Иллатли қалб беҳуда ишларга мойил бўлади.
Изоҳ. Беҳуда ишга мойил қалб хастадир. Хасталанган жойда мезон бузилади, фойда билан зарар, ёмон билан яхшининг ўрни ўзгаради. Натижада бундай қалб эгасининг хулқи хунуклашади, ичи дунё муҳаббатига тўлиб, тўғри йўлдан озади. Аксинча, ичида ҳамиша Оллоҳнинг ёди бўлган кўнгил тўғри йўлдадир. Бундай кўнгилга эга бўлган банда нимаики ният қилса, ниятига эришади. Чунки кўнгил – подшоҳ, инсондаги бошқа барча аъзолар бу подшоҳнинг ҳукми остида, унга қарам. Адолатли подшоҳнинг эли омон, йўллари тинч бўлади. Агар ёмонлик султоннинг ўзидан чиқса, бундай элда омонлик бўлиши мумкинми?! Пайғамбар алайҳиссалом деди: «Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча эт бор. Агар у соғлом бўлса, жасаднинг ҳаммаси соғломдир. Агар у бузилса, барча жасад бузилади. Огоҳ бўлинг, у қалбдир». Бухорий ривояти.
Жасаднинг тириклиги тугаши билан поёнига етадиган дунёдаги барча оғриқлар қалб хасталиги олдида арзимас нарса. Жисмоний дард фоний ҳаёт каби ўткинчи. Лекин ёмон хулқ туфайли қалб хасталанса, абадий ҳаёт бой берилади. «Қалб хасталигининг манбаи шаҳватларга эргашиш ва унинг муолажа йўли шаҳватларни тарк этишдир», – дейди Абу Ҳомид Ғаззолий.
Ваҳиб ибн Вард айтган экан: «Нон бўлатуриб, яна қўшимча егуликларни исташ шаҳватдир. Кимки дунё шаҳватларини севса, хорликка ҳозирлигини кўраверсин»...
“Унвонул баён”дан
@HidoyatUz
Ассалому алайкум азиз диндошим!
Аллох таолонинг яратган кунларнинг энг афзали жума кунидур. У кунинг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Қурбонликка_оид_масалалар
14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас.
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
#Haj2024
САМИМИЙ ЭЪТИРОФ ВА ТАШАККУРЛАР
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Афв
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: “Афв Аллоҳ таолонинг исмларидан биридир. Парвардигор афв этишни хуш кўради. Шунингдек, бандалари ҳам бир-бирларини афв этишларини яхши кўради. Агар улар бир-бирларини афв этишса, Аллоҳ таоло ҳам уларга афви ила муомала қилади”.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#Haj2024
😎 РАҲМАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛГАН ЗАМИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
📍 5 июнь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 61-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Фурқон" сурасининг 1-оятидан 60-оятигача хатм қилинади.
✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (5.06.2024 - Чоршанба):
⏰ тонг - 03:07
⏰ қуёш - 04:50
⏰ туш - 12:26
⏰ аср - 17:35
⏰ шом - 19:55
⏰ хуфтон - 21:34
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Японларда ажойиб нақл бор:
"Ота-она ишласаю, болалари ҳаётдан завқ олиб юраверса - набиралари тиламчи бўлади."
Нақл бекоргамас. Фақат ҳаётдан завқ олиб юраверган болада қайдан ҳам билим бўлсин. Фарзандларимизни илм олишга ўргатайлик.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Табассум ҳам садақадир
Абул Ғусн бир неча одамлар олдидан ўтди. Енгига шафтоли яшириб олган эди. Уларга: “Ким менинг енгимдаги нарсани топса, унга енгимдаги энг катта шафтолини бераман!” деди. Ҳамма: “Шафтоли”, деб жавоб берди. Шунда Абул Ғусн: “Енгимдаги нима борлигини сизларга айтган одам нодон экан”, деди.
Оиз Қарнийнинг “Табассум қилинг” китобидан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
ЭЙ МУОЗ, ШУ ЙИЛДАН КEЙИН КЎРИШМАЙМИЗ…
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан бир неча ой олдин Мадина билан хайрлашишга отландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни кузатгани бирга чиқдилар. Мадина шаббодаси шунақанги хушбўй ҳид таратардики Мадинадан бошқа бирор ерда бундай ифорни топа олмайсиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бироз олдин: “Аллоҳга қасамки, эй Муоз, сени яхши кўраман”, деган суюклиларига хавотиромуз паст овозда: “Эй Муоз, шу йилдан кейин кўришмаймиз чоғи”, деб шивирладилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг юраклари тўхтаб қолаёзди, кўз ўнги қоронғулашиб
кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини давом эттириб: “Шояд, мана бу масжидим... қабрим олдидан ўтарсан”, дедилар. Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар. “Қабрим” сўзининг залвори қанча? У нақадар азобли, нақадар оғриқ берувчи сўз?! Ана шундай вазиятда Муоз розияллоҳу анҳу йиқилмаслик, мағлубиятини эълон қилмаслик учун
қанча куч сарфлади экан? Агар суюклиси кетиб қолган бўлса, ортга қайтишнинг кераги борми? Қуёши ботиб, табассуми сўниб бўлган, “Эй Муоз, сени яхши кўраман”, деган кишиси қабрга кириб улгурган бўлса, сафар қийинчиликлари нимага керак?!
«Буюк шахсият» китобидан.
🌐@HidoyatUz
КАЪБ ИБН ЗУҲАЙРНИНГ АФВ ЭТИЛИШИ
Бужайр ибн Зуҳайр Исломни қабул қилган эди, акаси Каъб ундан ғазабланиб, маломат қилиб унга хат жўнатди. Бужайр бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб берди. У зот ким Каъб ибн Зуҳайрни кўрса, дарҳол ўлдиришини буюрдилар.
Бужайр дарҳол акасига қони тўкилиши ҳалол бўлганини билдириб хат юборди. Хатда яна шундай дейилган эди: “Жонинг омон қолишини хоҳласанг, тезда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига кел. Чунки у зот тавба қилиб келганларни кечиради. Мусулмон бўлганидан кейин Исломга киришидан аввалги қилган ишлари учун жазоламайди”.
Каъб хатни олгач, қабиласининг улуғларидан ҳимоя сўраган эди, қабул қилишмади. Бундан жони ҳалакда қолганини кўрган душманлари ҳар тарафга миш-миш гапларни тарқата бошлашди. Ниҳоят, чорасиз қолган Каъб Мадинага келиб Али розияллоҳу анҳуга учради. Ҳазрат Али уни масжидга етаклаб бориб:
– Мана шу зот – Аллоҳнинг Расули. Бор, ул зотдан омонлик сўра! – деди.
Каъб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўпараларига бориб муборак қўлларидан тутди.
– Эй Аллоҳнинг Расули, Каъб ибн Зуҳайр тавба қилиб, мусулмон бўлиб сиздан омонлик сўраб келди, агар уни ҳузурингизга олиб кирсам, уни қабул қилурмисиз?
– Ҳа, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Менман, эй Аллоҳнинг Расули, Каъб ибн Зуҳайр!
– Ўша сўзларни айтган сенмисан?!
Шунда ансорлардан бири киши сапчиб ўрнидан турди-да:
– Эй Аллоҳнинг Расули, бу Аллоҳнинг душманини менга қўйиб беринг, калласини узиб ташлайман! – деди.
– Уни тек қўй! – дедилар Сарвари коинот. У бизнинг қошимизга тавба қилган ҳолда келди.
Шунда Каъб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мадҳ қилинган, маҳобатлар зикр қилинган машҳур қасидасини ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чопонларини унинг елкасига ташлаб, афв қилдилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
🌐@HidoyatUz
РАСУЛУЛЛОҲ МАДҲ ЭТИЛГАН ОЯТЛАР
«Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳ оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам» (Оли Имрон сураси, 164-оят).
* * *
«Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга (нисбатан) фазли буюкдир» (Нисо сураси, 113-оят).
* * *
«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадир. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхшидир» (Нисо сураси, 69–70-оятлар).
* * *
«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизларнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизларнинг (саодатга эришишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» (Тавба сураси, 128-оят).
* * *
«Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг расулидир» (Фатҳ сураси, 29-оят).
* * *
«У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир» (Фатҳ сураси, 28-оят).
* * *
«Ботаётган юлдуз билан қасамки, сизнинг соҳибингиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас. Унга (Муҳаммадга) шиддатли қувват эгаси таълим берди» (Нажм сураси, 1–5-оятлар).
* * *
«Эй Набий, Биз сизни гувоҳлик берувчи, ҳушхабарчи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи, ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик» (Аҳзоб сураси, 45–46-оятлар).
* * *
«Сизни (Эй Муҳаммад) барча инсонларга башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбар қилдик, лекин кўп одамлар буни билмайдилар» (Сабаъ сураси, 28-оят).
* * *
«(Эй Муҳаммад) сабр қилинг, (ва парво қилманг) албатта, Сиз Бизнинг ҳифзу ҳимоямиздадирсиз» (Тур сураси, 48-оят).
* * *
«Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик» (Шарҳ сураси, 4-оят).
* * *
«Ва, албатта, сиз буюк ҳулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).
* * *
«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).
* * *
«Батаҳқиқ сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп ёдга олувчилар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
* * *
«Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).
@HidoyatUz
#Haj2024
😎 СЕН ЭНГ УЛУҒ ШАҲАРСАН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING
😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
🌐Обуна бўлинг ва улашинг!
🌐Instagram 🌐Telegram
Ким билан юрганингга, ким билан дўст тутинганингга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди...
Мавлоно Румий
@HidoyatUz
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
🌙 Эслатиб ўтамиз, 07 июнь жума куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, иншаАллоҳ
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
🌐 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (7.06.2024 - Жума):
⏰ тонг - 03:06
⏰ қуёш - 04:50
⏰ туш - 12:27
⏰ аср - 17:36
⏰ шом - 19:56
⏰ хуфтон - 21:36
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#Қурбонликка_оид_масалалар
13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади.
Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”).
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сенинг ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сенинг келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади...
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди
manba: /channel/shmirziyoyev/22275
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#haj2024Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ҳикмат_вақти
⏳• Икки нарса инсонда бардавом бўлмайди: ёшлик ва қувват.
🟢• Икки нарса ҳаммага фойда беради: яхши хулқ ва
бағрикенглик.
🔴• Икки нарса инсоннинг шаънини кўтаради: тавозеъ ва ҳожатмандлик.
✨• Икки нарса балони даф қилади: садақа ва силаи раҳм.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
РОСТГЎЙЛИК МИНГ ДИНОРДАН УСТУН
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳадис ровийларини излаб денгиз сафарига чиқадилар. Ҳамёнларида минг динор пул бор эди. Йўловчилардан бири олим ёнига келиб, “иззат-икроми, ҳурматини” билдирди, ўзини яқин тутди. Имом Бухорий ҳам унга илтифот кўрсатиб, самимий муомала қилди. Бир неча бор суҳбатлашиб ўтиришди. Бир гал шериги қувлик билан Имом Бухорийнинг ростгўйлигидан фойдаланиб, олимда минг динор пул борлигини билиб олди.
Эртасига ҳалиги одам уйқудан уйғонгач, ҳўнграб йиғлашга тушди. Бақирганича ёқасини йиртиб, юз-бошларига уриб, дод-вой солди. Одамлар унинг фарёдидан ҳайратга тушишди. Кема масъуллари сабабини сўраб, уни саволга тутишди. Ўзини жабрдийда кўрсатиб: “Минг динорим бор эди, йўқолиб қолди”, деб зорланди у. Шунда тафтишчилар кемадаги барча йўловчиларнинг чўнтакларини бирма-бир текшира бошлашди. Имом Бухорий ҳазратлари ҳамёнидаги пулни денгизга улоқтирдилар. Тафтишчилар ҳаммани текширишди, ҳеч қандай пул топишмади. Шундан сўнг улар пул йўқотдим деб туҳматчилик қилгани, ёлғон гапиргани учун ҳалиги одамнинг таъзирини беришди.
Кема манзилга етиб келди, одамлар қирғоққа тушишди. Ҳалиги ёлғончи киши Имом Бухорийнинг ёнига келиб, минг динорини қаерга, қандай яшириб қўйганини сўради. “Денгизга ташлаб юбордим”, дедилар Имом Бухорий хотиржам. “Шунча кўп пулни-я, қандай кўзинг қийди?”, деб сўради у яна. Имом Бухорий ҳазратлари: “Эй жоҳил, ҳаётимни илмга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини тўплашга сарф қилганимни билмайсан шекилли? Ҳамма менинг ҳалол, тўғри одамлигимни билади. Нега энди ҳурматимни, қадримни ёлғончи бир ўғрининг туҳматига бой беришим керак? Қандайдир динорларни деб умр бўйи мисқоллаб топганим ишонч ва адолатдек баҳосиз дурни йўқотишим тўғрими, ахир?”, дея жавоб қайтардилар.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Одоб юзасидан одамларнинг гапига диққат билан қулоқ сол. Эҳтиёт юзасидан эса ҳамма гапларига ишонаверма.
Жуброн Халил Жуброн
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (4.06.2024 - Сешанба):
⏰ тонг - 03:08
⏰ қуёш - 04:51
⏰ туш - 12:26
⏰ аср - 17:35
⏰ шом - 19:54
⏰ хуфтон - 21:33
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#савол_жавоблар
🔴МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
❓ CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌐@HidoyatUz
#Haj2024
😎 ҒАНИМАТ КУНЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ҳасан Басрий ҳамсуҳбатларидан бирини дафн қилиб бўлгач, қабрнинг бир четида турдилар-да, ёнларида турган бир кишига ўгирилиб: «Айтгин-чи, агар мана шу одам дунёга қайтадан келса, нима қилган бўлар эди?», дедилар. У: «Истиғфор айтиб, намоз ўқиб, яхшиликларни кўпайтирар эди», деди. Шунда Ҳасан Басрий: «У фурсатни бой берибди, энди сен бой бериб қўйма?» дедилар!
Читать полностью…Инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ўткинчидир.
Фақат бир нарсадан бошқа...
"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд" сураси, 28-оят).
Оҳанг баъзан алдаб қўйиши дунёвий барча нарсаларга тегишли гап.
Қалбга ҳақиқий ором берувчи нарса оҳанг, мусиқа эмас, балки Аллоҳни зикр қилишдир.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram