hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🟢 Ашуро қандай кун?

Бу кун ҳақида Набий (алайҳиссалом): “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌳 Қўшни ҳақи иймонга дахлдордир

Абу Шурайҳ Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Қўшнига яхшилик қилиш ва унга озор бермаслик кишининг Аллоҳ таолога ва охират кунига бўлган иймонидан дарак.
Мўмин барча амалларини муҳаббат ва холислик ила адо этиши лозим. Охиратга бўлган иймон орқали эса, ҳар бир амал учун у кундаги савол-жавоб оқибатида мукофотга эга бўлиш ёки азобда қолиш эслатилади. Кимнинг Аллоҳга ва охиратга иймони бўлса, яхшилик қилади ва ёмонликдан қайтади.
Ойша онамиз ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаброил мени доим қўшни ҳақида яхшиликка буюрганидан, уни меросхўр қилиб қўярмикин, деб ўйладим”, дедилар (Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин!..” (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда: «“Аллоҳга қасам, иймон келтирмабди, Аллоҳга қасам, иймон келтирмабди, Аллоҳга қасам, иймон келтирмабди”, дедилар. “Ким, ё Расулуллоҳ?” дейилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қўшниси унинг ёмонлигидан омон бўлмаган киши”, дедилар», дейилган.
Баъзида айрим кишиларнинг озорларидан безор бўлган қўшнилар улардан ўзини узоқроқ тутишга ҳаракат қилишларига гувоҳ бўламиз. Мазкур ҳадислардаги хабарлар айнан мана шундай кишилар ҳақида.
Қўшнига асло озор етказмаслик ва керак бўлса, ёрдамни аямаслик лозим. Шунингдек, онда-сонда бўлса-да, кўшнига ҳадя бериб туриш, хурсандчилигига шерик бўлгандек, ғам-ташвишига ҳам шерик бўлишнинг савоби катта.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди ва уни хорламайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмондан бир ғамни кетказса, қиёмат куни Аллоҳ унинг ғамларидан бирини кетказади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини қиёмат куни беркитади”, дедилар (Муттафақун алайҳ).
Амр ибн Шуайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “…Қўшни ҳақи нима эканини биласанми? Агар ёрдам сўраса, ёрдам бериш, қарз сўраса, қарз бериш, фақир (муҳтож) бўлиб қолса, егулик бериш, касал бўлса, бориб кўриш, унга яхшилик етса, қутлаш, мусибат етса, таскин бериш, вафот этса, жанозасида иштирок этиш, унинг изнисиз ўз уйини баланд қилиб қурмаслик, қозонда қовурилаётган гўшт ҳиди билан озор бермаслик (гўштдан унга ҳам бериш)…” деб марҳамат қилдилар (Имом Хароитий ва Имом Табароний ривояти).
Юқоридаги ҳадислардан қўшнилар билан муомалани гўзал қилиш ва уларга озор бермаслик вожиб экани аёнлашади. Аллоҳ таоло мазкур суннатларга амал қилиб, қўшнилар билан хушмуомала бўлишни насиб айласин!

✏️ Абдуҳалим ОЛИМОВ,
Сариосиё тумани “Мавлоно Абдулҳай” жоме масжиди имом-хатиби

📚 "Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«АЛЛОҲДАН ҚЎРҚҚИН!»
шу сўз туфайли йиғлар эди

Умар  ибн  Хаттоб  розияллоҳу  анҳунинг  даврларида ёш  болалар  тўпланишар,  улардан  бири:  «Хоҳлайсизларми, Умарни  йиғлатаман?»  дер  эди.  Сўнг  у  зотнинг ҳузурларига бориб,  «Эй  Умар,  Аллоҳдан қўрққин»  деса,  у  зот  йиғлаб юборардилар.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

❗️ Оилага кенгчилик қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Эслатма! Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (16.07.2024 -Сешанба):

⏰ тонг - 03:24
⏰ қуёш - 05:04
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 17:40
⏰ шом - 19:57
⏰ хуфтон - 21:30

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺САФИЙЯ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ ШАРАФИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам завжайи мутаҳҳаралари Сафийя бинту Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг шан ва шарафларини ҳимоя қилар эдилар. У Бану Назр қабиласи яҳудийларидан бўлгани учун Ойша ва Ҳафса розияллоҳу анумҳо билан ораларида гап ўтиб қолган эди. Бу иккиси айтдилар:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида сендан кўра бизларнинг ҳурматимиз юқорироқ!
Сафийя розияллоҳу анҳо уларнинг бу сўзларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилдилар. Шунда Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таскин бердилар:
– Уларга: “Сизлар қанақасига мендан яхшироқ бўласизлар, менинг эрим – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, отам – Ҳорун алайҳиссалом, амаким – Мусо алайҳиссалом бўлса”, демадингми? – дедилар.
Ривоят қилишларича, Зайнаб розияллоҳу анҳо Сафийя розияллоҳу анҳони “яҳудия” деб лақаблаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни жазолаш ва одоб бериш учун тўлиқ икки ой олдига кирмаган эканлар.

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🔴ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРНИ УЧТА АЙТИШ

❓CАВОЛ: Имом жаноза намозида уч такбир айтгандан кейин салом бериб қўйиб, кейин эсига тушиб, тўртинчи такбирни айтиб, кейин салом бериб намозни тугатди. Бу ҳолатда намоз тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозининг иккита шарти бор: бири тўрт такбир, иккинчиси қиём, яъни тик туриб ўқиш. Ҳар бир такбир шарт ҳисобланади. Агар бирортаси тарк қилинса, намоз бузилган ҳисобланади. Агар имом учинчи такбирдан кейин адашиб кетиб, салом берган бўлса ва дарҳол, бошқа ҳатти-ҳаракат қилмасдан тўртинчи такбирни айтиб, қайта салом берган бўлса, намоз тўғри бўлган бўлади.
Агар учинчи такбирдан кейин салом бериб, шу билан намозни тугатса, намоз бузилган бўлиб, қайта ўқилади.
Бу борада “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
وصلاة الجنازة أربع تکبیرات، فإن ترک واحدة منها لم تجز صلاته
“Жаноза намози тўрт такбирдан иборат. Агар имом улардан бирини тарк қилса, намози жоиз эмас”.
ولو سلم الإمام بعد الثالثة ناسيًا كبر الرابعة ويسلم، كذا في التتارخانية
“Агар имом унутиб, учинчи такбирдан кейин салом бериб юборса, тўртинчи такбирни айтади ва салом беради. “Татархония”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Қуръонни унутмаслик учун

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръонни унутаётганини шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Аллоҳим, Қуръон билан кўксимни ёрит, Қуръон билан тилимни бурро қил. Қуръон билан қалбимни оч, умрим давомида мени Қуръонга амал эттир, деб дуо қил”, дедилар. Шундан кейин Аллоҳ таоло Али розияллоҳу анҳудан унутиш­ни кетказди.

📚 Ҳаким Термизийнинг “Оқиллар ва алданганлар” рисоласидан

"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳаддан ортиқ шафқатсизлик қилганлар муваффақиятсизликка учрайдилар, ўта мулойимлик эса сени занжирбанд этади.

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ҒАМ-ТАШВИШИНГИЗ ВА ҚАРЗИНГИЗ КЎП БЎЛСА

Банда Аллоҳнинг ёрдамисиз ўзини ўзгартира олмайди, гуноҳдан қутила олмайди, тўғри йўлни тополмайди, бирор савобли ишга қўл уролмайди. Чунки куч-қувват фақат Аллоҳдандир

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Таҳоратдан олдин етти марта

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтади: “Лаа илаҳа иллаллоҳ – қўрғоним, ким қўрғонимга кирса, азобимдан омонда қолади”». Сўрашди: “Уни айтган кишининг фазилати қандай, ё Расулуллоҳ?”. У зот: “Уни фақат Аллоҳ билади.

Ким таҳорат қилишидан олдин етти марта “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деса, жаннатда унга дунё кабисининг йигирматаси берилади”, дедилар.

"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ

CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади.
Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган:
وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها
“Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган.
Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ким одамларнинг обрўсини топтаса, Аллоҳ ҳам унинг обрўсини топтаб, балога гирифтор қилиб қўяди!


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Каҳф сурасидаги «раҳмат» сўзи ҳақида тафаккур қилинг:

1. «Бу Роббимнинг раҳматидандир» (98-оят)
2. «Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур» (16-оят)
3. «Роббинг сермағфиратдир, раҳм-шафқат соҳибидир» (58-оят)
4. «Робблари уларга меҳрибонроғини беришни ирода қилди» (81-оят)
5. «Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ўлароқ Ўзимиздан илм ўргатган эдик» (65-оят)
6. «Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди» (82-оят)
7. Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин» (10-оят).

Ҳар жума куни Каҳф сурасини ўқиганларга етти кунга еттита раҳмат кифоя қилади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (12.07.2024 -Жума):

⏰ тонг - 03:19
⏰ қуёш - 05:01
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 17:41
⏰ шом - 19:59
⏰ хуфтон - 21:34

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌹 Адолатдан иймонга келган Қибтий

🎤 Салоҳиддин домла Шарипов

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📝Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди

📚Бугун, 16 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлар бошланди.

📖 Ҳадис илми мактабига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни шу йилнинг 20 июнидан бошланган бўлиб, 10 июлга қадар ўрта махсус диний таълим муассасаларини тамомлаган 92 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Бугун эса мазкур абитуриентлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида суҳбат асосида илк ижодий имтиҳондан ўтадилар. Улар 17 июль куни иккинчи босқичда “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест топширадилар.
Умумий имтиҳон натижалари 18 июль куни эълон қилинади.

📉Абитуриентларнинг билимларини Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қабул ҳайъати аъзолари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасининг малакали педагог-ўқитувчилари баҳолаб боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Сафларни тўғриланг, жипслаштиринг!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қи­линади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сафларингизни жипслаштиринглар, орани яқинлаштириб, бўйинларни тўғри (чизиқда) тутинглар! Жоним измида бўлган Зотга қасамки, мен сафдаги оралиқлардан шайтонларнинг худди қора қўзичоқлар каби кираётганини кўраман”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоят қилган).
Сафда оёқларни эмас, елкани елкага теккизиб, жипсланиб, бўш жой қолдирмай, олдинга ёки орқага эгилмай туриш шарт.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сафларни тўғриланг! Елка­ларингизни тенглаштиринг! Очиқ жойларни тўлдиринг! Биродарларингиз қўлига мулойим бўлинг! Шайтон учун очиқликлар қолдирманг! Ким сафни етказиб (тўлдириб) турса, Аллоҳ ҳам уни (муродига) етиштиради. Ким сафни узса, Аллоҳ ҳам уни узади”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоят қилган).
Сафни тўғрилаш ёки тўлдиришга ишора бўлганида шошилмай, мулойимлик ила ҳаракат қилиш лозим.
Сафда бир кишининг ўзи ёлғиз туриши макруҳдир. Шунинг учун кечиккан киши имом руку қилгунча, кимдир келиб, ёнига туришини кутиб туради. Агар ҳеч ким келмаса, олдинги сафнинг ўнг ёки чап четидаги бир кишининг елкасига енгил туртиб, орқага ўтишга ишора қилади. Агар олдинги сафда турган бу масаладан хабари бўлмай, намозини бузиб қўйиш хатари бўлса, сафда бир ўзи туриб, имомга иқтидо қилаверади.
Намоз ичида бир саф миқдорича юриш, яъни олдинги сафга ўтиш намозни бузмайди. Аммо икки саф олдинга юрмоқчи бўлса, ўртадаги сафда бир оз (энг камида уч тасбеҳ айтиш муддатича) тўхтаб, кейин олдинги сафга ўтиши керак. Бирданига икки саф юрса, намози бузилади (“Оламгирия”, “Қозихон”).

✏️Манбалар асосида
Акмалхон АХМЕДОВ тайёрлади.

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мансаб ҳеч кимга вафо қилмайди. Агар буни инкор қилмоқчи бўлсанг, қани айт-чи, аввалги мансабдорлар қаерда қолди? Шундай экан, амал курсисида ўтирганингда солиҳ амаллар қилиб қол, чунки мансабинг кетади, амалларинг қолади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Сафларни тўғриланг, жипслаштиринг!

Жамоат билан намоз ўқиш суннати муаккададир. Жамоат намозининг савоби ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража ортиқдир. Жамоатга Аллоҳнинг раҳмати тушиб туради.

Жамоат намозида сафлар жипс ва текис бўлиши ҳам суннатдир. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёки албатта, сафларингизни тўғри қилурсиз, ёки Аллоҳ юзларингизни қарама-қарши қилиб қўюр”, дедилар (Бешовлари ривоят қилган).
Жамоат намозида сафни тўғри олиш ўта муҳим, сафни тўғриламаслик ўзаро нафрат ва ёмон кўришга олиб келади.
Имом Муслим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафларни худди камон ўқини тўғрилагандек тўғрилашларини ривоят қилган. Шунинг учун имомлар жамоатга сафларни тўғрилаш лозимлигини доим эслатиб туришлари лозим.
Масжидга келганда биринчи сафдан тўлдириб бориш керак. Биринчи саф иккинчи сафдан, иккинчи саф учинчи сафдан афзал ҳисобланади.
Биринчи сафда имомнинг ортида имомликка лойиқ аҳли илм ва қорилар туриши керак. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра уларга яқин келадиганлар”, деб уч марта айтдилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоят қилган).
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилина­ди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари биринчи сафларни тўлдирувчилар­га салавот айтадилар. Аллоҳ таоло учун банданинг сафни тўлдириш учун босган қадамидан кўра маҳбуброқ қадам йўқдир”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
Биринчи сафда бўш жой бўлса, орқа сафдаги киши иккинчи сафдагилар орасидан биринчи сафга ўтаверади. Бунда иккинчи сафдагиларга озор берган бўлмайди.

📚 "Ҳидоят" журналидан

Давоми бор...

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ашуро куни оилангизга кенгчилик қилинг, шунда Аллоҳ таоло йили бўйича кенгчилик беради

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Номингиз ҳар қанча улуғ бўлса ҳам ўзингизга муносиб ўринда турмасангиз, хўрланишга маҳкумсиз!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ғафлатда_қолманг!
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

📢 16 июль – сешанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🗣  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг:

▶️ БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ


🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

💬Тошкентдан олдин: Ангрен - 2/4,  Андижон - 9/14,  Хонобод - 12/16, Шаҳрихон - 8/13, Хўжаобод - 9/15, Наманган - 8/10, Поп - 4/7, Чортоқ - 10/10, Чуст - 6/9, Фарғона - 3/10, Риштон - 2/10, Қўқон - 2/9, Қува - 6/14.

💬Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-2), Бухоро - 30/18, Газли - 30/20,  Ғиждувон - 22/16, Қоракўл - 33/21, Гулистон - 6/(-1), Сардоба - 6/0, Жиззах - 13/3, Зомин - 12/(-1), Фориш - 12/6, Ғаллаорол - 15/4, Навоий - 14/24, Конимех - 24/14, Нурота - 18/11, Учқудуқ - 13/6, Нукус - 31/43, Мўйноқ - 19/49, Тахтакўпир - 18/39, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 30/48, Самарқанд - 21/8, Иштихон - 19/7, Мирбозор - 21/9, Каттакўрғон - 20/8, Ургут - 19/3, Термиз - 23/(-3), Шўрчи - 25/(-4), Қарши - 28/7, Деҳқонобод - 27/2, Косон - 27/8,  Муборак - 28/10, Шаҳрисабз - 23/3, Ғузор - 28/5, Урганч - 35/35.

🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Ҳар қанча намунали бўлмагин, барибир сени ёқтирмайдиган кишиларни топасан. Ҳатто фаришталарни ҳам шайтонлар ёқтиришмайди-ку!

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Тўғри, бирор кишини ёқтирмасликка ҳаққинг бор. Лекин ёқтирмаган кишингнинг обрўсини булғашга ҳаққинг йўқ!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикоя

Олим ва йигит

Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг бандаларидан бириман. Иншааллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а?! Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар…
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нима?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир-оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта, оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Қачондир мен сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида ўйлаганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки туширганимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
- Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади…

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤲 Комил мўмин дуоси

وَأُفَوِّضُ أَمۡرِيٓ إِلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَصِيرُۢ بِٱلۡعِبَادِ

Маъноси: “Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини ­аниқ кўриб турувчидир” (Ғофир сура­си, 44-оят).

"Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ОҲАНГ ЖОЗИБАСИ

Имом Ғазолий раҳимаҳуллоҳ “Иҳёу улумид дин” асарида айтади: “Оҳангдан таъсирланмайдиган киши тўғриликдан оғган ноқис (носоғлом), руҳониятдан олис, табиатининг нуқсонида ва гўзалликка, қушлару ҳайвонларнинг барчасига нисбатан қўполлиги ошиб кетгандир. Зеро, туя табиатан ақлсиз жонивор бўлишига қарамай, ҳидо – туяларни руҳлантирадиган қўшиқ билан шундай таъсирланадики, ундаги оғир юклар ҳам енгил бўлиб кетади. Оҳангдан руҳлангани учун узоқ масофа ҳам яқин бўлиб қолади. Туяда ўша ғайрат, қувноқликдан уни маст қилиб, ақлдан оздирадиган нарса пайдо бўлади. Туяни хиргойи қилаётган одамни эшитганида кўрсанг, бўйнини чўзади ва қулоқларини динг қилиб уни тинглайди ҳамда юриши тезлашади, ҳатто устидаги юклари тебраниб кетади”.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💬 Аскарий Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Уч нарса тавозенинг бошидир: учраган кишига аввал салом бериш, пастроқ жойда ўтиришга рози бўлиш ҳамда риёкорлик ва хўжакўрсинни ёқтирмаслик».

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…
Подписаться на канал