетиб қолиши мумкин эмасдир. Сиз хотиржам бўлинг, ҳасад қилманг, гина қилманг. Оқ кўнгил, соф ва тоза қалб-ла ҳаёт кечиринг. Сиз Аллоҳ билан бўлинг, Аллоҳ ҳам сиз билан бўлур!!!

Шайх Шаъровий.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

💍НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛАР
#никоҳ

CАВОЛ: Никоҳ ўқитилаётганда гувоҳлар мусулмон бўлиши шартми? Сабаби чет элда никоҳ ўқитаётган ёшлар кундан кунга кўпаймоқда.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон эр ва аёл никоҳланаётганда иштирок этаётган гувоҳлар балоғатга етган, ақли расо ва мусулмон бўлишлари шарт. Мазкур шартларнинг бири топилмаса, гувоҳлик тўғри бўлмайди ва никоҳ ҳақиқий бўлган ҳисобланмайди.
“Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
ولا ينعقد نكاح المسلمين إلا بحضور شاهدين حرين عاقلين بالغين مسلمين رجلين أو رجل وامرأتين
“Икки мусулмоннинг никоҳи фақатгина мусулмон, балоғатга етган, ақли расо ва ҳур бўлган икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳлигида боғланади”.
Демак, никоҳдаги гувоҳларнинг мусулмон бўлиши шарт. Шундай экан, зарурат бўлганда, ота-оналар маслаҳати билан чет элда турмуш қурмоқчи бўлганлар ўша жойдаги мусулмонлар гувоҳлигида никоҳланишлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

«МАЪРИФАТ УЛАШИШ – ЭНГ ЭЗГУ АМАЛ»
шу шиор остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.

Таҳлилларга кўра, бир дона босма нашрни бир кишидан ўн кишигача мутолаа қилар экан. Мисол учун, биргина “Ҳидоят” журнали бугунги кунда 86 минг нусхада чоп этилаётган бўлса, демак, 860 минг киши ўқийди дегани. Бу яхши, албатта. Бироқ аҳолисининг 95 фоиздан ортиғини мусулмонлар ташкил қиладиган юртимизда мазкур нашрнинг адади янада кўпайса, мақсадга мувофиқ бўлади, иншоаллоҳ.

Давоми...

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (19.08.2024 -Душанба):

тонг - 04:10
қуёш - 05:36
туш - 12:32
аср - 17:16
шом - 19:19
хуфтон - 20:39

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кунда мингта ҳасанотга эриша оласизларми?» деб сўрадилар.
Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким юзта тасбеҳ айтса, унга мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.08.2024 - Шанба):

тонг - 04:07
қуёш - 05:34
туш - 12:32
аср - 17:18
шом - 19:22
хуфтон - 20:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Фатволар тўплами – илм манбаи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузури­даги Фатво маркази томонидан тайёрланиб чоп этилган “Фатволар тўп­лами. 500 саволга 500 жавоб” номли китобни ўқиб ғоят қувондим.

Тўпламда берилган савол-жавоблар ҳар бир мўмин-мусулмон учун ниҳоятда фойдалидир. Уни ўқиган киши эътиқод, бидъат-хурофот, таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж ва умра, қурбонлик, савдо, никоҳ, талоқ, эмизиш, қасам, назрлар, ижара, мерос, руҳий тарбия, зикр каби турли муҳим мавзуларда зарурий билимларга эга бўлади.
Китобда тўғри фатво бериш орқали ин­сонларни яхшиликка йўллаш, ёмон­ликлардан қайтариш савобли, илмсиз, асоссиз берилган ҳар қандай фатво хатарли, нотўғри экани, етарли билим ва тажрибага эга бўлмай туриб фатво бериш оғир гуноҳга йўл очиши, одамларни ихтилофга солиб қўйиши мисол ва далиллар асосида ёритилган.
Айрим кишилар илмни “дунёвий илм”, “диний илм” деб ажратишлари кузатилади. Ислом ди­ни эса инсонларни ҳар қандай фойдали илмни ўр­ганиш­га тарғиб қилади. Зеро, илм бўлмаган жойда қолоқлик, жаҳолат, тўғри йўлдан адашиш бўлади.
Тўплам турли таҳдидлар кучайиб бораётган ҳо­зирги мураккаб жараёнда ғоятда керакли манба бўлиб хизмат қилади. Айниқса, бугунги кунда диний қадриятларимизга қарши қаратилган ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган уйдирма ахборотлар, етти ёт бегоналарга кўр-кўрона эргашишлар, ёшларни залолатга бошловчи “жозибали” тасвирлар, мазҳабсизлик каби иллатларнинг асли пуч, зарарли эканини кўрсатиб бериши ўқувчини ўзига янада кўпроқ жалб этади.
Забардаст аҳли илмлар ҳозирлаган илмий манбаларни ўқиб, “Биз бошқаларга эргашувчи эмас, аксинча, доим эргаштирувчи халқ бўлиб келганмиз”, деган фахрни туйдим.

✏️Султонхожа АРИПХЎЖАЕВ,
меҳнат фахрийси


📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳар ҳолингда яхши ниятли бўлмоққа ғайрат эт.
Ибодатнинг боши ниятдир.


Муҳйиддин ибн_и Арабий

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (16.08.2024 - Жума):

тонг - 04:06
қуёш - 05:33
туш - 12:32
аср - 17:19
шом - 19:23
хуфтон - 20:45

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Интернет ва уяли телефон узоғингни яқин қилади.
Лекин эҳтиёт бўл! Улар жон томирингдан яқин бўлган Зотдан узоқлаштириб қўймасин!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.08.2024 -Чоршанба):

тонг - 04:13
қуёш - 05:38
туш - 12:31
аср - 17:14
шом - 19:16
хуфтон - 20:36

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🔴АВВАЛ ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Намозни биринчи бор бошлаганимда зам сура сифатида ҳар ракатда фақат “Ихлос” сурасини қайта-қайта ўқирдим. Ҳозир бошқа сураларни ҳам ўргандим. Аввал ўқиган намозларим жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз. Чунки, намозда зам сурани ўқиш вожиб амаллардан. Сиз гарчи бир сурани такрор-такрор ўқиш билан бўлса ҳам вожибни бажаргансиз. Валлоҳу аълам.

✅️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Аллоҳим! Қалбларимизни фақат ҳалолга рози қилгин.
Ҳатто муддат узайиб кетса ҳам. Ахир Сен учун ҳеч нарса маҳол эмас!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.08.2024 -Сешанба):

тонг - 04:11
қуёш - 05:37
туш - 12:31
аср - 17:15
шом - 19:18
хуфтон - 20:38

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#xabar #kirish_imtihonlari #talim #diniy
🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА СЎНГГИ КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

🗣 Бугун, 19 август куни пойтахтимизнинг “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги “Тилла Шайх” масжидида диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонининг якуний босқичи бошланди.


Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, мудир ўринбосари Акбар Дўсматов, “Кўкалдош” мадрасаси мудири Маъмуржон Эркаев, "Хадичаи кубро" мадрасаси мудири Марям Абдуллаева ҳамда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

📕 Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланган маросимда сўзга чиққан нотиқлар юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар қаторида диний таълимга бўлган эътибор катта аҳамият касб этаётгани, бунга янги диний таълим муассасалари очилаётгани, мавжудларининг фаолияти доимий равишда такомиллашиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, абитуриентларга имтиҳон топшириш тартиб-қоидалари тушунтирилди.

✍️Шундан сўнг абитуриентлар тест синовига тартиб билан киритилиб, имтиҳонлар бошланди. Мазкур жараён адолатли ўтиши учун соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилот вакиллари жалб этилган.

ℹ️ Маълумот ўрнида мазкур охирги 6-ҳудудда Тошкент шаҳрида имтиҳон топширишни танлаган жами 2 524 нафар абитуриент бир неча кун давомида тест синовларида қатнашади. Уларнинг ота-онаси ва яқинларига имтиҳон жараёнини кузатиш ва кутиб туриш учун махсус шароитлар, яъни соя жойларда катта манитор, стол-стул, сув ва ширинликлар ҳозирланган.

🤲 Аллоҳ таоло имтиҳонларнинг барча абитуриентларга манфаатли бўлишини насиб айласин!

Баҳриддин Хушбоқов,
Даврон Турсунов
(сурат)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 СИЗ ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ОЙНА КАБИДИРСИЗ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Агар қилган яхшилигинг учун одамлардан яхшилик
қайтишини кутсанг, ғам-ташвишинг узайиб кетади.

Яхшиси, «Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Сизлардан мукофот ёки ташаккур истамаймиз» оятини эсингда тут

(Инсон сураси, 9-оят).

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Сени хафа қиладиган нарсани онангга айтма, чунки онанг бунинг учун сендан бир неча баравар ортиқроқ қайғуга ботади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (18.08.2024 -Якшанба):

тонг - 04:09
қуёш - 05:35
туш - 12:32
аср - 17:17
шом - 19:21
хуфтон - 20:41

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴ШАЙТОНГА ДЎСТ ТУТИНМАНГ

Эй, Одам болалари, шайтон Ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз.
(Аъроф сураси, 27-оят).

Шайтон инсониятнинг ота-онаси Одам Ато ва Момо Ҳавони қандай фитнага солгани юқоридаги оятлардан маълум бўлди. У Одам Ато ва Момо Ҳавони гуноҳга чорлаб яланғоч қилди ва жаннатдан чиқаришга муяссар бўлди. Одам болалари бу ҳодисани зинҳор унутмасликлари зарур. Акс ҳолда, шайтон уларни ҳам шармандаларча яланғочлаб, жаннатдан маҳрум этади.
Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга хитоб қилмоқда:

«Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин».

Одам боласи шайтон ва шайтонзодалар билан бўладиган узлуксиз муҳорабада бўш келмаслиги керак. Зеро, у бир озгина суст бўлса, фитна ва мағлубиятга учрайди. Шундай қилиб, жаҳаннам ўчоғига ўтин бўлади. Улар бу олишувда жуда ҳушёр бўлишлари лозим. Чунки Аллоҳ таоло уларга қилган хитобда:

«Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир», демоқда.

Демак, бу жангда шайтон учун қулайликлар бор. Унинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни
кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса, ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки очиқ-ойдин душман бўлган шайтон шарридан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва эътиқод зарур.

«Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз».

Шайтон иймонсизларга дўст бўла туриб, уларни «тузлайди». «Мен сенинг дўстингман, сенга насиҳатчиман» деб, йўлдан уради. Шайтон муҳиблари эса унинг гапига кириб, қилган гуноҳларини хаспўшлаш учун турли баҳоналар топадилар.

📖"Тафсири Ҳилол" китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Одамларнинг ҳожатини раво қилишга сабабчи бўл.
Шунда Аллоҳ сенинг ҳожатинг раво бўлишига ҳам сабаб келтириб қўяди.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:

☝️Доимо тоза овқатларни енг.

☝️Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

☝️Кўп чайнаб, секин енг.

☝️Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

☝️Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

☝️Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

☝️Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

☝️Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

☝️Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

☝️Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

☝️Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

☝️Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

☝️Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

☝️Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

☝️Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмига озор берганларга ҳам яхши муомалада бўлар эдилар. Агар Аллоҳ таолога дуо қилсалар эди, душманлари ҳалок бўлгай эди. Ҳолбуки, кейинги авлодга ибрат бўлиши учун улардан интиқом олиш имкони кўп бўлган, лекин ул табаррук зот уларнинг ёмонликларига қарши яхшилик, жабру жафоларига кечириш билан жавоб берганлар.
Бир куни онамиз Ойша розияллоҳу анҳо сўради:
– Сизнинг бошингизга ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ кун келганми?
Сарвари коинот жавоб бердилар:
– Қавмимга йўлиққанларим ичида энг оғирроғи Ақаба кунида бўлган. Ўшанда мен ўзим Лайл ибн Абдукалолга учраган эдим, у илтимосимни рад этди. Чеҳрамда ғам-андуҳ билан қайтдим. Бир маҳал бошимни кўтарсам, устимда булут соя ташлаб турибди. Қарасам, Жаброил алайҳиссалом турибди. Менга нидо қилди:
– Аллоҳ таоло қавмингиз сўзларини ва илтимосингизни рад этганларини эшитди ва сиз хоҳлаганингизни буюришингиз учун тоғлар фариштасини юборди.
Тоғлар фариштаси менга:
– Раббим мени буйруғингизни бажариш учун ҳузурингизга юборди. Нимани хоҳлайсиз? Агар хоҳласангиз, Маккадаги иккала тоғни уларнинг устига ташлаб қўяман! – деди”.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай дедилар:
– Йўқ! Мен Аллоҳ таоло уларнинг зурриётларидан Аллоҳга ширк келтирмасдан ёлғиз Ўзигагина ибодат қиладиган авлодлар чиқаришидан умидворман!

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…
Подписаться на канал