УЛАР БИЛАН ДЎСТЛАШМА!
Имом Муҳаммад Боқир раҳимаҳуллоҳ бундай ҳикоя қилади: “Отам Имом Зайнулобидин раҳматуллоҳи алайҳ менга кўп насиҳат қилар эди. Бир куни ҳаётим учун муҳим кўрсатма бериб бундай деди:
– Беш турдаги одам билан дўст бўлма:
Биринчиси – фосиқ. Чунки у сени бир луқма таом ёки ундан ҳам камига сотади.
– Иккинчиси ким? – деб сўрадим.
– Иккинчиси – зиқна. Бирор нарсага қаттиқ муҳтож бўлганингда, мол-дунёсини қўлида олиб қолиш учун сен билан алоқасини узади.
– Учинчиси – ёлғон гапирадиган одам билан дўстлашма. Чунки у саробга ўхшайди, яқиндаги нарсани узоқлаштиради.
– Тўртинчиси – нодон. У сенга фойда келтираман, деб зарар беради.
– Бешинчиси – силаи раҳмни тарк этган киши. Яқин қариндошлари билан алоқасини узган одам сенга дўст бўлолмайди...
✈️ @HidoyatUz
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Рўзаси ила хурсанд бўлгай...
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундур ва унинг мукофотини Мен –Ўзим берурман, деди. Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин. Муҳаммаднинг жони унинг измида бўлган Зотга қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлгай ва қачон Раббисига мулоқот бўлганда, рўзаси ила хурсанд бўлгай”, дедилар”
(Бешовлари ривоят қилганлар).
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
👕 КИЙИМДА ТЕШИК БЎЛСА НАМОЗ ЎҚИБ БЎЛАДИМИ?
❓ CАВОЛ: Намоз ўқийдиган кийимда, яъни тиззани устида озроқ тешик жой бор экан. Шунда намоз ўқиб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Модомики, аврат аъзоларнинг тўртдан бири очилмаса, намози дуруст бўлади. Кийимдаги кичик йиртиқни намоздан аввал билиб қолса, у ерни тикиб қўйиш керак. Намоздан кейин билиб қолса, намози дуруст бўлади, уни қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Рўзаси ила хурсанд бўлгай...
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас, рўзасини тутсин...”
(Бақара, 185)
✈️ @HidoyatUz
🔴Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса…
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кириши арафасида мана бундай марҳамат қилган эканлар: “Муборак ой сизларга кириб келмоқда. Сизларга унинг рўзасини тутиш фарз қилинди. У ойда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхшироқ бир кеча ҳам бор. Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса, ҳақиқатдан ҳам маҳрум қолгандир!”
Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Байҳақий ривояти
✈️ @HidoyatUz
Кўйлаги ямоқ бола...
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ёш ўғли кўчада болалар билан ўйнаётганди. Боланинг кўйлагига бир неча ямоқ солингани боис тенгқурлари унинг устидан кулишди. “Отанг амирул мўминин бўлса-ю, сен шундай йиртиқ-ямоқ кийимда юрсанг”, деб камситишди. Умар розияллоҳу анҳунинг ўғли бундан жуда хафа бўлди. Отасининг ҳузурига бориб:
– Болалар кийимимдаги ямоқларни кўриб, устимдан кулишяпти, – деб бўлган воқеани айтиб берди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу ўғлига:
– Хазиначига бориб, хазинадан бир кийимлик мато берар экансиз, отам маошларидан олиб ўрнига қўяр эканлар, дегин, – деб тайинладилар.
Ўғил хазиначининг олдига бориб амирул мўмининнинг сўзларини айтди. Хазиначи унга:
– Aгар отангиз маош олгунларича яшаб туришларига кафолат берсалар, сиз айтган матони бераман, – деди.
Ўғил хазиначининг ҳеч нарса бермаcлигини тушунди. Оталари Умар розияллоҳу анҳу ҳузурига бориб, хазиначи нима деб жавоб берганини айтди. Шунда Умари Одил:
– Aгар хазиначи сен айтган матони бериб юборганида эди, мен уни шу ондаёқ ишдан бўшатган бўлар эдим, – дедилар, сўнгра ўғилларига таскин бердилар...
Мўминлар амири, мусулмонларга энг суюкли инсонлардан бири, адолати ҳануз қалбларда қуёш бўлиб порлаётган мўътабар зот – Умар ибн Хаттобнинг ўғиллари либосида ямоқ бўлса... Биз нимадан нолиймиз..?!
✈️ @HidoyatUz
Тавозе бу – ҳақиқатни гарчанд ёш боладан, авом ёки жоҳилдан бўлса ҳам эшитганда қабул қилишдир.
Фузайл ибн Иёз
✈️ @HidoyatUz
🔴 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Кимдир менга заҳрини сочиб хафа қилса, Аллоҳ уни менга итоаткорликни ўргатиш учун юборибди деб ўйлайман.
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
12-Интизорлик (ваҳийнинг тўхтаб қолиши)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
🔴Гуноҳнинг дориси
Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:
– Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебдилар.
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди.
– Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёшига йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановвул қил. Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:
– Ё Раббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!! – дея ҳушидан кетган эканлар.
✈️ @HidoyatUz
«Мусулмон бўлиб қайтдим...»
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Танбеҳул ғофилин” асарида: «Фақиҳ Абу Жаъфар, Абу Яъқуб Исҳоқ ибн Абдураҳмон Қорий, Абул Аббос Фазл ибн Ҳакам Найсобурий, Язид ибн Абдуллоҳ, Икрима ибн Аммор, Шаддод ибн Абдуллоҳ Дамашқий санадлари ила бундай ривоят келади:
Абу Умома Боҳилий айтади: «Амр ибн Абасадан:
– Сени нега “Исломда илк мусулмонлардан” дейишади? – деб сўрадим. У бундай деб жавоб берди:
– Мен одамлар залолатда эканини кўрар, бутлар ҳеч нарса эмаслигини билардим. Сўнгра Маккада бир одамнинг хабарини эшитдим. Минагимга* миниб Маккага келдим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавми ўраб турибди. Ёнларига бордим ва: – Сиз кимсиз? – дедим.
– Пайғамбарман, – дедилар.
– Пайғамбар нима дегани?
– Аллоҳнинг элчиси, дегани.
– Сизни Аллоҳ юбордими?
– Ҳа.
– Нима учун юборди?
– Аллоҳнинг биру борлигини билдириб, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, бутларни йўқ қилиш ва силаи раҳмни мустаҳкамлаш учун юборди.
Ёнларида ҳазрат Абу Бакр ва ҳазрат Билол розийаллоҳу анҳумо бор эди.
– Сизга тобе бўлайинми? – дедим. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бугун бунга тайёр эмассан. Ҳозирча оилангга қайт. Менинг майдонга чиққанимни эшитсанг, кейин келасан, – дедилар. Мен мусулмон бўлиб оиламга қайтдим.
...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилдилар. Мен яна минагимга миниб Мадинага келдим. Ҳузурларига кириб:
– Ё Расулуллоҳ, мени танияпсизми? – деб сўрадим. У зот:
– Ҳа, Маккада ёнимга келган эдинг, – дедилар...» (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
Бу ривоятдан Амр ибн Абаса, гарчи Мадинага келганидан сўнг таҳоратдан бошлаб Ислом арконларини ўрганган бўлса-да, Маккада илк имон келтирганлардан бири экани маълум бўлади.
✏️Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz
🌺
Аллоҳим! Бизни дунёда яхшилик уруғини экиб, охиратда ҳосилини ўриб оладиганлардан қилгин!✨
Ҳар кишики Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатини ўзига ҳакам қилса, унинг сўзи ҳикматдир.
Ҳар кишики нафсининг хоҳишига тобе бўлса, унинг сўзи бидъатдир.
✈️ @HidoyatUz
Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юр.
Аҳмад ибн Ҳанбал
✈️ @HidoyatUz
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:
☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#zakot #fitr #fidy #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #namoz #vaqtlar ✨ АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Барака шукронага боғлиқ, шукрона янада кўпроқ барака олиб келади. У иккиси ўзаро бир-бирига боғланган.
Али ибн Абу Толиб
✈️ @HidoyatUz
✨Эзгу ишлар эътибордадир
🟢 Юртимиз равнақи, элимиз маърифати, ёшларимиз келажаги, динимиз ривожи учун хизмат қилиш – шараф. Ушбу эзгу мақсад йўлида хизмат қилиб келаётган “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижод уйи жамоаси юртдошларимизга Ватанимизда ва хорижда диний-маърифий соҳада рўй бераётган янгиликларни ўз вақтида етказиш, динимиз аҳкомларидан хабардор қилиб бориш, энг долзарб мавзулардаги масалаларни содда ва равон услубда ёритиш устида баҳоли қудрат меҳнат қилиб келмоқда.
📚Нашриёт жамоаси кўз нури, қалб қури, чинакам ихлоси билан тайёрлаётган “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси ҳақли равишда ўзларининг кўп сонли ўқувчилари аудиториясига эга бўлган. Шукрки, минглаб мухлисларимиз жорий йилда ҳам ушбу нашрларимизга меҳру муҳаббат билан, илму маърифатга чанқоқлик билан обуна бўлдилар.
Ана шу обуна ишларига одамларимиз ўртасида мутолаа маданияти янада юксалсин, ёшларимизнинг ҳаммаси илмли, одобли инсонлар бўлиб камол топсин. Бундай савоби улуғ, эзгу ишлардан четда қолмайлик, деган яхши ниятлар билан диний соҳа вакиллари ҳам ўзларининг жамоалари орасида обуна ишларига имкониятлари даражасида бош-қош бўлдилар.
🔴Нашриёт жамоаси бундай жонкуяр тарғиботчиларнинг саъй-ҳаракатларини муносиб баҳолаб, уларга ўз миннатдорчилигини моддий ва маънавий йўллар билан изҳор қилиб келмоқда. Хусусан, обуна мавсумида фаоллик кўрсатган бир неча вилоят вакилликларга, имом-домлаларга, отинойиларга муборак умра сафарига йўлланмалар, қимматбаҳо совғалар ва мақтов ёрлиқлари топширилди.
✅🕋 Ушбу масъулиятли ишни нашриёт Бош директори Султонбек Имомоназаров ўз зиммасига олди ва Республикамизнинг барча вилоятларига сафарлар уюштириб, нашрларимиз тарғиботчиларига нашриёт жамоасининг миннатдорчилиги рамзи бўлган умра йўлланмалари ва қимматбаҳо совғаларни топшириб келди. Жумладан, ўтган ҳафта сўнгида у Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, даврий нашрларимизнинг 2024 йилги обунасида кўрсатган жонбозлиги учун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов домла ва жамоасига 2 дона умра сафарига йўлланма ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди. Ундан кейинги сафари Сурхондарё вилоятига бўлди. Мамлакатимизнинг жанубий вилояти вакиллигига ҳам худди шундай совғалар топширилди.
🤲 Зиёратлар, тиловатлар қилинди, дуоларга қўл очилди, юртимизнинг тинчлиги бардавом бўлиши, элимиз турмуши бундан-да фаровон бўлиши, ёшларимиз орасидан бухорийлар, термизийлар, мотуридийлар, нақшбандийлар чиқиши Раббимиздан сўралди.
✈️ @HidoyatUz
Тақво билан ризқлантир!
Солиҳлардан бири кабоб қилаётган жойдан ўтаётиб, йиғлаб юборди.
Шунда у кишига:
– Нега йиғлаяпсиз? Гўшт егингиз келяптими? – дедилар.
У киши:
– Йўқ, лекин одам боласига йиғлаяпман. Ҳайвон оловга ўлган ҳолида киради, одам боласи эса тирик ҳолда киради, – деб жавоб берди!
Ё Раббий! Жасадларимиз дўзах оловига бардош қила олмагани учун бизларга дўзахни ҳаром қил!
Ё Раббий! Жасадларимиз оловга қарши тура олмагани учун бизларни тақво билан ризқлантир! Омийн...
✈️ @HidoyatUz
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА
🔴 Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.
🟢 Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.
🔭 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Аллоҳ сизга хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)
Абу Довуд ривояти.
✈️ @HidoyatUz
🌙 РАМАЗОН ОЙИГА МАЪНАВИЙ ҲОЗИРЛИК КЎРАЙЛИК!
🔴 Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашув ўтказдилар.
💬 Муҳим масалалар муҳокама этилган йиғилишда Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришларнинг қадрига етиш, Ватан, дин ва халқ равнақи учун хизмат қилиш ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, имомлик шарафли мақом бўлиши билан бирга ўта нозик ва масъулиятли иш экани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида мўмин-мусулмон халқимизни тўғри йўлга бошлашда ғайрат қилишлари, баъзи имом-хатиблар эса ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлиги алоҳида қайд этилди.
👉 Батафсил...
✈️ @HidoyatUz
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради”.
✈️ @HidoyatUz
✨"ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛДИМ" ДЕБ ЎЙЛАМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб,
«Эй Аллоҳнинг Расули, кеча мени чаён чақиб олди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кеч кирганда «Аъуузу бикалимаатиллааҳиттаамма мин шарри маа холақ» (Аллоҳнинг барча калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) десанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди», дедилар.
Имом Муслим ривояти
✈️ @HidoyatUz