hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (31.1.2024 - Чоршанба):

⏰ тонг - 06:15
⏰ қуёш - 07:36
⏰ туш - 12:41
⏰ аср - 15:56
⏰ шом - 17:39
⏰ хуфтон - 18:56

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мазҳаблар мусулмонларни бўлиб ташламаган!

Давоми...

Табаа тобеинлар ва мужтаҳид имомлар замонида ижтиҳодий фуруъ масалаларида ихтилоф давом этди. Ушбу замонларнинг яхшилиги ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гувоҳлик берганлар.
Мужтаҳидларнинг фуруъ масалаларидаги ихтилофлари мусулмонларни бўлиб, уларни фирқа-фирқа қилиб ташламаган. Асҳоби ҳаволар эса – муътазилалар ва хаворижлар Ислом умматини пароканда қиладиган фир­қалар­дан ҳисобланади.
Фуруъ масалаларида фақиҳларнинг ихтилофларидан зарар кўрилмаган. Бу ихтилофлар мусулмонларни ажратиб ташлашга олиб бориши мутлақо мумкин эмас.
“Бир масалада ижтиҳодлар кўп бўлиши­нинг сабаби нима? Ахир, Қуръон ҳам, араб тили ҳам бир-ку! Фақиҳ­лар фуруъ маса­лала­ридаги ихтилофни қўйиб, барча ижтиҳодла­рини битта қилишса бўлмас­миди?” деган савол туғилиши табиий.
Мен бу саволга бундай жавоб бераман: “Бу мушкул ишдир. Чунки Китоб ва суннатнинг насс-далиллари таркиблар ҳамда хилма-хил услубларга эга, арабий лафзлардан таш­­кил топган бўлса-да, лекин улар бир-бири­га зид эмас. Булар ўз атрофидаги фикрларнинг саноғида ва улардан олинадиган ҳукмларнинг навларида бир хил.
Имом Шотибий бу масалаларни жамлаган. Ибн Саййид уни “Мужтаҳидлар ўртасида хилофга олиб борадиган сабаблар” деб сарлавҳа қўйиб, қуйи­дагича баён этган:
1. Лафзларда бўладиган муштараклик бу лафзлар­нинг таъвилларга эҳти­молидир. Бу уч қисмга бў­ли­нади:
а) ёлғиз бир лафзнинг ўрнидаги муштарак­лик бўлиб, “қуруъ” сўзи кабидир. Бу сўз ҳайзга далолат қилганидек, покликка ҳам далилдир.
б) сўзнинг тусланишидаги муштараклик. Аллоҳ таолонинг:
وَلَا يُضَارَّ كَاتِبٌ وَلَا شَهِيدٌ
“Котиб ҳам, гувоҳ ҳам зарарланмайди” (Бақара сураси, 282-) оятида “Ва ла юзоорра” сўзи котиб ёки гувоҳ томонидан ўз ишида зиёда ва камчилик билан зарар келиши жоиз эмас, деган маънога эҳтимол қилинади. Шунингдек, у котиб ёки гувоҳга ўз мажбуриятларини бажараётган пайтда зарар бериш жоиз эмас, деган маънога ҳам эҳтимол қилади.
в) таркиб жиҳатидан муштараклик. Аллоҳ таоло­нинг:

إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ
“Хуш сўз Унга юксалур ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтарур” (Фотир сураси, 10-) оятида “ҳо” лафзи яхши амалга қайтиши эҳтимол қилинади. Шунингдек, хуш сўзга ҳам.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Намозхон қироат асносида оятни маъноси бузиладиган даражада хато билан ўқиди. Кейин уни тўғрилаб ўқиб қўйса, намози дуруст бўладими ёки қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқигувчи намознинг қироатида маъноси бузиладиган даражада хато қилса ва қайтадан уни тўғрилаб ўқиса намози дуруст бўлади.

اﻟﻔﻮاﺋﺪ: ﻟﻮ ﻗﺮﺃ ﻓﻲ اﻟﺼﻼﺓ ﺑﺨﻄﺄ ﻓﺎﺣﺶ ﺛﻢ ﺭﺟﻊ ﻭﻗﺮﺃ ﺻﺤﻴﺤﺎ ﻗﺎﻝ ﻋﻨﺪﻱ ﺻﻼﺗﻪ ﺟﺎﺋﺰﺓ
الفتاوى الهندية

"Фавоид китобида: Агар намоз ўқувчи намозда маъноси бузиладиган даражада хато қилса, сўнгра қайтариб тўғрилаб ўқиса (муаллиф) айтадилар: мени наздимда унинг намози дурустдир" ( “Фатовойи ҳиндия” китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

✍️(Инсонлар) ўртасидаги бир алоқа узилса, сен унинг ўрнига бошқасини топа оласан.

🧎Аммо Аллоҳ билан бўлган алоқанг бундан мустасно. Агар ушбу алоқа узилса, дунёинг ҳам, охиратинг ҳам зулматга чўмади, барбод бўлади.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌹 Ё РАСУЛУЛЛОҲ АГАР ҚЎПОЛ БЎЛГАНИНГИЗДА

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мазҳаблар мусулмонларни бўлиб ташламаган!

Сохта салафийлар “Тўрт мазҳаб имом­лари шариат масалаларида му­сулмонлар ўртасини бўлиб ташлаганлар”, дея даъво қилишади. Чиндан ҳам шундайми?

Тўрт мазҳаб имомлари ва фақиҳларининг ихтилофи шариатнинг фуруъий масалаларида бўлган, холос. Аммо ақида ва усулуд динда эса уларнинг ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Фуруъий масалалардаги айрим кичик баҳслар саҳобалар замонидан бери мавжуд.

Мисол учун, Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу­мо “авл”1 – илми фароизга тегишли масала ҳақида Умар розийаллоҳу анҳуга хилоф қил­ган. Умар розийаллоҳу анҳу фикрига эса жумҳур саҳобалар бир овоздан қўшилишган. Бу ҳақда Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо бирор нарса демаган. Лекин ижмо, кейин Умар ва саҳобалар розийаллоҳу анҳумнинг “авл” ҳақидаги фикрларини ҳақ деб топган.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­ҳи ва салламнинг Меърож кечасида Рабби­ларини кўрганлари ҳақида ҳам ихти­лоф қилишган. Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва улардан бошқа саҳобалар: “Ал­батта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Раббилари­ни кўрганлар”, деган. Ойша, Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳумо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларини кўрмаганлар, балки Жаброил алайҳиссалом­ни кўрганлар”, дейишган.

Тобеинлар замонида фуруъ масалалари­да мужтаҳидларнинг ихтилофлари ҳам кўзга ташланади. Ҳар бир Ислом ўлкасининг ўз мужтаҳидлари бўлган. Масалан, Ироқ ва Ҳижознинг ушбу мужтаҳидлари машҳур бў­лишган: Урва ибн Зубайр, Солим ибн Аб­дуллоҳ ибн Умар, Алқама ибн Мусаййиб, Нофеъ, Сулаймон ибн Ясор ва бошқалар. Шунингдек, бошқа исломий ўлкаларнинг мужтаҳидлари ҳам илмда донг таратишган.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌹 ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (29.1.2024 - Душанба):

⏰ тонг - 06:16
⏰ қуёш - 07:38
⏰ туш - 12:41
⏰ аср - 15:53
⏰ шом - 17:36
⏰ хуфтон - 18:54

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

ҚАЛБ АЛЛОҲНИКИДИР

Ҳазрати Шайх Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ бундай деганлар::

«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ қалбингдан одамларни чиқариб юборганингни ва қалбингда У Зотдан бошқага жой қолмаганини билгач, сен У Зотдан нимани сўрасанг, албатта У сенга беради».(«Сифатус-софва»дан)

ҚУРЪОН ЎҚИШ КАРОМАТДИР

Ҳазрати Ибн Салоҳ бундай деганлар:
«Қуръон тиловат қилиш кароматдир. Аллоҳ инсониятни шу ила мукаррам қилган. Фаришталарга бу неъмат берилмагани учун улар уни инсондан эшитишга муштоқдир».

Имом Суютий
.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌹 ОДАМЛАРГА ХУШХАБАР БЕРИНГ...

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг исмлари:

1. Абу Бакр Сиддиқ;
2. Умар ибн Хаттоб;
3. Усмон ибн Аффон;
4. Али ибн Абу Толиб;
5. Зубайр ибн Аввом;
6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ;
7. Абдурраҳмон ибн Авф;
8. Саъд ибн Абу Ваққос;
9. Абу Убайда ибн Жарроҳ;
10. Саъид ибн Зайд.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МОЛ-ДУНЁИНГИЗ КЎП БЎЛСА ҲАМ, ИСРОФ ҚИЛМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌹 УСТОЗЛИК ШАРАФЛИ КАСБДИР!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАР КИМНИКИ ЎЗИГА...

Яъқуб алайҳиссалом Юсуфни жуда яхши кўрар, унга алоҳида эътибор беравергани сабабли маломатга ҳам учраб турар экан. Бир куни болалар кўчада ўйнаб юришганида Яъқуб алайҳиссалом ҳабаш хизматкорга хурмо бериб:
– Буни анави болалар ичидаги энг чиройлисига бериб кел! – деб буюрибди.
Мақсади маломатдан қутулиб қолиш ва баҳонада Юсуфга икром қилиш эди. Аммо хизматкор хурмони тўғри бориб болалар ичидаги ўзининг қоп-қора ўғлига бериб келибди. Ахир отанинг кўзида ўз боласи Юсуфдан ҳам чиройли эди-да!

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

«Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» КИТОБИ СОТУВДА❗️

Муфтий ҳазратларининг «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!» китоби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилганларидан бошлаб раъфиқул аълога кўтарилган кунларига қадар Ислом тарихида чуқур из қолдирган энг муҳим деб қаралган воқеа ҳодисаларни қамраб олгани билан эътиборни жалб этади. Дарҳақиқат, у зотнинг ҳаётлари ва инсониятга келтирган яхшиликлари жилд-жилд китобларга сиғмаслиги аниқ. Мўътабар ва тарихий манбалар асосида тайёрланган мазкур китоб барча китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназар
Нашриёт: "Shamsuddinxon Boboxonov"

📖 Ҳажми: 216 бет
📂 Ўлчами: 84×108 1/32‎
📚 Муқова: қаттиқ
👉 Нархи: 30.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴АГАР ХАТОЛАРИНГИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙ ОЛМАСАНГИЗ...

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИЙМОН – Аллоҳ таолога ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳдан келтирган илоҳий ҳукмларнинг барчасига ишониш ва қабул қилишдан иборатдир.

📚 "Эътиқод рисоласи" китобидан

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ДЕНГИЗДАН ТОМЧИЛАР ҲАЗРАТИ УМАРНИНГ ЙИҒИЛАРИ
(розияллоҳу анҳу)


Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) бир куни жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва салламнинг муборак қабрларини зиёрат қиладилар. Равзаи шариф ёнида бир аъробийнинг дуо қилётганини кўрадилар ва унинг орқасига ўтиб, дуосига қулоқ соладилар. Бадавий бундай деб дуо қилар эди:

– Ё Раббим! Бу зот – Сенинг Ҳабибингдирлар, мен ҳам қулингман, шайтон эса душманингдир. Агар мени мағфират қилсанг, Ҳабибинг хурсанд бўладилар, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.

Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўладилар, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.

Ё Раббим! Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, карами кенг, марҳамати чексиз, раҳмати ниҳоясиз Зотсан.

Ё Раббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида унинг қулини озод қилиш урфи бор. Мана, Оламларга раҳмат бўлган зот вафот этдилар. Мен қабрлари олдида турган бир қулман. Мени жаҳаннамдан озод қил!.

Бу сўзларни эшитиб турган ҳазрати Умар овозлари борича:
– Ё Раббим, бу аъробий сўраётган нарсани мен ҳам Сендан сўрайман! – деб нидо қилдилар ва соқоллари ҳўл бўлиб кетгунича ўкириб йиғладилар

Ё Раббимиз! Аъробий биродаримиз ҳамда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу сўраган нарсани биз ҳам Сендан сўраймиз! Ҳабибингни хафа қилма, душманингни севинтирма, биз қулларингни ҳалок этма!.. Сен нидоларимизни эшитгувчи, ниятларимизни билгувчи Зотсан!..

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

❗️Фатвонинг аҳамияти ва тарихи.

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу ёшлик даврлари билан боғлиқ хотираларидан бирини шундай ҳикоя қиладилар:

“Қиш фасли бўлиб, ҳаво жуда совуқ, сувлар музлаган эди. Бир тунда Бухоронинг Ривартун қишлоғида бир гуруҳ дарвешлар билан бир уйда эдик. Мен учун ўша тунда ғусл қилиш зарурати туғилди (жунуб бўлиб қолдим). Ташқарига чиқдим, музни ёриб, сув олиб ғусл қилиш учун бир идиш ахтардим. Бироқ ҳаммаёқни ахтарсам-да, тополмадим. Мени деб ҳеч ким безовта бўлишини хоҳламас эдим. Шу сабабли ҳеч кимга ҳеч нима демадим. Эски пўстин тўним бор эди. Ўшанга бурканиб совуқ тунда Ривартундан Қасри Орифон қишлоғига уйимга кетдим. Бу ерда ҳам яқинларимдан ҳеч кимни безовта қилишни хоҳламадим. Уйий атрофидан идиш изладим. Ниҳоят масжидга яқин ҳовуз четидан бир идиш топдим. У билан ҳайвонларга сув берар эдилар. Кўп қийинчилик ва машаққат билан музни ёрдим. Бу орада қўлим ҳам бироз жароҳатланди. Ўша идиш билан сув олиб, ғусл қилдим. Совуқ менга жуда таъсирини ўтказди. Вақт ўтказмай эски тўнимга бурканиб, тунда яна Қасри Орифондан Ривартун қишлоғига қайтдим”.

📚 "Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу" китобидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Имом Шофеъий шундай деган эканлар: «Тавозе олийжаноб зотларнинг
ахлоқидир. Такаббурлик пасткаш кимсаларнинг сифатидир. Тавозедан муҳаббат ҳосил бўлади. Қаноатдан роҳат ҳосил бўлади»


🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Яна бир дарвешдан нақл қилинади: “Бир куни Хожа Баҳоуддин ҳазратларининг ҳузурларида жуда кўп дарвешлар жам бўлган эди. Бу пайтда кабоб пишаётган эди. Кабобни пиширишга мен масъул эдим. Одобга зид равишда пишган кабобдан бир бўлак олиб (ҳаммадан олдин) едим. Кабоб ўртага олиб келинди. Хожа Баҳоуддин ҳазратлари суннатга амал қилиб дастлаб таомни пиширганларга ўз қўллари билан бир бўлак икром қилар эдилар. Одатларича ҳаммага бир луқмадан икром қилдилар, менга эса ҳеч нарса бермадилар. “Ажабо, менга нега бермадилар?” деб ўйлаб турган эдим, хожа ҳазратлари: “Бир луқма кабоб ўғирлаб ейиш ва кейин бизнинг луқмамиздан ҳам умидвор бўлиш ноҳақликдир”, дедилар”.

📚 "Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу" китобидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#muftiy_minbari

РИЗҚНИНГ БАРАКАСИ НИМАДА?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (28.1.2024 - Якшанба):

⏰ тонг - 06:17
⏰ қуёш - 07:39
⏰ туш - 12:41
⏰ аср - 15:52
⏰ шом - 17:35
⏰ хуфтон - 18:53

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Хожа Нақшбанднинг муридларидан бири шундай ҳикоя қилади: “Ҳазратга интисоб қилган эдим . Бир куни олди-сотди қиладиган дўконимга қадам ранжида қилдилар. Ўша куни кўп фойда кўрган эдим. Ҳазрат: “Бугун қанча фойда кўрдинг?” – деб сўрадилар. “Билмадим, бироқ ҳаммаси шу”, деб олдиларига олиб келдим. Бир этакка солиб, олиб кетдилар. Уйимга келганимда атрофимдагилар (оилам) ҳар хил сўзларни айтиб, эътироз билдирдилар. Мен ҳам ора-сира уларнинг (ғийбат) гапларига қўшилгандай бўлдим. Ярим тунда тўсатдан Хожа Нақшбанд бир дарвешдан олиб кетганларини кам-кўстсиз қайтариб юборибдилар. Мени қаттиқ хижолат ва ғам босди. Бироқ ҳазратнинг карамлари билан ғамдан халос бўлиб, ҳаловат топдим”. Мазкур манқибалардан тушунилганига кўра, Хожа Баҳоуддин ҳазратлари муридларига дунё молига кўнгил қўймасликни ўргатиш учун шундай йўл тутганлар. У зот баъзи муридларида кибр борлигини пайқасалар уни синдириш учун муриднинг нафсига қийин бўлган ишларни буюрганлар.

📚 "Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу" китобидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📈 Қарама-қаршиликларга қарамай яхшиликда бардавом бўлган киши қандай ҳам олийжаноб инсон!!!

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (27.1.2024 - Шанба):

⏰ тонг - 06:18
⏰ қуёш - 07:39
⏰ туш - 12:40
⏰ аср - 15:51
⏰ шом - 17:34
⏰ хуфтон - 18:52

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…
Подписаться на канал