Ҳавои нафснинг асли ҳақида
“Ҳавои нафснинг асли шайтон измига бўйсиниб ва Раҳмонга итоатсизлик қилиб, нафснинг Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган нарсалар учун ҳаракат қилишидир. Унинг иши шаҳватларга эргашишдир”
Ҳаким термизий қаддасаллоҳу таоло сирраҳу
📚 "Маърифатул асрор" китобидан
🌐 @HidoyatUz
Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
🌐 @HidoyatUz
“Уч нарса одам боласининг бахти саналади: солиҳа аёл, яхши маскан, яхши улов. Одам боласининг бахтсизлигида эса қуйидаги учта нарсада кўринади: ёмон хотин, ёмон маскан ва ёмон маркаб”
(Аҳмад, Табароний, Баззор ва Ҳоким ривояти)...
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌙КУНЛАРИ ТАШНА, ТУНЛАРИ БЕДОР
Умар ибн Абдулазиз касал бўлиб қолди. Одамлар кўргани келишганда ораларида ёшроқ йигит бор эди. Мўминларнинг амири унга илтифот қилди:
– Менга бир ҳақ сўздан сўзламайсанми?
– Эй мўминлар амири, дунё ҳаловатини тотиб кўриб билдимки, у аччиқ экан. Менинг кўз ўнгимда роҳатию ҳаловати ҳеч нарса бўлмай қолди. Унинг олтинию тоши баробар бўлди. Мен гўёки Раббимнинг Аршига қарасам, у кўз ўнгимда очиқ-ойдин намоён бўлаётгандек. Одамларга қарасам, улар бири жаннатга, бири дўзахга равона бўлаётир. Шунинг учун кундузлари ташналикни, тунлари бедорликни ихтиёр қилдим.
Бироқ менинг амалларим Аллоҳнинг савоби олдида ҳам, иқоби олдида ҳам ҳеч нарсага арзимайди.
Умар ибн Абдулазиз йиғлаб юборди ва шундай деди:
– Ҳақ сўзларни айтдинг.
📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#савол_жавоблар
🟢НАФЛ ТАВОФНИ ЖУНУБ ЁКИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛИШ
❓ CАВОЛ: Эҳтилом бўлганим эсимдан чиқиб, Масжидул ҳаромга кириб, нафл тавоф қилиб қўйибман. Тугатганимдан кейин жунуб бўлганим эсимга тушди. Бу ҳолда қандай йўл тутаман?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ҳар қандай тавофни, ҳаттоки, нафл тавофни ҳам таҳоратли ҳолда қилиш вожиб саналади. Сиз Маккада турган ҳолингизда савол сўраётган бўлсангиз покланиб, тавофни қайта бажарсангиз зиммангизда жарима қолмайди. Бордию, ватанга қайтиб савол сўраётган бўлсангиз, жунуб ҳолингизда тавоф қилганингиз учун Маккага пул жўнатиб Ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйдиришигиз лозим бўлади.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишланган машҳур манбалардан бири бўлган “Ғунятун носик” китобида нафл тавофлардан ҳисобланган тавофи қудум масаласида шундай дейилган:
فلو طاف للقدوم كله أو أكثره جُنُبًا فعليه دم، ولو محدثا فصدقة لكل شوط نصف صاع من برّ ، فإن أعاده سقط عنه الجزاء،
“Агар тавофи қудумнинг барчасини ёки аксарини жунуб ҳолатда бажарса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бетаҳорат қилиб қўйса, ҳар айлана учун ярим соъ(икки кило) буғдой садақа қилади. Агар покланиб, қайтадан тавоф қилса, жарима соқит бўлади”.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, билмасдан нопок ҳолда тавоф қилган кишига жарима лозим бўлсада, гуноҳкор бўлмайди. Аммо қасддан нопок ҳолда тавоф қилган киши жаримага қўшимча гуноҳкор ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌙 Мусулмон энг ишончли шерик
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Юртнинг ободлиги тўрт сабабга боғланган.
Улар: раҳбарлар адолати, олимлар илми, бойлар саховати, муҳтожлар дуосидир.
Имом ҒАЗЗОЛИЙ
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#Хабар
🌺 60 ёш қутлуғ бўлсин
✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди: “Қайси инсон афзал?” У зот: “Умри узун, амали гўзал бўлган инсон”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти).
🟢 Бугун жамоамиз орасида обрў-эътибор қозонган, ўзининг кўп йиллик тажрибаси, бой илмий салоҳияти билан нашриёт равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамкасбларимиз борлиги билан фахрланамиз. Улар ишхонамиз устунлари десак, хато бўлмайди.
✨ Бугун бу устоз инсонлар қутлуғ 60 ёшни қарши олишди. Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Shamsuddinxon Boboxonov” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Энг фаол ходим” дея эътироф этилиб, эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирландилар.
Нашриёт бош директор ўринбосари Холмат Атабаев, ҳайдовчи Суннат Нажимходжаев, ҳисобчи Эркиной Бекмурзаева, техник ходим Мактуба Абдуқодироваларга гўзал, эзгу тилаклар билдирилди.
Бутун жамоа номидан устозларга янада куч-қувват, барокатли узоқ умр ва хизматда бардавомлик тилаймиз. Ҳамиша тан-жонлари соғ бўлсин ҳамда биз ёш ижодкор шогирдларига билимларини ўргатиб, қаторимиздан хато бўлмай юраверишсин.
Эй қабрим ёнида турган одамзод, менинг ҳолатимга ҳайрон бўлма.
Мен ҳам эдим сендек, сен ҳам бўласан мендек…
🌐 @HidoyatUz
Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.
🌐 @HidoyatUz
Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб ол!
Сармоянг- фарз ибодатлардир.
Фойданг- нафл ибодатларингдир.
Зиёнинг- гуноҳларингдир.
Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими?
Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан?
Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми?
Ўзингни тафтиш қил ҳамда зикр ва Қуръондан кунлик вирд- вазифа тайин қилиб олгин.
Анвар Аҳмад таржимаси
🌐 @HidoyatUz
АЛЛОҲНИ ЭСЛАТГАН НАРСА ШИОРДИР
«Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир» (Ҳаж сураси, 32-оят).
Оятда “нишонлар” деб таржима қилинган ибора Қуръони каримда “шаоир” дейилиб, нишон, белги, аломат маъноларини англатади. Нима нарса бизга Аллоҳни эслатса, у Аллоҳнинг шиоридир.
Масжидни кўрганимизда, бу “Аллоҳнинг уйи” деган хаёлга борамиз. Чунки масжид бизга Аллоҳни эслатади. Демак, бу Аллоҳнинг шиоридир. Бирор қорини кўрсак, у “Аллоҳнинг каломини ёдлаган”деймиз. У бизга Аллоҳни эслатади.
🌐 @HidoyatUz
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у зоти шарифнинг ҳузурларига келиб: «Бизнинг хаёлимизга гапириш жуда оғир нарсалар келади», дейишди. Шунда у Зот: «Мана шундай (васвасалар) келадими?» дедилар. Улар «Ҳа», дейишди. Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу ҳақиқий имондир», дедилар.
(Имом Муслим ривояти).
🌐 @HidoyatUz
Жума муборак бўлсин!
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok
Роббим! Ўзимни яхши кўрганимдек, бошқаларни ҳам яхши кўришни ўргат! Одамларни ҳисоб-китоб қилганимдек, ўзимни ҳам ҳисоб-китоб қилишни ўргат!
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🕌 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "ДЎМБИРОБОД” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР
🕌 Бугун, 10 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Дўмбиробод” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.
🤲 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ҳамда муфтий ҳазратларининг сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
📍 Масжид манзили
🌙 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
#муфтий #ташриф
#жума #шайх
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Солиҳ салафлардан бири: «Аллоҳ сени Ўзининг Зикрига муваффақ
қилган бўлса, билгинки, Аллоҳ сени яхши кўрар экан», деган экан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
ОДОБ ВА ЯНА ОДОБ...
Имом Моликнинг суюкли шогирди Шайх Абдураҳмон Қосим илм билан амал ҳақида гапира туриб: “Мен йигирма йил Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида юрдим. Шундан ўн саккиз йилида у зотдан одоб ўргандим, икки йил илм олдим. Энди афсусланаманки, ўша икки йилда ҳам одоб ўрганишим лозим экан”, деган.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
ИФФАТ ВА ИМОН ҚУВВАТИ
Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўғли Солим ўз нафсини тия олган зоҳид ва иффат соҳиби эди. У Каъбани тавоф қилаётганида мўминлар амири Ҳишом ибн Абдулмалик кўриб қолиб илтифот қилди:
– Хоҳлаган нарсангни сўра! Мен сўраганингни бераман.
Солим таклифни рад қилди:
– Эй соҳиб, мен Аллоҳнинг байтида туриб Ундан бошқадан сўрагани ҳаё қилурман.
Ҳаж амалларини адо этиб, Ҳишом яна илтифот қилди:
– Мана, энди Аллоҳнинг байтидан чиқдинг.
Хоҳлаган нарсангни сўра, мен берурман!
Нафси жиловини қўлида тутган Солим иффат ва имон қуввати ила таклифни яна рад этди:
– Мен дунё матосини бутун дунё Эгасидан сўрамасам-у, дунёнинг эгаси бўлмаган кимсадан сўрайманму?..
📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
НАМОЗДА ҲУЗУР БОР
Бир куни саҳобалар қизиқиб:
– Ё Расулуллоҳ! Қандай қилиб намозда узоқ муддат туриб қоласиз? – деб сўрашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Сизлар дунё неъматларидан топадиган ҳузур-ҳаловатдан зиёдасини мен намозда топаман, – дедилар.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
ТОЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Биров Муҳаммад Восиъдан васият талаб қилди. Деди:
— Сенга васият қилайким, ҳам бу дунёда подшоҳ бўлгайсен, ҳам охиратда.
Ул киши айтди:
— Буюринг.
Деди:
— Бу дунёда зоҳид бўл ва ҳеч кишидан тама қилма. Ўшанда барча халқ сенга муҳтож бўлгай. Шундай бўлгач, сен бадавлат ва подшоҳ бўлгайсен. Дунёда бу мақомга эришган зот охиратда ҳам подшоҳдир.
"Насойим ул-муҳаббат"дан
🌐 @HidoyatUz
Барвақт уйқуга кетиш инсонга:
🌙 Қувват бағишлайди. Умрини узайтиради.
🌙 Юрак фаолиятини яхшилайди.
🌙 Қон босими бир маромда туришига ёрдам беради.
🌙 Вазни меъёрида бўлишини таъминлайди.
🌐 @HidoyatUz
🟢Қазо ва адо ҳақида
🌙 Аҳли сунна вал жамоа айтади: «Рўза, намоз, закот ва бошқа фарз амаллар ўз вақтидан ўтиб кетса, уларнинг қазосини ўташ вожиб. Вақти ўтиб кетган амални вақтидан сўнг ўташ қазо дейилади. Вақтида адо этилмаган фарз амаллар қазоси ўталмаса, зиммадан соқит бўлмайди. Қазоси ўталган амал ўз вақтида адо этилган амал кабидир. Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилганлар: “Ким бирор намоздан ухлаб қолса ёки уни унутиб қўйса, уни эслаган вақтда қазо қилиб ўқиб олсин. Албатта, мана шу (вақт) унинг вақтидир”
(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
🔴 Мўътазилийлар айтади: “Қазо – мустақил ҳолда собит бўладиган алоҳида ибодат ва ҳукмдир. Вақти ўтиб кетган фарз амаллар қазоси ўталса-да, банда зиммасидан соқит бўлмайди. Қазо аслнинг бадали эмас”.
❗️Мўътазилийларнинг гапи тўғри эмас. Чунки қазо адонинг бадалидир. Бунга далил шуки, агар банда фарзни ўз вақтида адо қилса, қазоси унга вожиб бўлмайди. Агар қазо алоҳида ҳукм бўлганида, ҳам адо, ҳам қазо вожиб бўлар эди. Бомдод намози қазо бўлганида Набий алайҳиссалом бомдодни ўз вақтида адо этилиши сифатида қазо қилиб ўқидилар. Бу қазо адодан бадал эканига далолат қилади.
✏️ Соатмурод ПРИМОВ,
Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти
илмий ишлар ва фан бўйича проректори
"Ислом нури" газетасидан
🌐 @HidoyatUz
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.
Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok
Уч тоифага Аллоҳ назар солмайди:
– Зулмни амалга оширувчига;
– Унга ёрдам берувчига:
– Унга кўниб, рози бўлувчи кишига.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
🌐 @HidoyatUz
Ҳакимлар сукут сақлаш ҳақида
• Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
• Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
• Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
• Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
• Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
• Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
• Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
• Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
Сукутингдан кўра сўзлашинг фойдалироқ бўлсагина сўзлагин.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пулини ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram