#Ҳикмат_вақти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат кунида бандаларнинг энг афзали ҳамд айтувчилардир»,
дедилар.
Хурсандчиликда ҳам, қайғуда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Аллоҳга кўп-кўп, покиза ва муборак ҳамдлар бўлсин!
Бизга неъмат қилиб берган нарсалари учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Юракларимизнинг уриши қадар Аллоҳга ҳамд бўлсин!
✈️ @HidoyatUz
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
1-Муқаддима
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
ЗАМОНАМИЗ ФИРИБГАРЛАРИ
Диндошининг мусибатидан фойдаланувчилар
#Обуна_2024
🌺Обуна бўлинг!
Сиз севган нашрлар – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси шунингдек, қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали ва “Ислам нуры” газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 +99871 227-34-30
+99871 240-08-23
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Билиб қўй, барча чироқлар ўчиб қолса ҳам, ўчмайдиган бир чироқ бор. У – тавба чироғидир.
✈️ @HidoyatUz
Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳдан сўрадилар:
- Эй Молик, бугун қандай тонг орттирдинг?
- Эҳ сўраманг, умрим қисқараётган, гуноҳларим эса кўпайиб бораётган ҳолда тонг ортирдим! - деб жавоб берди.
«Сирлар хазинаси» рисоласи
✈️ @HidoyatUz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси нашриёт ходими Тўлқин Шернаевга отаси ЭШТЎХТАР отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум Эштўхтар отани раҳматига олсин, маконини жаннат қилсин. Бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига захира айласин. Ортда қолган барча яқинларига гўзал сабр берсин.
Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъƴн!
✈️ @HidoyatUz
Фарзандингизга қайси тилда билим берсангиз, бир кун келиб шу миллатга хизмат қилади.
Мустафо ЧЎҚАЙ
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.02.2024 - Шанба):
⏰ тонг - 06:06
⏰ қуёш - 07:25
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:08
⏰ шом - 17:51
⏰ хуфтон - 19:07
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Бирисин ой англа,
бирисин қуёш...
Давоми...
Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ривоят қилади: «Абу Усайд Молик ибн Робиа розийаллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бирга ўтирганимизда Бану саламалик бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафотидан кейин уларга қилишим мумкин бўлган бирор яхшилик қолдими?” деб сўради. Набий алайҳиссалом: “Ҳа, ҳақларига дуо қилиш, гуноҳлари учун мағфират сўраш, васиятларини бажариш, улар сабаб юзага келган қариндошлик алоқаларини боғлаш, дўстларини икром этиш”, деб марҳамат қилдилар».
“Онаси уни (қорнида) қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир”. Она ҳомилани машаққат билан кўтаради, фарзандини қийинчилик билан дунёга келтиради, эмизади, ҳолсизлик, чарчоқ ва сабр билан тарбиялайди. Гарчи ота касб ва нафақа ишлари билан машаққат чекса-да, онанинг фарзанди билан кечадиган ҳолларининг ҳеч бирида иштирок этмайди.
“Унга ҳомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир”. Оятда ҳомиланинг энг кам муддати олти ой эканига ишора бор. Ушбу муддатни Али розийаллоҳу анҳу Луқмон сурасида келган оят билан исбот этгандир: “Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар)” (Луқмон сураси, 14-оят). “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир” (Бақара сураси, 233-оят). Эмизиш ва сутдан чиқаришнинг энг кўп вақти икки йилдир. Мана шунда уч йилнинг олти ойи ҳомила учун қолади. Усмон розийаллоҳу анҳу ва бир гуруҳ саҳобалар шунга иттифоқ қилишган.
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
✅ Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари халқаро мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилиндилар
2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.
Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Аҳмад Тоййиб жаноблари ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди.
Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинганлари тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юксак эътироф этдилар.
✈️ @HidoyatUz
ИНТЕРНЕТ САБАБЛИ АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИНИ УНУТМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Чиройли бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг шарт эмас.
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг шарт эмас.
Буларнинг барчаси учун Раббингни рози қилишинг кифоя....
✈️ @HidoyatUz
Бирисин ой англа,
бирисин қуёш...
Давоми...
Маъмар ибн Абдуллоҳ Жуҳаний айтади: «Орамиздан бир киши жуҳайналик қиз билан турмуш қурди. Турмушнинг олтинчи ойи ниҳоясида аёлнинг кўзи ёриди. Эри Усмон розийаллоҳу анҳунинг ҳузурига борди ва бу ҳақда айтди. Халифа аёлни олиб келишни буюрди. Аёл кийинаётганда, синглиси йиғлаб юборди. Аёл: “Нима учун йиғлаяпсан? Аллоҳга қасам, эримдан бошқа ҳеч ким менга теккан эмас. Аллоҳ таолонинг истагани бўлади”, деди. Аёлни халифанинг ҳузурига келтиришганида Усмон розийаллоҳу анҳу унга ҳад уришни буюрди. Воқеадан Али розийаллоҳу анҳу хабар топиб, тезда етиб келди. У халифадан: “Нималар қиляпсиз?” деб сўради. Усмон розийаллоҳу анҳу: “Олтинчи ойнинг ниҳоясига келиб кўзи ёрибди. Шунақа бўлиши мумкинми?” деб сўради. Али розийаллоҳу анҳу: “Сиз Қуръонни ўқимайсизми?” деди. Халифа: ”Ўқийман”, деди. Шунда ҳазрат Али: «“Унга ҳомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир”; “Тўла икки йил эмизадилар”. Шу муддатдан фақат олти ой қолмоқда», деди. Ҳазрат Усмон розийаллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасам, мен бундай деб ўйламаган эдим. Аёлни келтиринглар”, деб ҳадни бекор қилди. Маъмар айтади: “Аллоҳга қасам, бола отасига ўхшаганчалик қузғун қузғунга ва тухум тухумга ўхшамаган. Отаси боласини кўрибоқ: “Аллоҳга қасам, бу менинг ўғлимдир. Бунга шубҳа йўқ”, деб қичқириб юборди».
Ибн Абу Ҳотим Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилади: «Айтади: “Аёл тўққиз ойда фарзандини дунёга келтирса, йигирма бир ой; етти ойда кўзи ёриса, йигирма уч ой; олти ойда кўзи ёриса, икки йил тўлиқ эмизади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилди: “Унга ҳомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир”.
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
Қуръондан қанча ёдлаганингизни гапириб юрманг. Балки сиздаги Қуръонни кўришларига қўйиб беринг. Очни тўйдиринг. Кийимсизни кийдиринг. Етимга раҳм қилинг. Ёмонни кечиринг. Онангизни эъзозланг. Ҳаммага табассум этинг.
Қуръондан қаерга келганингиз аҳамиятли эмас, Қуръон сизнинг қаерингизга етиб келгани муҳим.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.02.2024 - Сешанба):
⏰ тонг - 06:02
⏰ қуёш - 07:21
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:11
⏰ шом - 17:55
⏰ хуфтон - 19:11
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтиришнинг аҳамияти.
Абдуғофур домла Ниёзқулов
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
✈️ @HidoyatUz
Қулликни қулдан ўрган
Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қул сотиб олади.
Қулдан сўради:
– Исминг нима?
– Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам, – дея жавоб қилди қул.
– Қандай егулик ейсан?
– Сиз нима берсангиз шуни ейман, Хожам...
– Нима иш қиласан? – сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
– Қандай иш буюрсангиз шуни бажараман.
– Бирор истагинг борми?
– Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам? – деди қул. – Хожасининг тилаги – қулнинг истагидир.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юборади ўз-ўзига бундай деди:
– Эй, мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?..
✈️ @HidoyatUz
ИЙМОН НИМАГА ЎХШАЙДИ?
🍃Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.
🍃Иймон инсон танасидаги бош кабидир.
🍃Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.
🍃Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.
Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.
🍃Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.
🍃Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.
🍃Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.
🍃Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.
🍃Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.
🍃Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.
🍃Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.
🍃Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.
🍃Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.
🍃Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар. Шунингдек, кимки иймонни қабул қилса, подшоҳ бўлади, ким ундан бош тортса, ҳалок бўлади.
Шайх Аҳмад Ғаззолий, “Баҳрул-маҳабба” ("Муҳаббат денгизи"). Мутаржимлар: М. Кенжабек, А.Исҳоқ
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (12.02.2024 - Душанба):
⏰ тонг - 06:03
⏰ қуёш - 07:23
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:10
⏰ шом - 17:54
⏰ хуфтон - 19:09
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Шаъбон ойининг рўзаси
🟢Ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи Шаъбондир. Бу ойга боғлиқ бир қанча маълумотлар бор. Улардан баъзиларини эътиборингизга тақдим этишга ижозат бергайсиз.
🔴Бу борада асосан Шаъбон ойида нафл рўза тутиш ва мазкур ойнинг ярмига етгандаги кечанинг фазилати ҳақида сўз боради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон олдидан бир, икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир кишининг одатидаги рўза бўлса тутсин», дедилар.
Бешовлари ривоят қилган.
🟡Сунан эгалари ривоятида: «Қачон Шаъбон ярмига етса рўза тутманглар», дейилган.
Аҳли китоб бўлмиш кофир қавмлар ўзларига фарз қилинган рўзанинг қайси кун бошланишига шубҳа қилиб, бир-икки кун олдин тутишар, оқибатда нафл ибодат билан фарз ибодатни аралаштириб юборишар эди.
Исломда бунга ўхшаш иккиланиш, нафл ва фарзларни аралаштириб юбориш ишларига рухсат йўқ. Мусулмонлар ҳар бир ибодатни жазм билан, азму қарор билан, нафлни нафл ўрнида, фарзни фарз ўрнида адо этишлари лозим.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон киришидан олдин бир-икки кун қолганда рўза тутишдан қайтарганлар.
Аммо бир одам маълум кунларда, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларда нафл рўза тутиб юришга одатланган бўлсаю, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, тутса бўлаверади.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (11.02.2024 - Якшанба):
⏰ тонг - 06:05
⏰ қуёш - 07:24
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:09
⏰ шом - 17:53
⏰ хуфтон - 19:08
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Мени ҳам кечир!..
Бир дўстим билан гаплашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен намоз ўқиб чиқишимни айтдим.
У ҳазиллашгандек бўлиб:
– Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
– Албатта!
– Кириб Унга нима дейман?
– "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди. Индамай ортимдан кирди. Уни намозхонага йўналтириб, ўзим таҳорат олгани кетдим. Жамоа билан намозни адо қилдим. Кетар чоғи дўстимни тополмадим. Ташқарига чиққандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисида ҳам йўқ. Кетиб қолдимикин, деб қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ!
Кўнглим хижил бўлиб масжидга қайтиб кирдим. Чеккароққа ўтириб, нима хато қилдим, ранжитдимми йўқми? деб ўйлай бошладим. бехос сал нарироқда кимнингдир йиғлаётгани эшитилгандек бўлди. Ўгирилиб қарасам дўстим! Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаяпти.
Танам музлаб кетди. Индамадим. Жимгина кузатдим.
У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб унга қараб ўтиравердим.
Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади... Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб:
– Сен ёмон дўст экансан! – деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
– Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг! – деди.
Нафасим тиқилиб қолди...
Ҳозир бу биродарим ичмайди, чекмайди.
"Умр Исломда гўзал экан" дейди.
"Раббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."
✈️ @HidoyatUz
МАНА, СЕН ИСТАГАН КИШИЛАР!
Масруқ айтади: «Бир киши «Дунёдан юз ўгирган зоҳидлар, охиратга рағбат қилган орифлар қаерда?» деб сўради. Ҳеч ким индамагач, «Наҳот шундай одамлар қолмаган бўлса?» деди. Ибн Умар унинг бу гапини эшитиб, қўлидан ушлаб Набий алайҳиссалом, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг қабрларига олиб бориб, «Мана, сен истаган кишилар!» деди.
📚 "Солиҳлар гулшани" китобидан
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
ҚУЁШ ЧИҚИШ ВАҚТИ
❓ CАВОЛ: 1) Қуёш чиқаётганда намоз ўкиб бўлмайди. Шу вакт қанча бўлади (яъни қуёш чиқиши)?
2) Базида қуёш чиқишига 10-15 дақиқа қолганида тураман ва намозни фарзини ўзини ўқиб бўлиб соатга қарасам қуёш чиқишига 3-4 дақиқа қолган бўлади шу ҳолатда ўкилган намоз ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Қуёшнинг чиқиш ва ботиш муддати тақрибан 3,5-4 дақиқага тўғри келади.
2) Намозингиз дуруст бўлади. Лекин намозни эртароқ ўқишга одатланинг. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
ГАРОВ ПУЛИ
Кичкинагина шаҳарчага бир сайёҳ келди ва кичкинагина меҳмонхонага кирди. Меҳмонхона эгасига 100 доллар гаров пули қолдирди ва хоналар билан танишишга киришиб кетди. Меҳмонхона эгаси қўлига тушган нақд пулдан зудлик билан фойдаланишга аҳд қилди. У югуриб бориб қассобдан қарзини узиш учун 100 долларни узатди.
Қассоб ҳам тезда бориб фермердан қарзини узди.
Фермер тракторини тузатиб берган устадан қарзини узолмай хуноб бўлиб ўтирганди.
Шахдам қадамлар билан устага пулни узатди.
Уста озиқ-овқат олавериб дўкончидан 100 доллар қарз бўлиб қолгани эсига тушди ва дўкончининг ёнида юзи ёруғ бўлди. Дўкончи анчадан бери дўконни тозалаб юрган фаррошнинг ойлигини беролмаётганди.
100 долларни олган фаррош ижара пулини тўлаш учун меҳмонхонага югурди ва хўжайинга пулни узатди. Хўжайин пулни олган пайтда юқори қаватдан сайёҳ тушди ва бу хоналар унга тўғри келмаслигини айтиб, пулини қайтариб олиб, жўнаворди.
P.S.: Ҳеч ким ҳеч нарсага эга бўлмаган бўлса-да, бутун шаҳарча қарзларидан қутилган ва келажакка ишонч билан қараётган эди!
✈️ @HidoyatUz
🟢УЛАМОЛАРНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ЁШ САҲОБА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz