🔴ДИНДА ЙЎҚ НАРСАНИ ДИН НОМИДАН ГАПИРМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Аллоҳ билан алоқангда «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ».
Нафсинг билан алоқангда «ёмонликка яхшиликни эргаштир, ёмонликни ўчириб юборади».
Одамлар билан алоқангда «Одамларга гўзал хулқ билан муомала қил».
✈️ @HidoyatUz
"АҲЛИ ҚАБР, САҲИФАЛАР ЁПИЛДИ"
Ийсо ибн Умар айтади: «Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва: «Эй аҳли қабр! Саҳифалар ёпилди, амаллар кўтарилди», дер ва тонгга қадар ўтирган жойидан қимирламасдан йиғлар, сўнг отига миниб, бомдод намозига кетарди».
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
🟢ЖАМОАТНИНГ НАМОЗИ БУЗИЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Имом Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса орқадаги жамоатнинг намози бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қасддан шундай ўқимаса, намоз бузилмайди. Аммо имом бўладиган киши эътиборли бўлиши, ҳарфларни ўз махражидан чиқариб ўқишга жидду жаҳд қилиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Бир миллатнинг истиқболини кўра олиш каромат эмас, буни билиш учун унинг ёшларига қараш кифоядир. Агар улар куч-қувватларини яхшилик, маънавият ва фазилат йўлида сарфлаётган бўлсалар ўша миллатнинг келажаги ёруғдир. Бунинг аксича бор кучини зўравонликка, нафсоний хоҳиш-истакларга сарфлаётган бўлишса, оқибат қайғулидир.
📚"Тарбияда 101 қадам" китобидан
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат
Ақл, илм, маърифат, фаҳм ва зийраклик кабиларнинг барчаси қалбнинг аскарларидир. Шаҳватларни севиш, ундаги шодлигу зийнатлар нафснинг аскарларидир. Кимки мужоҳадани тарк қилса, қалби нафси томонга кетиб унга асир бўлади. Унда Аллоҳ таолонинг буйруқлари ва қайтариқларидан бирорта ҳам қолмайди. Бундай одамнинг ички олами душман шаҳарларидан бир шаҳарга айланади.
Ҳаким Термизий қаддасаллоҳу таоло сирраҳу.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.02.2024 - Чоршанба):
⏰ тонг - 05:52
⏰ қуёш - 07:11
⏰ туш - 12:41
⏰ аср - 16:20
⏰ шом - 18:05
⏰ хуфтон - 19:19
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🔴Болангиз раббоний одам бўлишини истасангиз...
🎙 Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид домла
✈️ @HidoyatUz
Бирисин ой англа,
бирисин қуёш...
Давоми...
Маъмар ибн Абдуллоҳ Жуҳаний айтади: «Орамиздан бир киши жуҳайналик қиз билан турмуш қурди. Турмушнинг олтинчи ойи ниҳоясида аёлнинг кўзи ёриди. Эри Усмон розийаллоҳу анҳунинг ҳузурига борди ва бу ҳақда айтди. Халифа аёлни олиб келишни буюрди. Аёл кийинаётганда, синглиси йиғлаб юборди. Аёл: “Нима учун йиғлаяпсан? Аллоҳга қасам, эримдан бошқа ҳеч ким менга теккан эмас. Аллоҳ таолонинг истагани бўлади”, деди. Аёлни халифанинг ҳузурига келтиришганида Усмон розийаллоҳу анҳу унга ҳад уришни буюрди. Воқеадан Али розийаллоҳу анҳу хабар топиб, тезда етиб келди. У халифадан: “Нималар қиляпсиз?” деб сўради. Усмон розийаллоҳу анҳу: “Олтинчи ойнинг ниҳоясига келиб кўзи ёрибди. Шунақа бўлиши мумкинми?” деб сўради. Али розийаллоҳу анҳу: “Сиз Қуръонни ўқимайсизми?” деди. Халифа: ”Ўқийман”, деди. Шунда ҳазрат Али: «“Унга ҳомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир”; “Тўла икки йил эмизадилар”. Шу муддатдан фақат олти ой қолмоқда», деди. Ҳазрат Усмон розийаллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасам, мен бундай деб ўйламаган эдим. Аёлни келтиринглар”, деб ҳадни бекор қилди. Маъмар айтади: “Аллоҳга қасам, бола отасига ўхшаганчалик қузғун қузғунга ва тухум тухумга ўхшамаган. Отаси боласини кўрибоқ: “Аллоҳга қасам, бу менинг ўғлимдир. Бунга шубҳа йўқ”, деб қичқириб юборди».
Ибн Абу Ҳотим Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилади: «Айтади: “Аёл тўққиз ойда фарзандини дунёга келтирса, йигирма бир ой; етти ойда кўзи ёриса, йигирма уч ой; олти ойда кўзи ёриса, икки йил тўлиқ эмизади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилди: “Унга ҳомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир”.
“Бас, қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида”. Яъни вояга етиб, кучга тўлиб ўсмирликдан эркакликка етади. Ақли, қуввати, фаҳми, ҳилми ошади. Қирқ ёшга тўлиб моддий ва ақлий қуввати камолга етади.
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
⛔️ГУНОҲ ҚИЛИШДАН ТЎХТАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
🔴МАЙЙИТНИ ОЛДИГА КИРГАН ОДАМ ЎЗИНИ ЎҚИТИШИ КЕРАКМИ?
❓CАВОЛ: Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.
Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Ҳаддан ташқари дунёга ҳирс қўйиш умрнинг мазасини, ҳаддан ташқари кўп ухлаш умрнинг баракасини кетказади.
Ибн Аббос
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.02.2024 - Сешанба):
⏰ тонг - 05:54
⏰ қуёш - 07:12
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:19
⏰ шом - 18:04
⏰ хуфтон - 19:18
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🇶🇦🇺🇿 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҚАТАР ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
🟢 Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилдилар.
📈Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Қатар давлатлари алоқалари охирги йилларда ривожланаётгани, Тошкент ва Доҳа шаҳарларида элчихоналарнинг очилиши кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қатар давлатидаги диний-маърифий йўналишдаги ташкилотлар, жумладан, Халқаро мусулмон уламолари кенгаши билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидладилар.
🌐 @HidoyatUz
#савол_жавоблар
УЗУМ СИРКАСИ
❓CАВОЛ: Узум сиркасини истеъмол қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узум сиркасини истеъмол қилиш мумкин. Чунки сирка тайёрланиш жараёнида маст қилиш хусусиятини йўқотгач, сиркага айланади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Ким бир намозни атайлаб тарк қилса, Аллоҳга ғазабланиб турган ҳолида йўлиқади.
Шаҳватларни тарк этган киши, умри бўйи ҳур бўлиб яшайди.
ИЙМОН НИМАГА ЎХШАЙДИ?
🍃Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.
🍃Иймон инсон танасидаги бош кабидир.
🍃Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.
🍃Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.
Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.
🍃Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.
🍃Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.
🍃Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.
🍃Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.
🍃Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.
🍃Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.
🍃Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.
🍃Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.
🍃Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.
🍃Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар. Шунингдек, кимки иймонни қабул қилса, подшоҳ бўлади, ким ундан бош тортса, ҳалок бўлади.
Шайх Аҳмад Ғаззолий, “Баҳрул-маҳабба” ("Муҳаббат денгизи"). (Мутаржимлар: М. Кенжабек, А.Исҳоқ.)
✈️ @HidoyatUz
– Ҳамма нарсани биламан, дейдиган одам ҳеч нимани билмайди!
#Ҳикмат_вақти
Ким Қуръон ўқиб юрса, Аллоҳ унга шундай бир қувват ато қиладики, унинг қалби одамлардан етадиган жароҳатни кўтара оладиган, улардан етадиган заҳматни табиий деб қарайдиган бўлиб қолади. Улардан содир бўладиган камчиликни оддий иш деб қабул қилади.
Сўнгра уларни кўрмайди, лекин Аллоҳни кўради.
@HidoyatUz
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
5-Омина онамизнинг вафотлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ
🌺 Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:
🟡 1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфр, ширк, нифоқ ва разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).
🟡2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).
🟡3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).
🟡4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).
🟡5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).
🟡6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).
🟡7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди ва зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).
🟡8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).
🟡9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).
🟡10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).
🟡11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).
🟡12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).
🟡13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).
🟡14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят)
🟡15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).
🟡16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ ва огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).
🟡17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).
🟡18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).
🟡19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).
🟡20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).
📝 Зиёвуддин Раҳимнинг
📚“ Қуръон – қалблар шифоси” китобидан
🌐 @HidoyatUz
#Тарбияга_оид_ҳадис
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким кўзи ожиз кишиларни адаштирса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!” – дедилар”.
🌐 @HidoyatUz
Шаъбон ойи рўзаси
Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ أُسَامَة بْنِ زَيْدٍ رضي الله عنه قَالَ: ” قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْراً مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ . قَالَ “ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِى وَأَنَا صَائِمٌ ” (أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ).
«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”,дедилар
– Илмни ким воситайи жоҳ этар, Ўзинию халқни гумроҳ этар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда шундай дер эдилар:
🌃
«Амсайнаа ва амсал мулку лиллааҳ, валҳамду лиллааҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр. Робби, ас`алука хойро маа фий ҳаазиҳил лайлати ва хойро маа баъдаҳаа, ва аъуузу бика мин шарри маа фий ҳаазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳа. Робби, аъуузу бика минал касали вал ҳароми ва суу`ул кибар. Аъуузу бика мин ъазаабин фин наари ва ъазаабин фил қобр».
Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳ
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
4-Танланган энага
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
🔸Яратилмишлар ичида тарбияга энг кўп муҳтож бўлгани инсондир.
🟡Ҳаётдаги энг олий масъулият эса инсонни вояга етказишдир.
🔴Аллоҳ таоло энг улуғ мураббийлар қилиб пайғамбарларни юборган.
🌺Яъни, тарбия иши пайғамбарга хосдир.
📚 "Тарбияда 101 қадам" китобидан
✈️ @HidoyatUz
Бирисин ой англа,
бирисин қуёш...
Давоми...
Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ривоят қилади: «Абу Усайд Молик ибн Робиа розийаллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бирга ўтирганимизда Бану саламалик бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафотидан кейин уларга қилишим мумкин бўлган бирор яхшилик қолдими?” деб сўради. Набий алайҳиссалом: “Ҳа, ҳақларига дуо қилиш, гуноҳлари учун мағфират сўраш, васиятларини бажариш, улар сабаб юзага келган қариндошлик алоқаларини боғлаш, дўстларини икром этиш”, деб марҳамат қилдилар».
“Онаси уни (қорнида) қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир”. Она ҳомилани машаққат билан кўтаради, фарзандини қийинчилик билан дунёга келтиради, эмизади, ҳолсизлик, чарчоқ ва сабр билан тарбиялайди. Гарчи ота касб ва нафақа ишлари билан машаққат чексада, онанинг фарзанди билан кечадиган ҳолларининг ҳеч бирида иштирок этмайди.
“Унга ҳомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир”. Оятда ҳомиланинг энг кам муддати олти ой эканига ишора бор. Ушбу муддатни Али розийаллоҳу анҳу Луқмон сурасида келган оят билан исбот этгандир: “Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар)” (Луқмон сураси, 14-оят). “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир” (Бақара сураси, 233-оят). Эмизиш ва сутдан чиқаришнинг энг кўп вақти икки йилдир. Мана шунда уч йилнинг олти ойи ҳомила учун қолади. Усмон розийаллоҳу анҳу ва бир гуруҳ саҳобалар шунга иттифоқ қилишган.
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
💫 АБАДИЙ ҲИКМАТ
Фақиҳ Абул-Лайс Самарқандий
ҳазратларининг ушбу сўзлари
абадий ҳикматдир:
“Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш – фазилат.
Яхшиликдан кейин яхшилик қилиш – мукофотлаш.
Ёмонликдан кейин яхшилик қилиш – олийжаноблик.
Ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш – жабр-зулм, ноҳақлик.
Ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш – тенглашиш.
Яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш тубанлик ва бадбахтликдир”.
📚 “Ҳикмат хазинаси” китобидан.
Мусанниф Мирзо Кенжабек.
✈️ @HidoyatUz