hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🩸Ёмон сўзнинг одам ДНКсига таъсири

Юксак тараққиётга эришган бугунги илм-фан ғийбатнинг инсон танасига зарар етказишини исботлади. Россия Фанлар академиясининг Квант генетикаси институти олимлари олиб борган изланишлар натижасида ёмон сўзнинг салбий оқибатлари аниқланди. Маълум бўлишича, сўзлар шаклида тақдим этилган электромагнит тебранишлар ДНК молекулаларининг хусусиятлари ва тузилишига бевосита таъсир қилар экан.
Замонавий илмий тадқиқотларга кўра, ғийбат қилишга мойил бўлган одам ўзини нафақат абадий, балки дунёвий азобларга ҳам маҳкум қилади. Айтган сўзларининг салбий оқибатини билмаслиги сабабли бу контекстдаги “азоб” сўзи одамга оддий сўз бўлиб туюлиши мумкин. Бу ҳаракатлар молекуляр даражада содир бўлади ва фақат вақт ўтиши билан одам бундай таъсир натижасини касаллик, руҳий бузуқлик, бошқалар билан токсик муносабатлар ва ҳоказолар шаклида ҳис қила бошлайди.
Агар нутқ одобсиз ва нохуш сўз бирикмаларидан иборат бўлса, ДНК молекулаларида салбийликнинг кўплигидан “ёмон дастур” ёки “ўз-ўзини йўқ қилиш” дастури “ишга тушади”. Яъни, ўз-ўзини йўқ қилишга қаратилган жараёнлар ҳаракатлана бошлаб, ДНК тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Айтилишича, ҳақоратли сўз нурланиш кучи минг рентгенга тенг даражада ирсий материалнинг ўзгаришига олиб келадиган омил – мутаген таъсирга эга бўлар экан.

Ижобий маънога эга сўзлар муносиб таъсирга эга. Мисол тариқасида саҳобалар билан бўлиб ўтган бир воқеани келтирсак.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир куни бир гуруҳ саҳобалар сафарга чиқади. Улар бир манзилгоҳга етиб келгач, дам олиш учун бошпана сўрашди, лекин рад жавобини олдилар. Бир муддат ўтиб, ушбу қишлоқ оқсоқолларидан бирини илон чаққани ва унга ҳеч ким ёрдам бера олмагани маълум бўлади. Улар ёрдам сўраб: “Оқсоқолимизни илон чақди, ҳеч бир чорамиз ёрдам бермади, сизда бирор нарса борми?” дея меҳмонларга мурожаат қилишди.
Саҳобалар: “Ҳа, бизда дуо бор, лекин сиз бизни меҳмон қилишдан бош тортдингиз ва фикрингизни ўзгартирмагунингизча сизларга ёрдам бермаймиз”, деб жавоб беришди. Улар рози бўлгач, беморга Фотиҳа сурасини ўқишди. Шундан сўнг у дарҳол шифо топди.
Бундан ташқари, кишининг танасидаги ДНК даражасида содир бўлган ўзгаришлар унинг авлодларига ўтади. Яъни, “Агар мен ғийбат қилиб, беодоб сўзларни ишлатадиган бўлсам, менинг авлодларим ҳам бунга мойил бўладими?” деган савол туғилади.

Айнан шундай. Авлоддан-авлодга ўтадиган, асоси олдинги авлодларнинг нутқи билан негизланган “генетик мерос”да ўз-ўзини йўқ қилиш жараёнларининг таъсири кучаяди.

Шунингдек, ДНК учун гапирувчи ким бўлиши муҳим эмаслиги аниқланди. ДНКнинг тузилишига нафақат одамнинг айтганлари, балки эшитганлари ҳам таъсир кўрсатади. Агар бирор киши радио ёки телевизорда, ҳатто суҳбатда бошқа одамнинг оғзидан сўкиниш, қарғиш ёки бошқа ёмон сўзларни эшитса, бу шу сўзларни худди унинг ўзи айтгандек салбий таъсир қилади. Дарвоқе, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни эслайлик: “Тингловчи ғийбат қилувчи гуноҳига шерикдир” (Имом Табароний ривояти).
Демак, биз қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин:
– ДНК тузилишига ҳам айтилган, ҳам эшитилган сўзлар таъсир қилади;
– инсон нутқининг мазмуни бевосита инсон геноми (организмнинг барча ирсий маълумотлар мажмуи)га таъсир кўрсатади.
Умуман олганда, сўзларнинг ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир қилиш имконияти инсониятга қадимдан маълум. Тиббиёт ривожланмаган даврларда одамлар ибодат ва яхши сўзлардан шифо топган, ҳақоратли сўзлар ва лаънатлар эса жоду даражасида қабул қилинган. Модомики, ўша пайтда булар тахминлар бўлган бўлса, бугунги кунда илмий жиҳатдан тасдиқланган фактлардир. Биз, албатта, гапирганимизда, тинглаганимизда ва ўқиганимизда ҳушёрлигимизни оширишимиз керак.

✏️ Баҳора МУҲАММАДИЕВА
тайёрлади.

📚 "Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

«Бахт» сўзи Қуръоннинг биргина жойида келган:
«Бахтиёрлар жаннатдадирлар, унда мангу қолувчидирлар»
(Ҳуд сураси, 108-оят).
Ҳақиқий бахт-саодат бу дунёда эмас, балки жаннатда бўлишини билдириш учун шундай келган.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Ҳар қанча намунали бўлмагин, барибир сени ёқтирмайдиган кишиларни топасан. Ҳатто фаришталарни ҳам шайтонлар ёқтиришмайди-ку!

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".

Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Муҳожир саҳобалар суффаси

Суффа – Равза яқинидаги тўртбурчак супага ўхшаш жой. Бу жой суффанинг асл ўрни бўлиб, лекин доимий эмас, чунки масжид кенгайтирилганида Суффа масжиднинг шарқига кўчирилган. Равза эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйлари ва минбари орасидаги жой.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Суффанинг бир томони Масжиди Набавийнинг Нисо эшиги томонда бўлган, ўнг томонида Жаброил дарвозаси ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дафн этилган уйларининг девори жойлашган.
Дастлаб Суффа масжиднинг шимоли-шарқий бурчагида бўлган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суффани соя қилиш учун хурмо барглари билан устини ёпишни буюрганлар. Шунинг учун у “ас-Суффа” ёки “аз-Зуллоҳ”, яъни “Сояли жой” деб номланган.
Умавийлар халифаси Валид ибн Абдулмалик масжидни кенгайтирганда Суффанинг жойлашуви ҳозирги “Диккатул ағват” деб аталадиган жойга кўчирилган. Мадинада қариндошлари бўлмаган, уйсиз ва турмуш қурмаган муҳожирлар Суффада истиқомат қилишган ҳамда у ерда асосан Қуръон ва суннатни ўрганишган. Бу саҳобалар “Асҳабус суффа” деб аталган, бу эса “Суффа соҳиблари”, “Суффа аҳли” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар билан бирга ўтирар, суҳбат қурар ва уларни овқатга чақирар, ичимликларини баҳам кўрар, уларни ўз қарамоғига олган эдилар.
Баъзи олимлар бошпанаси йўқ ғариб кишилар масжид эшиги ёнида саф бўлиб туришгани сабабли улар “Асҳабус суффа”, яъни “сафланиб турувчилар” деб номланганини айтади.
Асҳоби суффанинг энг кўзга кўринган вакили Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Асҳабус суффа”дан етмиш кишини кўрганман. Уларнинг эгниларида фақатгина ридо ёки изор ё бўйинларига ўраб олишган бирор кийим бўларди. Баъзилариники болдирларининг ярмига етса, баъзилариники тўпиқларигача етарди. Аврати кўриниб кетишидан хавфсираб кийимини қўли билан чангаллаб туришарди” (Имом Бухорий ривояти).
Фазола ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ила намоз ўқиганларида баъзи кишилар ўта очликдан намозда йиқилиб тушар эдилар. Улар аҳли Суффадан эдилар. Аъробийлар: “Анавилар жиннилар”, дейишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон намоз ўқиб бўлсалар, уларга бурилиб: “Агар сиз учун Аллоҳнинг ҳузурида нималар борлигини билганингизда, фақирлигингиз ва ҳожатмандлигингиз яна зиёда бўлишини хоҳлаган бўлар эдингиз”, дер эдилар» (Имом Термизий ривояти).

✏️ Пўлатхон КАТТАЕВ,
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

📚 "Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴🌺 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Қалбларимиз покиза бўлса, Аллоҳнинг каломига тўймаган бўлар эди», деганлар.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Oʻzingga ravo koʻrgan narsani boshqalarga ham ravo koʻr

🎤Salohiddin domla Sharipov

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Насиҳат

БОЛАНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ!

Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан: “Қўлингизга нима бўлди?” деб сўради. У: «Отам жоҳилият даврида “Қўлинг шол бўлсин!” деб дуоибад қилганди. Шу боис шол бўлиб қолган», деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Умар розияллоҳу анҳу: “Оталарнинг жоҳилият давридаги дуоси шундай бўлса, Исломга кириб, мусулмон ҳолда қилган дуоси қандай экан-а?!” деди.

Биродарлар! Фарзандларимизнинг бирор аъзосига нуқсон етишига сабаб бўлмайлик, тилимизни тузатайлик! Болаларимизни дуоибад қилмайлик, тағин қилган дуомиз ижобат бўлиб қолмасин!


@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺«Дарҳақиқат, мўъминлар нажот топдилар» (Мўминун сураси, 1-оят).

🧎 Ўша нажот топган мўминларнинг биринчи сифати:
«Улар намозларида (кўрқув ва умид билан) бўйин эгувчилардир» (2-оят).

🟢Уларнинг васфи қуйидагича ниҳоя топади:
«Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб, қазо бўлишдан) сақлагувчилардир» (Мўминун сураси, 9-оят).

🌹 Уларнинг мукофотлари:
«Ана ўшалар Фирдавс (жаннатига) меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар» (Мўминун сураси, 11-оят).

🔴 Дўзах аҳлидан «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўралса, улар шундай шундай жавоб беришади: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик» (Муддассир сураси, 42-43-оятлар).

Мана шу оятларда намоз қанчалик муҳим экани, унда нажот бор экани баён қилинган. Шундай экан, бирорта ҳам фарз намозни қолдирмай, адо этайлик!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🔴ЎГАЙ ОНАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Бир дўстимнинг отаси бир аёлга уйланган. Бу аёлнинг ўзи билан олиб келган қизи ҳам бор бўлиб, бирга яшашади. Дўстим шу қизга уйланса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дўстингизнинг ўгай онасининг қизи бошқа эркакдан бўлса, бу қиз дўстингизга номаҳрам бўлади ва шунинг учун ҳам унга уйланиши жоиз бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган:
وَأَمَّا بِنْتُ زَوْجَةِ أَبِيهِ أَوْ ابْنِهِ فَحَلَالٌ
“Отаси уйланган аёлнинг (бошқа эрдан бўлган) қизи ёки ўғли (билан никоҳланиш) ҳалолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ТИЛ САОДАТ ЁКИ ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРАДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴НИМАНИ ТАНОВУЛ ҚИЛАЁТГАНИНГИЗГА ҚАРАНГ!

Араблар туя гўшти ейишга одатланиб, ундан ўзларига рашк ва чайирликни сингдирдилар.
Туркий халқлар от гўшти еб, жайдарилик, тўпорилик ва бақувватликни ўзлаштирдилар.
Айрим халқлар чўчқага муккасидан кетдилар, ўзлари ҳам чўчқа каби даюс бўлиб қолдилар.
Яна айрим элатлар маймун гўшти ейишга одатланиб қолдилар. Натижада маишатсевар, кўнгилхушлик шайдосига айландилар.

Ибн Халдун.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.07.2024 -Чоршанба):

⏰ тонг - 03:25
⏰ қуёш - 05:05
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 17:39
⏰ шом - 19:56
⏰ хуфтон - 21:29

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

• Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.
• Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз. Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.
• Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.
• Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли.
• Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир.
• Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

✍️ Алий Тантовий роҳимаҳумуллоҳ

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Шак-шубҳасиз, У Зот уни сирлар фош қилинадиган Кунда қайта тирилтиришга Қодирдир»
(Ториқ сураси, 9-оят).

Аллоҳ томон йўлингни ҳеч ким кўрмасин ҳам, билмасин ҳам. Солиҳ амалларингни яшириб қўй, шундай қилишинг сенга манфаат беради.

✔️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Гуноҳ қилиб, сўнг ортидан тавба қилганларга тасанно! 🌺
Аллоҳ уларнинг ёмонликларини яхшиликка ўзгартирган. 💫

✔️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Ким эрталаб бирор ишда Оллоҳ билан боғланмасдан фақат дунё ғам-ташвиши билан уйғонса, Оллоҳ унинг қалбига тўрт нарсани солади:
• доимий аримайдиган ғамни;
• доимий банд қиладиган машғулотни;
• ҳеч қачон бойликка етолмайдиган муҳтожликни;
• ҳеч қачон охирига етмайдиган орзуни».

Табароний ривояти.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 ЭНГ ТИНИҚ ОЙНА

Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Абу Жаҳл келиб:
– Бани Ҳошим уруғидаги ҳеч бир одам кўзимга сендан хунук кўринмайди, – деди.
Расул алайҳиссалом:
– Тўғри айтдинг, – дедилар.
Шу пайт ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар ва:
– Ё Расулуллоҳ, юзингиз қуёшдек ёрқин. Бу оламда сизнинг юзингиздан гўзалроқ юзни кўрмадим, – дедилар.
Сарвари коинот унга ҳам:
– Тўғри айтдинг, – деб жавоб қайтардилар.
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу бир хил жавобнинг ҳикматини сўрашди. Шунда у зот:
– Мен Аллоҳ жилолаган бир ойнаман, менга қараган киши ўзини кўради, – деб жавоб бердилар.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Иймон шижоати

Макканинг тинч ва осуда тунларидан бирида “Абу Уҳайҳа” лақабини олган Саид ибн Ос ибн Умайя Ҳажун тепалигидаги уйидан Ҳарам сари йўл олди. У бошига қимматбаҳо қизил салласини ўраб олган ҳолда атрофдагиларни назар-писанд қилмай гердайиб борарди. У Яман подшоҳлари киядиган олтин иплар билан нақшланган зарбоф тўнини эгнига ташлаб олган эди...

Унинг ёнида белига қиличларини тақиб олган бир тўда хизматкорлари ҳам борарди. Ўнг тарафида ўғли Холид, чап тарафида Бани Абдушамс қавмининг бир тоифаси зарбоф ва нафис ипак кийимларда қадам ташларди. Абу Уҳайҳанинг Ҳарамга намойишкорона йўл олганини кўрган одамлар: «Ана, “Зут-тож” келяпти», деб бир-бирларини туртиб қўйишарди. Чунки Макка аҳли уни шундай лақаб билан атардилар. Чунки у бошига салла киймоқчи бўлса, уни ечмагунича қурайшлик бирон киши у кийган салла рангидек саллани кийишга ҳадди сиғмасди. Каъба олдида ўз йиғинини ўтказишга келаётган бу тўдани кўриб одамлар йўл бўшатди. Абу Суфён ибн Ҳарб, Утба ибн Рабиъа, Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва бошқа қурайш саййидлари пешвоз чиқиб, у билан кўришдилар. Саид ибн Ос йиғинда:
– Менга хабар беришича, Саъд ибн Абу Ваққос Муҳаммадга эргашибди! Бу етмагандай қурайшлик бир кишини уриб, қонини тўкибди. Чунки у бечора бор-йўғи “олиҳалар”имиздан бошқасига ибодат қилишдан уни қайтармоқчи бўлибди...
Орада бироз тин олиб, бирдан қаҳр оти­га миниб деди:
– Лот ва Уззога қасамки, Бани Ҳошим­нинг юзидан ўтолмай Муҳаммад ибн Абдуллоҳга индамай қараб турсанглар, бир ўзим бу ишни ҳал қиламан. Абу Кабшани Маккада Илоҳига ибодат қи­лишдан ўзим тийиб қўяман...
Шундай деб у яна қандай келган бўлса, худди шу тариқа изига қайтди. Унинг ўғли Холид ибн Саид ибн Ос эса Муҳаммад ва унинг даъвати ҳақида бирон янги хабарни эшитиш ниятида қавм йиғилиб турадиган Ҳарам олдида қолди. У Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақларида эшитганида ота­сининг у зотга ва асҳобларига нисбатан нафратини оқлайдиган бирон нарсани топмади. Янги пайғамбар ва унга эргашганларга отаси билан қурайш зодагонлари қалбида аланга олаётган ҳасад, кин-адоват ва ёмон кўришни оқлайдиган бирон аломатни кўрмади.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🟢САЖДАИ ТИЛОВАТДА ИМОМГА ЭРГАШМАСЛИК

CАВОЛ: Масжиди набавийда бомдод намозида имом зам сурага сажда ояти бор сурани ўқиди. Сажда оятини ўқиб, тиловат саждасини қилиш учун такбир айтиб саждага кетди. Биз руку қиляпти деб рукуга кетдик. Имом яна такбир айтиб саждадан қайтди. Сурани тугатиб, руку қилди. Биз ҳам қўшилиб руку қилдик ва шу тарзда имом билан бирга намозни ўқиб тугатдик. Имом билан тиловат саждасини қилмаганимиз, ортиқча руку қилганимиз сабабли намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ҳарами шарифда кўп ҳолларда имомлар жума куни бомдод намозида “Сажда” сурасини зам сура қилади. Бу сурада сажда ояти бор. Саволда айтилгандек имомлар сажда ояти келганда такбир айтиб саждага бориб, сажда қилиб, яна тик туради. Ҳаж ёки умрага бораётган зиёратчилар шуни билиб олмоғи лозим.
Саволда сўралган ҳолатга келсак, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Билмасдан тиловат саждаси қилинмагани учун гуноҳ ҳам бўлмайди. Атайлаб сажда қилинмаса, бунда гуноҳ бўлади. Уламолар фарз амалларда имомга эргашмаслик намозни бузади дейишган. Лекин сизнинг ҳолатингизда барча фарз амаллар имом билан бирга бажарилган. Фақат ортиқча руку қилинган. Бу намозни бузмайди. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
وإنما تفسد أي الصلاة بمخالفته في الفروض المراد بالمخالفة هنا عدم المتابعة أصلاً والفساد في الحقيقة إنما هو بترك الفرض، لا بترك المتابعة وخص الفرض؛ لأنه لا فساد بترك الواجب أو السنة
“Намоз фарз амалларда имомга хилоф қилиш билан бузилади. Хилоф қилиш деган гапдан мурод имомга бутунлай эргашмасликдир. Намоз имомга эргашмаслик туфайли эмас, балки фарз амални тарк қилиш сабабли бузилади. Намознинг бузилиши фарз амалга хосдир. Чунки вожиб ёки суннатда имомга иқтидо қилмаслик билан намоз бузилмайди”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Саждаи тиловат қилиш вожиб амал бўлиб, вожиб амални бажармагани сабабли намоз бузилмайди.
Китобдаги иборадан имомга иқтидо қилганда вожиб ёки суннат амални бажармаса бўлар экан, деган хаёлга бормаслик керак. Чунки қасдан вожиб ёки суннатни тарк қилиш намозни бузмаса-да, гуноҳкорликка олиб боради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

"УРУҒ ЭКИШ" ОЙИ

Ражаб уруғ экиш, Шаъбон уни суғориш ва Рамазон ҳосилни йиғиб олиш ойидир.
Ражаб ойидаги “уруғ экиш” тавба қилиш, ҳаром амаллардан тийилишдир. Шаъбон ойида уни шавқ, муҳаббат ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотни кўп айтиш ила уларни “суғориш” лозим. Рамазон ойи ана шу ҳосилни йиғиш вақтидир.

Ҳабиб УМАР.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔶Намоздан олдинми ё кейин?..

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар кечки таом берилса, уни шом намозини ўқишдан олдин бошланг. Кечки овқатингизни (ейишда) шошилманг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Мадина аҳли кечки овқатни шом намозидан олдин ейишган. Кўпинча овқат намоз вақтида ҳозир бўлар эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кечки овқат билан шом намози бир пайтга тўғри келганда, олдин овқат ейиш кераклигини ўргатганлар.
Намоз Аллоҳ таоло билан боғланиш риштасидир. Ибодат тўғри ва савоблари мукаммал бўлиши учун хушу, хузу, тазарру ва ихлос билан адо этилмоғи лозим. Ҳар қандай чалғитувчи нарса кишининг хушу ва қалб ҳозирлигини кесади.

Айниқса, мазали таом намоз ўқиладиган вақтда ҳозир бўлса, намозхоннинг хаёли овқатга чалғиб, Аллоҳ таолонинг ҳузурида тургани ёдидан чиқади.
Мана шундай ҳолатнинг олдини олиш учун таомдан бироз тановул қилинса, нафс тинчланади, намозхон чалғимайди.

Ривоятда келтирилишича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо намоз билан овқат бир вақтга тўғри келиб қолса, аввал овқат ерди.
Уламолар юқоридаги ҳадисда фақат шом намози эмас, балки бошқа намозлар ҳам назарда тутилган, дейишади. Шунингдек, таомга кучли иштаҳа ёки очлик ҳисси бўлса, айниқса, ифторлик пайтида олдин овқат ейишга рухсат берганлар.

Хайрулободий ҳазратлари Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг: “Овқатим намозимда бўлганидан кўра, намозим овқатимда бўлгани афзал”, деганларини қаттиқ иштаҳа ёки очлик пайтида олдин овқат еб олиш лозимлигига далил қилган.

Шунингдек, кишининг қорни тўқ ёки намозда хушуси кетадиган даражада оч бўлмаса, жамоатга эргашиши шартдир. Овқат ейиш жамоат билан намоз ўқишдан тўсмаслиги ёки намознинг қазо бўлишига сабаб бўлмаслиги лозим.

Аллоҳ таоло ҳар бир ишда ҳикматли ва марҳаматли Зотдир. Ҳар бир намозхоннинг жисмонан ва қалбан покланишини истайди. Намоз шунчаки кетма-кет махсус ҳаракатларни бажариб, қироат қилиш эмас, аксинча оламлар Раббига муножот ва У Зотга қулликни, бандаликни ва бечораликни изҳор қилишдир.
Бугунги ҳолатга эътибор берилса, намоз бор, хушу йўқ. Қироат бор, нечанчи ракатда экани ёддан чиққан. Ракати аниқ бўлса, тижорат, пул, қайсидир муаммога ечим излаш каби кундалик ташвишлар хаёлни банд этган. Ҳатто ҳадеганда келавермайдиган ғоя ва гўзал фикрлар намозда уйғониб қолади.

Улуғларимиз намозни бошлаганларида ён-атрофдан узилиб, ҳаловатини топар, Олий Зотнинг ҳузурида бирор нарсани ўйлашдан ҳаё қилардилар. Намозни роҳат, роҳатни намозда, деб билганлар. Зеро, саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо юқоридаги ҳадиси шарифнинг ҳикматини мукаммал англаб: “Қалбимизда бир нарса бўлса, намозга турмас эдик”, деган.

✏️ Фахриддин МУҲАММАД НОСИР,
Имом Бухорий номидаги Тошкет ислом институти “Ҳадис ва Ислом тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси

📚 "Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (18.07.2024 -Пайшанба):

⏰ тонг - 03:26
⏰ қуёш - 05:06
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 17:39
⏰ шом - 19:56
⏰ хуфтон - 21:28

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қалбингга Аллоҳнинг муҳаббатини чизиб ол, шунда унинг изи аъзоларингда намоён бўлади.

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Ҳақиқатни рад этиш

Хоҳиш-истаклар ва ғурурга зид бўлган ҳақиқатни рад этиш энг даҳшатли нафс касаллиги саналади. Бунга чалинган одам нафсини жиловлай олмайди ва унга қарши туролмайди. Натижада нафсига мағлуб бўлади ва ғолиб нафс ўз эгасини истаганча бошқара бошлайди. Аллоҳ таоло нафсни назоратда тутиш учун: «...Энди сизни йўқдан бор қилувчи Зотга тавба қилинг, ўзингизни ўзингиз ўлдиринг. Шундай қилмоғингиз сизни йўқдан бор қилувчи Зот ҳузурида сиз учун яхшидир...», деб буюрган (Бақара сураси, 54-оят).
Ишорий тафсир муфассирлари оятдаги “ўзингизни ўзингиз ўлдиринг”ни “ҳар бир инсон нафсини поклаши учун уни хорлаши, қоралаши ва маънан ўлдириши керак”, деб тафсир қилганлар.

Муолажа услуби

Бу касалликнинг энг яхши давоси – бекорчи ва фойдасиз ишларни тарк қилиш, Аллоҳ таолога бутун қалб ила интилиш ва Унинг иродасига тўлиқ бўйсуниш ҳисобланади.
Aллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишни буюрганда у зотнинг итоатини синамоқчи эди. Иброҳим алайҳиссалом Раббининг амрига тўлиқ бўйсуниб, синовдан муваффақиятли ўтди.
Бу ҳақда Соффат сурасининг 103–105-оятларида: «Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида, биз унга нидо қилдик: “Эй Иброҳим! Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз”» дейилган.
Шундан сўнг Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилиш учун бир қўчқор ато этди. Натижада Исмоил алайҳиссаломнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ: “Ким бу дунё билан алоқани сақлаб қолса, Аллоҳ унга жаннатни ман қилади”.
Ибн Яздониёрдан: “Банда қандай ният билан Аллоҳга интилиши керак?” деб сўрашди. У: “Аллоҳ ризолиги учун воз кечган нарсаларига ҳатто ўгирилиб ҳам қарамаслик ва содир қилган гуноҳларига асло қайтмаслик билан”, деди. Бундай жавобдан кейин: “Бу сўзларингиз тавба қилган гуноҳкорларга тегишли. Аллоҳга ишончи заиф одам қандай ният билан интилиши керак?” деб сўрашди. Олим: “Ўтмишдаги муваффақиятсизлик ва қайғуларга ғарқ бўлишни тўхтатиб, келажакдаги ҳолати яхши бўлишини қалбан чуқур ҳис этиб, Аллоҳга интилсин”, деб жавоб берди.

Абу Абдураҳмон Суламийнинг
“Нафс иллатлари ва уларнинг
муолажаси” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

📚 "Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

Ибн Аббос розияллоҳу: «Аллоҳ Қуръонга эргашган кишини бу дунёда адаштирмасликка, охиратда эса бадбахт қилмасликка кафолат берган» деб, қуйидаги оятни тиловат қилдилар: «Сизларга мен тарафимдан тўғри йўл келганда ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмайди ва бахтсиз бўлмайди» (Тоҳа сураси, 123-оят).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#muftiy_minbari

📱 ИНТЕРНЕТ ЗИНОГА САБАБ БЎЛМАСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🟢ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:
عَن جَابِر رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ دَخَلَ علَى أُمِّ السَّائِبِ -أَوْ أُمِّ المُسَيِّبِ- فَقالَ: ما لَكِ يا أُمَّ السَّائِبِ -أَوْ يا أُمَّ المُسَيِّبِ- تُزَفْزِفِينَ؟ قالَتِ: الحُمَّى، لا بَارَكَ اللَّهُ فِيهَا، فَقالَ: لا تَسُبِّي الحُمَّى؛ فإنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ، كما يُذْهِبُ الكِيرُ خَبَثَ الحَدِيدِ. رَوَاه مُسلِم
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Эй одам фарзанди! Аллоҳ субханаҳу ва таоло сенга фаришталарни сажда қилдирди. Сени деб сенга такаббурлик қилган шайтонни қувди. Уни Ўзининг раҳмат ва жаннатларидан ҳайдади. Кейин сенга бу ҳурматни берган ушбу илоҳ ўз таълимотларига қулоқ солишингни ва сени саодатинг бўлган нарсани рўёбга чиқаришингни васият қилди. Аллоҳ таоло сени деб жаннатларидан ҳайдаган ушбу душманинг васвасаларидан сени огоҳлантирди. Сен нима қилдинг?

Имом Бутий.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…
Подписаться на канал