hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

#дуо

Allohim! Muslima qizlarga Maryamning pokligini, musulmon yigitlarga Yusufning iffatini ato et!


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤲 Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи Ёқубжон домла Мансуровнинг волидаи муҳтарамалари Иноят ҳожи онанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Мусибат дамларида марҳуманинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз ва барча яқинларига Аллоҳ таоло гўзал сабр берсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

MUSLIM.UZ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Фикрингни қабул қилишни хоҳламаганлар уни нотўғри англаш учун мингта йўл қидиради.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Дин насихатдир

🎤Ҳасан домла Қодиров

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴ХАРИДОР МАҲСУЛОТНИ ТАТИБ КЎРИШИ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Бозорда сотилаётган маҳсулотларни харидорлар еб кўриши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор сотиб олмоқчи бўлган мева ёки бирор егуликдан сотувчининг рухсати билан мазасини татиб кўриши дуруст. Агар сотувчи бунга рухсат бермаса ёки бундан сотувчи зарар кўрадиган бўлса, изн сўрамасдан ундан истеъмол қилиб бўлмайди.
Бундаги асл қоида шуки, бозорда сотилаётган нарса сотувчининг мулкидир. Шундай экан, бировнинг рухсатисиз, унинг мулкидан олиш (ейиш) жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзганинг мулкини ноҳақ ейишдан қайтарган:
"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ
“Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo...” (Нисо сураси, 29-оят).
Аммо бозорларда сотувчилар харидорлар еб кўришлари учун олма ёки нок каби меваларни кесиб-бўлаклаб қўйган бўлади. Бу нарса бозорларда урфга кирган ва ундан олиб еган кишидан ҳеч ким норози бўлмайди. Бунда ўша маҳсулотдан сотиб олмоқчи бўлган киши эгасининг рухсатисиз татиб кўриши мумкин. Агар ўша мева ёки маҳсулотлардан олиш мақсади бўлмаса, ундан рухсатсиз татиб кўрмаслиги керак бўлади. Уламоларимиз ишлаб чиққан фиқҳий қоидалардан бирида:
الْعَادَةُ مُحَكَّمَةٌ
“Одат – ҳакам қилингандир”, дейилган (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).
Яъни, шаръий далилларга зид келмайдиган урф-одат ҳалол-ҳаром, ҳақ-ҳуқуқ масалаларида ҳакам бўлади ва шу урфга кўра амал қилиш дуруст бўлади.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу каби масалаларда жорий урфга ҳам қаралади: агар урфда сотувчининг розилигисиз маҳсулот таъмини татиб кўриш жорий бўлган ва одатда сотувчи бундан зарар кўрмайдиган бўлса, ундан татиб кўриш дуруст. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бошини ўпиш вожиб бўлган зот

Давоми...

Бир кеча Кисрони ўғли ўлдирди ва Форс давлати парчаланиб кетди.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳу даврида Византияга қилинган юришда мусулмонлар билан асир тушди. Византияликлар асирларга насронийликни қабул қилса, озод этишларини, қабул қилмаса, турли қийноқлар билан ўлдирилишларини айтишди.

Қирол Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳуга бундай деди: “Агар насронийликни қабул қилсанг, озод бўлганингдан кейин сенга қизимни бераман ва мулкимга шерик қиламан”.

– Бутун Византия тупроқлари тугул, араб ва ажам тупроқларини қўшиб берсанг ҳам, динимдан қайтмайман!

– Ундай бўлса, ўлдириласан!

– Жонимни олишга кучинг етади. Бироқ қалбимдан эътиқодимни олишга етмайди!

Қирол мақсадига ета олмагач, Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуни хочга михлатди. Камончилар унинг қўллари ва оёқлари яқинига ўқ ёғдирдилар. Айни замонда бир қозон сув қайнатилди. Насронийликни қабул қилмаган бир мўмин қозонга ташланди. Барча бу манзарага гувоҳ бўлди. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу қозон бошига келтирилди. Шу пайтда Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу йиғлай бошлади. Қирол уни қўрқди, деб ўйлаб, динига чақирди. Рад жавобини олгач, сўради: “Ундай бўлса, нега йиғлаяпсан?” “Биз мўминлар Аллоҳ йўлида ўлишдан қўрқмаймиз. Йиғимнинг сабаби бошқа. Бошимдаги сочим толаларича жоним бўлсаю, барчасини диним йўлида фидо этсайдим, дея хаёл қилдим. Шу тушунча мени йиғлатди”, деб жавоб берди саҳоба. Ислом шарафига муносиб тарзда айтилган бу сўзни эшитгач, қирол яна бир таклиф билдирди: “Бошимдан ўпасан, сени озод этаман!”

Византия мулкининг қаршисида иймонидан кечмаган Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу бир насронийнинг бошини қандай ўпсин?! Аксинча, бундай таклиф берди:

– Агар барча мусулмонларни озод этсанг, шартингни бажараман!

Қирол рози бўлгач, Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу унинг бошини ўпишга шайланаркан: “Бу одам, Аллоҳ душманларидан бири. Мусулмон биродарларимни қутқариш учун қилаяпман бу ишни”, деб ўйлади.

Саҳоба шартни бажарди. Қирол ҳам сўзида туриб 80 нафар мусулмонни озод қилди. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳунинг иймон йўлидаги фидокорлиги, матонати 80 нафар мўминнинг озод этилишига сабаб бўлди. Мадинага қайтган мусулмонларни кутиб олган ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуни табриклади ва тўпланганларга қарата: “Абдуллоҳ қиролнинг бошини ўпиб, 80 мусулмон биродарини озод этилишига васила бўлди. Шу сабабли Абдуллоҳнинг бошидан ўпиш ҳар бир мусулмонга вожиб бўлди. Аввал мен ўпаман!” деди ва унинг бошидан ўпди.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофанинг ота томондан насаби ҳазрат Луайда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга, она томондан эса Бану Ҳориса уруғига боғланади. Икки марта Ҳабашистонга ҳижрат қилди. Бадр жангидан кейин Мадинага келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга барча ғазотларда иштирок этган Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу бир гал Аллоҳ Расули тартиблаган 50 кишилик сарияга қўмондан этиб тайинланган.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу ҳазрат Усмон ҳалифалиги даврида Мисрда вафот этди.
Аллоҳ барча саҳобалардан рози бўлсин!

✏️ Исломбек Анорбоев,
Зангиота тумани "Фатҳ" жоме масжиди имом ноиби

📚"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Диндаги мусибатдан бошқа ҳар қандай мусибат арзимас ва кичикдир. Шунинг учун Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусибатимизни динимизда қилмагин», деб дуо қилардилар.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#muftiy_minbari

📹 ДИНИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ЎЙИН ҚИЛМАНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Аллоҳга тақво қил!
Бепарво бўлсанг ҳам, У Зот кутмаган томонингдан ризқ бераверади!
Ризқ берувчи Аллоҳ экан, нега камбағалликдан қўрқасан?
Ахир қушга ҳам, денгиздаги китга ҳам У Зот ризқ беради-ку!
Кимдир ризқ фақат куч, ақл билан топилади, деб ўйласа, у ҳолда чумчуқ ёки бургут ҳеч нарса ея олмас эди.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Ким олдинги гуноҳлари кечирилишини истаса...

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳаҳи лазий касааний ҳазаа ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар. Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: "Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин".

"Азкор". Анвар Аҳмад таржимаси
.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Китоб ўқишингиз учун 10 та сабаб

1. Мия фаол тарзда ишлашни бошлайди.
2. Дунёқараш кенгаяди.
3. Фантазия ривожланади.
4. Луғат бойлиги ва саводхонлик даражаси ошади.
5. Китоб стрессдан халос этади.
6. Интеллектни ривожлантиради.
7. Хотирани мустаҳкамлайди.
8. Алсгеймер касаллигининг олдини олади.
9. Ижодий фикрлаш қобилиятини оширади.
10. Уйқу сифатини яхшилайди.

Китоб ўқишни кундалик одатга айлантирсангиз, сизни ажойиб ўзгаришлар кутяпти!

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бошини ўпиш вожиб бўлган зот

Ҳудайбия сулҳидан кейин Набий алайҳиссалом Исломга чорлаб, бошқа давлатлар ҳукмдорларига мактуб йўлладилар.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу Форс ҳукмдори Кисрога мактуб элтди. У Кисронинг ҳузурига бориб, кириш учун изн сўради.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу шоҳ ҳузурида бошини тик тутган ҳолда турарди. Унинг сиймосида Ислом динининг салобати, қалбида эса эътиқодига бўлган юксак ишончи кўриниб турарди. Шоҳ хизматчиларига мактубни олишни буюрди.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу бунга қарши чиқди: “Йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мактубни қўлингга беришимни амр этганлар! У зотнинг амрларини бузмайман”, деди.
Элчи мактубни подшоҳга топширди. Кисро котибига уни ўқишни амр этди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг расули Муҳаммаддан Форс халқининг буюги Кисрога!..”

Шу жумлалар ўқилиши билан шоҳнинг ғазаби қўзиб, бўйин томирлари бўртиб чиқди. Чунки хат унинг эмас, Пайғамбар алайҳиссаломнинг исмлари билан бошланган эди. Бақирди, чақирди. Шунда Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу бундай деди: “Эй Форс халқи! Умр аталмиш саноқли кунларни пайғамбарсиз, китобсиз ўтказасиз, тушдагидек ҳаёт кечирасиз! Ҳолбуки, Ер юзининг сиз ҳукм юритаётган қисми анча тор. Эй Кисро! Сендан аввал қанчадан-қанча дунё ва охират ҳукмдорлари ўтди. Охират ҳукмдорлари бу дунёдан ҳам насибаларини олдилар. ...Сизлар биз келтирган бу ишдан нафратланиб, назарингизга илмаяпсиз. Лекин, Худо ҳаққи, қаерда бўлсангиз ҳам, сиз назарингизга илмаган нарса ҳузурингизга келса, ундан қўрқасиз ва ҳимоялана олмайсиз!”

Кисро унинг бу сўзларини тингламайдиган даражада жаҳл отига минган эди: “Буни қара, қулим менга мактуб ёзяпти! Ахир мулк, салтанат соҳиби менман! Фиръавн Бани Исроилни қул қилган эди. Сиз улардан яхши ҳам, кучли ҳам эмассиз. Сизни зудлик билан ўз ҳукмронлигим остига олишимга нима тўсқинлик қилади? Мен Фиръавндан яхшироқ ва кучлироқман!”

Кисро хатни олиб, охиригача ўқимай йиртиб ташлади, одамларига элчини ташқарига чиқариб ташлашни буюрди. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу туясига ўтириб кетаркан, ўзига ўзи деди: “Худо ҳаққи, менга икки йўлдан қай бири насиб қилса, ғам чекмайман. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг буйруқларини бажардим”.
Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу Мадинага келиб, вазиятни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга билдирди.

Кисронинг мактубни жаҳл устида йиртиб ташлаганини айтганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Парча-парча бўлсинлар! У менинг мактубимни парчалаганидек, Аллоҳ унинг салтанатини парчаласин! Ўз қўли билан ўз салтанатини парчалаб юборди!” дедилар.

Давоми бор...

📚"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 “Кимнинг одоби бўлмаса, унинг илми йўқдир.
🌺Кимнинг сабри йўқ бўлса, унинг дини йўқдир.
🌺Кимнинг тақвоси бўлмаса, унда Аллоҳга яқинлик йўқдир”.

Ҳасан Басрий


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (2.08.2024 -Жума):

тонг - 03:46
қуёш - 05:19
туш - 12:34
аср - 17:31
шом - 19:42
хуфтон - 21:08

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🐟⚡️ЭЛЕКТР ТОКИ ОРҚАЛИ БАЛИҚ ОВЛАШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Динимизда электр токи ёрдамида балиқ овлаш дурустми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Электр токи орқали балиқ овлаш шаръан жоиз эмас. Бунда ток кучланиши кучли ёки кучсиз бўлишининг фарқи йўқ. Чунки ток орқали ов қилиш катта-кичик балиқлар ва сувдаги кўплаб жонзотларнинг қирилиб кетишига ёки азобланишига олиб келади. Бу динимиз кўрсатмаларига зиддир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳайвонни овлаётганда унга кўп азият бермасдан, қийнамасдан ўлдиришга буюриб шундай марҳамат қилганлар:
إنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإحْسَانَ علَى كُلِّ شيءٍ، فَإِذَا قَتَلْتُمْ فأحْسِنُوا القِتْلَةَ، وإذَا ذَبَحْتُمْ فأحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ.
яъни: “Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзган. Агар (ҳайвонни) ўлдирмоқчи бўлсангиз, қийнамасдан ўлдиринглар. Агар (ҳайвонни) сўймоқчи бўлсангиз, қийнамасдан сўйинглар. Сизлардан бирингиз тиғини ўткирлаб олсин, сўяётган ҳайвонини роҳатлантирсин!” (Имом Муслим ривояти).
Ундан ташқари электр токи орқали балиқ овлаш балиқларнинг наслини ҳам беҳудага қиради. Сабаби электр токи балиқларни катта-кичик деб ажратмайди, бирдек зарар келтиради. Ўлжаликка эса фақат йирик балиқлар мос келади. Майдалари ва уруғлари шунчаки нобуд бўлади. Йўқотилганлар ўрни тўлиш ўрнига камайиб бораверади. Уруғланиш бўлмагач, балиқлар кўпаймайди, насл давом этмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
"ما من إنسان يقتل عصفورًا فما فوقها بغير حقها إلا سأله اللّه عنها" (رواه النسائي)
“Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса (ўлдирса), албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайди”, деганлар (Имом Насаий ривояти).
Қолаверса, динимизда инсон, ҳайвон, ҳатто ўсимлик наслини қиришни фасод — бузғунчилик деб аталган. Аллоҳ таоло айрим бузғунчи кишиларни қоралаб шундай деган:
وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الْأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْفَسَادَ
“(Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#xabar
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 САФАР ОЙИ БОШЛАНДИ!

Сафар ойида тўй қилса, сафарга чиқса бўлади(ми?)

Сафар ойи қандай ой?
Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир...
🖥 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (6.08.2024 -Сешанба):

тонг - 03:52
қуёш - 05:23
туш - 12:34
аср - 17:28
шом - 19:37
хуфтон - 21:02

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЭНГ ОҒИР ВИДОЛАШУВ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарча пардасини туширдилар ҳамки, аламлари олдингидан-да кучая бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бошларини Оиша онамизнинг қўйнига қўйдиларда қўлларини самога кўтариб: "Рафийқи Аъло, Рафийқи Аълога...” дедилар. Сўнг қўллари ёнларига тушди. Ўлим фариштаси энг покиза руҳни олиб кетди. Ана шу лаҳзада буюк шахс соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт қиссалари ўз ниҳоясига етди. Бир-бирининг гўштини еяётган, ўзаро зулм, куфр ва туғён ботқоғига ботган оламни қутқариб, уларга нур таратган, устиларидан куфр машаққатларини итқитиб ташлаган зотнинг ҳаёти ниҳоясига етди. Ана шундан сўнг катта фожиа юз берди. Саҳобалар хабарнинг қўрқинчидан эсанкираб қолишди! Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу хабар Мадина четроғидаги Сунҳ деган жойда эканлигида етиб келди. Ўша лаҳзада у зотнинг ҳолати ҳақида сўраманг. У киши ҳеч қаерга қарамай тўғри ҳужраи муборак томон йўл олди. Бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини очди. У зотнинг юзларида нурни, ҳурриятни, ҳидоятни, бутун тарихни, эски хотираларни кўрди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни видолашув ўлароқ ўпар экан, кўз ёшлари дарё бўлди, оғриқли йиғи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳуввиллаб қолган қалбини ўртарди. Шундан сўнг: “Эй Аллоҳнинг Расули, тириклигингизда ҳам хушрўй эдингиз, ўлимда ҳам хушрўй бўлдингиз”, дедилар. Суюклиларига видолашув назарини ташладилар. Бу инсонни танимасдан илгари ўзининг ҳам қалби акс-садолар билангина тўлган уйга ўхшарди. Танигандан кейин эса, илм, ирфон ва иймон-ла тўлди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Кошки кетмасангиз эди”, дея ҳайқирди. У зотнинг уни чиқмаса-да мазкур ҳайқириқни бутун борлиқ ешитди. Ўрнидан турар экан, елкасида оғир жудолик деб аталмиш залворли тоғ бор эди. Боз устига уммат ўртасида бўлинишга йўл қўймаслик юки ҳам бу зот гарданига тушганди. Ногоҳ Умар розияллоҳу анҳуга кўзи тушди. Умар масжидда қиличини яланғочлаб одамларга: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлди деса, бошини оламан!" дея ҳайқирардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган, у зотни энг яхши таниган, шариатлари ва буюк муваффақиятларини энг яхши биладиган киши Умарга: “Жим бўл, эй Умар!” деди. Сўнг қалблари тилка-пора бўлиб, турли ҳаёлларга борган одамларга қарата: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилган бўлса, бас, у зот вафот этдилар. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ ҳаргиз ўлмас!” деди. Шу гапдан кейин Умар розияллоҳу анҳу чўккалаб қолдилар. Умар розияллоҳу анҳу ҳушидан кетди: “Шу йўсинда вафот этдилар! Мен билан хайрлашмасдан кетиб қолдилар!" Чўриларни калтаклаб, болаларни қўрқитишнигина қойил ҳиладиган, оддий ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб юрган кишидан инсу жиннинг шайтонлари қочадиган Умарул Форуқни ясаган зот энди йўқ! Умар розияллоҳу анҳу энди у зот билан бирга ўтира олмайдилар, қўлларидан тутолмайдилар, муаттар бўйларини ҳидлолмайдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу эса мутлақо гапирмай қўйдилар. Инсонлар у зотга гапирар, лекин Усмон уларга жавоб қайтармас эди. Саросимага тушиб қолганлари учун ушбу борлиқда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанозаларидан бошқасини кўрмай, гўёки ҳаётдан зериккан одам сингари бўлиб қолдилар. У зотни етаклаб юришди, холос. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса хабарни эшитибоқ, кучдан қолиб, ерга йиқилдилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эса Мадина кўчаларини фақат зулматли ҳолда кўрадиган бўлиб қолди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эса қўлида таёқ билан тупроқ ўйиб: "Пайшанба куни. Пайшанба куни қандай кун? У Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам беморни зиёрат қилган кун", дерди тинмасдан.

📚«Буюк шахсият» китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌐 Интернет зинога сабаб бўлмасин!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#китобдан_парча

🔴 Сизни шундай дўстингиз борми?

📚 "Ҳидоят" журнали

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Бир киши Ҳузайфа ибн Ямонга «Мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқаман» деган эди, у зот: «Мунофиқ бўлганингда бундан қўрқмас эдинг (Қўрқяпсанми, демак мунофиқ эмассан)», дедилар.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Сени ёқтирмайдиган одамга эҳтиром билан муомала қил. Шунда уни хорлаган бўласан!

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ОТАМДАН КЎРА ЯХШИРОҚ ОТА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак Рамазон ҳайити куни чопқиллаб ўйнаб юрган болалар олдидан ўтиб қолдилар. Уларорасида бир бола ўзи алоҳида йиғлаб ўтирар эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ёнига бориб сўрадилар:
– Эй болакай, нега йиғлайдирсан?
– Эй амаки, қўяверинг, менинг дардимни сўраманг! Менинг отам ғазотда вафот этди. Энди мен шундай ҳайит байрам кунида кўнглимга сурур бағишловчи ота топа олмайман! – жавоб берди бола.
– Хоҳлайсанми, мен сенга ота бўламан, Фотима опа бўлади, Ойша она бўлади?
– Эй Аллоҳнинг Расули, мени афв қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болани етаклаб уйига олиб бордилар. Қорнини тўйғазиб, кийим-кечак кийдирдилар. Қўлига озроқ пул бериб:
– Энди бориб ўртоқларинг билан ўйнайвер! – дедилар.
Бола фахру ифтихорда қайтганини кўрган ўртоқлари сўрашди:
– Сенга не бўлди, боягина йиғлаб ўтирган эдинг, энди бўлса ўзингда йўқ хурсандсан?
– Отамдан кўра яхшироқ отани, онамдан кўра яхшироқ онани кўрдим! – жавоб қилди болакай.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Ранги ва кийими сен билан бир хил кўринган ҳар бир
киши ҳам дўст бўлавермайди. У душман бўлиши ҳам мумкин…

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🔴ЎЛИМТИКНИНГ СУЯГИДАН ИМПЛАНТ ТИШ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Шариатда тиш даволатиш, пломба ёки ясама тиш қўйдириш жоиз. Ҳозирда имплант тиш учун турли металлар билан бирга, ҳайвонларнинг суякларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бунда ўлимтик ҳайвоннинг суяги, шунингдек, чўчқа ва одамнинг суягидан фойдаланиш динимизда мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имплант тиш деганда металл винт ёрдамида суякка жойлаштириладиган ва тиш илдизи вазифасини бажарадиган мослама тушунилади. Ушбу мослама чўчқа ва одам суягидан бошқа ўлимтик ҳайвоннинг суягидан бўлиши шариатимизга кўра жоиз саналади. Чунки барча ҳанафий фуқаҳоларимиз ҳамда моликий уламолардан Аллома Ибн Ваҳб ҳайвонлар гарчи ўлимтик бўлса ҳам уларнинг суягидан фойдаланиш мумкин эканига фатво беришган. Аллома Ибн Нужайм бу борада Имом Муҳаммаднинг қуйидаги гапларини келтирадилар:
قال محمد في السير الكبير لا بأس بالتداوي بالعظم إذا كان عظم شاة أو بقر أو بعير أو فرس أو غيره من الدواب إلا عظم الخنزير والآدمي فإنه لا يمكن التداوي بهما ولا فرق فيما يجوز بين أن تكون ذكيا أو ميتا رطبا أو يابسا .
“Имом Муҳаммад “Сиярул кабир”да айтадилар: “Суяк билан даволаниш жоиз. Бунда суяк қўй, мол, туя ёхуд бошқа ҳайвонларнинг суяклари бўлиши керак. Лекин чўчқанинг ва одамнинг суяги бундан мустасно. Чунки бу иккисиники билан даволаш мумкин эмас. Суяк билан даволашда ҳайвон шаръий сўйилган ёки ўлимтик, ҳўл ёки қуруқ бўлишининг фарқи йўқ” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Чўчқанинг гўшти, ёғи ва суяги нажосат экани ва ундан фойдаланиш жоиз эмаслигига барча фуқаҳолар ижмо қилишган. Одамнинг суягидан фойдаланиш жоиз эмаслиги, унинг мукаррамлиги, улуғлигига, қадр-қиммати сабаблидир.
Демак, ҳанафий мазҳабига кўра, одам ва чўчқанинг суягидан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг, гарчи ўлимтик бўлса ҳам, фойдаланиш ёки даво сифатида ишлатиш жоиз. Чунки суякда ҳаёт бўлмагани сабабли у пок ҳисобланади. Демак, одам ва чўчқадан бошқа жонзотларнинг суягидан имплант тиш учун фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ГУНОҲ ҚИЛИШДАН ТЎХТАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💬Касбидан барака топиши учун нима қилиш керак?

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Манба: @Islomuz

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴 Ҳазрати Умарнинг мусибатларни қандай қарши олишлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…
Подписаться на канал