#Ҳикмат_вақти
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.
Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.
Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.
Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.
🌐 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (5.02.2024 - Якшанба):
⏰ тонг - 06:11
⏰ қуёш - 07:31
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:02
⏰ шом - 17:45
⏰ хуфтон - 19:01
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (4.02.2024 - Якшанба):
⏰ тонг - 06:12
⏰ қуёш - 07:32
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:01
⏰ шом - 17:44
⏰ хуфтон - 19:00
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (3.02.2024 - Шанба):
⏰ тонг - 06:12
⏰ қуёш - 07:33
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 15:59
⏰ шом - 17:43
⏰ хуфтон - 18:59
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоблар
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТАСБЕҲЛАРНИНГ ЎРНИ
❓ CАВОЛ: Фарз намозидан кейин тасбеҳ айтардим, бу нотўғри амал дейишди. Қайси вақтда тасбеҳ айтган маъқулроқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин тасбеҳларни маълум ададда айтиш суннат амали ҳисобланади. Тасбеҳларни намознинг фарз ва суннатларини ўқиб бўлгандан сўнг айтилади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌐 @HidoyatUz
Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
🌐 @HidoyatUz
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (2.02.2024 - Жума):
⏰ тонг - 06:14
⏰ қуёш - 07:34
⏰ туш - 12:41
⏰ аср - 15:58
⏰ шом - 17:41
⏰ хуфтон - 18:58
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Мана, ўртадаги фарқ
Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг, шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар ана шундай.
Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг, Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Раббимдир.
Ҳолимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!
ИЙМОННИНГ ШАРТЛАРИ
“Мен Аллоҳга, унинг фаришталарига, (илоҳий) китобларига, расул (пайғамбар)ларига, охират кунига, қадар (тақдир қилинган нарсалар)нинг яхшиси ва ёмони (яратилиш жиҳатидан) Аллоҳдан эканига иймон келтирдим. Ўлгандан кейин (қайта) тирилиш ҳам ҳақдир.
Мен гувоҳлик бераманки, Аллоҳ (таоло)дан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқ ва яна гувоҳлик бераманки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир”.
📚 "Эътиқод рисоласи" китобидан
🌐 @HidoyatUz
❗️УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
✅ Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (1.02.2024 - Пайшанба):
⏰ тонг - 06:14
⏰ қуёш - 07:35
⏰ туш - 12:41
⏰ аср - 15:57
⏰ шом - 17:40
⏰ хуфтон - 18:57
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Одамлар Ҳасан ал-Басрий (р.ҳ.)га “Фалончи сизни ғийбат қилди” деди. Шунда у зот ғийбат қилган одамга бир лаган ширинлик юбордилар ва “Менга етиб келганига кўра савоб амалларингни менга ҳадия қилибсан, мен ҳам имкон қадар сени тақдирладим” дедилар.
📚 "Сўз ҳақида сўз" китобидан
✈️ @HidoyatUz
Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу ёшлик даврлари билан боғлиқ хотираларидан бирини шундай ҳикоя қиладилар:
“Қиш фасли бўлиб, ҳаво жуда совуқ, сувлар музлаган эди. Бир тунда Бухоронинг Ривартун қишлоғида бир гуруҳ дарвешлар билан бир уйда эдик. Мен учун ўша тунда ғусл қилиш зарурати туғилди (жунуб бўлиб қолдим). Ташқарига чиқдим, музни ёриб, сув олиб ғусл қилиш учун бир идиш ахтардим. Бироқ ҳаммаёқни ахтарсам-да, тополмадим. Мени деб ҳеч ким безовта бўлишини хоҳламас эдим. Шу сабабли ҳеч кимга ҳеч нима демадим. Эски пўстин тўним бор эди. Ўшанга бурканиб совуқ тунда Ривартундан Қасри Орифон қишлоғига уйимга кетдим. Бу ерда ҳам яқинларимдан ҳеч кимни безовта қилишни хоҳламадим. Уйим атрофидан идиш изладим. Ниҳоят масжидга яқин ҳовуз четидан бир идиш топдим. У билан ҳайвонларга сув берар эдилар. Кўп қийинчилик ва машаққат билан музни ёрдим. Бу орада қўлим ҳам бироз жароҳатланди. Ўша идиш билан сув олиб, ғусл қилдим. Совуқ менга жуда таъсирини ўтказди. Вақт ўтказмай эски тўнимга бурканиб, тунда яна Қасри Орифондан Ривартун қишлоғига қайтдим”.
📚 "Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу" китобидан
✈️ @HidoyatUz
Ҳар нарсада айб кўрмоқ – айбдир.
Айбни кўрмовчи – аҳли ғайбдир...
Жалолиддин Румий
🌐 @HidoyatUz
Аллоҳнинг тадбири устундир
Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.
Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.
Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди.
Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир.
🌐 @HidoyatUz
Қасос олувчидан эмас, индамай кетгандан қўрқиш керак. Чунки унинг қасосини Аллоҳ олиб беради.
🌐 @HidoyatUz
Сабаби нима?
Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
– Ҳазрат, Аллоҳдан қўрққанимиздан ҳеч кимнинг кўнглини ранжитмаймиз, хафа қилмаймиз. Лекин шунда ҳам нимагадир ҳеч ким бизни севмайди. Сизнинг-ча, бунинг сабаби нима?
Имом Раббоний табассум ила шундай жавоб бердилар:
– Чунки сенинг Раббинг, ўзининг севган қулини дуч келганга севдириб қўймайди.
🌐 @HidoyatUz
АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ🤲
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Ривоят қилиндики, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига бир одам гап етказиб келиб “Фалончи сиз ҳаққингизда ёмон гаплар гапирди”, деди. Шунда у зот унга “Қачон?” - дедилар. “Бугун айтди”, деди. “Уни қаерда кўрдинг?” - дедилар. “Уйида” деди. “Сен унинг уйида нима қилаётган эдинг?” - дедилар. “Зиёфат бераётган эди”, деди. “Хўш, унинг уйида нима единг?” - деди. У “Мана шу”, “мана шу” дея саккиз хил овқат номини санаб берди. Шунда Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ: “Қорнинг саккиз хил овқатни сиғдирибди-ю, бироқ биргина гапни сиғдирмадими? Тур олдимдан эй фосиқ, сенинг бу қилмишинг учун мендан мукофот кутма. Мен ҳақимда сен гапирдинг, у эмас. Аллоҳга қасамки, уни шафоат қилиб мен билан бирга жаннатга кирмагунича жаннатга кирмайман. Ким менга гап етказиб келса унга ҳам гап етказиб боради”, дедилар.
Бу ҳикояда чақимчига яхши муомала қилмаслик ва унинг дўстлигига ишонмаслик кераклигига ишора бор.
🌺 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Мазҳаблар мусулмонларни бўлиб ташламаган!
Давоми...
Табаа тобеинлар ва мужтаҳид имомлар замонида ижтиҳодий фуруъ масалаларида ихтилоф давом этди. Ушбу замонларнинг яхшилиги ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гувоҳлик берганлар.
Мужтаҳидларнинг фуруъ масалаларидаги ихтилофлари мусулмонларни бўлиб, уларни фирқа-фирқа қилиб ташламаган. Асҳоби ҳаволар эса – муътазилалар ва хаворижлар Ислом умматини пароканда қиладиган фирқалардан ҳисобланади.
Фуруъ масалаларида фақиҳларнинг ихтилофларидан зарар кўрилмаган. Бу ихтилофлар мусулмонларни ажратиб ташлашга олиб бориши мутлақо мумкин эмас.
“Бир масалада ижтиҳодлар кўп бўлишининг сабаби нима? Ахир, Қуръон ҳам, араб тили ҳам бир-ку! Фақиҳлар фуруъ масалаларидаги ихтилофни қўйиб, барча ижтиҳодларини битта қилишса бўлмасмиди?” деган савол туғилиши табиий.
Мен бу саволга бундай жавоб бераман: “Бу мушкул ишдир. Чунки Китоб ва суннатнинг нассдалиллари таркиблар ҳамда хилма-хил услубларга эга, арабий лафзлардан ташкил топган бўлса-да, лекин улар бир-бирига зид эмас. Булар ўз атрофидаги фикрларнинг саноғида ва улардан олинадиган ҳукмларнинг навларида бир хил.
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
#Шамоили_Муҳаммадия
30 - Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини ёзиб юрардилар. Мушриклар бошларидан фарк очардилар. Аҳли китоблар эса сочларини ёзиб тушириб юришарди. (Набий алайхиссалом)
узларига буюрилмаган ишда Ахли китобларга мувофик булишни яхши курардилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларидан фарк очдилар".
Шарҳ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдин сочларини бошлари атрофидан тушириб юрардилар.
Мушриклар бўлса сочларидан фарқ очишарди - сочни бош ўртасидан иккига ажратишарди. Бири ўн тарафга, иккинчиси чап тарафга ташланарди. Аҳли китоблар - яхудий ва насронийлар сочларини тушириб юришарди. Агар бирон масалада Аллоҳдан буйруқ келмаган булса, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аҳли китобларга мувофиқ иш тутардилар. Чунки улар самовий динга этиқод қилишарди, пайғамбарлар шариатини ушлаштанди. Мушрикларнинг китоби йўқ, динлари одамлар фикридан келиб чиққан, ота-боболаридан қолган уйдирмалардан иборат эди. Шунинг учун бут-санамларга топинадиганлардан кўра нубувват аҳли амалини афзал билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинчалик сочларидан фарқ очганлар сочни бошларининг икки тарафига туширганлар. Аслида иккала иш хам жоиз. Бу борада кенглик бор. Лекин фарк очиш афзал. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом қилган икки ишнинг охири фарқ очиш булган.
🌐 @HidoyatUz
#савол_жавоблар
ҚИМОРГА ОИД РЕКЛАМАНИ ТАРҒИБ ҚИЛДИМ
❓ CАВОЛ: Мен телеграмда блогерлик фаолияти билан шуғулланаман. Мен қиморга оид рекламани тарғиб қилдим ва мўмайгина ҳақ олдим, лекин ҳаловатим йўқолди, чин дилдан тавба қилдим, қиморни реклама қилиб олган пулларимнинг ҳаммасини биронта касалга ёки ногиронга бериб юбормоқчиман, шу жоизми? Ҳалол ишимга ҳаром пул аралашиб қолди. Энди бундан буёғидаги менинг топадиган ҳар бир пулим ҳаром ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаром қилинган ишга тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ саналади. Бунинг ортидан даромад кўриш ҳам ҳалол эмас. Шундай экан Сиз қилган ишингизга чин дилдан тавба қилинг. Қиморга оид рекламалардан топган даромадларингизни муҳтож ва фақирларга садақа қилинг. Шунда инша Аллоҳ Охиратдаги масъулиятдан қутулишингиз умид қилинади. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Гинани гуноҳга айлантирманг!
Инсон хато қилади, нуқсонга йўл қўяди. Демак, одамлар орасида айрим келишмовчиликлар, зиддиятлар бўлиши табиий. Бироқ шу пайтгача ҳали ҳеч ким ўзаро уришиб, жанжаллашиб яхшиликка эришмаган. Аксинча, муросасизлик, ўзбилармонлик, димоғдорлик биродарлар орасида араз-гина пайдо бўлишига сабаб бўлади. Оқибатда киши гуноҳкор бўлиши ҳам мумкин.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин мўминдан уч кундан ортиқ аразлаши ҳалол эмас. Агар у уч кунни ўтказган бўлса, ўша билан учрашиб, салом берсин. Агар унинг саломига алик қайтарса, иккаласи ажрга шерик бўлади. Агар саломга алик қайтармаса, у гуноҳни ўзига олган бўлади”, дедилар»
Имом Абу Довуд ривояти.
Афсуски, айрим кишилар, айниқса, мерос масаласида бир оиланинг фарзандлари бўла туриб бир-бирлари билан низолашиб, йиллаб аразлашиб юрганлар ҳам учраб туради. Демак, араз-гина, адоват жуда ёмон иллатлардан экан, мусулмонликка даъвогар одам ўзини тез идора қилади ва ўтмишдан билиб-билмай қилиб юрган гуноҳларини ювиш учун ҳам биродарини кечириши асносида адоват, гина-кудуратдан воз кечади.
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
Аллоҳ сизга дунёни у билан охиратни қидириб топинг, деб берди.
Унга кўнгил қўйиб, асирига айланиб қолинг, деб эмас!
Усмон розияллоҳу анҳу
✈️ @HidoyatUz
Бир гуноҳ жазоси
Ибни Жавзий «Талбиси иблис» деган китобида ҳикоя қилади:
«Абдуллоҳ ибн Жалол айтади:
– Бир куни олдимдан чиройли насроний қиз ўтиб кетаётганди, унга қарадим. Шунда Абу Абдуллоҳ Балхий олдимдан ўтаётиб, бу ерда нима иш билан машғул эканлигимни сўради. Мен:
– Ҳазрат, ана у хушсурат жуссани қаранг. Ўйланиб қолдим, Аллоҳ таоло шундай чиройли чеҳрани қандай қилиб дўзахга ташлаб юбораркин…
Шунда у зот икки кифтим орасига уриб:
– Мана шу қилган гуноҳингнинг оқибатини йиллар ўтиб кетгандан кейин кўрасан, – дедилар.
Дарҳақиқат, қирқ йилдан сўнг мураттаб қори бўлатуриб, Қуръонни буткул унутиб қўйдим…»
«Ибратли ҳикоялар» китобидан
✈️ @HidoyatUz
❗️ ҲЕЧ КИМ ФАРЗАНД ЖИНСИНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
ИСЛОМ – иймон билан бир хил маънога эга. Шундай экан, ҳар бир мўъмин – мусулмон, ҳар мусулмон эса мўъминдир.
Гарчи луғавий жиҳатдан иймон – “ишониш”, ислом эса “таслим бўлиш” ва “бўйин эгиш” маъноларини билдирса-да, дин жиҳатидан иккисининг ҳам ҳукми бирдир.
📚 "Эътиқод рисоласи" китобидан
🌐 @HidoyatUz