Ҳаётингда мақсадинг бўлсин, унга етишиш учун бутун имкониятингдан фойдалангин, албатта муваффақиятга эришасан.
Усмон ибн Аффон
✈️ @HidoyatUz
Ҳар бир ишда бир ҳикмат бор
Бани Саъдлик Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қўмондонларидан бири томдан йиқилиб икки оёғи синди ва унинг зиёратига Абу Килоба роҳимаҳуллоҳ келиб:
– Бу ишни яхшиликка деб умид қиламан, – дедилар.
– Эй Абу Килоба, икки оёғимнинг синишлигида қандай яхшилик бўлиши мумкин?
– Аллоҳнинг сизга беркитган ишлари кўпдир, дедилар Абу Килоба.
Шундан уч кун ўтиб, имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуга қарши урушга чиқиш учун Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг мактубини элчи келтирди. У киши икки оёғи синганлигини элчига айтдилар.
Бир ҳафта ўтгандан кейин эса Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қатл қилинганлиги хабари келди. Шунда оёғи синган қўмондон йиғладилар ва: “Абу Килобага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! У тўғри айтган экан, оёқларимнинг синиши мен учун яхшилик бўлган экан”, – деди ўзига ўзи. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севикли набиралари Ҳусайн розияллоҳу анҳуга қарши уруш қилишдан сақланиб қолган эди.
✈️ @HidoyatUz
🧎Аср намозини ўтказиб юборган киши...
🎙Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби
✈️ @HidoyatUz
🟢Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
✈️ @HidoyatUz
🌹Ассалому алайкум 🌹
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
❓Нимасиз яшаб бўлмайди?
— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Аллоҳ беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Аллоҳ ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.
📚Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан
@HidoyatUz
✨РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат
Кўп ибодат қиламан деб мағрурланма. Иблиснинг минг йиллаб қилган ибодати нима бўлганини кўриб фикр қил.
Ҳасан ал-Басрий
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (29.02.2024 - Пайшанба):
⏰ тонг - 05:41
⏰ қуёш - 06:59
⏰ туш - 12:40
⏰ аср - 16:29
⏰ шом - 18:15
⏰ хуфтон - 19:28
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Бирисин ой англа,
бирисин қуёш...
Давоми...
“Эй Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга муваффақ этгин”. Яъни, қирқ ёшга тўлганда бундай дейди: “Раббим, менга берган неъматингга шукр этишимга илҳомлантир ва уни менга муваффақ айла”. Ота-она фарзандини ҳақ йўл ва тавҳидга йўллагани ва бундан бошқа дунёвий неъматлар инъом этганлари ҳамда ёшлигида меҳр бериб парваришлагани учун уларга яхшилик қилиши вожиб бўлади.
“Ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ этгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ эт!” Яъни: “Шукр қилишим учун мени илҳомлантир ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални бажаришимга муваффақ айла. Ўзинг рози бўлган – қабул бўлишига тўсиқ бўлувчи ёмонликдан холи амалга йўлла. Солиҳликни зурриётимда давомли, мустаҳкам қилгин. Токи солиҳлик уларнинг табиати, хулқи бўлиб қолсин.
«“Албатта, мен Сенга (гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонлардандирман”, дейди». Яъни, мен тавба қилдим ва барча гуноҳларимдан Сенга қайтдим. Сенга ўзимни топширганларданман. Тоатингга бўйсунувчи, тавҳидингга содиқлардан ва Рубубиятингга бўйсунувчиларданман.
“Айнан ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган гўзал амалларини қабул қилурмиз”. Аллоҳ таоло уларнинг яхши амалларини қабул қилади. Хатолари ва гуноҳларини кечириб, афв этади. Яхшиликлари туфайли гуноҳларини йўқ қилиб юборади: “Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказади” (Ҳуд сураси, 114-оят).
“Жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонликларидан ўтиб юборурмиз”. Ким Аллоҳга тавба қилса ва гуноҳдан қайтса, шак-шубҳасиз Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини кечиради. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди.
“Ваъда қилинган ҳаққоний ваъдадир”. Аллоҳ таоло имон аҳлига яхшиликларини қабул қилиши ва гуноҳларини кечиб юбориши ҳақ ваъдадир.
“Тафсири Мунир” асари асосида
“Новза” жоме масжиди имом-хатиби
Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ тайёрлади.
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
Одат қилайлик!
Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг
Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун арзийдиган совғадир.
Саждада қилинган дуо ИншаАллоҳ қайтарилмайди!
✈️ @HidoyatUz
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
10-Хадича онамизнинг муҳаббатлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:
«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади.
Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.
Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади.
Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади.
Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар».
Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.
✈️ @HidoyatUz
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенга гуноҳ сифатида хусуматни давом эттиришинг етади (чунки бу ғийбат эшигини очади)” дедилар»
Имом Термизий ривояти
✈️ @HidoyatUz
Шамс Табризий раҳимаҳуллоҳ:
“Менинг юрагим сополдан, қотган лойдандир” десам, у мени масхара қилди. Чунки унинг юраги темирдан эди. Яқинда ёмғир ёғса, юрагим гуллаб-яшнайди. Унинг юраги эса занглашни бошлайди.
#кун_ҳикмати
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
#савол_жавоблар
🔴САЖДА ҚИЛА ОЛМАСАМ ҚАЙ ТАРТИБДА ИБОДАТ ҚИЛАМАН?
❓ CАВОЛ: Яқинда кўзим операция бўлган. Устига-устак грижам ҳам бор. Сажда қилганимда кўзимга босим тушиб, грижам оғрияпти. Бундай ҳолатда қандай тартибда ибодат қиламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бемор бироз вақт тик туришга қуввати етса, кучи етгунича туриб намоз ўқишни бошлайди ва намоз асносида толиқиб қолса, намозни ўтириб давом эттиради. Киши руку ва сажда қилолмаса, ўтириб руку ва саждани боши билан имо қилиб, намоз ўқийди. Бу ҳолда бошини рукуга эггандан кўра кўпроқ сажда учун эгади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. У сажда қилиши учун бирор нарса баланд қилиб қўйилмайди. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор руку ва саждани кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Орамиздаги энг кўп гуноҳкорлар – бошқаларнинг гуноҳларини гапириб вақтини ўтказадиганлардир.
Ибн Сирин
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (01.03.2024 - Жума):
⏰ тонг - 05:39
⏰ қуёш - 06:57
⏰ туш - 12:40
⏰ аср - 16:30
⏰ шом - 18:16
⏰ хуфтон - 19:30
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🔴Миянгни чулғаб олган ғам-ташвишларингга ҳикмат кўзи билан қара!
Эҳтимол, у қуруқ ваҳимадир, сен эса буни билмаётгандирсан?
@HidoyatUz
#Тарбияга_оид_ҳадис
Макҳул Аздий розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Мен Ибн Умар розийаллоҳу анҳунинг ёнларида эдим. Масжид томондан бир киши акса урди. Шунда Ибн Умар: “Агар “Алҳамдулиллаҳ” деган бўлсанг, ярҳамукаллоҳ (Аллоҳ сенга раҳм қилсин)”, – дедилар”.
✈️ @HidoyatUz
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
11-Илк ваҳий
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
🌙 Мурожаатчилар хурсандчилиги, самимий мулоқотлар, муборак ойга тараддуд – Андижон сафарининг биринчи куни
📍Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Андижон вилоятига сафарлари эзгу ниятлар ва халқни рози қилиш йўлидаги хайрли ишлар билан бошланди.
🖊 Дастлаб фуқаролар қабули ташкил этилиб, ҳамюртларимизнинг масжид-мадрасалар фаолияти, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга моддий кўмак бериш, муолажа, дори-дармон учун маблағ, ўқув тўлов контрактларини қоплаш, ҳаж-умра масалалари ва оилавий муносабатлар юзасидан мурожаатлари тингланиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. Мазкур қабулда фуқаролар бундай сайёр учрашувлар олис ҳудудларда ҳам ташкил этилаётгани ва мурожаатларга ечим топаётгани учун ўз миннатдорлигини изҳор этдилар.
🕌 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Бош масжиди (Девонавой) жомесида намозхонларга Рамазон ойи яқинлашиб келаётгани, бу ойга ҳар бир мўмин-мусулмон маънавий тайёргарлик кўриши ҳақида сўз юритдилар. Хусусан, гуноҳлар мағфират бўладиган бу ойни эзгу ниятлар билан кутиб олиш, ёмон иллатлардан воз кечиш, гина-кудуратларни унутиб, қалбни яхшиликлар ила тўлдириши кераклиги таъкидладилар. Шунингдек, муҳтож ва кам таъминланганлар, жисмоний имконияти чекланганлар, бева-бечора ва етимлар хабар олиб уларга хайру саховат кўрсатиш, ота-она ва яқин қариндошларига силаи раҳм ишларини кўпайтириш лозимлиги қайд этдилар.
🟢Ҳақиқий биродар, шодлик дамларингда таклифинг билан ташриф буюради, бошингга иш тушганида эса ўзи келади.
Ваҳб ибн Мунаббаҳ
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (28.02.2024 - Чоршанба):
⏰ тонг - 05:42
⏰ қуёш - 07:00
⏰ туш - 12:40
⏰ аср - 16:28
⏰ шом - 18:13
⏰ хуфтон - 19:27
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Китоб ўқишга ўргатинг!
Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз?!
Озод Шарофиддинов, Ўзбекистон қаҳрамони
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
ҚАЗО-ҚАДАРНИ ДУО ҚАЙТАРАДИМИ?
❓CАВОЛ: Қазойи қадарни дуо қайтарадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Термизий ривоятида: “Албатта, дуо нозил бўлган ва энди нозил бўладиган (касаллик, мусибат каби)ларда нафъ беради”.
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қазони фақат дуо қайтаради, умрни фақат яхшиликлар зиёда қилади” (Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисларнинг зоҳиридан қазо-қадар ўзгариши тушунилади. Аммо Аҳли сунна вал жамоъа ақидасига кўра қазо-қадар ўзгармайди. Зоҳиридан қараганда икки бир бирига қарама қарши тушунча пайдо бўлмоқда.
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий:
Баъзи одамлар қазо ва қадарга иймон келтириш сабабларга мурожаат қилишга ҳожат қолдирмайди деб ўйлайдилар. Масалан касал одам шифо топиш учун дори дармонга муҳтож эмас. Чунки унинг тақдирида шифо топиш ёзилган бўлса, шифо топаверади. Ризқ тақдирга ёзилган бўлса, Аллоҳ ризқ бераверади, касбга – ишлашга ҳожат йўқ деб ўйлайдилар. Бу нотўғри эътиқоддир.
Чунки тақдирда фақат натижалар ёзилган эмас. Балки натижаларга олиб борувчи сабаблар ҳам ёзилган. Ҳамма нарса тақдирда битилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар нарса тақдир биландир. Ҳатто ожизлик ва топқирлик ҳам” (Табароний ривояти).
Шунга кўра бир инсонга касаллик етиши Аллоҳнинг тақдири билан бўлгани каби, унинг табибга ва дори дармонга мурожаат қилиб, шифо топиши ҳам тақдир биландир.
Масалан Аллоҳ таоло Собиқ азалий илмида фалон банданинг муаййан вақтда касаллик чангалига тушишини билган. Ҳудди шунингдек, ўша фалончи Аллоҳга тазарруъ қилиб, шифо сўрашини ёхуд садақотлар қилиб, унинг баракотидан шифо беришини сўрашини билган. Ҳамда унинг дуосини ижобат қилиши ёхуд ажали етгани сабаб дуосини ижобат қилмалигини ҳам билган. Хуллас мазкур воқеъалар силсиласининг ҳаммаси тақдирда мавжуддир.
Хулоса қилиб айтганда тақдирни ўзгартирувчи дуонинг ўзи ҳам тақдирда битилгандир.
“Мазкур иккала ҳадис бир-бирига зид эмас. Ҳа, Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган, Унинг битиб қўйганида асло ўзгариш бўлмайди. Лекин У зот рўй берадиган ушбу нарсаларга азалий сабабларни тайин қилган. Яъни солиҳ амаллар саодатга эришиш учун қўйилган азалий сабаблар бўлса, ёмон амаллар бадбахт бўлиш учун азалий сабаблардир. Шунингдек, яхшилик, гўзал хулқли бўлиш ва қариндошлик алоқаларини боғлаш каби амаллар ҳам азалий сабаблар қаторига киради” (Ҳофиз Абул Қосим Лалкоий. “Шарҳу эътиқоди аҳли сунна” 3-жуз. “Мактабатуш шомила”. – Б. 18.).
Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
✈️ @HidoyatUz