hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🌙 МИНО ВА АРАФОТ ЗИЁРАТЧИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШГА ТАЙЁР, ҒАНИМАТ ВАҚТЛАР БОШЛАНМОҚДА!

📍Шу кунларда 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамадаги меҳмонхоналардан ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл оладилар.

🗣Таъкидлаб жоизки, бугунги кунгача Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари томонидан зиёратчиларимиз улуғ ибодатни бекаму кўст адо этишлари учун Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида барча шарт-шароитлар тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган.

😄Айни мақсадда ишчи гуруҳи ва шифокорларнинг маълум аъзолари мазкур муборак водийларда бир муддат олдин бориб, зиёратчиларимизни кутиб олишга шай бўлиб турибдилар.

Хусусан, ҳожиларимиз учун Мино ва Арафот водийсида иссиқ ўтказмайдиган чодирларда “Sofa bed” (ёстиқ ва юмшоқ тўшак), “Martaba” (тўшак), кондиционер сингари қулайликлар қилинган. Шунингдек, барча шароитларга эга тиббиёт марказлари, 3 маҳал иссиқ овқат ва 24 соат давомида чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш йўлга қўйилади. Муздалифада эса ҳожиларга махсус тўшак ва соябонлар тарқатиш режалаштирилган.

☪️ Айни пайтгача соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига ҳаж жараёнларини намунали бошқариш, белгиланган тартибларга риоя этиш ва шаръий масалалар ҳақида батафсил тушунтирилди.

🕋 Эслатиб ўтамиз, бўлғуси ҳожиларимиз 14 июнь жума куни Мино водийсида, 15 июнь шанба куни эса Арафот ва Муздалифа водийларида ҳаж амалининг асосий кунларини адо этадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳаж симпозиумида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этиб, манфаатли мулоқотлар ўтказди

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.06.2024 - Пайшанба):

⏰ тонг - 03:04
⏰ қуёш - 04:49
⏰ туш - 12:28
⏰ аср - 17:38
⏰ шом - 19:59
⏰ хуфтон - 21:40

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🗣 ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНИБ, ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

🇺🇿🇸🇦Саудия Арабистонидаги хизмат сафари чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Саудия Арабистонидаги элчи Нодиржон Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби мутасаддилар томонидан Макка шаҳрида зиёратчилар истиқомат қилаётган “Al-Ayyam Elite”, “Abraj al-Dana”, “Dali Hotel”, “Open Hotel”, “Shueae Hotel”, “Najm Al Saad” ва “Aed Al Saha” меҳмонхоналаридаги шарт-шароитлар батафсил ўрганилди.

Танишиш давомида зиёратчиларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси, хоналар шинам ва озодалиги, жойлашган ўринлар, ошхоналарнинг сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, транспорт хизматларининг узлуксизлигига алоҳида эътибор қаратилди.

🟢Соҳа раҳбарлари ҳар бир меҳмонхонада ташкил этилган тиббиёт марказларида бўлиб, зиёратчиларнинг ҳажни адо этишга жисмонан тайёрлик жараёнлари, тиббий кўриклар ва дори-дармонларни кўздан кечириб, уларнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берди.

💬Ўрганишлар чоғида ҳамюртларимиз билан суҳбат қилиб, ибодатларни бекаму кўст адо этишлари учун ҳозирланган қулайликлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Мулоқотларда бўлғуси ҳожиларимиз Давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборидан бениҳоя шод эканлари, мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини эътироф этдилар. Юртдошларимиз ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда ҳукуматимизнинг кўмагини дилдан ҳис этаётганларини изҳор этишди. Айниқса, Юртбошимизнинг телефон орқали ҳожилар ҳолидан хабар олганлари уларни чексиз қувонтирганини таъкидлаш баробарида улар табаррук манзилларда эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишларини билдиришди.

Учрашувларда ҳажга оид масалаларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвоси ва тавсияларига яқдил амал қилиниши таъкидланди.

📋 Якунда соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига жиддий топшириқ ва муҳим тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

  Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Яшар эканман бахтли бўламан.
Яшар эканман бахтли қиламан.
Табиийки бахтсиз ҳам бўлишим мумкин.
Аммо токи ҳаёт эканман ноумид ва ношукр бўлмайман...

Шамс Табризий

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қурбонликка_оид_масалалар

1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (11.06.2024 - Сешанба):

⏰ тонг - 03:04
⏰ қуёш - 04:49
⏰ туш - 12:28
⏰ аср - 17:38
⏰ шом - 19:58
⏰ хуфтон - 21:39

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аҳнаф ибн Қайс айтди: «Одобнинг боши сўздир. Амалсиз сўзда, саховатсиз бойликда, вафосиз ростликда, тақвосиз фиқҳда, ниятсиз садақада хайр йўқ».

Изоҳ. Ўтириш-туришига қараб одобли саналаётган киши битта сўз айтиши билан одобсизга айланиб қолиши мумкин. Демак оғиздан чиққан сўз инсоннинг кимлигини белгилайди. Лекин бу хулоса ҳам мутлоқ эмас, балки масаланинг бир томони. Одоб билан гапирсангиз-у, амалингиз бу чиройли сўзларга мувофиқ бўлмаса, бу ҳам бир одобсизлик, балки ундан-да баттарроқ – нифоқдан нишонадир. Шунингдек, саховати йўқ киши ўзини қанчалик бой ҳисобламасин, у қашшоқдир. Тўғрисўзлиги, ҳақпарварлиги билан танилган киши аҳдга вафо қилмас экан, у каззобдир. Фиқҳий масалаларни ипидан игнасигача билса-ю, Оллоҳдан қўрқмаса, у олим эмас, жоҳилдир. Ниятсиз, балки вазият тақозоси билан берилган садақада ҳам хайр йўқдир.

Шеър:
Наф берурми йигитга юзнинг кўрки,
Хушахлоқ бўлмаса, йиртиқдир бўрки.
Далил эмас йигитга юз чиройи
Гўзал ахлоқ йигитнинг тўлин ойи.
Бўлолмайди ҳар тош дурри саминий,
Ҳар ялтироқ темир қилич яманий!


📚"Унвонул баён"дан.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Haj2024
😎 РАСУЛИМИЗ САБРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Оллоҳ бир бандасини Исломга ҳидоят этса, унинг суратини гўзал, мавқеини уятли ҳоллардан холи қилади ва тавозуъ – камтарлик билан ризқлантиради. Оллоҳ таолонинг энг сара бандаларидан қилиб танлагани мана шудир».

Табароний ривояти.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки 9 кунида рўза тутардилар.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Умрининг охиригача яхши ҳаётни фақатгина орзу қилиб яшаган кишилар бутун умрини бахтcиз ўтказади.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🟢РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ?

CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Мабодо умра ёки ҳаж сафарига борга зиёратчилар равзага кира олмасалар ҳам мазкур ибодатларига ҳеч қандай нуқсон етмайди.
Мадинаи мунавварада зиёратчиларга лозим бўлган муҳим амал жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар хоҳлаган пайтларида У Зотга салом бериш имконига эгалар. Шунингдек, Масжидун набавийда беш вақт жамоат намозларига қатнашиш, Қуръон тиловати, нафл ибодатлар ва зикрлар ҳам улкан фазилатли амаллар бўлиб, имкон қадар ушбу амалларни ҳам ғанимат билиш даркор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аҳмоқни фақат аччиқ гап, жоҳилни эса фақат ўткир тиғ қайтаради.

Изоҳ. Улуғлардан нақл қилинишича, аҳмоқлик билан жиннилик ўртасида фарқ бор. Аҳмоқнинг мақсади тўғри бўлса-да, мақсадни амалга ошириш йўли нотўғри бўлади. Жинни эса танлаш лозим бўлмаган нарсани танлайди. Шунинг учун аҳмоққа рўбарў бўлсангиз, унинг гапни чўзишига эрк берманг, сизнинг юмшоқ муомалангизни у «мени маъқуллаяпти» деб қабул қилади. Фақат қаттиқ ва аччиқ сўз уни аҳмоқлигини давом эттиришдан тўсади. Жаҳлнинг давоси эса фақат илм деб аталмиш ўткир тиғдир.

“Унвонул баён”дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🧎Тавбанинг даражалари:

🔴• авом халқ куфр, бидъат, кабира ва сағийра гуноҳлар ҳамда кичик ишлардан тавба қилади;
🟢• хослар арзимас нарсалардан, макруҳ ишлардан ва яхши ният билан қилинмаган ибодатлардан тавба қилади;
🟡• орифлар эса Аллоҳ таолодан ғафлатда ўтган ҳар бир нафас учун тавба қилади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

🟢Андижон 05:00
🟠Наманган 05:00
🟢Фарғона 05:00
🟠Тошкент ш. 05:10
🟢Тошкент в. 05:15
🟠Сирдарё 05:15
🟢Жиззах 05:15
🟠Самарқанд 05:20
🟢Сурхондарё 05:20
🟠Қашқадарё 05:25
🟢Навоий 05:25
🟠Бухоро 05:30
🟢Хоразм 05:45
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50

🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Насиҳат истасанг - ўлим етарли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Лаззатларни кесувчи ўлимни кўп эсланглар. Чунки у ким (маййит) келса унга: “Мен ғурбат уйиман, мен ёлғизлик уйиман, мен тупроқ уйиман, мен қурт-қумурсқалар уйиман”, дейди» (Имом Термизий ривояти).

Ўлим болаларни етим, аёлларни тул қилади, орзу-умидларни узади. У шундай идишки, ҳамма ундан тотади, ундан ҳеч ким қутулиб қололмайди. Агар куч-қувват, қудрат билан ўлимдан қутулиб қолиш имкони бўлганида, Зулқарнайн ўлмас эди. Чунки у машриқу мағрибнинг подшоҳи бўлган. У ҳам ўтиб кетди.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
...Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)...
🖥 ЎҚИШ

🌍 ДУНЁ КУНЛАРИНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
...Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф)...
🖥 ЎҚИШ

🌱 АЛЛОҲ РИЗҚ БЕРАДИ
...Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60)...
🖥 ЎҚИШ

☀️ ҚАЛБЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭГАЛЛАШ МУМКИН?
...Очиқ чеҳрали бўлинг, суҳбатдошингизга қалбий ҳароратни ҳис қилдиринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эканлар: “Ҳеч қайси яхшиликни паст санама, биродарингга очиқ чеҳра билан юзланишни ҳам!”....
🖥 ЎҚИШ

☪️ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТЛАРИ
...Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 37-оятида бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”....
🖥 ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тириклигида сенга яхшилиги етмаган кишининг ўлимида кўзларинг ёш тўкмайди.

Изоҳ.
Бировга яхшилик қилсангиз, яхшилик кўрган одамда сизга нисбатан меҳр-муҳаббат пайдо бўлади. Муҳаббат замон ва макон чегарасига сиғмайдиган туйғу. Шу туйғу таъсирида битта табассум, битта сўз билан кўнгил осмон қадар кўтарилади. Муҳаббат қалбга шу даражада чуқур ўрнашганки, Оллоҳдан ўзга ҳеч бир куч уни жойидан жилдиролмайди. Яхшилик кўрган кишининг яхшилик қилувчига муносабати мана шундай мустаҳкам асосга барпо бўлган. Бу мустаҳкам асос бир-биридан узоқлашиб, бегоналашиб кетган инсоннинг аслида бир жон-у бир тан эканини ёдга солади. Сизга яхшилик қилган инсонга бир мусибат етса, бехосдан кўз ёш келиши шундан. Акси бўлса, ўзингизни қанча қийнаманг, кўзга ёш келмайди.

"Унвонул баён"дан.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Авзоъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Қиёмат куни бандага дунёдаги ҳар бир вақт ва фурсат кунма-кун, соатма-соат кўрсатилади. Ўшанда банда Аллоҳ таолони зикр қилмаган ҳар бир фурсати учун ҳасрат-надомат чекади.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Сенга ишонган кишига асло ёлғон сўзлама. Сени алдайдиган кишига асло ишонма».

Жуброн Халил Жуброн.


🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯДАГИ ҲАЖ АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТДИ

😄Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Макка шаҳрида бўлиб ўтаётган 48-ҳаж анжуманида иштирок этди. Бу йилги мазкур тадбир мавзуси “Ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш”га бағишланди.

🗣Мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, шунингдек, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодиржон Турғунов, Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонанинг “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташеси Шуҳрат Омоний ва бир қатор соҳа мутасаддилари қатнашди. 

🕋 Қуръони карим тиловати билан бошланган анжуманни мамлакат Ҳаж ва умра ишлари вазири кириш сўзи билан очиб, мартабали меҳмонларни Маккаи мукаррамага ташрифлари ва нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлаб, ҳаж мавсумини юқори даражада ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган янги лойиҳалар тўғрисида сўзлади.

Халқаро анжуманда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг зиёратчиларга хизмат кўрсатишдаги маданий ва цивилизациявий роли ҳақида сўз юритилди. Мусулмонларга хизмат қилиш учун Икки Муқаддас Масжиддаги энг муҳим лойиҳа ва катта ўзгаришлар тақдимот қилинди. Шунингдек, ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

☪️ Мазкур симпозиумда Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қошида Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавийдаги диний ишлар бўйича мустақил аппарат раҳбари Шайх Абдурраҳмон ас-Судайс, Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон олимлар ҳайъати раиси, Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо, Саудия Арабистонидаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сану, Миср Араб Республикаси Бош муфтийси, Доктор Шавқий Иброҳим ал-Аллом ва бошқа мартабали уламолар иштирок этди. 

ℹ️ Маълумот ўрнида, ушбу симпозиум 1970 йилдан буён ҳар йили ўтказилади. Бу йилги анжуманда 50 дан ортиқ давлатдан 500 дан зиёд олим ва мутафаккирлар мавзу юзасидан муҳим масалаларни муҳокама қилдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР

16-МАСАЛА:
Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг думи ёки думбасининг учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса ёки туғма қулоқсиз бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аммо қулоқлари туғма кичик бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Битта қулоғи йўқ бўлса, ёки кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиб бўлмайди.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи жамоаси ушбу таҳририятда 45 йилдан зиёд фаолият юритган Солиҳова Раҳима Каримжон қизининг вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Ҳақ таоло қабул айласин!

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.06.2024 - Душанба):

⏰ тонг - 03:05
⏰ қуёш - 04:49
⏰ туш - 12:27
⏰ аср - 17:37
⏰ шом - 19:58
⏰ хуфтон - 21:38

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (9.06.2024 - Якшанба):

⏰ тонг - 03:05
⏰ қуёш - 04:49
⏰ туш - 12:27
⏰ аср - 17:37
⏰ шом - 19:57
⏰ хуфтон - 21:38

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (8.06.2024 - Шанба):

⏰ тонг - 03:06
⏰ қуёш - 04:50
⏰ туш - 12:27
⏰ аср - 17:37
⏰ шом - 19:57
⏰ хуфтон - 21:37

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🐏 ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ
(ВИДЕОИНФОГРАФИКА)

📖 "Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг" (Кавсар сураси, 2-оят).

#videoinfografika

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал