hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

Бугун 24 апрель Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция бошланиши арафасида институтга диний-маърифий соҳа раҳбарлари, хорижлик ва юртимиз уламолари, таниқли устозлар, имом-хатиблар, тадқиқотчилар ва оммавий ахборот вакиллари ташриф буюрмоқдалар.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҒАЗАБНИНГ КАФФОРАТИ

Абу Масъуд Бадрий қўл остидаги қулини қамчи билан аямай урди. Шунчалик жаҳли чиққан эдики, ҳар урган сари ўзини тўхтата олмай яна савалар эди. Қул дод солиб ёрдам сўрар, лекин ҳеч ким унга ёрдам бера олмас эди. Шу маҳал орқа томонидан:
– Эй Абу Масъуд, билиб қўй!
У шунчалик ғазаб отига минганидан кимнинг овози эканини ажрата оладиган аҳволда эмас эди. Овоз яна ҳам яқинроқдан, баландроқ эшитилди:
– Эй Абу Масъуд, билиб қўй!
Ниҳоят орқасига ўгирилиб қаради-ю, ҳайбат ва қўрқинчдан қалтираб қолди. Қўлидан қамчиси ҳам тушиб кетди. Бошини эгиб мункайиб қолди. Қараса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турибдилар!
– Эй Абу Масъуд, билиб қўй! Билгинки, Аллоҳ сенга бу қулга қодир бўлганингдан кўра қодирроқдир!
Абу Масъуд қилган ишидан уялиб кетди. Гуноҳига каффорат тўлашни ирода қилиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, уни Аллоҳнинг розилиги учун озод қилдим! – деди.
– Агар шундай қилмасанг эди, дўзах эшигини очган бўлур эдинг, – дедилар Сарвар коинот.

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 МУҲАББАТНИНГ УЧ БЕЛГИСИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ростгўйлик

Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🧕АЁЛЛАРНИНГ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИБ ДУО ҚИЛИШИ ҲАЁСИЗЛИККА КИРАДИМИ?

CАВОЛ: Дуони қиблага юзланиб, қўлларни кўтарган ҳолда қилинади, деб эшитгандим. Aёлларга шу ҳолатда дуо қилиш ҳаёсизликка кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёлларнинг қиблага юзланиб, қўл кўтариб дуо қилишлари ҳаёсизликка кирмайди. Аксинча, шундай ҳолда дуо қилиш мустаҳабдир. Дуода қиблага юзланиш афзал, лекин Қиблага қарамасдан дуо қилса ҳам, дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ёлғизлик бу – ёнингизда ҳамма бор, лекин айнан Сиз истаётган инсон йўқлигидир!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ИСЛОМИЙ ФИҚҲ АКАДЕМИЯСИ ҚАНДАЙ НУФУЗГА ЭГА?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.

📋 Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик.

📝 Муҳтарам мухлисларга, Исломий фиқҳ академиясининг тузилиши, мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🟢Исломий фиқҳ академияси – Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий)га қарашли Ислом дунёсининг таниқли фақиҳ ва етук уламоларидан ташкил топган мустақил, юридик мақомга эга бўлган нуфузли илмий ташкилотдир.

📍Академия 1977 йил 10 декабрда ташкил этилган. Унинг қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган.

Академиянинг мақсадлари:
🟢 Исломий фиқҳнинг эътироф этилган манбаларидан бутун дунё мусулмонлари дуч келаётган замонавий муаммолар, таҳдидлар ва юзага келаётган долзарб муаммоларга оид ҳукмларни ишлаб чиқиш;

🟢 Ислом фиқҳининг кенг қамровлилигини ва унинг мусулмонлар олдида турган масалаларни ҳал қилишдаги аҳамиятини кўрсатиш;

🟢 Ислом фиқҳий меросини тарғиб қилиш ва қайта талқин қилиш, атамаларига аниқлик киритиш ҳамда уни давр тили, тушунчаларига мослаштириш;

🟢Исломий фиқҳ соҳасидаги илмий тадқиқот ва изланишларни рағбатлантириш, ишлаб чиқилган фиқҳий тадқиқотлар, ечимларни оммалаштириш.

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди.

Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, неъматдир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.
Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди!
Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.
Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилади!

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дунёга ҳирс қўйганлар

Бир неча киши тўпланиб, «Золим нафс, хоин дунё, мусибатларнинг энг аввали...» каби сифатлар билан дунёни ёмонлашар эди. Қизиғи шундаки, улар дунёни ёмонлагани сари кайфиятлари чоғ, гўё бошқа бир оламга «сайр» қилишарди. Иттифоқо, бу мажлисга келиб қолган ҳақиқий бир олим уларга:
- Сиз дунёни нақадар севишингизга ҳайрон қолдим! - дея хитоб қилди.
Бу гапдан мажлис аҳли довдираб қолди, ҳамма сукут сақлади. Ниҳоят ораларидаги бир олим чиқиб:
- Биз дунёни мақтамаяпмиз, аксинча ёмонлаяпмиз, башарти, дунёни севганимизда уни мақтардик. Бинобарин, сенинг бу сўзларинг маъносиз, мантиқсиз, - деди.
Ориф зот шундай жавоб қилди:
- Йўқ, ундай эмас. Дунё сизга ёр бўлмагани учун ҳам уни ёмонлаш билан қалбингиз таскин топмоқда. агар қалбингизда дунёга қизиқиш бўлмаганида, у билан овора бўлмас эдингиз. Инсон севган нарсасини гапириб тасалли топади. Сиз ёмонлаш орқали яширин севгингизга таржимон бўлиб, қалбингиз тафтини босмоқдасиз.
Ҳисса
Тил кўнгил таржимонидир. Тиллар кўнгилларга боғланган. Ошиқнинг фикри нима бўлса, зикри ҳам ўшадир. Қалби покиза, комил инсон бошқасининг қадрини ерга уришни эп кўрмайди, бироқ воқеаларга ибрат назари билан қарайди, керакли хулосалар чиқаради.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🟢ТИРНОҚНИ ЖУМА КУНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Тирноқни фақат жума куни олиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тирноқни ҳафтанинг барча кунларида олиш мумкин. Айнан жума куни олиш борасида бирорта саҳиҳ ҳадис бизга маълум эмас. Лекин саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу одатда ҳар жума куни тирноқларини олиб, мўйловларини қисқартирганларини Имом Байҳақий ривоят қилганлар. Шунинг учун айрим фуқаҳоларимиз жума куни жума намози учун покланиб чиқиш мақсадида тирноқ олса яхши, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴САҲОБАЛАРНИ СЕВИШЛИК

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

КАТТА ГУНОҲЛАРДАН САҚЛАНИШ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Етти ҳалок қилгувчидан узоқ бўлинглар!", дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, улар нималар?" дейишди.
"Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр қилиш; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; қўшин бостириб келганда ортга қочиш; ўзини сақлаган, мўмина, покдамон аёлларга туҳмат қилиш", дедилар”.

(Муттафақун алайҳ)


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🕌 Жума муборак азизлар!

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат_вақти

Ким Аллоҳни яхши кўриш-кўрмаслигини билмоқчи бўлса, ўзини Қуръонга рўбарў қилсин. Ким Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳни яхши кўради. Чунки Қуръон Аллоҳнинг Каломидир.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қиймат

Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🌺ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Таҳоратнинг ажиб ҳикматлари

а) вужудга бириккан электронлар чиқариб ташланади ва улар таъсирида бўлаётган жисмоний оғирлашув йўқолади;
б) тананинг қариши секинлашади;
в) лимфа (қон билан тўқималараро модда алмашинувини таъминловчи суюқлик) айланиши энг яхши савияда бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким таҳорат олиб ухласа, унинг бошида бир фаришта тунайди. У кечаси уйғонса: Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир, чунки у, таҳоратли ухлади, дейди» (Табароний ривояти).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан.

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Танлов ўзингдан

Нуроний отахон набирасига деди:
– Эй болам, жаннатга кириш текин, дўзах пуллик. Маблағ сарфлаб кирасан!
– Қандай қилиб бобожон? –деди набира.
– Ким қимор ўйнаса, пулга ўйнайди. Маст қилувчи нарсалар истеъмол қилса, пулга олади. Фаҳш ишларга борса, пул тўлайди. Аммо жаннат эса...
– Унинг учун сенинг пулинг бўлиши шарт эмас! Ким намоз ўқиса, пул бермай ўқийди. Рўза тутса, пул тўламай тутади. Истиғфор айтса ҳам шу.
– Эй болагинам, сен пул сарфлаб дўзахга киришни истайсанми ёки бепул жаннатга киришними?

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🗣Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар

Шу йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.

Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.


🌙 Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

🟢 Шу ўринда айтиш ўринлики, охирги йилларда Диний идоранинг мусулмон дунёси билан алоқалари ривожланиб, турли йўналишларда муносабатлар йўлга қўйилди. Айниқса, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ўрнатилди, турли давлатлар диний идоралари билан меморандумлар имзоланди, хориждаги илмий конференциялар, Қуръон мусобақалари ва кўргазмаларда вакилларимиз фаол иштирок этмоқда.

🏷Таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар ҳам Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоси сифатида нуфузли тадбирлардаги ташаббуслари мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланмоқда...

⚡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚАЙТАР ДУНЁ

🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.04.2024 - Шанба):

⏰ тонг - 04:10
⏰ қуёш - 05:35
⏰ туш - 12:27
⏰ аср - 17:10
⏰ шом - 19:11
⏰ хуфтон - 20:32

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Болаларга паноҳ тилаш дуоси

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга

أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ

«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.)

Имом Бухорий ривоятлари.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».

Бошқа нусхада:

«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.

Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.

Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дунёда англаб бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ – англашни истамайдиган одамлар бор;
тушуниб бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ – тушунишни истамайдиган одамлар бор;
кўзга кўринмайдиган нарсанинг ўзи йўқ – кўришни истамайдиган одамлар бор.
Шу сингари, одам боласига насиб этмайдиган билим ҳам йўқ – билимдаги насибасини рад этадиган одамлар бор...

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (19.04.2024 - Жума):

⏰ тонг - 04:12
⏰ қуёш - 05:37
⏰ туш - 12:27
⏰ аср - 17:09
⏰ шом - 19:10
⏰ хуфтон - 20:31

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🔴 🌺 ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴"ЕР ЮЗИДА МЕНДАН БОШҚА РАСУЛУЛЛОҲНИ КЎРГАН ОДАМ ҚОЛМАДИ"

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…
Подписаться на канал