hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🌺Расулуллоҳнинг исмлари нега кам зикр этилган?

Аллоҳ таоло нега Расулуллоҳ соллал­лоҳу алайҳи ва салламнинг муборак исмларини Қуръони каримда бор-йўғи беш марта зикр қилган?


Набий алайҳиссаломнинг муборак исмлари Оли Имрон сураси 144-; Аҳзоб сураси 40-; Муҳаммад сураси 2-; Фатҳ сураси 29- ва Саф сураси (Аҳмад) 6-оятларида зикр қилинган.
Лекин исмлари беш ўринда зикр қили­ниши у зотнинг бошқа пайғамбарлар­га нисбатан эҳтироми кам эканини англат­майди, балки Аллоҳ таоло Пайғамбари­мизга 13 та оятда “Эй Набий”, 2 та оятда “Эй Расул!” деб мурожаат қилган. Аслида, юксак эҳтиромга сазовор кишига исми билан эмас, балки унвони, да­ражаси ва мавқеи билан хитоб қилинади.

Бундан ташқари, Қуръони каримда буй­руқ майлида келган барча ҳукм оятлари бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­ламга мурожаатдир. Шу орқали у зот­нинг ум­матларига таълим берилган. Охир­замон умматини эса, Аллоҳ таоло бошқа умматлардан улуғлаб, мақтаган: “Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз” (Оли Имрон сураси, 110-оят).
Бу ҳам аслида Пайғамбаримиз алай­ҳиссаломга берилган таърифдир: у зотнинг умматлари энг яхши уммат экан, ўзлари энг улуғ Расулдирлар.
Аллоҳ таоло Қуръони карим­да сўнгги ум­матга 90 ўринда “Эй иймон келтир­ганлар!” деб мурожаат қилган. Демак, инсонларнинг “иймон келтирганлар” деган шарафли номга са­зовор бўлишларига асос Набий алай­ҳиссаломнинг рисолатларидир.

✏️Толибжон НИЗОМ

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин!

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🔴ЎТГАНЛАР ҲАҚИДА “РАҲМАТЛИ” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.
Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10 оят).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.
Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Аллоҳим! Гуноҳларим кўпайди, уларни кечир.
Айбларим кўриниб қолди, уларни яшир. Қалбимдаги қайғу оғирлашди, уни арит. Нафс Сенинг йўлинг томон қадам ташлади, уни ҳидоят қил!

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (25.07.2024 -Пайшанба):

⏰ тонг - 03:35
⏰ қуёш - 05:12
⏰ туш - 12:35
⏰ аср - 17:36
⏰ шом - 19:50
⏰ хуфтон - 21:20

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қачон бир яхшилик қилсанг, дарҳол бекит. Агар сенга яхшилик қилишса, уни оламга ёйиб, достон эт.

Изоҳ. Бировга қилган яхшилигингни бекитишинг, балки унутишинг сени икки балодан қутқаради: бири – шуҳрат, иккинчиси – миннат. Шуҳрат балоси сени такаббурликка бошлаб, шайтонга ошна қилиб қўяди. Миннат балоси эса қилган яхшилигингнинг савобини куйдиради. Натижада қанча машаққат билан топилган бебаҳо бойликни бир нафасда йўққа чиқариб, қашшоққа айланиб қоласан.
Бировнинг сенга қилган яхшилигини унутмаслик билан икки саодатга эришасан: бири – руҳингни кўтариб турадиган шавкат, иккинчиси – хайр амал қилишга доимий рағбат. Оллоҳ ато этган улуғ мартаба бандаликни сидқи дилдан ҳис эта олган инсон ҳаргиз руҳан чўкмайди. Бандалигини бўйнига олган инсонгина қилган яхшилигини эсдан чиқариб, ўзига қилинган яхшиликни мудом кўз олдида тута оладиган даражада ички қувват – шавкатга эга бўлади. Бировнинг сенга қилган яхшилигини яширмасдан ошкор қилишинг, аввало, инсонларга ибрат, қолаверса, хайр амалга рағбатинг борлигидандир.

“Унвонул баён”дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 БАРЧА ИШЛАРДА ОТА-ОНАНГИЗ БИЛАН МАСЛАҲАТ ҚИЛИНГ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🧕🏻Ислом аёлга шараф берди

Жоҳилият даврида аёлнинг нафақат ҳуқуқлари оёқости бўлган, балки жамиятда инсон сифатида ўрни ҳам бўлмаган. Айрим араб уруғлари эса, туғилган қиз болани тириклайин кўмишни одатга айлантиришган.
Ислом келиб аёлларнинг ўрни ва шаънини шарафлади. Аёл – она, сингил, жуфти ҳалол ва қиздир. Уларга алоҳида эътибор қаратди. Ҳатто қиз фарзандни тарбиялаб, одобини гўзал қилишнинг мукофоти жаннат деб эълон қилди.
Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 19-оятида бундай деган: «Ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса».
Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: “Аёлларга ширинсухан бўлинг, имкониятингиздан келиб чиқиб хатти-ҳаракатингиз ва ташқи кўринишингизни гўзал қилинг, уни қандай (кўринишда) бўлишини ёқтирсангиз, сиз ҳам унга шундай бўлинг”, деган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёл тўрт нарса учун никоҳга олинади: моли, насаби, жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Аёл моли, насл-насаби, чиройи ва дини учун никоҳга олинади. Вақт ўтгани сари чирой кетади, насаб бузилиши, мулк эса завол топиши мумкин. Аммо буларнинг энг муҳими аёлнинг диндорлиги, Аллоҳга бўлган иймони, муҳаббати ва тақвоси эрнинг ҳам диёнатига катта манфаат ва барака келтиради.
Уламолар қиз фарзанд кўрган кишига хурсандчилик изҳорини кўпайтиришни ҳамда бош фарзанди қиз бўлган келинларни баракали ва қадами қутлуғ, деб улуғлашни таъкидлаганлар. Шунингдек, киши фарзандларига ҳадя бермоқчи бўлса, қизлардан бошлаш лозим, деганлар.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг уч қизи ёки уч синглиси ёхуд икки қизи ёки икки синглиси бўлиб, уларнинг одобини яхши қилган ва улар ҳақида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур”, дедилар (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).
Имом Шаъбий: “Кишига аҳли аёли ва ўзига қилган нафақаси учун етти юз мартадан ҳам кўпроқ савоб берилади”, деган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганингиздир. Мен сизларнинг ўз аҳлимга энг яхши муносабатда бўлувчироғингизман”, деганлар.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоятида бардавом, оналаримиз, опа-сингилларимиз, аҳли аёл ва қизларимизга гўзал муносабатда бўлишни насиб айласин.

✏️ Фаррух АБДУЛЛАЕВ,
Янгийўл тумани “Зайд ибн Собит” жоме масжиди имом-хатиби

📚 "Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🗣 УЛАМОЛАР АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИБ, САМИМИЙ МУЛОҚОТЛАР ҚИЛМОҚДАЛАР

📍Қўқон ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар аҳоли вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар, юзма-юз мулоқотлар ва жонли савол-жавоблар ўтказмоқдалар.

💬Суҳбатларда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори диний-маърифий жабҳада ҳам жуда катта ўзгаришлар амалга оширилгани, 100 та янги жоме масжид очилгани, кўплари ҳавас қиладиган даражада обод бўлгани, Қуръони карим курсларида бир неча ўн минг фуқаро Қуръони каримни мутолаа қилишни ўргангани, ҳаж-умра сафарига борган кишилар сони сезиларли ошгани кабиларни айтиш баробарида оят ва ҳадислар асосида мана шундай неъматларга шукр қилиш зарурлиги билдирилди.

🟢Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига элу юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш кабиларга урғу қаратилди.


Учрашувларда риё-хўжакўрсин иллатлари, илмсиз фатво бериш, шаръий масала айтиш, жамоада тафриқа, бўлинишлардан сақланиш ва бидъат-хурофотларни тарк этиш кабиларга ҳам тўхталинди.

🟠Иштирокчиларнинг мурожаат-таклифлари эшитилди, оилавий, ижтимоий ва ибодатга оид саволларига батафсил жавоб берилди.
Мулоқотлар самимий ва юқори кайфиятда ўтмоқда. Қўқон ва Марғилон шаҳарлари сафари давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар
уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Иймон шижоати

Давоми...

Қуёш ботиб, кеч киргач, Холид уйи­га қайтди. У отасига ҳар кунги одати – кечки саломни бермасдан, ўз хонасига ўтиб ётди. Унинг бутун фикру хаёлини Муҳаммад даъват этаётган дин ҳамда отасининг раҳм-шафқатдан йироқ зўравонларча айтган таҳдидли сўзларидан хавфсираш эгаллаб олди.
* * *
Тун охирлаб, тонг отай деб қолганда уйқуга кетди. Орадан озгина вақт ўтар-ўтмай кўрган даҳшатли тушидан бутун бадани титраб деди: “Аллоҳга қасамки, кўрган бу тушим ҳақ тушдир”.
* * *
Холид тушида жаҳаннамнинг чуқур Саҳиқ водийси четида турганини кўрди. Бу водийда юракни қинидан чиқазади­ган ва жонларни қаттиқ сиқадиган эшак ҳанг­рашидек олов алангаланиб ловуллаб турарди. У водий қирғоғидан узоқлашмоқчи бўлганида отаси пайдо бўлиб, қўполлик билан уни олов қаърига торта бошлади. У отасига қаттиқ қаршилик кўрсатиб, жон ҳалпида оловдан узоқлашмоқчи бўларди. У мадори қуриб ҳолдан тойгунича отаси билан қаттиқ олишди. Чунки жаҳаннамга қулашига бир баҳя қолганди. Тўсатдан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ пайдо бўлиб, икки қўли билан белбоғидан ўзига тортиб олди ва уни жаҳаннамдан қутқариб қолди.
* * *
Тонг ёришгач, Холид ибн Саид ибн Ос Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг уйига ўтди. Бунга сабаб шуки, улфат ва қадрдонлиги учун бу туши ҳақида сўраб ўзига қаноат ҳосил қилиш эди. Кўрган тушини айтиб берганида ҳазрат Абу Бакр унга бундай деб насиҳат қилди:
– Эй Холид, Аллоҳ сенга бир яхшиликни хоҳлабди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳни тўғри ва ҳақ дин билан юборди. Бу дин кўп ўтмай ҳамма динлар устидан ғолиб чиқади. Гарчи мушриклар ёмон кўрсалар ҳам. Эй Холид, агар унга эргашсанг, сенга жаннат эшиклари очилади, сен билан дўзахнинг ораси тўсилади. Аммо сени жаҳаннамга тортган отанг ўзи унга тушувчидир.
* * *
Абу Бакрнинг сўзи далда бўлиб, Холид Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг олдиларига борди. Ўша вақтда Расули акрам “Ажйод” деган жойда яширин ибодат қи­лаётган эдилар. У кўришиб бўлгач:
– Эй Муҳаммад, бизларни қайси амалга даъват этасиз? – деди.
Набий алайҳиссалом:
– Сизларни шериги йўқ ёлғиз Аллоҳга, Унинг бандаси ва Расули эканимга иймон келтиришга, зарар ҳам, фойда ҳам бермайдиган, ўзига ким ибодат қилиб, ким юз ўгираётганини фарқ­ла­майди­ган ­тошларга ибодат қилиш­дан воз ке­чишингиз­га даъват қиламан, – дедилар.
Буни эшитиб Холиднинг қалби очи­либ деди:
– Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва албатта сиз Аллоҳнинг бандаси ва Расули деб гувоҳ­лик бераман.
Холид бу динга бешинчи ёки олтинчи киши бўлиб иймон келтирди. Негаки, бу улуғ фазлга Хадича бинти Хувайлид, Зайд ибн Ҳориса, Али ибн Абу Толиб, Абу Бакр Сиддиқ, Саъд ибн Абу Ваққос ундан олдин эришган эдилар.
* * *
Расулуллоҳ алайҳиссалом саҳобала­рига Ҳабашистонга ҳижрат қилишга рухсат бергач, Холид ибн Саид ибн Ос ва унинг хотини Омина бинти Халаф Хузоъий ҳам бирга йўл олди. У ерда Аллоҳга даъватчи ҳолда ўн йилга яқин қолиб кетишди. Эр-хотин фақат мусулмонлар Хайбарни фатҳ этишгандан ке­йин Мадинага қайтиб келишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг қайтиб келганидан беҳад хурсанд бўлдилар. Муҳожирларга улуш ажратганларидек унга ҳам Хайбар ўлжаларидан улуш бердилар. Уни Яман­га волий қилиб қўйдилар. У Яманда Расу­луллоҳ алайҳиссалом Аллоҳ ҳузурига риҳ­лат қилгунларича волий бўлиб турди.
* * *
Абу Бакр Сиддиқнинг халифалик замонида Холид ибн Саид ибн Ос Шом шаҳрига отланган қўшин байроғи ости­да Рум диёрига йўл олди. У жанг майдонларида шижоат билан мардонавор жанг қилди.
Мусулмонлар қўшини олдига чиқиб, отлиқ аскарларидан бири менга чиқа­диган борми, деб яккама-якка жангга чорлади. Холид ибн Саид унинг даъватига кўра муборазага чиқди. Икки отлиқ кучи борича жанг майдонида жавлон урди. Ҳар бири рақибига қаттиқ зарба бериб, устига ташланарди. Бир пайт румлик жангчининг қиличи унга урилди. Холид жанг майдонига йиқилди...
Шундан сўнг икки қўшин бир-бирига ташланди. Жанг якунида мусулмонларнинг қўли баланд келди.

✏️ Муҳаммаджон МУКАРРАМОВ
тайёрлади.

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (23.07.2024 -Cешанба):

⏰ тонг - 03:33
⏰ қуёш - 05:10
⏰ туш - 12:35
⏰ аср - 17:37
⏰ шом - 19:52
⏰ хуфтон - 21:22

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Авзоъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Қиёмат куни бандага дунёдаги ҳар бир вақт ва фурсат кунма-кун, соатма-соат кўрсатилади. Ўшанда банда Аллоҳ таолони зикр қилмаган ҳар бир фурсати учун ҳасрат-надомат чекади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Эртанинг ғамини деб бугунингни қийинлаширма, чунки эртанинг ғами ҳали келиб улгургани йўқ! Агар шундай қилсанг, бугуннинг шодлигидан ҳам маҳрум бўласан!

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (26.07.2024 -Жума):

тонг - 03:37
қуёш - 05:13
туш - 12:35
аср - 17:35
шом - 19:49
хуфтон - 21:18

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ақли бор-у, тақвоси йўқ банда – шарманда..

Давоми...

“Кимнинг муомала либоси кирланиб қолса, Аллоҳга яқин инсонларга яқин бўлолмайди”.

Изоҳ. Муомала – муктасаб илм. Ҳар бир инсон муомала одобини ўзлаштириши мумкин. Шунинг учун муомала либосга ўхшатиляпти. Қалб кирланса, ҳаммада ҳам уни поклаш имконияти йўқ. Лекин либосни кирдан поклаш енгил, ҳаммабоп иш. Гарчи танага нисбатан либос иккиламчи нарса бўлса-да, кўп вазиятларда айни шу иккиламчи нарса асосий ўринга чиқади, қийин масалаларнинг осон ечилишига сабаб бўлади. Бу билан инсон табиатида муҳим қолиб, номуҳим нарсага эътибор қаратиш етакчи демоқчи эмасмиз. Балки ичкарининг поклиги ташқарида ҳам акс этиб турса, ишлар натижали бўлишини айтмоқчимиз, холос. Мўмин, мусулмон инсон қўпол, қўрс бўлса, мана шу ичкарига ташқарининг мувофиқ келмаганидир. Бундай ҳолатда суҳбатдошингиз сизни танимайди, бегонасирайди, сизга ишонмайди. Ишончни йўқотган кишининг эса иши орқага кетади. Сўфи Оллоёр айтганидек:
Агар сўрсанг улуғларнинг ишини,
Набот эт тил, на бот оғрит кишини.
Совуқ айғунча, эй халқи замона,
Забона хавфидин муҳр эт забона.
Чу Нўъмон муҳрида бул эрди мактуб:
“Қулил хойра ва илло фаскут”, эй хўб.
«Агар сўзлаш бобида улуғлар қандай йўл тутган, деб сўрайдиган бўлсанг, сенга маслаҳатим шуки, тилинг, “нов­вот”дек ширин бўлсин, тез-тез, яъни ҳар айтган сўзинг билан кишининг дилини оғритма. Эй замона киши­си, совуқ сўз айтиб дилозорлик қил­гунча дўзахни кўз олдингга келтир, жаҳаннам оловининг тилидан хавф эт, бу хавф билан тилингни муҳрла. Сенга ўрнак бўлсин, эй яхши инсон, улуғ имомимиз Нўъмон ибн Собит раҳимаҳуллоҳ муҳрида бундай ёзув бор эди: “Айтадиган гапингда яхшилик бўлса, гапир, йўқса, жим бўл».

“Хулқ-атвор шаробининг ўткир­лигини риёзат аралашмаси билан синдир”.

Изоҳ.Ёмон хулқ ўткир шаробга ўхшатиляпти. Бундай хулқдан маст бўлган кишининг ақли лойқаланади. Бу “шароб”нинг қувватини ибодат риёзати кесади.

“Ақл изорини тақво иплари билан боғла”.

Изоҳ.Ақл бамисоли авратни ёпиб турадиган иштонга ташбеҳ қилиниб, фақат ақлга суяниб қолишнинг оқи­батидан огоҳлантириляпти. Ақл бор-у, тақвоси – Аллоҳдан қўрқинчи бўлмаган инсон гўё иштонининг боғичи бўшаб, уятли ҳолга тушган кишига ўхшайди. Шунинг учун ҳам ақлнинг иштонини тақво боғичлари билан маҳкам боғлаб қўйиш буюриляпти. Акс ҳолда, фақат ақлга суяниб қолган киши шарманда бўлади.

(Давоми бор.)
Рашид ЗОҲИД таржимаси

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 ҲИКМАТ ИЗЛАГАНГА ҲИКМАТДИР ДУНЁ,
ИЛЛАТ ИЗЛАГАНГА...

Машойихларнинг айтишича, бир киши денгиз бўйида сувга тушиб, бир пой ковушини йўқотиб қўйиб, денгиз соҳилига “Денгиз ўғри!” деб ёзибди.
Бир балиқчи шу ердан кўп балиқни овлабди ва соҳилга “Денгиз жуда сахий!” деб ёзибди.
Бир онанинг ўғли шу ерда чўкиб ўлибди ва у соҳилга “Денгиз қотил!” деб ёзибди.
Бир ғаввос эса у ердан кўп дуру гавҳарлар топибди ва “Денгиз жуда олийжаноб!” деб ёзибди.
Шунда денгиздан тўлқин кўтарилибди-да, соҳилдаги ҳамма ёзувларни ўчириб ташлабди ва “Денгиз бўламан десанг, одамларнинг гап-сўзларига эътибор берма!” дебди».

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Шақиқ Балхий шундай деган эканлар: «Мен шоир эдим. Аллоҳ менга тавбани насиб қилди. Ўз ҳисобимдан уч юз минг дирҳам пулни эҳсон қилдим. Йигирма йил битта жун чопонда юрдим. Риё қилган бўлсам керак, деб ўйлаб юриб, бир куни Абдулазиз ибн Руввод билан учрашиб қолдим. Шунда у киши: «Гап арпа нон ейиш ва жун чопон кийишда эмас, гап Аллоҳ таолони қалбдан таниш, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, Аллоҳдан (тақсимотидан) рози бўлиш ва Аллоҳ ҳузуридаги нарса одамларнинг қўлидаги нарсадан ишончли эканига ишонишда».

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚЎРҚИНЧЛИ ХАБАР

Имом Қуртубийнинг “Аҳкомул Қуръон" китобида шундай сўзлар бор: "Инсон 60 йил яшаб, тунлари ухлаб, ярим умрини беҳуда кетказиши ва кундузининг олтидан бирида дам олиш учун ухлаши жуда катта аҳмоқликдир. Бас, умрининг учдан икки қисми кетиб, 20 йили қолади. Инсон қолган учдан бир умрини ҳам фоний лаззат учун совуриши ва йўқликка юз тутмайдиган Беҳожат ва вафо қилувчи Зот ҳузурида боқий лаззат учун бир кечани бедор қилмаслиги жаҳолат ва нодонликдир. Афсуслар бўлсинки, бизга берилган умр давомида Раббимизга 2 ёки 3 йилгина ибодат қиламиз. Намоз ўқувчиларнинг қай бирининг ибодати қабул бўлиши эса фақат Аллоҳга аён. Аммо ибодатсиз кимсалар эса Парвардигорлари учун бир дақиқа ҳам вақт сарфламайдилар, балки ҳаётларини қорин ва ўткинчи дунё бойлиги учун совурадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Одам боласи қорнини фақат тупроқ тўлдиради” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Ҳадисдаги тупроқ қабр дегани. Биз мана шундай арзимас вақтда дунёни ўйлаб қилган ибодатимиз билан кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатни орзу қиламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агар бир киши туғилган кунидан бошлаб, қартайиб ўлгунга қадар юзи билан (ерга) йиқилиб, Аллоҳ азза ва жалла ибодатида бўлса, ўша куни у (амали)ни арзимас санайди, албатта. Ва ажр ва савобни кўпайтириш учун дунёга қайтишни орзу қилади” (Имом Аҳмад ривояти). Яъни, охиратда бериладиган мукофотлар учун бизнинг умр бўйи қилган ибодатимиз арзимасдир. Аммо Аллоҳ таолонинг раҳмати кенг, биз арзимасак ҳам неъматларини ато қилаверади. Унутмайлик! 63 йиллик ҳаётимиздан 2 ёки 3 йили бизнинг ҳақиқий умримиздир!

«Фазилатли амаллар» китобидан.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴НИКОҲСИЗ ЭКО ҚИЛСА БЎЛМАЙДИМИ?
#никоҳ #ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 7 йил бўлди фарзандимиз йўқ. ЭКО га ҳам хўжайинимни уруғлари чиқмади, шунга қайнимни уруғидан ЭКО қилдирмоқчи эдик. Никоҳсиз ЭКО қилдиришни хоҳламайман. Шу масалага қандай маслаҳат берасиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар сунъий уруғлантириш амалиётини ўта зарур ҳолатда ва фақат ўрталарида шаръий никоҳ бўлган эр-хотинлар орасидагина амалга оширишни жоиз деб ҳисоблайдилар. Сиз бу борада қуйидаги фатвони ўқиб чиқинг (/channel/diniysavollar/270).
Фарзанд кўрмаслик ҳам Аллоҳ таолонинг синови ва дардларнинг бири ҳисобланади.
Қуръони Каримнинг Шўро сурасининг 49-50 оятларида:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ
"Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур".
أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ
"Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай*. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир".

Бу оятдан маълум бўладики, фарзандли бўлиш ёки бепуштлик Аллоҳнинг қудрати ва ҳикмати билан содир бўлади. Ҳар бир мўмин инсон ўзининг тақдирини қабул қилиб, унга шукр қилиши ва бу синовга чиройли сабр қилиши лозим.
Бироқ, касалликдан даволаниш динимиз кўрсатмасидир. Шунинг учун сиз ҳам Аллоҳ таолога дуо ва илтижо қилган ҳолатда фарзанд кўриш чораларини ҳалол йўлларидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ақли бор-у, тақвоси йўқ банда – шарманда...

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари Қуръони каримда ҳикмат дея зикр этилган. Ҳикмат “жавомеъул калим”(қисқа лафзда кўп маъноларни жамлаш) услуби орқали намоён бўлган. Бу неъмат Аллоҳнинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга берилган эди.

Муҳаммад ибн Омир ибн Шарафиддин Шибравий

“Унвонул баён” китоби муаллифи Абу Муҳаммад Жамолиддин Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Омир ибн Шарафиддин Шибравий (вафоти ҳижрий 1171, милодий 1757 йил) калом, ҳадис, фиқҳ, усулул фиқҳ илмларида етук олим бўлиши билан бирга, ўз замонасининг назмий девон тартиб берган мумтоз шоирларидан, адаб илми бўйича рисолалар битган, баёнда мазмун ва шакл уйғунлигини ҳис қилиш малакасига эга инсонлардан эди. Табиийки, бу имтиёз адибга “жавомеъул калим” услубини ўзлаштиришга имкон берган. Муаллиф мўъжаз жумлада инсоннинг ўзи билан ўзи ва атрофдагилар билан муносабатидаги нозик нуқталарни бўрттириб, заррабин остида кўрсатар экан, бу сирли жозиба ўқувчини ўзига тортади, қўйиб юбормайди, мутолаа­дан узилолмайсиз...

Шу боис ушбу маънавий завқни сиз азиз муштарийларга ҳам илингимиз келди. “Мутолаа” рукни остида “Унвонул баён”дан парчалар бериб боришни лозим топдик.

“Елиб-югурувчиларнинг кўпи ўзига жабр қилаётган, тўхтаб турувчиларнинг кўпи сайр қилаётган бўлади”.

Изоҳ. Мақсадни аниқлаштирмасдан елиб-югураётган одам тентакка ўхшайди. Қаерга боришининг маълуми йўқ, бир у ёққа, бир бу ёққа чопаверади. У қанча жонига жабр қилиб ҳаракатланмасин, тўхтовсиз бу ҳаракатлар гўё ҳаракатсизликка баробардир. Шундай инсонлар бор, бошқалар кунлаб, ойлаб оёғини чарчатиб, жонини койитиб қўлга киритган натижага гўё бир зумда, ўтирган жойида эришади. Лекин уни ҳеч нарса қилмасдан ўтирган ҳолида мақсадига етди десак, янглишган бўламиз. Чунки ҳисоб-китоб қилинса, унинг натижага етгунча тўккан терлари нариги кишининг умр бўйи қилган ҳаракатларини ғарқ қилиб юборадиган даражада! Холис тўкилган мана шу терлар ҳурмати тўхтаб тургандек кўринган бу инсонга Аллоҳ таоло сабабларини тўғрилаб қўйди ва натижалар унинг ёнига келди.

Нариги киши ўзига, жидду жаҳдига кўпроқ суянгани учун бир-бирини тақозо қилувчи сабаблардан сабабларга ўтиш билан тинимсиз ҳаракатда, гўё натижалар томон чопиш билан овора...

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.

Абу Сулаймон Дороний.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ БУГУН ҚЎҚОН ШАҲРИДАГИ "ДЕГРЕЗЛИК" МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

Шу йил 23 июль, сешанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қўқон шаҳридаги "Дегрезлик" масжидида жамоат билан хуфтон намозини адо қиладилар.

🎙Хуфтон намозидан аввал Муфтий ҳазратлари мухлис халқимизга маърифий ва мазмунли суҳбат қилиб берадилар, Иншааллоҳ.

📚 Мўмин-мусулмонларимизни ушбу маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Али, уч нарсани кечиктирма: (вақти) келганда намозни, ҳозир бўлганда жанозани ва тенгини топганингда эрсиз аёл-қизни» , дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴 ХОТИНИГА, СЕН МЕНГА ҲАРОМСАН, ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?
#талоқ

CАВОЛ: Мен телефонда хотинимга 1 марта “Талоғингни бердим”, деб, сўнг 2 марта “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан” деб айтганман. Шунда 3 талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки талоқ тушган ҳисобланади. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар, (маҳр бериш билан бирга) қайтадан никоҳ ўқитишлари шарт бўлади.
Телефон орқали бўлса ҳам хотинига “Талоғингни бердим”, деса, бу билан бир ражъий талоқ тушади. Агар ундан кейин: “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан”, деса, бунда боин талоқ тушади ва ушбу ибора икки маротаба такрорланган бўлсада, иккинчиси ҳисобга олинмайди. Уни аввалгисидан хабар бериш деб саналади. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
) لَا ) يَلْحَقُ الْبَائِنُ ( الْبَائِنُ ) إذَا أَمْكَنَ جَعْلُهُ إخْبَارًا عَنْ الْأَوَّلِ : كَأَنْتِ بَائِنٌ بَائِنٌ ، أَوْ أَبَنْتُكِ بِتَطْلِيقَةٍ فَلَا يَقَعُ لِأَنَّهُ إخْبَارٌ فَلَا ضَرُورَةَ فِي جَعْلِهِ إنْشَاءً
“Агар аввалгисидан хабар қилишнинг имкони бўлса, боин талоқ боинга қўшилмайди. Масалан, “сен боинсан, боинсан ёки сен боинсан, сени бир боин талоқ қилдим”, каби гапларда (иккинчи айтилган) талоқ тушмайди, чунки бу хабар беришдир, уни янгидан айтилган талоқ қилишга зарурат йўқ...” (“Дуррул мухтор” китоби).
Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тавбанинг даражалари:
• авом халқ куфр, бидъат, кабира ва сағийра гуноҳлар ҳамда кичик ишлардан тавба қилади;
• хослар арзимас нарсалардан, макруҳ ишлардан ва яхши ният билан қилинмаган ибодатлардан тавба қилади;
• орифлар эса Аллоҳ таолодан ғафлатда ўтган ҳар бир нафас учун тавба қилади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 БУ КАСАЛЛИКНИ ДАВОСИ ФАҚАТ ТАВБАДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ибрат

• Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.
• Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.
• Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.
• Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.
• Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.
• Биргина салом, ўзаро мухаббат уйғотиши мумкин.
• Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.
• Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.
• Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…
Подписаться на канал