📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (15.08.2024 - Пайшанба):
⏰ тонг - 04:05
⏰ қуёш - 05:32
⏰ туш - 12:32
⏰ аср - 17:20
⏰ шом - 19:25
⏰ хуфтон - 20:47
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#савол_жавоблар
🔴САВДОДАН КЕЙИН СОТУВЧИНИНГ ҚЎЛИДА ЎЛИБ ҚОЛГАН ҲАЙВОН МАСАЛАСИ
❓ CАВОЛ: Иккита қўйни савдолашиб, нархини келишилгач, қўрада туриб турсин, деб бир-икки кунга қолдириб кетилган. Эртаси куни биттаси ўлиб қолган. Ўлган қўйни зарари кимни зиммасига тушади?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотиб олинган ҳайвонни ўша қўранинг ўзида қолдирилса ва кейин у ҳайвон ўлиб қолса, бу зарар сотувчига бўлади. Чунки бу ерда харидор томонидан ҳайвонни қабз қилиш (қўлга олиш) юзага чиқмаган. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай дейилади:
اشْتَرَى دَابَّةً مَرِيضَةً فِي إصْطَبْلِ الْبَائِعِ فَقَالَ الْمُشْتَرِي تَكُونُ هُنَا اللَّيْلَةَ فَإِنْ مَاتَتْ مَاتَتْ لِي فَهَلَكَتْ هَلَكَتْ مِنْ مَالِ الْبَائِعِ لَا مِنْ مَالِ الْمُشْتَرِي كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ
“Сотувчининг қўрасидан бир ҳайвон сотиб олган харидор: “Бир кеча шу ерда туриб турсин, ўлса менинг зиммамда”, деса ва ўша ҳайвон ўлиб қолса, харидорнинг эмас, сотувчининг моли ҳисобидан ўлган бўлади (“Қозихон”да шундай келган)”.
Демак бу масалада харидор томонидан қабз (тўлиқ қўлга олиш) топилмагани учун, гарчи харидор: "Ўлса, менинг зараримга", деса ҳам сотувчининг мулкида ўлмоқда. Табиийки бу ҳолатда харидор ўлган ҳайвоннинг пулини тўламайди. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
✨Дўстимнинг армони
Аллоҳ бир кишини ҳидоятга йўллаб қўйса, ибодатга қоим бўлиши ҳеч гап эмас экан. Дўстим Зоҳиджон беш маҳал намоз ўқийдиган бўлди. Ҳалол, ичиш-чекишдан йироқ одам эди. Аммо у шу вақтга қадар намоз ўқимасди. Энди эса қазо намозларини ҳам ҳисоблаб, ҳар куни ўқийди. Оиласига ҳам, яқинларига ҳам шуни буюради.
Кимни кўрса, дину маърифатдан гап очади. Билимли бўлса, билмаганини сўрайди. Билмаса, билганини билдиради. У сабаб бўлиб қанча одамлар ҳидоят топди. Намоз кишини тартибли бўлишга, ҳаловат топишга, ёмон ишлардан қайтишига ёрдам беради. Энг асосийси, Раббисини танийди.
Аммо барчага таъсир қилган насиҳатлари икки ўғлига кор қилмади. Бир суҳбатимизда: “Болалар катта бўлгач, гапга кириши қийин бўларкан. Ўғилларим беш маҳал намоз ўқиб, орқамдан дуо қилса, армоним йўқ эди”, деди.
Бир куни масжидда имом-домла: “Ўқиётган сураларингизнинг маъносини тушуниб ўқинглар. Шунда намозларинг янада хушули бўлади”, деди. Бунга амал қилган дўстим доим ёд олган сураларининг маъносини ўқиб юрарди.
Шундай кунларнинг бирида у Моъун сурасининг бир оятини ўқиди: «Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, улар намозларини “унутиб” қўядилар» (4–5-оятлар). У бу сурани ўқиб, “Болаларим намозларини унутиб қўяяпти, охирати нима бўлади?” деди таъсирланиб.
Шунда унга: “Ҳидоят Аллоҳдан. Сабр қил, уларнинг ҳаққига дуода бўл”, дедим. У бошини қимирлатганча тасдиқ этди.
Дўстимнинг бу уринишлари менга ҳам ўрнак бўлиб, оиламга ҳам татбиқ этиб, кўнглим хотиржам бўлди. Қаерда бўлмасин: “Намозда-ку, Аллоҳнинг ҳимоясида-ку”, деб қўяман. Зоҳиднинг бу қадар куюнишини кейин англадим.
Орадан вақт ўтиб, у оғир бетоб бўлиб қолди. Кўргани борганимда фарзандлари ҳаққига дуода бўлишимни сўради. “Нега ўзингга дуо сўрамайсан?” десам, “Мендан кўра уларга кўпроқ дуо керак”, деди. Шу хасталик боис дунёни тарк этди.
Қачон масжидга борсам, дўстим ёдимга тушиб, армонда кетди-я, дея ўйлаб юрардим.
Бир куни жума намозида катта ўғлини кўриб, беихтиёр қувондим. “Қанийди шуни отаси кўрганида эди, армони қолмасди”, дедим ўзимга ўзим. Вақт ўтиб, иккинчи ўғли ҳам масжидда тез-тез кўринадиган бўлди.
Шунда: “Дўстим, армонинг ушалди, хотиржам бўл”, дея ҳаққига дуо қилдим.
✏️Муҳаммадали СОИПОВ,
Риштон тумани
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌺ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмига озор берганларга ҳам яхши муомалада бўлар эдилар. Агар Аллоҳ таолога дуо қилсалар эди, душманлари ҳалок бўлгай эди. Ҳолбуки, кейинги авлодга ибрат бўлиши учун улардан интиқом олиш имкони кўп бўлган, лекин ул табаррук зот уларнинг ёмонликларига қарши яхшилик, жабру жафоларига кечириш билан жавоб берганлар.
Бир куни онамиз Ойша розияллоҳу анҳо сўради:
– Сизнинг бошингизга ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ кун келганми?
Сарвари коинот жавоб бердилар:
– Қавмимга йўлиққанларим ичида энг оғирроғи Ақаба кунида бўлган. Ўшанда мен ўзим Лайл ибн Абдукалолга учраган эдим, у илтимосимни рад этди. Чеҳрамда ғам-андуҳ билан қайтдим. Бир маҳал бошимни кўтарсам, устимда булут соя ташлаб турибди. Қарасам, Жаброил алайҳиссалом турибди. Менга нидо қилди:
– Аллоҳ таоло қавмингиз сўзларини ва илтимосингизни рад этганларини эшитди ва сиз хоҳлаганингизни буюришингиз учун тоғлар фариштасини юборди.
Тоғлар фариштаси менга:
– Раббим мени буйруғингизни бажариш учун ҳузурингизга юборди. Нимани хоҳлайсиз? Агар хоҳласангиз, Маккадаги иккала тоғни уларнинг устига ташлаб қўяман! – деди”.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай дедилар:
– Йўқ! Мен Аллоҳ таоло уларнинг зурриётларидан Аллоҳга ширк келтирмасдан ёлғиз Ўзигагина ибодат қиладиган авлодлар чиқаришидан умидворман!
📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
🧰 @HidoyatUz
📢 12 ТА ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КИРИШ ИМТИҲОНИ “ҲИДОЯ” МАДРАСАСИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
🗣 Бугун, 13 август куни Наманган шаҳрида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги кириш имтиҳони бошланди. Мазкур мадраса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024–2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бешинчи ҳудуд саналади.
📍 Эрта тонгдан абитуриентлар тест синовларини топшириш учун мазкур даргоҳга етиб келди. Улар билан бирга келган ота-она ва яқинлари учун алоҳида салқин жой ва зарур шароитлар тайёрланган.
✅ Эътиборлиси, ушбу ҳудудда юртимиздаги 12 та диний таълим муассасасига кириш истагидаги ва ўзи яшайдиган жойга яқин бўлган мазкур мадрасада имтиҳонларни топширишни танлаган 2 261 нафар водийлик ёшлар тест синовларида қатнашмоқда. Жорий йилдаги ўқишга кириш имтиҳонларида яратилган қулайлик кўплаб ҳамюртларимизни мамнун этди. Яъни эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ёки Тошкентдаги диний таълим муассасасига ҳужжат топширган Андижон, Наманган ва Фарғонадаги абитуриентлар ортиқча оворагарчиликсиз ўз ҳудудида имтиҳонларни топшириш имконига эга бўлди.
🔴Ризқни ҳалолдан топиш
🎤Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби
🧰 @HidoyatUz
#савол_жавоблар
🔴ЖАМОАТ ИМОМ ЁКИ ҚАВМДАН БИРОР КИШИНИ КУТИБ ТУРАДИМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Масжидда жамоат намозга ҳозир бўлиб турганда имом ёки жамоатдан баъзи одамлар кеч қолса, уларни кутиб туриладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муаззин ҳам, имом ҳам жамоат йиғилгандан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Имомни эса одамларга малол келмайдиган миқдорда кутилади. Чунки масжидда имомлик қилишга ундан ҳақлироқ киши йўқ. Ҳадиси шарифларда биров эга ёки ҳақли бўлган жойларда бошқалар имомлик қилишидан қайтарилган.
Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَلَا يَنْتَظِرُ الْمُؤَذِّنُ وَلَا الْإِمَامُ لِوَاحِدٍ بِعَيْنِهِ بَعْدَ اجْتِمَاعِ أَهْلِ الْمَحَلَّةِ إلَّا أَنْ يَكُونَ شِرِّيرًا وَفِي الْوَقْتِ سَعَةٌ فَيُعْذَرُ
“Муаззин ҳам, имом ҳам маҳалла аҳли йиғилганидан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Лекин жуда ёмон (зарар берувчи) киши бўлса ва ҳали намознинг вақти кўп бўлса, уни кутиш жоиз. Бу ҳолат узрли ҳисобланади” (“Баҳрур-роиқ” китоби).
Имом Таҳтовий бу масалада шундай дейдилар:
والحاصل أن التأخير اليسير للإعانة على الخير غير مكروه ولا بأس أن ينتظر الإمام إنتظارا وسطا كما في المضمرات قوله ( مع مراعاة الوقت المستحب ) فلا يجوز التأخير عنه إلى المكروه مطلقا
“Бу масалада хулоса шуки, яхшиликка ёрдам бериш ниятида иқоматни озгина кечиктириш макруҳ эмас. Имом ҳам жамоат йиғилишини ўртача даражада кутса, бунинг зарари йўқ (“Музмарот” китоби). Бу ҳукмлар мустаҳаб вақтни риоя қилиш билан бўлади. Яъни иқоматни мустаҳаб вақтдан макруҳ вақтгача ҳеч ҳам кечиктириш жоиз эмас” (“Хошиятут-Таҳтовий” китоби).
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом хуфтонни кечанинг учдан бирига кечиктирганлари, кейин масжидга чиққанларида саҳобийлар у зотни кутиб туришгани ҳақида баён қилинади. Бундан жамоат имомни кутиши шариатда жорий экани келиб чиқади.
Бунинг устига масжидларда намоз ўқиб беришга энг ҳақли киши – шу ернинг расмий имомидир. У ҳақли бўлган жойда бошқа киши имомлик қилиши тўғри эмас. Шунинг учун одамларга малол келмайдиган вақтгача уни кутилади. Қавм, ҳадиси шарифларда баён қилингани каби, намоз ўқилишини кутиб ўтирган вақтда ҳам намоз ўқиганлик савобини олади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🧰 @HidoyatUz
Тўсиқлар пайдо бўлганида йўналишни ўзгартиринг, мақсадга эришиш қарорини эмас. Абу Али ибн Сино
🧰 @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Роббим! Ўзимни яхши кўрганимдек, бошқаларни ҳам яхши кўришни ўргат! Одамларни ҳисоб-китоб қилганимдек, ўзимни ҳам ҳисоб-китоб қилишни ўргат!
🌐 @HidoyatUz
Muflis kim?Shayx Alijon qori rasmiy
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
sahifalari👇
🌙 ОМИНА ОНАМИЗНИНГ ВАФОТЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌙 ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ
🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
🕌 Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
🟢Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
🌺Имом Шаъроний қуддиса сирруҳу айтади:
“Аллоҳ таоло менга қилган энг катта меҳрибонлиги бировдан ғазабланиб, унинг зарарига қилган дуойимни қабул қилмаганидир”.
✈️ @HidoyatUz
ФАҚР (йўқчиликка қаноат) уч қисмдир:
биринчиси – ҳеч кимсадан нарса истамас, берсалар ҳам олмас, бу қавм руҳонийлардандир, Ҳақдан бошқасига муҳтож бўлмас, кўнгилларидан не кечса, жаноби Ҳақ ўзи эҳсон этур;
иккинчиси – халқдан бирон нарса истамаслар, берсалар – олурлар, булар кўнгил аҳлидирким, авосит (ўрталар, ўртаҳоллар) дерлар;
учинчиси – сабр қилурлар, нафсларига истаган нарсасини бермаслар.
ҲАЗРАТИ БИШРИ ҲОФИЙ
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📹 СЕНДАН ҲАРАКАТ-МЕНДАН БАРАКАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🔴Ҳозирги уяли телефонлар жуда енгил. Улар бу дунёда одамларга енгил бўлиши мумкин. Лекин охиратда баъзилар улар воситасида гуноҳлар қилгани учун оғир юкка айланиши мумкин. Шундай экан, уларни дунё ва охиратда манфаат берадиган нарсаларга ишлатинг!
🧰 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (14.08.2024 - Пайшанба):
⏰ тонг - 04:03
⏰ қуёш - 05:31
⏰ туш - 12:33
⏰ аср - 17:21
⏰ шом - 19:26
⏰ хуфтон - 20:48
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ ФАЗИЛАТИ ВА ЗИЁРАТИ
Бақиъ қабристони Масжидун Набавийнинг шарқий томонида юз метр узоқликда жойлашган. Мадинага борган киши уни зиёрат қилиши шаръий амаллардан ҳисоб ланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ҳам Бақиъ қабристонини тез-тез зиёрат қилиб турардилар. Бу қабристонда ўн мингдан зиёд саҳобалар дафн қилинган. Усмон розияллоҳу анҳу, Ойша розияллоҳу анҳо, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқинлари, фарзандлари Фотимаи Заҳро, Руқайя, Умму Кулсум, Зайнаб, Иброҳим розияллоҳу анҳум ва бошқа жуда кўп улуғлар дафн этилган.
Бақиъ қабристони ва Уҳуд шаҳидлари ётган масканларни зиёрат қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо қилиш суннатдир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бақиъ ва Уҳуд аҳлларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуолар қилганлар.
📚Китоб номи: “Умра – улуғ амал”
🧰 @HidoyatUz
#ibrat
📹 УЛАМОЛАР-ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Сийрат
3 КУНДА ЯРИМТА НОН ЕГАН РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ
🌴Кунларнинг бирида Фотима розияллоҳу анҳо оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир парча нон олиб келдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бу нима, эй Фотима?” деб сўрадилар. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: “Ўзим ёпган нондан сизга олиб келдим. Сизга олиб келмагунимча кўнглим тинчимади”, деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу – отангиз уч кундан бери еган илк егулик”, дедилар.
🌙 Абу Толҳа розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламга очликдан шикоят қилдик. Қорнимизга (боғлаб олинган) биттадан тошни олиб кўрсатдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам иккита тошни олиб кўрсатдилар”.
☪️ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласи бир кунда икки марта егулик емаган, еса ҳам, биттаси хурмо бўлган” (Имом Бухорий ривояти).
⏺Очлик – нафсни енгишнинг энг самарали йўли. Очлик нафс учун оғир синовдир. Очлик туфайли ақл-тафаккур чархланади. Қўрқув ва безовталик кетади. Организм ўз-ўзини тозалайди, тиклайди. Доимо тўйиб юриш ҳам жисмга, ҳам руҳга ўта зарарли. Шунинг учун меъёрида оч юриш жисм учун ҳам, руҳ учун ҳам фойдалидир.
Даврон НУРМУҲАММАД
@muminalaruzb
🔴Ота-онангизни дуосига шошилинг!
Муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌺Аллоҳнинг муҳаббати
Кимдир биздан: “Аллоҳ таолонинг бандаларига муҳаббатининг бирор далили борми? Яъни, Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибондир, карамлидир, лекин муҳаббатли эканига бирор далил борми?" деб сўраши мумкин.
Бунга уламолар кўплаб далилларни келтиришган. Мисол учун, қачонки бандада муҳаббат бўлса, у ўз маҳбубига қанча кўп яхшилик қилса ҳам, оз деб билади. Бунинг акси ўлароқ, агар маҳбубидан бирор арзимас ва оз туҳфа олса ҳам, уни қадрли ва жуда кўп деб билади.
Бу ҳол Аллоҳ таоло ва банда орасида ҳам борлиги Қуръони каримда баён этилган. Аллоҳ таоло бандаларини дунёда минглаб, балки ундан-да зиёда неъматлар билан сийлаган бўлса ҳам, лекин Қуръони каримда марҳамат қилади:
«Сиз: “Дунёнинг матоҳи оз”, деб айтинг» (Нисо сураси, 77-оят).
Маҳбуб тарафидан бўлгани учун бандалар қисқа умрларида ўз ҳожатларидан ортиб Аллоҳ таолони ёд қилсалар, ибодатни тўкис адо этсалар, муродларига эришади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар» (Аҳзоб сураси, 41-оят).
Субҳоналлоҳ! Маҳбубидан бўлган амални кўп деб, Ўзи берган неъматларини оз деб марҳамат қиляпти Раббимиз. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган муҳаббатининг далилидир.
Бошқа ояти каримада бундай марҳамат қилинади:
«Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир» (Бақара сураси, 257-оят).
Субҳоналлоҳ! Қандай бахт ва саодат, Аллоҳ таолонинг марҳаматики, бир сўз билан буюк Раббимизга иймон келтирганларга Ўзининг муҳаббатини эълон қиляпти.
✏️Шайх Зулфиқор
Аҳмад Нақшбандий
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.08.2024 - Сешанба):
⏰ тонг - 04:02
⏰ қуёш - 05:30
⏰ туш - 12:33
⏰ аср - 17:22
⏰ шом - 19:28
⏰ хуфтон - 20:50
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ НОМИМИЗНИ БЕРКИТСА-ДА АХЛОҚИМИЗНИ ЯШИРОЛМАЙДИ!
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Тасаввуф шайхларининг биридан сўралди:
"Нима учун ёши катта инсонларни ҳурмат қилинади?"
Шайх: "Аллоҳни биринчи танигани учун".
"Ёши кичик инсонга нима учун меҳр-шафқат кўрсатилади?"
Шайх: "Гуноҳи ва масияти камлиги учун", деб жавоб берди.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (12.08.2024 - Душанба):
⏰ тонг - 04:00
⏰ қуёш - 05:29
⏰ туш - 12:33
⏰ аср - 17:23
⏰ шом - 19:29
⏰ хуфтон - 20:52
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#кун_ҳикмати
Қачон Қуръонни қўлга олсанг, шайтон ғазаб қилади.
Агар уни очсанг, шайтон йиғлайди.
"Бисмиллаҳ" ни айтганингда, у ичидан кетади.
Тиловатга киришсанг, у сени тўхтатишга ҳаракат қилади.
Бироқ, сенинг иймонинг, иншааллоҳ, шайтондан кучлидир.
Буни тарқатгин, сенга ажр бўлади, иншааллоҳ.
Улашинг ↘️
Телеграм | Веб-сайт | Инстаграм