hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

📖 ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНГИЗНИ УЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРИНГ

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ ЯХШИ БИЛАДИР

Ривоят қилишларича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кишидан сўрабди:
– Сен қандай инсонсан?
– Мен фитнани яхши кўриб, ҳақни ёқтирмай, кўрмаган нарсасига гувоҳлик бергувчиларданман, – жавоб берди у. Халифа уни қамоққа буюрди, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса рад этди ва:
– У киши тўғри даъво қиляпти, – деди.
– Қандай қилиб? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Мол ва бола-чақани яхши кўради. Аллоҳ таоло:
“Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (синов)дан бошқа нарса эмас”, деган (Тағобун сураси, 15-оят). Ўлимни ёқтирмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигига гувоҳлик беради.
Умар розияллоҳу анҳу уни қўйиб юборишга амр қилди ва:
“Ўз Пайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир” (Анъом сураси, 124-оят), деб қўйди.

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Ёлғиз ўзинг бахтли яшашинг ёнингда мингта мунофиқ бўлганидан яхшироқдир».

Нажиб Маҳфуз.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бировга бирор нарсани буюрмоқчи бўлсанг, аввал унга ўзинг амал қилмоғинг лозим.

Ҳасан БАСРИЙ қуддису сирриҳу


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (26.06.2024 - Чоршанба):

⏰ тонг - 03:06
⏰ қуёш - 04:51
⏰ туш - 12:31
⏰ аср - 17:41
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

😎 ХОЛИС АМАЛ ҚИЛИНГ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳожилардан миннатдорлик мактуби

Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга беҳад ҳамду санолар бўлсин, муборак ҳаж ибодатини эсон-омон, сиҳат-саломатликда адо этдик. Бунинг учун Аллоҳга чексиз шукроналар айтсак, бизга керакли шароитларни ҳозирланган барча мутасаддиларга ўз миннатдорлигимизни билдиришимиз зарур.

Ҳаж амалини эмин-эркин, тўла-тўкис адо этишимиз учун Мадина ва Макка шаҳарларига бориб жойлашгунимизга қадар катта ҳурмат ва иззатда бўлдик.
Биз учун тикилган махсус кийимлар, «Ҳаж» қўлланмаси, шифокорлар кўриги, замонавий махсус автобуслар, замонавий меҳмонхоналар ва у ерда яратилган шарт-шароитлар ҳамда ошпазларимиз томонидан тайёрланган миллий таомлар, барча-барчаси муқаддас масканларда эмин-эркин ибодатларини адо этишимиз учун муҳайё қилинди.

https://hidoyat.uz/76669

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (25.06.2024 - Сешанба):

⏰ тонг - 03:06
⏰ қуёш - 04:51
⏰ туш - 12:31
⏰ аср - 17:41
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📈 Инсон ҳаёти беш босқичдан иборат:

1. Туғилишидан олдинги руҳоният олами.
2. Дунё ҳаёти.
3. Барзах ҳаёти.
4. Қиёмат ҳаёти.
5. Абадийлик ҳаёти.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Воз кечилмайдиган ҳеч кимса йўқ, ўзини воз кечилмас, деб ўйлайдиган аҳмоқлар бор, холос!

Жалолиддин РУМИЙ

🌐@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#дуо
🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО

تقبل الله نسكك وأعظم أجرك وأخلف نفقتك

Ўқилиши: Тақоббал Аллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак.

Маъноси: Аллоҳ ҳажингизни қабул этсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарфлаган нафақангизни ўрнини тўлдирсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уйига қайтган ҳожига шундай дуо қилардилар.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🛫Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди

Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб кетишди.


Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчага манзур бўлди.

🤲Юртдошларимиздан фақат бир нарса, у ҳам бўлса, Ҳажнинг барча арконларини чиройли адо этиш талаб этилди, холос.

🗣Мана, бугун юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтиб кетди.

☪️Аслида, ҳожи бўлиш осон, лекин шу номга бир умр содиқ бўлиб қолиш мушкул. Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли амаллари, гап-сўзлари ила ёшларимизга намуна бўлиб, юртимиз равнақи, хақимиз фаровонлиги, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадилар, иншо Аллоҳ.

🌙 Ҳадиси шарифга биноан Ҳаж арконларини бажарган киши ўз Ватанига шошиши керак. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).


📕 Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қадир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса, ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”.

🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилган бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔥 ГИЁҲВАНДЛИК - СОҒЛИҚ ВА УМР ЗАВОЛИ

🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#гиёҳвандлик
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳазрати Абу Туроб Нақшабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Уч нарсани севасиз, учови ҳам сизники эмас. Аввало, жонингизни севасиз, жон Аллоҳникидир;
иккинчидан, молни севасиз, мол меросхўрларникидир;
учинчидан, дунёни севарсиз, ҳолбуки, дунёни қўлингиздан оладилар.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Гапиришни ўрганиш учун одам боласига икки йил кифоя. Тилни тийишга ўрганиш учун олтмиш йил керак.

Расул Ҳамзатов


@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (27.06.2024 -Пайшанба):

⏰ тонг - 03:06
⏰ қуёш - 04:52
⏰ туш - 12:31
⏰ аср - 17:41
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:43

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
📝 Ҳожилардан миннатдорлик мактуби
🖥 БАТАФСИЛ 

✈️ Маккада учувчисиз ҳаво такси муваффақиятли синовдан ўтди
🖥 БАТАФСИЛ 

🤝 Ўзбекистон ва Урал мусулмонлари яқин ҳамкорлиги давом этмоқда
🖥 БАТАФСИЛ 

☪️ Икки буюк неъмат
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бўка тумани "Тошлоқ" масжидига ташриф буюрди.
🖥 БАТАФСИЛ 

📚 Масжид ан-Набавий кутубхонасига 150 000 дан ортиқ киши ташриф буюрди
🖥 БАТАФСИЛ 

🎙 Отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинари ташкил қилинди
🖥 БАТАФСИЛ 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ДУНЁ ҲАҚИҚАТИ

Дунёнинг ҳақиқатини унутмаслик лозим. Қўлга киритилган нарсалар қанчалик кўп бўлмасин, бир кун кетади. Асло давомли бўлмайди. Шу сабабли Аллоҳ таоло нима берса, унинг қадрига етиб, тақво қилиш керак. Уларни Аллоҳ таоло рози бўладиган ерларга ишлатиш лозим. Ояти каримада: “Аллоҳ шундай зотдирки, сизларни заиф нарсадан (бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизларга) заифликдан кейин (қувват пайдо) қилди. Сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қариликни (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Билимдон ва Қудратлидир” (Рум сураси, 54-оят).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🟢ИМОМГА РУКУДА ИҚТИДО ҚИЛСА-Ю, РУКУ ҚИЛМАСА

CАВОЛ: Бир киши имом рукуда турган вақтда келиб иқтидо қилди. Руку қилмасдан сано ўқиди. Сано ўқигунича имом рукудан турди. Иқтидо қилган киши кейин ўзи руку қилди. Унинг намози бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга кечикиб келган ва ўша ракатда имом билан бирга руку қилмаган бўлса, у ракатни топмаган ҳисобланади. Агар имомдан кейин туриб, шу ракатни ўқиб қўйган бўлса, намози тўғри бўлган. Агар бу ракатни топдим деб ўқимаган бўлса, бир ракат кам ўқиб, намози бузилган бўлади ва шу намознинг қазосини ўқиб қўяди.
Бу борада “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وَإِنْ أَدْرَكَ إمَامَهُ رَاكِعًا فَكَبَّرَ وَوَقَفَ حَتَّى رَفَعَ رَأْسَهُ لَمْ يُدْرِكْ الرَّكْعَةَ وَلَنَا أَنَّ الشَّرْطَ هُوَ الْمُشَارَكَةُ فِي أَفْعَالِ الصَّلَاةِ وَلَمْ يُوجَدْ لَا فِي الْقِيَامِ وَلَا فِي الرُّكُوعِ
“Муқтадий жамоатга имом руку қилиб турганида етиб келиб, такбир айтиб намозга киришса ва имом рукудан бош кўтаргунича руку қилмасдан туриб қолса, ўша ракатни топмаган бўлади. Бунга далил шуки, иқтидонинг шарти намознинг арконларида имомга шерик бўлишдир. Бу кишида бундай шерикчилик қиёмда ҳам, рукуда ҳам топилмади”.
Бундай ҳолатларда иқтидо қилган киши қулоқ қоқиши билан имомга эргашиб, имом қайси амални бажараётган бўлса, дарҳол шуни қилиши лозим. Чунки сано ўқиш суннат, имомга эргашиш вожиб саналади. Ундан ташқари иқтидонинг шартларидан бири муқтадий ҳар бир рукнни бир қисмини бўлса ҳам имом билан бирга бажаришидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Қуръонни ўқиб чиқдим. Китобнинг 90 ўрнида Аллоҳни бандаларининг ризқига кафил эканини, фақатгина 1 ўрнида шайтон инсонни фақирлик билан қўрқитишини кўрдим.
Инсон Роббисининг 90 ваъдасини унутиб, шайтонни биргина ёлғонига алданганини ҳам кўрдим.

Ҳасан БАСРИЙ қуддиса сирруҳу

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

😎 ИНСОН АМАЛИ БИЛАН ГЎЗАЛ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💬Сўз масъулияти

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ “Зик­риёт” китобида бундай ёзади: “Эллик йилдан бери адабиёт билан машғулман. Ёзаман, нашр қилдираман. Ҳатто энг ашаддий душманларим ҳам мени ёзганларим билан айблай олмайди. Шундай бўлса-да, айтаманки, адабиёт, шеър ва санъат агар инсонларнинг динига путур етказса, мурувватни йўқотса, иффатни зое қилса ва обрўни тўкса, бундай адабиётга, шеърга ва санъатга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!”

Шайх Тантовий минг бора ҳақ! Биз ёзаётган ҳар бир ҳарф аслида амал саҳифаларимизга битиб борилмоқда. Хусусан, ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларимиз ҳам. Ҳар бир жумламиз учун Аллоҳнинг ҳузурида жавоб берамиз.
У кунда сизга: “Асарингда беҳаё саҳналарни кўпайтирсанг, унинг бозори чаққон бўлади”, дейдиган нашриётлар туриб бера олмайди.
У кунда “лайк”лар сони, “поделиться”лар адади, қарсаклар овози сизнинг жонингизга оро кирмайди. Қабрга ёлғиз ўзингиз дафн қилинасиз. Уларнинг ҳеч бири сизга фойда бермайди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Банда ўзи унча эътибор бермасдан Аллоҳни рози қиладиган гапни гапириб юборади. Шу сабабли Аллоҳ унинг даражасини кўтаради. Бошқа бир банда унчалик эътибор бермасдан Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган гапни гапириб юборади. Шу сабаб Аллоҳ уни жаҳаннамга улоқтиради!” (Имом Бухорий ривояти).

✏️ Абдулқодир ПОЛВОНОВ,
“Ургут ” жоме масжиди имом ноиби

📚 "Ислом нури" газетасидан

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бахт-саодатга: «Сен қаерда яшайсан?» дейилди. У: «Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбларида», деди.

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Tahlilnoma | HAJ-2024 MAVSUMINING ENG YORQIN VOQEALARI
#23june #uzbekiston24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📢 Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди

Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.


🗣Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди.

🤲 Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди.

🟢 Эндиликда ҳожилик бахтига муяссар бўлган ҳамюртларимиз жамиятда барчага ўрнак бўлиб, ёшларни илм-маърифатга чақириш, аҳолини эзгу ишларга бошлаш ва кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш ишларида етакчилик қиладилар.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 12 июлгача давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодиса учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади. Хаёлингиздан ўтказаётган фикрларингиз, оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал нарсаларни фикр қилинг, гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўринда бўлади…

МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ

🌐@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Меҳнат қиладилар...

Нақл қилишларича, Аҳмад Мағрибийнинг тўрт ўғли бор бўлиб, уларга касб ўргатди.
Ундан:
— Эй Шайх, нега ўзингнинг касбингни ўргатмассан? - деб сўрадилар.
Шайх уларга:
— Мендан кейин ўз меҳнатларининг ҳосилларидан ейдилар. Ҳар ерга борганларида:
- Мен фалон кишининг ўғлиман, деб сиддиқлар жигарини қон этмайдилар. Расули акрам дедилар:
— Ўз меҳнатинг ва пешона теринг билан ризқ топиб егин, динингдан емагин!

📚 Шайх Фаридуддин Атторнинг "Тазкират ул-авлиё" асаридан

🌐@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Гул деганинг нима сенинг?
Уч-тўрт тикон, бироз япроқ,
Недур сен севган бу ҳаёт?
Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ...

Жалолиддин РУМИЙ

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Али розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Эй одамлар! Ким ўзининг айбига қараса, бошқаларнинг айби билан иши бўлмай қолади. Ким Аллоҳ берган ризққа рози бўлса, бошқаларнинг қўлидаги нарсага афсус чекмайди. Ким хиёнат қиличини яланғочласа, ўзи ўша қилич билан ўлдирилади. Ким биродарига чуқур қазиса, унга ўзи қулайди. Ким бировнинг айбини очса, ўз хонадонидаги айблари очилиб қолади. Ким ўзининг тойилганини унутса, бошқаларнинг тойилишини улкан санайди. Ким ўз фикрига лол қолса, адашади. Ким ақлига ишонса, тойилади. Ким одамларга кеккайса, хор бўлади. Ким одамларни беақлликда айбласа, сўкилади. Ким уламоларга аралашиб юрса, виқорли бўлади. Ким пасткашларга аралашиб юрса, уни менсишмайди. Ким тоқати етмайдиган нарсани бўйнига олса, ожиз қолади».

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…
Подписаться на канал