🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоблар
🔴ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
❓CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган.
Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган.
Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади.
Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”.
Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар.
Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌐 @HidoyatUz
Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.
Мавлоно Румий
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#ҳикмат_вақти
Тавбага туртки бўлувчи сабаблар:
1. Мўмин киши гуноҳ-маъсиятларнинг оқибатидаги мусибатларни ўйлайди.
2. Мўмин киши Аллоҳ таолонинг ғазабининг хатарини ўйлайди.
3. Мўмин киши Қиёмат куни азобга бардош қила олмаслигини ўйлайди.
4. Мўмин киши Аллоҳ ҳузурида турганда уялиб қолишини ўйлайд.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
«Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани.
Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг.
Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик.
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @HidoyatUz
🌙 "ИСЛОМНИ КЎРДИМ АММО МУСУЛМОННИ КЎРМАДИМ"
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @HidoyatUz
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.
🌐 @HidoyatUz
#Ҳикмат
Яхши кунлар ҳам, ёмон кунлар ҳам ўтади. Аммо ҳар бирининг ўз дарси бор. Гап қандай ўгит олишда!
🌐 @HidoyatUz
#haj2024
#nocomment
🕋 ЖАМАРАТУЛ АҚАБАДА ТОШ ОТИШ
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🤲 АРАФОТДА 6000 МИНГ ДОНА ХАТМИ ҚУРЪОН БАҒИШЛАНДИ
🤲 Дуолар ижобат бўладиган макон ва лаҳзаларда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган ҳамюртларимиз билан муборак Зулҳижжа ойи давомида аҳли илмлар ва ҳожиларимиз томонидан ўқилган Қуръони каримнинг 6 мингга яқин хатмоналарининг якуний дуосини қилиб бердилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
✨ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!✨
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!
Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАР ЭДИЛАР?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Qurbon #hayit #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!
➖Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
➖«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
➖Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Имом Термизий ривояти
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.06.2024 - Жума):
⏰ тонг - 03:04
⏰ қуёш - 04:50
⏰ туш - 12:30
⏰ аср - 17:40
⏰ шом - 20:02
⏰ хуфтон - 21:43
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🟢Кўзнинг ибодатдаги насибаси
Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳнинг “Аҳкомул Қуръон” китобида шундай дейилган: “Банданинг кўзларидан у (Қуръон)га насиба бериши унинг ҳурматидандир... Агар хат (мусҳаф)га қара (б тиловат қил)са кўз ва қулоқ (унинг ҳаққини) адо этишда иштирок этади ва бу кўпроқ адо қилиш (учун сабаб)дир. Шунда кўз қулоқ каби ўз насибасини олган бўлади. Абу Саъийд Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўзларингизга ибодатдан бўлган насибасини беринглар”, дедилар. У (саҳоба)лар айтишди: “Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг ибодатдан (бўлган) насибаси нима?” “Мусҳафга назар солиш, у ҳақида тафаккур қилиш ва ажойиботлари келганда эътибор бериш”, дедилар. Убода ибн Сомит розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим ибодатининг афзали Қуръонга қараб қироат қилишдир”, дедилар". "Танвирул азҳан" китоби муаллифи айтади: "Қалбингизни ушбу куч ва ҳисларни яратилган нарсага ишлатиш билан гўзал қилинглар, уларни нафсу ҳаво йўлида эмас, ҳидоят йўлида ишлатинглар. Токи азобга учрамай инъомга сазовор бўласиз. Қанчадан-қанча гўзал суратлар бор, охири хунук бўлади, қалб ва сийрати хунук бўлади. Қанчадан-қанча хунук суратлар бор, қалби ва сийрати чиройлилиги учун гўзал бўлади". Ё Аллох, бизнинг тана аъзоларимизни кеча-ю кундуз тоат - ибодатингга машғул қил. Одамларнинг оғизларига муҳр урилиб, уларнинг қилган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик берадиган кун (қиёмат)да бизга душман қилиб қўйма. Омийн.
📚«Фазилатли амаллар» китобидан.
🌐 @HidoyatUz
ҲАЙЗ КЎРГАН АЁЛ ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛАДИ?
#Ҳаж_умра
❓1296-CАВОЛ: Аёл киши Видолашув тавофини қилмай туриб, ҳайз кўриб қолса, нима йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши Видолашув тавофи қилмасдан туриб ҳайз кўриб қолса, бунинг тафсилоти бор. Ундай аёл Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, Видолашув тавофи соқит бўлади. Қилмагани учун ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Лекин Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқмай туриб покланса, ортга қайтиб Видолашув тавофини қилиши вожиб бўлади. Бажармаса, жонлиқ сўйиши лозим. Агар қачондир яна умра ёки ҳаж учун бориб, мазкур тавофни бажариб қўйса, уни тўлиқ адо қилган бўлади. Бу ҳолатда ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади:
وإذا طهرت الحائض قبل أن تفارق بنيان مكّة يلزمها طواف الصّدر ، وإن جاوزت جدران مكّة ثمّ طهرت لم يلزمها الطواف أو العود لأنّها حين خرجت من العمران صارت مسافرة ، فلا يلزمها العود ولا الدّم
“Ҳайзли аёл Макка биноларидан ажрашдан аввал пок бўлиб қолса, садар(видолашув) тавофини бажариш лозим бўлади. Агар Маккадан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, ортга қайтиб тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Чунки бу аёл Макканинг уйларидан чиқиб кетган вақтда мусофир бўлади ва шунга биноан унинг зиммасига қайтиш ҳам, жонлиқ сўйиш ҳам вожиб бўлмайди” (“Иршодус сорий” китоби).
Бу маънодаги гаплар “Фатовои Оламгирия”, “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия”, “Ғунятун носик” каби китобларда ҳам айтилган.
Видолашув тавофи мийқотдан ташқаридан келувчилар учун вожиб ҳисобланади. Унинг вақти Тавофи зиёратдан кейин бошланади. Агар Тавофи зиёратдан кейин нафл тавоф қилиб, гарчи Видолашув тавофи деб ният қилмаган бўлса ҳам, Видолашув тавофининг ўрнига ўтади. Агар ҳайз кўрган аёл Тавофи зиёратдан кейин ва уйига кетишидан аввал мана шундай нафл тавоф қилган бўлса, видолашув тавофи ўрнига ўтади.
Умрада Видолашув тавофи бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#haj2024
#nocomment
🕋 ҒАНИМАТ ФУРСАТ
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.06.2024 - Пайшанба):
⏰ тонг - 03:04
⏰ қуёш - 04:50
⏰ туш - 12:29
⏰ аср - 17:40
⏰ шом - 20:01
⏰ хуфтон - 21:43
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🕋 ҲОЖИЛАРИМИЗ 22 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ
📢 “Ҳаж – 2024” мавсуми ибодату зиёратларини кўтаринки кайфиятда ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.
Илмнинг биринчиси- сукунат, иккинчиси - тинглаш, учинчиси - ёд олиш, туртинчиси-амал қилиш, бешинчиси - тарқатишдир.
🌐 @HidoyatUz
Йигирма яшар йигитга «Олтмиш ёшингда нима қилган бўлардинг?» десангиз, «Ҳали унга анча бор-ку», дейди. Олтмиш ёшли чолдан «Йигирма ёшингизни эслайсизми?» десангиз, «У пайтлар гўё кечагидек тез ўтиб кетди», дейди. Умр жуда қисқа бўлгани учун сизни алдаб қўяди.
Огоҳ бўлинг!
🌐 @HidoyatUz
#Haj2024
😎 АЛЛОҲ ФАРИШТАЛАРГА ФАХР ҚИЛГАН БАНДАЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#haj2024
#arafa
😎 ҲАЖИНГИЗ МАБРУР БЎЛСИН!
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#haj2024
#nocomment
#arafot
🕋 ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН КУН!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#zikr
😎 Такбири ташриқ айтишни унутманг
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
• 15 июнь — 5 маҳал
• 16 июнь — 5 маҳал
• 17 июнь — 5 маҳал
• 18 июнь — 5 маҳал
• 19 июнь — 3 маҳал
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ассалому алайкум азиз диндошим!
Аллох таолонинг яратган кунларнинг энг афзали жума кунидур. У кунинг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws