Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
Шайх Шаъровий
✈️ @HidoyatUz
🌺Доктор Иброҳим Фуқий роҳимаҳуллоҳнинг ажойиб сўзларидан:
🟢 Қаламни йўқотдингми, энди дафтаринг ҳам йўқ.
🟢Дафтаринг йўқми, энди шаҳодатинг (аттестат) йўқ.
🟢 Шаҳодатинг йўқми, энди сенга иш ҳам йўқ.
🟢 Ишинг йўқми, энди пулинг ҳам йўқ.
🟢 Пулинг йўқми, емишинг ҳам йўқ.
🟢 Емишинг йўқми, демак заифсан.
🟢 Заиф қолдингми, энди ваҳшийлашасан.
🟢 Ваҳший қолдингми, энди муҳаббат йўқ.
🟢 Муҳаббат йўқми, оила қуриш ҳам йўқ.
🟢 Оила йўқми, болалар ҳам йўқ.
🟢 Болалар йўқми, демак ёлғизсан.
🟢 Якка қолдингми, ноумид бўласан.
🟢 Ноумид бўлдингми, касал бўласан.
🟢 Касал қолдингми, ўласан.
Шундай экан, ҳушёр бўл, қаламингни йўқотма!
✈️ @HidoyatUz
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
14-Жажжи Фотима розияллоҳу анҳонинг жасорати
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ БУГУНГИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ "ОҚ УЙ” МАСЖИДИДА АДО ЭТАДИЛАР
🕌 Бугун, 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Миробод туманидаги "Оқ уй" масжидига жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этадилар.
🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг ҳаммамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, таровеҳ намозида қориларининг қалбга сурур бағишловчи қироатларига сомеъ бўламиз.
📍 Масжид манзили
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор инсон рўзани охиригача етказиш ва кечки ибодатга қувват ҳосил қилиш учун кундузи дам олиши жоиз. Агар қурби етса, кундузлари ҳам ибодат ва Қуръон ўқиш билан машғул бўлса, нур устига нур. Аммо кундузлари кўпроқ ухлаган инсоннинг рўзаси қабул бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
🔶Ўз холимизга ташлаб қўйишлик бу дўстни иши эмас
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Аҳмад ибн Ҳарб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
🔴Эллик йилдан бери Аллоҳга ибодат қиламан. Аммо уч нарсани тарк қилмагунимча ибодатнинг ҳаловатини топа олмадим:
– одамларнинг рози қилишни тарк этгач ҳақни сўзлашга журъат қила
олдим.
– фосиқлар билан суҳбатни тарк қилгач, солиҳлар суҳбатини топдим.
– дунё ҳаловатини тарк қилгач, охират ҳаловатини топдим.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (12.03.2024 - Сешанба):
⏰ тонг - 05:21
⏰ қуёш - 06:39
⏰ туш - 12:37
⏰ аср - 16:40
⏰ шом - 18:28
⏰ хуфтон - 19:42
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🔴Дўзахдан паноҳ сўраш
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
✈️ @HidoyatUz
🔴Рўзани бузувчи амаллар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
✈️ @HidoyatUz
2024/1445 РАМАЗОН ТАҚВИМИ (ТОШКЕНТ УЧУН)
🌅САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
🌙ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!
@Hidoyat_taqvim_bot
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИКЛАРИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tabrik #ramazon #muftiy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙Рамазон ойида 1 600 дан зиёд масжидда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади
Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2000 дан ортиқ масжидларда таровеҳ намози, шулардан 1 600 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3 000 нафардан кўп хушовоз қорилар жалб этилади.
Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий). Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.
Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан кейин бошланади.
Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари:
2 бурда нон;
сабзавотли омлет ёки қаттиқ қайнатилган тухум;
тўғралган сабзавотлар;
пишлоқ ёки сут маҳсулотлари;
чой;
етарлича сув ичишни унутманг.
✈️ @HidoyatUz
🌙 RAMAZON OYI MUNOSABATI BILAN IFTORLIK VA XAYRIYA TADBIRLARI
#12mar #uzbekiston24 #Axborot_24
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🟢 Ғам-ташвиш пайтида
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
🌹 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати вал ард, Роббул ъаршил ъазийм» деб дуо қилар эдилар».
Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилишган.
🔸 Дуонинг маъноси: «Азим, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Еру осмонларнинг Робби, буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».
✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.03.2024 - Чоршанба):
⏰ тонг - 05:20
⏰ қуёш - 06:38
⏰ туш - 12:37
⏰ аср - 16:41
⏰ шом - 18:29
⏰ хуфтон - 19:44
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌅САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
🌙ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!
@Hidoyat_taqvim_bot
🌺Рўзанинг фойдалари
🟢 Рамазон ойида рўза тутиш ўпка саратони, колоректал саратон ва кўкрак саратони хавфини сезиларли даражада камайтиради.
🩺 Яқинда "The American Journal of Clinical Nutrition"да чоп этилган тадқиқот Рамазон рўзаси фойдали метаболик ўзгаришлар ва сурункали касалликлар хавфи камайиши билан боғлиқлиги борлигини кўрсатган.
🔬 Тадқиқот натижалари кўрсатдики, Рамазон ойида рўза тутиш ўпка саратони, йўғон ичак саратони ва кўкрак саратони ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.
✅ Диетолог Бриджит Бенеламнинг айтишича, одамлар одатда Рамазон ойида бир килограммгача вазн йўқотади, лекин ифторлик пайтида ортиқча вазн ортиши мумкинлиги хавфи ҳам бор.
✨"Биз одамларда кўпроқ овқатланишга табиий мойиллик бор. Бизга қанча хилма-хиллик таклиф қилинса, шунча кўп овқатланамиз, катта ифтор дастурхони бунга ёрқин мисол бўла олади", дейди у.
❗️"Олдингизга қўйилган ҳамма нарсани ейишингиз шарт эмас. Шундай экан, танланг ва шошмасдан енг."
✈️ @HidoyatUz
Ўзгаларнинг дард-аламини ўзига олиб уни енгиллатиш бу – мурувватнинг энг олий моҳиятидир.
Абу Бакр Сиддиқ
✈️ @HidoyatUz
Аллоҳим, бизларга яхшилик битгин
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар киши тўшагига ётадиган бўлса, фаришта ва шайтон мусобақалашади. Фаришта: «Эй Раббим, яхшилик битгин», дейди. Шайтон: «Ёмонлик битгин», дейди. Агар киши Аллоҳни зикр қилса, сўнг ухласа, фаришта уни муҳофаза қилган ҳолда тонг оттиради», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
✈️ @HidoyatUz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ БУГУНГИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА "ШАЙХ ЗАЙНИДДИН” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР
🕌 Бугун, 11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" (Кўкча) жоме масжидига жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этадилар.
🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун фойдали суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, таровеҳ намозида юртимиз машҳур қориларининг қалбга ором берувчи қироатларига сомеъ бўламиз.
📍 Масжид манзили
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📕🌺Фазилатли аёл ёпиқ китобга ўхшайди. Бу китобни уни ўз ҳаётига шерик қилган эркакгина ўқий олади.
Анис Мансур.
✈️ @HidoyatUz
УЛУҒЛАР РАМАЗОНДА
Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида кундузи бир хатм, ҳар уч кунда таровеҳ намозидан кейин яна бир хатм қилар эди.
* * *
Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ ҳар икки кечада Қуръонни хатм қиларди.
* * *
Зубайд Ёмий Рамазон ойи келса, Мусҳафни олиб келар (яъни Қуръонни тиловат қилишга астойдил киришар) ва дўстларини ҳам шу ишга жамларди.
* * *
Валид ибн Абдулмалик раҳимаҳуллоҳ ҳар уч кунда Қуръонни бир марта хатм қилардилар. Рамазон ойида жами ўн етти марта хатм қилишга эришарди.
* * *
Қатода ҳазратлари йил давомида Қуръонни ўқиб юриб, ҳар етти кунда бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди. Рамазон ойи келганда, ҳар уч кунда бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди. Рамазоннинг охирги ўн кунларида эса ҳар кеча бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди.
* * *
Имом Шофеийнинг шогирдларидан Рабийъ ибн Сулаймон айтади: “Шофеий Рамазон ойида Қуръонни олтмиш марта хатм қиларди. Яъни ҳар кеча икки мартадан хатм бўларди. Рамазонда бошқа ойларда эса ҳар ой ўттиз мартадан хатм қиларди”.
* * *
Қосим ибн Али отаси Ибн Асокир ҳақларида Бундай дейди: “Отам жамоат намозини, Қуръон тиловатини қолдирмас эди. Одатда ҳар жума Қуръонни бир марта хатм қиларди. Рамазонда эса ҳар куни хатм қиларди ва (Дамашқ масжидининг) шарқий минораси (тарафи)да эътикоф ўтирарди”.
✈️ @HidoyatUz
@Hidoyat_taqvim_bot Рамазон ойида сизга саҳарлик, ифторлик вақтларидан хабар бериб боради ҳамда ушбу ойда қилинадиган савоби кўп амалларни ва дуоларни топишингизда ёрдамчи бўлади. Бунда ҳар бир киши ўзи яшаётган шаҳар, қишлоқдаги саҳарлик ва ифторлик вақтини аниқ кўра олади.
Ушбу Рамазон тақвими Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Ушбу телеграм_бот Рамазон ойининг 1 кунидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.
Каналимизга қўшилинг ва ундан фойда олинг!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🟢 ЖОНЛИ: МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ИЛК ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА "ҲАЗРАТИ ИМОМ” МАСЖИДИГА ТАШРИФЛАРИ 10.03.2024
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Facebook орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
🌐 Telegram voice орқали эшитиш
🗣 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
#quron #tajvid #saboqlar #yusuf
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Рамазоннинг ҳар тонгида зийнат қорилар қироатидан баҳраманд бўлинг!
2024 йил 11 март – Рамазон ойининг биринчи кунидан бошлаб, ҳар куни эрталабки соат 05-30 да юртимиз зийнат қориларининг Қуръони каримдан 1 порадан тиловатлари ўттиз кун мобайнида muslim.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқларига бериб борилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #ramazon #masjid
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари:
уйда пиширилган сабзавотли шўрва;
яшил салат ёки бошқа сабзавотлардан салат;
фаршли сабзавотлар (қовоқча, бақлажон, узум барглари);
печда пиширилган товуқ;
кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин.
✈️ @HidoyatUz
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
✅ Шу йил 7 март куни Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг онлайн мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.
🗣Йиғилишда хайру саховат, меҳр-оқибат мавсуми бўлмиш Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига ҳадялар улашиш, беморларнинг ҳолидан хабар олиш кабилар алоҳида қайд этилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам олис ва чекка ҳудудларда ёрдамга муҳтож оилалар ҳамда меҳрга муҳтож болаларга ҳадялар улашишни амалга оширишга чақирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси