🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Ана тарбия!
Салоҳиддин Айюбнинг отаси ёшгина ўғлининг кичик болалар билан ўйнаётганини кўрди ва уни улар орасидан шартта олдида баландга кўтарди.
Ота баланд бўйли киши эди. Ўғлини баланд кўтарганча: "Мен онангга гўдаклар билан ўйнаб юрадиган бола туғиши учун уйланмаганман. Онанг ҳам сени кичик болалар билан ўйнашинг учун туғмаган. Мен онангга Масжидул Ақсони озод қиладиган ўғил туғиши учун уйланганман. Онанг ҳам сени Масжидул Ақсони озод қилишинг учун туққан" деди-да, қўлини қўйиб юборди.
Бола баландликдан ерга йиқилди. Ота ўғлига назар солди ва унинг юзида оғриқ аломатини сезди. Ундан: "Жонинг оғридими?" деб сўради. Болакай: "Ҳа, оғриди" деди. Отанинг "Унда нега бақириб, дод солмадинг?" деб берган саволига кичик Салоҳиддин: "Масжидул Ақсони озод қилувчи одамга бақириб, дод солиш ярашмайди" деб жавоб берди.
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
✈️ @HidoyatUz
Ё Раббим! Сенинг мендан бошқа қулларинг кўп. Аммо менинг Сендан бошқа Раббим йўқ! Мени ёлғиз ташлаб қўйма.
✈️ @HidoyatUz
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ УЧ НАРСАДАН ҚАЙТАРДИЛАР
Абдураҳмон Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтади: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам итга нарх белгилашдан, фоҳишага маҳр (ҳақ) беришдан ва коҳинга чойчақа беришдан қайтардилар. Абдуллоҳ айтди: “Коҳинга чойчақа беришдан мурод шуки, унга коҳинлик қилгани учун пул беришдир”
Сунани Доримий
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (8.02.2024 - Пайшанба):
⏰ тонг - 06:08
⏰ қуёш - 07:27
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:06
⏰ шом - 17:49
⏰ хуфтон - 19:05
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
СЎЗ БИЛАН РОЗИЛИК ИСТАШГАН
Муҳаммад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади: «Алий ибн Фузайл отасига: «Отажон, саҳобаларнинг сўзлари нақадар жозибали-а?» деди. Отаси: «Нима учун шундай эканини биласанми, ўғлим?» деди. У: «Йўқ», деган эди, отаси: «Чунки саҳобалар сўзлари билан ҳам Аллоҳ таолонинг розилигини исташган», деди».
📚 "Солиҳлар гулшани" китобидан
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Ҳаётдаги бор мақсадинг Аллоҳнинг розилиги бўлса нақадар гўзал!
Юрагинг Аллоҳ ишқида урса, тилинг Аллоҳ зикрида турса, нақадар гўзал!
Ҳар бир амалим холис Аллоҳ учун деб, ниятингни янгилаб турсанг нақадар гўзал!
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!
Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ!»
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Фарзандларингизни ҳурмат қилинг, уларнинг сирларини яширинг, уни оила даврасида гапириб, фош қилманг. Уларнинг сирлари ҳам омонат, ўзингизнинг сирларингиздан кам жойи йўқ.
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
🔴ЖУНУБ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШГА МАЖБУР БЎЛИБ ҚОЛДИМ
❓ CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган ҳолимда ҳайвон сўйишга мажбур бўлиб қолдим. Айтингчи менинг сўйганим ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол. Чунки, фуқаҳолар ҳайвон сўйишда сўювчига қўйган шартларида жанобатдан пок бўлиш шартини зикр қилмаганлар. Демак, сиз “бисмиллаҳ...” ни зикр қилиб сўйган бўлсангиз сизнинг сўйганингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Инсоннинг қадри у қилишга қодир бўлган ишида эмас, балки қила олган ишидадир.
Қуёш ҳам ёндиришга қодир, аммо унинг қадри оламга нур таратишидадир.
✈️ @HidoyatUz
🟢 ШАРЪИЙ МАСЪУЛИЯТ СИЗНИНГ ЗИММАНГИЗДА
Қиз фарзанди борлар нолиманг
Гинани гуноҳга айлантирманг!
Давоми...
Мўмин-мусулмонлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаганларидек, ака-ука бўлишлари керак. Ораларидан гап-сўз ўтган, аччиғи чиққан, бир-бирига оғир ботадиган гап айтган, иш қилган бўлса, уларни кўнгилдан чиқариб ташлаш учун шариатда уч кун муҳлат берилган. Мусулмон одам уч кун ичида ҳовуридан тушсин, ўз-ўзига насиҳат қилсин ва уч кундан оширмасдан ярашиб олсин, бундай аразлашиб юришни ўзларига эп кўрмасин.
Аразлашиб қолганларни ярашишга тарғиб қилиш лозим. Айтайлик, икки киши уришиб қолган бўлса, йўлда учрашиб қолганда тескари қараб, юз ўгириб ўтиб кетса, орадаги нифоқ икки баравар кўпаяди. Демак, гина гуноҳга айланади. Шунинг учун аразлашиб қолган икки киши учрашиб қолса, шу ерда бир томон савоб умидида яхшиликни бўйнига олиб, салом бериши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биринчи бўлиб салом бергани – яхшиси”, деганлар. Салом берган одамнинг гуноҳи тўкилади. Чунки у Аллоҳнинг амрини бажариб, суннатга амал қилган бўлади. Иккинчи томон алик олса, икковлари ҳам бу гуноҳдан қутулади. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Хайрулло СУЛАЙМОНОВ,
Андижон шаҳридаги “Пистамозор”
жоме масжиди имом-хатиби
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
ИХЛОС БИЛАН ДУО ҚИЛ
Муҳаммад ибн Валиддан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазиз бир кишининг ёнидан ўтди. У қўлида тош ўйнаб ўтирар, «Аллоҳим, мени ҳуру ийнларга никоҳлагин», деб қўяр эди. Умар ибн Абдулазиз бирпас унга тикилиб турди-да, «Тош ўйнаб ўтиргунча Аллоҳга ихлос билан дуо қилсанг бўлмайдими?» – деб танбеҳ бердилар»
📚 "Солиҳлар гулшани" китобидан
✈️ @HidoyatUz
🌺 НИЯТИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (9.02.2024 - Жума):
⏰ тонг - 06:07
⏰ қуёш - 07:26
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:07
⏰ шом - 17:50
⏰ хуфтон - 19:06
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоблар
КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТИ
❓Биз тадбиркорларга консалтинг хизмати кўрсатамиз. Шунда ишлаш ва ҳақ олишимиз мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, хизмат кўрсатиб эвазига ҳақ олиш жоиз. Бу ҳақда фиқҳий китобларимиздан “Мухтасарул виқоя”нинг “Ижара”китобида қуйидагича келтирилади:
هي بيع نفع معلوم بعوض كذا دين او عين
“Ижара – маълум манфаатни зиммадаги ёки муайян шунча эвазга сотишдир”.
Консалтинг (маслаҳат бериш) хизматидан асосан бизнес жараёнларда фойдаланилади. Масалан тадбиркорга фаолияти давомида янги ғоялар керак бўлган, тажриба ва малакага эҳтиёж сезган ҳамда компания ўз лойиҳаларини якунига етказишда ёрдамга муҳтож бўлиш каби бир қанча ҳолларда консалтинг хизматларидан фойдаланилади. Эслатма тарзда шуни айтамизки, бунда хизмат кўрсатувчи экспертлар мижозларни алдаш, уларнинг тажриба ва малакасини озлигидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари шарт. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
من غش فليس منا
“Ким алдаса биздан эмас”, деганлар.(Имом Термизий) Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Бирисин ой англа,
бирисин қуёш...
Давоми...
Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу ўша ерлик роҳибнинг олдига бориб, ундан дин ҳақида сўради. Роҳиб: “Сидрнинг соясида ўтирган ким?” деди. Абу Бакр: “У Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб”, деди. Роҳиб: “Аллоҳга қасам, бу киши Набийдир. Ушбу дарахт тагида Исо ибн Марям алайҳиссаломдан кейин ҳали ҳеч бир киши сояланмаган”, деди. Шу онда Абу Бакрнинг қалбига ишонч ва тасдиқ кирди. Ундан кейин сафарда ҳам, муқимликда ҳам Набий алайҳиссаломдан ажрамади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нубувват келганда биринчилардан бўлиб тасдиқлади. Абу Бакрнинг ёши 40 га етганда: “Эй Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга муваффақ этгин”, деб дуо қилди».
Суддий ва Заҳҳок раҳимаҳумаллоҳ айтади: «Бу оятлар Саъд ибн Абу Ваққос розийаллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган. Имом Муслим Саъд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Саъднинг онаси (ҳали имон келтирмаган эди): “Аллоҳ таоло ота-онага итоат этишга буюрмаганми? Диндан қайтмагунингча ҳеч нарса емайман”, дея еб-ичишдан воз кечди. Ҳолат шу даражага етдики, аёлнинг оғзини таёқ билан очиб, таом юттиришди. Шунда: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” мазмунли ояти нозил бўлди».
“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик”. Яъни: “Ҳаётликларида ҳам, вафотларидан кейин ҳам уларга яхшилик қилиш, марҳамат кўрсатиш, ҳожатларини раво кўриш, улар билан кўришганда табассум қилишга буюрдик”. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. “(Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!”» (Исро сураси, 23-оят); «(Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир”» (Луқмон сураси, 14-оят).
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
“Туширувчиларнинг энг яхшисисан”
Бир куни Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ бир гуруҳ кишилар даврасида ўтирган эди. Уларга яқин жойда ёмғир сувидан катта кўлмак ҳосил бўлганди.
Ҳашаматли кийим кийиб олган бир киши келиб, Аъмашнинг увада кийимини кўрди ва унга: “Тур, мени бу сувдан ўтказиб қўй”, деб қўлидан тортди. Уни турғизиб, устига минди ва:
“Бизлaргa бу (улoв)ни бўйсундириб қўйгaн зoтгa тaсбeҳ aйтaмиз. Бизлaр ўзимиз бунгa қoдир эмaс эдик”, деди.
Аъмаш уни олиб юриб, кўлмакнинг ўртасига келганда ташлаб юборди ва:
“Эй, Рaббим! мeни бир мубoрaк мaнзилгa туширгин. Сeн (мaнзилгa) туширувчилaрнинг яxшисидирсaн”, деди.
Сўнгра уни кўлмакнинг ўртасида лойга беланган ҳолда қолдириб чиқди.
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
❓ CАВОЛ: Намозхон қироат асносида оятни маъноси бузиладиган даражада хато билан ўқиди. Кейин уни тўғрилаб ўқиб қўйса, намози дуруст бўладими ёки қайта ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқигувчи намознинг қироатида маъноси бузиладиган даражада хато қилса ва қайтадан уни тўғрилаб ўқиса намози дуруст бўлади.
اﻟﻔﻮاﺋﺪ: ﻟﻮ ﻗﺮﺃ ﻓﻲ اﻟﺼﻼﺓ ﺑﺨﻄﺄ ﻓﺎﺣﺶ ﺛﻢ ﺭﺟﻊ ﻭﻗﺮﺃ ﺻﺤﻴﺤﺎ ﻗﺎﻝ ﻋﻨﺪﻱ ﺻﻼﺗﻪ ﺟﺎﺋﺰﺓ
الفتاوى الهندية
"Фавоид китобида: Агар намоз ўқувчи намозда маъноси бузиладиган даражада хато қилса, сўнгра қайтариб тўғрилаб ўқиса (муаллиф) айтадилар: мени наздимда унинг намози дурустдир" ( “Фатовойи ҳиндия” китоби).
Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Бирисин ой англа,
бирисин қуёш...
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси уни (қорнида) қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. Бас, қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Эй Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ этгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ эт! Албатта, мен Сенга (гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонлардандирман”, дейди. Айнан ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган гўзал амалларини қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонликларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилинган ҳаққоний ваъдадир» (Аҳқоф сураси, 15–16-оятлар).
Имом Воқидий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилади: «Оят Абу Бакр розийаллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган. Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу 18 ёшида 20 яшар Набий алайҳиссалом билан Шомга сафар қилди. Йўлда улар Сидр дарахти ёнида тўхташди. Набий алайҳиссалом дарахтнинг соясида ўтирдилар. Шу вақт Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу ўша ерлик роҳибнинг олдига бориб, ундан дин ҳақида сўради.
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (7.02.2024 - Чоршанба):
⏰ тонг - 06:09
⏰ қуёш - 07:29
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:04
⏰ шом - 17:48
⏰ хуфтон - 19:04
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🟢ҲАДИСНИ УЛУҒЛАШ
Талҳа ибн Муҳаммад ибн Саид ибн Мусайябдан ривоят қилинади: «Саид ибн Мусайяб бемор бўлиб қолган эди, Мутталиб ибн Ҳанзаб уни кўргани келди. Саид ибн Мусайяб тўшакда ётган эди. Мутталиб ундан ҳадис айтиб беришни сўради. Шунда Саид: «Мени ўтирғизиб қўйинглар», деди. Уни ўтирғизиб қўйишди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ётган ҳолимда айтишни ўзимга эп кўрмайман», деди».
📚 "Солиҳлар гулшани" китобидан
✈️ @HidoyatUz
ИШИНГИЗ ЮРИШМАЙ ҚОЛСА, ҲАЁТИНГИЗДАН БАРАКА КЕТСА...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Улар уй ҳам қурадиларми?
Нуҳ алайҳиссалом замонида инсонларнинг умри узун бўлган экан. 800-1000 йил умр сурар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб,
йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
– Нимага бунча йиғлайсан. Аллоҳу таолонинг тақдири шундай экан.
– Албатта, шундай. Мен унга йиғламаяпман.
– Унда нега йиғлаяпсан?
– Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
– Боланг неча ёшда эди?
– 275 ёшда эди.
– Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
– Жиддий айтяпсанми?
– Албатта.
– Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй ҳам қурадими?
– Ҳа, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
– Мен уларнинг ўрнида бўлсам, чодиримнинг қозиғини ҳам ўзгартирмасдим.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (6.02.2024 - Сешанба):
⏰ тонг - 06:10
⏰ қуёш - 07:30
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:03
⏰ шом - 17:46
⏰ хуфтон - 19:03
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Аллоҳ таолога гуноҳкор бўлмаган тил билан дуо қилинглар!
Яъни авлиёлар олдида тавозели бўлинг, ўзингизни паст олган ҳолда, муҳтож бандадек бўлингки сизни ҳаққингизга дуо қилса, иншоаллоҳ, ижобат бўлур.
Хoжа Али Ромитaний Куддиса сирруҳу
✈️ @HidoyatUz
#савол_жавоблар
ОМОНАТНИ ИШЛАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Омонатни ишлатиб, яна жойига қўйиб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Омонатга қўйилган нарсадан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш омонатга хиёнат ҳисобланади, агарчи у кейинчалик омонатни жойига қўйиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
#сотувда
"САОДАТ АСРИ РИВОЯТЛАРИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️
Ушбу китобда оламларга раҳмат, маърифат, ҳидоят этиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ул зотнинг саҳобалари ҳаётидаги ахлоқ-одоб, эзгуликка доир ибратли воқеалар содда ва таъсирчан услубда баён этилган.
📚 Қаттиқ муқова.
👉 Нархи: 92.000 сўм
☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws