hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

ОДОБ ВА ЯНА ОДОБ...

Имом Моликнинг суюкли шогирди Шайх Абдураҳмон Қосим илм билан амал ҳақида гапира туриб: “Мен йигирма йил Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида юрдим. Шундан ўн саккиз йилида у зотдан одоб ўргандим, икки йил илм олдим. Энди афсусланаманки, ўша икки йилда ҳам одоб ўрганишим лозим экан”, деган.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴 ЎЗИ КИЧИК ГУНОҲИ КАТТА АЪЗО

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Энг катта тўсиқ – Қўрқув.
Энг улкан хато – Руҳиятни тушириш.
Энг хавфли одам – Ёлғончи.
Энг маккор туйғу – Ҳасад.
Энг чиройли амал – Кечириш.
Энг яхши ҳимоя – Табассум.
Энг кучли қувват – Ишончдир
.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢 ТИЛ САОДАТ ЁКИ ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРАДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бир-бирини тушуниш битта тилда гаплашиш эмас, бир-бирин тушуниш - битта туйғуни ҳис қилишдир.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

⚡️Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди.

❗️Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.

🇸🇦Вазирликнинг аниқлик киритишича Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади.

❗️ Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади.

❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!
😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

🌐Обуна бўлинг ва улашинг!
📷Instagram 💬Telegram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МУСЛИМА КЕЛИНГА МАЗМУНЛИ МАКТУБ

14. Онангизнинг уйига ўринсиз ва кўп бормангки, уйдаги ишларингиз оқсамасин.

Баъзи оилаларда келин ўз онаси билан бир маҳаллада, бир шаҳарда, бир туманда яшаш имкониятига эга. Бироқ бу имконият баъзида уларнинг зарарига ишлаши мумкин. Аввало, жуда яқин бўлса, соғиниш бўлмай, қадри билинмайди. Иккинчидан, яқин бўлгани боис ортиқча боришлар бўлиши мумкин. Бу 6орада эри билан келишмовчилик келиб чиқади. Зеро, кўпинча аёллар бу ҳолатда вақт қандай ўтиб кетганини билмай қолишади. Оқибатда уйидаги ишлар қолиб кетади. Эр ишдан қайтиб истаган нарсасини топа олмагач, жанжал бошланади. Қариндошлар ва оиладан узоқ яшаш, шунингдек, оиласига жуда яқин бўлишнинг ҳам бир қатор қийинчилик томонлари бор. Ҳазрати Умар (р.а) халифалигида қариндошларнинг бир-бирига жуда яқин яшашишга ижобий қарамагани айтилади. Чунки соғинч ва айрилиқнинг ҳам кўпинча фойдаси бўлади.
Байрам, тўй-ҳашам ва муҳим кунларда инсонларнинг ўз ота-онаси, қариндошлари билан яқин бўлиши ўзаро алоқалар, фарзандлар тарбияси ва муносабатларнинг янада яқинлашувида фойдали бўлади. Ҳамма ишда ҳам ортиқчаликка йўл қўйилмаганидек, бунда ҳам чегарани билиш зарур. Онасини хурсанд қиламан деб эри ва фарзандларини ранжитиш аёл кишига ярашмайди. Унда онаси билан бирга эри ва фарзандларининг ҳам ҳаққи бор. Шу боисдан келин онасини жуда соғинганида, уларга эҳтиёж сезганида ёки улар қизига ҳақиқатан эҳтиёж сезаётган бўлса бориши керак. Турмуши ва оиласининг бахтига тўсиқ бўладиган даражада кўп бормаслик, уй ишларини оқсатмаслик керак. Қизининг бахтини ўйлаган оналар бунга эътибор бериши лозим.

📚"Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат" китобидан.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Кечирим

Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизларнинг бирларингизга шайтон келади-да, «Буни ким яратди? Мана бунисини-чи?» деб, ҳатто «Раббингни ким яратди?» дейди. Шундай ҳолат бўлса, Аллоҳдан паноҳ тиланг (яъни «Аъузу биллаҳи минашшайтонир ражийм» денг) ва у хаёлни унутинг» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аллоҳим, Сенинг номинг билан гўзал хотимани сўрайман!

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Табассум ҳам садақадир

Аъмаш шеригига: “Семизгина улоқ гўшти, тандирдан эндигина узилган нон ва зўр сиркага иштаҳанг қалай?” деди. У: “Бўлаверади”, деди. Аъмаш унинг олдига қотган нон ва сирка қўйди. Шериги: “Ҳой инсон, улоқ гўшти ва нон қани?” деди. Аъмаш: “Мен сенга улар менда бор деганим йўқ. Мен ўша нарсаларга иштаҳанг қалай, деб сўрадим, холос!” деди.

Оиз Қарнийнинг "Табассум қил" китобидан.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

خير العمل ما اثر مجدا و خير الطلب ما حصل حمدا.

Амалларнинг яхшиси – улуғлик бахш этадигани, истакларнинг яхшиси олқиш қозонтирадигани.


Изоҳ. «Тожул арус» изоҳли луғатида «мажд» сўзи – «мурувват, саховат, карам, шараф» маъноларини ўз ичига олиши айтилган. Шунингдек, мажд сифати ота-боболар туфайли юзага чиқиши ҳам таъкидланган. Биз бу маъноларнинг барчасини «улуғлик» деган сўз билан ифодалашга ҳаракат қилдик. Демак инсонни мард ва сахий қиладиган, ҳурмат ва шарафга лойиқ этадиган ҳар қандай феъл амалларнинг яхшисидир. Улуғлик ота-боболардан ўтиши ҳам ҳақ. Бас, шундай экан, кейинги авлоднинг айнимаслиги бизга, бизнинг наслни пок сақлашимизга боғлиқ.
Истакларимизнинг аксари дунёга боғланган. Шунинг учун уларни яхши истак деёлмаймиз. Аслида истакларнинг яхшиси Охиратга боғланганидир. Агар қалбингизни титиб битта шундай истак тополсангиз, сизга олқишлар бўлсин!

“Унвонул баён” дан.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#фарзанд_тарбияси

Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.

Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.

Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.

Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.

Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.

Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.

Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.

Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Уламоларга ёмонлик қилувчи ҳар бир кишига ибрат

Нима учун биз Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳаётларидан ибрат олмаймиз?
Имом Аҳмадга азият етказмоқчи бўлган кишилар кўп бўлган. Имом Аҳмад озор топдилар. У киши қамоққа олиниб калтакландилар. Ҳа, шундай улуғ инсон ҳам калтакланди.

Агар сиз Имом Аҳмаднинг бошига тушган азоб-уқубатлар тафсилотини ўқиб ўргансангиз, ғалати ишлар бўлганини биласиз. Лекин, шунга қарамай, халифа Мутаваккил даврида бу машаққатлар Имом Аҳмаддан кўтарилганда ҳам у киши ёмон дуо қилмадилар. Халифа Маъмун, Мўътасим – буларнинг барчаси мўътазилийлар билан бирга бўлишган. Мутаваккил даврига келиб Имом Аҳмаддан бу қийинчиликлар кўтарилди. Бу машаққатлар ўрнини ҳурмат-эҳтиром эгаллади. Яъни у кишига эҳтиром кўрсатиш Мутаваккил халифалиги даврида бошланди. Ўша вақтда бир киши Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига келиб: «Аҳмад ибн Абу Дуот ва Бишрул Марисийларни дуои бад қилиб, уларга Аллоҳдан ёмонлик сўранг» – деди. Чунки Имом Аҳмадга етган азиятларга шулар сабабчи бўлган эдилар.
Ҳалиги одам: «Уларнинг зарари учун Аллоҳга дуо қилинг» – деди. Имом Аҳмаднинг жавоби нима бўлди, биласизларми? У киши: «Сен туфайли дўстинг дўзахда азобланса, сенга бунинг нима фойдаси бор? Сен ундан нима манфаат оласан?» - деди ва улар ҳаққига яхшилик сўраб дуо қилдилар.
Биз салафларимизнинг ҳаёт тарзлари олдида тўхталадиган бўлсак, ўтган солиҳ кишилар ва уларга ўхшаш рижоллардан ибрат олишимиз лозим.
Янглишган, адашган одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳам бўлган. Ҳа, шундай, у пайтларда ҳам мунофиқлар бўлган. Раббимиз субҳонаҳу ва таоло Ўзи хоҳлаган кишисидан ўч олади. Ўзи хоҳлаган кишисини кечириб афв этади.
Хавотир олманг, Раббингизни Ўзи ҳар ишнинг тадбирини қилгувчи Зотдир. Имом Аҳмад Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Дуотга ҳеч қачон ёмон дуо қилмадилар. Лекин Абу Дуот умрининг охирида фалаж бўлиб, танаси буткул шол бўлиб қолди. У узоқ вақт шу ҳолатда ётди. Бир куни Абдул Азиз Киноний унинг олдига кирди ва Бишрул Марисийнинг аҳволига қараб унга: «Мен сени кўргани келганим йўқ. Лекин сен тананг остида қандай қамалиб ётганингни кўргани келдим», деди.

Кўрдингизми, мана ибрат!!

Имом Бутий.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🎙Жаннатда ҳам туғилиш бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Инсон гулларни яхши кўраман дейди, аммо узиб олади...
Инсон қушларни яхши кўраман дейди, аммо қафасга солади...
Инсон жониворларни яхши кўраман дейди, аммо занжирбанд этади...

Кимдир "Сени яхши кўраман" деса, қўрқиб кетаман...

© Жан Морис Кокто

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қанчадан-қанча софдил, самимий инсонлар бор, аммо инсоний ақллар уларни идрок этмайди... Аммо қанчадан - қанча мунофиқлар бор, соф қалбларни ўзига ром этаверади...

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Номини биламан, таъмини эса...

Дарвеш Абу Ваҳоб хожасининг ҳузурига кираркан, лагандаги олмаларга кўзи тушди. Меваларни қўлга киритиш учун моҳирона йўл тутди:
– Хожам, лагандаги нарсалар нима?
– Буларми? Эй Абу Ваҳоб, наҳотки билмасанг?
– Номини-ку биламан, таъмини эса...
– Майли, биттасини олақол.
“Ўшанда Биз уларга иккита элчини юборганмиз” (Ёсин сураси, 14-оят).
Ушбу оятдан дарвешнинг яна бир олма олиш истагида эканини тушунган хўжайин: “Иккинчисини ҳам олгин”, деди.
“Учинчи элчи билан қувватлантирдик” (Ёсин сураси, 14-оят).
– Учинсини ҳам олгин.
“Тўртта қушни олиб, ҳузурингга жамла” (Бақара сураси, 260-оят).
– Тўртинчисини ҳам олгин. Аллоҳга қасамки, албатта, сени жим қиламан!
«(Бошқалари) “бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, дерлар» (Каҳф сураси, 22-оят).
– Бу билан бешта олмоқчимисан ёки олтита?!
– Эй хожам, бешинчисини. “Осмонлар ва Ерни олти кунда яратган зотдир” (Ҳуд сураси, 7-оят).
– Олтинчи олмани ҳам олдинг. Энди яна (оят) топа оласанми?
(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдирки...” (Мулк сураси, 3-оят).
– Майли, еттинчи олмани ҳам олгин.
“Саккиз жуфт” (Анъом сураси, 143-оят).
– Саккизинчи олмани ҳам ол.
“У шаҳарда тўққиз нафар кимса бор эди” (Намл сураси, 48-оят).
– Тўққизта олмани олдинг, бундан кейин-чи?!
“Ўша роса ўн кундир” (Бақара сураси, 196-оят).
– Ҳа, бу ўнинчи олма!
“Мен (тушимда) ўн битта юлдузни кўрдим” (Юсуф сураси, 4- оят).
– Энди қайси оятни келтирасан?..
“Алббатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – ўн икки ойдир” (Тавба сураси, 36-оят).
– Тугатдингми ёки яна қўшасанми?
– Хожам, агар истасангиз тугатиб қўяман: “Агар сизлардан йигирма нафар сабрли (киши) бўлса, икки юз нафар (душман)ни енгар” (Анфол сураси, 65-оят).
– Икки юз нафарга етдикми?! У ҳолда лагандаги барча олмаларни ол.
– Хожам, сизга фақат шуни айтишим мумкинки: “Биз уни юз минг, балки ундан ҳам кўпроқ (одам)га пайғамбар қилдик” (Соффот сураси, 147-оят).
– Мамлакатдаги барча олмани сенга беришимизга тўғри келади, деб хожа дарвешнинг уддабуронлигига қойил қолди.
Ҳар бир сонга Қуръони каримдан моҳирона жавоб берувчи дарвеш идишдаги ҳамма олмани қўлга киритди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.04.2024 - Сешанба):

⏰ тонг - 03:53
⏰ қуёш - 05:21
⏰ туш - 12:25
⏰ аср - 17:16
⏰ шом - 19:21
⏰ хуфтон - 20:46

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🧎ВИТРНИ ИККИ РАКАТ ЎҚИБ ТУГАТИБМАН

CАВОЛ: Мен витр намозини ўқиб туриб чалғиб иккинчи ракатда намозни тугатиб қўйдим. Шундай ҳолатда витрни қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар икки ракат билан намозни тугатиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқийсиз. Аммо иккинчи ракатни ўқиб салом бераётиб учинчи ракат эсга тушса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозни давом эттириш мумкин. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


🗣 Бугун милодий ҳисоб бўйича 2024 йил 28 апрель, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 19 санаси. Тахминан яна 10 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» (Зориёт сураси, 55-оят).


Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

💬Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:
«Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом сураси, 160-оят).

☪️Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади», деганлар (Имом Табароний ривояти).


🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#shavvol #roza #savob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#билармидингиз

🕌 Hazrati imom majmuasi kimning nomiga qo’yilganini bilarmidingiz?

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🐱 МУШУК ИЧГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Мушук челакдан сув ичди энди шу челакдаги сувдан фойдаланса бўладими? Челакданчи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушукдан қолган сув ёки таом қолдиғи макруҳ. Модомики мушук тегмаган сув мавжуд бўлса, мушук теккан сувдан фойдаланилмайди. Ундан фойдаланиш макруҳ бўлади. Аммо ундан бошқа сув бўлмаган тақдирда мушукдан қолган бўлса ҳам ўша сувда таҳорат олинади. Челакни яхшилаб чайқаб фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қиймат

Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🖐БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ

CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📚 Китоб ўқи, ўғлим...

Қуёш мудом ёнар ва нур сочади,
Китоб илм, барака йўлин очади,
Унда юрган мурод-мақсадини қучади,
Китоб ўқи, ўғлим, илмни қуролинг қил.

Ҳар доим бўлай десанг иззатли,
Сўзларим бўлсин десанг ҳикматли,
Ишларим бўлсин десанг баракотли,
Китоб ўқи, ўғлим, илмни қуролинг қил.

Китобдир илмнинг асл булоғи,
Илмдир ҳаётнинг ўчмас маёғи,
Илмсизларнинг йўқ турқи-сиёғи,
Китоб ўқи, ўғлим, илмни қуролинг қил.

📚"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Буроқ

Нубувватнинг 10 йили Макка мушрикларининг тазйиқлари кучайди. Шу йили Хадича розийаллоҳу анҳо, у кишидан аввал Абу Толиб оламдан ўтди. Мусулмонлар ҳам суянчиқлари, ҳам ҳимоячиларидан айрилишди. Ғам-ғуссанинг кўплигидан ўша йилни қайғу йили деб аташди.
Аллоҳ таоло Ҳабибининг қайғусини аритиш мақсадида Исро ва Меърож ҳодисасини туҳфа этди. Набий алайҳиссалом Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Буроққа миниб, бутун коинотни, балки ундан ҳам олисроқ масофаларни босиб ўтдилар.
Буроқ Аллоҳ таоло яратган ҳайвон бўлиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исро ва Меърож кечасида уни минганлар. “Саҳиҳи Бухорий”­да Буроқ оқ рангли, жуссаси хачирдан кичик, эшакдан каттароқ ҳайвон экани айтилади. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ бундай дейди: «Тилшунослар: “Буроқ – Набий алайҳиссалом Исро кечаси минган маркабнинг исмидир”, дейишган. Ибн Дурайд раҳимаҳуллоҳ: “Буроқ – тезлиги сабаб “чақмоқ” сўзидан олинган исмдир”, деган. Бир ўринда “Ранги оқ бўлгани учун”, дейилади» (“Шарҳу Нававий ъала Муслим” 2/210). Манбаларда Буроқ назари тушган энг узоқ масофани ҳам бир қадамда босиб ўта олиши айтилади.
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Менга буроқ келтирилди. У оқ рангли ҳайвондир. Эшакдан баланд, хачирдан паст. Қадамини кўзи етадиган ерга (кўз илғайдиган даражадаги узоқ масофага) қўяди. Мен уни минган ҳолимда Байтул Мақдисга бордим. Кейин уни пайғамбарлар боғлаган ҳалқага боғладим”, деб марҳамат қилганлар. Ибн Хузайманинг ривоятида: “Назари тушган энг узоқ ерга туёғини қўя олади”, дейилган.
Ҳадиси шарифдаги “кейин уни пайғамбарлар боғлаган ҳалқага боғладим” жумласидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин ўтган барча пайғамбарлар Буроққа минишгани маълум бўлади. Имом Насоий ва Ибн Мардавайҳ Язид ибн Абу Молик, у киши Анас розийаллоҳу анҳудан қилган ривоятида: “(Буроқ) Набий алайҳиссаломдан олдин ўтган пайғамбарларга бўйсундирилган эди”, дейилган.
Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳунинг ривоятида: “Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Буроқ келтирилди. У зот ва Жаброил алайҳиссалом унга минишди. Кейин (Буроқ) иккисини (миндириб) сайрни бошлади”, дейилади.
Ривоятларда келишича, Буроқ – Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга бўйсундириб берган ҳайвоннинг айнан ўзидир. Уни миниб, Ҳожар онамиз ва ўғли Исмоилни зиёрат қилган. Ўшанда Иброҳим алайҳиссалом Сора онамиз билан Фаластинда яшар эди. Буроқ Иброҳим алайҳиссаломни Маккага, оиласини зиёрат қилиб келиши учун олиб борган. Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Фатҳул Борий” асарида бундай келади: “Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар онамизни ҳар ойда бир бор зиёрат қилган. Буроқда эрта тонгда бориб, сўнг шомда қайтиб келарди”.
Уламолар Буроқнинг қанотлари бор ёки йўқлиги борасида ихтилоф қилишади. Бир гуруҳ уламолар қанотлари мавжуд деса, бошқа гуруҳ уламолари буни инкор этишмаса-да, унга ишора ҳам қилишмайди.
Уламолар Буроқнинг жаннат мевалари билан озиқланишига иттифоқ қилишган.

🔴 Манбалар асосида
Юлдуз КОМИЛОВА тайёрлади.


📚"Ислом нури" газетасидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ – МУСУЛМОН ОЛАМИДАГИ ЭНГ ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашига аъзо бўлганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.

😄Таъкидлаш керакки, ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши ва Исломий фиқҳ академияси кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида эълон қилган эдик.

📃Азиз мухлисларимизга, Ислом олами уюшмасининг мусулмон дунёсидаги мақоми, мақсад-вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🌙 Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий) – жаҳоннинг турли мамлакатларининг йирик мусулмон уламоларини бирлаштирган халқаро исломий ташкилот бўлиб, 1962 йилда ташкил этилган.

📍 Қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган. Риёз, Жидда ва Мадина шаҳарларида ҳам бўлимлари бор. Мазкур уюшма халқаро исломий нодавлат ташкилотларнинг етакчиси сифатида қаралади.

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал