hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Ҳазрати Абу Бакрнинг муҳаббати

🎤 Салоҳиддин домла Шарипов

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 АЛЛОҲ КИМНИ ЯХШИ КЎРАДИ?

Аллоҳ таоло қайси бандасини яхши кўришини қандай билса бўлади? Баъзилар Аллоҳ бандани суйишини бандага берилган бойлик билан ўлчайди. Баъзилар эса Аллоҳ фақирларни яхши кўради. Чунки уларнинг ҳисобини осон қилиш учун кам мол-мулк берган, дейди.
Уломолар айтадилар: “Нима билан машғул қилиб қўйилгансиз? Шунга қараб Аллоҳ сизни яхши кўрадими, йўқми – билиб олаверасиз. Агар ўзингиз ва жамиятга фойдасиз ишлар билан овуниб юрган бўлсангиз, демак, Аллоҳдан узоқлашибсиз. Аксинча, хайрли, савобли, икки оламда сиз ва бошқаларга нафи тегадиган ишларни қилиб юрган бўлсангиз, унда билингки, Аллоҳ сизни суюкли бандалари қаторига қўшибди. Чунки Ўзи яхши кўрадиган ишларни сизнинг қўлингиздан амалга оширибди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (11.07.2024 -Пайшанба):

⏰ тонг - 03:18
⏰ қуёш - 05:00
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 17:41
⏰ шом - 20:00
⏰ хуфтон - 21:35

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Айюб алайҳиссалом дуоси

Албатта, мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан”
(Анбиё сураси, 83-оят).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

❗️Шундай кишиларнинг охирати нима бўлади?

🎤 Салоҳиддин домла Шарипов

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.07.2024 -Чоршанба):

⏰ тонг - 03:17
⏰ қуёш - 04:59
⏰ туш - 12:33
⏰ аср - 17:41
⏰ шом - 20:00
⏰ хуфтон - 21:36

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴❗️Диққат, янги китоб!

📚 «ИСЛОМ ФИҚҲИ АСОСЛАРИ» китоби нашрдан чиқди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековнинг «ИСЛОМ ФИҚҲИ АСОСЛАРИ» деб номланган янги китоби «Шамсуддинхон Бобохонов» НМИУда нашр этилди.
Китобда Ислом воқеий дин экани ва барча замону маконларга мос ҳамда мувофиқ келиши саодат асрида содир бўлган воқеа-ҳодисалар асосида илмий асослаб берилган.

🟢Биргина мисол. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга қози қилиб тайинлаганларида бундай деганлар: “Агар сен бирор муаммога дуч келсанг, қандай ҳукм қиласан?” Шунда у: “Қуръондан ҳукм чиқараман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Қуръондан унинг ҳукмини топа олмасанг-чи?” деб сўрадилар. “Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳукм излайман”, деди. “Агар Расулуллоҳнинг суннатларидан ҳам топа олмасанг-чи?” деб сўраганларида: “У ҳолда ақлимга суяниб иш тутаман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муознинг елкасига қоқиб: “Расулуллоҳнинг элчисини Ўзи рози бўладиган ишга муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ижтиҳодга суянганини кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда севиндилар. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёки у киши бўлмаган вақтларда саҳобалар томонидан бундай ижтиҳодлар кўплаб содир бўлган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг чиқарган ҳукмларидан тўғрисини тасдиқлаб, хатоларини тузатиб қўяр эдилар.

🌙 Ҳақиқатан, Ислом ана шундай улуғ дин. Бу динга оғишмай амал қилган инсонгига чинакам саодатни, бахтни туяди.

💳 Нархи: 25.000 сўм
📞 +998 99 839 16 07

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Савоби улкан амал

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари кенг ёйилишида беқиёс хизмат қилишган. Бу бежизмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Ме­нинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра қандай эшитган бўлса, ана шундай етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин” (Имом Термизий ривояти).
Таҳоратдан сўнг дуо қилишнинг фази­латига тўх­талсак. Умар ибн Хаттоб ро­зияллоҳу ан­ҳудан ривоят қилинади. Ра­сулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким яхшилаб та­­ҳорат олса, сўнг­ра: “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳ­даҳу лаа шарийкалаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу”, деса, унинг учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаганидан киради», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Имом Термизий Умар ибн Хаттоб ро­зияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис­да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким яхшилаб таҳорат олса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳ­даҳу лаа шарийкалаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Алло­ҳуммажъалний минат-таввабийн важъалний минал мутатоҳҳирийн” деса, унинг учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаганидан киради», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ ҳар бир мўмин таҳоратдан сўнг юқоридаги муборак калималарни айтишга одатланиши мақсадга мувофиқдир. Эътибор қаратадиган бўлсак, таҳорат жуда осон, савоб­лари улкан, гуноҳларни кетказувчи, Аллоҳга яқинлаштирувчи ҳамда жаннатга етакловчи амалдир. Аммо эътиборсизлик, дангасалик ва бепарволик сабаб бунга амал қилмаймиз.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиб, унга амал қилиб яшашни насиб айласин!

✏️Обиджон ИСМОИЛОВ,
Сариосиё тумани
“Имом Низомиддин Сангардакий”
жоме масжиди имом-хатиби


📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 Ҳижрий янги йил бошланди

🟢 2024 йилнинг 7 июль куни янги – 1446 ҳижрий йил бошланди. Муҳаррам ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойи – янги йилнинг бошланиш кунидир.
"Муҳаррам” сўзи луғатда "ҳурматланган", "ҳаром қилинган", "улуғланган" деган маъноларни англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир.

🟡 Аллоҳ таоло Тавба сурасида: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг”, дея марҳамат қилган (36-оят).

🥜 Бу ойнинг яна бир фазилати унда Ашору кунининг борлигидир. Бу кунда рўза тутиш нафл ҳисобланса-да, савоби улуғлиги ҳақида ҳадислар бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунда рўза тўтишнинг фазилати ҳақида: “Ўтган бир йилда қилинган гуноҳларга каффорат бўлади” – деб марҳамат қилганлар.
Бошқа бир ҳадисда эса “Ашуро кунидан бир кун олдин ва бир кун кейин ҳам рўза тутинглар”, деганлар.
бошқа бир ҳадисда эса: “Рамазон ойи рўзасидан кейинги Аллоҳ ойи бўлган Муҳаррам ойида тутилган рўзанинг савоби улуғдир. Фарз намозидан кейин эса кечаси туриб адо этилган нафл намози афзалдир”, деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бундай марҳамат қиладилар: “Кимки Ашуро кунида ўз аҳли оиласига кўпроқ нафақа қилса, яъни рўзғорини бут қилиб берса, Аллоҳ таоло йил давомида унинг ризқига кенгчилик беради”.
Имом Суфён Саврий ҳазратлари: “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб кўрдик ва унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик”, деган.

🌙Бу йилги Ашуро куни 16 июль, сешанба кунига тўғри келмоқда.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

😎 ИБОДАТ ШУКУҲИДАН СЎЗЛАНГ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💫 Жаннатдаги “ҳамд уйи”

Ким фарзандининг ўлимига сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умид қилса, унга жаннатда “Ҳамд уйи” бунёд этилади. Абу Мусо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банданинг боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг боласи жонини олдиларингми?” дейди. Улар: "Ҳа", дейдилар. У Зот: “Унинг қалби меваси жонини қабз қилдиларингми?” дейди. Улар айтишади: “У сенга ҳамд айтди ва истиржоъ айтди”. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни “ҳамд уйи” деб номланглар", дейди" (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таолонинг раҳмати шу қадар кенгки, мўмин банданинг бирор яқини, дўстими, қариндошими вафот этса, унга сабр қилиб, савоб умид килса, Аллоҳнинг раҳмати ила жаннат мукофот қилиб берилади. Кўпчилик якинларининг вафотига сабр қила олмайди, Аллоҳдан савоб умид қилмайди, ўлимнинг сабабини Парвардигор қадари эмас, балки бошқа сабабларга боғлайди. Қуйидаги ҳадисни диққат билан ўқинг: Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Мўмин бандам учун унинг дунё аҳлидан яхши кўрганини қабз қилсам, сўнг ундан савоб умид қилса (сабр этса) Менинг ҳузуримда фақат жаннат мукофоти бор” (Имом Бухорий ривояти)”.

📚 «Фазилатли амаллар» китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Барча китоб хатодан холи эмас, илло...

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Имом Музаний айтади:

«Бир китоб етмиш марта кўздан кечирилса ҳам, унда, албатта, хато сақланиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло Ўз Китобидан бошқа ҳеч қайси китоб хатодан холи бўлмаслигини ирода қилган: "Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир" (Бақаар сураси, 2-оят).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🌺ФОТИҲАДАН АВВАЛ ЗАМ СУРА ЎҚИШ

CАВОЛ: Мен баъзида адашиб, Фотиҳадан олдин зам сура ўқиб қўяман. Ўқиётиб эсимга тушиб, кейин Фотиҳани ўқийман. Бу ҳолатда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фотиҳани зам сурадан аввал ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Шунинг учун агар Фотиҳадан аввал зам сура ўқиб қўйса, Фотиҳани ўқиб, ортидан зам сура ўқийди. Намоз охирида вожибни тарк қилгани учун саждаи саҳв қилади.
Агар бир оят ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса ва бу оят намоздаги қироатнинг фарзини адо қиладиган даражада узун бўлса, бу ҳолатда ҳам саждаи саҳв қилади. Озгина ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди.
Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ومن سها عن فاتحة الكتاب في الأولى أو في الثانية وتذكر بعد ما قرأ بعض السورة يعود فيقرأ بالفاتحة ثم بالسورة قال الفقيه أبو الليث: يلزمه سجود السهو وإن كان قرأ حرفا من السورة وكذلك إذا تذكر بعد الفراغ من السورة أو في الركوع أو بعد ما رفع رأسه من الركوع فإنه يأتي بالفاتحة ثم يعيد السورة ثم يسجد للسهو۔‘‘
“Намозхон биринчи ёки иккинчи ракатда унутиб Фотиҳа сурасини ўқимай, зам сура ўқиса, суранинг маълум жойига келганда Фотиҳани ўқимагани эсига тушиб қолса, дарҳол Фотиҳани бошлайди. Кейин зам сура ўқийди. Фақиҳ Абул Лайс бундай деган: “Бу кишига саждаи саҳв вожиб бўлади. Гарчи сурадан бир ҳарф ўқиган бўлса ҳам”. Агар зам сурани тугатиб ёки рукуда ё рукудан бошини кўтарган вақтда эсига тушиб қолса, қайтиб Фотиҳани ўқийди, кейин зам сурани ўқийди (рукуни ҳам қайта қилади). Намозни охирида саждаи саҳв қилади”.
“Раддул муҳтор” китобида, зам сурадан озгина ўқиб қўйган бўлса, деган сўзни қироатдаги фарз адо бўладиган миқдорда ўқиган бўлса, деб изоҳланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Тафриқага солиш фитнаси

Аллоҳ таоло инсонларни биргаликда жамоа-жамоа бўлган ҳолда яшашга бую­ради. Бунинг ҳикмати шуки, инсонлар бир-бирлари билан танишсинлар, хайрли ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилсинлар. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида бундай баён қилади:
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигин­гиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Ояти каримада башариятни бир ота ва бир онадан яратилгани, уларни турли миллат ва элатларга бўлингани айтилмоқда. Бунинг бир қанча биз билган ва билмаган ҳикматлари бор. Ҳикматларидан бири дунё­даги инсонлар бир-бирлари билан танишиб, маърифат ҳосил қилишлари ва бу ишни фитрий иш эканидир.
Одамларнинг турлича бўлишида ҳам бир ҳикмат бор. Бу ҳикмат қуйидаги ояти каримада мана бундай баён қилинади:
“Агар Раббинг хоҳласа, одамларни бир уммат қиларди” (Ҳуд сураси, 118-оят).
Аллоҳ таоло инсонларни ҳар хил қилиб яратди. Унинг иродаси шундай бўлди. Агар хоҳласа, уларни бир уммат қилиб қўярди. Чунки инсон табиатидан маълум нарса шуки, бирхилликдан зерикади, малолланади. Бундан келиб чиқадики, инсониятнинг ҳар хиллиги бирхилликка хизмат қилар экан.
Фирқаларга бўлиниш жуда кўп салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Уларни қуйида далиллар билан бирма-бир баён қиламиз.
Фирқаланиш мумкин эмас! Чунки фирқаларга бўлиниш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган қабиҳ иш саналади. Ўзини чин уммат сановчи ҳар бир киши бу ишни қилишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлади. Зеро, Китоб ва суннатда бу борада бир қанча қайтариқлар келган.
Фирқаланиш кулфат келтиради. Фир­қаланиш ҳеч бир замонда бирор кишига фойда келтирган эмас. Унинг ортидан фақат азоб келган.
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу ан­ҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жамоат – раҳмат, фирқаланиш азобдир”, дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Фирқаланиш ортидан одамлар устига ёғилган қанчадан-қанча бало-офатлар, азоб-уқубатлар, турли кулфатлару мусибатлар яқин ва узоқ тарихдан маълум.
Тафриқачи мунофиқ ва ёлғончи бўлади. Фирқа ташкил қилувчи шахс холис одам бўлмайди. У ўз атрофига ноҳақдан бўлса ҳам, ўзини қўллаб-қувватлайдиган тарафдорларини йиғади. Бу йўлда у ҳар қандай ҳийла-найрангдан фойдаланади.

(Давоми бор.)

📚"Ҳидоят" журнали

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Гуноҳларнинг аввали ширин ва ёқимли, охири эса аччиқ ва аламли бўлади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Юнус алайҳиссалом дуоси

لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Маъноси: “Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим” (Анбиё сураси, 87-оят).

"Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Маккаи Мукаррама шаҳри омонлик шаҳридир, аммо у ерда курорт ҳам, гўзал табиат манзараси ҳам, саёҳатчилар учун дам олиш жойи ҳам, ёмғир ҳам йўқ. Лекин ҳар гал бу макон зикр қилинганда унга бўлган завқ-шавқ бизларни жон таслим қилдириб юборай дейди, чунки бу маконни Аллоҳ азиз қилиб қўйган.
Аллоҳим! Имконияти йўқ, заифҳол, касалманд, лекин пок ниятли зотларга ҳам ана шу жойларга боришни насиб қил!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📖Қуръон ўқишга вақт топа олмаётганига узр айтаётганлар ушбу жумлани кўз олдиларига қўйиб олишсин:

«Қуръонни деб бирон нарсадан қолиб кетсанг, у ўша нарсага барака беради».

🌺 Бир иш қилишга шошяпсиз, лекин олдин Қуръон ўқиб, кейин ўша ишни қилсангиз, унга албатта барака ато қилинади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Ибрат

Ҳаётингизда сизга нафи тегадиган қуйидаги маслаҳатларни ёдда тутинг:
• бахтли бўлишни истасангиз, намозни ўз вақтида ўқинг;
• юзингиз нурли бўлишини истасангиз, ярим тунда қиём бўлинг;
• кўнгил хотиржамлигини истасангиз, Қуръонни тиловат этинг;
• соғлом бўлишни истасангиз, унда рўза тутинг;
• кунингиз қувончли ўтишини истасангиз, истиғфор айтинг;
• ғам-қайғу сизни тарк этишини истасангиз, дуо қилинг;
• ташвишлардан холи бўлишни истасангиз, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", деб айтинг...
• баракангиз бўлишини истасангиз, Наби алайҳи солату ва салламга салавот айтинг...
• осон савобга эга бўлишни истасангиз, буни яқинларингизга ҳам улашинг!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ихлос ва эргашишсиз қилинган амал худди мусофир мешини қумга тўлдириб, уни кераксиз нарса билан оғир қилиб олганига ўхшайди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌊Дарё бўйида бўлсангиз ҳам, сувни исроф қилманг!

Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб яратиб, унда сувларни оқизиб, турли ўт-ўлан, дов-дарахтларни ўстириб қўйди. Сув Раб­бимизнинг улкан неъматидир. Рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз суюқлик танамизни тетиклаштиради, жисмимизни, либосларимизни поклайди, ташналигимизни қондиради, ҳаётимизнинг давом этишига сабаб бўлади.
Инсон овқатсиз бир-икки ҳафтагача яшаши мумкин, аммо сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Агар одам танасидаги сув ўн беш фоизга камайса, у ҳалок бўлади. Мутахассислар фикрича, инсон танасининг аксар қисми сувдан иборат. Масалан, чақалоқ оғирлигининг етмиш беш фоизини сув ташкил этади.
Сув инсоннинг ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаи­дир. Бунга яна одамнинг покланиши учун ва бошқа мақсадларда ишлатадиган суви ҳам қўшилса, обиҳаёт қанчалик зарур ва бебаҳо неъмат экани ойдинлашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «...Барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!» (Анбиё сураси, 30-оят).
Аллоҳ таоло барча нарсаларни бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда, ўзига хос ўлчови ва ҳисоби билан яратган. Бу борада Қуръони каримда бундай дейилади: «Биз осмондан ҳисоби билан ёмғир сувларини ёғдириб, Ерга ўрнаштирдик. Биз бу сувларни кетказиб, сизларни ундан маҳрум қилиб қўйишга ҳам қодирмиз» (Муъминун сураси, 18-оят).
Бу ояти карима орқали Ҳақ таоло бизга Ер юзидаги барча нарсалар, жумладан, сув ҳам Ўзининг маълум ҳисоби ва ўлчови билан яратилганини маълум қилди. Шундай экан, сувни исроф қилишга асло йўл қўймаслигимиз зарур.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан Саъд розияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганида: “Эй Саъд, бу исроф нимаси?” дедилар. Саъд розияллоҳу анҳу: “Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, гарчи оқиб турган дарё бўйида турган бўлсанг ҳам”, дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти).
Ҳатто таҳоратда ҳам ортиқча сув ишлатиш исроф экан, энди қолган нарсаларни қиёслаб олаверинг. Экинга ҳам эҳтиёждан ортиғини ишлатиш исрофдир.
Афсус, сувни исроф қилиш ҳолларига тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Жўмраги бузилган сув қувурларидан тоза ичимлик суви шариллаб оқиб ётади. Ўша сувдан ичадиган аҳолидан ҳеч ким: “Кел, шу жўмракни тузаттириб қўяй! Ахир бу сувдан ўзимиз ичамиз-ку! Шунча сув исроф бўлиб оқиб ётмасин. Бу исрофнинг ҳам сўроғи бор”, демайди.
Оламлар Рабби бизга ато этилган чучук сув неъмати ҳақида бундай марҳамат қилган: «Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а! Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз туширувчимизми? Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!» (Воқеа сураси, 68–70-оятлар).

❗️Шундай экан, сувдан оқилона фойдаланиб, уни исроф қилишдан сақланайлик!

✏️ Ғайрат БОЗОРОВ,
Деҳқонобод туманидаги “Оқработ ота” жоме масжиди имом-хатиби

📚"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Асал – шифо

Аллоҳ таоло асалари ҳақида бундай марҳамат қилади: “Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир” (Наҳл сураси, 69-оят).
Ўша шифобахш ичимлик асалдир. Унинг инсон танасига шифо ва қувват эканлигини тасдиқловчи қатор ҳадис ҳам бор. Абу Саъйид розияллоҳу анҳу томонидан айтилган ҳадисда ,ундай дейилади: “Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Укам қорнидан шикоят қилур”, бошқа бир лафзда эса: “Укам ичбуруғ бўлиб қолди”, деди. У зот: “Унга асал ичир”, дедилар. У иккинчи марта келди. “Унга асал ичир”, дедилар. Сўнгра у учинчи марта келди ва: “Батаҳқиқ, (айтганингизни) қилдим. Унинг ичини кетгазишдан бошқа нарсани зиёда қилмади”, деди. “Аллоҳ рост айтадир. Укангни қорни ёлғон айтадир. Унга асал ичир”, дедилар. Бас, ичирган эди, тузалиб кетди”, (Икки шайх ва Термизий ривоят қилган).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (9.07.2024 -Сешанба):

⏰ тонг - 03:16
⏰ қуёш - 04:59
⏰ туш - 12:33
⏰ аср - 17:41
⏰ шом - 20:01
⏰ хуфтон - 21:37

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🧎ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ ЎҚИЛСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Витр намозини ўқиб ухлаган киши кечаси уйғониб таҳажжуд намозини ўқиса, витр намозини қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир олса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган ва бундай қилиш афзалдир”, деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадисга кўра кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.
Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин тунда уйғониб таҳажжуд ўқиса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда қуйидагича баён қилинган:
إذا أوتر قبل النوم ثم استيقظ يصلي ما كتب له و لا كراهة فيه، بل هو مندوب و لايعيد الوتر
“Ухлашдан аввал витрни ўқиса, сўнгра кечаси уйғонса, нафл намозлар ўқиши мумкин. Бунда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Балки мустаҳаб амал ҳисобланади. Витрни қайта ўқиймайди” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бахтли билан бахтсизнинг фарқи биргина ҳарфдадир.
Бахтли шукр қилади, бахтсиз эса шикоят қилади.


(Араб тилида «шукр қилади»يشكر шаклида, «шикоят қилади» эса يشكو шаклида ёзилади. Фарқ сўз охиридаги «ро» ва «вов» ҳарфларида).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#muftiy_minbari

🌙 АСҲОБЛАРНИНГ ҲАЙРАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🐫ТУЯНИНГ ШИКОЯТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорийлардан бирининг боғига кирдилар. Қарасалар, туя бор экан. Туя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб типирчилаб, кўзларидан ёш тўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни силаб қўйган эдилар, жим бўлиб қолди. Туянинг эгасини суриштирдилар. Бир ёш йигит келиб:
– Бу меники, эй Аллоҳнинг Расули, – деди.
– Аллоҳ сени молик қилиб қилиб қўйган бу жонивор учун Аллоҳдан қўрқмайсанми? У оч қолдириб, тинимсиз ишлатишингдан шикоят қиляпти, – дедилар.

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…
Подписаться на канал