hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Сиқилма! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради,
тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка
йўлиқтиради.

Сиқилма! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали
келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва
изтиробнинг моддасидир.

Сиқилма! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик,
келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?

Сиқилма! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб
ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ

9-Зайд ибн Ҳориса

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Нафс

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Агар Одам фарзандининг бир водий тўла мол-дунёси бўлса, яна шунча бўлишини хоҳлайди. Унинг нафсини тупроқдан бошқа нарса тўлдиролмайди. Ким тавба қилса, Оллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи Зотдир».

Бухорий ривояти.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИБ ЁТИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?

CАВОЛ: Ҳомиладор аёл қибла тарафга бош қўйиб ухлаши мумкин эмас деб эшитдик. Шу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар орасида шундай нотўғри тушунча мавжуд. Бу гап диний асосга эга эмас. Албатта суннатга мувофиқ ётиш яъни қиблага юзланиб, ўнг ёнбош билан ётиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Донишмандлардан бири айтади:

“Ҳақиқий ҳаѐт кечириш йўлини анча изладим. Лекин ҳар сафар йўлимда қандайдир тўсиқлар, аввал эришилиши лозим мақсадлар, чала қолиб кетган ишлар, тўланиши керак қарзларим бўларди. Кейин ҳаѐт давом этарди. Мен англаб етдимки, айнан мана шулар менинг ҳаётим экан”


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ

8-Ҳадича онамизнинг тилаги

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Хоҳлаганингизча мол-мулк тўпланг, дунёга кийимсиз келдингиз, кийимсиз кетасиз.


Али розияллоҳу анҳу

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ

7-Муҳаммад Амин

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен ҳақ бўла туриб ҳам тортишувдан воз кечган кишига жаннатнинг четида бир кўшк кафолатини бераман. Ҳазил бўлса ҳам ёлғон (гап-сўз)дан воз кечганга эса жаннатнинг ўртасида бир кўшкни, ахлоқини яхши қилганга эса жаннатнинг энг устида бир кўшкни кафолат бераман”, дедилар» .

Имом Абу Довуд ривояти

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Сизлардан олдинги қавм уч сабаб: кўп гапиргани, кўп егани ва кўп ухлагани туфайли инқирозга юз тутди.

Ҳузайфа ибни Ямон

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💫Кетмас бойлик

Менда бир сўм бор. Сизда ҳам бир сўм бор...
Мен сизга ўзимнинг пулимни бердим. Сиз ҳам менга ўзингизнинг пулингизни бердингиз…
Ҳеч нима ўзгармади. Сизда ҳам бир сўм пул қолди, менда ҳам...
Менда янги бир фикр бор. Сизда ҳам янги фикр бор...
Мен сизга янги фикримни айтдим. Сиз ҳам менга янги фикрингизни айтдингиз…
Сизда ҳам иккита фикр пайдо бўлди, менда ҳам…
Эсли одам пул алмашмайди. Фикр алмашади.

📚© Ўткир Ҳошимов. “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴 АЛЛОҲ ШИКОЯТИНГНИ ЭШИТДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Саломатлик соғлом одамлар бошидаги тождир, уни фақат касаллар кўради.

Иброҳим Наҳаий


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (22.02.2024 - Жума):

⏰ тонг - 05:51
⏰ қуёш - 07:09
⏰ туш - 12:41
⏰ аср - 16:22
⏰ шом - 18:06
⏰ хуфтон - 19:20

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💫Дунёдаги бепул даволовчи табиблар:

1. Қуръони карим тиловати;
2. Беш вақт намоз ўқиш;
3. Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Етарли сув ичиш;
5. Кечаси тўйиб ухлаш;
6. Тоза, очиқ ҳаво;
7. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
8. Витаминларга бой таомларни ейиш;
9. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
10. Асал
11. Седана;
12. Қаноат.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ким Аллоҳнинг китобини ўқиб туриб, "Менинг гуноҳим кечирилмайди" деса, у Аллоҳнинг оятларини масхара қилибди.

Абу Усмон Жаририй

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (27.02.2024 - Сешанба):

⏰ тонг - 05:44
⏰ қуёш - 07:02
⏰ туш - 12:41
⏰ аср - 16:27
⏰ шом - 18:12
⏰ хуфтон - 19:26

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Тақводорларнинг сифати

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

❗️ ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Аллоҳ билан алоқангда «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ».
Нафсинг билан алоқангда «ёмонликка яхшиликни эргаштир,
ёмонликни ўчириб юборади».

Одамлар билан алоқангда «Одамларга гўзал хулқ билан муомала қил».

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ихтиёр ўзингда!

Бир йигит масжид имомига хитоб қилиб:
– Мен масжидга бошқа келмайман, – деди
– Нега? – деб ҳайрон бўлди имом домла.
– Мен масжидда бировлар хақида ёмон гапирган одамларни кўрдим. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилаётганларни кўрдим. Аёлларни беҳурмат қилган, орқасидан ғийбат қилганларни кўрдим...
– Хўп, фақат кетишдан аввал менинг бир илтимосимни бажар: сув тўла истакон ол ва масжид бўйлаб уч марта айлан, фақат истакондаги сувнинг бир томчиси ҳам ерга тушмасин. Шундан сўнг, агар келгинг келмаса, майли, масжидга келмай қўяверасан.
Йигит худди имом айтганидек масжид бўйлаб уч марта айланди. Кейин имом ундан сўради:
– Сен шу айланишингда бир кишининг биродари ҳақида ёмон гапирганини эшитдингми?
– Йўқ.
– Чунки истакондаги сувни тўкиб юбормаслик учун бутун эътиборингни унга қаратдинг. Шу сабаб атрофингдаги беҳуда суҳбатларни эшитмадинг. Ҳаётимиз ҳам худди шундай: қачонки, бизнинг эътиборимиз фақат Яратганга қаратилса, ибодатларимизни ёлғиз Уни ҳис қилиб адо этсак, бировларнинг хатоларини кўришга вақтимиз қолмайди. Энди, хоҳласанг масжидга кел, хоҳламасанг ихтиёр ўзингда!..

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳар нарсанинг сири «Сабрдадир»...
- Ачиққа сабр этарсан номи «Матонат» бўлур...
- Очликка сабр этарсан номи «Рўза» бўлур...
- Инсонларга сабр этарсан номи «Тоқат» бўлур...
- Тилакларга сабр этарсан номи «Дуо» бўлур...
- Туйғуларга сабр этарсан номи «Кўз ёши» бўлур...
- Соғинчга сабр этарсан номи «Ҳасрат» бўлур...
- Севгига сабр этарсан номи «Ишқ» бўлур...

Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

☪️Бароат кечасида қандай амалларни бажариш лозим?

1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этинг.

2. Истиғфор айтишни кўпайтиринг.

“Астағфируллоҳуллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.

3. Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг.

Айниқса, “Аъузу би афвика мин ъиқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука лаа уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта ъалаа нафсика” дуосини ўқиш лозим.

4. Тоқатингиз етганича зикрлар, нафл ибодатлар, Қуръон тиловати қилинг.

Хусусан, “Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм” зикрини кўп айтиш тавсия этилади.

5. Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиш пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунича: “Қани, истиғфор айтувчи борми, уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми, унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми, унга офият бераман. Қани фалон, фалон” (дейди) дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).


🟢 Бароат кечасини бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.


🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин.

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Гафлатда қолманг🔴

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:

«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар»

Ибн Можа ривоят қилган.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ

6-Оғир жудолик

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

🔴УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?


CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Америкада ёзадилар:

“Агар мусулмонлар бу ер юзида тавоф ёки намоз ўқишни тўхтатсалар, еримизнинг айланиши албатта тўхтайди, чунки маркази Қора тошда жойлашган ўта таъсирчан ўтказгичнинг айланиши электромагнит тўлқинлар тарқатади".

15 та университетнинг тадқиқот натижаларига кўра, Ҳажар-ул Асвад жуда юқори металл таркибига эга бўлиб,  одатдаги пўлатдан 23 000 баробар юқори даражага эга.

Ердан келаётган жуда ёрқин нурни кўрган баъзи астронавтлар унинг Ҳарам ёки Каъбадан  таралаётганини билишди.

Ҳажар-ул Асвад минглаб километрларча радиусдаги  масофага етиб борадиган микрофон каби ишлайди.

Профессор Лоуренс Э.Ёсеф - Фле Уиппл шундай деб ёзган эди: “Биз  ҳақиқатан ҳам мусулмонлар олдида қарздормиз, чунки тавоф ва намоз ўз вақтида супер ўтказгични йиғади“.

Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, ла илаҳа, иллаллоҳ, Аллоҳу акбар.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Сармоя киритиш учун энг самарали соҳа ахтарилади. Тарбия эса сармоя киритиладиган энг муҳим соҳадир. Истиқболга тегишли энг тўғри ҳисоб комил инсон тарбиясидир.

📚"Тарбияда 101 қадам" китобидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 "БАРОАТ КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?" МАВЗУСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАБО!
 
🗣 Бугун, 22 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Шаъбон – офият ойи, раҳмат ойига етказ Аллоҳим!” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.

📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Мадалиев Илҳомжон Бароат кечасининг фазилати ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, қориларнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўласиз иншааллоҳ.

😄 Қисматлар белгиланадиган, ризқлар тақсимланадиган, гуноҳлар мағфират этиладиган муборак кечани ўз ичига олган, бу ойда қилинган амаллар Роббул аъламийнга кўтариладиган фазилатли Шаъбон ойининг фазилатли кунларидан ғафлатда қолманг!

🟢  Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбат ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатиб боринг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Telegram voice орқали эшитиш

ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Shabon_ofiyat_oyi_rahmat_oyiga_yetkaz_Allohim!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал