hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (5.07.2024 -Жума):

⏰ тонг - 03:12
⏰ қуёш - 04:56
⏰ туш - 12:33
⏰ аср - 17:42
⏰ шом - 20:01
⏰ хуфтон - 21:40

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига биноан кўз теккан кишига ғуслнинг шифо бўлиши

Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайфдан ривоят қилинади:
«Омир ибн Робиъа ғусл қилаётган Саҳл ибн Ҳунайфни кўриб қолиб: “Аллоҳга қасам, бугунгидек кунни ва бундай яширин баданни кўрмаган эдим”, дейди. Саҳл ибн Ҳунайф ўша жойида йиқилиб, ётиб қолади. Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши: “Эй Расулуллоҳ! Саҳл ибн Ҳунайф ҳақида хабарингиз борми? Аллоҳга қасам, у бошини кўтара олмаяпти”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бунга бирортаси айбдор деб ўйлайсизларми?” деб сўрадилар. Одамлар: “Омир ибн Робиъа айбдор деймиз”, деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Омир ибн Робиъани чақирдилар. Унга ғазаб қилдилар ва: “Нима сабабдан сизлардан бирингиз ўз биродарини ўлдиради, бунинг ўрнига унга барака тиласанг бўлмасмиди, у учун ювиниб, сувини унга бер”, дедилар. Кейин Омир қўллари, тирсаклари, тиззалари, оёқ атрофлари ва изорининг ичини ювиб, сўнг ўша ювинган сувини унинг устидан қуйди. Шунда Саҳл ибн Ҳунайф одамлар билан ҳеч қандай зарар кўрмагандек юриб келди».
Бу ҳадис киши ўзининг кўзи теккан одам учун қўллари, тирсаклари, тиззалари, оёқ атрофлари ва ички кийимини ювиши, сўнг сувни у кўз теккан кишининг устидан қуйиши кераклигига ишора қилади. Агар бир кишининг бошқа бирига кўзи теккани маълум бўлса, кўзи теккан одам учун ювиниб беришдан қочмаслиги керак.

Насоий “Кундуз ва кеча амали китоби”да, Ибн Можа “Тиб китоби”да ва Байҳақий “ад-Далоил” асарида, 6/163) ривоят қилган.

📚"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари" китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺СЕН АЛЛОҲНИНГ МАВЛОСИСАН

Расулуллоҳ ҳузурларига бир қул хожаси бурнини кесиб озор берганини шикоят қилиб келди. Хожани чақирган эди, унинг айбларини рўкач қилди. Шунда у зот қулга илтифот қилдилар:
– Боравер, сен озодсан!
– Эй Аллоҳнинг Расули, энди мен кимнинг мавлоси бўламан? – ҳайрон бўлди қул.
– Сен Аллоҳнинг ва Расулининг қулисан.
Шундан сўнг унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари кафил бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин эса Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо кафил бўлдилар.

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🏡💍ОТАГА ҚАРАШЛИ УЙНИ МАҲРГА БЕРИШ

CАВОЛ: Ўғли уйланаётган вақтда келинга маҳр сифатида отасининг уйини бериши мумкинми? Бу маҳрга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гарчи отасининг уйи бўлса ҳам Маҳрга келишилган уй отанинг мулки бўлса, уни маҳр сифатида аёлига бера олмайди . Чунки у бировнинг мулки ҳисобланади. Бировнинг мулкини эса, бошқага сотиши, ҳадя қилиши ёки маҳр сифати бериши дуруст эмас. Бу борада фиқҳий манбаларда шундай баён қилинган:
ومنها أن يكون مملوكا للواهب فلا تجوز هبة مال الغير بغير إذنه لاستحالة تمليك ما ليس بمملوك للواهب
“Бирор нарсани ҳадя қилишнинг шартларидан бири шу нарса ҳадя қилувчининг мулки бўлиши керак. Бошқанинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиш мумкин эмас. Чунки ҳадя қилувчининг мулки бўлмаган нарсани бошқага бериш имконсиздир” (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Аммо отаси уйни ўғлига ҳадя қилган бўлса, шунда ўғил уйни аёлига маҳр сифатида бериши мумкин. Уй келинга маҳр бўлиб ўтгандан кейин бутунлай унинг ҳақига айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Фитна – кўз илғамас хатар

Ялтироқ
шиорлар фитнаси

Ҳозирги вақтда муқаддас динимизга ғаразли кимсалар томонидан ичкари ва ташқаридан турли хуружлар бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Дин ни­қоби остида турли бузғун­чиликларни қилаётганлар ичка­ридан, исломофобияга ҳаракат қилиб, динимизни ёмонотлиқ қилмоқ­чи бўлганлар эса, ташқаридан фитналар уюштираётир. Улар бу йўлда турли ҳай­қириқлар, чақириқлар, жимжимадор шиорлар, қуруқ ваъдалару амалга ошмайдиган орзулардан “хўрак” сифатида фойдаланишади. Тарихдан маълумки, бу каби ялтироқ шиорлар аҳли сунна вал жамоадан ажраб чиққан тоифаларга белги ва аломат бўлиб қолган. Масалан, мўътазилалар адашган тоифа бўлсалар-да, ўзларига “Аҳлут тавҳид” – “Тавҳид тарафдорлари”, “Аҳлул адл” – “Адолат тарафдорлари” каби номлар қўйиб олишган. Бошқа адашган оқимларнинг ишлари ҳам айни шундай. Улар жимжимадор шиор ва номлар остида энг қабиҳ ишларни амалга оширган. Бунга тарих гувоҳ. Бундай тоифаларнинг даъволари ёлғондан ўзга нарса эмас. Дин номидан айтилаётган жимжимадор гаплару баландпарвоз шиорларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Чунки Ислом дини инсонларни фақат эзгуликка, яна такрор айтамиз, фақат эзгуликка чақиради. Мусулмон киши эса мана шу эзгуликка хизмат қилади. Бировга ёмонлик қилмайди, зарар келтирмайди. Комил мусулмон инсон тугул, ҳатто чумолига ҳам бесабаб озор бермайди. Энди ўзимиз бир хулоса қилайлик, энг митти ҳашаротнинг риоясини қилган мусулмон мавжудотлар гултожи – ҳазрати инсонга озор берадими?!
Бугунги кунга келиб ҳам ҳолат ўзгармади. Шиддат билан ривожланаётган давримизда фикрлар, ахборотлар тўқнашуви жаҳон майдонига кўтарилди. Фитнанинг минг бир тури авж олди. Қуроллар ўрнини кўпроқ қаламлар эгаллади. Энг ёмони, бу йўлда муқаддас тушунчалар ва ихтилофли масалалар асос қи­либ олинди. Улар “моҳирлик” билан бузиб талқин қилинди ва қилинмоқда. Фитна бозорида сотилаётган мана бу бузуқ ғояларнинг харидорлари борлиги энг катта мусибатдир.

Давоми бор...

📚"Ҳидоят" журнали

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🐔ПАРРАНДАЛАР ОЗУҚАСИ УЧУН ҚОН СОТИШ

CАВОЛ: Ҳайвонларнинг қонини паррандаларга озуқа сифатида сотса ёки сотиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон каби нажосат ҳисоблаган нарсалар шариат қоидаларига кўра мол ҳисобланмайди ва уларни сотиш ёки сотиб олиш жоиз эмас. Чунки савдонинг шартларидан бири сотилаётган нарса мол (товар) бўлиши шарт. Қон, ўлимтик каби нарсалар Қуръони каримда ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 3-оятида бундай деган:
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ
“Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган ... ҳайвонлар ҳаром қилинди”.
Шариатда истеъмоли тақиқланган нарсанинг савдоси ҳам тақиқланади.
Бу ҳақда “Ал-Важийз” китобида бундай дейилган:
كل شيء كره أكله والإنتفاع به على وجه من الوجوه فشراؤه وبيعه مكروه، وكل شيء لا بأس بالانتفاع به فلا بأس ببيعه
“Қайсидир жиҳатдан ейиш ва фойдаланиш мумкин бўлмаган нарсанинг сотиш ҳам, сотиб олиш ҳам мумкин эмас. Фойдаланиш мумкин бўлган нарсанинг савдоси жоиздир”.
Қолаверса, ҳайвонларга нажосатни озуқа сифатидан бериш дуруст эмас.
Юқоридаги масалада қон деганда ҳайвонни сўйганда бўғзидан отилиб чиққан қон тушунилади. Лекин ҳайвон қонни ўзи топиб еса, бу билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Халифа Ҳорун ар-Рашид бемор бўлиб қолди. Табиблар унинг шифо топишидан ноумид бўлгач, ажали яқинлашганини ҳис қилди. «Менга кафан ҳозирланглар», деди. Кафанни ҳозирлашди. «Қабр кавланглар» деди. Қабр ҳам кавлашди. Шунда у ўзи учун кавланган қабрга қараб, «Мол-мулким ҳам мени сақлаб қола олмади. Салтанатим ҳам ҳалок бўлди» деди (Ал-Ҳаққоҳ сураси, 29-оят)
Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик ҳам ўлими яқинлашгач, тепасида йиғлаётган оила аъзоларига қараб, шундай деди: «Ҳишом сизларга дунё билан келди, сизлар эса унга йиғлаяпсиз. Ҳишом тўплаган нарсаларини сизларга ташлаб кетяпти, сизлар эса унинг амалларини ўзига кўтартириб юборяпсиз. Эй Ҳишом, агар Аллоҳ раҳм қилмаса, мусибатинг нақадар буюк!».
Халифа Маъмуннинг ўлими яқинлашган пайтда «Мени каравотдан туширинглар», деди. Уни ерга туширишди. У чаккасини тупроққа қўйди-да, «Эй мулки завол топмайдиган Зот, мулки завол топадиган бандангга раҳм қил», деди.
Билол розияллоҳу анҳунинг ўлим яқинлашганда аёллари: «Оҳ, қайғуга ботдик!» деди. Буни эшитган Билол юзидан чойшабни олиб, ўлим талвасасида турган ҳолида: «Қайғу дема, хурсандчилик дегин. Чунки эртага дўстларим – Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари билан учрашаман», деди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Аллоҳнинг Китобини тиловат қилаётганингда қалбинг сокин, хаёлинг мусаффо бўлсин. Бепарво ва ҳафсаласиз бўлма. Мана шу кайфиятда маъноларини тафаккур қилсанг, оятлар сенга қандай таъсир қилишини кўрасан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢🔴Сахийлик ва бахиллик

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «(Одамлардаги) сахийлик Оллоҳ таолонинг сахийлигидан бир қисмдир. Саховат қилинглар, Оллоҳ сизларга саховат қилади. Огоҳ бўлингизким, улуғ ва қудратли Оллоҳ сахийликни яратди, кейин уни инсон сувратига киргизиб, бошини (жаннатдаги) Тубо дарахтининг илдизи узра мустаҳкамлади ва новдаларини «Сидратул мунтаҳо», яъни жаннат четидаги Нилуфар шохлари билан боғлади. Саховат дарахтининг баъзи шохлари дунё оламида осилиб туради. Кимки бу шохни маҳкам тутса, шу шох уни жаннатга элтади. Огоҳ бўлингизким, сахийлик иймоннинг белгиси, иймон эса жаннатдадир. Оллоҳ таоло бахилликни Ўз ғазабидан яратди ва унинг бошини (жаҳаннамдаги) Заққум дарахтининг илдизи узра мустаҳкамлади. Бахиллик дарахтининг айрим шохлари дунё оламида осилиб туради. Кимки шу шохга ёпишса, бу шох уни дўзахга олиб киради. Огоҳ бўлингизким, бахиллик куфрдан, куфр эса жаҳаннамдадир».

Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадис.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#muftiy_minbari

🌙 КАМБАҒАЛ БЎЛСАК ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САДАҚА ҚИЛАМИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (29.06.2024 -Шанба):

⏰ тонг - 03:07
⏰ қуёш - 04:52
⏰ туш - 12:31
⏰ аср - 17:42
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БАА ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ВА ФАТВО МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

🌙 Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент ислом институти фаолияти билан танишди.

🗣Мартабали меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамроҳлик қилди.

🕌 Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий жанобларига институт тарихи ҳақида батафсил маълумот берилиб, бугунги ўқув жараёнлари билан таништирилди. Меҳмон Қуръони карим ва тажвид ўқув курси дарс жараёнларини диққат билан кузатди.

✍️ Делегация аъзолари Тошкент ислом институтига ташрифи таасcуротларини институтнинг “Меҳмонлар китоби”га ёзиб қолдирди.

📚 Шунингдек, меҳмонлар Фатво маркази фаолияти билан танишиб, Фатво маркази мутахассислари билан мулоқот қилдилар.

🤝Ташриф якунида томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#ДЕЛЕГАЦИЯСИ #БАА #ФАОЛИЯТ
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🍲 15 МИНГ ҲОЖИГА МАНЗУР ТАОМ ТАЙЁРЛАШ КАТТА МАСЪУЛИЯТ

🛬 Айни кунларда юртдошларимиз она Ватанга навбати билан қайтгунга қадар Маккаи мукаррамада тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда давом эттирмоқдалар.

📍 Ишчи гуруҳи жамоалари ҳожиларимиз тоату ибодати рисоладагидек бўлиши, олий тоифали шифокорлар эса ҳамюртларимизнинг сиҳат-саломатлигини доимий назорат қилиш ҳамда моҳир ошпазларимиз витаминга бой миллий таомлар тортиқ қилиш каби вазифаларни сидқидилдан адо этмоқдалар.

🗣Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда истиқомат қилаётган зиёратчилар учун ўзбекистонлик моҳир ошпазлар тансиқ таомлар тайёрлаб беришяпти. Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат ва ҳар хил мева-чевалар тақдим этиляпти.

🟢 Эрталабки нонуштада иссиқ таомлар билан бирга тухум, сариёғ, пишлоқ, асал, ҳолва кабилар қўшимча қилинса, тушлик ва кечки овқатланиш рационидан ҳўл мевалар, салқин ичимликлар, қатиқ ва салатлар ўрин олган.

📋 Таомномага кўра, вақти-вақти билан ош, турли хил шўрвалар, мошкичира ва балиқ маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

Ўн беш минг нафар ҳожига мана шундай таомларни тайёрлаш учун туну кун меҳнат қиладиган юртимиздан борган 12 нафар тажрибали ошпаз, бир неча нафар маҳаллий ишчилар жалб этилган бўлиб, Макка шаҳрида 2 та катта ошхона ажратилган. Шунингдек, ошхоналар озодалиги ва сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддати ва покиза тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилади.

🤲 Таомлар ҳожиларимиз ибодатига қувват ва офиятли бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Шақиқ Балхий шундай деган эканлар: «Мен шоир эдим. Аллоҳ менга тавбани насиб қилди. Ўз ҳисобимдан уч юз минг дирҳам пулни эҳсон қилдим. Йигирма йил битта жун чопонда юрдим. Риё қилган бўлсам керак, деб ўйлаб юриб, бир куни Абдулазиз ибн Руввод билан учрашиб қолдим. Шунда у киши: «Гап арпа нон ейиш ва жун чопон кийишда эмас, гап Аллоҳ таолони қалбдан таниш, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, Аллоҳдан (тақсимотидан) рози бўлиш ва Аллоҳ ҳузуридаги нарса одамларнинг қўлидаги нарсадан ишончли эканига ишонишда».

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Ялтироқ шиорлар фитнаси

Абу Идрис Ховланий розияллоҳу ан­ҳудан ривоят қилинади, у Ҳузайфа ибн Ямоннинг мана бундай деяётганини эшитган:
“Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ҳақида сўрар эдилар. Мен эса ўзимга етиб қолмасин деб хавфсираб, ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Бас, у зотга:
– Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз жоҳилиятда ва ёмонликда эдик. Бас, Аллоҳ бизга ушбу яхшиликни берди. Ушбу яхшиликдан кейин ёмонлик борми? – дедим.
– Ҳа, – дедилар.
– Ўша ёмонликдан кейин яна яхшилик борми? – дедим.
– Ҳа. Унинг тутуни бор, – дедилар.
– Унинг тутуни нима?– дедим.
– Ҳидоятсиз йўл бошлайдиган қавм­дир. Улардан (баъзи нарсаларни) ёқти­расан ва (баъзи нарсаларни) инкор қи­ласан, – дедилар.
– Ўша яхшиликдан кейин ёмонлик борми? – дедим.
– Ҳа. Жаҳаннам эшигида турган даъватчилар. Ким уларга ижобат қилса, унга отарлар, – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули, уларни бизга сифатлаб беринг, – дедим.
– Улар ўзимизнинг қавмдан, ўзимиз­нинг тилимизда гапирадилар, – дедилар.
– Ўша нарса менга етса, нима қи­лишимга буюрасиз? – дедим.
– Мусулмонлар жамоати ва уларнинг имомини лозим тутасан, – дедилар.
– Агар уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?! – дедим.
– Агар дарахтнинг томирини тишлаб бўлса ҳам, ўша фирқаларнинг барчасидан четда бўл. Сенга ўлим келганда ҳам ўша ҳолда бўлишга ҳаракат қил, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳадисдан хулоса шуки, фитна вақтида турли жимжимадор, лекин ичи жирканч шиорларни кўтариб чиқаётганларга эмас, асри саодатдан бери халқни ҳаққа чақириб келаётган аҳли сунна вал жамоа шиорига талпиниш ва уни маҳкам ушлашга чақирилмоқда.

Давоми бор...

📚"Ҳидоят" журнали

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (4.07.2024 -Пайшанба):

⏰ тонг - 03:11
⏰ қуёш - 04:55
⏰ туш - 12:32
⏰ аср - 17:42
⏰ шом - 20:01
⏰ хуфтон - 21:41

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🗣 МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг фуқаролар қабули ва аҳоли билан самимий мулоқотлари муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.

Бугун, 3 июль куни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идорада фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, шаръий ва оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Жумладан, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш учун идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.


🤲 Шу каби самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, хайрли дуолар қилишди.

📍 Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#qabul #fuqarolar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Ким ҳисобсиз жаннатга киради?

Имом Абу Ҳотим ва Имом Ҳоким раҳимаҳу­маллоҳ Жобир розиёллоҳу ан­ҳу­дан ривоят қил­ган ҳадисда бундай дейилади: “Кимнинг яхши­ликлари ёмонликларидан кўп бўл­са, шу киши ҳисоб-китобсиз жан­натга киради. Кимнинг яхшиликла­ри ёмонликлари билан тенг кел­са, енгил ҳисоб қилинади. Сўнг­ра жаннатга киритилади. Кимнинг гуноҳлари яхшиликларидан зиёда келса, ана ўша ўз наф­сини ҳалок этибди”.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#muftiy_minbari

🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ихлосли мўмин баракалидир

🟢“Молларини Аллоҳ ризолигини истаб, самимий дилларидан чиқариб сарф қиладиган кишилар адирдаги боққа ўхшар: унга жала қуйгач, ҳосилини икки баробар етиштирар. Агар унга жала ёғмаган бўлса, томчилаб ёққан ёмғир ҳам (ўзига яраша ундирар). Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир” (Бақара сураси, 265-оят).

🌙Ҳар бир мусулмон ҳаёти да­вомида яхши амаллар, эзгу иш­лар пайида бў­лиши лозим. Чунки хайрли ишлар мўмин кишининг ҳаёти мазмунига айлан­са­гина, ояти кариманинг амалдаги ис­ботини кўради.
Ояти каримада мўмин киши васф қи­линмоқда. У риё учун эмас, Аллоҳнинг розилиги учун ихлос билан садақа қилади. Унинг қалби сил­лиқ тошдек қотиб қол­гани йўқ, балки иймон нури ила мунаввар, яхшилик умиди билан обод.
“Молларини Аллоҳ ризоли­гини ис­таб, самимий дилларидан чиқариб сарф қилади­ган кишилар адирдаги боққа ўхшар”.
Тепаликдаги боғ баҳаво бў­лади. “Унга жала қуйгач, ҳосилини ик­ки баробар етиштирар”. Яъни, у ёққан ёмғирдан унумдор бўлади. Тўла ишонч билан, Аллоҳнинг розилигини тилаб қилинган садақа ҳам шундай: эгасини мўл савобга эриштиради. У боғнинг меваси кўпайиши учун доимо кучли ёмғир ёғиши шарт эмас.
“Агар унга жала ёғмаган бўлса, томчи­лаб ёққан ёмғир ҳам (ўзига яраша унди­рар)”. Майдалаб ёққан ёмғир билан ҳам унинг меваси кўпаяверади. Шунингдек, мўмин банданинг риёсиз, миннатсиз ва озорсиз, ихлос билан қилган нафақаси оз бўлса ҳам, кўп ажр-савобга сабаб бў­лаверади.
“Аллоҳ қилаётган амал­ларингизни кўриб турув­чидир”.
Ким нима қиляпти, садақани қандай бер­япти, ким Аллоҳнинг ро­зилигини ис­таяпти – ҳам­ма-ҳаммасини Аллоҳ кўриб туради.
Хайр ва ҳасанотни мўл қилиш, сахий бўлиш лозим. Аллоҳ хайр қилувчи, сахий қулларини севади.

“Бир дона хурмо билан бўлса ҳам, фақирга ик­ром этган кишига ўша хурмо донаси беш нарсани муждалайди:

1) мен бир дона эдим, мени кўпай­тирдинг; .
2) кичик нарса эдим, ул­ғайтирдинг; .
3) мен душман эдим, сен дўст айладинг;
4) мен ейилиб йўқ қили­нардим, мени абадий­лаш­тирдинг;
5) ҳозиргача сен мени сақлашга ҳара­кат этардинг, бундан буён мен сенинг сақла­нишингга сабаб бўламан”.

Аллоҳ таоло барчамизнинг садақа, эҳсонлари­мизни бериё, бенуқсон қабул айлаб, савобларини кўпайтириб берсин.


✏️Зайниддин ҒИЁСИДДИНОВ,
Олтинкўл тумани “Маслаҳат” жоме
масжиди имом-хатиби

📚"Ҳидоят" журнали

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (2.07.2024 -Сешанба):

⏰ тонг - 03:09
⏰ қуёш - 04:54
⏰ туш - 12:32
⏰ аср - 17:42
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:42

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жаннатдаги “ҳамд уйи”

Ким фарзандининг ўлимига сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умид қилса, унга жаннатда “Ҳамд уйи” бунёд этилади. Абу Мусо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банданинг боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг боласи жонини олдиларингми?” дейди. Улар: "Ҳа", дейдилар. У Зот: “Унинг қалби меваси жонини қабз қилдиларингми?” дейди. Улар айтишади: “У сенга ҳамд айтди ва истиржоъ айтди”. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни “ҳамд уйи” деб номланглар", дейди" (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таолонинг раҳмати шу қадар кенгки, мўмин банданинг бирор яқини, дўстими, қариндошими вафот этса, унга сабр қилиб, савоб умид килса, Аллоҳнинг раҳмати ила жаннат мукофот қилиб берилади. Кўпчилик якинларининг вафотига сабр қила олмайди, Аллоҳдан савоб умид қилмайди, ўлимнинг сабабини Парвардигор қадари эмас, балки бошқа сабабларга боғлайди. Қуйидаги ҳадисни диққат билан ўқинг: Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Мўмин бандам учун унинг дунё аҳлидан яхши кўрганини қабз қилсам, сўнг ундан савоб умид қилса (сабр этса) Менинг ҳузуримда фақат жаннат мукофоти бор” (Имом Бухорий ривояти)”.

📚«Фазилатли амаллар» китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (1.07.2024 -Душанба):

⏰ тонг - 03:09
⏰ қуёш - 04:53
⏰ туш - 12:32
⏰ аср - 17:42
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.06.2024 -Якшанба):

⏰ тонг - 03:08
⏰ қуёш - 04:53
⏰ туш - 12:32
⏰ аср - 17:42
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ ЯХШИ БИЛАДИР

Ривоят қилишларича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кишидан сўрабди:
– Сен қандай инсонсан?
– Мен фитнани яхши кўриб, ҳақни ёқтирмай, кўрмаган нарсасига гувоҳлик бергувчиларданман, – жавоб берди у. Халифа уни қамоққа буюрди, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса рад этди ва:
– У киши тўғри даъво қиляпти, – деди.
– Қандай қилиб? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Мол ва бола-чақани яхши кўради. Аллоҳ таоло:
“Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (синов)дан бошқа нарса эмас”, деган (Тағобун сураси, 15-оят). Ўлимни ёқтирмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигига гувоҳлик беради.
Умар розияллоҳу анҳу уни қўйиб юборишга амр қилди ва:
“Ўз Пайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир” (Анъом сураси, 124-оят), деб қўйди.

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Анас  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ  ва шафоатчи  бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.


Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Ғафлатда қолганимга йиғладим

Абдулкарим Қушайрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бир киши дўстининг ёнига қарзини узиши учун 400 дирҳам қарз сўраб келди. Дўсти унга дарҳол айтилган миқдордаги пулни бериб жўнатгач, уйига қайтиб кирди-да, йиғлаб юборди. Хотини унга: “Бунчалар қийналар экансиз, нега бердингиз, бирор баҳона топмадингизми?” деди. Шунда у киши: “Пул берганимга эмас, балки ундан хабар олмай қўйганимга, ҳатто муҳтожликдан қарз сўраб келгунигача ҳолидан ғафлатда қолганимга азобланиб йиғлаяпман”, деб жавоб берди.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (28.06.2024 -Жума):

⏰ тонг - 03:07
⏰ қуёш - 04:52
⏰ туш - 12:31
⏰ аср - 17:41
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Байрам шукуҳи

🔴Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйида "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни" муносабати билан тантанали табриклаш маросими бўлиб ўтди.

💬 Йиғилишни бош директор Султонбек Имомназаров кириш сўзи билан очиб, нашриёт ходимларини чин дилдан тарбиклади ва Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табрикномасини ўқиб эшиттирди ҳамда ижодкорларга заҳматли ишларида муваффақиятлар тилади.

🤲 Шундан кейин йилнинг энг фаол ходимлари ташаккурномалар билан тақдирланди. Тадбир сўнгида бош муҳаррир Абдулжалил Хўжам Ватанимиз тинчлиги, динимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, қолаверса, нашриёт ривожини сўраб дуо қилди.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…
Подписаться на канал