Донишмандлардан бири айтди: «Қачонки бир иш сени маҳзун қилса, қара, агар бу қийинчилик ҳийла билан ундан чиқиб кетиладиган ишлар сирасидан бўлса, бу мушкулнинг чорасини топиб, уни даф этишда нафсинг ожизлик қилмасин. Агар у ҳийла билан ечилмайдиган ишлар жумласидан бўлса, бас, сабр қил, жазавага тушма. Чунки бошланиши бор ҳар қандай ишнинг, ниҳояси ҳам бор. Сендан талаб этиладигани – ҳаракат қилиш, муваффақият қозониш сенинг зиммангда эмас».
Изоҳ. Донишманднинг бу насиҳатида Исломдаги «васатия» яъни, ҳар қандай ҳолатда ўрта йўлни тутиш таълимоти гўзал тарзда тақдим этилган. Қийинчиликка рўбарў бўлган инсон мушкулни ечиш тадбири ҳақида ўйлаши ва шунга мувофиқ ҳаракат қилиши – буюрилган иш. Соғлом ва тўғри эътиқоддаги инсон бу буйруққа амал қилади, мушкулот қаршисида довдираб, нима бўлса бўлар деб жим ўтиравермайди. Агар қилинган тадбирдан кўзланган натижа чиқмаса, шунча елиб-югурганини бефойда санаб, тушкунликка тушмайди. Тинимсиз ҳаракатлари орқали етиб келган манзили – сабрда тўхтайди, қалбини муваффақият жазаваси эмас, сабр хотиржамлиги эгаллайди. Чунки мўмин инсон билади: банда ҳаракат қилишга буюрилган, натижа Оллоҳдандир.
"Унвонул баён".
✈️ @HidoyatUz 🌐Инстаграм
🔴Баракали умр кўрай десангиз, қариндошларга яхшилик қилинг
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки умрим узун, ризқим мўл бўлсин деса, ота-онасига хизмат қилсин, қариндошлари билан алоқасини мустаҳкамласин», дедилар.
Имом Аҳмад ривоят қилган.
✈️ @HidoyatUz
КИМ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚСА...
Абу Жаъфар Дийнаварий айтади: "Миср амири Аҳмад ибн Тувлун қиличини ўйламасдан ишлатар эди. Унинг зиндонида ўлганлар сони ўн саккиз мингдан ошиқ эди.
Шайх Абул Ҳасан Бунон унга қаттиқ гапириб, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтардилар. Унинг ғазаби қайнаб, Шайхни шернинг олдига ташлашга амр қилди. Бу хабар бутун оламга тарқалди. Мен ўша кунларда улар олдида эдим. Амирнинг ўғли Хуморовайҳнинг қасридан шер келтирилди. Хуморовайҳ овга ишқибоз эди. Бирор водий ёки тўқайзорда йиртқичнинг хабарини эшитса, албатта, уни овлашни қасд қилар эди. Унинг махсус кишилари бўлиб, улар шерни тириклайин қўлга тушириб қафасга тиқишар эди. Шайх учун танланган шер энг йиртқич ва ваҳший эди.
Шайхни бир хонага қўйишиб, қафасдаги шерни бўшатиб юборишди. Ўзлари воқеани кузатиб туришар эди. Шер ўкириб Шайх томон келди. Шайхнинг ўлимига кўз очиб юмгунчалик вақт қолган эди. Ҳамма даҳшатда эди. Шайх эса ҳеч нарсага парво қилмас, сокин ва хотиржам эди. Шер келиб худди эгасига содиқ ит каби Шайхни бир ҳидлаб, нарироққа бориб ерга ётиб олди. Гўё бу тақво соҳиби ва шер ўртасидаги кураш эмас, балки Ибн Тувлун ва Аллоҳнинг иродаси ўртасидага жанг эди. Шер Аллоҳдан қўрқадиган зотни кўрди ва ундан қўрқди. Зеро, ким Аллоҳдан ҳақиқий қўрқса, ундан ҳамма нарса қўрқади.
Дийнаварий айтади: "Биз назаримизни шайхга қаратдик. У қовоғини уйиб фикрлар эди. Кейин уни шернинг олдидан чиқариб олишди. Унинг ҳолини ҳамма ўзича шарҳлар эди. Кимдир "Хавф унинг эсини олди", деди. Бошқа биров "У ақли билан ўлим сари йўналди" , деди. Учинчиси "У фикрнинг сокинлигидир. У жисмни ҳаракатдан тўхтатди", деди. Бир гуруҳ инсонлар эса "Ундаги тафаккурга ғарқ бўлиш шерни сеҳрлади" , дейишди. Хуллас, ҳамма ўз фикрини айтди. Шунда амир Ибн Тувлун Шайхдан: "Қалбингдан нима ўтди, нима ҳақида фикрладинг?" деб сўради. Шайх деди: "Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ. Фақатгина шернинг сўлаги тозами ёки нажасми деб ўйладим?" деди.
✈️ @HidoyatUz
Такфир Исломнинг моҳиятига зиддир
Ҳанафий мазҳабига кўра, иймон – Аллоҳнинг ҳузуридан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга келган барча нарсаларнинг ҳақ эканига тил билан иқрор бўлиб, қалб билан тасдиқлашдир.
“Тил билан иқрор қилиш” “Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”ни талаффуз қилишдир. “Қалб билан тасдиқлаш” эса, юқоридагиларнинг барчасига қалбда заррача гумон ва шубҳа қолдирмай ишонишдир. .
Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бир киши ўз биродарига “эй кофир” деса, иккисидан бири ўшандай (яъни, кофир) бўлади», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Демак, кимдир қалбида заррача иймони бор кишини “эй кофир” деса, ўзи диндан чиқиб, кофир бўлишидан қўрқсин.
Давоми...
✈️ @HidoyatUz
Ғийбатчи
Ғийбатчининг сўзлагани бўлур ғийбат,
Қайга борса, кимни кўрса, топар иллат.
Яхшиларни кўролмайди, ёмонларга бўлиб улфат,
Емишлари биродарин гўшти фақат.
Ғийбатчининг ҳоли хароб, юрар тажанг,
Еганида, ичганида ҳузури йўқ, юзи беранг.
Ҳеч кимсадан рози эмас, агар билсанг,
Омондирсан, ғийбатчидан узоқ юрсанг.
Ғийбатчидан олис юрсанг, қутуласан,
Ғийбатчига шерик бўлсанг, тутиласан.
Имкон топсанг, ғийбатидан тўхтата кўр,
Бефарқ бўлсанг, чуқурига ютиласан.
✏️ Исмат ИСМОИЛОВ,
Қоракўл туманидаги “Бозорхўжа”
жоме масжиди имом-хатиби
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz
#ҳикмат_вақти
Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ризқи тораяди.
✍️ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ МУСУЛМОНЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
🛫 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида Муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар.
Федерацияси президенти Ўзбекистон делегациясининг ташрифи билан қутлаб, юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар ва Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунёнинг турли бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этишини эътироф этди. Шунингдек, у бир неча бор заминимизда меҳмон бўлганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини ва самимийлигини алоҳида қайд қилди.
#савол_жавоблар
🔴НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
❓CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Пайғамбарни соғинганлар
Юрак куйиб кетди, дўстим, соғинчлардан,
Мушк-анбарни соғинганлар йиғласинлар.
Кечиб дунё, ҳою ҳавас, ташвишлардан,
Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар.
Салавоту саломлардан туғлар қилиб,
Сўқир қолган юракларни тиғласинлар.
Чиқиб кетсин саҳроларга бошлар олиб,
Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар.
Юрагимда тузалмаган бир дардим бор,
Шул ярамга малҳам қўйиб боғласинлар.
Бир соғинчки, бу дамларда қилди хумор,
Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар.
Тонг уйғонсам, шамолларга гул тутқазгум,
Мендан салом Расулимга йўлласинлар.
Олисларда унга муштоқ Муҳаммадман,
Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар.
Юзларидан нур таралган нуржаҳоним,
Отам, онам сизга фидо, жисму жоним,
Салавотдан ҳеч толмасин бу забоним,
Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар.
Ё Аллоҳим, насиб айла бизга дийдор,
Ҳеч йўқ кириб тушларимга, йўқласинлар.
Қиёматда шафоатдан умиди бор —
Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар.
✏️ Муҳаммадали ҒАФФОРОВ,
Яккабоғ тумани
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz
БАРАКА
• Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...
- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.
✈️ @HidoyatUz
#Шаввол #Рўза
🌙ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Manba: Fatvo.uz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Хафагарчилик, гиналар ҳам ҳудди кичик тошчаларга ўхшайди. Уларни ичингизга олиб сақлаб юрманг. Акс ҳолда оғирлашиб бир куни қаддингизни букиб қўйиши мумкин...
✈️ @HidoyatUz
#ҳикмат_вақти
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эй аёллар! Садақа бериб, истиғфорни кўпайтиринглар, чунки мен кўрдимки, дўзах аҳлининг аксари сизлар экансиз».
✈️ @HidoyatUz
Қалбга таскин бўлган суҳбатлар, соғинч тафтини босган меҳр ва уммат равнақи йўлидаги келишув - Жанубий Корея сафари
2024 йил 16-18 апрель кунларидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари тафсилотлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Сахийликнинг даражалари
Шамс Табризий ҳазратларидан сахийлик ҳақида сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:
– Тўрт хил сахийлик бор.
Биринчиси – мол сахийлиги, бу зуҳд соҳибларига хос. Улар мол бериб маърифат оладилар.
Иккинчиси – бадан сахийлиги, бу мужтаҳид олимларга хос. Улар Аллоҳ таолонинг йўлида, илм йўлида вужудларини сарф қиладилар ва ҳидоятни топадилар. Инсонларга ҳидоятда раҳбар бўладилар.
Учинчиси – жон сахийлиги, бу шаҳидларга хос. Улар эса жонлари эвазига жаннатни қозонадилар.
Тўртинчиси – қалб сахийлиги, бу орифларга хос. Улар Маъшуқга кўнгилларини бериб, Муҳаббат оладилар.
Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
🟢 НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
❓CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.04.2024 - Чоршанба):
⏰ тонг - 04:16
⏰ қуёш - 05:40
⏰ туш - 12:27
⏰ аср - 17:08
⏰ шом - 19:07
⏰ хуфтон - 20:28
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz
Умар р.а. ўлимлари олдидан йиғладилар. Шунда у кишига: «Нега йиғлаяпсиз?» дейилган эди, у киши:
«Аллоҳнинг ҳузурида улкан ҳисобланадиган бирор гуноҳни ўзимча кичик санаб, қилиб қўймаганмикинман, деб қўрқмоқдаман», дедилар.
Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
«Ишим ўнгидан келмади, ҳаммаси чиппакка чиқди» дема, «Ҳали муваффақиятга эришмадим, ютуқ ҳали олдинда иншоаллоҳ», дегин.
@HidoyatUz
#савол_жавоблар
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ
❓CАВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз. Олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160)
яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).
Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради.
Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
“Иқлим” ўзгаришлари
“Иқлим” – инжиқ, тартиб ўрнатар –
Вақт, масофа – ҳисобда бари.
“Араб баҳори”ни гурлатар
Оврупанинг демократлари.
Амриқодан келар сур шамол,
Ўрта Ерда бироз олар тин.
Тулпорининг хуржунларига
Ироқда тўлдирар қора олтин.
Ҳар жойда ўз таъбига кўра
Чўпчак тўқигани-тўқиган,
– Керак бўлса бошингга дўлдек
Ёғдираман, – дейди “кўк”идан.
Келар дўстинг каби қайғуриб,
Макри денгиз махлуқидан чўнг.
Бор-йўғингни сочиб-совуриб,
Тўфон ичра ғарқ этади сўнг...
У чақмоқлар нишони қилар
Аёлларни, болажонларни.
“Иқлим” шундай “бошини силар”
Бирлашмаган мусулмонларнинг...
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz
Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз!
📚Ҳикматлар хазинасидан
✈️ @HidoyatUz
Зикрнинг фойдаси ҳақида
Зикр қалб учун ёмғир бўлиб, бу ёмғир давом этаркан, қалб ободдир. Агар у тўхтаса, унга нафснинг қуруқ ва иссиқ ҳавоси етади ва уни куйдириб-қуритади. Натижада аъзоларни бошқариб турган қалб ишдан тўхтайди ва аъзолар масиятга ўтади.
📚 Ҳаким Термизий қаддасаллоҳу таоло сирраҳу.
"Адабун нафс" асаридан
✈️ @HidoyatUz
Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш келади, аммо уларнинг бирортасидан сабоқ олмайди:
1. Умри ҳар куни камайиб боради, аммо бунга эътибор бермайди. Бироқ мол мулкидан бирор нарса камайса, бутун диққат-эътибори шунда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор, аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.
2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Ўша ризқ ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади, ҳаромдан бўлса, жазога тортилади. Аммо инсон бу ҳисоб китобнинг охири қандай бўлишини билмайди.
3. Ҳар куни охиратга бир миқдор яқинлашиб, дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний дунёга эътибор берганчалик боқий охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати олий жаннатми ёки дўзахнинг қаърими, буни билмайди.
✈️ @HidoyatUz